РОЛЬ МУЗЫКАЛЬНОЙ НАУКИ В РАЗВИТИИ СОЗНАНИЯ МОЛОДОГО ПОКОЛЕНИЯ
Оценка 4.7

РОЛЬ МУЗЫКАЛЬНОЙ НАУКИ В РАЗВИТИИ СОЗНАНИЯ МОЛОДОГО ПОКОЛЕНИЯ

Оценка 4.7
docx
20.02.2021
РОЛЬ МУЗЫКАЛЬНОЙ НАУКИ В РАЗВИТИИ СОЗНАНИЯ МОЛОДОГО ПОКОЛЕНИЯ
РОЛЬ МУЗЫКАЛЬНОЙ НАУКИ В РАЗВИТИИ СОЗНАНИЯ МОЛОДОГО ПОКОЛЕНИЯ .docx

ЁШ АВЛОД ОНГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА МУСИҚА ФАНИНИНГ РОЛИ

Инсон тарбияси,  камолоти,   ҳар  қандай  жамиятнинг энг долзарб   муаммоларидан  бири  бўлиб  келган.  Чунки  жамиятнинг  шаклланиши, ривожланиши, равнақ  топиши  шу  жамиятдаги  тарбиясига  боғлиқ .

Тарбия  бу шахсни ижтимоий  иқтисодий  ишлаб  чиқариш  муносабатларига  тайёрлаш   мақсадида   унинг  маънавий  ва  жисмоний  ривожланишига  мунтазам равишда таъсир  этиб  боришдан  иборат  бўлган  узлуксиз    жараён.  Шундай  экан  ёшларга таълим тарбия  бериш,  уларни  мустақиллигимизни мустахкамлаш   йўлида сафарбар этиш  муҳим  мисолдир. Мустақил  Республикамизда  маънавият  ва  маданиият  масалаларига  алохида  этибор  бериб келинмоқда .

Шуни  таъкидлаш лозимки  Ўзбекистонда   инсон  маънавий ҳаётини  шакллантириш   мақсадида мусиқанинг  маданий  ҳаётга  чуқурроқ  кириб  боришида  кенг  имкониятлар  яратилмоқда .

Бунда  маънавият  ва маърифат  газетаси  маркази  халқаро  маданий – маърифий  алоқалар  мажмуаси  каби ижодий   муассасаларнинг   ташкил  этилиши   бастакорлар  уюшмаси  ва  жамиятдаги  ижодий  силжишлар   «Ўзбекистон  ватаним  маним» номи  билан мамлакатимизда  ўтказилаётган   анъанавий  танловлар маданий  маърифий  ислохотларни  амалга  оширишда  методлар  қўлланмоқда.  Қадимий  ва  бой  тажрибага  эга  ўзбек   миллий  мусиқа   маданияти  истиқболини  амалга  ошириш  таълим  тарбия ишлари билан  шуғулланиш  мақсадида   асрлар   давомида  ривож  топиб келганлигини  таъкидлаш  жоиздир. Бу  мактабларда   мусиқа  таълими-тарбияси  бевосита  ошириб  борилган. Ушбу  мактабларнинг  фаолият   мазмунида   инсонни   дунёга  келишидан  камол  топиб  бутун   умри  давомида  мусиқа ҳақиқий  маънодаги   тарбия  воситаси  эканлиги  ўз  ифодасини  топган .

Мусиқанинг  сўз  санъати  ва  адабиёти  билан  ўзвий  ҳолда  боғлаб  ўрганилганлиги  мусиқа  номи  ва  амалиёти  ривожида  катта  ҳисса  қўшади.

Шахс  камолотида  мусиқа  тарбиясини ошириш  албатта таълим методикасига  бевосита  боғлиқдир. Мусиқа  тарбияси  методикаси  фан  сифатида  тизимига   мансуб  бўлиб   ўзининг  мустақил  ўрнига  эга.  Бу  фан  мусиқа  тарбияси  методикаси  мазмуни, методларини  янада  такомиллаштириш  мақсадида   унинг  қонуниятларини  ўрганади. Мусиқа  тарбияси методикаси  тарбия  муассасаларида  нафосат, мусиқашунослик  физиология, рухшунослик  фанларининг  умумлаштирилган  тажрибаларига   таянади. Мусиқа  тарбия  методикаси  айниқса  нафосат   мусиқашунослик  фанлари  билан  ўзвий  боғлиқ. Нафосат номи   унинг  методикасининг  асосини  ташкил  этса, тарбиянинг   мазмун  ва  методларига   бевосита  таъсир  кўрсатади.

