МУЗЫКА И НАЦИОНАЛЬНОЕ ДУХОВНОСТЬ
Оценка 4.8

МУЗЫКА И НАЦИОНАЛЬНОЕ ДУХОВНОСТЬ

Оценка 4.8
docx
20.02.2021
МУЗЫКА И НАЦИОНАЛЬНОЕ ДУХОВНОСТЬ
МУЗЫКА И НАЦИОНАЛЬНОЕ ДУХОВНОСТЬ.docx

МУСИҚА  ВА  МИЛЛИЙ  МАЪНАВИЯТ

Ўзбек халқи  жаҳон тарихий  тараққиётига  ўзининг  қадимий  илм – фани, адабиёти, санъати  ва  маданияти  билан улкан ҳисса  қўшган   буюк миллатдир.

Мамалакатимиз  Президенти «Биз учун мустақиллик  энг аввало, ўз тақдиримизни  қўлимизга  олиш, ўзлигимизни  англаш, миллий  қадриятларни,  урф - одатларимизни  тиклаш, ҳаммамиз учун  мўътабар  шу   заминда  ҳар бир  хонадонда  тинчлик, осойишталик, барқарорликни  сақлашдир».

Дарҳақиқат,  маданият ва маърифат  билан бевосита боғлиқ  бўлган муаммоларни ҳал этмасдан, мустақиллик  ҳақидаги  ғоялар ва тушунчаларни  халқнинг  онгига  чуқур  сингиб, эътиқодига  айланиб кетишига  эришмасдан  туриб, мустақилликни  мустаҳкамлаб ва барқарор  этиб  бўлмайди.

Миллий  тикланиш жуда  кенг,  чуқур, мураккаб тарихий  жараён бўлиб,  у  миллатимиз  ҳаётининг   ҳамма  соҳаларини – иқтисодиётини, сиёсатини,   маънавиятини, илм   фан, тил  тарих, урф– одатлар, ҳунармандчилик, меъморчиликни  ҳам, инсон  камолоти  билан  бевосита  дахлдор барча  масалаларни  ҳам  қамраб  олади.

Миллий  маънавиятимиз  ривожида  мусиқа  ҳам  муҳим  ўрин тутади.  Миллий  мусиқа  санъатининг  энг  қадимий ва  шу  билан бирга, халқ оммасига  кенг тарқалган, унинг  турмушига  чуқур  сингиб  кетган  соҳалардан  биридир.  Мусиқа ҳам    реал  воқеликни  акс  эттиради. Мусиқанинг  миллий  маънавиятимизга  таъсир  кучи  шу  қадар  каттаки, унинг  ёрдамида  беморларни  даволаш  мумкинлигини  фан  аллақачон  исбот  қилган .

Абу  Али  Ибн  Сино  мусиқанинг  таъсир  кучига  катта  аҳамият  бериб,  айрим  руҳий  касалликларни  мусиқа  куйлари воситаси  билан  даволаш  мумкин деган  фикрни  илгари  сурган  эди.

Буюк файласуф Абу  Наср  Форобий «Катта  мусиқа » китобида, мусиқа  назарияси  оҳангларининг  турлари, келиб  чиқиш сабаблари, кишига  маънавий, руҳий таъсири   ҳақидаги  қимматли  фикрларини  билдирган.

Форобий мусиқа  илмида   фақат назариётчи  бўлиб қолмай, амалиётчи  ҳам бўлган. Унинг ўзи таниқли  мусиқачи,  ажойиб  созанда  ва бастакор, янги  мусиқа  асбоби  ихтирочиси сифатида  ҳам  шуҳрат  қозонган. Мусиқанинг  ажойиб сеҳрли  кучи, мўжизакор  таъсири  ҳақида  фикр  юритиб,  Форобий  «Илмларнинг  келиб чиқиши   тўғрисида» асарида   шундай  дейди: «Бу  илм  шу  маънода  фойдалики, у ўз мувозанатини  йўқотган одамни тартибга  келтиради, мукаммалликка етмаган халқни  мукаммал  қилади  ва  мувозанатини  сақлаб  туради ».

Хусусан,  миллий   маданиятда  мусиқа юксак туйғулар, завқ -  шавқли  ғоялар оламини  очиб беради. Одамларни  маънавий  жиҳатдан бой, соф баркамол  қилади.

