АЛИШЕР НАВОИЙ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ХАКИДА (на узбекском )

  • Библиография
  • doc
  • 25.05.2018
Публикация на сайте для учителей

Публикация педагогических разработок

Бесплатное участие. Свидетельство автора сразу.
Мгновенные 10 документов в портфолио.

Буюк узбек шоири ва мутафакири Алишер Навоий 1441 йил 9 февралда Хирот шахрида тугилган. Адабиёт ва бадиий ижодга мухаббат унда болалигида уйгонган. Алишер шеър тинглашни ва айтишни жуда севган. Алишер Хиротда ва Машхадда укиган, мантик фалсафа,мусика, хуснихат ва бошка фанларни, араб ва форс тилларини урганган. Алишер ун беш ёшидаёк истеъдодли шоир сифатида халк оммасига  танилган.  Узбек туркий  тилидаги  шеърларига «Навоий», форс-тожик тилидаги шеърларига «Фоний» тахаллусини куйган. Унинг узбек тилидаги хамма шеърлари «Бола-ажойиботлари»,  «Ёшлик нодирликлари», «Урта  ёш гузаллари»,    «Кариликнинг    фойдалари»  турт кисмдан    иборат «Зойинул маоний,» тупламига, форс тилидаги шеърлари эса «Вони фоний» тупламига жамланган.
Иконка файла материала АЛИШЕР НАВОИЙ ТАЪЛИМ.doc
АЛИШЕР НАВОИЙ ТАЪЛИМ­ТАРБИЯ ХАКИДА   Буюк узбек шоири ва мутафакири Алишер Навоий 1441 йил 9 февралда  Хирот шахрида тугилган. Адабиёт ва бадиий ижодга мухаббат унда болалигида  уйгонган. Алишер шеър тинглашни ва айтишни жуда севган. Алишер Хиротда ва Машхадда укиган, мантик фалсафа,мусика, хуснихат  ва бошка фанларни, араб ва форс тилларини урганган. Алишер ун беш ёшидаёк  истеъдодли шоир сифатида халк оммасига  танилган.  Узбек туркий  тилидаги   шеърларига «Навоий», форс­тожик тилидаги шеърларига «Фоний» тахаллусини  куйган. Унинг узбек тилидаги хамма шеърлари «Бола­ажойиботлари»,  «Ёшлик  нодирликлари», «Урта  ёш гузаллари»,    «Кариликнинг    фойдалари»  турт  кисмдан    иборат «Зойинул маоний,» тупламига, форс тилидаги шеърлари эса  «Вони фоний» тупламига жамланган. Навоий узбек адабиёти ва адабий тилига асос солган. Байт асар яратиш  учун узбек тили хам форс ва араб тиллари  имкониятга    эгалигини,   айрим  уринларда  эса  улардан устунлигини исботлаган. Навоий лирикаси фалсафий мушохадаларга бой, чукур хис­туйгу,  табиатнинг гузал манзараси, ёркин бадиий тимсоллардан тула. Навоийнинг бадиий мероси   жуда  бой ва куп кирралидир. Шеърий девонлар ва  йирик достонлар  яратиш билан бирга Марказий  Осиёнинг XV асрдаги маънавий хаётини акс эттирадиган насрий    асарлар ва  илмий    рисолалар хам ёзган. Улар орасида Навоийнинг устози, буюк тожик  шоири ва мутафакири Абдурахмон Жомийга багишланган «Хамсатул  мутаййирин», узигача утган ва узига замондош булган жуда куп шоирлар хаёти  ва ижоди хакидаги маълумотлардан иборат «Мажолисун нафоис», она тилини  шарафловчи «Мухжаматул луратайн» асарлари алохида урин  тутади.                                           