Самая лучшая инновационная занятие
Оценка 5

Самая лучшая инновационная занятие

Оценка 5
docx
4 кл—7 кл
25.07.2020
Самая лучшая инновационная занятие
Энг яхши инновацион ишланма танловига.docx

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар

Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги

11-Давлат мактабгача таълим ташкилоти  методисти

Мандиева Гўзал Сайфидиновнанинг

СOVID-19 пандемияси туфайли карантин даврида

“Энг яхши инновацион машғулот ишланма”

танлови учун

Мавзу:  Тозалик- саломатлик гарови.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

АНГРЕН-2020й.

(Ушбу машғулот ишланмаси ҳозирги  COVID-19 пандемияси туфайли карантин даврида  тарбияланувчиларнинг уй шароитида таълим ва тарбия фаолиятларини бевосита ота-оналар ва оила аъзолари билан ҳамкорликда  олиб бориш учун мослаштирилган, гуруҳ тарбиячисининг кўрсатмасига биноан ўтилади).

Фаолият   марказлари: Илм  фан  ва  табиат  маркази, тил ва нутқ маркази, қуриш, ясаш  ва  математика  маркази,санъат  маркази , сюжетли-ролли марказ.

Мақсад:

Таълимий: Ўзига   юклатилган  мажбуриятлар  асосида фаолиятни ташкил этишга ўргатиш. Турли предметлардан композиция яратиш , ғоялар яратишга ўргатиш. Фикрлаш, тасаввурини  ва нутқини бойитиш.

Тарбиявий: Катталар меҳнатига нисбатан хурмат хиссини уйғотиш.Орасталик, озодалик, тоззаликка риоя қилиш  ҳиссларини  шакллантириш.Атроф-мухитга  доимо  эътиборда  бўлишни  ўргатиш, чиқиндиларни ўз вақтида ташлаш ёки улардан тўғри фойдаланиб қайта махсулот яратиш, тежамкорликка ўргатиш.

Ривожлантирувчи: Боланинг  майда қўл  моторикасини ривожлантириш. Мустақилликка,ўйин фаолияти  жараёнида  ўзига  ишонч  ҳиссини уйғотиш.  Тозаликка риоя этишга ва тартиблиликка  ўргатиш.

Керакли жиҳозлар: А4 форматдаги рангли ва оқ қоғоз,уй шароитида тайёрланган елим ёки пластилин, қайчи, лего доначалари,турли хил рангдаги тугмалар,АКТ.

Фаолиятнинг бориши:

Тарбиячи: Салом  болажонлар. Кайфиятингиз  яхшими?

Келинг  кайфиятимизни  аъло даражага  келтириб   олиш  учун  бир ўйин ўйнаймиз.

(Тарбиячи ўйин шарти билан таништиради.)

Тарбиячи: Ҳар бир бола озодаликка   элтувчи сўзни  ўйлаб  ёнидаги  оила аъзолари  қўлини ушлаган  ҳолда занжир куринишини хосил қилади ва айтади. Мана бундай: 

  Тарбиячи  ўйинни бошлаган холда, “Юзни ювиш” дея  ёнидаги инсоннинг қўлини улаган ҳолда «Озодалик занжири»ни хосил қилишни кўрсатади.Бола хам шу тариқа ёнидаги опа-ука, ота-она, буви ёки бувалари  қўлини  ушлаб озодаликка элтувчи сўзларни бирма-бир айтиб, ўйинни давом эттиради. (Ўйин давомида ишлатиладиган сўзлар: онамга кўмак бериш, полларни артиш, чангларни артиш, чиқиндиларни чиқинди челагига ташлаш, ўйинчоқларни йиғиштириш, оёқ кийимларни тартибга келтириш ёки тозалаш, кийимларни тахлаш, ораста бўлиш, сочни тараш,тишларни кунига 2 махал ювиш, қўл ва оёқларни ювиш. кийимларни тозза тутиш, ва хоказо...). Ўйин  охирига  келиб, ҳамма  қўли  бир-бирига  уланади, занжир хосил бўлиб, ўйин тугайди.

