БИНОЛАРНИ ЎРОВЧИ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ НАМЛИК ҲОЛАТИГА СУВДА ЭРУВЧИ ТУЗЛАР ТАЪСИРИ.

  • Научные работы
  • doc
  • 24.05.2022
Публикация на сайте для учителей

Публикация педагогических разработок

Бесплатное участие. Свидетельство автора сразу.
Мгновенные 10 документов в портфолио.

Агрессив муҳит таъсири остидаги ишлаб чиқариш бино деворлари, фақат намлик ва ҳарорат таъсиридагиларга нисбатан бошқа шароитда эксплуатация қилинади.
Иконка файла материала М_Набиев,_Ғ_Қодиров,_Х_Жамолиддинова_мақола (1).doc

БИНОЛАРНИ ЎРОВЧИ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ НАМЛИК ҲОЛАТИГА СУВДА ЭРУВЧИ ТУЗЛАР ТАЪСИРИ.

 

т.ф.н. доцент М.Набиев, ассистент Ғ.М.Қодиров,

1-20 БИҚ гуруҳ талабаси Х.Т.Жамолиддинова 

Фарғона политехника институт

 

Агрессив муҳит таъсири остидаги ишлаб чиқариш бино деворлари, фақат намлик ва ҳарорат таъсиридагиларга нисбатан бошқа шароитда эксплуатация қилинади.

Кимё саноатининг кўпгина ишлаб чиқариш биноларини меъёрдаги ёки қуруқ ҳарорат намлик режимли бинолар қаторига киритиш мумкин. Буни илмий текшириш ва лойиҳалаш институтлари томонидан калий комбинатлари ҳаво муҳитининг ҳарорат-намлик ҳолатни бўйича ўтказилган илмий изланишлари ҳам тасдиқлайди (1,2).

Лекин кўпгина ҳолатларда бундай биноларнинг деворлари намланган излар ва тузлар билан қопланган. Бу ўз навбатида деворларнинг намлик ҳолати яхши эмаслигидан дарак беради.

Хом ғиштдан қилинган деворлардан олинган намуналар таҳлили шуни кўрсатдики, баъзи биноларда ўртача намлик нам тўпланиш даврининг охиригача келиб меъёрдагидан 5% га, маҳаллий максимал намлик 7% га кўп бўлган. Йилнинг иссиқ даврида деворлар қуришга улгурмаган.

Тузилмалардаги юқори намлик тузлар таъсири остида ташқи юза томондан девор материалини емирилишига олиб келади.

Бунинг асосий сабаби ташқи юза тез ўзгариб турадиган ҳарорат остида, ҳамда ташқи ҳавода тўпланган туз чанглари ички ҳаво чангларидан кўпроқ бўлади.

Ёпма тузилмаларнинг намланиш жараёнига ва қалинлиги бўйича намликни тақсимланишига тузланиш даражаси, деворнинг конструктив ечими ва бошқа ҳолатлар таъсир этади.

Агар деворнинг конструктив ечими тўғри танланган бўлса, у ҳолда деворнинг намлик ҳолатига асосий таъсир ёпма қалинлигидаги туз эритмалари ҳисобланади. Чунки девор материали ғовакларига ўрнашиб олган туз эритмалари физик-химик ҳолатлари билан сувдан фарқ қилади.

Ёпма қалинлигида хлор тузларини бўлиши материални нам тортувчанлигини (гигроскопичность) оширади (ҳаводаги намликни ютилиш хусусияти).

Қурилиш материалларини намликни ютиш (сорбция) хусусияти намликни ғоваклар ва капиллярлар юзаси билан боғланиш ҳарактерига қараб аниқланилади.

Тузлар таъсири остидаги сорбцион намлик сони нафақат атроф-муҳитни ҳарорат-намлик ҳолати ва намланаётган материални табиатига, шунингдек тузларнинг физик-химик хусусиятига ва материал ғовакларидаги миқдорига боғлиқ бўлади (3).

Тузланган материални майда ғовакларида капилляр конденсация (қуюқланиш) концентрациясига боғлиқ бўлган ҳаво нисбий намлигига қараб бошланади.

Тузланган қурилиш материалларини сорбцион хусусиятини ошиши таъсир этувчи тузларнинг нам тортувчанлигига (гигроскопикность) тўғридан тўғри мутаносиб бўлади.

Тузлар таъсири остида материалнинг ғоваклари ва капиллярларини тўлдирган ортиқча сорбцион намлик, капилляр босим кучлари ёрдамида ушлаб турилади дейиш мумкин бўлади.

Бу намлик материал ичида ташқи таъсирлар остида яъни ўзининг энергетик даражаси бўйича капилляр босим катталигидан ортиқ бўлган парциал босимлар фарқи остида силжиб кетиши мумкин. Бу ҳолатда намликни силжиши парциал босимлар фарқи остида бўлади, чунки у намликни ушлаб турувчи капилляр босимдан юқори жойлашган.

