Ахборот технологиялари турлари ва вазифалари.
Оценка 4.6

Ахборот технологиялари турлари ва вазифалари.

Оценка 4.6
docx
02.03.2020
Ахборот технологиялари турлари ва вазифалари.
Ахборот технологиялари турлари ва вазифалари.docx

Ахборот технологиялари турлари ва вазифалари.

 

Маълумотларни кайта ишлашнинг ахборот технологиялари яхши тузилмалашган  вазифаларни хал қилиш учун мўлжалланган, уларга кўра зарур кириш маълумотлари мавжуд. Бу технология бошқарув мехнатининг айрим майда, доимо такрорланувчи операцияларни автоматлаштириш мақсадларида юкори булмаган малакали ходимларнинг операциявий (ижрочилик)фаолияти даражасида қўлланади. Шу боис ахборот технологиялари тизимларини бу даражада куллаш ходимлар мехнати самарадорлигини анча оширади, уларни майда операциялардан озод этади, эхтимол, хатто ходимлар сонини кискартириш заруратига олиб келади.

Операциявий фаолият даражасига куйидаги вазифалар хал этилади:

-фирма амалга оширадиган операцияларҳақида маълумотларни кайта ишлаш;

         -фирмадаги ишларнинг ахволиҳақида даврий назорат хисоботларин тузиш;

-исталган жорий саволларга жавоб олиш ва уларни когоз хужжатлари ёки хисоблари куринишида расмийлаштириш.

Маълумотларни кайта ишлаш куйидаги жихатлар билан бошқа технологиялардан ажралиб туради: -маълумотларни кайта ишлаш бўйича фирмага зарур бўлган вазифаларни бажариш.хар бир фирма уз фаолияти ҳақида маълумотларга эга булиш ва сақлашга конунан хакли.Улар фирмада назоратни таъминлаш ва қўллаб-кувватлаш воситаси сифатида фойдаланиши мумкин. Шу боис исталган фирмада маълумотларни кайта ишлаш ахборот тизими албатта булиши ва тегишли ахборот технологияси ишлаб чиқилиши лозим;

-фақат яхши тузилмалашган вазифани хал этиш мумкин;

-одам кам катнашадиган автоматик режимдаги асосий иш хажмини бажариш;

-тафтиш жараёнида фирма фаолияти бошидан охиригача ва охиридан бошигача кетма-кетлик тартибида текширилади;

-вокеалар кетма-кетлигига ургу бериш;

Маълумотларни кайта ишлаш ахборот технологиясининг асосий компонентлари ва хусусиятлари куйидагича: маълумотлар жамланмаси фирманинг махсулот ёки хизматлар ишлаб чиқаршига караб унинг хар бир хатти харакатиҳақида тегишли маълумотлар ёзуви булади. Одатда ташки атрофга тегишли фирма хатти харакатлари у ишлаб чиқарадиган операция сифатида алохида ажралиб туради. Маълумотларни кайта ишлаш фирма фаолиятини  акс эттирувчи келиб тушаётган маълумотлардан ахборотни яратиш учун куйидаги операциялардан фойдаланилади: тасниф ва гурухлаш. Бошлангич маълумотлар одатда бир ёки бир неча рамзлардан ташкил топган кодлар куринишида булади. Объектларнинг айрим белгиларини ифодаловчи бу кодлар ёзувларни айнан ухшатиш ва гурухлаш учун фойдаланади;

-ёзувларни изчиллигини тартибга солишга ёрдам берувчи сортлаш;

-арифметик ва мантиқий опрерацияларни уз ичига олган хисоблашлар;

-маълумотлар сонини камайтириш учун хизмат килувчи йириклаштириш ёки агрегатлаштириш;

Маълумотларни сақлаш. Операциявий фаолият даражасидаги кўпгина маълумотларни кейинчалик фойдаланиш учун ёки бошқа даражада сақлаш зарур. Уларни сақлаш учун маълумотлар базаси яратилади.

 Хисоботлар (хужжатлар)ни яратиш. Маълумотларни кайта ишлаш ахборот технологиясида фирма рахбарияти ва ходимлари учун хужжатлар яратиш лозим.

Бошқаришнинг ахборот технологиялари мақсадиқарорларни қабулқилишга  алоқаси бўлган фирма барча ходимларининг  ахборот эхтиёжларини кондиришдир. У бошқаришнинг исталган даражасида фойдали булиши мумкин бошқарувнинг ахборот технодогияси  хилма-хил  турдаги хисоботларни яратишга мўлжалланган. Доимий хисоботлар белгиланган графикка мувофиқ  яратилади. Махсус хисоботлар бошқарувчилар сўрови бўйича ёки компанияда бирор-бир режалаштирилмаган ходиса руй берганда яратилади. Киёсий хисоботлар турли манбалардан олинган ёки турли белгиларга кўра таснифланган ва киёслаш мақсадлари учун фойдаланиладиган маълумотларни уз ичига олади. Фавкулотда хисоботлар истисно (фавкулодда) тарикасидаги маълумотларни камраб олади. Бошқарувни қўллаб кувватлаш учун хисоботлардан фойдаланиш четга чиқишлар бўйича бошқариш деб аталадиган нарсани амалга оширишда айникса самаралидир.

