БОЛАЛАР ВА КАТТАЛАР ЎЙИНИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
Оценка 5

БОЛАЛАР ВА КАТТАЛАР ЎЙИНИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Оценка 5
docx
20.04.2020
БОЛАЛАР ВА КАТТАЛАР ЎЙИНИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
OAV maqola.docx

БОЛАЛАР ВА КАТТАЛАР ЎЙИНИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Психологияда муайян шахсга хос фазилатларнинг шаклланиши бевосита катталар билан мулоқот жараёнида, ўйин фаолиятида бошқаларнинг ҳулқ-атвори ва ҳаракатларига тақлид қилиш асосида шаклланиши алоҳида қайд этилади. Аммо бу жараён табиий холда юз бериши туфайли ҳамманинг диққат эътиборини тортмаслиги мумкин. Ҳар қандай хулқ-атвор ёки фаолият мақсадларига эришиш жараёнини таҳлил қилганимизда энг аввало ҳаракатларимизни мувофиқлаштиришимиз учун албатта кимнингдир тажрибасига тақлид қиламиз ва ўзимизни ўзимиз машқлантирамиз.

Психологик адабиётларда "ўйин" тушунчаси кенг маънода ишлатилади. Масалан, "актёрлар ўйини", "бола-лар ўйини", "бошқарув ўйинлари", "шахмат ўйини", "стратегик ўйинлар", "хаёл ёки фантазия ўйинлари" ва ҳоказо. Кўпгина психологик тадқиқотлар айнан болалар ўйинларига багишланган. Рус психологи Д.Б.Эльконин "Нима учун болалар ўйнайдилар?" деган саволга тўла-қонли жавоб топиш мақсадида ўзининг кўп йиллик илмий изланишларини 1960 йили чоп этилган "Уйин психологияси ) номли китобида умумлаштирган. Унда муаплиф ўйинлар генезиси - келиб чиқиши, унинг моҳияти, бола тараққиёти ва шахс шаклланишидаги ўрни ва аҳамиятини ёритишга ҳаракат қилган. "Болалар, - деб ёзилган китобда, - ўйинда катталарнинг ижтимоий хулқ-атворига тақлид қилиш йўли билан улар фаолиятини қайтарадилар"  

Психолог В.М.Каримова ўзининг “Ижтимоий психология ва ижтимоий амалиёт” деб номланган ўқув қўлланмасида бу борада шундай фикр билдирганлар: - “Кўпчилик, ўйин методларини ўйлаб топганларнинг ватани Америка деб ўйлайди. Лекин аслида уни биринчи марта амалий фаолиятда руслар - Россияда қўллашган. 1936 йилда ҳозирги Санкт-Петербург шаҳридаги ишлаб чиқариш Академияси талабалари "Ишлаб чиқариш дасту-рининг кескин ўзгариши муносабати билан саноатни қайта қуриш" мавзусидаги ўйинни "Красньй ткач" номли фабрикада дам олиш кунлари ўтказган эдилар. Унинг натижалари кейинчалик оммавий ахборот воситаларида муҳокама қилинган, лекин ўша пайтда фан мутассаддилари бу усулнинг моҳиятини тўла тушуниб, уни қўллаб-қувватламаган эдилар.

 

Шунинг  учун   ҳам  илмий   адабиётларда Америкада   ташкил   этилган "Т-гуруҳлар" тажрибаси кўпроқ ёритилган”. Ўйинлар категорияси нафақат болалар, балки катталар фаолиятига ҳам хос.

Ўйиннинг энг муҳим аҳамияти шундаки, унда табиийлик сифати бўлиб, бу нарса, айниқса, болалар ўйинида яққол сезилади, зеро, улар унда ўзидаги кўплаб табиий эҳтиёжларни қондиришга ҳаракат қилади. Шунинг учун бўлса керак, маълум тараққиёт босқичида болалар тинимсиз ўйнайдилар, ундан чарчамайдилар ва бунда ҳеч қачон улар ўз шеригига маънавий зиён етказмайди. Бу нарсалар ўйиннинг шундай қирраси билан боғлиқки, унда хаёл, ҳиссиёт жараёнлари яққол тафаккурдан устун келади.  Ижтимоий психологик аҳамиятга эга бўлган катталар ўйини эса асосан иккита вазифани бажаради:

- маълум ижтимоий билимларни эгаллаш;

зарур ижтимоий установкаларни шакллантириш

 

 Лекин бундай ўйинларнинг табиий болалар ўйинидан фарқли жиҳатлари ҳам бор:

а)       болалар ўйинларида ижтимоий роль ўзлаштирилса, катталарникида бу роль янада мустаҳкамланади, такомиллашади; масалан, болаларнинг "меҳмон-меҳмон" ўйинларида меҳмон ва мезбон ҳаракатларига хос бўлган асосий қирралар ўзлаштирилиб, тақлид асосида кўникмалар ҳосил қилинса, катталар шунга ўхшаш "ўйинларда" муомаланинг энг мукаммал ва чиройли жиҳатларини мустаҳкамлаб, давр маданиятига хос хулқ-атвор шаклларига ўрганадилар;

