Икки дўст достони
Оценка 4.8

Икки дўст достони

Оценка 4.8
Интерактивная доска
docx
чтение
11 кл
23.02.2018
Икки дўст достони
Одамларнинг меҳр қуёши. Дўстлик! Инсонга хос энг ноёб ҳиссиётга алоҳида мазмун, нафосат, завқ бағишлайдиган ажиб бир туйғу! Дўстлик бўлмаганда, инсон ҳаёти қанчалик сурурсиз, ғариб кечган бўларди. Дўстлар бор экан, ҳар қандай муаммо осон туюлади, ҳар қандай мушкулотнинг ҳал этилиши осонлашади, турмуш шодликка тўлади, умрга умр қўшилади. Шу боисдан ҳам инсонни, башариятни севган шоир борки, дўстликни тараннум қилган, уни ардоқлашга даъват этган, дўстларни садоқатга ундаган.Одамларнинг меҳр қуёши. Дўстлик! Инсонга хос энг ноёб ҳиссиётга алоҳида мазмун, нафосат, завқ бағишлайдиган ажиб бир туйғу! Дўстлик бўлмаганда, инсон ҳаёти қанчалик сурурсиз, ғариб кечган бўларди. Дўстлар бор экан, ҳар қандай муаммо осон туюлади, ҳар қандай мушкулотнинг ҳал этилиши осонлашади, турмуш шодликка тўлади, умрга умр қўшилади. Шу боисдан ҳам инсонни, башариятни севган шоир борки, дўстликни тараннум қилган, уни ардоқлашга даъват этган, дўстларни садоқатга ундаган.
ИККИ ДЎСТ ДОСТОНИ.docx
“Собит Муқонов ва Ғафур Ғуломнинг дўстлиги”                                                                   Инсон билан тирикдир инсон                                                                   Муҳаббатда ҳаётнинг боши,                                                                   Одамзодга бахш этади жон                                                                    Одамларнинг меҳр қуёши.     Дўстлик! Инсонга хос энг ноёб ҳиссиётга алоҳида мазмун, нафосат, завқ  бағишлайдиган ажиб бир туйғу! Дўстлик бўлмаганда, инсон ҳаёти қанчалик  сурурсиз, ғариб кечган бўларди. Дўстлар бор экан, ҳар қандай муаммо осон  туюлади, ҳар қандай мушкулотнинг ҳал этилиши осонлашади, турмуш  шодликка тўлади, умрга умр қўшилади. Шу боисдан ҳам инсонни, башариятни севган шоир борки, дўстликни тараннум қилган, уни ардоқлашга даъват этган, дўстларни садоқатга ундаган.     Дўстлик – инсониятнинг азалий қўшиғи. Минг йиллар давомида яратилган  қанча­қанча эртак ва афсоналар, достонлар ва қўшиқлар дўстликка, самимий  ва содиқ дўстларга бағишланган.       Дўстлик энг олий туйғу. Инсон яшар экан ҳар нафасда дўстнинг меҳрини  туйиб туради.  Бизнинг адабий кечамиз ҳам “Икки дўст достони – халқлар  дўстлиги “ ҳақида бўлади. Бунда халқ  ёзувчиси Собит Муқонов ҳамда  шоир  Ғафур Ғуломларнинг дўстлиги ҳақида.     Собит оға билан бизнинг шоир Ғафур Ғулом бир оламнинг икки юзидай  дўст эдилар. Улар ўртасидаги чин дўстона  меҳр­оқибат урпоқларимиз,  набираларимиз учун ўрнак бўлишига китоблар ёзишга арзийдиган фазилатлар. Собит оға биз ўзбеклар учун ҳам улкан олим истеъдодли адиб ва шоир, давлат арбоби сифатида юрагимизга яқин инсон эди.                             Айтсам куч оламан, дўстлик сўзидан                             Бу сўздан кўраман келажагимни                             Дўстликни маъноси бутун бир жахон.                     1.Собит Муқанов ва Ғафур Ғуломнинг ҳаёти ва ижоди.  