Бола  ҳали  қўлига   қалам  ушлашни, ўқиб  ёзишни  билмаган вақтдаёқ  мусиқани  ҳис  қила  олади. Кўпинча  шу  дастлабки  таассуротлар  мусиқага   бўлган   муносабатларнинг   шаклланишига  таъсир  қилади. Шунинг  учун    умумий  таълим  мактабларини  ислоҳ  қилишнинг  асосий  йўналишларида  мусиқа  таълимига  ҳам  эътибор  берилган. Мусиқа, аввало, болаларнинг ҳис-туйғуларини  майинлаштиради.  Мусиқа  асарларини ҳис  этиш каби  уларда  кўпгина   инсоний  фазилатларни  уйғотади. Албатта, инсоний  фазилатларни  камол  топтиришда   адабиёт,  тарих,  спорт   ва  бошқа соҳалар  катта  ўрин  тутади. Бинобарин, назм  ва  мусиқа  доимо   ёнма- ён   яшайди.  Табиат  таасуротлари  остида  туғилади, қолаверса,   боғча ва  мактабда шаклланиб  боради. Мусиқа  дарслари ўқувчиларни фақатгина   нафосат  жиҳатдан  эмас, балки кенг  маънода  маънавий-  ахлоқий   жиҳатдан  ҳам  тарбиялайди.  Авлоддан- авлодга   ўтиб  келаётган,  не–не   замонлар  зайлига  бардош  бериб, халқнинг орзу-  армонлари, ўй – интилишларини   мужассам  этган  куй – кўшиқларимиз, мақомларимиз  барча  турдаги   мактаблар,  педагогика   институтлари  дастурларидан  кенгроқ   жой  олса   яхши  бўлар  эди.  Замонамизнинг   забардаст   ёзувчиси, жаҳонга  машҳур   адиб   Чингиз  Айтматов  «Кунда»  романида  ёзади:  «ҳаёт, ўлим, мухаббат, шавқ ва  илҳом  ҳаммасини  мусиқа  айтади,  зотан,  биз   мусиқа  воситасида  энг  олий  ҳурликка  эришамиз,  бу  ҳурлик  учун  онгимиз  ёришган  замонлардан  бошлаб,  бутун тарихимиз давомида  курашганмиз, лекин  унга  мусиқадагина  эришганмиз».

Халқимиз  яратган  мусиқа  дурдоналари, ҳар  соняда -  тарбияда,  меҳнатда, ижтимоий  муносабатда  маълум  даражада  ўз фидоийсини  топади. Миллий   мусиқа  атрофдаги   ҳодисаларни   гўзалликни  идрок    этишга  ва  қадрлашга   ўргатади, нозик   дид  ва  ҳур  фикр  билан  қуроллантиради,  маънавий  оламни  кенгайтиради.  Шу  боис  мусиқани  тилсиз  фалсафа   деб  бежиз  айтишмаган .

Мусиқа  инсон  қалбини   юмшатиши, унда иймонга   далолат  этувчи  меҳр -  мухаббат   ва раҳмдиллик  туйғуларини   уйғотиши   мумкин. Шу  билан  бирга,  мақомлар  мазмунида  буюк  давлат   мафкурасига  мувофиқ  бўлган тасаввуф  таълимоти  ғояларини  бадиий   ифода  этиш  вазифаси  ҳам  қўйилган. Табиийки, ушбу  мураккаб   илмий  масалаларни  тадққиқ  этиш  ҳар  томонлама   етук   мусиқашунос  олимлар  зиммасига   юклатилган.


 

МУСИҚА ВА МИЛЛИЙ МАЪНАВИЯТ Ўзбек халқи жаҳон тарихий тараққиётига ўзининг қадимий илм – фани, адабиёти, санъати ва маданияти билан улкан ҳисса қўшган буюк миллатдир

МУСИҚА ВА МИЛЛИЙ МАЪНАВИЯТ Ўзбек халқи жаҳон тарихий тараққиётига ўзининг қадимий илм – фани, адабиёти, санъати ва маданияти билан улкан ҳисса қўшган буюк миллатдир

Хусусан, миллий маданиятда мусиқа юксак туйғулар, завқ - шавқли ғоялар оламини очиб беради

Хусусан, миллий маданиятда мусиқа юксак туйғулар, завқ - шавқли ғоялар оламини очиб беради
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
20.02.2021