Ўқувчиларнинг  қуйлаш  фаолиятларидаги   муаммоларни   ҳал қилишда  методика  физиология  тадқиқотларига  танилади.

Мусиқа  тарбияси  методикасининг  моҳияти  мусиқа  санъати  ҳамда  маданияти   ўсиб  келаётган  ёш  авлод учун  муҳим  аҳамиятга  эга.

Методиканинг  фан  сифатида   ривожланиши жамиятда  маориф  ва  мусиқа  санъатини  такомиллашиб  бориши  билан  бевосита  боғлиқдир.

Шулар  билан биргаликда   мусиқа  тарбияси  методикаси  умумий   принципларини   илгари   суради.  Бўлар онглилик  бадиий  ва  техник   ривожланиш принципларда эга бу  принциплар ўқувчиларнинг  мусиқий  қобилиятини  ривожлантириш  мусиқага бўлган қизиқишларини кучайтириш, бадийликни  тарбиялашга  қаратилгандир.

Мусиқа асарни  онгли  идрок  этиш   асар  мазмунини   очишда  ва ўқувчиларга  мусиқий  тажрибаларни  тўплашда, уларнинг  маънавий дунёсини  бойитишда  ёрдам беради. Мусиқа  тарбияси  эмоционал онглилик принципи  уйғунлашиш  кўпайиши  орқали   тингланадиган  асарни  тўғри баҳолай  олиш  имкониятларини  ривожлантиради:

Уларнинг  мусиқага  қизиқишида  дидлари  тарбиялаб борилади. Бадиий  ва  техник  босқич  принципи  асарнинг  бадиий  ва ифодали ижро  этиш  учун   малакали  кадрлар талаб  этади. Ўқувчиларда  куйлаш  малакаларини  эгаллашларига  эътибор беради. Ўқувчиларга  мусиқанинг  ривожланиш  принциплари тўғрисидаги  тасаввурларини  шакллантириш, қобилиятларининг ривожлантирилиши  натижасида  улар яна мусиқий   тушунчаларни   билиб  олишади. Мусиқа  тарбия  методикаси  тарбия  жараёнида  кўпгина   омилларга  боғлиқ  эканлигини  эътироф   этади. Кишиларнинг  мусиқий  маданияти фақатгина  мактабнинг  таъсири  остидагина  шаклланмайди. Уйда  албатта  теварак  атроф, оммавий  ахборот   воситалари  яхлит   хилдаги  ижтимоий  воситалар  тизими  ҳам катта  роль  ўйнайди. Мусиқа  тарбияси  методикаси   таълим  методларини  ташлашда  ҳам  педагогика  равнақи   методларини  ишлаб   чиқишда  қуйидаги  муаммолар  мавжуд  жумладан:

А) методларнинг  мусиқа  тарбияси,  мазмунини  синови, ижро боғлиқлиги.

В) ўқувчиларда  мусиқий  ва  ижодий  қобилиятларнинг  ривожланиши.

С) мусиқий  қобилият  ва  овознинг ривожланиши, мусиқани идрок  этишнинг  ёш ва  якка тартибдаги  хусусиятлари.

Д) ўқувчиларнинг  ривожланишида  мусиқий  фаолиятларнинг  турли  шаклларда   фойдаланиш   имкониятлари  билан  боғлиқлиги.

Методиканинг  вазифаларига  эса  ўқув  тарбия   жараёнини   турлича  шакллантириш  янада ривожлантириш мусиқа   дарсларидан  ташқари   мусиқа  машғулотлари, синфдан  ва  мактабдан  ташқари   ишларига  тўгараклар, байрамлар, кўнгил   очиш  кечалари  киради. Мусиқа  тарбияси  методикаси   мусиқа  фанига  яқин  бўлган адабиёт ва тасвирий  санъат,  тарих  билан  боғлиқ ҳолда  ўрганишни   тақозо  этади. Бу  эса   ўқувчиларнинг    тарбиясини  ҳар  томонлама   самарали  амалга  оширишга  муҳим  восита   бўлиб  хизмат  қилади.

Мусиқа  таълим  тарбиясининг   мақсад  ва  вазифаларини  амалга  оширишда   дарс  етакчи  омил  ҳисобланади.