Навоий умрининг охирларида кишилик жамиятининг равнаки хакидаги  «Лисон­ут­тайр» («Куш тили») достонини, «Насойим ул­мухаббат» номли  илмий­фалсафий асарини езди. Умуман, Навоий ижодидаги демократик йуналиш ва инсонпарварлик, инсон кадр­кимматини хурматлаш ва одамлар бахти учун,  фаровон хаёти учун курашиш гоялари унинг асарларинй умрбокий килди. Навоий улмас асарларида табиат ва жамият конунларига узининг  муносабатини билдирган. Унинг дунёкараши шаклланишида файласуфларнинг  ижтимоий фалсафий карашлари алохида таъсир курсатган. Навоий фалсафасидаги инсонпарварлик гоялари шеърий шаклда берилган.  Бинобарин, бундай усул куп мутафакирлар ижодида ГОЯТ таъсирчан ва  анъанавий тус олган. Навоий уз замонасидаги ижтимоий­иктисодий ва фалсафий  рухни гавдалантирган. Навоий яратувчи Аллохга тасаннолар айтиб, узининг «Муножот» асарини  ёзган. Муножот Аллохдан нажот тилаш, унга илтижо килишдир. Унда жумладан:  «Илохи дунё майли риштасин кунглимдин уз ва нафсоният тийралирида хидои  шаъми била узунг сари йул кургуз»,— деб ёзади.Навоий амалий фаолиятида хам, барча асарларида хам Куръондаги ахлок  коидаларига риоя килган. Пайгамбарларимизнинг энг мухим 41 та хадисларини  назм риштасига осиб, «Арбаин» асарини яратган. Унда инсоннинг баркамоллиги  масалалари алохида урин олган.   Ким мусулмонлиг айласа даъво Чин эрмас гар фидо килур жонлар, Ул мусулмон дуругки, солимдур Тилию илгидин мусулмонлар,   яъни кулидан ва тилидан мусулмонларга озор етмайдиган хакикий  мусулмондир.              Шарк мутафакирлари томонидан инсон камолотига багишланган ва панд­ насихатларга бой дидактик асарлар яратилган. «Махобхорат», «Халила ва  Димна», «Кобуснома», «Кутадгу билиг», «Махзанул асрор», «Матлаул анвор»,  «Ахлоки Мухсиний» ана шулар жумласидандир. Ана шу анъанага кура яратилган «Махбубул кулуб» асарида Навоий уз замонасидаги баркамол инсонга хос  фазилатларни акс эттирган. У 39 хил ижтимоий гурухга мансуб кишиларнинг  ахлоку одоби хакида суз юритган: бутун умрини илохиёт сирларини билишга  багишлаган мухаддисларни, куч­гайратини осмон сир­асрорини кашф этишга  багишлаган мунажжимларни, ишк йулида жонини фидо килган кишиларни, эл­ юртда обру козонган шахслар ва хоказоларни тасвирлаган. Лекин бирор гурухни  бошкасидан ортик деб хисобламаган. Тарихчи олим Мирхонд «Равзатус сафо»  номли асарини ёзишга киришар экан, Навоий унга «асарингиз щохга хам, гадога  хам тушунарли булсин», дея маслахат берган. Навоий «Махбубул­кулуб» асарида инсонга хос булган юксак  фазилатларнинг максад ва  мохиятини асослаб берди. Китобнинг II кисми, яъни «Хамида афъол ва замима хисол хосияти»да  каноат, сабр, одоб ишк, каби инсонни рухий холатига  боглик  булган иродавий   сифатларнинг мохиятини очган. — Каноат чашмадурким, суви олмок била курмас. Каноат қилган одамни  кунгли очик., кузи равшан булиб, обру­эътиборга сазовордир:   Хар кимки каноат тарафи нисбати бор, Барча эл аро тавозуу иззати бор, Улким тамау хирс бирла улфати бор, Яхши­ёмон ичра заллату накбати бор.   Каноатга куч багишловчи юксак инсоний фазилат сабрдир. Сабр килиш  инсонни муродга етаклайди. Кимки бир жиддат аро сабру тахаммул айлади, Бахт анинг нишини нушу хорини гул айлади.