Тарбиячи:  мана  болалар  биз  тоззаликка  элтувчи  сўзлар  орқали  мустаҳкам   занжирини хосил қилиб олдик.

                                                                                          

                       

        

 

 

Тарбиячи: Бугун сизлар билан тил ва нутқ марказида тоззалик қоидалари, яни шахсий гигиена қоидалари хақида сухбат қурамиз,  илм  фан  ва  табиат  марказида тиш пастаси ёрдамида ажойиб бир тажриба ўтказамиз, қуриш, ясаш  ва  математика  марказида чиқиндиларни йиғувчи робот ва машиналарни ясаймиз, санъат  марказида “Ажойиб дарахт” аппликацион ишини ва  мустақил тарзда “Биз онамга ёрдамчи” мавзусида кичик бир сахна кўринишини намойиш қиламиз. Ўзингиз хохлаган марказда фаолият олиб боришингиз мумкин .

  (Болалар  ўз истаклари  бўйича марказларни танлашади.)

Тил ва нутқ марказида;

Тарбиячи: Болажонлар биласизми?,  бугун  сиз билан тоззалик мавзусида сухбат олиб борамиз. Тозалик саломатлигимиз гаровидир, яъни сиз доимо гигиена қоидаларига риоя қилган холда озода, ораста бўлсангиз  хеч қандай касаллик сизни қўрқита олмайди. “Тиб қонунлари” асосчиси  буюк бобокалонимиз Абу Али Ибн Синонинг айтишича,  “Агарда ер юзида чанг, ғубор бўлмаганида инсонлар минг йил яшар эдилар” деган буюк сўзлари мавжуд. Шундай экан, тоззалик ва орасталик инсон ҳаёти учун жуда хам мухим саналади.  Қани айтингчи, биз соғлом бўлишимиз учун қандай мухим ишларни бажаришимиз керак?

Бола жавоби:

Тарбиячи: Жуда тўғри, айниқса ҳозирги карантин даврида ойнаижаҳон, радио, интернет тармоқларида таъкидланганидек, тоззаликка қатъий риоя қилиш, айниқса қўлларни оқар сувда совун ёрдамида 20 сония тез-тез ювиб туриш,кўчага ниқобсиз чиқмаслик, қўл бериб ёки қучоқлашиб сўрашмаслик, касаллик белгилари бор инсонга яқин йўламаслик каби қоидаларни такрор ва такрор кўргансиз ва эшитгансиз. Келинг, сиз билан биргаликда машҳур рус адиби Чуковскийнинг “Мойдадыр” асарини эслаб оламиз.

 

 Асар нима ҳақида эди?

Болалар жавоби:

Тарбиячи: Бу асарнинг муаллифи ким?

Болалар жавоби:

Тарбиячи: Асардаги асосий қахрамонлар ким?

Болалар жавоби: Иркит болакай ва Мойдадыр.

Тарбиячи: “Мойдадыр” ким?

Болалар жавоби: “Мойдадыр” бир оёғи чўлоқ бўлган (бир оёғи калта ёки синган)умивальник яьни сув жўмраги бор ускуна.  

Тарбиячи:Нима учун  барча нарсалар  иркит болакайдан қочишди?

Болалар жавоби:

Тарбиячи: Мойдадыр  болага қандай ёрдам берди?

Болалар жавоби:

Тарбиячи:  Бола бошидан ўтказган ҳодисалардан сўнг ўзгардими?

 Болалар жавоби:

Тарбиячи: Болалар сиз хам тоззаликка, озодаликка риоя қиласизми?

Болалар жавоби:

(Шу тариқа марказдаги фаолият тугайди).

 

Илм-фан ва табиат марказида.

