Fizika faniga katta hissa qo’shgan buyuk fizik olimlar va ularning hayoti , ijodi .
Isaak Nyuton
Maykl Faradey
Sharl Ogyusten Kulon
Georg Simon Om
Andre Mari Amper
Al’bert Eynshteyn
Alessandro Volta
Igor Vasilevich Kurchatov
Ubay Orifovich Orifov va boshqalar .
Bu taqdimotda ularning fizika faniga qõshgan xissasi haqida sõz yuritiladi.
Buyuk Fizik Olimlar.pptx
Buyuk fizik olimlar tõğrisida taqdimot
“NOBEL”
JAMOASI
Shiorimiz:A’lo o’qimoqni qilganmiz shior,
Ustoz-u kitobdan o’rganib bilim.
Fizika bilimin egallamoq uchun,
Barcha o’z bilimin
Maqsadimiz:Fizika fanining ochilmagan
charxlamog’i lozim.
sirlarini
ochish.
Buyuk fizik olimlar tõğrisida taqdimot
Fizika faniga katta hissa
qo’shgan buyuk fizik olimlar
Isaak Nyuton
Maykl Faradey
Sharl Ogyusten Kulon
Georg Simon Om
Andre Mari Amper
Al’bert Eynshteyn
Alessandro Volta
Ubay Orifovich Orifov va boshqalar.
Igor Vasilevich Kurchatov
Buyuk fizik olimlar tõğrisida taqdimot
Исаак Ньютон (16431727)
Буюк инглиз физиги ва математиги, классик механика асосчиси Исаак Ньютон Грантем шаҳри
яқинидаги Вулсторп қишлоғида унча бой бўлмаган фермер оиласида туғилди. 12 ёшида Грантем мактабида
ўқий бошлади. 1661 йилда Ньютон Кембридж университетининг коллежларидан бирига кириб, уни
тугаллаганидан сўнг бакалавр илмий даражасини олди.
Ньютоннинг вабо эпидемиясидан яшириниб, ўзи туғилган Вулсторпда ўтказган 16651667 йиллари унинг
ҳаётида муҳим ўрин эгаллади. Бу ерда, асосан, олимни буюк кашфиётларга олиб келган ғоялар шаклланди.
Шулар жумласига физиканинг математик асослари дифференциал ва интеграл ҳисобни яратишга, бутун
олам тортишиш қонунининг очилишига, кўзгу телескопининг ихтиро қилинишига олиб келган ишлар киради:
шу ерда у ёруғликни ажратишга оид тажрибаларни бажарди(қ. Дисперсия).
1668 йилда Ньютонга магистр унвони берилди ва шундан сўнг у Кембридж университетида физика
математика кафедрасига бошчилик қила бошлади. 1672 йилда у Лондон Қироллик жамиятининг аъзоси
қилиб сайланди, 1703 йилда эса унинг президенти бўлди.
Ўзи кашф қилган бутун олам тортишиш қонунини Ньютон муваффақиятли равишда осмон
жисмларининг ҳаракатини тушунтиришга татбиқ қилди. Бу қонунга кўра, барча моддий жисмлар бирбирига
тортилиб, бунда тортишиш кучи катталиги жисмларнинг физик ва химиявий хоссаларига, уларнинг ҳаракат
ҳолатига, жисмлар турган муҳитга боғлиқ эмас. Ерга тортилиш ҳар қандай моддий жисмни Ерга тортилиши
туфайли вужудга келувчи оғирлик кучининг мавжудлигидан намоён бўлади. (қ. Тортишиш).
Ньютон ишлаб чиққан механика ва физиканинг асосий вазифалари замонанинг илмий муаммолари
билан узвий боғланган эди. Масалан, оптика асбобларининг камчиликларинин бартараф қилишга қаратилган
эди. “Ёруғлик ва рангларнинг янги назарияси” (1962) номли оптикага бағишланган биринчи ишида Ньютон
ўзининг ёруғликнинг корпускуляр гипотезасига оид қарашларини баён қилди. Бу иш қизғин баҳсга сабабчи
бўлди. Ньютоннинг ёруғлик табиати ҳақидаги корпускуляр ва ва тўлқин тасаввурларини ўз ичига олувчи
гипотезани олға суради. Ўзининг кўп йиллик оптик тадқиқотларини у 1704 йилда “Оптика” китобида эълон
қилиб, унда ўша замон фанига маълум бўлган турли оптик ҳодисаларининг мукаммал манзарасини чизиб
берди.