Китобнинг III кисми «Мутафаррика фавойид ва амсол сурати» бир неча  танбехлар баёнида ахлокий сифатлар саодат­мандлик худписандлик, такаббур,  эхсон, мурувват, вафо, чин суз, нодонлик ва бошка инсонлар табиатида  учрайдиган сифатлар мохияти асослаб берилади. Вафо зайлида ва хаё зик­ридаги 17 танбехда шундай дейилади: Кагам ва мурувват ота ва онадурлар, вафо ва хаё  ики хамзод фарзанд. Хар неча ул иковга нур Била сародур. By иковга иттисол  била пайванд хар кунгулниким, вафо маскан килур, хаё хм килур ва хар  маскандаким, ул топилур бу хам топилур. Вафосизда хаё йуқ, хаёсизда вафо йук. Дар кимда бу ики йук — имон йук ва хар кимда имон йук — андин одамийлик  келмак имони йук. Навоий инсоннинг сифатларини бири­бири билан нак.адар туташганини  курсатиб имони бор инсонда хамма юксак фазилатлар булмоғи лозим деб  хисоблади. Навоий уз фалсафасида идеални курсатиб бериш билан чекланмаган, балки фикр­мулохазаларини янада ривожлантириб, шахснинг хулк­атвори, ахлокий  хусусиятлари таълим­тарбия оркали шаклланишини ифодалаган. Инсоннинг  феъл­атвори узича хосил булмаслигини, балки жамиятдаги маълум кишилар  жамоасида муйаян ахлоқий қоидалар асосида шаклланишини баён килган. Навоийнинг дунёкарашида чинакам инсонпарварлик гоялари асосий урин  олган. Навоий мактабдорлик ёки мударрислик қилмаган булса хам таълим ва  тарбия борасида жуда катта ишларни амалга оширган. У жуда куп фозил  кишиларни тарбиялаб етиштирган. Машхур тарихчи Хондамир Навоийнинг  ёшларга билим ва тарбия бериш учун имкониятлар яратгани хакида жумладан  шундай ёзган: «Атокли олимлар ва хурматга лойик санъат ахлининг  даражаларини кутаришда ва мартабаларини оширишда кулидан келган кадар  харакат килиб, бундай ишларга катта ахамият берди. Укувчилар факат укиш би­ лан машғул булишлари учун уларга нафакалар тайин этиб, мадрасалар бино  килди». Навоий фаннинг турли тармокларини — адабиёт, тарих, тил билимларини:  санъатнинг хар хил сохаларини мусика, расм, хаттотлик, меъморлик ва  хоказоларни ривожлантиришга харакат килиш билан бирга, ана шу сохаларнинг  ижодкорларига ёрдамлашган, кимматли маслах.атлар берган, уларни  рагбатлантирган. Навоий илмий ва адабий асарларни яратишда уз давридаги олимлар,  адиблар ва шогирдларига намуна булган. Унинг деярли барча асарлари  тарбиявий­маърифий ахамиятга эга. Шоирнинг беш достондан иборат шох асари  «Хамса»да инсон камолотининг барча масалалари камраб олинган. Ундаги  биринчи достон—«Хайратул аброр» хакикат, ишонч, эзгулик, севги ва дустликни улугловчи фалсафий асардир. Унда уша давр учун долзарб ахлокий, тарбиявий,  ижтимоий­фалсафий фикрлар баён тилинган. Адолат, мурувват, сахийлик, одоб,  камтарлик, каноат, инсоф, ишк­вафо, ростгуйлик, дустлик, узаро ёрдам ва бошка ажойиб фазилатлар, оддий мехнаткашнинг жамиятдаги урни ифодаланган. Ана  шу олижаноб фазилатлар таърифида алохида­алохида хикоялар берилган.