Задачи науки о музыкальной культуре по внедрению идеи национальной независимости в сознание подрастающего поколения
Оценка 4.6

Задачи науки о музыкальной культуре по внедрению идеи национальной независимости в сознание подрастающего поколения

Оценка 4.6
docx
20.02.2021
Задачи науки о музыкальной культуре по внедрению идеи национальной независимости в сознание подрастающего поколения
Задачи науки о музыкальной культуре по внедрению идеи.docx

Ёш авлод  онгига  миллий истиқлол ғоясини сингдиришда мусиқа  маданияти фанининг  вазифалари.

Болалар  дунёси  беғубор олам,  энг тиник туйғулар, ширин  умидлар  қанотли орзулар бахтиёр  болаликка, тинч  юрт  фарзандларига  ярашади.  Болалар қалби табиий  равишда  эзгуликка  интилиб, катталардан  меҳр – мурувват  кутиб  яшайди.  Уларнинг онги  эса  доимо  бирор  янгиликни  билишга  бу  мураккаб  олам  сирларини  тезрок    эгаллашга  ҳаракат  қилади.  Одатда  болалар   атрофда  бўлаётган  воқеа -  ҳодисаларга  жуда  қизиқувчанлик  билан  қарайди ва  турли  билим  ва  фикрларни  осонлик  билан  қабул  қилиб  улардан  чуқур  таъсирланади.  Яъни  инсон  болалик   чоғиданоқ   камолотга  интилиб  яшайди. Комил  инсонни  яратиш  маънавий  соғлом  авлодни  тарбиялаш азал -  азалдан  халқимизнинг  энг   эзгу  орзуси бўлиб келган.  Буюк   аждодларимиз  Абу  Али  Ибн Сино,  Абу  Наср  Фаробий  ва  Алишер  Навоий  каби  аллома  мутафаккирларимиз  ижодида  ҳам  баркамол  инсон  ҳақидаги  юксак ғоялар ўз  ифодасини   топган. Ўзбекистон  мустақилликка эришган дастлабки кунлардан бошлаб, давлатимиз раҳбари ва   хукуматимиз томонидан  ёш авлод  тарбиясига  жуда  катта  эътибор  бериб  келинмоқда  ва   бу  йўналишда бир қанча қарорлар қабул қилиниб, турли  тадбирлар амалга ошириляпти.  Биз келажаги буюк давлат яратиш учун  курашар  эканмиз  аввало, ана  шу келажакда  яшайдиган ва  биз  бошлаган  ишни  янада ривожлантириб такомиллаштириши  зарур  бўлган фарзандларимиз  тарбиясига  катта  эътибор қаратишимиз  лозим. Ҳозирги  даврда  жаҳонда  юз  бераётган  воқеалар   ва  сиёсий -  ижтимоий  вазиятдан  келиб  чиққан ҳолда  хукуматимиз раҳбарияти  аввало  педагоглар  ва маданий  -  маърифий  соҳа мутахассислари  олдига янги  -  янги, замонавий  вазифаларни  қуяди. Ёшларга  ҳозирги  сиёсий  вазиятни  тушунтириш, уларнинг  ёш  онгини  заҳарлашга   уринаётган  турли  маънавий-  мафкуравий  ҳуружлардан  уларни  ўз  вақтида   огоҳ  этиб, ҳимоя  қилиш энг долзарб вазифаларимиздан   бири  бўлиб  турибди. Бу  ишни  биров атайлаб  тарқатаётган  ўта  хатарли  юқумли  касалликнинг  олдини  олиш  учун  қилинаётган  шифокорларнинг  эмлашига   ўхшатиш     мумкин. Афсуски  ўта  хафли  бу «Юқумли  касаллик», ҳар хил зарарли  ғоя  ва  мафкуралар  кўринишида  турли йуллар  билан  юртимизга  кириб  