Мавзу: Баҳорий салатни тайёрлаш.
Таълимий мақсад: Болаларда мева ва сабзавотларнинг ҳаёти учун фойдали ва зарур махсулот эканлиги ҳақидаги билимларини кенгайтириш. Бадиий сўзлар тузиш малакаларини шакллантириш ,луғат бойлигини ўстириш.
Тарбиявий мақсад: Болаларда катталар меҳнатига нисбатан ҳурмат хиссини уйғотиш. Уларни исроф қилмасликка ўргатиш.
Ривожлантирувчи мақсад: Қўл моторикасини, сўзлашув маданиятини катталарга ва тенгдошларига кўмаклашиш хисларини ривожлантириш.
Керакли жиҳозлар: Мавзуга оид суратлар, мультимедиа қурилмалари, лего ўйинчоқ материаллари ,мева ва сабзавотлар, кўкатлар,ликопча, сув ва бир марта ишлатиладиган сочиқчалар.
Фаолиятнинг бориши:
Тил ва нутқ марказида .
Тарбиячи: Болалар кайфиятингиз яхшими? Келинг сиз билан бир мусиқа тинглаб, кайфиятимизни кўтариб оламиз. Мусиқа жараёнида “Сирли халтача” ўйинини ўйнаймиз. Ўйин шарти: мана бу халтачага солинган мева ва сабзавотларни кўзингиз боғлиқ ҳолда бармоқлар билан пайпаслаб, унинг нима эканлигини топасиз ва айтасиз.
Тарбиячи: Ўйин ёқдими?
Болалар жавоби:
Тарбиячи: Биласизми? Бу март ойи “Соғлом овқатланиш” ойлигидир. Шундай экан биз сиз билан биргаликда соғлом овқатланишни тўғри йўлга қўйишимиз лозим. Тозза ҳаво, сув, қуёш нури, сабзавотлар, мевалар, кўкатлар, дон-дун, гўшт ва сут махсулотлари табиат томонидан берилган ажойиб тухфа саналади. Улар бизнинг тўқ ва бақувват, соғлом бўлишимизни таъминлайди. Буларни тайёр таом ва егулик сифатида бизгача етиб келгунча албатта катталарнинг, айниқса боғбон, ошпаз,қандолатчиларнинг меҳнатига қойил қолмай иложимиз йўқ. Катталар меҳнатини қадрлаш ва уларга кўмаклашиш эса бизларнинг бурчимиз хисобланади. Келинг сизлар билан суратларини томоша қиламиз ва номларини бирма-бир айтиб ўтамиз.(Томоша қилинади) .
Тарбиячи: Кўрдингизми болалар бу суратларда бизнинг организимиз учун фойдали махсулотлар тасвирланган. Болалар нима учун айнан баҳорда сумалак, кўк сомса, халим каби таомлар истеъмол қилинади?
Болалар жавоби:
Тарбиячи: Тўғри. Бундай таомларнинг асоси кўкат ва дон махсулотларидан ташкил топгани учун бизга баҳор фаслида жуда фойдали ва жуда зарур. Чунки қишдан чиққач, холсизланиш, чарчаш уйқучанлик холатлари юзага келганда мана шундай фойдали махсулот турлари бизга ёрдам беради.
Санъат марказида:
Тарбиячи: Келинг болажонлар сизлар билан пластилиндан мева ёки сабзавотларни ясаймиз. Хохловчилар мева ва сабзавот тасвирини оқ қоғозга туширишлари мумкин.
Болалар жавоби:
Тарбиячи: Иш сўнгида салфетка ёрдамида қўлларни тозалаб оламиз.
Қуриш-ясаш ва математика марказида:
Тарбиячи: Болажонлар дўстларингиз мева ва сабзавотларни ясашмоқда. Уларни дўкон элтиш учун нималар керак бўлади?
Болалар жавоби: (Машиналар)
Тарбиячи: Келинг нон машиналарини ясаймиз. (Ўйинчоқ маши налар кўрилиб, уларнинг деталлари босқичма –босқич лего тўпламидан йиғилади.)
Ҳар бир машинага ясалган махсулотлар жойланади ва табиат марказидаги дўстлари ёнига олиб борилади.
Илм-фан ва табиат марказида:
Марказда стол устига хақиқий бодринг, помидор, кўкатлар, туз, ликопчалар ва қўл артиш чун бир марталик сочиқчалар қўйилган бўлади. Болалардан бири болалар шифокори сифатида ўртоқларига соғлом овқатланиш тартиблар ҳақида савол жавоб ўтказишади.
Сунг болалар 2 жамоага бўлиниб, “Баҳор салати”ни таёрлашади, албатта тарбиячилар кўмаги остида.
Якуний қисм:
Болалар ўзлар тайёрлаган “Баҳорий салат” билан билан рағбатлантирилади.
Ангрен шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги
11-сонли Давлат мактабгача таълим муассасаси
Мавзу:
“Баҳорий салати”ни тайёрлаш.
Гуруҳ: 6-катта гуруҳи.
Тарбиячилар: Мамажанова Х.,Мандиева Г.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.