ЭТО СЛАЙД ПО ХИМИИ ДЛЯ УЧЕНИКОВ И УЧИТЕЛЯМ НА ЭТОМ СЛАЙДЕ ЕСТЬ ИНФОРМАЦИЯ О ГИДРОЛИЗЕ НЕ ОРГАНИ ЧЕСКИХ СОЛЕЙ НО ТОЛЬКО СЛАЙД НА УЗБЕКССКОМ ЯЗЫКЕ У НАС ЭТО ДЛЯ 9 КЛАССОВ ЕСТЛИ НУЖНО ПЕРЕВОДИТЕ АВТОР МИРЗОЕВА ХУРСАНДОЙ ИЗ ЗАРАФШАНА (УЗБЕКИСТАН)
МЕТОДИК ТАВСИЯ
Дарс ишланмаларини ёзишга қўйилган талаблар.
Илғор педагогик тажрибада кўпинча ўқитувчиларнинг дарсни қандай ташкил этишлари
(усуллари)га боғлиқ бўлиб, ана шу ерда уларнинг ижодкорлигини намоён бўлади. Ана шу
ижодкорлик тажрибада синалиб илғор номини, оммалашиб технология номини олади.
Дарснинг тузилишига қуйидаги талаблар қўйилади.
Фан:
Синф:
Мавзу:
Мақсад:
А)Таълимий:
В)Тарбиявий:
С)Ривожлантирувчи:
Ф.К ......(Фанга оид компитецияларни таълимий мақсадда ҳам қўлласа бўлади.)
Т.К.........(Таянч компитенцияларни тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларга ҳам қўлласа
бўлади.)
Дарс тури (мавзудан келиб чиқиб, дарс тури танланади.)
1.Янги билим, тушунча ҳосил қилувчи
2.Кўникма, малака ҳосил қилувчи
3. Мустаҳкамловчи
4. Синовчи
5. Аралаш типдаги.
Дарснинг услуби (метод); (мавзудан келиб чиқиб, дарс услуби танланади.)
1)оғзаки;
2)амалий кўргазмали
3)ёзма
Дарснинг усули: Шу услуб(метод)ни олиб бориш усули (бу ҳақда тўхталамиз)
Дарснинг жихози:
Дарснинг вақт тақсимоти:
№
Ташкилий қисм
1
Ўтилган мавзуни сўраш
2
Янги мавзуни баёни
3
мавзуни мустаҳкамлаш
4
Ўқувчиларни баҳолаш
5
6
Уйга вазифа.
Дарснинг бориши:
1.Ташкилий қисм, психологик иқлим яратиш.
2. Ўтилган мавзуни сўраш
3. Янги мавзуни баёни
Дарс режаси :1) 2) 3)
4. мавзуни мустаҳкамлаш
5.Ўқувчиларни баҳолаш
Вақти6.Уйга вазифа.
Дарс услуби билан дарс усули ҳам кўпинча бир хил маънода тушинилади. Услуб (метод) ёзма,
оғзаки, амалий –кўргазмали бўлиб, иш бажаришдаги ҳаракатидир. Усул эса шу услубни қандай
ташкил этиш ва олиб боришдир.
Педагогик технологиянинг интерфаол усуллари сифатида қабул қилинган (“Ақлий ҳужум”,
“Таянч сигналлар”, “Кичик гуруҳларда ишлаш”, “Зигзак”, “Муаммоли дарс”, 6*6*6, “Ролли
ўйинлар”, “Бошқотирмалар”, “Бумеранг”, “Интеграциялашган дарс усули”, “Қарорлар
шажараси”, “ФСМУ”, “Узилмас занжир”, “Фикрлар чўққиси”, “Ҳамкорлар”, “Жуфтини танла”ва
ҳ.к)
ДАРС УСУЛЛАРИ
1. “Ақлий ҳужум”. Ўз номидан маълумки, ўқувчилар ақлига ҳужум қилиниб, улардан ахборот
олинади. Мавзу юзасидан саволлар берилади ва улардан ахборотлар тўпланади. М:
Углероднинг даврий системадаги ўрни, атом тузилиши ва табиатда тарқалиши мавзулари
бўйича саволлар берилади. Бу усулдан гуруҳларда ҳам якка тартибда ҳам фойдаланса
бўлади. Ҳар бир жавоб бир баллик тизимда баҳоланиб борилади.