Чунки   ўқувчиларнинг   оммавий  тарзда   жалб этилиши   мактабда мусиқа  фани   бошқа  фанлардан ўзининг   бадиийлиги  ва  қизиқарлилиги,  завқ-шавқ уйғотиши   билан  ажралиб   туради.

Энг  муҳими   мусиқа  болаларнинг  ақлий, ахлоқий   сифатларини   шакллантиришда  муҳим   роль  ўйнайди. Мусиқа ақлни  пешлаб, тафаккурни  чархлайди. Мусиқа  дарслари  ва  машғулотларида   ўқувчилар   тарбия   ва  миллий  маданиятимизни  ўрганиб, билим  савиясини  кенгайтириб боришни  эгаллайди. 

Бобокалонларимиздан Абу-Наср Ал Фаробийнинг  маърифат парварлик  ғоялар  тизимида  бола, шахсини  тарбиялашда  мусиқа  санъатининг  роли  мақсади  ва   вазифалари   алоҳида   эътироф   этилади.  Унда  инсон  ҳаётида   мусиқанинг   жамияти  қайд  қилиниб, «Эй мусиқа  олами, яхшиямки  сен борсан, агар  сен бўлмаганда  инсоннинг  ахволи  не кечар  эди»- дея  хитоб  қилинади. Аллома   Абу  Али   Ибн  Синонинг  мусиқий   маърифий   қарашларида  ҳам  мусиқа  шахснинг  маънавий ва  жисмоний   маданий    табиатига  таъсир  этувчи  қудратли  восита  сифатида  таъриф   беради.  Болада  жуда   ёшлигидан  бошлаб   мусиқа   ҳиссиётини   тарбиялаш  лозим, бу  эса  унинг руҳий  ҳолатини  мустаҳкамлайди  деган  ғоя  илгари  сурилади. Аллома  машҳур  «Тиббиёт қонунлари»  китобида  боланинг мижозини  кучайтирмоқ  учун  икки  нарсани   қўлламоқ  керак. Бири болани  секин-секин  тебратиш, иккинчиси ухлатиш  учун  одат   бўлиб келган  мусиқий   аллалашдир. Шу  иккисини  қабўл қилиш  миқдорига  қараб  боланинг  танаси билан  баъзан  тарбияга  ва   руҳи  билан  мусиқага   бўлган эҳтиёж   ҳосил  бўлган  деб ёзган  эди.

Шундай  қилиб  олимлар, мутафаккирлар  мусиқа  нафақат  инсонга  самарали  таъсир  этувчи  восита  балки   ўз  моҳияти, жамиятдаги   мақсад  ва  вазифаларига   кўра  алоҳида  бир  фан  сифатида  тадбиқ этишга  даврлар  ўтиб  уларни  тор  фикрларини  таълим- тарбияда  тадбиқ  этилиб, таъкидлаганидек  оммавий  халқ мусиқа  педагогикасининг  вужудга  келишида  асос  бўлади.

 Таълим  тарбия   услубиёти  мактаблари  таркиб топиб  ривожланиб  бормоқда. Ҳозирги  даврда  шахс   маънавиятини  тарбиялаш  вазифаси  мактабда  мусиқа таълим тарбияси   ишларини  сифатли   босқичга  кўтаришни  тақозо  этади.

Бугунги кунда мусиқа, таълим тарбиясининг  мақсади ва  вазифалари   ниҳоятда  муҳим.

Мусиқа  таълим    тарбиясининг  мақсади   ва  авлодни  мусиқа  меъросимизга  ворислик  қиладиган  ҳамда   умумбашарий  мусиқа  меросимизга  ворислик   қила  оладиган ёш  қадрлайдиган  маданий   инсон  сифатида  вояга  етказишдан иборат, бунинг учун ҳар  бир  ўқувчининг  мусиқага  бўлган   иқтидорларини    ривожлантириб,  мусиқа  санъатига  меҳр  ва   иштиёқини  ошириш  мусиқадан   зарурий   билим  ва  амалий  малакалар доирасини  таркиб топтириш, иқтидорли  ўқувчиларнинг  мусиқий  ривожланишлари учун  зарурий  шарт шароитлар яратиб бериш  мактаб  мусиқа  таълими  тарбиясининг  асосий  вазифасидир.

Мусиқа  таълим  тарбиясининг   мақсад ва  вазифалари амалга  ошириш  мактабдаги  мусиқа  дарсларига  бевосита   боғлиқ.

