Интернетда ишлаш асослари
Оценка 4.6

Интернетда ишлаш асослари

Оценка 4.6
Лекции
ppt
информатика
9 кл
17.01.2019
Интернетда ишлаш асослари
Ушбу "Интернетда ишлаш асослари" номли мақолани мен тақдимот кўринишида тайёрладим. Ушбу тақдимот куйидаги режа асосида тайёрланган: Режа: 1. Протоколлар, мижозлар ва серверларАР 2.ИНТЕРНЕТДА ИШЛАШ АСОСЛАРИ 3. MICROSOFT INTERNET EXPLORER ПРОГРАММАСИ Демак, мен тақдимотда протокол, мижоз, сервер, браузер, шлюз, proxy, URL манзил тушунчаларини тулик еритиб бердим. Шу билан бир каторда ушбу такдимотда WWW хизмати хакида хам тушунча берилган.
Internetda ishlash asoslari.ppt

Интернетда ишлаш асослари

Интернетда ишлаш асослари
ИНТЕРНЕТДА ИШЛАШ АСОСЛАРИ РЕЖА: 1. ПРОТОКОЛЛАР, МИЖОЗЛАР ВА СЕРВЕРЛАР 2.ИНТЕРНЕТДА ИШЛАШ АСОСЛАРИ 3. MICROSOFT INTERNET EXPLORER ПРОГРАММАСИ Интернет  XX  асрнинг  энг  буюк  кашфиётларидан  бири  хисобланади.  Ушбу  кашфиёт  туфайли  бутун  жахон  буйлаб  ёйилиб  кетган  юз  миллионлаб  компьютерларни  ягона  информацион мухитга бириктириш имконияти туғилди. Интернетнинг таркибий кисмлари ва ресурслари. Интернет  уз­узини  шакллантирувчи  ва  бошкарувчи  мураккаб  тизим  булиб,  асосан  учта  таркибий кисмдан ташкил топгандир: • Техник • Программавий • Информацион

Интернетда ишлаш асослари

Интернетда ишлаш асослари
ПРОТОКОЛЛАР, МИЖОЗЛАР ВА СЕРВЕРЛАР Протокол ­ бу компьютерлар орасидаги алока урнатилишида,  маълумотларни кабул килиш ва узатишда фойдаланиладиган сигналлар  стандартидир. Яъни компьютерлар протокол ёрдамида бири­бири билан  богланади. Протокол тугри булсагина, компьютерлар уртасида алока  ypнaтилaди. Бу компьютерларнинг бошланиш тартиби ёки стандартидир Сервер ­ бу бошка компьютер ёки программаларга хизмат курсатадиган  компьютер ёки программадир. Яъни бошка компьютерларга узининг  файлларидан фойдаланишга pyxcaт берувчи компьютер Сервер  хисобланади. Битта компьютер бир нечта сервер билан ишлаши мумкин.  Масалан, ftp, WWW, электрон почта серверлари. Мижоз ­ Сервер ресурсларидан ва хизматидан фойдаланувчи компьютер  ёки программадир. Худди Сервер каби битта компьютерда бирданига бир  нечта мижоз ишлаши мумкин. Масалан, компьютер файл ­ сервернинг  мижози булиши мумкин (серверда жойлашган файллардан  фойдаланиши), билан бир вактда электрон почта программасида ишлаши  мумкин. Яъни бир неча сервернинг мижози булиши мумкин. Шлюз ­ протоколни бир турдаги мухитдан иккинчи турдаги мухитга  утказувчи тармок курилмаси. Масалан, компьютер Интернетга  богланганда шлюздан фойдаланилади. Proxy­ бир неча компьютернинг Интернетга уланишини таъминловчи  тизим. Proxy сервер одатда куп ишлатиладиган ресурсларни саклаш  имкониятига эга.