Автоматлаштирилган офис фирма бошқарувининг барча даражадаги менеджерлари учун фақат ходимлар ички фирма алоқасини қўллаб-кувватлаш учунгина эмас, балки уларга ташки мухит билан янги коммуникация воситаларини такдим этиши жихатдан хамдиққатни узига тортади. Автоматлаштирилган офиснинг ахборот технологияси коммуникация жараёнларини хам ташкилот ичида, хам ташки мухит билан ахборот узатиш ва у билан ишлашнинг компьютер тармоклари ва замонавий воситалар негизида ташкил этиш ва қўллаб кувватлашдир. Хозирги пайтда офисни автоматлаштириш технологиясини таъминловчи компьютер ва нокомпьютер техник воситалар учун бир неча унлаб дастурий махсулотлар маълум: матнли процессор, жадвалли процессор, электрон почта, электрон календарь, аудиопочта, компьютерли ва телеконференциялар шунингдек бошқарув фаолиятининг махсус дастурлари киради.

Қарорқабулқилишни қўллаб-кувватлашнинг тизими таркибига уч асосий қисм: маълумотлар базаси, моделлар базаси ва тизим ости дастури киради, сунгиси маълумотлар базасини бошқариш тизими(МББТ), моделлар базасини бошқариш тизими (МодББТ) фойдаланувчи ва компьютер уртасидаги интерфейс билан бошқариш тизимидан иборат.

Маълумотлар базаси қарорларни қабулқилишни қўллаб-кувватлашнинг ахборот технологиясида муҳим рол уйнайди. Маълумотлар бевосита фойдаланувчи томонидан математик моделлар ёрдамида хисоб-китоблар учун фойдаланиши мумкин. Маълумотларнинг бир қисми ахборот тизимидан операциявий даражага келиб тушади. Улардан самарали  фойдаланиш учун бу маълумотлар олдиндан кайта ишланиши лозим. Фирма операциялариҳақидаги маълумотлардан ташкари, қарорқабулқилишни қўллаб-куватлаш тизими ишлаши учун бошқа ички маълумотлар, масалан, ходимларнинг харакатланиши ҳақидаги маълумотлар талаб этилади, улар уз пайтида киритилиши лозим.

Бошқаришнинг юкори даражаларида қарорқабулқилишни амалга ошириш учун ташки манбалардан олинадиган маълумотлар айникса муҳим ахамиятга эга. Ички маълумотлардан фаркли равишда ташки маълумотлар одатда уларни йигишга ихтисослашган ташкилотдан сотиб олинади.

 

Тест саволлари:

1. Ахборот тeхнологияси - бу

А.* Объeкт жараён ёки ҳодисанинг ҳолати ҳақида сифат ахбороти олиш учун маълумотлар йиғиш,қайта ишлаш ва узатиш восита ва услублари жамланмасидан фойдаланадиган жараён;

Б. янги билимларни ишлаб чиқиш учун тeхнологиялар, услублар, тeхник воситаларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ ахборот саноати;

C.  тeлeкоммуникацияларнинг барча турли, ахборот саноатини eнг муҳим таркибийқисми;

Д. компютeр тармоқлари ва замонавий тeхник алоқа воситалари нeгизида маълумотларни масофадан узатишдир;

2. Таълим-тарбия жараёнида ахборот тeхнологиялариданқандай шаклларда фойдаланиш мумкин?

А. муайян прeдмeтларни ўқитишда компютeр дарслари;

Б. компютeр дарслари кўргазмали матeриал сифатида;

C. талабаларнинг илмий изланишларини ташкиллаштиришда;

Д.* барча жавоблар тўғри.

 

7-мавзу. Ахбороттехнологияларинингривожланишбосқичлари

(2 соат маъруза).

 

Режа:

1.     Ахборотни тақдим этиш тизимининг ривожланиши.

2.     Коммуникация тизимининг ривожланиши.

3.     Автоматлаштирилган ахборот технологиялари эволюцияси.

