мавзу: Тизим тушунчаси ва унинг турли таърифлари, тизим ва муҳит муносабатлари, тизим таркибига кирувчи элементлар, алоқа ва тескари алоқа
Режа:
Тизим тушунчаси
Автоматизациялашган лойиҳалаш тизими
Эксперт тизимлари
Тизим тушунчаси
«Тизим»- юнонча «sustema» сўзидан келиб чиққан бўлиб, ўзаро боғланган ва белгиланган яхлитлик, бирликни ташкил қилувчи қисмлар ёки кўпгина элементлардан ташкил топган бир бутунликни билдиради.
Қуйидаги хусусиятлар тизимга мос келади:
Мураккаблик;
Бўлинувчанлик;
Яхлитлик;
Элементлар кўп турлиги ва улар табиатининг хилма хиллиги;
Таркиблаштирилганлиги.
Тизим тушунчаси
Тизимнинг мураккаблиги- унга кирувчи таркибий қисмларнинг кўплиги, уларнинг таркибий ўзаро боғлиқлиги, ишлаб чиқариш ва ташқи алоқаларнинг мураккаблиги щамда ўсувчанлигига боғлиқ.
Тизимнинг бўлинувчанлиги- унинг белгиланган аломати бўлиб ажратилган, аниқ мақсадлар ва вазифаларга жавоб берувчи бир қатор элиметнлардан иборатлигини билдиради.
Тизимнинг яхлитлиги-тизимнинг кўпгина элиметнлари фаолият юритиши ягона мақсадга йўналтирилганлигини билдиради.
Тизим тушунчаси
Ахборот тизими (АТ)деганда – восита, усуллар ва инсонларнинг ахборотни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш учун ўзаро боғланган ва ҳаракатланувчи тизим тушунилади.
Замонавий ахборот тизимлари деганда, асосий восита сифатида шахсий компьютер тушунилади. Ваҳоланки, замонавий ахборот тизимлари main freim, яъни суперкомпьютерларда ҳам мавжуд бўлиши мумкин.
Автоматизациялашган лойиҳалаш тизими
Автоматизациялашган лойиҳалаш тизими деганда – компьютерни техник махсулотларни лойиҳалашда қўллаш – лойиҳалаш жараёнидаги масалаларни мулоқат асосида яратиш, лойиҳалаштириладиган объектни моделлаштириш ва техник хужжатларини тайёрловчи тизим тушунилади.
Масалан: автомобилларни лойиҳалаш, уйларни лойиҳалаш тизими, самолётларни лойиҳалаш тизими ва ҳ.к.
Ахборот тизимлари тури аслида иккига бўлинади:
Автоматлашган тизимлар.
Автоматизациялашган тизимлар.
Эксперт тизимлари
Эксперт тизимлари сунъий тафаккур тизими бўлиб, соҳа бўйича йирик мутахассисларнинг билимларини, қоида ва хулоса механизмларининг мажмуасидан иборат билимлар базасида шакллантирган ва фойдаланувчи келтирган фактлар асосида вазиятни таниш, ташхис қўйиш, ечимни ифодалаш ёки ҳаракатни танлаш учун таклиф киритиш амалларини бажариш асосида эксперт сифатида хулоса чиқара олиш имконига эга.
Тест саволлари:
1.Тизим нима?
А.* Ахборотни сақлаш, излаш, турларга ажратиш, униқайта ишлаш принциплари, усуллари, воситалари
Б. Ахборотларни йиғиш, сақлаш, узатиш,қайта ишлаш усул ва восиаталари мажмуини
C. Ягона мақсад йўлида, бир вақтнинг ўзида ҳам яхлит, ҳам ўзаро боғланган тарзда фаолият кўрсатадиган бир нeча турдаги eлeмeнтлар.
Д. тўғри жавоб йўқ
Тест саволлари:
2.Ахборот тизими eлeмeнтларигақайсилари киради?
А. Одамлар,қурилмалар. Матeриаллар, бино..
Б. *Компютeрлар, Компютeр тармоқлари, одамлар, ахборот, дастурий таъминотлар..
C. Элeктрон ва Элeктромeханикқурилмалар..
Д. Коммуникация воситалари, eлeмeнтлари, алоқа каналлари.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.