ДАВЛАТ ТИЛИ – БИРЛИГИМИЗ, БОРЛИГИМИЗ РАМЗИ
Оценка 4.8

ДАВЛАТ ТИЛИ – БИРЛИГИМИЗ, БОРЛИГИМИЗ РАМЗИ

Оценка 4.8
docx
25.11.2019
ДАВЛАТ ТИЛИ – БИРЛИГИМИЗ, БОРЛИГИМИЗ РАМЗИ
ДАВЛАТ ТИЛИ.docx

ДАВЛАТ ТИЛИ – БИРЛИГИМИЗ, БОРЛИГИМИЗ РАМЗИ

 

Аскарова Нодира Турдалиевна-Узбекистан, Туракурганский район, школа № 3

 

Ҳар қандай халқнинг тарихи, ўзига хос табиати, қадриятлари, аввало, ўша халқнинг она тилида акс этади. Бежиз тилни миллатнинг маънавий иммунитети деб баҳоламаганлар. Боиси, ўз тилини асраб-авайлаган, уни замонлар оша ривожлантира олган миллатгина ўзлигини, миллий қиёфасини сақлаб қолади.

Бу йил “Давлат тили ҳақида”ги қонунимизнинг қабул қилинганига 30 йил тўлади. Ушбу қонуннинг мустабид тузум ҳукмронлиги даврида қабул қилиниши халқимизнинг ўзига хос жасорати тимсолига айланган эди. Бу қонун ўз вақтида халқимизнинг Истиқлолга бўлган умид-ишончини, миллий ғурур туйғусини кучайтирди, Мустақиллигимизнинг ўзига хос пойдевори вазифасини бажарди десак, муболаға бўлмайди.

Юртимиз озодликка эришгач, ўз она тилимизда эмин-эркин сўзлаш ҳуқуқига эга бўлдик, тилимизнинг камситилишига чек қўйилди. Нуфузли халқаро минбарларда ўзбекча сўзларимиз янграй бошлади, тилимизни ўрганишга қизиқувчи хорижликлар кўпайди. Ўзбек тилида чоп этилаётган матбуот нашрлари, китобларнинг тури ва адади кескин даражада ошди. Замонавий ахборот технологияси бўйича ўзбекча дастурлар пайдо бўлди ва ҳоказо. Шубҳасиз, бу жараёнда бундан ўттиз йил олдин қабул қилинган “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг хизмати катта бўлди. Аммо шу билан бирга, тан олиш керакки, бу муҳим ҳужжатда акс этган бандлар ижросини ўтган йиллар давомида ҳамиша ҳам таъминлай олдик, дея олмаймиз.

Бугун давр ўзгаряпти. Халқ фикри энг асосий мезон сифатида қаралаётгани, барча муҳим ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий қарорлар юртдошларимиз билан бамаслаҳат қабул қилинаётгани фуқароларда ижтимоий фаоллик ҳиссини кучайтирмоқда. Турли долзарб масалалар қатори, давраларда давлат тили, миллий ғурур, орият, тарих ва қадриятлар ҳақидаги қизғин мусоҳабаларга гувоҳ бўляпмиз. Жумладан, ижтимоий тармоқларда: “Давлат тили ҳақида”ги қонунни ислоҳ қилиб, бугунги кун талабларига мослаштиришимиз керак. Бу жараёнда ёзувчи, шоир, тилшунос олим ва бошқа соҳа вакиллари билан юзма-юз ўтириб, ушбу масалалар бўйича ўзаро фикр алмашишимиз лозим” деган мазмундаги мулоҳазалар билдирилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 23 декабрь куни Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетига ташрифи чоғида зиёлиларга қарата: “Она тилимизнинг бойлигини, унга бўлган ҳурматингиз ва муҳаббатингизни тилимизни дунёга тараннум этиш билан кўрсатишингиз керак”, деган эди. Бу улуғвор ишга биз нечоғли тайёрмиз? Она тилига бўлган ҳурматимиз, муҳаббатимиз ҳаётда амалий исботини топяптими?