Мусиқа  таълим  тарбиясининг  концепциясида   мактабда  мусиқа фани  бошқа  фанлар   қатори    ўзига  хос  аҳамият   касб  этади. Мусиқа  таълимини  сифатли  босқичга кўтариш учун мактабда  тенг хуқуқли  фан ҳисобланади.

Бу эса  ҳозирги замон ўқувчисидан  дарс  машғулотларига ижобий  муносабатда бўлиши, ўқувчилар мусиқий  фаолиятларини  оширишни тўғри ташкил этиш ва  бошқариш  фаолликни талаб этади. Мусиқа дарс машғулоти сифатида ўзига хос хусусиятларга  эга. Бу хусусиятларни эса ҳар  бир ўқитувчи  билиши керак.

Биринчидан мусиқа  тарихи назарияси ижрочиликка  доир турли намуналардан айрим машқлари, мусиқа саводи машғулотлари, мусиқа тинглаш, мусиқа таълими  ва адабиёти, болалар чолғу асбобида  чалиш, ритмик ҳар акатлар бажариш элементлари, мусиқада ижодкорлар фаолиятларидан  иборат  дарслар киради.

Иккинчи мусиқа бошқа санъат  турларидан ўзининг ифода воситалари  яъни  «тили» билан  фарқ қилади. Агар бадиий адабиёт сўз билан тасвирий  санъат билан, рақс бадиий ҳар акатлар билан ифодаланса, мусиқий товушларидан вужудга келган оҳанг воситасидан  фойдаланилади.

Учинчидан мусиқа  болаларда фаол ҳиссий таъсир кўрсатади, ижобий кўрсатмалар, кечинмалар уйғотади.  Умумий ўрта таълим мактабларида  мусиқа маданияти  фани бўйича дастури  бир дарс ўзида  таълимнинг мусиқа  тинглаш, жамоа бўлиб куйлаш, мусиқа  саводхонлиги  болалар  чолғу асбоблари  ва ритмик  ҳаракатлар бажариш мусиқа ижодкорлири  каби  босқичлар бир бири билан боғланиб  яхлит  ҳолда  амалга оширилиши назарда тутилиши керак. Замонавий  машғулотлардан мусиқа идроки  етакчи фаолият  сифатида  муҳим роль ўйнайди.

Чунки бу босқичда ўқувчилар фаолиятида кўпроқ ўйин хусусиятлари  бўлиб туради. Шундай қилиб таълим ва тарбиянинг  мақсад ва вазифалари тўлалигича амалга оширилади. Бу жараёнларни илмий услуб жиҳатдан етакчи даражада  таъминлаш,  миллий мусиқа таълим мазмунини  англаш каби  муҳим тадбирлар,  шубхасиз мусиқа тарбия самарадорлигини оширишишга имкон беради.Бу эса  мусиқани  мактаб  ҳаётида  ўқувчилар қалбида кенг ўрин эгаллаши ва уларнинг маънавиятларини шакллантиришга самарали  таъсир кўрсатади.


 

Ш АВЛОД ОНГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА

Ш АВЛОД ОНГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА

Мусиқа тарбияси методикасининг моҳияти мусиқа санъати ҳамда маданияти ўсиб келаётган ёш авлод учун муҳим аҳамиятга эга

Мусиқа тарбияси методикасининг моҳияти мусиқа санъати ҳамда маданияти ўсиб келаётган ёш авлод учун муҳим аҳамиятга эга

Мусиқа тарбияси методикаси мусиқа фанига яқин бўлган адабиёт ва тасвирий санъат, тарих билан боғлиқ ҳолда ўрганишни тақозо этади

Мусиқа тарбияси методикаси мусиқа фанига яқин бўлган адабиёт ва тасвирий санъат, тарих билан боғлиқ ҳолда ўрганишни тақозо этади

Бугунги кунда мусиқа, таълим тарбиясининг мақсади ва вазифалари ниҳоятда муҳим

Бугунги кунда мусиқа, таълим тарбиясининг мақсади ва вазифалари ниҳоятда муҳим

Чунки бу босқичда ўқувчилар фаолиятида кўпроқ ўйин хусусиятлари бўлиб туради

Чунки бу босқичда ўқувчилар фаолиятида кўпроқ ўйин хусусиятлари бўлиб туради
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
20.02.2021