«Фарход ва Ширин» достонида санъаткор бош мавзу — севгини тасвирлаш билан бирга, юксак инсоний фазилатларни ибратомуз ифодалашга хам алохида  эътибор берган. Бош кахгамон Фарход— баркамол инсон, окил, заковатли,  енгилмас ботир, вафодор дуст, мехнатсевар, билимдон ва халк хурматига  сазовор булган камтарин бир йигитдир. Навоий Шопур киёфасида дустликнинг  ажойиб кучини курсатади. Турт ёшидан куп илм ва хунарларни, бир неча тилни  урганган Фарход узининг билими, хунарини юрт нафи, халк, фойдаси учун  ишлатишга интилади, куёш тафти остида арик очаётган жафокат халқ  ёрдам  кулини чузади. Мехинбону ва Ширин юксак маданиятли, ахлокли, пок калбли,  иффатли, уз ватанини севадиган ва заковатли аёллар тимсолидир. Умуман,  достондагй барча ижобий тимсоллар номусли, соф виждонли, хакиқий  инсонлардир. Достонда Навоий ёвуз кишиларнинг ахлоқий чикинлигини,  адолатсизлиги ва кабихлигини хам тасвирлайди, зулм ва нохаклика, алдамчилик  ва фирибгарлика ғазаб­нафрат билан карайди.  «Лайли ва Мажнун»да хам самимий севги, акл­заковат, садокат ва  матонат мадх этилган. Қайс — Мажнун — шоир, файласуф, узида ижобий фазилатларни  мужассамлантирган инсон. Лайли эса вафодор, заковатли, пок калбли киз.  Достонда бир­бирини самимий севган ики ёшнинг саргузаштлари, ғам­гуссалари  тасвирланган, уша даврдаги хаксизликлар акс эттирилган. «Хамса»га киритилган туртинчи достон «Сабъаи сайёр» Шарқ халклари  орасида машхур булган Бахром Гур афсонаси асосида яратилган. Унда  инсоннинг фаолияти ва кураши, ақл ва идрок кучи, кишиларнинг бир­бирига  садокати, вафодорлиги, самимий дустлиги, муруввати ва хоказолар куйланади.  Турлк мавзулардаги хикояларда илм­хунар, акл ва идрокни жодугарлика,  каллоблика ва хакикий инсоний хислатларни жамияг ичидаги энг кабих.  иллатларга: фирибгарлик, ёлгончилик, тухматчилик, игвоварлика қарши  куйилади. Навоий ёш авлоднинг илм­хунар урганган ва энг яхши фазилатларга эга  кишилар булишини орзу к.илади ва достоннинг тарбиявий киммати хам ана  шундадир. «Хамса»даги сунгги достон —«Садди Искандарий»да Навоийнинг ижтимоий­ фалсафий фикрлари, таълим­тарбиявий карашлари ифодаланган. Искандарнинг  тарбияси, укитувчилари, олимлар хакидаги мушохадалар, файласуфларнинг  машварати, Искандарнинг олимларга саволи ва уларнинг жавобларн баён  килинган. Навоийнинг дидактикага оид асарларидан энг мухими юкорида айтилган  «Мах.бубул Қулуб»дир. Китоб уч кисмдан ибрат. Биринчи кисмда жамиятнинг  турли табакалари тугрисида, икинчи қиқмда ахлок ва олижаноб фазилатлар  тугрисида суз. юритилади. Учинчи кисмда эса тарбиявий ва маърифий ахамиятга эга булган хикматли сузлар ва маколлар берилган. Асарда мактабдорлар,  мударрислар хақида хам яхши гаплар айтилган. Унинг «Дабиристон ахли  зикрида» деб аталган 18­ фаслида укитувчиларнинг фазилатлари ва фаолиятлари таърифланган.Навоий халк болаларини укитиш ва тарбиялаш учун мактаблар очиш  тугрисида ғамхурлик килган. Унинг фикрича, мактаб халка нур келтиради, тугри йул курсатади, болаларни билимли килади. Мамлакат, халк учун  мактаб ГОЯТ катта ахамиятга молик:     Булур гум улурларга мазхаб йули. Чу ёшларга бошланса мактаб йули.   