Бундан келиб чиқадики ғоваклар ва капиллярлардаги шундай ўлчамдаги намлик фақат диффузион жараёнда силжийди, чунки ички ҳаво юқори ҳарорати ва сув буғи эгилувчанлиги катта бўлади, яъни парциал босим энергетик даражаси материал билан намликни боғловчи энергиядан кўпроқ бўлади.

Паст ҳароратда диффузион жараён парциал босим остида ҳосил бўлмайди, агарда бошқа ташқи таъсирлар остида капилляр босим қийматидан ошувчи силжишлар содир бўлмаса кичик ғовакли материал ичидаги намлик тенглик сақлайди. Шу жараёни тескари ҳам бўлиши мумкин, бу кўпинча ёпма конструкциялар учун хона ҳаво ҳарорати ижобий бўлган пайтда йирик ғовакли материалларда намликни силжиши парциал босим P=2,28 Па.да ҳам содир бўлади.

Юқоридагилардан шундай хулоса қилиш мумкинки намликни силжиш коэффициенти материални нам сақлашига, ҳароратга ва ғовак таснифига боғлиқ бўлади.

Қўшимчали материалларда ҳароратга боғлиқлиги материални ҳар хил намлик ушлаши ҳисобга ўтиш коэффициентининг тез ўзгариши кам сезилади.

Тўйинган эритмалар таъсири остида конденсат тушиши шароитига тўғри келадиган нисбий намликни критик қиймати баъзи тузлар учун t=200С капиллярларда t=0,26×10-5 см бўлганда қуйидагиларга тенг бўлади:

1)    магний хлор учун        MgCl2 – 33%

2)    калий хлор учун           KCl – 83%

3)    натрий хлор учун           NaCl – 75%

4)    сув учун                        H2O – 96%

Ҳаво нисбий намлигини унчалик катта бўлмаган қийматларидаги капилляр конденсацияни кейинчалик кўпайиб кетишини асосий сабаби тузланган материаллар сорбцион намлигини тез кўпайишидандир.

Сорбцион жараённи тезланишини асосий сабаби материал ичидаги қуюқ намликни ҳосил бўлишида нисбий намлик интервалини ошиб боришидир.

Сорбцион намлик тўпланишини максимал қиймати ҳам нисбий намлик ошиб бориш интервалига боғлиқ бўлади, чунки бу пайтда материал ғовакларида намлик конденсацияси вужудга келади.

Бу интервал катталигини 1-jр билан таснифлаш мумкин, бу ерда jр – нисбий намлик, маълум тузлар таъсир остидаги шудринг нуқтасига тенг бўлади.

Тузланган материалларни сорбцион қобилиятини аниқлаш бўйича ўтказилган илмий тадқиқотларни кўрсатишича, хом ғишт учун g=1800 кг/м2 t=180С да максимал сорбцион намлик тўпланиши:

1.     Таркибида 0,86% CaCl2 (jр=0,32) 17% га тенг.

2.     Таркибида 0,92% KCl (jр=0,85) 14% га тенг.

3.     Таркибида 0,90% NaCl (jр=0,75) 14% га тенг.

4.     Таркибида 1,35% MgSO4 (jр=0,97) 8% га тенг.

5.     Тузланган материалда 0,9% га тенг

1 - jр катталигига боғлиқ бўлган, бу юқорида берилганлар 1- расмда кўрсатилган.

рис_0001

1-расм. Ғовакларида катталиги 1 - jр билан белгиланган гигроскопик тузлар бўлган ёпманинг t=180С даги сорбцион қобилияти. --- тузлари йўқ ёпманинг сорбцион намланиш чегараси.

 

1-расмдан кўриниб турибдики, 1 - jр катталигида берилган тузларнинг гигроскопик хусусияти юқори сорбцион хусусиятини аниқлашда керак бўлади. Аниқ тузли эритмалардаги тузлар миқдори материалларни сорбцион хусусияти бўйича илмий изланишлар олиб борилганда асосий ролни ўйнайди.

Юқоридагилардан шундай хулоса қилиш мумкинки девор ички юзасида тузларни тўпланиши натижасида бу юзада намланиш асосан тузларни гигроскоплиги ҳисобига бўлиб, намлик (градиенти) чегараси ҳосил қилади.

Кейинчалик шу градиент ҳисобига эритма ёпма ичига силжийди ва ёпма конструкция қалинлигида намлик тўпланиши ошиб боради. Тузлар таъсири остида материалдаги сорбцион намланиш юқори бўлиши, ёпмада намликни ошиб боришига олиб келади.

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

1.           Власов О.Е. Долговечность ограждающих и строительных конструкций (физические основы). Госстройиздат. М., 1963.             

2.     Долговечность строительных конструкций зданий химической промышленности. Сб. трудов под ред. Г.А.Франчук, Ростов, 1968.

3.     Набиев М. Влажностниый режим и долговечность панельных стен присутствии водорастворимых солей. Диссертация. Москва 1979.


4.