ўстлик! Инсонга хос энг ноёб ҳиссиётга алоҳида мазмун, нафосат, завқ бағишлайдиган ажиб бир туйғу! Дўстлик бўлмаганда, инсон ҳаёти қанчалик сурурсиз, ғариб кечган бўларди. Дўстлар бор экан,ҳар қандай муаммо осон туюлади,ҳар қандай мушкулотнинг ҳал этилиши осонлашади, турмуш шодликка тўлади,умрга умр қўшилади. Шу боисдан ҳам инсонни, башариятни севган шоир борки, дўстликни тараннум қилган, уни ардоқлашга даъват этган, дўстларни садоқатга ундаган.ўстлик! Инсонга хос энг ноёб ҳиссиётга алоҳида мазмун, нафосат, завқ бағишлайдиган ажиб бир туйғу! Дўстлик бўлмаганда, инсон ҳаёти қанчалик сурурсиз, ғариб кечган бўларди. Дўстлар бор экан,ҳар қандай муаммо осон туюлади,ҳар қандай мушкулотнинг ҳал этилиши осонлашади, турмуш шодликка тўлади,умрга умр қўшилади. Шу боисдан ҳам инсонни, башариятни севган шоир борки, дўстликни тараннум қилган, уни ардоқлашга даъват этган, дўстларни садоқатга ундаган.
8 синф дарс режа.docx
8СИНФ ОНА ТИЛИ ДАРСЛАРИДА “УНДАЛМА” МАВЗУСИДАГИ БИР
СОАТЛИК ДАРС ИШЛАНМАСИ
Син
Сан
Ташкили
ф
8
а
й кисм
3 минут
Утилга
н
мавзун
и сураш
15
Дам
олиш
дакикас
и
1
Янги
мавз
у
20
Мустахкамла
ш
4
Дарсни
хулоса
лаш
2
Бугунги кун она тили дарсларини ўтиш талабига кўра ўқитувчи назарий
билим билан бирга, янги технологик усулларни билиши зарур. Хар бир дарс
ўқувчи онгига сингиши учун ўқитувчи энг қулай усулдан фойдаланиши керак.
Қўйидаги 1 соатлик дарс ишланмасида 8синфда “Ундалма” мавзусини ўтиш
дарс ишланмасининг намунаси ёритилади.
1. ТАШКИЛИЙ ҚИСМ
А) Ўқитувчи синфга киргач, ўқувчилар билан саломлашади,
В) Синф холатига, ўқувчиларнинг дарсга қай даражада тайёр ёки тайёр
эмаслигига эътибор беради.
С) “Она тили” фанига мухаббат уйғотади бунинг учун қисқа савол
жавоб ўтказади.
1. Нима учун “Она тили” деб аталади?
Жавоб: Чунки инсон туғилганида унга илк бор сўзловчи онадир.
Гўдакка энг яқин мехрибон шахс она, тилни хам онадан азизлигини ифодалаш
учун.
“Она тили” деб аталади.
2савол: “Она тилимиз” да нима учун адабий тил атамаси қўлланади ?
Жавоб: Умумхалқ тилида шевалар учрайди. Адабий тил сайқаллашган,
грк жихатдан шаклланган тилдир.
3савол: тилимизга нима учун давлат мақоми берилди? Жавоб: Чунки тилимиз совет тузуми даврида жуда камситилиб, иш
хужжатлари, давлат қарорлари рус тилида олиб борилар эди. Тилимизга
давлат мақомини берилиши, мустақиллигимиздан олдинроқ, 1989 йили 21
октябрда амалга ошди.
4савол: Бу Конституциянинг қайси моддасида белгилаб берилди.
Жавоб: Бу Конституциянинг 4моддасида белгиланди.
5савол: Она тилимиз ривожига кимлар хисса қўшишган ва
қушишмоқда.
Жавоб: XI асрда яшаган тилшунослар Махмуд Қошғарий, ватандошимиз
Махмуд Замахшарий, ўзбек тилининг асосчиси А.Навоий кабилар хисса
қўшганлар.
Бугунги кунда биз учун дарслик яратаётган тилшунос олимлар, шоир ва
ёзувчилар хам тилимиз ривожига катта хисса қўшмоқдалар.
6савол: она тилимиз хақида мақол ва шерларни эслаймиз.
каби саволлар берилади.
Ўқувчилар она тили хақида ёд олган шерларини, тил хақидаги
мақолларни эслашади. Ифодали қилиб айтишади.
Ўқитувчи янги мавзуни эълон қилишдан аввал юрт, тил халқ
тушунчаларидаги муштараклик хақида фикрлар айтади.
Она тилига мухаббат Ватанга онага, халққа бўлган мухаббат эканлигини
таъкидлайди.
Эй азиз она юрт, яхшиям борсан,
Тилимга мадори, дилимда орсан
16 ёшдасан навқирон, мағрур
Илдизинг ўтмишда ўктам чинорсан.
Ва юқоридаги шеърда нутқ кимга қаратилаётганини сўрайди.
Жавоб: ўқувчилар она юртга қаратилаётганини айтишади Шундан сўнг ўқитувчи 5синфда ўтилган мавзулардан бири Ундалмани
эслатиш учун яна мисоллар келтиради: Дониёр бугун қандай кун? Мисолдан
нутқ Дониёрга қаратилаётганини ўқувчилар топишади.
Доскага кун, ой ёзилган.