2. “Таянч сигналлар”. Дарснинг таянч сигналлар усули кўп вақтлардан бери ишлатилиб
келинаётган усул бўлиб , бунда таянч сигналлар ёзиб қўйилади, ўқувчилар эса шулардан
фойдаланиб саволларга жавоб топади ва мавзуни тўлиқ ўрганиб олади. Энг оддий мисол ,
формула ва жадваллар схемалар бўлиб ,улардан фойдаланиб хохлаган саволларга жавоб ёзиш
мумкин ёки ўқитувчи томонидан саволларни топиш учун таянч сигналлар тузиб чиқилиши
мумкин . Таянч сигналлардан фойдаланиб, кимё фанини ўқитиш валентлик мавзуси
ўтилаётган одамлар –қўлларсаломлашиш, элементлар –электронлар – валентлик
тушунчасини таққослаб бериш мумкин. М: Алюминий мавзуси бўйича (+3, 7.45%, 250дан
ортиқ, дала шпати, слюдалар, электротермик усул ва ҳоказолар) таянч сигналлар ёзилади.
Ўқувчилар доскага ёзилган маълумотлардан фойдаланиб дарсликлардан фойдаланиб
берилган вақт давомида маълумотларни ёзадилар.
3. “Зигзаг” бу усулда билим қирралари хар хил бўлган ўқувчилар 23 гуруҳга бўлинади. Ҳар
бир гуруҳга алоҳида –алоҳида саволлар осондан мураккабга томон жадвал асосида берилади.
4. 6*6*6 . Бу усулда 36 та ўқувчи 6та гуруҳга бўлиниб бирор масалани муҳокама қилиш ва
5.
гуруҳ аъзоларининг аксариятининг қарашларини билиб олади (6 дақиқа). 6та савол, 6та тест
ва ҳоказо
“БББ” бу усулд жадвал асосида бўлиб, Б(биламан), БХ(билишни хохлайман) БО(билииб
олдим) . Ўқувчилар давтарларига “Биламан” деб ёзиб янги мавзу бўйича билганларини
ёзадилар. Тақдимот ўтказилади.
Ўқувчиларни янги мавзу бўйича нималарни билиши хоҳлагани ҳақида ёзишга таклиф
этилади. Бунда ўқувчи дарсликдаги мавзу асосида кўрсатилгандек , “Билишни
хоҳлайман” жадвалига мавзу юзасидан саволлар ёзади. Ёзиб бўлганидан сўнг гуруҳлари
билан ўртоқлашади. Ўқитувчи ва ўқувчилар бир бирлари билан фикр алмашадилар.
Қўшимча маълумотлар билан мавзу тушунтириб ўтилади.
Ўқувчилар “Билиб олдим” жадвали учун ёзишга таклиф этилади. Вақт берилади. Ўқувчи
дафтарига билиб олганларини ёзади, ва тақдимот ўтказилади.
Бу усулнинг авзаллиги ўқувчи бирбирини тинглаши ва бир бирини айтганларини
такрорламаслиги фикрлар алмашинуви, мустақил фикрлашга ўргатилади.6. “Интеграциялашган дарс усули” . Бундай дарс усули фанлараро алоқани билиш , қўллаш
мақсадида ўтказилиб ўқувчиларнинг умумий билимдонлик даражаси аниқланади. М: Кимё
фанини ўқитишда 8синфлар ўртасида “Азот группачаси элементлари” мавзусида азотнинг
табиатда тарқалиши география фани билан, физик хоссаларини физика фани билан боғлаб,
биологик аҳамиятини биология фани билан боғлаб мавзу юзасидан масалаларни математика
фани билан боғлаб дарсни ташкил қилиш мумкин, Бунда кимё фани бир нечта фан билан
боғлаб олиб борилади. Ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишлари ошади.