Юсанова Азиза, Юлдашбекова Паризод Шеър  Собит Муқановга  Махкамбаев Ихтиёр. Шеър: Ёд қилсам Собит оғам дўстларини Ёд қилсам Собит оғам дўстларини, Кўзларимдан тўкилади соғинч ,ҳасрат. Ғафурни қозоқ қанча суяр эди. Шеърлари ярақлаган инжу­зумрад! Ойбегим­сўз чўққиси , тоғ эди­ку, Қозоқнинг тош­тупроғин қилган ҳурмат! Тошкентда Уйғун, Одил, Туробларнинг, Ёзгани қозоқда ҳам ўта қиммат. Зулфия, Эркин, Ўткир Абдуллалар Қозоққа бизларда ҳам улуғ шуҳрат.    Рақс: Юсанова П Ўқитувчи: Собит Муқанов ва Ғафур Ғулом ўртасидаги дўстлик,олижаноб мақсадлар  бирлигига асосланган эди:ҳар икки шоир ҳам ўз ижодларини халққа бағишлаб, хақиқатнинг бадиий яратишга бел боғлаган эдилар. Ҳар икки шоир ўртасидаги дўстлик аввало уларнинг ижодий ҳамкорлигига замин яратди. Сахна кўриниш:   Шамурадов Шомансур, Розакуло Бобур Ғафур Ғулом:  Биродарлар, мен васият айтмоқчиман, жим ўтириб  эшитинглар!  Тингла, Собит, сен шу икки қулоқ билан  ўзбек деган битта халқдир қозоқ билан  Агар ўзбек йиғин қилса­қозоқ келар, Туркман, тожик, қирғиз билан! Мен не дейман? Суянмоққа сен тоғимсан, Сен­бовримсан, қошу кўзим, қароғимсан. Тарихларнинг тор,қоронғу сўқмоғинда, Етаклашган миллион йиллик қозоғимсан! Жон қозоғим,тингла энди ушбу сўзим, Гувоҳ бқлсин шунга барча қора кўзим, Васиятим шулдир менинг:агар ўлсам, Жасадимни лаҳад ичра жойла ўзинг!.. Сен дўстимдан тилагим шу, билиб қўйгин, Суягимга ботар тошни суриб қўйгин. Дўстнинг қўли юмшоқ тегар, деган гап бор, Оқ юзумни қибла томон буриб қўйгин! Автор:    Ғафур ака сўзин тамом қилгани он,                 Терак каби қотиб турган Собит Муқон,                 Мўлтир­мўлтир қараб чиқди меҳмонларга,                 Ва дўстини қучоқлади ўшал замон!                         Иккита алп қаттиқ қучиб кўришдилар,                 Юзларини юзларига қўйишдилар.                 “Вох, боврим­ов, қарағим”! деб бирин бири,                Эгиз қўйдай ялаб­ялаб суюшдилар.        Собит Муқанов: Ўзбек, сени ўз оғам деб айтган менман,                                        Оғамсан деб иззат­ икром этган менман.                                        Ўтов тўла меҳмон бўлса, қўй калласин,                                         Энг аввало ўз оғамга тутган менман.                                         Ўзбегим­ов, юрагимга қўлинг етар,                                         Китобларинг варақлаб кўр,ростин айтар, “Бобом! Момом!”­деб ёш тўксангқай мозорда,                    Шул мозорда менинг бобом, момом ётар!                     Бироқ, ўзбек, манов гапинг ошиб кетди,                    Эшитдимку, тиздан қувват қочиб кетди.                    Менга азиз суягингни ишонганда,                    Кўнглим эриб, жоним қоним тошиб кетди...        Автор:      Ғофур,­ деди кўзи ёшли Собит оға,   Собит оға:  Шу васият, шу сўзингга жон садаға,                      Жасадимни лаҳад ичра жойла ўзинг;                      Сендан олдин кетар бўлсам мен у ёққа!                     Автор:        Иккита  алп яна қучиб кўришдилар.                      Юзларини юзларига қўйишдилар.                   “Айланайин! Азизим!” деб бирин бири,                     Эгиз қўйдай ялаб­ялаб суюшдилар.  Шеър: Абдурахманов Миржалол                      Йигитлар, ёмон сўзни касб этманглар.                      Катта­кичик, тенгу тўшни босиб ўтманглар!                      