келиб, энг  аввал  кўнгли  очик,  ишонувчан,  соддадил  ёшларимиз, фарзандларимиз  онги  ва  қалбини  заҳар лаяпти. Бироқ, токи  дунёда тараққиётга, маънавиятга,  адолатга  интилиш бор  экан жамиятда илғор  бунёдкорлик  ғоялари  туғулаверади. Бугунги  кунда  биз  шундай  ғоя  халқни  фаровон  турмуш, ёркин келажак, буюк  бошловчи  миллий  истиқлол  мафкураси  ғояларини  мавжуд  ва  бу  ғоялар  янада  такомиллашиб   халқимизни  буюк  келажак  сари  бошлаб  боради.  Бизнинг  фикримизга  мактаб  ўқувчилари  онгига  миллий  истиқлол  мафкураси  ғояларини  сингдиришда   бошқа  фанлар  билан  бир  қаторда  мусиқа  маданияти  фанининг  имкониятлари   ҳам  жуда  кенгдир.   Бу  вазифани  талаб  даражасида   амалга  ошириш  албатта  ушбу  фандан  дарс  берадиган   ўқитувчининг   сиёсий  онги  ва  билимига  ҳамда  унинг   психологик  маҳоратига  боғлиқ. Демак  ҳозирги  давр мусиқа  маданияти  фани  ўқитувчиси  нафақат  профессионал  ижрочи  етук  назариётчи  бўлиши балки  сиёсий    ва  педагогик   жихатдан ҳам  илғор  мутахассис   бўлиши  талаб  этилади. Маълумки  мусиқа  ва   қўшиқ, мусиқий  оханглар  кишилар  онгига, кайфиятига  ва  тарбиясига  жуда  кучли  таъсир  этади. Маълум  бир  куй    ёки қўшиқлар  кишиларга  турли  кайфиятлар ва  тушунчалар   ҳосил  қилиб, ҳатто уларнинг  дунёқарашларининг  шаклланишида    ҳам  муҳим  аҳамият  касб  этиши мумкин. Буни  билган аждодларимиз ҳам  қадим – қадимдан   ёшлар  тарбиясига   мусиқанинг  имкониятларидан  кенг  фойдаланиб  келишган. Халқимизнинг  ўзига  хос  турмуш  тарзи,  тафаккури  ва  дунёқараши, ҳаётга  ва  воқеликка  муносабатини  ифодаловчи  халқ  оғзаки  мусиқий  ижоди   намуналари,  «Алпомиш»  достони  ва «Шашмақом»  каби  санъат  дурдоналари  миллий маданиятимиз ва  маънавиятимизнинг   шаклланишига  салмоқли  ҳисса  қўшиб  келяпти. Шу    ўринда   биз миллий  маданият деганда  фақат кишиларнинг    ташқи  кўриниши   ва  юриш -  туришини  эмас,  балки уларнинг  ҳақиатгўй  ички   маданиятини,  қалб  гўзаллигини   назарда  тутаяпмиз, яъни  мусиқа   кишиларнинг  аввало  қалбига   таъсир   қилиб, уни  поклашга  хизмат қилади. Бу  халқимизнинг  миллий  одатларида, ота- онага,  ўзидан  катталарга  ҳурмат,  ўзаро  самимият  ва  меҳрибонлик   камтарлик,  бағрикенглик,  мухтожларга  шавқат  каби  эзгу  ишларида  яққол  кўзга  ташланади .Юксак  миллий  маданият   ва  маънавиятни  ривожлантириш   ҳамда   турмуш  фаровонлигини   таъминлаш учун   биринчи   навбатда   юртимизда   кафолатланган   тинчлик, сиёсий иқтисодий  барқарорлик   мавжуд  бўлиши бунга  эришишнинг  энг  асосий  йўлларидан   бири   халқни, аввало  ёш  авлодни  миллий  истиқлол  мафкураси  ғоялари  билан  қуроллантиришдир, чунки, жаҳонни   мафкуравий  жиҳатдан   бўлиб  олиш  учун  тинимсиз  кураш  олиб  борилаётган   вазиятда   фақат  кучли  миллий  мафкурасини   жамиятни  турли  хавф -  хатардан  мухофаза  қила  олади.  