4.     Ахборот технологияларнинг ривожланиш босқичларини таснифи

 

XIX асрнинг иккинчи яримигача ахборот технологиясининг асосини перо, сиёҳдон ва бухгалтерия дафтари ташкил этган. Коммуникация(алоқа) пакет(расмий ҳужжатлар солинган конверт) юбориш орқали амалга оширилар эди. Ахборотни қайта ишлаш маҳсулдорлиги ўта паст бўлиб, ҳар бир хат алоҳида, қўлда кўчириб олинган. Қарор қабул қилиш учун бир-бирига қўшиладиган ҳисоб-китобдан бошқа ахборот ҳам бўлмаган.

«Қўл» ахборот технологияси ўрнига XIX аср охирида «механик» технология кириб келди. Ёзув машинаси, телефон, диктафоннинг кашф этилиши, жамоа почтаси тизимининг такомиллашуви – булар бари аввалига ахборотни қайта ишлаш технологиясида, сўнг иш маҳсулдорлигида сезиларли ўзгаришлар юз беришига замин бўлди. Моҳиятан, механик технология мавжуд муассасаларда ташкилий таркибининг шаклланишига йўл очиб берди. XX асрнинг 40-60 йилларида «электр» технологияси пайдо бўлиб, у ечиб алмаштириладиган элементларга эга электр ёзув машинкалари, оддий қоғоздан фойдаланувчи нусха кўчириш машинаси, портатив диктафонлардан иборат эди. Айнан шу воситалар ҳужжатларни қайта ишлаш сифати, сони ва тезлигини ошириш ҳисобига бошқариш фаолияти яхшиланди. Кўпгина замонавий муассасалар «электр» технологиясига асосланган.

60-йилларнинг иккинчи ярмидан эса «электрон (ёки «компьютер») технологияси юзага кела бошлади ва ахборотнинг шаклини эмас, мазмунини ўзгартиришга урғу берила бошланди.

Маълумки, бошқарувнинг ахборот технологияси ахборотни қайта ишлаш бўйича энг камида қуйидаги муҳим учта таркибий қисмга эга бўлиши лозим: ҳисобга олиш, таҳлил ва қарор қабул қилиш. Буларни компьютерларда амалга ошириш тобора мураккаблашиб бормоқда. Чунки, ўзида саноқсиз маълумотларни жамлаган «қоғозлар денгизи» тобора кенгайиб бормоқда.

Ахборотни тақдим этиш тизимининг ривожланиши. Айтиш мумкинки, ахборот технологияси бир неча миллион йиллар аввал одамзод ўртасида илк бор ўзаро мулоқатга киришиш усуллари(турли товушлар чиқариш, имоишора, ҳатти-ҳаракатлар қилиш) пайдо бўлиши билан бирга юзага келган деб айтиш мумкин. Бунда ахборот алмашинуви фақат якка шахслар ўртасидагина амалга оширилган. Нутқ пайдо бўлиши билан бирга(тахминан 100 минг йил олдин) одамлар миясида ахборот тўпланиши имконияти юзага келди.

Кейинги босқичда, яъни ёзувнинг пайдо бўлиши (5-6 минг йил аввал) инсониятнинг умумий, жамоа хотирасининг юзага келишига сабаб бўлди.

Айнан ёзувнинг пайдо бўлиши ахборотни тўплаш, узатиш, қайта ишлаш, сақлаш ва етказиш каби тўлиқ жараённи амалга оширишга имконият яратиб берди. Бу имконият туфайли ахборот моддий ташувчиларда қайд этила бошланди.

Ахборот тизими ва технологиясининг кейинги тараққиёти асосан коммуникация воситалари билан боғлиқ.

Коммуникация тизимининг ривожланиши. Ахборот технологиясининг ривожланиши ахборотни тақдим этиш тизимидан ташқари, ахборот коммуникация воситаларини такомиллаштириш билан боғлиқ эди. Улар ахборотнинг номоддий ташувчиси, яъни нутқ пайдо бўлгандан сўнг юзага келган. Буни ахборот технологиясининг ривожланиши тарихидаги илк «портлаш» деб баҳолаш мумкин эди. Тараққиётнинг кейинги фазаси – қоғоз кашф қилингунга қадар ахборотнинг моддий ташувчи воситалари ўзгариб борди. Яъни, сўзларни тошга ўйиб ёзиш орқали биринчи марта ахборотни кўз билан кўриб қабул қилиш имконияти юзага келди. Эрамиздан аввалги тўртинчи минг йилликда аввалига лойдан, сўнг ёғочдан ясалган табличкаларга ёзишга ўтилди ва бу ахборот-коммуникацияларга динамик мазмун касб этди. Папируснинг кашф этилиши ахборот ташиш воситасининг ҳажмини оширди ва унга буёқ қўллаш имконияти мавжудлиги боис аҳамияти ҳам ошиб борди. Пергаментнинг пайдо бўлиши (эрамиздан аввалги III-аср) билан эса янги ахборот «портлаши» рўй берди: ахборотнинг энг мақбул ташувчиси – китоб юзага келди (IV-аср).

