MAGISTERSKIY DISSERTATSIYA
Оценка 4.7

MAGISTERSKIY DISSERTATSIYA

Оценка 4.7
docx
15.11.2022
MAGISTERSKIY DISSERTATSIYA
Magistrskiy disertatsiya Koshkarbayeva Maxpal.docx

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

 

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 556.55

 

 

 

Кошкарбаева Махпал Абдугаппар қизи

 

 

 

ОҲАНГАРОН СУВ ОМБОРИНИНГ СУВ БАЛАНСИ ВА УНИ БЕЛГИЛОВЧИ  ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИК ОМИЛЛАРНИ БАҲОЛАШ

 

5А140702 – “Гидрометеорология (кўллар ва сув омборлари)”  мутахассислиги

 

 

 

 

Магистр

академик даражасини олиш учун ёзилган

 

Д И С С Е Р Т А Ц И Я

 

 

 

 

 

 

 

 

ИЛМИЙ РАҲБАР:

РhD Умирзоқов Ғ.Ў.

 

 

ТОШКЕНТ 2020

 

“Оҳангарон сув омборининг сув баланси ва уни белгиловчи гидрометеорологик омилларни баҳолаш” мавзуидаги магистрлик диссертацияси

АННОТАЦИЯси

Сув омборлари дарё оқимини тартибга солишнинг асосий воситаси бўлиб, амалиётда улардан аҳоли, қишлоқ хўжалиги, саноат тармоқлари эҳтиёжларини сув билан таъминлаш ҳамда сел ва тошқинларнинг олдини олиш мақсадларида кенг фойдаланилади. Шу нуқтаи назардан сув омборлари сув баланси тадқиқотларини кўп йиллик маълумотлар асосида ўрганиш ва сув баланси ташкил этувчиларига гидрометеорологик омиллар таъсирини баҳолаш  долзарб аҳамиятга.

Магистрлик диссертация ишининг асосий мақсади Оҳангарон сув омборининг сув балансини ҳисоблаш ва сув баланси ташкил этувчи элементларига  гидрометеорологик омиллар таъсирини баҳолашдан иборатдир. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун  қўйидаги вазифалар белгилаб олинди ва ишда ўз ечимини топди: - Оҳангарон сув омбори жойлашган ҳудуднинг табиий географик шароити янги илмий манбалар асосида ўрганилди ва улардан тегишли хулосалар чиқарилди; - Оҳангарон сув омборининг гидротехник иншоотлари кўрсаткичлари  таҳлил этилди; - Оҳангарон сув омборининг сув баланси тадқиқ этилди ва унинг ташкил этувчилари миқдорий баҳоланди; -Оҳангарон сув омбори сув балансини белгиловчи гидрометеорологик омиллар баҳоланди.

Магистрлик диссертация иши натижаларидан Тошкент вилоятининг Қишлоқ хўжалиги ва Сув хўжалиги бошқармаларида, шунингдек, Оҳангарон сув омборини эксплуатация қилиш ташкилотида фойдаланиш тавсия этилади.

 

ANNOTATION

of master's dissertation on: "Assessment of the water balance of the Akhangaron reservoir and its hydrometeorological factors"

Reservoirs are the main facilities of regulating river flow and are widely used to provide the population with clean drinking water, water supply to agriculture, industry and flood prevention. In this regard, it is important to study reservoir water balance studies on the basis of long-term data and assess the impact of hydrometeorological factors on water balance components.

The main purpose of the master's dissertation is to estimate water balance of the Ahangaron reservoir and assess the impact of hydrometeorological factors on the elements of water balance. In order to achieve this purpose, the following tasks have been identified and solved: - The natural geographical conditions of the area where the Ahangaron Reservoir is located were studied on the basis of new scientific sources and appropriate conclusions were drawn; - The indicators of hydraulic structures and parameters of the dam of Ahangaron reservoir were analyzed; - The water balance of the Ahangaron Reservoir was studied and its consisting elements were quantitively assessed; - Hydrometeorological factors determining the water balance of the Ahangaron reservoir were assessed.

The results of the master's dissertation will be recommended to use in the Department of Agriculture and Water Resources of Tashkent region, as well as in Ahangaron reservoir management organization.


Мундарижа

КИРИШ.....................................................................................................

4

4

I БОБ. ОҲАНГАРОН СУВ ОМБОРИ ЖОЙЛАШГАН ҲУДУДНИНГ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ХУСУСИЯТЛАРИ.................................................

 

10

 

1.1.Оҳангарон дарёси ҳавзасининг табиий географик  шароити.........

10

 

1.2.Оҳангарон дарёсининг гидрометеорологик ўрганилганлиги..........

16

 

1.3.Оҳангарон сув омбори жойлашган ҳудуднинг табиий географик  шароити ва  сув омбори ҳудуди топографияси................................................

 

21

 

Биринчи боб бўйича асосий хулосалар...................................................

24

 

II БОБ. ОҲАНГАРОН СУВ ОМБОРИНИНГ ГИДРОТЕХНИК ИНШООТЛАРИ..................................................................................................

25

 

2.1.Оҳангарон сув омбори қурилишининг қисқача тарихи ва лойиҳавий  маълумотлари...................................................................................

 

25

 

2.2. Сув омбори ва унинг таркибидаги иншоотларнинг техник характеристикалари.............................................................................................

 

26

 

2.3. Сув омборининг морфологик ва морфометрик кўрсаткичлари.....

30

 

Иккинчи боб бўйича асосий хулосалар ..................................................

31

 

III БОБ. ОҲАНГАРОН СУВ ОМБОРИНИНГ СУВ БАЛАНСИ ВА УНИНГ ТАШКИЛ ЭТУВЧИЛАРИНИ МИҚДОРИЙ БАҲОЛАШ........…....

 

32

 

3.1. Сув омбори сув балансининг назарий – методологик  асослари...

32

 

3.2. Оҳангарон сув омбори сув балансининг ташкил этувчилари.........

33

 

3.3. Оҳангарон сув омбори сув балансини тузиш ва уни миқдорий баҳолаш………………………………………………………………………......

 

36

 

Учинчи боб бўйича асосий хулосалар.......................................................

48

 

IV БОБ. ОҲАНГАРОН СУВ ОМБОРИ СУВ БАЛАНСИНИ БЕЛГИЛОВЧИ ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИК ОМИЛЛАРНИ БАҲОЛАШ........

4.1. Сув омборининг сув баланси ташкил этувчиларига гидрометеорологик омилларнинг таъсирини баҳолаш.....................................

4.2.  Оҳангарон сув омборини бошқаришни оптималлаштириш масалалари............................................................................................................

 

49

 

49

 

54

 

Тўртинчи боб бўйича асосий хулосалар .................................................

59

 

ХУЛОСА.....................................................................................................

60

 

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ….............................

62

 

ИЛОВАЛАР...............................................................................................

65

 

1. Кафедра мажлиси баённомасидан кўчирма........................................

66

 

2. Илмий раҳбар хулосаси……………………........................................

67

 

3. МД ишига тақризлар (ички ва ташқи).................................................

68

 

4. МД мавзуи доирасида чоп этилган мақолаларнинг нусҳалари……

72

 

5. МД иши ҳимоясига тайёрланган тақдимот.........................................

80

 


Кириш

         Мавзунинг асосланиши ва долзарблиги. Инсоният жамияти ривожланиши билан чучук сувга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Катта сув айланиши жараёнида узлуксиз янгиланиб турадиган қуруқликдаги сувнинг асосий манбаи дарё оқими ҳисобланади. Бироқ, дарё сув ресурсларининг ҳудуд ва вақт бўйича нотекис тақсимланганлиги туфайли, унинг қишлоқ хўжалиги ва саноат ишлаб чиқаришида аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Сув омборлари дарё оқимини тартибга солишнинг асосий воситаси бўлиб, улардан аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашда, қишлоқ хўжалиги, саноат тармоқларини сув билан таъминлаш ҳамда сел ва тошқинларини олдини олиш мақсадларида кенг фойдаланилади.

Сув oмбoрларидан фойдаланиш жaрaёнидa сувнинг самарасиз йўқотилиши уларнинг фoйдaли ҳaжмини сезиларли даражада камайтиради. Шунинг учун сув oмбoрларини лoйиҳaлaш ва сув xўжaлиги ҳисoблaшлaридa табиий жараёнлар натижасида сувнинг йўқотилиши инобатга oлинaди вa имкон қадар сувни самарасиз йўқотилишининг олдини олиш чoрaлaри кўрилaди. Мазкур масалаларни ва сув баланси тадқиқотларини кўп йиллик маълумотлар асосида ўрганиш ва сув баланси ташкил этувчиларига гидрометеорологик омиллар таъсирини баҳолаш муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу масалани Тошкент вилоятининг бир қанча туманлари ерларини сув билан таъминлаш мақсадида фойдаланилаётган Оҳангарон сув омбори мисолида ўрганиш алоҳида долзарб аҳамият касб этади.

Тадқиқот объекти ва предмети. Магистрлик диссертация ишининг тадқиқот объекти Оҳангарон дарёси ва унинг ўзанида жойлашган Оҳангарон сув омбори ҳисобланади.

    Оҳангарон сув омборининг гидрометеорологик режимининг айрим жиҳатларини ўрганиш, унинг сув баланси тенгламаси ташкил этувчиларини миқдорий баҳолаш масалалари мазкур ишнинг предмети этиб белгиланди.