Кадрлар  тайёрлаш   миллий   дастури   асосида ўқувчи -  талабалар   онгида  миллий  ғоя  ва  миллий  истиқлол  мафкураси  тушунчаларини   шакллантириш   ишлари, хусусан, ўрта  таълим  мактабларида  ҳам  кенг  қўйилган.  Жумладан, ҳафтада  бир   марта  бўладиган   миллий  маънавият  дарслари  ташкил  этилгани,  ҳар  куни  биринчи   дарсларнинг  Ўзбекистон   Республикаси   Давлат  Мадхиясини   куйлаш  билан  бошланиши, турли  мавзудаги  тарбиявий  соатлар,  мактаб  маъмурияти  ва  ўқитувчилари  томонидан  уюштирилаётган  турли  тадбир ва  анжуманлар,  учрашув  суҳбатлар  бунга  мисол  бўла  олади.  Навоий  шахридаги  ўрта  умумтаълим  мактабларида  ҳам  бу  соҳада   кўплаб  ибратли  ишлар  амалга  ошириляпти.  Жумладан, турли   илмий- амалий  семенарларда  тажрибали  мураббий  -  ўқитувчилар  болаларнинг ёшига   мос  равишда  уларнинг  онгига  миллий  истиқлол  мафкураси   ғояларини   сингдиришнинг   дифференциал   педагогик -  психологик  дастурини  яратиш  бўйича  ўз  мулоҳазаларини   билдирувчи  маърузалар  билан  чиқишмоқда. Бу  ўз  навбатида  педагог  кадрларнинг  мафкура   борасидаги  билимларини   чуқурлаштириш  ишларига  ҳам  ижобий таъсир  кўрсатяпти   Ўзбекистон   Республикасининг   «Таълим тўғрисида» ги  қонуни  «Кадрлар  тайёрлаш  миллий  дастури»  талаблари  асосида  таълим  тизимида   рўй  бераётган   ўзгаришлар   умумий  ўрта  таълим   мактабларидаги  барча  ўқув  фанлари  қаторида  мусиқа   маданияти  фанининг  ўқитилиши   бўйича  ҳам  мутахассислар  олдига  янги  - янги   замонавий  долзарб  вазифаларни  қўймоқда,  мусиқа  маданияти  фани  биринчи   навбатда   ўқувчиларнинг  маънавий   аҳлоқий   маданиятини  шакллантиришга уларда  миллий  ғурур  ва  ватанпарварлик   нафосат  ва  бадиий дидни ўстиришга   хизмат   қилиб, пировардида   уларни  ҳақиқатгўй комил  инсон  қилиб   тарбиялашга  ўз  ҳиссасини  қўшади. Шундай  экан   юқорида  айтиб   ўтилган  вазифалардан  келиб  чиққан  ҳолда   шуни  айтиш  мумкинки  мусиқа  маданияти   фани бугунги  кунда  ўқувчиларга  мусиқий  билим  бериш    қўшиқ   куйлашни  ўргатиш  ва  уларни  эстетик  жиҳатдан  тарбиялаш  билан  чегараланиб   қолмаслиги  керак. Ҳозирги  кунда  барча  фан ўқитувчилари  педагог   -     тарбиячи  кадрлар  олдида   долзарб  бўлиб  турган   энг муҳим  вазифа   ёшлар  онгига   миллий  истиқлол   мафкураси  ғояларини   сингдиришда   мусиқа  маданияти    фанининг  ҳам  имкониятлари  жуда  бой  ва  ранг– барангдир. Ўзбекистон   Республикаси  Халқ  таълими   вазирлиги  томонидан   ишлаб  чикилган «Ўрта  таълимнинг  давлат таълим  стандартларига   мувофиқ  мусиқа  маданияти   фани  тўртта   таркибий   қисмдан  иборат».