Маъноси: болалар учун мактаб булмаса, катталар хам уз йуяларидан  адашадилар. Демак, халкни маърифатли қилишда мактабнинг роли каттадир. Шунинг  учун Навоий Султон Хусайн Бойкаро билан сухбатларида, унга ёзган хатларида  маърифат масалаларига оид тадбирларни Эгон ва Туркистонда куйи мактаблар,  савод мактабларини Эгон термини билан «Дабиристон» деб аталиб келганини  кугамиз, бу терминни эгонликлар зароастрийлардан олган булиши ва бу термин    ёзувда ва амалда савод    анчагина ривож  топган  Эгондан  Туркистонга  утган    булиши  мумкин». «Дабиристон»  терминини    Навоийда  жуда  оз    учратамиз.  Унинг бошка асарларида «мактаб» термини кулланилади. Мактаб кейинги  даврда, яъни    VIII асрда ислом дини   Марказий Осиёга кириб келиши билан  унинг куролига айланади ва мактабда бериладиган таълим­тарбия ислом динига  буйсундирилади.  Мактаб  ислом динини  ахолига  сингдириш учоги   хисобланади. Мактаблар, асосан, мачитлар ёнида ёки мачит    имомининг  ховлисида очилар эди.    Мактабда    шу мачит   кавмларининг болалари укир  эди. Мактаб    давлат ва дин билан    мустахам    богланган эди. Диний  муассасалар мактабларни гоявий жих,атдан назорат килар эдилар.Бу даврда  Хуросон ва Мовароуннах,рда к,анча мактаб булганлиги маълум эмас. Аммо  Хамидулло Казвинийнинг «Назхатул  кулуб»  китобида  курсатилишича, XII   асрда  Хирот шахрининг узида 359 та мактаб булган. Шунга асосан, XV асрда  диротдаги мактаблар сони бундан кам булмаса керак, деб тахмин этиш мумкин.  Шуни хам айтиб утиш кераки, хонлар,  амирлар ва бошка феодаллар уз  фарзандлари ва сарой атрофидаги  амалдорларнинг  болалари  учун    махсус   мактаб  очар ёки улар учун хусусий муаллим  асрар эдилар. Улар  Мадраса  муллаваччалари  ёки  муллаларидан  бирини  уз  ховлилари  ёки саройларига  таклиф  этар,  болаларини укитишни  амалга ошириш зарурлигини хамма вакт  уктирар эди. У узининг ана шундай хатларидан бирида: «Хар масжиднинг  имомига тайин килсаларким, ул  махалла  ахлининг угил ушогига    мактаб тутиб  нима укитсалар». Навоийнинг    бу гапидан    очик куринадики,  XV асрда  Марказий Осиё ва Хуросондаги мактаблар масжид­лар ёнида очилган ва уларга  уша масжид   кавмларининг болалари катнаган,  мактабларни  назорат    килиб  турувчи    давлат органлари булмаган, балки мактаблар бевосита   шонин хар  кайси масжид имомига фармон бериши ёки махалла aхолисининг ташаббуси  билан очилган.Навоий асарларида уз давридаги    мактабларнинг таълимё тарбия  ишларини якдол ифодалаган.                                             Болалар мактабга кабул килингач, укитувчи уларга савод: ургатиш  максадида аввало араб алифбеси ёзилган тахтачани  берган. Бундай тахтачалар  Навоий давригача ва ундан кейин, хатто, эски мактаблар тугатилгунича савод  ургатиш учун; ягона укув куроли булиб келган. Навоий «лавх забаржад» ёки «лавх музахаб» ёки «абжад тоши» деб атаган  тахтачага хар бир мактабдор томонидан камиш каламда йирик килиб араб  харфларини тартиб билан ёздирилган. Навоий ибораси билан айтганда, «лавх  узра сабок нигор» килинарди. Х.