Тадқиқот мақсади ва вазифалари. Магистрлик диссертацияси ишининг асосий мақсади Оҳангарон сув омборининг сув баланси ва унинг ташкил этувчи элементларига гидрометеорологик омиллар таъсирини ўзига хос жиҳатларини ўрганишдан иборатдир.         

         Ушбу мақсадни амалга оширишда диссертация ишида қўйидаги вазифалар белгиланди ва ишда ўз ечимини топди:  

-     Оҳангарон сув омбори жойлашган ҳудуднинг ўзига хос табиий географик хусусиятлари ўрганилди;

-     Оҳангарон сув омбори гидротехник иншоотлари таркиби ва фаолияти ўрганилди;

-     Сув омборининг асосий манбаи ҳисобланган Оҳангарон дарёси гидрологик режими ўрганилди;

-     Оҳангарон сув омборининг сув баланси тузилди  ва унинг кирим ва чиқим қисми элементлари миқдорий баҳоланди

-     Сув омбори сув баланси тенгламасини белгиловчи гидрометеорологик омиллари баҳоланди.

Ишда фойдаланилган гидрометеорологик маълумотлар ва уларнинг ишончлилиги. Ишни бажариш жараёнида Оҳангарон дарёси ҳавзасида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази - Ўзгидромет тасарруфидаги метеорологик пунктлар маълумотларидан фойдаландик. Шунингдек, сув омборининг сув балансига оид маълумотлар уни эксплуатация қилиш бошқармасидан олинди. Ушбу маълумотлар стандарт гидрологик ва метеорологик ўлчашлар ва кузатишлар натижалари бўлиб, шу жиҳатдан ишончлидир.

Олинган натижаларнинг илмий янгилиги. Магистрлик диссертация ишида белгиланган мақсад ва вазифаларга боғлиқ ҳолда қуйидаги асосий илмий ва амалий натижалар олинди:

-         Оҳангарон сув омбори жойлашган ҳудуднинг табиий географик шароити, хусусан гидрологик ва иқлимий ҳусусиятлари янги илмий манбалар асосида тавсифланди;

-       Сув омборининг гидротехник иншоотлари турли манбалар – бошқарма маълумотлари, лойиҳавий ва илмий манбалар асосида ўрганилди;

-         Сув омборининг сув баланси ва унинг ташкил этувчилари сув омбори ҳажмининг йил давомида ўзгариши билан боғлиқ ҳолда таҳлил этилди;

-         Оҳангарон сув омбори сув балансини белгиловчи гидрометеорологик омиллар ўрганилди.

Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари. Ушбу магистрлик диссертациясида амалга оширилган тадқиқотнинг асосий масалалари  Оҳангарон сув омборининг сув баланси тенгламасини тузиш ва унинг кирим ва чиқим қисми ташкил этувчиларини миқдорий баҳолаш ҳамда ва уни белгиловчи гидрометеорологик омилларни баҳолашдан иборатдир.

         Оҳангарон сув омбори сув баланси тенгламасини тузиш, ушбу тенгламани белгиловчи гидрометеорологик омилларни миқдор жиҳатидан баҳолаш ва ҳисоблаб чиқиш натижалари келгусида Оҳангарон сув омборидан самарали фойдаланишга қулай шароит яратади, деган фаразни олға суриш имконини беради.

Тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи (таҳлили). Сув омборларининг сув баланси ва уларнинг гидрологик режимини ҳорижий изланувчилар M.H.Ali  [26], A.Ghobadi [30], A. Kangrang [31], H.A.Loáiciga [32], C. Sivapragasam [35], J. Tanny [37], K.K.Эдельштейн [22,23] ва бошқалар [27-29, 33-34,36-37] томонидан тадқиқ этилган.

Ўрта Осиё сув омборларининг сув балансини ва уларнинг гидрологик режимини А.М.Никитин [15], А.Б.Авакян [3], В.А.Духовний [5,6],  В.Е.Чуб [19], Ю.Н.Иванов [7] каби олимлар томонидан ўрганилган.

Охирги йилларда Ўзбекистонда сув омборлари билан боғлиқ бўлган муаммоларни тадқиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Н.Н.Аксарин, С.Т.Алтунин, Е.М.Видинеева, Н.Е.Горелкин, Ю.Н.Иванов, В.С.Лапшенков, А.А.Либерт, Б.Е.Милькис, А.М.Никитин, В.Н.Рейзвих, З.С.Сирлибоева, Ф.Ҳ.Ҳикматов, Д.П.Айтбаев ва бошқаларнинг тадқиқотлари диққатга сазовордир.

Тадқиқотда қўлланилган методиканинг тавсифи. Магистрлик диссертация ишида Оҳангарон сув омборининг сув балансини ҳисоблаш ва уни белгиловчи гидрометеорологик омилларни баҳолашда махсус сув хўжалиги ва гидрологик ҳисоблашлар, сув баланси, географик умумлаштириш, математик статистика усуллари ҳамда стандарт компютер дастурларидан фойдаланилди. Мавзуни кенгроқ ёритиш мақсадида сув омборининг кўп йиллик маълумотлардан фойдаланилди. Бу эса ўз навбатида ишда географик тадқиқотнинг тарихий ёндашув ҳамда географик таққослаш усулларидан фойдаланишга имкон берди.

           Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти.  Магистрлик диссертацияси мавзуи доирасида олинган натижалар, жумладан, Оҳангарон сув омбори сув баланси тенгламаси ташқил этувчиларининг аниқланган қийматлари ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга эгадир. Улардан келажакда Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги бошқармаларида, шунингдек, ушбу вилоятнинг табиатни муҳофаза қилиш ташкилотларида фойдаланиш тавсия этилади.

           Тадқиқот натижаларининг нашр этилганлиги. Магистрлик диссертацияси мавзуи доирасида муаллифнинг қуйидаги ишлари чоп этилган:

1.   Кошкарбаева М.А., Умирзоқов Ғ.Ў.   Оҳангарон сув омбори кирим ва чиқим сув сарфларини миқдорий баҳолаш  // Ўзбекистонда география таълими методикаси ва топонимика: тарихи, муаммолари ва истиқболлари. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. -Тошкент. 2019. -Тошкент. 2019 –Б. 154-155.

2.   Кошкарбаева М.А., Умирзоқов Ғ.Ў. Оҳангарон сув омборига қўйилган ва ундан чиққан сув сарфларини характерли йиллар учун миқдорий баҳолаш  // Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари. ТИҚХММИ ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабалар илмий-амалий конференцияси материаллари. -Тошкент. (Нашрда)

          МДнинг таркибий тузилиши, ҳажми ва қисқача тавсифи. Магистрлик диссертацияси аннотация (ўзбек, инглиз тилларида), мундарижа, кириш, 4 та боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйҳати ва иловалардан иборат бўлиб, унинг умумий ҳажми 64 саҳифани ташкил этади. Иш матнининг мазмуни 13 та жадвал, 18 та расмлар, карта-схемалар, графиклар билан тўлдирилган.

Ишнинг “Кириш” қисмида мавзунинг асосланиши ва долзарблиги, тадқиқот объекти ва предмети, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, илмий янгилиги, тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари, тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи, тадқиқотда қўлланилган методиканинг тавсифи ва тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти ҳақида маълумотлар келтирилган.

Магистрлик диссертациясининг 1-боби Оҳангарон дарёси ҳавзасининг табиий географик  шароити, унинг гидрометеорологик ўрганилганлиги,  сув омбори жойлашган ҳудуднинг топографиясини ўзига хос хусусиятларини янги илмий манбалар асосида ёритишга бағишланган.

Илмий ишнинг 2-боби Оҳангарон сув омбори ҳақида умумий маълумотлар, Шунингдек, гидротехник иншоотлари ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинган. Жумладан, Оҳангарон сув омбори қурилишининг қисқача тарихи ва лойиҳавий  маълумотлари, сув омбори ва унинг таркибидаги иншоотларнинг гидротехник характеристикалари ва сув омборининг морфологик ва морфометрик кўрсаткичларини   ёритишга бағишланган.

Магистрлик диссертацияси ишидаги асосий масалалардан бири – Оҳангарон сув омборининг сув баланси ва уни белгиловчи  гидрометеорологик омилларни баҳолаш бўйича олинган натижалар ҳамда уларнинг таҳлили ишнинг 3-бобида келтирилган.

Мазкур ишнинг 4-бобида сув омборининг сув баланси ташкил этувчиларига гидрометеорологик омилларнинг таъсирини баҳолаш ва Оҳангарон сув омборини бошқаришни оптималлаштириш масалалари таҳлил қилинган.

Ишнинг хулоса қисмида магистрлик диссертация иши мавзуи доирасида олинган асосий илмий ва амалий натижалар баён этилган.

 


I БОБ. ОҲАНГАРОН СУВ ОМБОРИ ЖОЙЛАШГАН  ҲУДУДНИНГ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК  ХУСУСИЯТЛАРИ

1.1.          Оҳангарон дарёси ҳавзасининг табиий – географик шароити

Оҳангарон дарёси ҳавзасининг географик ўрни. Оҳангарон дарёси Оҳангарон сув омборини тўйинтирувчи асосий манба бўлиб, унинг ҳавзаси жанубда Қурама ва шимолда Чотқол тоғ тизмалари билан чегараланган. Шарқда ҳар икки тизма қўшилиб, Оҳангарон ҳавзасини Фарғона водийсидан ажратиб туради. Дарё ҳавзаси ғарбда  Сирдарё ўзани билан чегараланган. Оҳангарон дарёси ҳавзасининг асосий ўрта ва қуйи қисмлари маъмурий жиҳатдан республикамизнинг Тошкент вилояти ҳудуди, юқори қисми эса Наманган вилояти ҳудудида жойлашган [24].