Тарбиячи: Болалар бугун биз сиз билан амалда ажойиб бир тажриба ўтказамиз. Бунинг учун бизга ҳар бир хонадонда топиладиган нарсалардан бири тиш ювиш пастаси ва нам салфеткалар керак бўлади. Аввало ишни текширишдан бошлаймиз.  Стол, хонтахтадаги сиёҳ билан чизилган жойларни аниқлаб, топиб оламиз. Сўнг ўша   жойга  кўрсаткич бармоқларимиз ёрдамида тиш пастасидан оз миқдорда суртиб чиқамиз ва бир муддат вақтга қолдирамиз.

Тарбиячи: Тажрибамиз вақти етгунга қадар сиз билан дам олиш дақиқасини ўтказамиз. Келинг, сиз билан мавзуга оид чет тилларида айрим сўзларни   қайтарамиз ва ёд оламиз.

To brush teesh- Ту браш- Чистить зубы-Тишни ювиш;

Sight to sight-Сайт ту сайт-От сюда, от туда-У ёқдан бу ёққа;

Up- Ап-Верх-Юқорига;

And- Энд-И-Ва;

Down-Давун-Вниз-Пастга,;

Янги сўзларни ҳаракатлар ёрдамида кўрсатамиз. Тасаввур қилинг қўлингизда тиш  щёткаси,  тишларни қандай тозалаймиз?

Болалар жавоби: Мана бундай (деб кўрсатади.)

Тарбиячи: (Болаларга ҳаракатларни ўргатади.) Харакатларни янги инглиз сўзлари ёрдамида бажарамиз.

Sight to sight

Up аnd  down.

      

Худди шундай рус тилида хам  харакатларни такрорлаймиз.

От сюда, от туда,

В верх, вниз.

Тарбиячи: Ана болажонлар ўйин ёрдамида мавзуга оид чет тили сўзларни айтишни ўрганиб олдик.Қани болажонлар амалий тажрибамизни давом эттирамизми?

Болалар жавоби:  Ҳа.... 

Тарбиячи: Ана энди тиш пастаси суртилган жойни кузатамиз, нам салфетка (сочиқча) билан  аста секин артиб чиқамиз. Натижа қандай?

Болалар жавоби:

Тарбиячи: Биз аввал кўрган сиёҳ доғи қани?  Демак, тиш пастаси нафақат тишларни,  балки сиёҳ теккан жойларни ҳам кетказади. Чарчаб қолмадингизми?

Болалар жавоби:

Тарбиячи: Баракалла, болажонлар, тоззалик ва орасталик учун озгина ҳаракат қилсак, шунча ўз соғлиғимиз учун ва  атрофимиздаги инсонлар учун хам  фойдали экан. Бу тажрибамиз ёрдамида катталар меҳнатини қадрлашни ҳам ўрганиб олдингиз.

Санът марказида.

Тарбиячи: Болажонлар қаранг, тугмалар сақланадиган қутича бўм-бўш. Ана у ерда турли  кераксиз деб ташланган тугмалар сочилиб ётибди, аслида  бугунги фаолиятимизга айнан мана шу тугмалар жуда хам керак бўлади. Чунки мана шундай турли шакл ва рангдаги тугмалар ёрдамида  ажойиб бир дарахт аппликациясини хосил қилишимиз мумкин. Дарахт шаклини хосил қилиш учун  рангли қоғоз устига қўл кафтимизни  қўйиб, ҳар бир бармоқларимиз орасидан қалам ёрдамида юргизиб чиқамиз ва  ҳаёт хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда эҳтиёткорлик билан қайчи ёрдамида қирқиб чиқамиз. Агар елимингиз бўлмаса, уй шароитида онажонларингиз ёки опа,бувиларингиз билан елим тайёрласангиз ҳам бўлади. Бунинг чун ҳар бир рўзғорда топилувчи ун ва сув аралашмасидан оз миқдорда олиб, ўртача суюқликда бўлган массани тайёрлаймиз ва фойдаланамиз. Бу елим жуда хам яхши ёпишқоқ ва табиий махсулотлардан тайёрланганлиги учун ҳаётингизга хавф туғдирмайди.