арфларнинг сузда талаффуз этилишини ургатиш  макхадида тахтанинг икинчи томонига, шу харфларда ясалган сузлар — абжад  ёзилган. Навоийнинг ёзишича, уша давр мактабларида Куръондан ташкари, форс­тожик  адабиётининг забардаст сиймоси Шайх Саъдийнинг «Гулистон» ва «Бустон»  асарлари хам укитилган. Уша даврдаги ибтидоий таълим мактабларининг баъзиларида Қуръондан  бошка китоблар укитилсада, лекин улардаги таълимнинг мазмуни ислом дини  акихалари билан сугорилган эди.Бундай мактаблар халкнинг саводли ва илмли  булишида мухим роль уйнаган. Навоий Мадраса арабча — укув юрти деган маънони билдиришини, бу  олий диний мактаб мусулмон дунёси тарихида даставвал Туркистонда будда  монастирлари «Вихаралар» таъсири остида пайдо булганлигини, XI асрдан  бошлаб ислом динини кабул килган бошка мамлакатларга хам утганлигини,  бирок Туркистон ва Эгондагина узининг дастлабки узига хос белгилари билан  сакланиб колгани ва мустахамланганини баён килган. Улуг шоир мамлакатни ободонлаштиришга, мадрасалар қуришга алохида  эътибор берди. У Хирот шахридаги «Инжил» нашри буйига нидоятда чиройли  «Ихлосия» мадрасасини курдирган. Унга ном куйилиши хакида бундай дейди:  «Бу Мадраса ким улуси ихлосдин ясалди, «Ихлосия» от куйилди. Навоий чин  ихлос билан к.урилган бу мадрасани уша замоннинг энг намунали укув масканига айлантириш учун маблагни аямай, махсус вак,ф мулки белгилаган. Уз  мадрасасидаги укувчиларни моддий жихатдан таъминлаб туришга харакат  килган. Мадрасадаги укув ишларига бош мударрис рахбарлик килган, хужалик  ишларини эса мутавалли олиб борган. Уша даврда мадрасалардаги укиш муддати муайян булмаган, укиш хатто  20 йилгача хам чузилган. Мадрасага укиш ва ёзишни, дин коидаларини билган,  диний китобларни бемалол мутолаа кила оладиган кишиларгина олинган. Илмга иштиёқманд ёшлар хар кандай кийинчиликларга кагамай,  мадрасаларда таълим олишга харакат килган. Навоий «Хайратул аброр»  асарининг II махолатида бир илм толибининг катта умидлар билан уз шахридан  йулга чикиб, бошидан кечирган кулфат ва машакдатларини тасвирлайди. Навоий  уша Хамнинг саргузаштини узи «Самарқандга келганидан сунг Дастлабкипайтлардаги саргузашти таассуротида ёзган булса керак. Лекин мазкур  саргузашт уша даврдаги илм толиблари учун жуда характерлидир   Зулм дуруг ушбуки бир нотавон, Илм тилаб шахридин улгай равон. Эгнида авроку китоби анинг, Килгали тахсил шитоби анинг.   Навоий замонида халк илм ва хунар урганишни истар, лекин халкнинг бу  истагини амалга ошириш учун хизмат киладиган таълимий муассасалар оз эди.  Мавжуд мактаб, мадрасалар эса талабга мутлако жавоб бера олмасди. Илмга хавас куйган, хунар урганишни xox ёшлар дав­ат томонидан хеч  кандай мадад берилмаслиги ва укув юртлари уз мак.садларини амалга оширишга  имкон бермаслиги сабабли мамлакатдаги маърифатпарвар кишилар ёрдамида уз  холларича илм олишга, xap урганишга киришардилар ёки мустакил холда билим  олардилар. Навоий даврида шогирдлик йули билан илм, хунар ва санъат урганиш анча  кенг тарқалган эди. Шогирдлар уша даврдаги фан ва санъат мутахассисларидан  табиб, кимёгар, шоир, санъаткор, хунарманд, хаттот, меъмор ва шу кабилардан  илм ёки хунар урганардилар. Хунар­санъат усталарининг шогирдлари, айникса,  куп булар эди. Хунар­санъат урганиш учун келган ёшларнинг камол топишини атайлаб  кечиктирадиган устозлар уларни уз манфаатлари йулида ишлатар, ёшлар эса куп  йиллаб «устоз» эшигида хизмат килиб юрар эдилар. Бундан ташкари, рухонийлар шогирдлик йули билан таълим олишни, билимларни бевосита урганишга боглаб  куярдилар. Дунёвий билимларни укитишга икинчи даражали иш деб караларди.  