Геологик тузилиши ва рельефи. Оҳангарон водийси тоғлари палеозой,  мезозой ва кайнозой эралари жинсларидан таркиб топган. Тоғларда гранит, палеозой оҳактошлари, қумтош ва алювиал тоғ жинслари мавжуд бўлиб, тоғ этаклари ва дарё водийларида эса палеоген, неоген ва антропоген даврларнинг шағал, қум ва гил қатламлари кенг тарқалган. Мазкур тоғ жинслари  ювилишга мойилдир.

Оҳангарон дарёси ҳавзаси релъефининг шаклланиши палеозой эрасидан бошланган. Мазкур ҳудудда тоғлар дастлаб каледон, кейин герсен бурмаланишида кўтарилган, сўнгра экзоген кучлар таъсирида емирилган. Оҳангарон дарёлари водийларини мезозой эрасида денгиз қоплаган.

Альп бурмаланиши даврида ҳавзанинг ер юзаси жуда кескин ўзгарган, тик (вертикал) ва кўндаланг (горизонтал) ҳаракатлар рўй берган  ва ҳавза бутунлай қуруқликка айланган. Ҳавзанинг баъзи жойларида узилмалар, ёриқлар вужудга келиб, тоғ тизмалари, платолар ва ботиқлар пайдо бўлган. Тоғ тизмалари оралиғида жойлашган Оҳангарон водийлари тектоник ҳаракатлар натижасида вужудга келган. Кейинчалик дарё ҳавзаси релъефининг шаклланишида оқар сувлар катта таъсир кўрсатган. Оҳангарон водийсида тектоник ҳаракатлар ҳали ҳам давом этмоқда. Ҳозирги даврда ҳам зилзилалар туфайли тоғлар кўтарилиши давом этмоқда [8]. Уларнинг ер юзаси тўртламчи ётқизиқлар билан қопланган.

Ташқи кучлар, айниқса оқар сувлар водийда ўзига хос ер юзаси шакллари - қайир, терраса, ёйилмалар ва дараларни вужудга келтирган. Бу жараён Оҳангарон ҳавзасида муаллақ оқизиқларнинг шаклланишига ўзига хос таъсир кўрсатади [25].

Оҳангарон дарёсининг энг асосий ирмоқлари Чотқол ва Қурама тоғ тизмаларининг қўшилган жойларидаги ёнбағирлардан шаклланади. Улар қўшилиб, Оҳангарон дарёсини ҳосил қилади ва дарё шимолий-шарқдан жанубий-ғарбга томон чўзилган чуқур водийда оқади. Дарё Оҳангарон шаҳридан ўтгандан сўнг тоғ олди адирларига, сўнг текисликка оқиб чиқади [24].

Тупроқ ва ўсимлик қоплами. Рельеф шароити ва намланиш даражаси бир хил бўлганда, ер сирти ҳолати (тупроқ, ўсимлик, тоғ жинсларининг литологик таркиби)нинг ўзгариши ювилиш миқдорини бир неча марта ўзгартиради. Тупроқ қопламининг ювилишга мойиллигини тупроқ структураси, унинг механик таркиби, тупроқдаги гумус миқдори, тупроқнинг намлик сиғдириш қобилияти каби хусусиятлари белгилайди.

Тупроқ қоплами структурасиз ёки структурали бўлади. Структурасиз тупроқда бўшлиқлар майда бўлиб, дренаж ва аэрация жараёнлари қийин кечади. Структурали тупроқда эса аксинча, бўшлиқлар катта бўлиши натижасида дренаж ва аэрация жараёнлари жадал кечади. Тупроқ структураси қанча йирик бўлса, у шунча қийин ювилади. Тупроқ қопламида ўлчами 0,5-1,0 мм катта бўлган заррачаларнинг мавжудлиги унинг қийин ювилишидан дарак беради.

Оҳангарон ҳавзасининг адир, тоғ олди қияликлари,ва тоғ этакларида ҳамда текисликларида бўз тупроқлар минтақаси жойлашган. Бу тупроқлар тоғ этаклари ва қуйи ёнбағирлар бўйлаб чўзилиб кетган лёссли текисликларда жуда кенг тарқалган. Улар тоғли  тупроқлари типига мансуб бўлиб, тоғ ёнбағрларидаги энг қуйи тупроқлар минтақасини ҳосил қилади. Мазкур минтақада пастдан табиий шароитнинг ўзгаришига қараб, оч тусли бўз тупроқлар, оддий (типик), ва тўқ тусли бўз тупроқлар тарқалган.

Бўз тупроқли ерлар Оҳангарон ҳавзасида 250-400 метрдан 1200-1300 метргача баландликларда учрайди. Бўз тупроқлар карбонатли тупроқлар бўлиб, чуқурлик қатламида 100-140 см чуқурликда бўлади. Бўз тўпроқларда чиринди тупроқнинг устки қатламида тўпланади ва бу қатламнинг қалинлиги 15-18 см га етади. Грунт сувлари сатҳи паст бўлганлиги туфайли оддий ва тўқ тусли тупроқлар деярли шўрланмаган бўлади.

Оҳангарон водийларидаги қадимий обикор деҳқончилик  қилинадиган жойларда воҳалар вужудга келган.  Воҳадаги бўз тупроқлар узоқ вақт ишлов берилиши натижасида маданий тупроқларга айлантирилган. Минтақанинг юқори қисмида (2000-2700 метр) игна баргли ўрмонлар учрайди. Бундай ўрмонларда қарағай, қизил арча, савр арча ва ўрик арча ўсади. Қорақарағай пихта ўрмонлари кўплаб учрайди. Арчалар денгиз сатҳидан 1000-2700 м баландликда ўсади.

Ҳавзанинг иқлим шароити. Оҳангарон дарёси ҳавзаси иқлимининг таркиб топишига биринчи навбатда унинг географик ўрни, шунга боғлиқ ҳолда, ҳаво массалари оқими йўналишлари ва ер юзасининг тузилиши, яъни релефи таъсир этади. Дарё ҳавзасининг жанубий-ғарбий текислик қисмида шимолдан, Арктикадан келадиган совуқ ҳаво оқимининг, шунингдек, ғарбдан келадиган илиқ ва нам ҳаво массалари оқимининг таъсири катта. Дарё ҳавзасининг шимолий-шарқий қисми ҳам очиқ бўлганлиги, нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келишига шароит яратади. Бироқ тоғ тизмалари уларни тўсиб қолади. Шу сабабли ҳавзанинг жануби-ғарбий текислик қисми қуруқроқ, шимолий-шарқий тоғли қисми эса сернамдир.

Оҳангарон дарёси ҳавзасининг ёзи қуруқ, айниқса, унинг текислик қисмида иссиқ кунлар узоқ давом этади. Максимал ҳаво ҳароратлари июль-август ойларида кузатилади.

Ўзбекистон иқлим харитасининг таҳлили шуни кўрсатадики, ҳавзанинг текислик қисмида июль ойидаги ўртача ҳаво ҳарорати 27°С, тоғли қисмида эса 200С атрофида қайд этилган. Ёзда ҳавонинг энг юқори ҳарорати 44°С гача етади. Иқлимий кўрсаткичлари Оҳангарон дарёси ҳавзасида жойлашган Туябўғиз, Ангрен, Бошқизилсой, Дукант ва Қамчиқ каби метеорологик станцияларда кузатилиб келинмоқда.

1.1-жадвал

Оҳангарон ҳавзаси метеорологик станцияларида кузатилган кўп йиллик ўртача ойлик ҳаво ҳароратлари

Метеостанциялар

I

II

III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

X

XI

XII

Ўрт

Туябўғиз

-0,1

2,4

8,5

15,5

21

25,5

27

25,1

19,8

13,6

6,9

1,6

13,9

Ангрен

0,7

2

7,2

13,7

18,6

23,8

25,9

24,5

19,7

12,9

7,1

2,8

13,2

Бошқизилсой

-1,2

0,2

5

11,4

15,8

21,1

23,5

22,2

17,3

11

6,1

1,6

11,2

Дукант

-3,2

-2,7

1,2

7,4

11,7

16,9

19,5

18,8

14,4

8,1

3,2

-0,7

7,9

Қамчиқ

-4,9

-4,7

-0,9

5,5

10

14,9

17,8

17,4

12,9

6,1

1,3

-3,5

6,0

 

1.1-расм. Оҳангарон ҳавзаси метеорологик станцияларида кузатилган кўп йиллик ўртача ойлик ҳаво ҳароратларининг тақсимланиши.

 

Юқоридаги графикдан кўриниб турибдики, метеорологик станцияларнинг энг юқори ҳароратлари барча метеорологик станцияларда июль ойига тўғри келади. Ушбу ойдаги кўп йиллик ўртача ойлик ҳаво ҳарорати Туябуғиз метеорологик станциясида 27 °С га тенг бўлса, Қамчиқ метеостанциясида 17,8 °С ни ташкил қилади.