Ньютон илмий изланишларининг чўққиси унинг «Табиий фалсафанинг математик асослари»
(қисқача – “Асослари”) асаридир (1687). Унда олим бутун классик физиканинг асосини ташкил этган Ер ва
осмон механикасининг ягона системасини яратди. Бу илмий асарида Ньютон физиканинг асосий
тушунчаларимассага, зичликка эквивалент материя миқдорининг; импульсга эквивалент ҳаракат
миқдорининг; кучнинг турли хиллари ва бошқаларнинг таърифларини берди.
Ньютон қарашларининг илмий универсаллиги физиканинг келгуси тараққиётига катта таъсир
кўрасатди.
Buyuk fizik olimlar tõğrisida taqdimot
Майкл Фарадей (1791 – 1867)
Ўзи ўқиб етишган буюк олим – электр ва магнит майдонлар тўғрисидаги таълимот
асосчиси бўлган инсонни шундай, деб аташ мумкин. Майкл Фарадей мунтазам равишда ўқий
олмади. Лондонлик темирчининг ўғли, муқовасознинг шогирди бўлган Фарадей фақат
бошланғич мактабни тугатиб, сўнгра бутун умри бўйи мустақил ўқиш билан шуғулланди.
Қироллик институтида буюк инглиз кимёгари Г. Дэвининг очиқ лекцияларига қатнашиб,
Фарадей ўзини фанга бағишлашга қарор қилди. 1813 йилда Г. Дэви М. Фарадейнинг
илтимосига кўра уни Қироллик институтига ишга олди; 1827 йилда эса М. Фарадей шу
институтнинг профессори бўлди. 1824 йилда у Лондон қироллик жамиятига сайланди.
Унинг химияга оид дастлабки ишлариёқ Европа олимларининг диққатини ўзига жалб
этди. Бироқ физика соҳасидаги ишлари, аниқроғи, электр ва магнетизм соҳасидаги ишлари
Фарадейга оламшумул шуҳрат келтирди. 1821 йилда у дунёда биринчи электр двигателни
ясади. Ўша пайтдаёқ Фарадей ўзининг кундалигига ўз олдига қўйган масалани ёзиб қўйган
эди: «Магнетизмни электрга айлантириш». Бу масалани ҳал қилишга 10 йилча вақт кетди.
Фақат 1831 йилдагина Фарадей «Электр бўйича экспериментал тадқиқотлар»ни нашр қила
бошлади.
Ўзининг бу уч томлик асосий илмий ишида олим ўзи ўтказган тажрибаларга асосланиб
электромагнит индукция ҳодисасининг кашф этилишини баён этди, уни қутбий
динамомашина – биринчи электр токи генератори конструкциясини тавсифлаб берди.
Сўнгра Фарадей электролизнинг асосий қонунларини очди, улар янги фан соҳаси –
электрохимиянинг асоси бўлиб қолди. Ва ниҳоят, фанда янги ғоя – куч чизиқлари ғояси,
сўнгра электромагнит майдонларни кашф қилди.
Кейинчалик майдонларнинг мавжудлиги ғоясини Ж. К. Максвелл математик жиҳатдан
исботлади.
1845 йилда Фарадей турли материалларнинг магнит хоссаларини текшириб,
парамагнетизм ва диамагнетизм ҳодисасини кашф қилди (қ. Магнетизм).
Ф. Энгельс Фарадейни электр соҳасидаги буюк тадқиқотчи сифатида баҳолаган эди
Buyuk fizik olimlar tõğrisida taqdimot
Шарль Огюстен Кулон (17361806)
Француз физиги Шарль Кулон Ангулем шаҳрида туғилди. Ўрта мактабни
битиргач, у ҳарбий хизматга кирди. Парижда инженерлик тайёргарлигидан
ўтди ва Мартиника оролига истеҳкомлар қуриш учун йўлланма олди. 1772
йилда Кулон Францияга қайтиб келди ва у қалъа ҳамда сув иншооти
инженери қилиб тайинланди. Хизмат билан бир вақтда у илмий тадқиқотлар
ҳам олиб борди. Дастлаб уни ишқаланиш, буралиш ва материаллар қаршилиги
масалалари жалб қилди. Унинг номи билан 1777 йилда қатор илмий ишларини
дунёга маълум бўлди. Бу ишларида у сочнинг, ипак ва металл ипларининг
буралишини тажрибаларда ўлчаб олган натижалари кўрсатилган эди. Бу
ишлари учун 1781 йилда Кулон Париж Фанлар академиясининг аъзоси қилиб
сайланди.