1.                       Мусиқа  тинглаш

2.                       Жамоа  бўлиб  куйлаш

3.                       Мусиқа  саводи

4.                       Мусиқа  ижодкорлиги

Албатта  ҳар   бир  дарсда   бу  таркибий   қисмлар  бир   бири  билан  боғланган   равишда  ўтилади ва  улар  ҳар   дарсда  турли  вариантларда ўрин  алмашиб  келиши  мумкин. Дарснинг   мақсади   эса ўз навбатида  бешта  йўналишни ўз  ичига  олади.

     1.Тарбиявий  мақсад

      2.Илмий  мақсад

      3.Билимларни  ривожлантирувчи  мақсад 

      4.Касбга  йўналтирувчи  мақсад

      5.Миллий  мафкура  ғояларини  сингдириш  мақсади.

Бу   мақсадлар  ҳам  албатта  бир – бири   билан   боғланган  ҳолда   амалга  оширилади. Дарс  мавзуси  мақсадлардан  келиб  чиққан   ҳолда  ўқитувчи  ҳар   бир  жараёнида   ўқувчилар  онгига  миллий  истиқлол  мафкураси  ғояларини  мунтазам  равишда  сингдириб  бориши  лозим. Лозим  буни  амалга   ошириш  учун  ўқитувчи   ўзининг  кенг    дунё   қараши  педагогик –психологик  билими  нотиқлик  қобилияти  ва  касбий   маҳоратидан   унумли  фойдаланган  ҳолда  ҳар   бир  дарсга  ижодий   ёндошиш  зарур  бўлади. Бу  эса  ўқитувчидан   ҳозирги даврда дунёда  содир  бўлаётган  воқеалар,  ички  ва  ташқи  сиёсат  сиёсий  ижтимоий   вазиятни  тинмай   ўрганиб,  таҳлил  қилиб,  туришни  ва  бу  билимларни  дарсда  ўқувчиларни  ёшига  мос  равишда  тушунтира  олиши  талаб  қилинади. Ҳозирги  кунда  кўплаб    бастакорларимиз  ва шоирларимиз   томонидан  замон  билан  ҳам  нафас  бўлган  ватанпарварлик   руҳидаги  муҳим  тарбиявий  эстетик   аҳамиятга   эга  бўлган   қўшиқлар   яратиляпти    ва  бу  жараён    ҳукуматимиз   томонидан  муносиб   рағбатлантирилаяпти. Мусиқа  маданияти  фанининг  бошқа  аниқ  фанлардан  фарқли   томони   шундаки  у  доимо   замон  билан  ҳатто   фаоллар  анъанавий   байрам  ва  миллий  қадриятларимиз   билан  ҳамоҳанг   ҳолда  олиб  боришни  ўқитувчидан   ўзлуксиз    ижодий  фаолиятни  талаб   этади. Ўқитувчи  ҳар   бир  дарсда   ўқувчиларга  «Энди  эса  миллий  истиқлол  мафкураси   ҳақатда  гаплашамиз»  -  деб 5-6  минут  маърўза  ўқиши  керак  эмас,  аксинча  у  ҳар   бир   дарс  мавзусидан   албатта  ижодий  фойдаланиб, дарс  мавзусининг   мазмунидан  келиб  чиққан  ҳолда  аста  секинлик  билан   миллий  истиқлол  гапларини  ўқувчиларга  сингдириб   бориши  мақсадга  мувофиқ  деб  уйлаймиз.  Акс  ҳолда  доим  бир  хилда  такрорланадиган  гаплар   ўқувчиларни  зериктириб  қуйиши   ва  бу  бутунлай   кутилмаган  натижани  бериши мумкин. Маълумки  миллий  истиқлол  мафкураси  ўз  моҳияти  мазмунига   кўра  барча  соҳага  тегишли   сиёсий   ижтимоий,  иқтисодий  маънавий – маърифий, тарбиявий  миллий ва  бошқа  ғояларни  ўз  ичига  қамраб  олади.  Бу  борада ўқитувчи  учун  дарс  жараёнида  ижодий  фаолиятлар  учун  кенг  имкониятлар   мавжуд.

Мутахассислар  айтадиган  бўлса  юртбошимиз  И. А.  Каримов   айтади  миллий  истиқлол   ғояси  бугунги  кунда   тез  суръатлар   билан  ўзгараётган   ташқи  дунёда  ўзлигимизни  қандай   буюк  аждодлар  меросига,  неча  минг  йиллик  тарих  бетакрор  маданият ва  қадриятларга  эга   эканлигимизни  ҳис  этиб,  яшашга  бу  бойлигимизни   асраб  авайлаб  демократик   қадриятлар   бутун  жаҳон   тараққиёти  билан  озиқлантириб  янги  ўсиб, келаётган   авлодга  етказишга  хизмат  қилмоғи  зарур.

Шундай  экан  биз  педагоглар  билан  бугунги  кунда  ҳар  қанча  ишласа   арзийдиган    кенг  ижодий  фаолият  майдони  яъни  барча  фуқаролар  қаторида   ватанимизнинг   буюк  келажаги   учун  фахр билан  меҳнат  қилиши  имконияти  борлигидан  миннатдормиз.

 


 

Болалар дунёси беғубор олам, энг тиник туйғулар, ширин умидлар қанотли орзулар бахтиёр болаликка, тинч юрт фарзандларига ярашади

Болалар дунёси беғубор олам, энг тиник туйғулар, ширин умидлар қанотли орзулар бахтиёр болаликка, тинч юрт фарзандларига ярашади

Бу вазифани талаб даражасида амалга ошириш албатта ушбу фандан дарс берадиган ўқитувчининг сиёсий онги ва билимига ҳамда унинг психологик маҳоратига боғлиқ

Бу вазифани талаб даражасида амалга ошириш албатта ушбу фандан дарс берадиган ўқитувчининг сиёсий онги ва билимига ҳамда унинг психологик маҳоратига боғлиқ

Навоий шахридаги ўрта умумтаълим мактабларида ҳам бу соҳада кўплаб ибратли ишлар амалга ошириляпти

Навоий шахридаги ўрта умумтаълим мактабларида ҳам бу соҳада кўплаб ибратли ишлар амалга ошириляпти

Касбга йўналтирувчи мақсад 5

Касбга йўналтирувчи мақсад 5

Шундай экан биз педагоглар билан бугунги кунда ҳар қанча ишласа арзийдиган кенг ижодий фаолият майдони яъни барча фуқаролар қаторида ватанимизнинг буюк келажаги учун фахр билан…

Шундай экан биз педагоглар билан бугунги кунда ҳар қанча ишласа арзийдиган кенг ижодий фаолият майдони яъни барча фуқаролар қаторида ватанимизнинг буюк келажаги учун фахр билан…
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
20.02.2021