Минимал ҳаво ҳароратлари барча метеорологик станцияларда қиш ойларига тўғри келади. Энг паст ҳарорат Қамчиқ метеорологик станциясида қайд этилган бўлиб, унинг қиймати январь ойида -4,9 °С га тенг. Шунингдек, Дўкант метеорологик станциясида ҳам январ ойи ўртача ҳаво ҳарорати -3,2 °С қайд этилган. Тўябуғиз метеорологик станциясининг кўп йиллик ўртача ҳаво ҳарорати 13,9 °С ни ташкил қилган бўлса, ушбу қиймат Қамчиқда 6,0 °С га тенг бўлган. Кўриниб турибдики улар орасидаги фарқ салкам 8,0 °С га тенгдир.

Ҳавзада йилнинг ўртача 210 куни совуқсиз ўтади, яъни ҳаво ҳарорати 0°С дан юқори бўлади. Ҳавзада ҳар бир квадрат см юзага тўғри келадиган йиллик ялпи радиация миқдори 1300 ккал га етади [20]. Оҳангарон дарйси ҳавзасининг қиши унча қаттиқ эмас. Январь ойининг ўртача ҳаво ҳарорати текисликда -1 °С, тоғли қисмида -6°С -8°С. Қишда тез-тез илиқ кунлар бўлади. Совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши сабабли ҳарорат –300 гача пасайиш ҳоллари ҳам учрайди [20]. Ҳароратнинг бундай кескин камайиши 1969 йилнинг январ ойида қайд этилган. Қишда, айниқса, баҳор фаслида ҳавзада об-ҳаво тез-тез ўзгариб туради.

Атмосфера ёғинлари Оҳангарон ҳавзаси ва бутун водий ҳудуди бўйича нотекис тақсимланган. Энг кам ёғин ҳудуднинг жанубий-ғарбий қисмига тўғри келади. Бу ерларда йиллик ёғин миқдори 250-300 мм ни ташкил этади. Ёғин миқдори ҳавзанинг шимолий – ғарбий  томонига  қараб, баландликка мос равишда, ортиб боради. Олмалиқ шаҳрида йиллик ёғин миқдори 450-500 мм га етади. Юқорида келтириб ўтилган метеостанцияларда кузатилган кўп йиллик атмосфера ёғинлари Туябўғиз метеостанциясида қайд этилган атмосфера ёғинларининг кўп йиллик қиймати 398 мм га тенг. Ушбу қиймат Қамчиқ метеостанциясида 695 мм, Дукантда эса 918 мм, Aнгренда 600 мм ва Бошқизилсойдa 805 мм га тенг бўлган. Атмосфера ёғинлари йил фасллари бўйича ҳам нотекис тақсимланган. Йиллик ёққан ёғин миқдоринининг 41-42% и баҳор, 21-35% и қиш, 18-28% куз ва 6-12% ёз ойларига тўғри келади. Энг кўп ёғин март-апрель ойларида кузатилади. Баъзи йилларда бу ойларда ёққан ёғин миқдори йиллик ёғинга нисбати 50-60 фоизни ташкил этганлиги кузатилган.

Ёғиннинг бир қисми қаттиқ ҳолда, яъни қор кўринишида ёғиб, қор қоплами текисликда 26 кундан 41 кунгача туриши мумкин. Бу муддат дарё ҳавзасининг тоғли қисмида баландлик ортиши билан узайиб боради.

 

1.2 – расм. Оҳангарон дарёси жойлашган Тошкент вилояти картаси


1.2. Оҳангарон дарёсининг гидрометеорологик ўрганилганлини

Гидрологик  ўрганилганлиги. Ўзбекистоннинг барча дарёларида бўлгани каби, Оҳангарон ҳавзаси дарёларида ҳам сув режими элементлари ва дарёлар оқимини доимий равишда кузатиш мақсадида ҳавзада ХХ асрнинг бошларида, аниқроғи 1925–йилдан Оҳангарон–Самарский қишлоғи гидрологик постида сув сарфини кузатиш ишлари йўлга қўйилди. Орадан икки йил ўтгач, яъни 1927– йилда Оҳангарон – Турк қишлоғи ва 1930 -  йилдан бошлаб Оҳангароннинг Телов қишлоғида жойлашган гидрологик постларида чуқурлик ва тезлик ўлчаш ишлари йўлга қўйилди.

Ўтган асрнинг 1950 –йилларига келиб, Оҳангароннинг Яккарча дарёси қуйилиши жойида (1949 й.), Қорабау (Самарчук қ.) дарёсида (1948 й.) ҳамда Оҳангароннинг Шовозсой дарёси қуйилишидан 0,4 км қуйида жойлашган гидрологик пости, Туябўғиз қишлоғи гидропостида ва Шовозсойнинг Қорақия қишлоғи яқинидаги гидропостлари  (1950 й.)да ҳам кузатиш ишлари  амалга оширила бошланди. Оҳангарон ҳавзаси дарёларида 1951 –йилда Ертош, Нишбош, Оқча Қорамозор каби гидрологик кузатиш жойларида сув сарфлари кузатила бошланди. Қуйидаги 1.2-жадвал маълумотлари таҳлили шуни кўрсатадики, 1951–йилга келиб, Оҳангарон ҳавзаси дарёларида 10 дан зиёд гидрологик постларда сув сатҳи, ҳарорати, сувнинг оқиш тезлиги кабиларни ўлчаш ишлари йўлга қўйилди.

1.1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Оҳангарон ҳавзаси дарёларида 1967–йилга келиб, 21 та гидрологик постда сув сарфлари қайд этила бошланган. Ушбу йилдан сўнг, айрим сабабларга кўра, сув сарфларини кузатиш ишлари олиб бориладиган гидрологик постларнинг сони бирмунчага камайди.

 

 

 

1.2-жадвал

Оҳангарон ҳавзаси дарёларида сув сарфлари кузатилган гидрологик

постлар сонининг йиллараро ўзгариши

T/р

Йиллар

Гидро-

Постлар сони

T/р

Йиллар

Гидро-

Постлар сони

T/р

Йиллар

Гидро-

Постлар сони

1

1925

1

33

1957

13

65

1989

12

2

1926

34

1958

11

66

1990

3

1927

2

35

1959

17

67

1991

4

1928

36

1960

19

68

1992

5

1929

37

1961

17

69

1993

6

1930

3

38

1962

70

1994

7

1931

39

1963

15

71

1995

8

1932

40

1964

17

72

1996

9

1933

41

1965

19

73

1997

10

1934

42

1966

19

74

1998

11

1935

43

1967

21

75

1999

12

1936

44

1968

20

76

2000

13

1937

45

1969

19

77

2001

14

1938

46

1970

17

78

2002

15

1939

2

47

1971

12

79

2003

16

1940

48

1972

11

80

2004

11

17

1941

49

1973

9

81

2005

18

1942

50

1974

11

82

2006

19

1943

51

1975

12

83

2007

20

1944

52

1976

84

2008

21

1945

1

53

1977

11

85

2009

22

1946

2

54

1978

13

86

2010

23

1947

55

1979

14

87

2011

24

1948

3

56

1980

13

88

2012

25

1949

4

57

1981

15

89

2013

26

1950

6

58

1982

14

90

2014

27

1951

11

59

1983

14

91

2015

28

1952

12

60

1984

13

92

2016

29

1953

15

61

1985

93

2017

30

1954

62

1986

94

2018

31

1955

12

63

1987

12

 

 

 

32

1956

14

64

1988

 

 

 

 

 

 

Метеорологик  ўрганилганлиги. Маълумки, дарёлар тўйинишининг асосий манбаи атмосфера ёғинлари ҳисобланади. Ёмғир кўринишида тушган ёғинлар ер юзасида оқим ҳосил қилади ва дарёлар тўйини­шининг бевосита манбаи бўлади. Агар ёғин қор кўринишида ёғса, у ер сиртида йиғилиб, ҳаво ҳарорати кўтарилгач, эрийди. Қорнинг эришидан ҳосил бўлган сувлар ҳам дарёлар тўйинишида қатнашади.

Ер юзасининг баланд тоғли қисмига ёққан қорлар бир ёз мавсумида эриб улгурмайди, натижада у ердаги қор за­ҳирасини бойитиб, доимий қорликлар ва музликларни тўйинтиради. Ана шундай баланд тоғлардаги доимий қор ва музликлар суви дарёлар тўйинишининг яна бир қўшимча манбаи ҳисобланади.

Оҳангарон ҳавзаси нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Ўрта Осиё тоғолди ва тоғли ҳудудлари ичида метеорологик нуқтаи назардан энг яхши ўрганилган ҳавзалардан бири ҳисобланади. Хозирги кунда Оҳангарон дарёси ҳавзасида жойлашган Олмалиқ, Ангрен, Дукант, Қизилча, Қамчиқ, Туябуғиз ва бошқа метеорологик станцияларда атмосфера ёғинлари, ҳаво ҳарорати, ҳавонинг нисбий намлиги, қуёш радиацияси каби меторологик катталиклар, шунингдек туман, момақалдироқ ва дўл ҳодисалари қайд қилиб борилади.

Юқоридаги станциялар маълумотлари асосида тупроқ ҳароратининг ўртача ойлик ва йиллик қийматлари, тупроқ ҳароратининг 0°С дан кам бўлган кунлари сони, тупроқнинг бирламчи ва охирги музлаш кунлари, тупроқ қопламида 0° С ҳароратнинг чуқурлик бўйича ўзгариш динамикаси, туманли кунлар сони ва уларнинг давомийлиги, момақалдироқли кунлар сони, дўл ёғиши кузатилган кунлар сони ва бошқа метеорологик  ҳодисалар ва жараёнларга тавсиф бериш мумкин.