Ўзи ясаган бурама тарозилардан фойдаланиб, Кулон бир ишорали ва ҳар
хил ишорали нуқтавий электр зарядлариинг ўзаро таъсирини батафсил
текширди. Бу тажрибалари 1785 йилда электрастатиканинг асосий қонуни –
К у л о н қ о н у н и нинг кашф этилишига олиб келди (қ. Электрастатика).
Ўзининг 1785 –1789 йилларда эълон қилинган ишларида олим электр
зарядлар ҳамиша ўтказгич сиртида жойлашишини кўрсатди. Магнит момент,
зарядларнннг қутбланиши ва б. ибораларни фанга киритди.
Кулоннинг экспериментал ишлари электромагнит ҳодисалар
назариясининг яратилишида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Электр миқдори
бирлиги (К у л о н) унинг шарафига қўйилди.
Buyuk fizik olimlar tõğrisida taqdimot
Георг Симон Ом (1787 – 1854)
Немис физиги. Германияда анча камбағал оилада туғилди. Шу сабабли, 1805
йилда Эрланген университетида ўқий бошлаб, охирига етказолмади. Готштадт
(Швейцария) да ўқитувчилик қилди. 1811 йилда Эрлангенда докторлик
диссертацияси тайёрлади ва ёқлади. Ом 20 йил давомида Бамберг
, Кельн, Берлин гимназияларида ўқитувчилик қилди. Ўқитувчиликдан бўш
пайтларидагина у илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланди. 1833 йилда у
Нюрнбергдаги Политехника мактабига директор қилиб тайинланди, 1849 йилда
эса Мюнхен университети профессори бўлди.
1826 йилда Ом ўзининг электр занжирининг асосий қонунини очди. О м қ о н
у н и ўтказгичдаги ўзгармас электр ток кучи I унинг икки кеcими ораcидаги U
потенциаллар фарқига (кучланишга) тўғри пропорционалдир: . Пропорционаллик
коэффициенти R га ўтказгичнинг қ а р ш и л и г и дейилади. Бу қонунни Э. Х.
Ленц, Б. С. Якоби, К. Гаусс, Г. Кирхгоф ва бошқалар ўз тадқиқотларига асос
қилиб олганларидан кейингина у фанда тан олинди. 1881 йилда электрикларнинг
халқаро конгрессида электр қаршиликнинг бирлиги Ом номи билан аталди (Ом).
Ом ўз умрининг охирги йилларини акустика
соҳасидаги тадқиқотларга бағишлади. 1843 йилда у қулоқнинг мураккаб
товушларни гармоник тебранишларга ажратишини, энг содома эшитиш
таассуротлари эса гармоник тебранишлардан вужудга келишини кўрсатди.
Омнинг акустика қонуни кейинчалик немис олими Г. Гельмгольц томонидан
эшитишнинг резонанс назариясига асос қилиб олинди.
Ом, шунингдек, оптика ва кристаллооптика соҳасида ҳам тадқиқотлар олиб
борди. 1842 йилда у Лондон қироллик жамияти аъзолигига сайланди.
Buyuk fizik olimlar tõğrisida taqdimot
Андре Мари Ампер (1773 – 1836)
Француз физиги ва математиги, физиканинг янги соҳаси – злектродинамиканинг
асосчиларидан бири Андре Мари Ампер Лион шаҳрида туғилди.
У кенг кўламда маълумот олди: чет тилларни, математикани, табиий фанларни ўрганди
. Ампер Д. Дидро ва Ж. Л. Д Аламберлар машҳур «Энциклопедия» сининг 20 томини
, Л. Эйлер, Д. Бернулли, Ж. Л. Лагранжнинг илмий ишларини ўқиб чиқди.
1801 йилда Ампер БурканБрес шаҳридаги Марказий мактабда физика кафедрасини
бошқарди, 1805 йилдан эса Париждаги Политехника мактабида репетиторлик ўрнини
эгаллади. Бу даврда эҳтимолликлар назариясига, вариацион ҳисобларнинг механика ва
математика масалаларига татбиқига оид ишлари чиқди. 1814 йилда Париж Фанлар
академиясига аъзо қилиб сайланди, 1824 йилдан у Париждаги Нормал мактаб профессори
бўлди.