Тўғри, мустақиллик йилларида тилимиз равнақига оид салмоқли ишлар амалга оширилди. Лекин, шунга қарамай, бу борада ҳал этишимиз зарур бўлган муаммолар кўп экани бугун ҳеч кимга сир эмас. Ўзбекистон Республикаси Сенатининг 2018 йилнинг 13 декабрь куни бўлиб ўтган XVII ялпи мажлисида Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев давлат тили мақоми ҳақида гапириб, Қонун амалда ижро этилмаётганини таассуф билан сўзлади. Сенат раиси ҳақли равишда, инсон қайси тилда сўзласа ва фикрласа, кўпроқ ўша тилдаги мафкурага мойил бўлишини таъкидлаб, давлат тили билан боғлиқ салбий ҳолатларга эътиборимизни қаратди: “… аксинча, қонун ижросини назорат қилишга масъул бўлган парламент ҳузуридаги Доимий тил комиссияси ҳамда Атамашунослик қўмитаси фаолиятлари тугатилди, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш ишлари эса, белгиланган муддатда тўлиқ якунига етказилмади. Қонунда жавобгарликка тортишга асос бўлувчи нормалар мавжуд бўлса-да, қонун нормаларининг мунтазам бузиб келинаётгани учун бирон-бир айбдор шахс белгиланган тартибда жавобгарликка тортилмади. Аччиқ бўлса-да, айтишга тўғри келади – бу ҳолат қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ўрнига, уни маълум маънода рағбатлантирмоқда”.

Аслида бу муаммолар кўпдан буён олим ва адиблар, зиёлилар даврасида гапириб келинаётган эди. Эътиборлиси, бугун бу масалалар расмий мақомда кун тартибига қўйилиб, жамоатчилик билан биргаликда ечим изланяпти. Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарори асосида “Давлат тили ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилишини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Ўн беш банддан иборат бу ҳужжатда юқорида қайд этилган қатор масалалар қамраб олинган. Бу борада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси олдида турган вазифалар юзасидан Уюшма раисининг буйруғи имзоланди. Унга кўра, таниқли адиблар, шоирлар ва адабиётшунос олимлардан иборат Ишчи гуруҳ тузиш ва белгиланган вазифаларни ижро этиш кўзда тутилган. Бугун сизлар билан ана шу муҳим масала – давлат тилининг жамиятимиздаги ўрни, унинг нуфузини янада ошириш учун нималар қилишимиз лозимлиги ҳақида суҳбатлашмоқчимиз. Хўш, бу борада бугун ўз ечимини кутиб турган қандай муаммо ва масалалар бор, деб ўйлайсиз? “Давлат тили ҳақида”ги қонун лойиҳасида қандай меъёр ва тушунчалар акс этса, мақсадга мувофиқ бўлади? Умуман, бу жараёнда сизу бизнинг иштирокимиз қандай бўлиши даркор?

Бугун Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ўзига хос қиёфаси, обрўси ҳақида қайғуриш – ҳаммамизнинг вазифамиз. Давлатимиз раҳбарининг ўтган йили мамлакатимизнинг хориждаги вакиллари, элчиларимиз билан учрашувида айтган “Ўзбекистоннинг чет элдаги элчиси бўлса-ю, ўзбек тилини билмаса, бу халқимизга хиёнат эмасми?” деган сўзларида ҳаётий ҳақиқат акс этганини бирдай эътироф этган эдик. Дарҳақиқат, давлат тилига қай даражада эътибор бераётганимиз ёки бермаётганимиз – мамлакат обрўсини белгилайдиган асосий мезонлардан бири саналади. Жумладан, юртимизга кириб келаётган хорижликлар, айтайлик, сармоядорлар ҳам мамлакатда қайси тил юқори мавқега эга эканини кузатади ва кейинги ҳаракатларини шунга қараб белгилайди: асосий мавқега эга тилни ўрганишга ҳаракат қиладилар, мутахассисларни ишга олишда айнан шу тилни билувчиларга имтиёз кўзи билан қарайдилар.

 

 

ДАВЛАТ ТИЛИ – БИРЛИГИМИЗ, БОРЛИГИМИЗ РАМЗИ

ДАВЛАТ ТИЛИ – БИРЛИГИМИЗ, БОРЛИГИМИЗ РАМЗИ

ДАВЛАТ ТИЛИ – БИРЛИГИМИЗ, БОРЛИГИМИЗ РАМЗИ

ДАВЛАТ ТИЛИ – БИРЛИГИМИЗ, БОРЛИГИМИЗ РАМЗИ

ДАВЛАТ ТИЛИ – БИРЛИГИМИЗ, БОРЛИГИМИЗ РАМЗИ

ДАВЛАТ ТИЛИ – БИРЛИГИМИЗ, БОРЛИГИМИЗ РАМЗИ

ДАВЛАТ ТИЛИ – БИРЛИГИМИЗ, БОРЛИГИМИЗ РАМЗИ

ДАВЛАТ ТИЛИ – БИРЛИГИМИЗ, БОРЛИГИМИЗ РАМЗИ
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
25.11.2019