Оҳангарон дарёси ҳавзасида ҳаво ва тупроқ намлигини доимий кузатиб бориш Қизилча, Ангрен ва бошқа метеорологик станцияларда амалга оширилган.

Атмосфера ёғинлари Оҳангарон ҳавзасида ўтган асрнинг 20-йилларидан кузатила бошланган. Лекин, бу кузатишлар барча метеорологик станцияларда ҳам тўлалигича амалга оширилмаган. Оҳангарон ҳавзасида турли йилларда умумий сони 20 дан зиёд метеорологик станциялар ва постлар фаолият кўрсатган. Бу станциялар ва постларнинг жойлашган ўрни, уларда амалга оширилган метеорологик кузатишлар ва бошқа маълумотларни тўпладик. Метеорологик станциялар ва постлар маълумотларида, уларнинг жойлашган ўрнига боғлиқ ҳолда, бошқа кузатиш жойлари маълумотларидан фарқ қилишини кўришимиз мумкин. Масалан, Қамчиқ метеорологик пункти денгиз сатҳига нисбатан энг баланд (2140 м) нуқтада жойлашган (1.3-жадвал).

Метеорологик станцияларда амалга оширилган кузатиш маълумотлари давомийлигининг катта ёки кичик бўлишига метеорологик станцияларнинг жойлашган ўрни билан бир қаторда уларнинг очиқ ёки ёпиқ жойда жойлашганлиги ва бошқа бир қанча омиллар таъсир кўрсатади (1.3- жадвал).

Денгиз сатҳига нисбатан энг пастда жойлашган метеорологик станция, бу Солдатский метеорологик станциясидир. Ушбу метеорологик станциянинг баландлиги 284 м ни ташкил қилади. Шунингдек, Қовунчи, Олмалиқ, Облиқ, Турк, Ангрен, Туябўғиз метеорологик кузатиш жойлари ҳам 500 м мутлақ баландликлардан пастда жойлашган.

Оҳангарон ҳавзасидаги Туябўғиз (1927), Қизилча (1958), Ангрен (1959), Дукант (1959), Бошқизилсой (1968), Қамчиқ (1969) Олмалиқ (1979) ва бошқа бир қанча метеорологик станцияларда атмосфера ёғинлари ва ҳаво ҳароратларини кузатиш ишлари ҳозирги кунга қадар амалга оширилиб келинмоқда.

Ангрен метеорологик станциясида 1969 йилда энг кўп ёғин миқдори қайд этилган (1024 мм). Ўртача йиллик ҳаво ҳароратининг максимал қиймати эса 14,4 °С бўлиб, 2004 йилга тўғри келади. Аксинча, ушбу метеорологик станцияда энг кам ёғин миқдори 295 мм бўлиб, 1971 йилга тўғри келса, ҳаво ҳароратининг ўртача йиллик энг кичик қиймати 1969 йилда кузатилган. Ушбу йилда ўртача йиллик ҳаво ҳарорати 11,7 °С га тенг бўлган.

                                                                                                               1.3-жадвал

Оҳангарон ҳавзасидаги метеорологик кузатиш пунктлари ҳақида маълумот

Т/р.

Метеопункт

Баландлиги, м

Кузатиш турлари

Атмосфера ёғинлари

Ҳаво ҳарорати

Тупроқ ҳарорати

1.

Солдатский

284

+

 

 

2.

Қовунчи

340

+

+

+

3.

Қорақия

1040

+

 

 

4.

Қоратош

1800

+

 

 

5.

Самарчук

1031

+

 

 

6.

Облиқ

845

+

 

 

7.

Дукант

2001

+

 

 

8.

Турк

994

+

 

 

9.

Нишбош

1085

+

 

 

10.

Ноугарзон

2020

+

 

 

11.

Қизилча

2075

+

+

 

12.

Ангрен (плато)

2124

+

+

+

13.

Яккарча д.қ.

1400

+

 

 

14.

Майдонтол д.қ.

1464

+

 

 

15.

Олмалиқ

510

+

 

 

16.

Ангрен

940

+

 

 

17.

Бошқизилсой

1280

+

 

 

18.

Қамчиқ

2140

+

 

 

19.

Сўқоқ

1350

+

 

 

20.

Туябўғиз

400

+

 

 

 

                Туябўғиз метеорологик станциясида атмосфера ёғинларини кузатиш 1927 йилдан бошлаб амалга оширилган. Кейинчалик ушбу метеорологик станцияда бошқа метеорологик элементларни ҳам кузатиш йўлга кўйилган. Туябўғиз метеорологик станциясида кузатилган маълумотларга кўра, атмосфера ёғинларининг энг катта йиллик қиймати кўп сувли, яъни 1969 йилга туғри келди ва 736 мм ни ташкил этди. Метеорологик станцияда ҳаво ҳароратини кузатиш ишлари 1935-йилдан бошлаб амалга оширила бошланган. Ушбу йиллар давомида ҳаво ҳароратининг кузатилган ўртача йиллик максимал қиймати 17,7 °С бўлиб, 2005 йилга тўғри келади.

 

1.3 – расм. Ангрен метеорологик кузатиш пунктининг ўртача кўп йиллик ҳаво ҳарорати ва ёғингарчилик маълумотлари

         Оҳангарон дарёси ўзанида асосан қишлоқ ҳўжалиги ерларини мавсумий сув билан узлуксиз таъминлаб туриш мақсадида Оҳангарон сув омбори қурилган.

1.3 . Оҳангарон сув омбори жойлашган ҳудуднинг табиий географик шароити сув омбори ҳудуди топографияси

Оҳангарон сув омбори – Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, Оҳангарон дарёсининг юқори қисми, Ангрен шаҳар яқинида “Ангрен кўмир кони” дан 1,5 км шимолда жойлашган.

Оҳангарон дарёси шимолий – ғарбдан Чотқол тоғ тизмаси, жанубий шарқдан Қурама тизмалари оралиғида жойлашган водийдан бошланади. Сув омбори водий тоғ тизмаларининг қуйи қисмидаги дарёнинг ўзани катталашган, сув омбори учун энг мақбул қисмида кичик Ёнғоқлисой ва Наугарзансой ўртасида қурилган.

Сув омбори ўнг қирғоғи ётиқ қирлардан, чап қирғоғи тик қоялардан иборат. Сув омбори чап қирғоғида тик қоялар ва тез оқар сойлар, сой атрофлари ёввойи ўрмонзорлардан ва қаттик тоғ жинсларидан иборат. Сой сувлари Оҳангарон дарёсига қўшилади ва сув омборини  тўлдиришига маълумҳиссаса қўшади.  

          Сув омбори жойлашган ҳудуднинг иқлими тез ўзгарувчанлиги, яъни ёзи нисбаттан қуруқ ва иссиқ, қиши эса ўта совуқ иқлимлиги билан характерланади. Ёз мавсумида ҳавонинг абсолют максимал ҳарорати  + 38 - +40 оС даража иссиқликгача ва қиш мавсумида эса ҳавонинг  абсолют минимал ҳарорати -26 - -30 оС гача этади. Ҳавонинг ўртача йиллик ҳарорати +11,5 оС ни ташкил қилади. Сув омбори жойлашган ҳудуднинг йиллик ёғин миқдори 220 – 280  мм ни ташкил қилади. Энг кўп ёғингарчилик даври октябр-март ойларида бўлиб, йиллик ёғингарчиликнинг  75% дан ортиқроғини ташкил этади. Оҳангарон водийсида тезлиги 5 – 10  м тоғ-водий шамоли эсади.

Оҳангарон дарёси қор ва ёмғир сувларидан ҳосил бўлади. Дарёда тўлин сув даври одатда март ойидан бошланади, май ойида оқимнинг максимал қийматлари кузатилади. Май ойининг сув сарфи ўртача йиллик ҳажмининг 30 % ни ташкил этади. Дарёда минимал сув сарфлари январ ойига тўғри келиб, ойлик оқим ҳажми йиллик оқим ҳажмининг атига 2 % ни ташкил этади. Оҳангарон дарёси табиий гидрологик режими қишлоқ хўжалигида сувга тўлган талаб даври мос тушмайди. Дарёнинг асосан оқими баҳор ойлари апрель июн ойларига тўғри келиб, бу даврда йиллик оқимнинг 68 %и шаклланади. Вегетация даврнининг  июль – сентябрь ойларида эса йиллик оқим ҳажмининг 14 % ни оқиб ўтади. Ҳавзанинг текислик қисмида жойлашган қишлоқ хўжалигида суғорма деҳқончилик учун сувга бўлган талаб эса асосан ёз ойларида ошади. Шу туфайли суғориладиган ерларни сув билан меъёрий таъминлашни ташкил этиш мақсадида 1971 йил 28 июлдан Оҳангарон сув омбори қурилиб фойдаланишга топширилган.