Ампернинг физика соҳасидаги ишлари диққатни дарҳол ўзига жалб қилди. 1820 йилда
Х. К. Эрстед электр токнинг магнит стрелкасига таъсирини кашф этгандан кейин Ампер ток
таъсирида магнит стрелкасининг оғиш йўналишини аниқлайдиган «қалқович қоидасини»
таклиф этди. Бу тадқиқотларни давом эттириб, электр токларининг механик ўзаро
таъсирини кашф этди ва бу ўзаро таъсирларнинг кучларини
аниқлайдиган миқдорий муносабатларни аниқлади (А м п е р қ о ну н и, қ. Электродинамика).
Ампер икки тушунчани – ток ва кучланишни фарқлаб берди, ёпиқ занжирдаги ток
йўналишини аниқлади (ток кучининг бирлиги унинг номига қўйилгани тасодифий эмас). У,
шунингдек, параллел ўтказгичлардан оқаётган ток бир томонга йўналган бўлса, бу
ўтказгиилар бирбирини тортишини, қарамақарши томонга йўналганда – итаришини
аниқлади.
Ампер магнитни унинг қутбларини бирлаштирувчи физикка перпендикуляр бўлган
текисликларда жойлашган доиравий электр токлар мажмуидан иборат, деган тасаввурга
асосланган магнетизм назариясини ишлаб чиқарди.
1826 йилда унинг электродинамикага оид асосий илмий иши –«Фақат тажрибадан
Buyuk fizik olimlar tõğrisida taqdimot
Альберт Эйнштейн (18791955)
Буюк физик, нисбийлик назарияси асосчиси, квант назария ва статистик физика
асосчиларидан бири.
Германияда Ульм шаҳрида туғилган. 14 ёшидан бошлаб, оиласи билан Швейцарияда яшади, у ерда
1900 йилда йилда Цюрих политехникумини тугаллади. 19021909 йилларда Бернда патент бюрони
нг эксперти вазифасида ишлади. Шу йилларда Эйнштейн махсус нисбийлик назариясини яратди, с
татистик физика,
броун ҳаракати,
нурланиш назарияси ва бошқа соҳаларда тадқиқот олиб борди. Эйнштейннинг ишлари шуҳрат қозонди в
а 1909 йилда у Цюрих университетининг, сўнгра Прагада Немис университетининг профессори бўлиб и
шлади. 1914 йилда Эйнштейн Берлин университетига ўқитувчиликка таклиф қилинди. Ўзининг Берлинда
ги ҳаёти даврида у умумий нисбийлик назариясини яратди, нурланишнинг квант назариясини ривожлан
тирди.
Фотоэффект
қонунларини очганлиги ҳамда назарий физика соҳасидаги ишлари учун Эйнштейн 1921 йилда Нобель м
укофотига сазовор бўлди. 1933 йилда Германияда давлат тепасига фашистлар келганидан сўнг Эйнште
йн АҚШга, Пристонга кўчиб кетди ҳамда у ерда умрининг охиригача Олий тадқиқотлар институтида иш
лади. 1905 йилда ёруғлик тезлигига яқин тезликлар билан ҳаракатланувчи жисмлар механикаси ва элект
родинамикаси – махсус нисбийлик назариясини эълон қилди. (қ.
Нисбийлик назарияси).
Ўшандаёқ Эйштейн бутун ядро энергетикиси
заминида ётувчи масса ва энергиянинг боғланиши қонунини очди. (E=mc2
). Олим квант назария тараққиётига катта ҳисса қўшди. Унинг фотоэффект назариясида ёруғлик квантл
ар оқими (
фотон
лар) сифатида қаралади. Фотонларнинг мавжудлиги 1922 йилда америка физиги А.Комптон экспериментла
рида тасдиқланган эди. Эйнштейн фотохимиянинг асосий қонуни (Э й н ш т е й н қ о н у н и)ни топд
и; бу қонунга кўра, ютилган ҳар бир ёруғлик кванти битта элементар фотохимиявий реакцияни юзага к
Buyuk fizik olimlar tõğrisida taqdimot
Алессандро Вольта (1745 – 1827)
Электр кучланиш бирлигига номи қўйилган таниқли итальян физиги. Милан
яқинидаги Комо шаҳарчасида туғилган. Бўлғуси олимда табиатдаги электр
ҳодисаларни ўрганишга қизиқиш анча эрта уйғонди. 1769 йилда у лейден банкаси ҳақида,
сўнгра электр машина ҳақида яна битта мақола эьлон қилди. 1774 йилда ўзи
туғилган шаҳарча гимназиясида физикадан дарс бера бошлади, 1779 йилдан Павия
университети професеори бўлди.
