10-MAVZU. MAMLAKATNING IQTISODIY XAVFSIZLIGINI TA'MINLASH
Reja:
1. Jahon iqtisodiy tizimida milliy iqtisodiyotning turgan o’rni va uning manfaatlariga tahdidlar.
2. Mamlakat iqtisodiy manfaatlarini himoya qilish va xavfsizligini ta’minlash.
3. Mamlakat ichki iqtisodiy xavfsizligini ta’minlash.
Тавсия этиладиган адабиётлар:
O’zbekiston Respublikasi Prezidentining “O’zbekiston Respublikasini yanada rivojlantirish bo’yicha harakatlar strategiyasi to’g’risida” gi Farmoni. 7 fevral 2017 yil.
“Davlatning iqtisodiy xavfsizligi”. H.P.Abulqosimov Toshkent - 2012 y.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 22.12.2017 й.
http://www.webofscience.com - Xalqaro ilmiy maqolalar platformasi.
http://www.search.ebscohost.com - Xalqaro ilmiy maqolalar va ma’lumotlar platformasi.
4
Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги каби халқаро тузилмалар билан алоқаларни янги босқичда давом эттирмоқда.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорлигимиз тикланди, Европа инвестиция банки билан шериклик алоқалари ўрнатилди. Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялар банки билан ўзаро ҳамкорлик самарали тус олмоқда. Мамлакатимиздаги ижобий ўзгаришлар дунё ҳамжамиятида Ўзбекистонга бўлган қизиқишни ошириб, унинг халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
2017 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан биринчи марта мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этилди.
***
Ўзбекистон Республикаси
Президенти – Шавкат Мирзиёев
Барчамизга аёнки, жаҳонда кескин иқтисодий рақобат, ахборот хуружлари, террористик таҳдидлар тобора кучайиб бормоқда. Дунёнинг турли жойларида, айниқса, Яқин Шарқ минтақасида қонли тўқнашув ва низолар давом этмоқда. Минг афсуски, бундай нотинч кескинлик ўчоқлари камайиш ўрнига кўпайиб бормоқда.
Ана шундай таҳликали вазиятни ҳисобга олган ҳолда, биз юртимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, турли хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича фаолиятимизни ҳар томонлама кучайтиришимиз шарт. Бу – замон талаби.
7
Milliy iqtisodiyot, xalqaro mehnat taqsimotiga ko’ra, ixtisoslashuvi, o’zining foydali qazilma boyliklari, geografik joylashuvi, fan-texnika taraqqiyoti, ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish darajasi, xalqaro savdo, xalqaro iqtisodiy faoliyatining faolligiga muvofiq jahon iqtisodiy tizimida o’ziga xos o’rinni egallaydi.
Jahon iqtisodiyotiga integratsiyalashish uchun milliy iqtisodiyot xalqaro hamkorlikka ochiq bo’lishi, ya’ni ochiq iqtisodiyot tavsifiga ega bo’lishi lozim.
Iqtisodiy xavfsizlikni ta’minlash uchun milliy iqtisodiyotning jahon hamjamiyati bilan takror ishlab chiqarish jarayonlariga to’sqinlik qilmaydigan hamda tahdidlar xavfini keskin kamaytirishga imkoniyat beradigan o’zaro uyg’unlashish sharoitlarini yaratishga intiladi.
Mamlakat iqtisodiy xavfsizligini ta’minlash uchun asosiy mahsulotlar bo’yicha importga bog’liqlikka barham berish, tayyor mahsulotlarni eksport qilishni kuchaytirish lozim.
Buning uchun mamlakat iqtisodiyoti tarkibiy tuzilishini tubdan o’zgartirish, xom ashyo, oraliq mahsulotlar ishlab chiqarishga yo’naltirilgan iqtisodiyotni, mahsulotlarni eksport qilishga yo’naltirilgan mahsulotga aylantirish maqsadga muvofiqdir. Shundagina mamlakatning iqtisodiy ahvoli jahon bozorlaridagi konyuktura o’zgarishlariga, resurs baholarining o’zgarishiga bog’liq bo’lmaydi.
2017 йилда иқтисодий ўсиш суръатлари 5,3 % ни ташкил этди, экспорт ҳажми қарийб 15% га кўпайди. Ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси 854 миллион долларга етди.
Давлатимизнинг олтин-валюта заҳиралари йил давомида 1,1 миллиард долларга кўпайди.
Янги саноат корхоналарини қуриш, хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан 336 мингдан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилди.
Шаҳар ва қишлоқларда жами 3,5 миллион квадрат метрдан зиёд намунавий уйлар ва кўп қаватли уй-жойлар барпо этилди. Бу кўрсаткич 2007 йилга нисбатан 20 баробар, 2010 йилга нисбатан 3,5 баробар, 2014 йилга нисбатан эса 2 баробар кўп уй-жой қурилган.