Навоий зса таълим ва тарбияни, илм урганишни бевосита хаёт билан, дунёвий  юмушлар билан боглаб олиб боришнинг тарафдори эди. Буни мутафакир  асарларидаги куплаб халиллар хам тасдиқлайди. Шу билан бирга, Навоий  туркий, яъни она тилини ургатишга хам алохида эътибор берди. Алишер Навоий — мутафакир тилшунос. Унинг «Мухокаматул ­лугатайн» ва «Лисон­ут тайр» асарларида туркий халқлар тилининг маънавий бойлиги  куйидагича таърифланади: Турк назмида чу мен тортиб алам, Айладим ул мамлакатни якқалам.   Бунда Навоийнинг туркий халқларнинг янги ва юксак маънавий бирлиги  х.ак.идаги фикр ифодаланган. Навоий аждодлар тилини хурматлашга чорлайди.  У она тили инсон рухи хамда тафакурида «Ун сакиз минг» оламдан ортик  мислсиз бир олам юзага келтиришини ва ундаги гузаллик, фикрий кувват утли  оханглар бошка хеч жойда учгамаслигини таъкидлаган эди. Навоий ёш авлодга тилни тулик ургатилса, уни акси уларни сузлаш  одобида уз аксини топади деган эди, — «Хайратул аброр» асарида. Шу тарифатаълим­тарбия жараёни, муаллимларнинг баркамоллиги ёш авлодга уз она  тилининг сехрли жозибасини ургатишга каратилиши лозим. Эски мактабларда укитган домлаларнинг билими ГОЯТ чекланган, улар  таълим­тарбиядан мутлако хабарсиз, лекин диний билимлари етарли булмаса  хам, диний расм­русумларни бажаришга мохир, рухонийларга, феохалларга,  амалдорларга таъзимкор ва давлатга садокатли кишилар булган. Бундай муал­ лимларнинг вазифаси купинча махалла масжидида имомлик ёки суфийлик  к.илиш, мактаб жойлашган махалладаги хар хил диний маросимлар ва урф­ одатларда катнашишдан иборат эди. Улар укитишда асосан турли хил тан жазоси бериш усулини куллаган. Шунинг учун хам Навоий уз давридаги мактабдор­ ларни бахолашда айримларни бундай таърифлайди: «Мактаб тутувчи —  гунохсиз ёш болаларга жафо қилувчидир... У ёш болаларни азоблашга  рарбатлантирган, уларни калтаклашга ургатган, узи рахмсиз, мияси пулат ва  кунгли тошдир. Ғазабидан коши чимирилган, гунохсизларга аччикланишга  одатлангандир. Уларнинг купчилигида кунгли каттиклиги ва тамаъ касаллиги  ошкор ва узлари акл камлигига гирифтор». Навоийнинг муаллимларга берган бу тавсифи уларнинг хакикий киёфасини очиб беради. Улар ГОЯТ рахмсиз, бағритош, башараларидан доим загар томиб  турадиган кишилар булган. Улар болаларни нукул куркитув ва калтаклаш йули  билан укитганлар. Уша даврдаги муаллимлар болаларни калтаклаш, укитишнинг зарур шарти деб  хисоблаганлар, калтаклаш жазосисиз ўқитишни хаёлларига хам келтирмаганлар,  улар болани урмаса­сукмаса, у одам булмайди, деб уйлаганлар. Калтакнинг кучи шу кадар зурки, хатто, унинг зарбидан айик хам мулла булади. «Хирс мулла  шавад аз зарби чуб» деган фикрга риоя килганлар. Нодон, жохил ва мутаассиб  тарбиячилар кулига тушган укувчилар куп азоб­укубатларга гирифтор буларди.  