Унинг кашфиётлари ичида – электрофор, электрометр, конденсаторли электроскоя ва
бошқа асбоблар бор эди. 1800 йилда у биричии электр ток манбаи – Вольт устунини ихтиро
қилди; у мис ва рух пластинкалардан иборат бўлиб, уларнинг ораларига ишқор эритмаси
сингдирилган материал доирачалари жойлаштирилган эди. Бу ихтиро олимга
жаҳон миқёсида шуҳрат келтирди.
Вольта «жонли электрни» ўрганиш бўйича ҳам бир қатор ажойиб тажрибалар ўтказди.
Ҳайвонот электри ҳақида сиз нима деб ўйлайсиз? – деб ёзган эди у 1794 йилда. – Мен
бўлсам аллақачон, барча таъсирлар даставвал металларнинг қандайдир ҳам танага ёки сувнинг
ўзига тегишидан содир бўлади, деб ҳисоблайман.
Бундай тегишиш натижасида электр суюқлик металлардан бу нам танага ёки сувга
биридан кўпроқ, бошқасидан камроқ (рухдан кўпроқ, кумушдан камроқ) ҳайдалади. Тегишли
ўтказгичлар орасида узлуксиз алоқа ўрнатилганда бу суюқлик доимий айланиб оқади.
Ёпиқ электр эанжирининг биринчи танъсифи шундай эди. Бундан ташқари, ўзидан олдин
ўтган итальн олими Л. Гальванидан (1737 – 1798) фарқли ўлароқ, Вольта ҳеч қандай махсус
ҳайвонот электри йўқлигини тушунди. Бу ўша оддий электр занжиридаги электрнинг ўзидир.
Агар бу занжирни узсак ҳамда узилиш жойига уловчи қисм сифатида бақанинг тирик нервини
киритсак, у ҳолда бундай нервлар билан бошқарилувчи мускуллар, ўтказгичлар занжири
ёпилиши ва электр токи вужудга келиши биланоқ қисқара бошлайди. Унинг бу
соҳадаги тадқиқотлари физиологиянинг ривожланиши учун катта аҳамият кашф этди.
Вольта турли жинсли металлар контакт қилинганда уларнинг ўзаро электрланишини
(контакт потенциаллар фарқи) очди ва уларни турли жинсли металлар орасида вужудга
келувчи кучланиш катталиги бўйича кучланиш қатори дейилувчи қаторга жойлади.
Buyuk fizik olimlar tõğrisida taqdimot
Игорь Васильевич Курчатов (19031960)
Машҳур рус олими, академик, уч маротаба Меҳнат Қаҳрамони.
Уралда, Сим шаҳрида, ер ўлчовчи оиласида туғилди. Тез орада унинг оиласи Қримга кўчиб ўтди, бу
ерда Игорь Симферополь гимназиясига кирди. Уни олтин медаль билан тугатиб, Крим университетининг
физика математика факультетида ўқишини давом эттирди. У тўрт йиллик ўқув программасини уч йилда
бажарди.
1925 йилдан бошлаб И. В. Курчатов Ленинград Физикатехника институтида
академик А. Ф. Иоффе раҳбарлигида ишлай бошлади.
Курчатов ўз илмий имконини диэлектриклар табиатини ўрганишдан бошлади. Тез орада у
муҳим кашфиётчи – сегнетоэлектр деб номланган янги физик ҳодисани топди (қ. Сегнетозлектриклар).
Бу ишдан кейин Курчатов мамлакатимизда биринчилардан бўлиб атом ядроси физикасини ўрганишга
киришди. 1934 йилда нейтронлар билан бомбардимон қилиб ядро реакцияларининг
тармоқланиш ҳодисасини кашф қилди ва қатор химиявий злементларнинг сунъий радиоактивликлигини
текширди. 1935 йилда Курчатов ва унинг ходимлари бромни нейтронлар оқими билан нурлантирилганда
бромнинг радиоактив атомлари икки хил тезликда емирилишини пайқадилар. Бундай атомларни
изомерлар деб, олимлар томонидан очилган кашфиётни эса ядроизомерияси деб атадилар.
