Алишер Навоийнинг портрет яратиш маҳорати
Оценка 4.7

Алишер Навоийнинг портрет яратиш маҳорати

Оценка 4.7
Научные работы
doc
философия
Взрослым
22.12.2021
Алишер Навоийнинг портрет яратиш маҳорати
В данной статье вопросы привлекателность искусство слова исследованы на примере произведение Абу Али ибн Сино. Духовное наслаждение чаще всегда проявляется у людей воздействием искусства и эстетических впечатлений. В том числе, воздействие литературных произведений, их представление приводит к полному пониманию.
Алишер Навоийнинг портрет яратиш маҳорати.doc

АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ ПОРТРЕТ ЯРАТИШ МАҲОРАТИ

Эшчанова Гулнара  Наримановна

Қўқон университети “Таълим”

кафедраси доценти, п.ф.н.

Резюме

Мазкур мақолада А.Навоийнинг портрет яратиш хусусидаги мулоҳазалар Лайли тимсоли  мисолида  тадқиқ этилган.

   Хусусан,  адабий асарларнинг таъсирчанлиги, улардаги талқинни тўла англаш инсонда ҳис-туйғу ва кечинмаларни юзага келтиришда портрет чизгиларининг ўрни ҳақидаги мулоҳазалар баён этилган.

 Ижодкорнинг портрет яратишдаги ўзига хос услуби асардаги зоҳирий  ва ботиний  эстетик  моҳиятни, шу билан бирга ижодкор ва китобхон ўртасидаги ўзаро мутаносибликни қамраб олиши очиб берилган.

 

Резюме

В данной статье вопросы привлекателность искусство слова  исследованы на примере произведение Абу Али ибн Сино.

  Духовное наслаждение чаще всегда проявляется у людей воздействием  искусства и эстетических впечатлений. В том числе, воздействие литературных произведений, их представление приводит к полному пониманию.

   Наслаждение  художественным   произведением  имеет свою характерность и включает  в себя  внутренние  и внешние эстетические основы, а также связь  автора и читателя.

 

Summary

      In given article questions attractiveness art of the word explored on example product Abu Ali ибн Sienna.

   The қpiritual enjoyment more often always reveals itself beside people influence art and aesthetic impressions. Including, influence of the literary product, their presentation brings about full understanding.

   The уnjoyment by artistic product has its характерность and comprises of itself internal and external aesthetic bases, as well as relationship of the author and reader.

 

Таянч сўзлар: санъат, гўзаллик, бадиий асар, руҳият, онг,портрет.

 

 Ключевая слова: искусствo, красота, художественный произведения, сознание, портрет.

 

The кeyword:  artificially , enjoyments, artistic product, spiritual, figurative expression.

 

 

 

Алишер Навоийнинг асарлари  гўзаллик категориясини ўзида  мужассам этганлиги  ва эҳтиросли  фикрларга бойлиги билан китобхонни мафтун этади.  Шоир асарларида ифодаланган гўзалликни  нафосат фалсафаси сифатида қараш мумкин. Чунки унда бадиий ифодасини топган  гўзалликда ушбу категориянинг барча кўринишлари мужассамлашган. А.Навоийнинг қайси асрини ўқимайлик ундаги ҳар бир қаҳрамонда ҳақиқий гўзаллик жамланганлигини кўрамиз. Шоир ўз қаҳрамонларини шунчалик меҳр билан тасвирлайдики,  ҳар қандай китобхон  уларга ҳавас билан эргашади. Бунинг сабаби   қаҳрамонлардаги ташқи гўзаллик, бевосита ботиний, қалб гўзаллиги  билан ҳамоҳангликка эгалигидадир. Лайлининг таърифига эътибор қилайлик:

 

Ул нодирани қилиб тамоша.

Баъзи юзидин топиб таҳайюр,

 

Шамъию не шамъ чашмаи нур,

Нурики ёмон кўз олидин дур.

 

Нахлию, не нахл, сарви озод,

Сарвию, не сарв, рашки шамшод.

 

Ойию, не ой, бадри толиъ.

Бадрию, не бадр, меҳри ломиъ.

 

Шаҳд икки лаби, вале ратабнўш,

Бадр икки юзи, вале қасабпўш.

 

Зулфи тунида узори хуршед,

Хуршед уза зулфи шоми уммед.  [1.46] 

 

Шам, чашма, нур, дур, ниҳол, шамшод, ой, ҳуршед,зулф, хурмо, ниқоб деталлари  асосида Лайлининг ҳуснигина эмас, балки чин инсоний фазилатлари ҳам тасвирланади.  Қолаверса, А.Навоий бу образ  чизгиларида фойдаланган тафсилотлар ва деталлар оқиллик билан танланган бўлиб, шоир эҳтирослари, руҳий олами ва туйғуларининг тафаккурга йўғрилган инъикоси сифатида намоён бўлади.

        Адабиётшунос олим Сайди Умиров: “Бадиий асар организмининг таркибий қисмини, тўқималарини ташкил этган образ ва картиналар ўз навбатида, турли элементлардан, “ҳужайра”лардан таркиб топади. Деталь, тафсилотлар ана шундай  “ҳужайра”лардан ҳисобланади. Демак, деталнинг энг асосий вазифаси ғояни ифодаловчи образ ва картиналар яратишда иштирок этишдир”, – дейди. [2.18] Лайлининг портрети чизгиларида  қўлланилган  ҳар бир деталь,  шунчаки қўлланилмайди,  балки бу деталлар  қаҳрамонга нисбатан ижодкорнинг муҳаббати рамзининг ифодасидир.  Навоий қаҳрамонлари таърифи учун танлаган деталлар гўзаллик  ва эзгулик  яратувчисига айланади. Қаҳрамондаги гўзаллик: ҳусн-латофат, назокат, ажойиб ҳулқ, андеша,  маънавий-руҳий поклик,  юрак тўла муҳаббат, туйғу ва фикрдаги уйғунликда намоён бўлади.