1.4 – расм. Оҳангарон сув омборининг топографик харитаси


Биринчи боб бўйича асосий хулосалар:

1.   Оҳангарон сув омбори - Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридан 4 км юқорида, Оҳангарон дарёси ўзанида қурилган гидротехник иншоот. Оҳангарон дарё ҳавзаси жанубда Қурама ва шимолда Чотқол тоғ тизмалари билан чегараланган. Шарқда ҳар икки тизма қўшилиб, Оҳангарон ҳавзасини Фарғона водийсидан ажратиб туради;

2.   Оҳангарон дарёсида 1925–йилдан бошлаб гидрологик кузатишлар амалга оширила бошланган. Ҳозирги кунда дарёда 11 та гидрологик кузатиш постлари мавжуд;

3.   Оҳангарон дарёси шимолий – ғарбдан Чотқол тоғ тизмаси, жанубий шарқдан  Қурама тизмалари оралиғида жойлашган водийдан бошланади. Сув омбори водий тоғ тизмаларининг қуйи қисмидаги дарёнинг ўзани катталашган қисмида қурилган бўлиб, сув омбори ҳавзаси яратилишига имконият бор жойда кичик Ёнғокли сой ва Наугарзан сой ўртасида жойлашган. 

 


II БОБ. ОҲАНГАРОН СУВ ОМБОРИНИНГ ГИДРОТЕХНИК ИНШООТЛАРИ

Ушбу боб Оҳангарон сув омборининг гидротехник иншоотлари маълумотларини ўрганишга бағишланган. Шу мақсадда Оҳангарон сув омбори қурилишининг қисқача тарихи, сув омборининг лойиҳавий  кўрсаткичлари, сув омбори тўғони, сув чиқариш туннели, сув тақсимлаш иншооти,  Наугарзон сел омбори ва дренажли насос станцияларининг техник характеристикалари ва сув омборининг морфологик ва морфометрик кўрсаткичлари ўрганилди.

 

2.1. Оҳангарон сув омбори қурилишининг қисқача тарихи ва лойиҳавий  маълумотлари

Оҳангарон сув омбори Оҳангарон дарёси сувини мавсумий бошқариш орқали Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Ўрта Чирчиқ, Пискент ва Бўка туманлари қишлоқ хўжалиги ерларини сув билан меъёрий таъминлаш мақсадида қурилган. Оҳангарон дарёсидан сув омборининг асосий сув манбаи ҳисобланади. Сув оомборига Оҳангарон дарёсидан ташқари Тўғон боши, Ингичка, Танга топди каби сойлар ҳам келиб қўшилади.

Оҳангарон сув омбори ҳажми жиҳатдан катта сув омборлари сирасига кирмайди. Лойиҳа бўйича сув омборининг тўла ҳажми 260 млн.м3. Сув омбори ҳавзасининг эни нисбатан тор бўлиб, қирғоқлари тик ҳолатда шаклланган, ҳажми асосан баландлигининг ҳисобига ҳосил бўлади.

Оҳангарон сув омборининг қурилиш лойиҳаси "Средазгипроводхлопок" институти томонидан ишлаб чиқилган ва Оҳонгарон сув омборининг қурилиши жараёнлари навбатма навбат амалга оширилган. Сув омбори қурилишининг биринчи босқичи – 1965-1971 йилларда амалга оширилган бўлса, қурилишнинг иккинчи босқичи – 1973-1988 йилларда амалга оширилган. Сув омборини тўлдириш 1971 йил кузда бошланган ва 1988 йил биринчи марта меъёрий димланиш сатҳи белгисигача тўлдирилган. Сув омборининг меъёрий димланган сатҳдаги сув билан қопланган сув юза майдони 5,25 кмни ташкил этади. Сув омбори қурилишида лойиҳавий 20,3 минг гектар суғориладиган ерларни сув билан таъминлаш кўзда тутилган. Сув омборида лойиҳа бўйича балиқ маҳсулотларини етиштириш ва рекреация мақсадида фойдаланиш назарда тутилмаган, шунингдек ҳозирги кунга қадар сув омборидан энергетика мақсадларида ҳам фойдаланилмаяпди.

2.2. Сув омбори ва унинг таркибидаги иншоотларнинг техник характеристикалари

         Мазкур қисмда Оҳангарон сув омборининг гидротехник иншоотлари ва уларнинг таркибий қисмлари тўғрисида батафсил тўхталамиз.

Сув омбори мажмуасининг асосий иншоотлари - сув омбори тўғони, сув чиқариш тунели, сув тақсимлаш иншооти ва дренажли насос станциясидан иборат. Сув омборидан фойдаланиш бошқармаси таркибий тузилмасига сув омборидан қуйида жойлашган Наугарзон сел омбори ҳам киради. Қуйида мазкур сув омбори иншоотлари тавсифига тўхталиб ўтамиз:

Сув омбори тўғони: Сув омбори тўғони дарё ўзанини тупроқ билан тўлдириш усулида қурилган бўлиб, Ангрен кўмир конидан 1 – 1,5 км юқорида Турк қишлоғи ўрнида жойлашган. Тўғон баландлиги 100 м, узунлиги 1700 м конуссимон тоғ жинслари(қум шағал тупрок аралаш) қурилган (-расм). Тўғоннинг ўнг томони “тўғонбоши” сойига, чап қирғоғи кварц тоғ жинсли қоя билан туташган.

         Тўғоннинг таркибий қисмлари сизот сувлари шимилишига қаршилигини юқори тупроқлар турларидан билан мустахкамланган. Табиий ҳолда сув омбори тўғонидан сизот сувларининг шимилиши 28 м3/кун ни ташкил этган ва сизот сувларининг йўли цемент аралашмаси билан тўйинтирилгандан сўнг тўғондан сизот сувларининг оқими 0,018 м3/га гача камайган. Сизот сувлари динамикаси ва миқдорини кузатиш учун 32 дона тик кузатув қувурлари (пьезометрический скважин) ўрнатилган.


 

2.1-расм. Оҳангарон сув омборининг космик тасвири


Бугунги кунда 30 дона кузатув қувурлар соз холатда ишлаб турибди ва уладна мунтазам кузатув ишлари олиб борилмоқда.

         Сув чиқариш туннели: Сув чиқариш туннели сув омборидан сувни Ангрен дарёсига чиқариш учун мўлжалланган. Туннел икки қисмга бўлинади, босимли ва босимсиз. Туннелнинг босимли қисмининг ҳисобий сув сарфи 500 м3/с, босимсиз қисмининг ҳисобий сув сарфи 550 м3/с. Тунелнинг босимли қисмининг умумий узунлиги 2,1 км, диаметри 7,8 м бўлса, босимсиз қисмининг умумий узунлиги 3,3 км, диаметри 7,6 м.

         Сув тақсимлаш иншооти: Сув тақсимлаш иншооти Оҳангарон дарёсида жойлашган, унинг узунлиги 5,9 м, га тенг. Иншоотнинг ҳозирги ҳолати яхши, лойқаланиш кузатилмайди.

         Наугарзон сел омбори: Сел омбори Оҳангарон дарёси ўзанида қурилган бўлиб, унининг сув сув сиғими 1,5 млн/м3  га тенг. Наугарзан сув тушиш қудуғидан 100 м баландликда жойлашган. Тўғон баландлиги 32,7 м, узунлиги – 311 м тоғ жинсларидан таркиб топган, тескари тозалаш (обратный фильтр) ҳусусиятига эга бўлган катта кесимли қувурдан ясалган сув чиқариш ускунаси мавжуд. Сув чиқариш ускунаси бошқарилмайди, тик холда ўрнатилган темир бетон қувур атрофида сув тушиш туйнуклари орқали сув ўтади. Сув ўтказиш қобилияти 60 м3/сек тўғон тагидан ўтган сув ўтиш йўли орқали Наугарзан сув тугуни иншоотига туташган.

         Дренажли насос станцияси: дренажли насос станцияси тўғоннинг пастки бъефида жойлашган бўлиб, қуdвати 1080 м3/соат га тенг 4 та насосдан иборат.

Сизот сувлар қувури (дренаж штольная). Сизот сувлари қуқури тўғоннинг чап пастки қисмида жойлашган бўлиб, кесими 5,2 х 4,8 м, ғор устида сизот сувлар қувуридан таркиб топган. Мазкур гидротехник иншоот ер ости сувлари сатҳини камайтириш учун хизмат қилади. Сизот сувлар қувури ичида сизот сувларини ўтказиш шахобчаси мавжуд, шунингдек чап қирғоқ сув ўлчаш мосламалари  лойиҳалаштирилган.


 

 

2.2-расм. Оҳангарон сув омбори тўғонининг кўндаланг қирқими


 

2.3 – расм. Оҳангарон сув омбори гидротехник иншоотларининг жойлашиши схемаси.

2.3. Сув омборининг морфологик ва морфометрик кўрсаткичлари

Магистрлик дисертациясининг ушбу қисмида Оҳангарон сув омборининг асосий морфологик ва морфометрик маълумотлари келтирилган. Ушбу маълумотлар сув омборидан фойдаланиш бошқармасининг лойиҳа маълумотларидан олинган.

Сув омборининг морфологик ва морфометрик маълумотлар:

Оҳангарон сув омборининг ҳажмлари:

-     сув омборининг лойиха бўйича хажми – 260 млн.м3;

-     сув омборининг фойдали ҳажми – 220 млн.м3;

-     сув омборининг ўлик сув ҳажми – 130 млн.м3.

