Карточки задания
Оценка 4.7

Карточки задания

Оценка 4.7
Карточки-задания
doc
изобразительное искусство
7 кл—8 кл
21.02.2021
Карточки задания
Карточки задание по ИЗО искусству
Карточка-топширик..doc

Вариант № 1

 

  

 

савол.

Катта бўлгач, ота-онаси денгиз офицери қилмоқчи бўлиб, йигитчани кадет корпусига ўқишга бердилар. Санъатга қизиққан ёш рассом Петербург Бадиий академиясига ўқишга кириб, йирик рус рассомлари С. Воробьев, К. Брюллов, С. Шедринлар қўлида таълим олди. У олти мингдан ортиқ асар яратди. Уларнинг аксариятида бепоён денгиз манзаралари, денгиз офатлари тасвирланган. Унинг «Кора денгизда бўрон», «Тўққизинчи вал», «Кора денгиз» каби асарлари шулар жумласидандир. У 1900-йили 83 ёшида вафот этди.

Айтинг-чи, у ким?  (_________________________)

 

Вариант № 2

 

   

савол.

... ... Ўзбекистон халқ рассоми. 1929-йилда Фарғона шаҳрида туғилган. Тошкент рассомлик билим юртида ўқиган. 1953-йилда И.Репин номидаги Ленинград рассомлик, ҳайкал-тарошлик ва архитектура институтини имтиёзли диплом билан тугатди. «Кидирувчилар», «Халқ артисти Юнус Ражабий», «Янги йўл», «Чўпонлар ҳузурида» каби бир қатор асарларнинг муаллифидир. 1970-йилда ўтказилган кўргазмада рассомнинг «Уйғониш», «Монумент олдида» сингари йирик полотнолари намойиш қилинди.

Истеъдодли халқ рассоми ким? (________________).

Вариант № 3

 

                     

савол.

..... 1931 йилда туғилган. 1955—59-йилларда Беньков номли Республика рассомлар мактабида Р.Г. Акбальян, В.И. Жмакин, Н.М. Герасимов, В.И. Петровлар қўлида таҳсил кўрди. У И.Е. Репин номли Ленинград Бадиий академиясининг рассомлик бўлимида Ю.М. Непринцев, О.А. Еремеев, А.Д. Романчев қўлида таълим олди. 1966—73-йилларда Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтида ўқитувчилик қилди. У «Чилонзор қурувчилари», «Аҳмад портрети», «Сурхондарё болалари», «Халқ артисти М. Каюмов портрети», «Бизнинг замондош», «Рассом К. Башаров портрети», «Реквием триптихи», «Санъатшунос Р. Токтош портрети», «Композитор М. Акбаров портрети» ва шу каби кўплаб полотнолар яратган.

У ким ?              ( ____________________)

 

Вариант № 4

 

                                                                                                                                                                                                    

савол.

......Ўзбекистон халқ рассоми. У 1931—36-йилларда Самарқанддаги рассомлик мактабида машҳур рассом П.П. Беньков қўлида ва 1938—41-йилларда В.И. Суриков номидаги Москва рассомлик институтида ўқиди. У ўз ижодида «Халқ артисти Аброр Хидоятов Отелло ролида», «Ёзувчи Ойбек портрети», «Она портрети», «Академик Кори-Ниёзий портрети», «Шомаҳмудовлар оиласи», «Буви ва невара», «Ёзувчи К. Яшин портрети», «Ер ўғлонлари», «А. Навоий портрети» ва бошқа кўпгина асарларнинг муаллифидир.

Ким у таниқли халқ рассоми? (_____________________)

Вариант № 5

 

 

савол.

..........1920-йилда Самарқандда туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби. В.И. Суриков номидаги рассомлик институтида (Москва) ўқиган. Республикамизда психологик портрет ва кўп фигурали композиция устаси сифатида танилган. Санъат арбоблари, колхозчи ва механизаторларнинг портретларида турли ҳолатдаги кайфиятини очиб берган. Масалан, «Пахтакор қиз», «Кабутар ушлаб турган қиз», «Садриддин Айний», «Ота портрети», «Оналик», «Ўрол Тансиқбоев», «Барно портрети», «Ўзбек санъати арбобларининг гуруҳ портрети», «Ўзбекистон пахтакорлари», «Механизатор қизлар» ва бошқа асарлари Бутуниттифоқ бадиий кўргазмаларида намойиш этилган.

Таниқли рассом ким?  (____________________)

 

 

Вариант № 6

 

  

савол.

...... (1879--1949) Козон шаҳрида туғилди. 1902-йилда Петербург Бадиий академиясига имтиҳонсиз қабул қилинди. Рассом академиядаги устозлари – машҳур график рассом Д.Н. Кардовский билан И.Е. Репинни миннатдорлик билан тилга олади. У 1928—29-йилларда Бухорода, 1930-йилдан бошлаб эса Самарқандда яшаб ижод этди. Шу билан бирга Самарқанддаги рассомлик билим юртида ўқитувчилик қилди. У «Хивалик қиз», «Татар қизи», «Дугоналар», «Регистонда 8-Март», «Рассом 3.М. Ковалевская портрети», «Киз дутор билан», «Йўлдош Охунбобоев портрети» каби кўплаб асарларнинг муаллифидир. Рассомнинг вафотидан кейин Тошкентдаги Рассомлик билим юрти унинг номига қўйилди.

Ким у ?  ( _________________)

 

Вариант № 7

 

  

савол.

Халқ рассоми ... ... 1921-йилда туғилган. Дастлабки маълумотни Тошкент рассомлик мактабида, олий маълумотни Ленинграддаги И.Репин номли рассомлик институтида олди. Рассом ўзининг биринчи мустақил иши - «Халқ ҳофизи» суратидаёқ халқни, санъатни севиши ҳақида ҳикоя қилади. У кейинги йилларда меҳнат мавзусидаги портретларида замондошларимиз образини яратди. Инсон кишиларининг ўй-фикрлари, орзу-умидлари ва кечинмаларини акс эттирди. «Онанинг ўйга толиши», «Сурхондарёлик аёл портрети», «Меҳнатда ҳам солдат» портретларида рассом ўз қаҳрамонларининг миллий характерини табиат билан боғлиқ ҳолда акс эттирди. У ҳозир Ўзбекистон Бадиий академиясини Фахрий аъзоси.

 

Биласизми, ким у?  (________________).

 

 


Вариант № 1 савол.

Вариант № 1 савол.

Вариант № 3 савол

Вариант № 3 савол

Вариант № 5 савол. .

Вариант № 5 савол. .

Вариант № 7 савол.

Вариант № 7 савол.
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
21.02.2021