Бошингга бир иш тушиб бўлсанг ночор,                      Душман тугул, дўстинг ҳам ташлаб қочар!                      Йигитлар, мол­дунёмиз кўп деманглар,                       Кийимим бут, томоғим тўқ деманглар.                       Бир кунда ўлди Довуднинг ўттиз ўғли,                       Бизларга ўлим­қазо йўқ деманглар!                       Йигитлар, ажал бир кун жонинг олар,                       Оллоҳдан чини билан ёрлиқ келса, Юлдузлар ерга тушар осмондан ҳам!                           Қари ўлса­сўққон довул тингандайин,                           Ёш ўлса­бир бойтерак сингандайин.                           Йигитлар ,ёш кезингда тавбага кел,                           Ажал деган кўз очиб юмгандайин...  Собит оға дўсти Ғафур акани йўқлагани ҳақида:                           Келбатинг, дўстим бор эди                           Тоғдаги чўққи­Асқардай!                           Ҳайбатинг, дўстим, бор эди                           Даврага чиққан қўчқордай!                           Ғайратинг, дўстим, бор эди                           Алпомиш, Рустами достондай!                           Сувратинг, дўстим, бор эди                           Мисрда Юсуфи Канъондай!                           Овозинг, дўстим, бор эди                           Ҳайқирган йўлбарс, арслондай!                            Қозоқни ўзбекдай севардинг,                            Олмаотани­Тошкендай!                             Карвонда юрган нор эдик,                             Иккимиз дўст эдик, ёр эдик,                                            Кетдинг­а, Ғафурим, бу дунё                             Сен учун шунчалар тормикан?!                     Ўқитувчи: Собит оғанинг дафн маросимидан олдин Носир Фозиловнинг оқсоқоллар  билан маслахати ҳақида: Мен Ғафур Ғулом билан Собит Муқонов ўртасида бўлиб ўтган васиятлар  тарихини, қасамёдини, шунга биноан Ғафур ака вафот қилганларида Собит  оға қиёматли дўстини қабр ичига ўз қўллари билан жойлаб чиққан эди. Мана бу халтачада Ғафур аканинг қабридан олинган Тошкент тупроғи бор.  Улар иккови дўст эдилар, уларнинг дўстлиги, меҳрибонлиги икки халқнинг  дўстлигига, меҳрибонлигига,бавруманлигига айланиб, муқаддас рамзга  эврилди.Энди тупроқлари ҳам қўшилиб кетсин деб Собит оғанинг қабрига  сочсам қандай қарайсизлар.     Оқсоқоллар ичидан Қувондиқ Шанғитбаев айланайин ўзбектерим бу  ниеттериң жақсы деди. Назир ота тупроқ солинган халтачани Собит оғанинг  катта ўғли Арслонга топшириб, четга чиқди. Қабрингиз нурга тўлсин, устоз  Собит оға! Алвидо! Алвидо!                 Мангу назм гулшани сўлмас,                 Шоир,ёзувчилар яшар то абад.                 Оқибатсиз элда эрк бўлмас,                  Мурувватсиз юртда саодат.. Шунинг билан бугунги “Икки дўст достони­халқлар дўстлиги”мавзусидаги  адабий кечамиз ўз нихоясига етди.   Икки халқнинг дўстлиги мангуликка етсин.

Икки дўст достони

Икки дўст достони

Икки дўст достони

Икки дўст достони

Икки дўст достони

Икки дўст достони

Икки дўст достони

Икки дўст достони

Икки дўст достони

Икки дўст достони

Икки дўст достони

Икки дўст достони

Икки дўст достони

Икки дўст достони
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
23.02.2018