Фанда нейтронлар уран ядросини емириш хусусиятига эга экани аниқланди. Бунда кўп энергия
ажралади ва уран ядросининг бўлиниш жараёнини давом эттирувчи янги нейтронлар ҳосил бўлади
. И. В. Курчатов лабораториясида Г. Н. Флеров ва К. А. Петржак ураннинг атом ядролари нейтронлар
ёрдамисиз ҳам бўлинишини топишди; шундай қилиб, ураннинг ўзўзича (с п о н т а н) бўлиниши кашф
қилинди.
И. В. Курчатов катта илмий коллектив кучини муҳим давлат муаммоларини ҳал этишга жалб этишни
уддасидан чиқадиган Россия фанининг буюк ташкилотчиси эди. 1943 йилдан бошлаб у атом
энергиясидан фойдаланишга боғлиқ бўлган илмий ишларни бошқарди. Унинг раҳбарлигида биринчи
циклотрон (1944) ва Европада биринчи атом реактори (1946) қурилди, атом (1949) ва термоядро (1953)
бомбалари яратилди, жаҳонда биринчи саноат атом электростанцияси қурилди (1954),
бошқариладиган термоядро синтези бўйича тадқиқотлар бошланди.
1957 йилда И. В. Курчатов Ленин мукофоти лауреати бўлди. У ташкил қилган Атом энергияси
институти ва Белоярск атом электростанциясига Курчатов номи берилди. Россия Фанлар академияси
ядро физикаси соҳасидаги нодир ишларга Курчатов номидаги медални таъсис қилган. Менделеев
даврий системасидаги 104элементга к у р ч а т о в и й деб ном берилган.
Buyuk fizik olimlar tõğrisida taqdimot
Убай Орифович Орифов (19091976)
Ўзбек физиги. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги. Ўзбекистонда
хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби. Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси
Давлат мукофоти лауреати. Ўзбекистон Республикаси ФА президенти (19621966).
Қўқонда туғилган. 1931 йилда Ўзбек Давлат педагогика академиясини тугатган. 1932
1944 йилларда Қўқон колхозпахтачилик институтида, 1934 1935 йилларда Ўрта Осиё
гидрометеорологи
хизмат бошқармасида, 19351941 йилларда Ўрта Осиё Давлат
университети ҳозирги ЎзМУ да ишлаган. Улуғ Ватан уруши қатнашчиси (1941 1944),
Ўзбекистон Республикаси ФА Физикатехника институти (19451956, 1963 1967), Ядро
физикаси институти (19561962) директори.19661976 йилларда Ўзбекистон Республикаси
ФА Электроника институти директори (1963 йилдан Тошкент Политехника институтидаги
Физик злектроника кафедрасининг ташкилотчиси ва мудири).
У. О. Орифов таниқли ўзбек олими ва Ўзбекистонда йирик фан ташкилотчиларидан
бири. У раҳбарлик қилган йилларда Физикатехника институти физик электроника, космик
нурлар физикаси, яримўтказгичлар физикаси, гелиотехника ва пахта физикаси соҳаларн
бўйича республикада илмий текшириш марказига айланди.
У. О Орифов Ўзбекистонда физик электроника илмий мактабининг раҳбари, атом
зарраларининг қаттиқ жисм сирти билан ўзаро таъсири бўйича илмий йўналишларнинг
ташкилотчиси. Унинг раҳбарлгида олиб борилган бу тадқиқотлар қаттиқ жисм физикаси,
хусусан қаттиқ жисм сирт хоссаларини диагностика қилиш, уларнинг сирт хоссаларини
зарур йўналишда ўзгартириш на бошқа кўпгина мақсадлар учун катта аҳамиятга эга.
Олим раҳбарлигида Ўрта Осиёда йирик илмий марказ – Ўзбекистон Республикаси ФА
Ядро физикаси институти ташкил қилинди. Тошкентда циклотрон ва атом реактори ишга
туширилди. Ўзбекистон Республикаси ФА Электроника институти ва илмий текшириш
лабораториялари ташкил қилинди. Ўзбекистон Республикаси ФА Электроника институтига,
ТошПИ даги физик электроника кафедрасига унинг номи берилган.
Buyuk fizik olimlar tõğrisida taqdimot
E’TIBORINGIZ
UCHUN
RAHMAT!
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.