Кириш
Мамлакатимизда айни пайтда вужудга келган шарт-шароитлар малака оширишнинг шакли, мазмуни ва уни амалга ошириш механизмларини қайта кўриб чиқишни ва бу жараѐнга тегишли ўзгартиришларни киритишни тақозо этмоқда. Хусусан, шу кунларда мактабгача таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун тарбиячиларининг малакасини ошириш мазмуни ва шаклларини такомиллаштириш зарурати пайдо бўлди.
Дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги ―2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-2707-сонли, 2017 йил 30 сентябрдаги ―Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПФ-5198-сонли Фармони, 2017 йил 9 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3261-сонли қарори, шунингдек Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 18 июндаги 1-мҳ сонли ―Илк ва мактабгача ѐшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари‖ ҳамда ―Илк қадам‖ мактабгача таълим муассасасининг Давлат ўқув дастурини амалда жорий этиш, шу асосда мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари малакасини ошириш жараѐнларининг мазмунини такомиллаштириш ҳамда уларнинг касбий компетентлигини мунтазам ошириб боришни назарда тутади.
Иннавацион технологиялари ва уларнинг мусиқий машғулотларида ўрни
Инновацион технологияларни таълим –тарбия жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кундан–кунга кучайиб бормоқда. Бундай бўлишининг сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий таълимда тарбияланувчини фақат тайёр билимларини эгаллашга ўргатилган бўлса, замонавий технологиялар уларни эгаллаётган билимларини ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига ва ҳатто тўғри ва аниқ хулосаларни ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади.
Инновация (инглизча инновацион) – янгилик киритиш, янгиликдир. Инновацион технологиялар педагогик жараён ҳамда мусиқа раҳбари ва болалар фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда асосан интерактив методлардан тўлиқ фойдаланилади. Интерактив методлар бу – жамоа бўлиб фикрлаш деб юритилади, яъни педагогик таъсир этиш усулларини ўзига хослиги шундаки, улар фақат педагог ва тарбияланувчининг биргаликда фаолият кўрсатиши орқали амалга оширилади.
Таълим–тарбия тизимини такомиллаштириш бевосита замонавий педагогик технологияларни амалиётга самарали жорий этиш даражаси билан боғлиқлигини инкор этиб бўлмайди. Педагогик технологияни жорий қилишни инновация жараёни деб қараш мумкин. Бунда “инновация”ни бирор болалар жамоаси фаолиятини такомиллаштириш учун киритилаётган ва бу инновация субъекти томонидан янгилик деб қабул қилинган ёндашув тушунилади. Замонавий ахборот технологиянинг болалар жамоасида муваффақиятли жорий қилиниши ва яхши самара бериши бир қатор омилларга боғлиқ.
Мусиқа машғулотларида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишнинг афзал томонлари жуда кўп. Маълумки, замонавий педагогик технологияларнинг асосий сифат кўрсаткичлари қуйидагиларни ташкил этади:
-билим олиш даражасини кафолатлаш.
-белгиланган билим олиш натижаларига эришиш самарадорлигини таъминлаш.
-таълимнинг дидактик воситаларидан фойдаланишни оптималлаштириш.
Мусиқа машғулотларида эса қуйидаги вазифалар амалга оширилиши мумкин:
-ўйин орқали болаларнинг мусиқага бўлган қизиқиши ортади;
-боланинг ўз иқтидори, қизиқиши, билими ва ўзлигини намоён этишга имконият бўлади;
-машғулот давомида болада янги фикр, ғоя ва таклифлар пайдо бўлади.
“Илк қадам” ўқув дастури асосида мактабгача таълим муассасаларида қуйидаги ривожланиш марказлари фаолияти юритилиши назарда тутилади:
Қурилиш ва конструкциялаш маркази
Сюжет-ролли ўйинлар ва драмалаштириш маркази
Тил ва нутқ
Илм-фан ва табиат маркази
Санъат маркази
Мусиқа ва ритмика маркази.
Мусиқадан ва ритмика маркази бутун кун давомида машғулотларни бирлаштириш учун фойдаланиш мумкин. Куйлаш, ҳарaкатлар, қарсак чалиш, ўйинлар, мусиқа асбоблари чалиш ва ёзилган куй-қўшиқларни тинглаш ҳар қандай дастурни яхшигина тўлдиради. Мусиқавий машғулотлар зеҳнни чархлайди, ритмга, санашга ўргатади ва нутқни ривожлантиради; умумий ва нозик ҳарaкатланишни (моторикани) ривожлантиради ва ижодий қобилиятни намойиш этишга имкон беради.