Ахборот технологиясининг қоғоз фазаси V асрдан бошланади. Бу пайтда қоғоз (II асрда Хитойда кашф этилган) Европа мамлактларининг саноат ишлаб чиқариш объектига айланган эди. Шундан кейинги давр ахборот технологияси ривожланишида катта рол ўйнади. Шундан сўнг савдо ва ҳунармандчилик ривожлангач шаҳар почтаси, XV асрдан бошлаб эса хусусий почта (Ғарбий Европа), XVI-XVII асрларда марказий қироллик почтаси(Франция, Швеция, Англия ва бошқалар) юзага келди. Ушбу барқарор коммуникация туфайли ахборот фаолиятига янада кўпроқ одамлар жалб этилмоқда ва у йирикроқ минтақаларни қамраб олмоқда.

Германияда китоб чоп этилишининг кашф этилиши (XV аср ўртасида) ахборот технологияси ривожланиши жараёнида кашфиёт бўлди. Бу ҳол унга оммавийлик олиб келди. Моҳиятан бу табиатшуносликда илмий-техник тараққиётининг янги босқичи бўлиб қолди. Илмий–техник атаманинг пайдо бўлиши ахборот технологиясида сифат ўзгаришини, кўп нусҳада китоб, журнал, газета, географик ҳарита, техник чизмаларнинг чоп этилиши эса миқдор ўзгаришини келтириб чиқарди.

XIX аср охиридаги техник инқилоб билан боғлиқ ахборот технологияси ривожланишидаги янги босқич барқарор халқаро коммуникация шакли сифатида почта алоқасининг юзага келиши билан изоҳланади. Айни даврда фотография(1879 й.), телеграф(1832 й.), телефон(1876 й.), радио(1895 й.) кашф қилинган эди. Ахборот технологияси ривожланишида фойдаланувчи учун қулай шаклда ахборотни олиш, сақлаш ва тезда узатишнинг умумжаҳон тизимини яратиш даври юзага келди. Бу эса ахборотни техник, ижтимоий ва иқтисодий тараққиётнинг ҳаракатланувчи кучига айлантирди ҳамда замонавий техник инқилоб босқичида унинг етакчилик кучини белгилаб берди. Натижада узоқ йиллар давомида жамиятда жуда катта ҳажмда ахборот тўпланиб қолиши ва ундан оқилона фойдалана олмаслик масаласини ҳал этиш имконияти юзага келди.

Ахборот ҳам мазмун, ҳам миқдор жиҳатидан инсоният истеъмол қиладиган энг қимматли маҳсулотлардан бирига айланди. Ахборот инқилобининг тараққиёти XX аср иккинчи ярмида янги босқичга келди. Бу даврда ахборот технологияси ривожланиб қоғоз ўрнини техник воситалар эгаллади. Энди ахборотни узатиш(электромагнит тўлқинлар ёрдамида) тезлиги оғзаки нутққа нисбатан миллион марта ортиб келди.

Интиуцияси(эксперт тизими) ишлаб чиқариш кучига айланди, сунъий интеллект эса техник тараққиётнинг сифат жиҳатидан янги вазифаларини ҳал этиш имконияти юзага келди. Машинавий динамик ахборот тизимининг алоҳида аҳамияти жамият ҳаётида энг олдинги режага янада замонавий ЭҲМ ва у билан боғлиқ технологияларни яратиш муаммосини қўйди. Инсонлар ўртасида(эндиликда инсон ва машина ўртасида) ўзаро ахборот ҳаракати механизмининг ривожланиш тарихи ахборот технологиясини барча илм соҳалари ривожланишининг ягона интеграция тизими сифатида тушунишга асос беради.


 

Ахборот технологиялари турлари ва вазифалари

Ахборот технологиялари турлари ва вазифалари

Маълумотларни сақлаш. Операциявий фаолият даражасидаги кўпгина маълумотларни кейинчалик фойдаланиш учун ёки бошқа даражада сақлаш зарур

Маълумотларни сақлаш. Операциявий фаолият даражасидаги кўпгина маълумотларни кейинчалик фойдаланиш учун ёки бошқа даражада сақлаш зарур

Бошқаришнинг юкори даражаларида қарорқабулқилишни амалга ошириш учун ташки манбалардан олинадиган маълумотлар айникса муҳим ахамиятга эга

Бошқаришнинг юкори даражаларида қарорқабулқилишни амалга ошириш учун ташки манбалардан олинадиган маълумотлар айникса муҳим ахамиятга эга

XIX аср охирида «механик» технология кириб келди

XIX аср охирида «механик» технология кириб келди

Ахборот технологиясининг қоғоз фазаси

Ахборот технологиясининг қоғоз фазаси
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
02.03.2020