б)       болалар ўйинларидаги роллар ҳаётий вазиятларни умумлаштирган  ҳолда,  умумий  тасаввурлар  воситасида қайтарилса, катталарда бу нарса аниқ вазиятлар ва яққол роллар воситасида амалга оширилади;

 в)болалар ўйинлари маълум маънода стихияли жараён бўлса, катталар ўйинида ҳаётий қоидалар, нормалар, меъёрлар атайлаб ташкил қилинади ва унга махсус назоратчилар мураббийлар раҳбарлик қиладилар;

г)болалар табиий равишда ўзлари кираётган ролни ҳиссий бошдан  кечириб, ўйинга киришсалар,  катталар кўпроқ у  ёки  бу  ролга  ўзини   идентификация   қилиб, сунъий равишда киради;

д)      катталар ўйинининг сифати ва самарадорлиги ўйновчининг ҳаётий  кузатишлари ва шахсий тажрибасига бевосита боғлиқ  бўлади,  бу ўринда онглилик,  ташаббускорлик ва эрудиция, яққол омилларни умумлаштириш каби сифатлар муҳим роль ўйнайди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.     Адизова Т.М. Психокоррекция. Тошкент, 2006 (учебное пособие).

2.     Андреева Г.М. Социальная психология. Учебник для высших учебных заведений / Г.М. Андреева.- 5-е изд., испр. и доп. – М.: Аспект Пресс, 2003.- 364 с.

3.     Аниқеева Н.П. «Жамоадаги рухий мухит» Тошкент «Ўқитувчи» 1992 йил

4.      Батаршев А.В. Психодиагностика в управлении: Практическое руководство: Учебно-практич. Пособие.- М.: Дело, 2005- 496 с.

5.      Бодалев А.А. Восприятие и понимание человека человеком.-М., 1982

6.      Бошқарув психологияси. Ўқув қўлланма /  Иброҳим Махмудов нашри. - Т. 2006 .-132 б.

7.     Дейл Корнеги. Муомала синлари. Тошкент, 1992.

8.      Каримова В.М. Ижтимоий психология ва ижтимоий амалиёт. Ўқув қўлланма.- Т.: Университет, 1999 – 96 б.

9.     Каримова В.М. Психология. Ўқув қўлланма. – Т.: А. Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2002 – 205 б.

10. Каримова В., Бердиев Г. Муроса қилиш одоби ёки конфликтларни бартараф этиш мумкинми? – Т., 2003 – 44 б.

11. Каримова В.М.  Саломатлик психологияси ёҳуд  саломат бўлиш учун руҳиятни бошқариш сирлари.-Т.: Янги аср авлоди, 2005 – 72 б.

12. Каримова В.М. Оилавий ҳаёт психологияси. Ўқув қўлланма. – Т., 2006 – 142 б.

13. Курс практической психологии, или как научиться работать и добиваться успеха: Учебное пособие.- Ижевск, 1996- 448 с.

14. М.А.Махсудова. Мулоқот психологияси. Тошкент, «Турон-Икбол», 2006.

15.  Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар – Т.: Янги аср авлоди – 2000

16. .С.Немов. Психология. Тошкент, 2000.

17.   Нишонова З.Т «Психологик хизмат» Тошкент 2006 йил

18.  Психоанализ асослари. Тузувчи Отажонов М. “Ўзбекистон» нашри, Тошкент, 2005.

19.  Ғозиев. Э.Ғ. Муомала психологияси. Тошкент, 2001.

20.  Тошимов Р.Ю, Э.Г.Гозиев. Замонавий индивидуал ва гуруҳий психология. Тошкент, «Университет», 1999.

21. Шоумаров Ш., Шоумаров Г. Б. Муҳаббат ва оилавий ҳаёт.- Т.: Ибн Сино нашриёти.- 1990.- 92 б.

1.   www.expert.psycqology.ru

2.   www.psycho.all.ru

22. www.psycqology.net.ru


 

Скачано с www.znanio.ru

БОЛАЛАР ВА КАТТАЛАР ЎЙИНИНИНГ ЎЗИГА

БОЛАЛАР ВА КАТТАЛАР ЎЙИНИНИНГ ЎЗИГА

Шунинг учун ҳам илмий адабиётларда

Шунинг учун ҳам илмий адабиётларда

Лекин бундай ўйинларнинг табиий болалар ўйинидан фарқли жиҳатлари ҳам бор: а) болалар ўйинларида ижтимоий роль ўзлаштирилса, катталарникида бу роль янада мустаҳкамланади, тако миллашади; масалан, болаларнинг…

Лекин бундай ўйинларнинг табиий болалар ўйинидан фарқли жиҳатлари ҳам бор: а) болалар ўйинларида ижтимоий роль ўзлаштирилса, катталарникида бу роль янада мустаҳкамланади, тако миллашади; масалан, болаларнинг…

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1

Курс практической психологии, или как научиться работать и добиваться успеха:

Курс практической психологии, или как научиться работать и добиваться успеха:
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
20.04.2020