Ўзбекистонда иқтисодий хавфсизликка таҳдидлар
-иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайиши. 2017 йилда ЯИМ ўсиш суръати 7,8% бўлиши прогноз қилинган эди, аммо 5,5% ўсишга эришилди;
-инфляция суръатларининг ўсиб бориши. Ўзбекистон Марказий банки прогнозига кўра, 2017 йил якунига қадар инфляция миқдори 12-14 %ни ташкил қилиши мумкин. Бу ўтган йилгига (5,7%) нисбатан 2,5 баравар кўп.
Маҳсулот ва хизматларнинг истеъмол баҳолари индекси (ИБИ) бўйича ҳисобланган ушбу инфляция миқдорида, асосий ўсиш — озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларида кузатилган. Хизматлар нархи эса – камроқ ошган. 2018 йилда эса инфляция ўсиши 12,4−13,4% доирасида прогноз қилинмоқда;
Таҳдидлар:
- маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи иқтисодий фаолияти сўнгги 2-3 йил давомида асосий экспорт бозорларида нархларнинг паст даражада сақланиб қолиши шароитида олиб борилиши;
мамлакатимизнинг қатор савдо ҳамкорларида миллий валюталарнинг кескин девальвация қилиниши натижасида шаклланган мураккаб савдо ва кескин рақобат муҳитида амалга оширилиши оқибатида ташқи савдо айланмаси ҳажми 2014 йилдаги 28,1 миллиард доллардан 2016 йилда 24,7 миллиард долларга камайган.
Таҳдидлар:
-минерал ресурслар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш даражасининг пастлиги (20% га етмайди);
- саноат ишлаб чиқаришда машинасозлик ва металлни қайта ишлаш тармоғи улушининг таҳликали қуйи чегарасидан анча пастлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида келтирилган иқтисодий муаммолар:
табиий, иқтисодий бой ресурслардан фойдаланиш самарадорлигининг пастлиги, бу бойликларнинг катта қисмининг бекордан-бекорга исроф бўлаётганлиги;
базавий соҳаларда ишлаб чиқаришнинг йиллар давомида модернизация қилинмаганлиги;
маҳсулот энергия сиғимининг юқорилиги, энергия ресурсларига нархларнинг пастлиги;
баъзи корхоналарга имтиёзлар бериш орқали рақобат муҳитининг бўғиб қўйилиши, нархларнинг барқарор бўлишига салбий таъсир кўрсатилганлиги;
инвестиция дастурларини шакллантиришдаги камчиликлар;
бизнесга давлат аралашуви кўламининг катталиги;
инновацион ривожланиш йўлига ўтишдаги сусткашликлар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгилаб берилди.
-Ўзбекистонни технологик ривожлантириш ва ички бозорни модернизация қилиш бўйича кучли миллий ғоя, миллий дастур ишлаб чиқиш;
-Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили давлат дастурини амалга ошириш;
-мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини самарали таъминлаш;
-солиқ юкини камайтириш ва қулайлаштириш, шу асосда ишлаб чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш;
-тез ривожланаётган, йириклашиб бораётган корхоналарни рағбатлантириш сиёсатига ўтиш;
Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари (давоми)
-бюджет тизимини қайта кўриб чиқиш, бюджет даромадлари ва харажатлари халқимиз учун очиқ ва ошкора бўлишини таъминлаш;
-инвестиция дастурларини шакллантиришда пухта режалаштирилган, узоқ муддатга мўлжалланган ягона концепцияни яратиш;
-миллий юк ташувчиларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларга қўшимча шароитлар яратиш мақсадида “Миллий логистика порталини” ташкил этиш;
-қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш бўйича комлекс дастур ишлаб чиқиш;
-ҳудудларни жадал ривожлантириш;
-қурилиш соҳасини 2030 йилгача инновацион ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.
Мамлакат иқтисодий хавфсизликни таъминлаш учун қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
ижтимоий институтлар стратегиясини бир-бирига яқинлаштириш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришга имкон берадиган институционал ўзгаришларни амалга ошириш;
иқтисодиёт субъектлари ва давлат бошқарув органлари томонидан қонунларга, фаолият тартиб-қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш;
Коррупцияга қарши кураш ва иқтисодий хавфсизликни таъминлашда давлат бошқарув органлари, шу жумладан, ДХХ, ИИВ, Божхона ва бошқалар, Нодавлат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни таъминлаш;
иқтисодий муносабатлар соҳасида вужудга келадиган мунозара ва зиддиятларни ҳал қилиш механизмини яратиш;
кадрларни корхоналар хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ва инвестиция лойиҳаларини баҳолашнинг замонавий усулларига ўқитишни ташкил қилиш;
жамиятда иқтисодий барқарорликни ошириш ва ижтимоий кескинликнинг ўсишига йўл қўймаслик;
мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда яқин ва узоқ хорижий мамлакатлар билан иқтисодий, сиёсий муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.