 

Шаҳди лабидинки коми ширин,

Андин келибон каломи ширин.

 

Жоп топибон улки ўпса они,

Мундин дебон оби зиндагони.

 

Ҳам жон келиб икки лаъли майгун,

Ҳам тавқи зақан келиб анга нун. [1.46] 

 

      Бизга аёнки, Алишер Навоий ўз ижодида ҳарфий санъатдан ҳам қаҳрамонлари портретини яратишда ниҳоятда усталик билан фойдаланган. Хусусан, шоирнинг  “жон” сўзи орқали маъшуқа портретини чизиб берган машғур рубоийсини кўпчилик китобхонлар яхши билади. Аллома Лайли таърифида яна бир бор “жон” сўзи  ҳарфлари орқали  портрет яратади, аммо бундаги ҳарфий санъат бошқача тарзда намоён бўлади. Лабигина эмас, ундан чиқаётган сўзлари ҳам шириндир чунки унинг лабига жон заҳиралари йиғилган,уни ўпган киши ундан жон топади. Шу ўринда  ижодкор онгининг яратувчилик фаолиятида юзага келган сифат ўзгаришлари туфайли янги топилма бўй кўрсатиб,  китобхонни мафтун қиладиган тасаввурни яратади ва Лайлинин икки қизил лабини жонбахшлиги учун жонга қиёслайди, “жон” сўздаги “нун” ҳарфини маъшуқанинг бақбақасига менгзайади. Навоий  Лайлини  меҳр билан тасвирлаб унинг  тимсолида мукаммал гўзалликни кўради ва асар давомида анашу  гўзалликнинг турли қирраларини  оча боради.  Лайлида жамланган гўзаллик асар давомида янада муккаммаллашиб боради.

Олам аро чеҳрадин гул очиб,

Хай бирла гулоб ерға сочиб

 

Зоҳир қилиб ул гулу гулоби,

Ишқ ўтидин ўзга обу тоби.

 

Ҳар бир монгишида юз латофат,

Йўқ, йўқки, сочиб жаҳонға офат.

 

Гул баргига сарв узра манзил,

Ҳам сарви равони гулга ҳомил.

 

Таъриф қилурча юз жамоли,

Васф этгуча юз минг эътидоли. [1.92]

 

 Натижада бу гўзалликни қабул қилгувчи ўқувчи қалбида унга нисбатан муҳаббат юзага келади. Бу муҳаббат фақатгина сезгиларда эмас онг ва идрокда юз кўрсатганлиги туфайли  Навоийнинг ундан уфуриб турган эҳтиросли, дардчан қалбининг ҳароратини ҳис қилиб,   бадиий идроки чуқурлашиб,  муаллиф билан бирга қаҳрамоннинг   руҳияти, такдири, воқеалар ва нарсаларнинг моҳияти ичига янада чуқурроқ кириб боради. Воқеалар ривожи жараёнида ҳам Навоий гўзаллик яратувчилик позициясидан чекинмайди, балки уни янада гўзалроқ таърифлашга интилади. Натижада ҳеч кимнинг хаёлига келмаган ажойиб ўхшатишни  гул ва сарв деталлари асосидаги ноанъанавий таърифни топади. Энди Лайлининг қадду-қомати ва юзи жамолини бир-бир тавсифлаб ўтирмай, бир йўла уни  сарв  тепасида очилган  гул  ёки, гул кўтариб келаётган сарв дарахти деб таърифлайди. Навоий гўзал тавсиф ва ҳис-туйғулар оқимини  ақлий фаолият билан умумлаштириб,бетакрор ва мафтункор портрет яратади.  

 

     Фойдаланилган адабиётлар

 

1. www.ziyouz.com kutubxonasi. А.Навоий асарлари.

 2. Умиров С. Санъатнинг сеҳрли калити. Т:. 1974.

 

 

 

 


Скачано с www.znanio.ru

АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ ПОРТРЕТ ЯРАТИШ

АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ ПОРТРЕТ ЯРАТИШ

Алишер Навоийнинг асарлари гўзаллик категориясини ўзида мужассам этганлиги ва эҳтиросли фикрларга бойлиги билан китобхонни мафтун этади

Алишер Навоийнинг асарлари гўзаллик категориясини ўзида мужассам этганлиги ва эҳтиросли фикрларга бойлиги билан китобхонни мафтун этади

Адабиётшунос олим Сайди Умиров: “Бадиий асар организмининг таркибий қисмини, тўқималарини ташкил этган образ ва картиналар ўз навбатида, турли элементлардан, “ҳужайра”лардан таркиб топади

Адабиётшунос олим Сайди Умиров: “Бадиий асар организмининг таркибий қисмини, тўқималарини ташкил этган образ ва картиналар ўз навбатида, турли элементлардан, “ҳужайра”лардан таркиб топади

Лайлинин икки қизил лабини жонбахшлиги учун жонга қиёслайди, “жон” сўздаги “нун” ҳарфини маъшуқанинг бақбақасига менгзайади

Лайлинин икки қизил лабини жонбахшлиги учун жонга қиёслайди, “жон” сўздаги “нун” ҳарфини маъшуқанинг бақбақасига менгзайади

Навоий гўзал тавсиф ва ҳис-туйғулар оқимини ақлий фаолият билан умумлаштириб,бетакрор ва мафтункор портрет яратади

Навоий гўзал тавсиф ва ҳис-туйғулар оқимини ақлий фаолият билан умумлаштириб,бетакрор ва мафтункор портрет яратади
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
22.12.2021