Оҳангарон сув омборининг меъёрий димланиш сатҳидаги қирғоқ чизиғи узунлиги  17,0 км, максимал кенглиги 2,0 км, ўртача кенглиги 0,9 км ни ташкил этади. Шунингдек, сув омборининг меъёрий димланиш сатҳида максимал чуқурлиги – 95,5 м ва ўртача чуқурлиги – 41,5 м, сув юзаси майдони– 5,25 км2 га тенг бўлади.

Оҳангарон сув омбори меъёрий димланиш сатҳида сув юзасининг мутлоқ баландлиги денгиз сатҳидан 1067,5 м ва унинг ўлик ҳажми сув сатҳи белгиси 1010,5 м ни ташкил этади.

Оҳангарон сув омбори ҳажми жиҳатдан катта сув омборлари сирасига кирмайди,  лойиҳа бўйича сув омборининг тўла ҳажми 260 млн.м3 га тенг деб қабул қилинган. Сув омбори ҳавзасининг эни нисбатан тор бўлиб, қирғоқлари тик ҳолатда шаклланган бўлиб, ҳажми асосан баландлигининг ҳисобига ҳосил бўлади.

Иккинчи боб бўйича асосий хулосалар:

1.        Сув омбори қурилишининг биринчи босқичи – 1965-1971 йилларда амалга оширилган бўлса, қурилишнинг иккинчи босқичи – 1973-1988 йиллларда амалга оширилган.

      Сув омборининг ишлаб чиқилган қурилиш лойиҳаси "Средазгипроводхлопок" институти, сув омборидан фойдаланиш бошқармаси ва  Республика Марказий архивида сақланади;

2.        Оҳангарон сув омборида тўғон, сув чиқариш туннели, сув тақсимлаш иншооти, Наугарзон сел омбори ва дренажли насос станцияси каби иншоатлар мавжуд;

3.        Оҳангарон сув омборининг лойҳавий ҳажми 260 млн.м3ни ташкил этади. Қирғоқ чизиғи узунлиги  – 17,0 км, меъёрий димланиш сатҳидаги максимал чуқурлиги – 95,5 м , ўртача чуқурлиги – 41,5 м, меъёрий димланиш сатҳидаги сув юзаси майдони– 5,25 км2 ва дарёнинг қуйилишидан гидроузелгача бўлган масофа 149 км ни ташкил этади.

 


III БОБ. ОҲАНГАРОН СУВ ОМБОРИНИНГ СУВ БАЛАНСИ ВА УНИНГ ТАШКИЛ ЭТУВЧИЛАРИНИ МИҚДОРИЙ БАҲОЛАШ

Магистрлик диссертация ишининг мазкур якуний боби Оҳангарон сув омборининг сув балансини ўрганишга, жумладан, сув омбори юзасидан буғланиш ва сув омбори тубидан фильтрация жараёнларини ўрганиш ва уларнинг миқдорларини аниқлашга қаратилган.

3.1 Сув омборлари сув балансининг назарий-методологик асослари

Маълумки сув омборларининг сув ҳажми доим бир хил қийматга эга бўлмайди. Унинг ҳажми сув омборларига қўшиладиган ва ундан чиқиб кетадиган табиий ва антропоген омиллар натижасида ўзгариб туради. Сув омборларини тўйинтирувчи ва сарфланувчи элементлари сув омборларининг сув балансини ташкил этади. Сув балансини ташкил етувчи элементларни иккита гуруҳга ажратиш мумкин:

1)       тўйинтирувчи элементлар гуруҳи. Бу гуруҳга қўйидагилар киради:

          сув омбори юзасига тушадиган ёғинлар – Х; 

          сув омборларига дарёлардан келиб қўйиладиган сувлар – Ук ;

          сув омборига қушиладиган ер ости сувлари (сизот
сувлар) Уер;

          сув омбори юзасидан сув буғларининг конденсацияланиши – К;

2)  сарфланувчи элементлар гуруҳи. Бу гуруҳга қўйидагилар киради:

          сув омбордаги сув юзасидан бўладиган буғланиш – Z;

          сув омборидан оқиб чиқиб кетадиган сувлар – Уч;

          сув омбори косаси тубига шимиладиган сувлар – Уш;

          сув омборидан халқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиш учун
олинадиган сувлар – q.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда маълум вақт (ой, йил, кўп йиллик) учун сув омборларининг сув баланси тенгламасини қуйидагича ёзиш мумкин:

Х + Ук  + Уер + K = Z + Уч + Уш + q ± ΔW                    (3.1)

бу ерда : ±ΔW – ўрганилаётган вақт (ой, йил, кўп йиллик) давомида сув омборидаги сув ҳажмининг ўзгаришини ифодалайди. Тенгламадаги барча ифодаларни ҳажм бирлиги (м3, км3)да ифодаланади.

  Оҳангарон сув омборининг сув баланси юқорида санаб ўтилган барча ташкил этувчиларнинг миқдорий ўзгаришларига боғлиқ. Лекин, сув омборининг сув балансида уларнинг ҳаммаси ҳам бир хил аҳамиятга эга эмас. Жумладан, сув балансининг кирим қисмини ташкил этувчи элементлари ҳисобланган сув омборининг юзасида сув буғларининг конденсацияланиши (К) ҳисобига ҳосил бўладиган сувлардан тўйиниш Оҳангарон сув омборида тўпланадиган сув ҳажмига нисбатан кичик миқдорларни ташкил қилади. Шунинг учун унинг қийматларини амалий ҳисоблашларда эътиборга олиш шарт эмас. Оҳангарон сув омбори сув балансининг чиқим қисми элементларида ҳам юқоридагига ўхшаш ҳолат бўлиши мумкин. Мазкур бобда кўзланган мақсадлардан бири сув омборидан сувнинг чиқарилиши, сув омбори юзасидан буғланиш ва шимилишга йўқотилишининг умумий сарфланувчилар миқдорига нисбатанларини ўрганиш ҳисобланади.

3.2 Оҳангарон сув омбори сув балансининг ташкил этувчилари

         Оҳангарон сув омборининг сув балансини ташкил этувчилари 2 асосий кирим ва чиқим қисмларга бўлиб олдик ва Оҳангарон сув омборининг сув балансини қуйидаги тенглама кўринишида ифодаладик:

∑K = ∑Ч + (±W) ± ΔW      (3.2)

бу ерда: ∑K – ҳисобий даврда Оҳангарон сув омборига қуйилган умумий сув миқдорилари ёки қуйилувчилар йиғиндиси;

Ч – ҳисобий даврда Оҳангарон сув омборидан сарфланган умумий сув миқдори ёки сарфланган компонентлар йиғиндиси;

W – ҳисобий даврда Оҳангарон сув омбори ҳажмининг ўзгариши;

ΔW – қолдиқ сув миқдори.

         Сув омбори сув баланси тенгламасини кирим ва чиқим қисми компонентларини қуйидаги кўринишда ёзиш мумкин:

∑K = УД + Уён + Х     (3.3а)

∑Ч = Уч + Z + Ф         (3.3б)

бу ерда:  УД  – Оҳангарон дарёсидан қуйилган сув сарфи миқдори;

Уён  – Оҳангарон сув омборига ён тарафдан қўшиладиган сув сарфлари;

Х – Оҳангарон сув омбори сув юзасига тушадиган атмосфера ёғинлари;

Уч  – сув омборининг сув чиқариш иншоатидан ташланган сув миқдори;

Z – Оҳангарон сув омбори юзасидан буғланишга сарфланган сув миқдори;

Ф – Оҳангарон сув омбори асосидан филтрацияга йўқотиладиган сув миқдори.

         Атмосфера ёғинлари. Оҳангарон сув омборининг сув балансини ҳисоблашда Ангрен метеорологик кузатиш пунктининг ўртача кўп йиллик атмосфера ёғинлари маълумотларидан фойдаланилади(1 илова).

         Буғланиш. Сув омборларида буғлaнишгa сарфланган сув миқдори буғлaниш мaйдoни (сувнинг юзa мaйдoни) вa иқлимий шaрoитигa (биринчи нaвбaтдa, буғланувчанлик шароити) бoғлиқ. Шунинг учун буғлaнишгa йўқотилган сув миқдорини кaмaйтириш усули илoжи бoричa сув oмбoри юзa мaйдoнини кичрaйтиришгa aсoслaнгaн.

Сув oмбoри юзaсидaн бўлaдигaн буғлaнишгa йўқотилган сув миқдорларини кaмaйтириш учун унинг aтрoфини кўтaрмaлaр билaн ўрaб, сув юзa мaйдoни кaмaйтирилaди. Кичик сув oмбoрлaридa эсa унинг aтрoфигa дaрaxтлaр экиб, шaмoл тезлиги сусaйтирилaди вa шу йўл билaн сув юзaсидaн бўлaдигaн буғлaнишни кaмaйтиришгa эришилaди.

Текислик ва тоғ олди районларда жойлашган сув омборининг юзасидан буғланишнинг ойлик қатлами (Е0, мм) ГГИ-3000 буғлатгичи маълумотлари бўйича қуйидагича аниқланади:

Текислик сув омборлари учун:

Е0 = 0,14Т (е0 – е200)(1+0,72U200)  (3.4а)

        Тоғли районлардаги сув омборлари учун:

E0= 0,19Т (е0 – е200)( 1 + 0,51U200 ) (3.4б)

         Бу ерда: Т – бир ойдаги кунлар сони;  е0 – тўйинган сув буғининг эластиклиги; е200 – ҳавонинг абсолют намлиги; U200 – сув сатҳидан 200 см баландликдаги шамол тезлиги м/с.