Интернетда ишлаш асослари

Интернетда ишлаш асослари
URL ­ (Uniform Resource Locator) Internetra мурожаат килишнинг энг оддий ва кулай усули булиб, у  манзилни ифодалайди. URL адресидан ихтиёрий фойдаланувчи фойда­ланиши мумкин. Яъни бу  адресдаги маълумотдан барча фойдаланувчилар бир пайтнинг узида фойдаланиши мумкин. URL куйидаги форматга эга <богланиш схемаси>:<богланиш схемасига боглик маълумот> <Богланиш схемаси> бу ­ http, ftp ва gopher лардир. <Кириш схемасига боглик Ахборот> файлнинг узокдаги компьютер файл системасидаги тулик  манзилини аниклайди. Бу схеманинг куплаб фойдаланувчиларга таниш булган бошкача тасвири шундай куринишга эга: Богланиш схемаси: //машина номи/домен номи/файлнинг тулик номи. Богланиш схемаси номи Интернет ­ компьютер адреси би­лан иккита кия чизик билан чегараланади, у эса  битта кия чизик билан файлнинг тулик номи билан ажратилади. Купчилик холларда URL ­ http, FTP ва  Gophemap курсатган куринишга эга. URL ни батафсилрок тушуниш учун реал мисолдан фойдаланамиз. http:// www. youthcenter. com /index.html Бу URL адрес таркибий кисмларини куриб чикайлик: http ­ ресурсдан фойдаланишда гипертекст (HuperTeht Transfer Protocol) протоколи ишлатилаяпти. www. youthcenter. com ­ Ушбу маълумот жойлашган Ин­тернет сахифа номи. index.html ­ файлнинг компьютердаги тула номи. Купчилик WWW ­ сахифалар номланиши шу схемага мос келади. Эътибор берган булсангиз, баъзан http,  ftp ёки gopher типидаги ресурсларга мурожаат килинганда, файлнинг тула номи битта кийшик чизик  билан тугалланади. Бу аник фактга эмас, балки белгиланган каталог остига мурожаат этилганда содир  булади. Бу адресга мурожат килинганда, компьютер мазкур каталог ва файлга мос стандарт индексли  файлни (ради, http нинг стандарт индексли файли одатда index.htr (ёки index.htm) деб аталади. Шу билан  бирга у яна home.htn homepage.html, welcome.html ёки deault.html деб аталиши мумкин.

Интернетда ишлаш асослари

Интернетда ишлаш асослари
Хозирги кунда интернетнинг WWW хизмати кундан кунга ривожланиб  мукаммал  маълумотлар манбаига айланиб бормокда. Унинг ёрдамида  исталган сохада, исталган вактда маълумотларни кидириб топиш,  улардан фойдаланиш, зарур булса улардан нусха олиш мумкин.  Интернетнинг ушбу хизмат туридан фойдаланиш учун аввало мижоз  компьютерида худди шундай имкониятларни яратиб берувчи махсус  программа таъминоти булиши зарур. Бундай программа таъминоти  броузерлар деб аталади. Энг биринчи броузер CERN (Европа Физика Тадкикотлари  Маркази) ходими Тим Бернер томонидан кашф килинган. Энг биринчи  график маълумотлари экранда акс эттирувчи броузер Mosaic  Американинг NSCA (Миллий Супер Хисоблаш Маркази)да Марк  Андриссон ва бир неча талабалар томонидан ишлаб чикилган. Броузер  инглизча суз булиб, куришни таъминлаш, яъни курсатиш маъносини  англатади. Дунёдаги энг куп фойдаланиладиган  броузерлар Netscape  Communication, Internet Explorer хисобланади.

Интернетда ишлаш асослари

Интернетда ишлаш асослари
Броузерларга куйиладиган асосий талаблардан бири­бу интернетнинг  WWW хизматидаги маълумотлар жойлашган web сахифаларни, кайси  технология ёрдамида ишлашидан, хамда кайси программалаш тилида  ёзилганидан катъий назар ундан тулик фойдаланиш имкониятларини  яратиб беришдир. Бу талабга хамма броузерлар хам жавоб бера олмайди.  Бунга мисол килиб Netscape Communicationнинг Microsoft   компаниясининг  махсулоти булган Visuaal Basic Script тили  кулланилган  web сахифаларини экранда  акс эттира олмаслигини келтириш мумкин.       Internet Explorer броузери эса ихтиёрий веб сахифани хеч кандай  муаммоларсиз куриш ва ундан фойдаланиш имкониятини яратиб беради.  OPERA броузерининг мухлислари эса уни жуда  хам ихчам хажмда  эканлиги учун яхши куришади. Чунки бу броузер компьютер ташки  хотирасида  атиги 2 Мbгина жойни эгаллайди холос. Унинг жуда хам  тезкор ишлаши ва куплаб Netscаpe ишлайдиган Plugin Macromedia flash,  Acrobat reader, Cosmo playerларни  узида акс эттира олиши унга булган  кизикиш сабаб булмокда. Netscаpeнинг имкониятлари хам узига хосдир.  У олинаётган информация хакидаги доимий маълумот, алока каналлари  секин ишлайдиган жойларда хам кул келмокда. Бундан ташкари броузер  узида почта хизматидан фойдаланиш йулга куйилганлиги жуда хам   фойдаланувчиларга кулайдир. Яна программа интернетдаги бошка  фойдаланувчилар билан сухбатлашишни таъминловчи программа хам  урнатилган.

