Халк хўжалигидаги касблар уларнинг таснифи.Касбларнинг типлари.Касбларнинг туркумлари, булимлари, гурухлари

  • Презентации учебные
  • ppt
  • 10.03.2020
Публикация на сайте для учителей

Публикация педагогических разработок

Бесплатное участие. Свидетельство автора сразу.
Мгновенные 10 документов в портфолио.

Халк хўжалигидаги касблар уларнинг таснифи.Касбларнинг типлари.Касбларнинг туркумлари, булимлари, гурухлари
Иконка файла материала очиқ дарс слайд.ppt

1-Лаборатория иши. Халк хўжалигидаги касблар уларнинг таснифи. Касбларнинг типлари. Касбларнинг туркумлари, булимлари, гурухлари


Дарснинг мақсади: касб соҳасидаги тушунчалар ва муаммоларга умумий қарашни шакллантириш. *

Дарс режаси:

Касб нима?
2. Касбларнинг туркумлари,бўлимлари ва гуруҳлари.
3. "Касб", "Мутахассислик" ва "Ихтисослик" тушунчаларини изоҳлаш.

Касб нима?

Касб форсчадан тирик деган маънони беради. Касб – давлат ҳуқуқ нормаларига жавоб берувчи, инсоннинг тириклик манбаини таъминловчи машғулот туридир.
Касбнинг турли таърифлари мавжуд масалан, таниқли немис социологи ва иқтисодчиси М.Вебер унга қуйидагича таъриф беради: “Касб деб ихтисослашган, ўзига хос хусусиятлари уйғунлашган инсоннинг меҳнат машғулотига айтиладики, у даромаднинг асоси бўлиб хизмат қилади”. В.Даль луғатида қуйидагича таърифни, кўриш мумкин: ”Касб – мақсадли меҳнат фаолиятидир”.

Касб - махсус тайёргарлик ва тажриба натижасида маълум бир соҳада касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган билимлар ва амалий кўникмалар мажмуасидир (касб – жисмоний имконият, ақлий қобилият ва юридик ҳуқуқларни таъминловчи инсоний меҳнат фаолиятининг (машғулотининг) туридир).

Ҳунар - ўрганиб малака ҳосил қилиб бажариладиган иш ва шундай ишни қабул қила билиш, бирор нарсани яратиш ёки ясаш ҳамда махсус тайёргарлик натижасида бажариладиган иш тушунилади.
Касб-ҳунарга йўналтириш деганда - ёшларни қизиқишлари, мойилликлари ва шаклланган қобилиятларига кўра ва халқ ҳўжалиги, умуман, жамиятнинг мутахассисларга эҳтиёжини ҳисобга олиб ишга жойлаштиришни оптималлаштиришга қаратилган психологик-педагогик ва тиббий тадбирлар мажмуи тушунилади.

КАСБ-ҲУНАР ФАОЛИЯТИ ТАРКИБИ


МЕҲНАТ ПРЕДМЕТИ
МЕҲНАТ МАҚСАДИ
МЕҲНАТ ҚУРОЛЛАРИ
МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИ

МЕҲНАТ ПРЕДМЕТИ-бу ишчининг нима билан мулоқат қилиши


Одам-табиат- “О-Т”
Одам – техника - “О-Т”
Одам-одам - “О-О”
Одам- белгилар тизими - “О-БТ”
Одам- бадиий образ - “О-БО”

Меҳнат шароитига кўра касблар турлари


М- маиший шароитлар;
О- очиқ ҳаводаги ишлар;
Н- ноқулай шароитдаги ишлар;
М- масъулиятли ишлар

МЕҲНАТ МАҚСАДИГА ҚАРАБ КАСБЛАРНИНГ ТУРЛАРИ


Г- гностик касблар
Ў- ўзгарувчан касблар
И- изланувчи касблар

МЕҲНАТ ВОСИТАЛАРИГА ҚАРАБ КАСБЛАРНИНГ ТУРЛАРИ

Қ- қўл меҳнатига оид касблар;
М- қўл (пичоқ) билан бошқариладиган машиналардан фойдаланадиган касблар;
А- автоматлаштирилган касблар турлари;
Ф- функционал меҳнат воситаларини эгаллаган касблар.

Мутахассислик

- бирорта касб доирасида маълум бир фаолият тури учун махсус тайёргарлик ва иш тажрибалари билан эришилган зарурий билимлар, кыникма ва малакалар мажмуаси.

Кичик мутахассис

бу таълим дастурини муваффакиятли узлаштирган урта махсус, касб-хунар таълими муассасалари битирувчиларига бериладиган малака даражасидир.
Кичик мутахассис:
- тегишли ижтимоий ишлаб-чикариш сощасида унинг унумли фаолият курсата олишини таъминлайдиган назарий ва амалий билимлар мажмуасига, касбий билим, малака ва куникмаларга эга;

Касбий таснифлагич

Таснифлагичда саккизта билим сохаси назарда тутилган:
1. Таълим;
2. Гуманитар фанлар ва санъат;
3. Ижтимоий фанлар, бизнес ва хукук;
4. Фан;
5.Мухандислик, ишлов бериш ва курилиш тармоклари;
6.  кишлок хужалиги;
7.  Согликни саклаш;
8.  Хизматлар.

Мустақил иш:
Касб, мутахассислик, ихтисослик нима ва уларнинг бир-биридан фарқи?
Касбларнинг қандай туркумлари мавжуд?
Меҳнат предметларига кўра касб қандай турларга бўлинади?
Касблар ва ихтисосликлар таснифлагичида нечта билим соҳаси мавжуд ва уларни номларини айтинг?
Республика ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида нечта йўналишда касбга тайёрланади