Болалар репертуарини танлашда қўйиладиган замонавий талаблар
мусиқа репертуарлари болажонларда жонажон Ватанга муҳаббат, меҳнатсеварлик, табиатини эъозлащ, дўстлик, ҳамжиҳатлик, раҳм – шафқат каби хислатлар мусиқавий образлар орқали идрок этилишга қаратилган. Бунда Республика миқёсидаги ижодкор тарбиячиларнинг илғор тажрибалари натижаси, янгича ишлаш методикасига асосланган мусиқий репертуарлари болаларнинг ёшига мос бўлган (билим ва малакалар даражаси, мусиқага муносабати, қизиқиши, қобиляти, соғлиғи, кайфияти, богчадаги муҳит ва бошқалар)ҳолатларни мусиқий фаолият турларини ҳисобга олган ҳолда беш қисмга бўлинади. ўқув материаллари чоракларга тақсимланган бўлиб, болаларнинг меҳр фаолият турларига муофиқ танланиши дастлабки билим ва кўникмаларни эгаллашда, таълим мақсадларни эгаллашда муҳим аҳамият касб этади.
мусиқа таълим - тарбиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагиларни тавсия этиш мумкин:
Биринчидан, тарбияланувчиларни мусиқага бўлган қизиқишларини ошириш борасида ўқув дастурда репертуар танлашда уларнинг ёшига хос жиҳатларини эътибога олиш;
Иккинчидан, тарбияланувчиларни мусиқий асарлар билан таништириш жараёнида уларда мусиқий оҳангга бўлган ҳис-туйғуларни ҳосил қилиш йўли билан Она-Ватан, халқ, миллатга нисбатан меҳр-муҳаббатни тарбиялаш, шу орқали уларнинг мусиқа ҳақидаги тасаввурларини бойитиш;
Учинчидан, болаларни мусиқа тинглаш, қўшиқ куйлаш, мусиқа остида ритмик ҳаракатларни бажариш, болалар чолғу асбобларида жўр бўлиш фаолиятлари ёрдамида ижодий қобилиятларини шакллантириб бориш;
Тўртинчидан, болалар овозини асраб тарбиялаш, қўшиқларни содда, равон, эркин, табиий ва ифодали куйлашга ўргатиш ҳамда унга одатлантириш;
Бешинчидан, тарбияланувчиларни мусиқий асарлардан завқ олишлари, шу асосда уларнинг мусиқий дид ва бадиий фикр юритишларини ривожлантириш;
Олтинчидан, мусиқа машғулотлари жараёнида мусиқий асардаги бадиий образларни ўйин ва рақс ифода этишга ўргатиш;
Еттинчидан, мусиқа машғулотларида болаларни миллий қадриятларимиз билан таништириш, миллий чолғу созлар жўрлигида миллий оҳанг-куй ва мусиқий-ритмик ҳаракатларни бажаришга ўргатиш;
Саккизинчидан, мусиқа машғулотлари мазмунини мактабгача таълим муассасаси, Ватан, шаҳар, маҳалла, табиат, жамият ҳаёти билан боғлаш, таълим муассасаларида ўтказиладиган тадбирларда ўрганилган куй ва қўшиқлар билан иштирок этиш. Турли эрталиклар, концертлар ташкил этиш каби вазифаларни амалга ошириш талаб этилади.
мусиқа таълим - тарбиясининг асосий вазифалари
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, мактабгача таълим муассасалари мусиқа машғулотларида бола ҳаётини, теварак-атрофни мусиқий образлар орқали идрок этиш учун репертуар танлаш лозим бўлади. Олиб бориладиган мусиқий тарбия ишларини бадиий адабиёт ва тасвирий санъат билан узвий равишда боғланган ҳолда амалга ошириш, мусиқий тарбиянинг илғор тажриба ва турли методларидан фойдаланиб ўтказиладиган ҳар бир мусиқа машғулотини болаларга бадиий-эстетик завқ уйғотишини, уларнинг ҳистуйғуларини шакллантиришда, ижодий фикрлаш қобияти ва нутқини ўстиришда хизмат қилишни таъминлаш лозим. Бундан ташқари мусиқий ўйинлар ва рақслардан ҳам фойдаланиш болаларда ритм туйғуси, чаққонлик ва ҳаракатчанликни шакллантириб, қоматнинг тўғри ўсишига ёрдам беради. Бу жараён болаларнинг ақлий ва жисмоний ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Анашу ишлар мактабгача таълим муассасаларида олиб бориладиган барча мусиқий таълимни ва тарбияни ишлар ёш авлодда олижаноб фазилатларни боғча ёшидан шакллантиришда нафосат тарбиясининг таркибий қисми бўлиб хизмат қилади.
Хулоса
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.