7. ”Музёрар”.Кўпчилик одам янги шароитда(курс бошида, янги синфда ва ҳ.к.) ўзларини
йўқотиб қўядилар ёки ноқулай ҳис қиладилар, бирбирларини танимайдилар. Шундай
шароитда ўқитувчи(тренер) дўстона муҳит яратиши лозим. Унда тақдим этиш (исми, шарифи,
турар ва иш жойи, ҳоббиси) ўйини ёки интервью (жуфтлар)бўлиб танишиши ва улардан бири
уни таништириш, танишиш (ўқитувчи ўз исмини айтади, тингловчилар давом эттиради, шарти
эса ҳаммани яъни ўзидан олдингиларни айтиб кейин ўзини айтади).
8. ”Ахборот узатиш”.Бирор мавзу бўйича ҳар бир ўқувчи ўз билганини айтади (бунда 1
ўқувчи бошлайди, 234 давом этади).М:”Сайр” мавзусида ўқитувчи “мен сайрга бориш учун
сув оламан” деса, 1ўқувчи “Мен эса сув, нон олиб бораман”, дейди,2ўқувчи эса “Мен
сув,нон ва туз олиб бораман”, дейди ва ва ўйин шу тариқа давом этади. Кейин хулоса ясалади.
9. ”Кичик гуруҳларда ишлаш”.Бу усулда ҳар бир иштирокчи , бирбирини ўрганувчи,
бошловчи ҳар бир детални, фикрларни қадрлашни ,энг муҳими ҳар бир сўзни
қадрлашниўргатади. Қўллаш усули:
Фаолият йўналиши аниқланади, муаммодан бирбирига боғлиқ бўлган масалалар
белгиланади.
Керакли асос яратилаади, ўқувчилар мазкур муаммо ҳақида тушунчага эга бўлиши лозим.
Гуруҳлар белгиланади.
Аниқ кўрсатма берилади.
Қўллаб –қувватлаб йўналтириб турилади.
Муҳокама қилинади.
10. “Мунозара усули.”Маълум бир мавзу юзасидан мавзу ташланади ва ақлий ҳужум орқали
гуруҳлар жавоб беради. Фикр ва ғоялар айтилиб, улар гуруҳларга ажралади, таҳлил этилади
ва ягана хулосага келинади. Натижада эса қўйилган мавзу ўз ечимини топади.
11. ”Қўлланмалар билан ишлаш” бу усулда ўтилаётган фан юзасидан дарслик берилиб,
қўшимча қўлланмалар берилиб, мавзу эълон қилинади ва ўқувчилар маълум вақтда мавзуни
мустақил ўрганиб, билимини мустаҳкамлаб жавоб беришга ҳаракат қилишади. Бунда “ақлий
ҳужум” усулидагидек индивидуал, диалог, кичик гуруҳ, жамоа бўлиб ишлашади.
12. ”Кубик”.Ҳар томонлама фикрлаш, тасаввур қилиш, тафаккур қилиш, кўрсатиш, фаолликни
оширишга қулай бўлганлиги билан ҳам ажралиб туради . Бу усулни 2 хил усулда қўллаш
мумкин:
13. 1усул Қоғоздан кубик ясаб олти томонига саволлар ёзиб , ташланган кубик қайси томонга
тушса, ўша саволга жавоб беради.Бу усулни ўтказиш олдин барча саволлар ватман қоғозга
ёзиб қўйилади. Бир неча кубик (23та) ишлатиш мумкин.
2усул. Қоғоздан кубик ясаб томонларига: Буни тасвирланг! Буни таққосланг! Буни
ўзаро боғланг! Буни таҳлил қилинг! Буни қўлланг!
Бунинг ижобий ва салбий
томонларини далиллар билан исботланг! Саволлари ёзиб қўйилади. Мавзу эълон
қилинади ва ҳар бир ўқувчи саволларга жавоб ёзади. М: “ Инсон ҳаётида яхши ва ёмон
хулқларнинг оқибатилари” мавзуси инсерт матн олдиндан таййёрлаб қўйилади.14. ”Семинар” усули барча соҳада кенг тарқалган усул бўлиб, мавзу олдиндан берилади ва ҳар
бир ўқувчи мустақил тайёрланиб келади ва ўз фикрини, ўз билимини намойиш этади,ахборот
алмашинади. Мавзу манбалари билан берилса, усулнинг самараси яхшироқ бўлади.Натижада
дўстона муносабат ва фикрлар хилма хиллиги вужудга келади.