Мавзу хам ёзилади:
“УНДАЛМА ХАҚИДА МАЪЛУМОТ»
Досканинг ёнидаги оқ тасвир туширғичга эпидоскопдан Ундалма учун
ишланган слайдлар тушурилади.
Ўқувчиларга бирбир ўқитилиб мисоллардаги Ундалмалар топтирилади.
1мисол: Бахтиёр, бугун дарсга қатнашдингми?
2мисол: Китобингни бериб тур, ўртоқжон.
3мисол: Назм туз, Эркин, ахир эркин замондур бу замон.
Ундалмаларни ўқинг ва нечанчи шахсга қаратилаётганини топинг
Ўқувчилар 2 шахсга қаратилаётганини айтишди.
Демак Ундалмалмали гап одатда 2 шахсга қаратилади
Ундалма 2 шахс бўлади.
Ўқитувчи. Мисоллардаги ундалманинг ўрнини топинг
Жавоб: Ундалма гапнинг бошида, ўртасида охирида келади.
Ўқитувчи: Ундалма иштирок этган гапда қандай тиним белги иштирок
этади.
Жавоб: Ундалма гап бошида келса, ундош кейин вергул билан.
Ўртасида келса, хар икки томондан вергул билан, охирида келса, ундан олдин
веругл, ундан кейин охангга қараб нутқи ёки ундов белгиси қўйилади.
Дарсликдаги... машқ ишланади. Ундан мисоллар ўқилгач, ундалмалар
қайси сўзлар билан ифодаланиши сўралади.
Ўқувчилар ундалма асосан бош келишикдаги от билан
ифодаланаётганлигини айтишади. Демак, ундалма ўқитувчи таъкидлайди, бош келишикдаги от билан ифодаланади, лекин баъзан бошқа сўзлар билан хам
ифодаланади деб, кейинги слайдни эълон қилади.
Олмош билан Хой сен, менга қарачи.
Отлашган сифат билан Шундай демайсизми, азизим!
Отлашган сон билан: Тўртинчи, биринчига жавоб беринг!
Ундов сўзлар билан: Хой! Бери келинг!
Иборалар билан ифодаланади: Хой, йигит тушмагур, нима қилиб
қўйдинг!
Сўз бирикмалари билан: Хой, соқолинг кўксингга тўкилгур!
Дарс мустахкамланади
Тарқатмали карточкалар тарқатилиб ундан ундалмаларни топиш
топширилади.
Карточкалар илова қилинади.
1, 2, 3, 4, 5 ...
Карточкалар ўқилгач ундалмаларнинг йиғиқ ва ёйиқ бўлиши
тушунтирилади:
Эй, уста Парфи, келинг, бормисиз ?
1карточка:
Бахор, кетма бизнинг боғлардан !
2карточка:
3карточка:
Азиз ўқувчи, устозингни қадрла !
13 карточкадаги ундалмалар ёйиқ,
2карточкадаги ундалма йиғиқдир
Ўқитувчи: Қандай ундалма ёйиқ ундалма дейилади Ўқувчилар жавоби: Ўзидан олдин аниқловчи олиб келган ундалма ёйиқ
ундалмадир.
Ўқитувчи: Демак, йиғиқ ундалма биз сўздан ёйиқ ундалма ўз
аниқловчиси билан келган ундалмадир.
Ўқитувчи: Ундалма бошқа гап бўлаги билан синтактик алоқага
киришадими ?
Жавоб: Ундалма гапнинг мазмуни билан боғланади, бирок синтактик
алоқага киришмайди.
Ўқитувчи фикрни хулосалайди.
Демак, ундалма гапдаги бош ва 2 даражали бўлаклар билан хеч қандай
алоқага киришмайди.
Айрим холда, айниқса шеърий асарларда хайвонлар, қушлар, жонсиз
нарсаларнинг номини билдирувчи сўзлар хам ундалма бўлиб келади
Қуёш. Нуринг тўка бер мўлмўл!
Ўтилган мавзуни сўраш қисқа савол жавоб билан ўтказилади, чунки
умумлаштирувчи такрорлаш дарсда “Бир бош бўлакли гаплар” бўлиши тўлиқ
такрорланган бўлади.
1савол: Эгасиз гапларга мисол айтинг.
Жавоб: Бугун бизникига келинг
2савол: Тўлиқ гап ва тўлиқсиз гапнинг фарқи нимада?
Жавоб: Тўлиқ гапда керакли бўлаклар иштирок этади. Тўлиқсиз гапда
айрим бўлаклар тушиб қолади.
Мисол: китобни ўқиб чиқдингми ?
Ўқиб чиқдим.
Уйга берилган вазифаларга бир оз кўз югуртириладида.
Ўтган мавзу бўйича тезкор саволлар ўқиб эшиттирилади. Бахолаш. Ўқитувчи ўқувчиларни бахолашда ўқувчининг берган
жавобига, дарсдаги фаоллигига, зукколигига, уддабуронлигига, зийраклигига
эътибор қаратиши лозим.
Уйга вазифа. Дарсликдаги машқларни бажариш. Ўтилган мавзуларни
мустахкамлаш ва тест саволларини тузиш.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.Она тили. 8синф.
2.Узбек тили ва адабиёти. Т.Рузибоев. Т.Жураев
Икки дўст достони
Икки дўст достони
Икки дўст достони
Икки дўст достони
Икки дўст достони
Икки дўст достони
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.