АЪЛО КАЙФИЯТНИНГ 4 СИРИ
1. Британиялик олимлар кулги жисмоний ва руҳий зўриқишдан халос этишини аниқлашган. Шундай экан ҳажвий филм ё спектаклга чипта олинг, уйингизга хушчақчақ инсонни меҳмонга чақиринг ёки болаларингиз билан бирга сайлгоҳга бориб мазза қилиб арғимчоқ учинг.
2. Агар сиз анчадан бери ниманидир истаб, аммо “бирор кун оларман (борарман)”, деб ортга суриб келаётган бўлсангиз, хозир уни бажаришнинг айни пайти. Масалан, болаликдаги дугонангиз биланшаҳар айланинг ёкианчадан бери ҳавас қилиб, лекин ҳаражатига кўзингиз қиймай юрган кўйлакни сотиб олинг. Янги ҳарид хар бир аёлнинг кўнглини кўтариши аниқ.
3. Тақвимда қизил билан белгиланган кунларни кутиб ўтирмай, ўзингиз учун байрам ташкил қилинг. Бу байрамни номлаб ўтириш ҳам шарт эмас. Ахир сиз ва дўстларингиз озиб-ёзиб би-и-ир йиғиладиган куннинг ўзи байрам эмасми?!
4. Ҳар бир инсонга ўз яқин кишисининг қувончи бир олам завқ бағишлайди. Тасаввурингизни ишга солиб, яқин инсонингиз учун бирор антиқа совға харид қилинг. Унинг кўзларидаги мамнуният ва ҳайрат кайфиятингизни кўтариши аниқ.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.