 Бизнинг бармоқларимиздан дарахт шохлари, билак қисмимиздан эса дарахт танаси ҳосил бўлади. Қўл бармоқларни юқорига қилган ҳолда, оқ қоғозга елимлаймиз. Сўнг ҳар бир дарахт шохларларининг турли жойига турли шаклдаги ва  рангдаги тугмаларни елимлаймиз ва елимланган тугмачалар ёнига кичик баргчаларни учбурчак шаклда ёки овал шаклда қирқиб елимлаймиз.. Хосил бўлган аппликацион иш бизга ёз фаслидаги  серхосил дарахтни эслатади.

Ясалган аппликациямиз яқинларимиз учун ажойиб совға бўлиши мумкин. Шу билан биргаликда, биз кераксиз сочилиб ётган тугмачалардан шу тариқа антиқа дарахтимизни  ясашга  ва тоззаликка, орасталикка  эришдик.

Қуриш –ясаш марказида:

Тарбиячи: Болажонлар сизлар эса чиқиндиларни йиғувчи робот ва машиналарни лего доначалари ёрдамида ясайсизлар. Бор тасаввур ва маҳоратингизни ишга солинг. Болажонлар қани айтингчи,  чиқиндиларни қаерларга ташлаймиз?

Болалар жавоби:  Махсус жойлардаги қутиларга.

Тарбиячи: Баракалла болажоним, чиқиндилар сўнг қаерларга, қайси транспорт тури ёрдамида  олиб кетилади?

Болалар жавоби:

Тарбиячи: Келинг, сизнинг жавобингизни тўлдираман. Чиқиндилар турига қараб ажратилиб, махсус транспортлар ёрдамида шаҳар четига олиб чиқилади ва йуқ қилинади ёки қайта ишлаб чиқариш мумкин бўлса иккиламчи махсулот учун махсус корхоналарга жўнатилади. Чиқиндини  ташлагач, албатта қўлингизни яхшилаб совунлаб ювинг. Қўллар қандай ювилади?

(Болажонлар ҳаракатлар ёрдамида кўрсатишади.).

Тарбиячи: Баракалла, болажонлар агар сиз буюк кашфиётчи бўлсангиз чиқинди ташлаш учун қандай роботни ясардингиз? Қани бир амалда кўрсатингчи, леголар ёрдамида чиқинди ташловчи келажак роботини ясанг.

(Болалар тасаввурларини ишга солиб, турли кўринишдаги роботларни ясайдилар).

 

 

 Якуний қисм: (Болалар ўзлари ясаган роботлар ёрдамида  чиқиндиларини йиғиб, машиналарга жойлайдилар.  Шу тарзда  сюжетли-ролли ўйинлар марказида  фаолият якунланади.

Билимлар савол-жавоблар ёрдамида мустаҳкамланади ва рағбатлантирилади.


 

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар

Ушбу машғулот ишланмаси ҳозирги

Ушбу машғулот ишланмаси ҳозирги

Тарбиячи: Бугун сизлар билан тил ва нутқ марказида тоззалик қоидалари, яни шахсий гигиена қоидалари хақида сухбат қурамиз, илм фан ва табиат марказида тиш пастаси ёрдамида…

Тарбиячи: Бугун сизлар билан тил ва нутқ марказида тоззалик қоидалари, яни шахсий гигиена қоидалари хақида сухбат қурамиз, илм фан ва табиат марказида тиш пастаси ёрдамида…

Асар нима ҳақида эди? Болалар жавоби:

Асар нима ҳақида эди? Болалар жавоби:

Up- Ап-Верх-Юқорига; And- Энд-И-Ва;

Up- Ап-Верх-Юқорига; And- Энд-И-Ва;

Агар елимингиз бўлмаса, уй шароитида онажонларингиз ёки опа,бувиларингиз билан елим тайёрласангиз ҳам бўлади

Агар елимингиз бўлмаса, уй шароитида онажонларингиз ёки опа,бувиларингиз билан елим тайёрласангиз ҳам бўлади

Болажонлар ҳаракатлар ёрдамида кўрсатишади

Болажонлар ҳаракатлар ёрдамида кўрсатишади
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
25.07.2020