Муаллимлар узларининг жохилона усуллари билан болалар калбига шикает  етказар, баъзан уларнинг кобилиятини ёш чорларидаёк сундириб куярдилар ва  шунинг учун бу мактабларда укиб мухаммал билим олишга камдан­кам бола  муяссар булар эди. Купчилик болалар укшнинг биринчи ва икинчи йилларидаёк  таёкнинг зарбига бардош беролмай кочиб кетар, натижада ахоли савод ва  маърифатдан махрум булиб қолганди. Мактаблар учун махсус укитувчилар тайёрлаш, мавжуд укитувчиларнинг  савиясини ошириш, уқитиш усулларини яхшилаш масалалари билан хеч ким  кизикмаган ва бу ишлар билан шуғулланадиган муассаса хам булмаган.  Устозларнинг узлари факат мактабларда укитиладиган китоблар даражасидаги  билимга эга булардилар. Муаллимлар билан мамлакатда халкни маърифатли  килиш амри махол эди, албатта. Навоий ана шуларнинг хаммасини билар, лекин у мактаблардаги уқув­ тарбия ишларини яхшилаш масаласини уша даврдаги ижтимоий­сиёсий тузумни  узгартириш ва халцнинг иқтисодий ахволини яхшилаш йули билан эмас, балки  мактабларга билимлирок инсофлирок домлалар тайинлаш йули билан хал килиш  мумкин, деб тушунарди. Шунинг учун у узининг амалий ишларида хам, бадиий ва илмий асарларида хам факат уқитувчи кандай булиши кераклиги масаласигаалохида эътибор берган. Навоийнинг фикрича, болаларга тарбия ва таълим  берадиган киши маълумотли ва укитиш йулларини биладиган булиши лозим эди. Алишер Навоий Кайс билан Лайлининг домласини шундай таърифлайди:  «У устоднинг дарс беришда шухрати жуда кетган эди. У ажайиб киши кабилада  иззат­хурматли булиб, хар ишда кабила ахлига ёрдамлашгувчи хам эди. Зур  шону­шавкатга эга, мартабасининг юксаклиги кука тенг бир шахс эди». Келтирилган мисоллардан куринадики, Навоий ёш авлодни тарбиялаш­ укитиш ишини хар кандай тасодифий кишига топширишни коралаган. У  укитувчига энг юксак талаблар куйган. (Болани тарбиялаш ва унга илм бериш,  унинг кобилиятини устириш учун нихоятда билимдон ва уста тарбиячи булиши  кераклигини, болаларга таълим­тарбия берадиган укитувчилар ёшларга илм,  одоб ургатиш махоратига эга булиши, укитиш йулларини яхши билиши лозим ва  зарурлигини уктирган. Давлатимиз мустакиллика эришган хозирги даврда буюк бобомиз Навоий  меросини ёш авлодга чукур ургатишимиз за­рур. Зероки, у уз асарларида миллий  ифтихор, халкда, она тилига, Ватанга мехр­мухаббат билан караш гояларини  таргиб қилган. Улуг мутафакир ёшларни эл­юртга, ота­онасига содик, кишилар  булиб етишиши учун сабот ва матонат билан билим эгаллашга, касб урганишга,  эгаллаган илм ва хунарини ватан учун, халкда наф келтириш учун хаётга татбик  эта билишга даъват килган. Навоий асарларида мадх этилган халклар дустлиги,  тинч­тотув яшаш учун кураш, камтарлик, мехрибонлик, очикунгиллилик,  ширинсуханлик, саховатпешалик, бева­бечо­раларга ёрдам кулини чузиш, устозга иззат каби фазилатлар хамиша халкимизга тетик рух ва кувват бахш этаверади.