Интернетда ишлаш асослари

Интернетда ишлаш асослари
Internet Explorer дан асосан Windows OC дан фойдаланувчилари купрок  фойдаланади. Чунки Microsoft компаниясининг бу махсулотлари бир­ бири билан хеч кандай хатоларсиз ишлайди. Броузер олдин курилган  сахифаларни кайта куриш, яъни кундаликда курилган сахифаларни  кайта очиш имконига эга. Интернет тармогидаги куплаб маълумотлардан  фойдаланишда чегаралар куйиш, хавфли веб сахифалар хакида  огохлантириш каби имконияти хам мавжуд.  Броузерларга кушимча урнатилган кидирув серверлари ёки энг  куп фойдаланилган веб сахифаларнинг махсус тупламлари хам  фойдаланувчига кулайлик яратади. WWW тармогидаги маълумотлардан фойдаланиш учун факатгина  броузерларнинг хизмати камлик килади. Яъни аудио хамда видео  хужжатларни акс эттирувчи тезкор программалар хам мавжуддир.  Хозирги кунда Узбекистонда хам интернет технологиялари ривожланиши  натижасида хохлаган радиоканалларнинг эшиттиришларини интернет  оркали тинглаш мумкин. Катта хажмдаги маълумотларни саклаш ва  уларни масофадаги компьютерларга узатиш учун хизмат киладиган  интернетнинг FTP хизматидан хам броузерлар ёрдамида фойдаланиш  мумкин. Лекин махсус FTP мижоз программаси компьютерга урнатилган  булса, бу жуда хам кулайдир. FTP серверда  янги папка яратиш ва унга  маълумотни жойлаштириш ва уларни кайта кучириб олиш мумкин.

Интернетда ишлаш асослари

Интернетда ишлаш асослари
Бу жараёнларни бажаришда FTP мижоз прораммалари хам кул келади.  WWW хизматида масофадан сухбатлашиш имкониятини яратувчи чат  программалари,  узок масофадаги дустлар билан сухбатлашишда  телефон алокаси урнини босмокда. Бунинг учун интернетга богланган  компьютерда товуш карнайлари хамда микрофонлар булиши керак. 2.Internet Explorer дастури. Internet Explorer дастури Интернет хизматини курсатувчи броузерлар  ичида энг оммалашган ва сифатли дастур хисобланади.  Масалан,  MAIL.RU хизмати очилган вактда дастурнинг умумий куриниши  куйидагича.

Интернетда ишлаш асослари

Интернетда ишлаш асослари

Интернетда ишлаш асослари

Интернетда ишлаш асослари
Internet Explorer дастури билан ишлаш учун  дастурнинг  тугмаси устида сичконча тугмасини  чертинг. Натижада экранда дастурнинг куйидаги  дарчаси хосил булади.

Интернетда ишлаш асослари

Интернетда ишлаш асослари
Куйирокда адрес сатри жойлашган. Ва нихоят, асосий дарча  маълумотлар дарчаси жойлашган. Пастки сатр холати сатри булиб, унда  жорий амал хакидаги маълумот берилади.  Интернетда бирор маълумотни укиш учун Адрес сатрида зарур  булган сахифа манзилини киритасиз. Масалан, Адреслар сатрида  Yahoo.com адресини киритиб куринг. Натижада шу сахифа кидирилади.  Пастки холат сатрида “Адрес топилди. Жавобни кутинг” деган  маълумотни англатувчи хабар пайдо булади. Экранда бир неча  дакикадан сунг сахифа пайдо булади. Зарур булган маълумотларни  танлаб укишингиз мумкин. Сахифада гиперматн тагига чизилган булади  ва ранги хам асосий матндан фаркли булади. Гиперматнни укиш учун  унда сичконча тугмасини чертиш етарли. Гипермадаги маълумотни  одатдаги усулда укишингиз мумкин. Агар оркага кайтмокчи булсангиз  “Назад” тугмасини босинг. Олдинга утиш учун эса “Вперёд” тугмасини  босинг. Internet Explorer “браузери” (варакловчиси)   фойдаланувчига  катта хажмдаги маълумотларни куриш имкониятини беради. У компьютер  Интернет провайдерга улангандан сунг ишлайди. Яъни модем урнатилиб,  телефон тармоги ёрдамида провайдер компьютери билан богланиб,  ахборот алмашиш коммуникацион программасини созлагандан сунг  Internet Explorer дастури ишга туширилади.
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
17.01.2019