ИНСОН ТАРБИЯСИДА МУЛОҚОТ МАДАНИЯТИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ
Акбарова Шахноза Абдулахатовна
Наманган шахри
“Таълимда педагогик-психологик, инновацион технологияларни жорий этиш”
Муомала- бу ахборотли жараён. Муомала жараёнига сўзлашувчи ва тингловчи ўртасида икки томонлама ахборот узатиш ва қабул қилиш ҳодисаси содир бўдади, инсоннинг бошқалар билан кундалик муомаласи шунга олиб келадики, у муомалада бўлган шахсларнинг ҳатти–ҳаракатларини ўрганади, хулосалар чиқаради, турли маслаҳатлар бериш билан бирга уларнинг хулқ-атвори ҳақида ҳам айрим маълумотларга эга бўлади. Муомала ўзаро муносабатлар доирасида содир бўлади.
Ўзбеклар менталитетида муомала маданияти кўпчилик ҳолларда ўзаро салом-алик қилиш, аҳвол сўраш, оиладаги аҳвол билан қизиқиш каби кўринишларда намоён бўлади. Теранроқ қаралса муомала маданияти сифатида–ўзга инсонга бўлган муносабат маданияти сифатида белгиланади, муносабат маданияти фақат салом-аликнигина эмас, балки ҳаёт маромига, ҳар кунлик ҳаёт тарзида инсонга кўрсатиладиган ҳурматли ва эъзозли, самимий ва тўғри муносабатни англатади. Мулоқот маданияти бир инсондан бошқа инсонга нисбатан эгаллаган мавқисидан қатъий назар ҳар доим бир текис муносабат изҳор этилишини талаб қилади. Мулоқот маданияти инсондан ўз устида мунтазам иш олиб боришни талаб этади, зеро у ўз-ўзидан вужудга келиб қолмайди.
Ҳаётда кўпинча инсонлар орасидаги мулоқотда уларнинг расмий, хушомадгўй, кибр-ҳаволи муносабатлари шоҳиди бўламиз. Баъзан инсон юқори мартабага эришса, у ўзини бошқалардан устунлигини кўрсатиш учун, кўпчилик билан салом-алик ҳам қилмай қўяди. Асл маданиятда эса аксинча, инсоннинг қанчалик мартабаси кўтарилса, шунчалик оддий инсонларга ўзининг яқинлигини кўрсатиш зарур ҳисобланади. Шу билан бирга мулойимлик, очиқлик, самимийлик, тўғрилик ва бошқа бир неча тамойиллар улуғланади ва тарғиб қилинади.
Мулоқот маданиятининг қуйидаги талаблари мавжуд
Хушмуомала бўлинг: самимийликни йуқотманг.
Жахл чиққанда, ўзингизни қўлга олинг: шахсий муаммоларингизнингбировлар таъбини хира қилишига йўл қўйманг.
Ёлғон гапирманг: ҳар бир ёлғон сўз кейингисини етаклашини унутманг.
Инсонларни камситманг: ҳар бир инсоннинг ўз қарашлари
ва мавжудлигини унутманг. Сабрли тингловчи бўлинг: одамлар ўзлари хақида
гапиришларига имкон беринг.Суҳбатдошингизни қизиқтирадиган мавзулар ҳақида гапиринг.
Мулоқотнинг икки хил омили мавжуд
Совуклаштирувчи, Иликлаштирувчи
Мулоқот маданиятида кенг тарқалган хатолардан бир шундаки, гапириб турган инсоннинг сўзи ниҳоясига етмасдан туриб, унга янги саволлар берилади. Сиз бундай қилганингизда суҳбатдошингизни қийин аҳволга солиб қўйган бўласиз. Чунки у биринчи саволингизга ҳали тўлиқ жавоб айта олмаган. Сиз бўлса, янги саволлар бераётирсиз. Сиз уни довдиратиб қўясиз. Агар у саволларингизга жавоб бермаса, сиз уни оми, билимсиз, дидсиз, илмий салоҳиятсиз одам сифатида баҳолашингиз мумкин. Демак, савол берилгандан сўнг, тўлалигича мазкур саволга жавоб бериш имкониятини ҳам яратиш лозим. Бундай одамлар суҳбатида кўпроқ қўнимсизлик, сабр ва бировни тинглаш қўникмаси етишмайди. Улар кўпроқ сизнинг фикрингизни билиш учун эмас, балки ўз фикрини ўтказиш учун суҳбат қуради. Натижада, сиз ўзингизни бундай одам билан қандай тутишни билмай қоласиз. Инсон фақат ўзининг фикрларини билдириш асосига мулоқот ўрнатадиган бўлса, у бошқалар фикрини билишдан маҳрум инсонга айланади. Инсон эса ўз психологиясига кўра, кўпроқ ўзининг эшитилишини истайди. Суҳбатдаги кескинлик, хулосаларнинг қатъийлиги, ёдлаб олинган жумлалар ва фикрлар, бировларнинг мимика ва пантомимикаларини такрорлаш, носамимий гапириш, ўзини сохта тутиш кабилар суҳбатни ривожлантирмайди, балки уни сўндиради.
Эмпатия – бошқа бир одамнинг ҳаракатлари ва амалларини юзага келтираётган омиллар ва ҳис-туйғуларни тўғри тушуниш, уларни адекват англаш ва ҳамдардлик кўрсата олиш ҳисобланади. Мана шундай қобилиятни ўзида тарбия қила олган, ўсдириб борган, шу қобилиятни эгаллаган инсон, мулоқот маданиятининг энг зарур талабини бажарган ҳисобланади. Агар сиз руҳан энг яқин инсонни кўз олдингизга келтирсангиз, сиз ва мана шу инсон ўртасида: самимийлик, очиқлик, ўзаро ишонч, суҳбатдошни доим очиқ юз билан кутиб олиш, суҳбат учун ҳеч қачон вақт аямаслиги даркорлигини англайсиз.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Дейл Карнеги. Безовталик офати.Тошкент-2009.
2. Дейл Карнеги. Қандай қилиб дўст ортириш ва одамларга таъсир кўрсатиш мумкин.Тошкент-2010.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.