15. Масофали таълим усули интерактив усулларнинг замонавий кўриниши бўлиб , жонли
мулоқот ,ёзув ёзилиши, матбуот, телекоммуникатциялар орқали амалга оширилади. Бунга
сиртқи олимпиада, сиртдан ўқиш, экстернат ва ҳ.к.лар киради.
16. ”Кўчма бозор”.Номидан маълумки билимлар сотиладтган жой бўлиб, харидор ва
сотувчидан иборат мулоқот, кўчма эса бир неча давлатлар қатнашиб ўз билимларини
намойиш этадиган ярмаркадир. Олувчилар ҳам, сотувчилар ҳам актив(фаол) бўлмасалар
бозорлари касод бўлади.
17. ”Интернет “ усули компьютерларнинг локал тармоғи бўлиб бутун дунё билан ҳам боғланиб
ҳам бўлади. Бунда ўқувчи интерактив усуллар ,ўқиш, ўрганиш, ўз интелект ва интелектуал
даражасини ошириш учун ахборот манбаи бўлиб ҳисобланади. Бу усулда билимдон ўқувчи
интернет ролини ўйнаши ҳам мумкин.
18. ”Компютерлаштирилган дарс” усулида компьютерда ишлаш дастурлаштирилган мавзуни
ўрганадилар ва ўз билимлари ошибгина қолмай компьютерда ишлаш кўникмаси ҳам
ўзлаштирилади.
19. ”Давра суҳбати” Бу усулда маълум бирор мавзу бўйича суҳбат уюштирилади. Бу усул
“мунозара усулига ўхшаш бўлиб фикрлар, ғоялар танқид қилинмайди, демократия усулда
ҳар бир ўқувчи ўзи учун хулоса чиқариб,ўзи билмаган нарсаларни ўрганиб олади.
20. ”Муаммоли дарс” ИМЕН (Ихтироли муаммоларни ечиш назарияси). Саволлар:”Фикрни ёки
хулосани давом эттир!”,”Сен нима деб ўйлайсан?”.Ўқувчилар орасида муаммоли вазиятни
яратиш ҳамда шу ҳолатдан чиқиб кетиш усулларини излаш. Ўқувчиларни мантиқий, ижодий
фикрлашга чорлаш. Ихтироли муаммоларни ечиш назарияси – ИМЕН ҳозирги пайтда жуда
кўп қўлланадиган бозор иқтисодиёти даврининг етакчи усулларидан биридир.
21. ”Алломалар йиғини” тарих дарсларидабуюк алломалар , тарихий шахарлар, тарихшунос
олимлар нинг фанга қўшган ҳиссасини билиб олиш мумкин.Натижада ўқувчидаги мавжуд
билимнмнг мустаҳкамланишига эришилади.
22. ”Буюк сиймолар” ҳар бир фаннинг илмий тараққиёти илму фаннинг мутахассис
олимлари(Буюк сиймолари)га боғлиқ. Шу мақсадда бу усулни қўллаб фанга буюк
сиймоларнинг қўшгқн ҳиссасасини билиб олиш мумкин. Масалан:Тарихшунослар,
“Ўзбекистон
ифтихорлари” ҳақидамаълумот тўплаш ва улар сиймосини дарсда
театрлаштирилган ҳолда намойиш этиш. Ўқувчи шахсини тарбиялашга хизмат қилади.
23. ”Табақалаштирилган дарс усули” Бу усул халқ таълими тизимининг ўзаги бўлиб,
қадимдан ишлатилиб келинади ва у қуйидаги турларга бўлинади:
Ёшига кўра.2.Жинсига кўра.3.Қизиқишга кўра.4.Қобилиятига кўра .5.Интелектига кўра.6.
Ўзлаштириш даражасига кўра бўлинади.
Бу усулни Ю.К.Бабанский педагогикпсихалогик, методик нуқтаи назардан тўлиқ очиб
берган.бу усул ёрдамида ўқувчининг дунёқарашини шакллантиришга хизмат қилади.
Зарафшон шаҳар ХТБнинг табиий Холмуродова Ойниса Иброҳимовна