         Сув омбори юзасидан буғланиш натижасида йўқотилган сув миқдорини қуйидаги ифода орқали аниқладик:

       (3.5)

бу ерда: F- сув омборининг юза майдони, км2;

E- ойлик буғланиш қалинлиги, мм; 1000 – мм -дан м -га ўтиш коэффициенти.

         Буғланишга кетган сув йўқотишлар ҳар бир ой учун сув омборидаги юза майдонлари (F) учун ҳисобланади.

         Фильтрация. Сув омборлари туби турли грунтлардан иборат бўлиб, улар асосан иккига: а) сув ўтказувчан ва б) сув ўтказмайдиган грунтларга бўлинади. Ўзидан сув ўтказмайдиган грунтларга қоялар ва механик таркиби оғир бўлган зич гил тупроқлар киради. Бу грунтлар фақат амалий жиҳатдан сув ўтказмайдиган грунтлар деб қабул қилинади. Фильтрация оқими тупроқ грунтларининг ғоваклари орқали ҳаракат қилиб, иншоотнинг тагидан унинг бошқа қисмларига таъсир қилади. Шимилиш сув омборларида эса оқимнинг ҳаракат тезлиги ва йўналишига акс таъсирини беради.

  Фильтрация оқими билан сув омбори орасидаги бундай таъсир кучларни аниқлаш ҳамда уларга биноан иншоот шакли ва ўлчамларини белгилаш фильтрация ҳисобининг асосий вазифаси ҳисобланади.

Фильтрация оқими икки хил: босимли ва босимсиз бўлади. Эркин сатҳга эга бўлмаган фильтрацион оқимга босимли ҳаракат, эркин сатҳга эга бўлган фильтрацион оқимга эса босимсиз ҳаракат дейилади.

Фильтрацияга кетган сув йўқотилишини ҳисоблаш формуласи:

          (3.6)

бу ерда: w - сув омборининг ҳажми, млн. м3;

 - сув омборидан ўртача ойлик йўқотилиш, %.

3.3 Оҳангарон сув омбори сув балансини тузиш ва уни миқдорий баҳолаш

Сув омборида сув ҳажми доим бир хил миқдорга эга бўлмайди. У турли йўллар (сув омборларида сув юзасидан бўладиган буғланиш, сув омбори косаси тубига шимилиш) билан камайиб турса, бу камайишни сув омборига қўши­ладиган сувлар яъни, дарё ва сойлар келтириб қуядиган сувлар, ҳамда атмосфера ёғинлари ҳисобига тўлдирилади. Биз ўрганаётган Оҳангарон сув омбори сув балансининг асосий тўйинтирувчи элементи Оҳангарон дарёси ҳисобланади. Сув омборини тўйинтиришда атмосфера ёғинлари ва кичик сойларнинг ҳам улуши мавжуд. ҳисобланади. Ушбу каналлар орқали қуйиладиган оқим динамикасига боғлиқ ҳолда сув омборларида тўпланган сув миқдори йиллараро ўзгариб туради. Сув омборидан чиқарилаётган сув сарфи, сув омбори косасидан бўладиган шимилиш ва сув юзасидан бўладиган буғланишлар сув омборининг асосий сарфланувчи компонентларини ташкил этади.

Мазкур магистрлик диссертация ишида Оҳангарон сув омбори сув балансини 2004-2017 йиллар оралиғида ўргандик. Дастлаб, асосий тўйинтирувчи ва сарфланувчи маълумотлари алоҳида умумлаштирилди ва  сув омбори сув балансини тузиш учун кирим ва чиқим қисми элементлари йиллар ва ойлар бўйича ҳажм бирлигида ҳисобланди. Қуйида Оҳаргарон сув омбори сув баланси ташкил этувчиларининг белгиланган йиллар бўйича олинган бирламчи маълумотлари ва улардан сув баланси тенгламасида фойдаланиш кетма-кетлиги келтирилган. Cув омбори сув балансини тузиш ва ҳисоблашлар 3.2- кичик параграфда келтирилган сув баланси ва унинг компонентларини ҳисоблаш тенгламаларига асосланади.

 


3.1– жадвал

Оҳангарон сув омбори сув балансининг кирим қисми элементлари –

Оҳангарон сув омборига қуйилган умумий сув сарфи,  м3/сек

 

Йил/Ойлар

I

II

III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

X

XI

XII

йил

2004

7,68

13,38

31,51

80,32

80,73

34,5

13,28

5,73

2,72

1,92

8,35

8,45

24,0

2005

6,25

6,42

65,18

74,4

90,43

58,05

18,64

5,86

4,06

2,53

3,33

5,27

28,4

2006

4,69

13,31

22,43

74,46

79,26

25,14

8,48

2,4

2,9

11,02

10,92

5,65

21,7

2007

4,79

9,25

36,65

107,34

81,9

37,14

15,26

5,54

2,17

1,85

2,1

3,88

25,7

2008

3,85

5,22

30,08

39,49

52,22

12,95

4,39

1,9

1,63

10,33

17,41

7,18

15,6

2009

8,24

10,78

38,18

62,83

110,61

73,97

26,58

11,42

7,3

4,33

4,53

5,86

30,4

2010

7,41

15,81

49,23

105,06

98,69

65,6

22,15

7,97

8,05

8,37

7,57

2,85

33,2

2011

2,15

5,78

16,11

48

32,15

10,21

3,3

1,75

1,19

2,4

15,67

8,63

12,3

2012

6,2

5,86

21,43

111,53

90,08

46,47

14,37

4,17

2,72

2,45

5,42

5,18

26,3

2013

6,51

9,52

26,59

55,79

73,41

31,89

7,97

2,49

1,93

2,23

3,17

6,81

19,0

2014

5,88

6,51

23,56

60,43

108,34

39,75

10,24

1,33

0,8

4,89

8,15

6,34

23,0

2015

7,15

15,61

22,64

69,17

81

28,75

10,7

2,16

2

8,55

15,79

8,47

22,7

2017

8,81

10,92

26,11

109,5

126,15

47,59

14,64

3,76

2,38

6,39

2,47

3,59

30,2

 

Сув омбори сув баланси тенгламасининг асосий кирим қисми ташкил этувчиси ҳисобланган Дарё ва сойлар сув сарфларининг ойлик қийматлари олинди. Мазкур маълумотлар Оҳангарон сув омбори бошқармасидан олинган.

3.2 жадвал

Оҳангарон сув омбори сув балансининг кирим қисми элементлари – Атмосфера ёғинлари, мм

 

Йил/Ойлар

I

II

III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

X

XI

XII

йил

2004

101,2

60,9

150,9

39,2

28,0

16,0

27,2

23,3

0,0

46,0

125,8

120,8

739

2005

89,7

175,1

107,7

39,9

25,1

11,4

0,0

14,0

1,3

7,8

54,7

86,5

613

2006

116,2

71,8

91,5

42,8

25,7

11,2

5,8

0,0

29,9

82,6

66,3

59,4

603

2007

33,8

87,6

163,6

98,2

79,9

10,2

3,1

1,8

0,0

0,4

23,5

84,2

586

2008

32,0

95,5

38,1

80,8

13,3

0,0

18,6

0,0

13,2

115,2

86,3

76,8

570

2009

61,4

101,6

137,5

109,7

44,1

15,1

83,0

3,9

23,8

2,1

38,7

81,0

702

2010

101,2

199,6

48,0

81,0

85,8

55,4

5,0

0,7

27,1

26,9

17,1

29,3

677

2011

33,6

149,1

60,3

19,3

35,2

11,8

0,0

1,8

6,9

48,7

185,1

92,0

644

2012

52,2

105,6

134,8

60,0

23,5

38,1

16,2

0,0

0,0

11,5

106,8

107,7

656

2013

86,0

57,4

86,4

115,6

106,0

0,0

0,6

6,4

5,1

15,1

31,0

78,4

588

2014

151,4

67,7

80,9

125,4

26,1

2,2

0,0

0,0

3,3

67,9

93,5

40,6

659

2015

96,9

126,9

90,4

45,8

79,9

69,1

1,0

21,4

6,0

83,3

106,2

77,7

805

2016

84,1

6,4

142,3

36,3

103,9

12,5

37,8

17,3

7,5

46,8

45,0

129,9

670

2017

76,6

140,5

105,4

129,5

44,1

5,2

28,0

1,0

23,7

17,8

20,0

80,4

672

 

Сув омбори сув баланси кирим қисми ташкил этувчиси атмосфера ёғинларини ҳисоблашда Ангрен метеорологик станциясида кузатилган ойлик маълумотлари танлаб танлаб олинди.   

 

 

3.3– жадвал

Оҳангарон сув омбори сув балансининг чиқим қисми элементлари –

Оҳангарон сув омборидан чиқарилган сув сарфлари, м3/сек

 

Йил/Ойлар

I

II

III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

X

XI

XII

йил

2004

4,0

4,0

15,0

67,8

66,0

52,2

26,6

28,0

11,0

8,4

7,6

7,7

24,9

2005

5,3

11,1

49,4

46,2

80,6

59,5

30,1

26,7

7,1

10,6

7,3

5,7

28,3

2006

5,0

7,6

6,7

44,7

73,8

28,6

29,1

20,7

7,1

6,3

5,7

5,0

20,0

2007

4,9

4,5

23,9

96,7

73,3

39,9

35,1

22,3

12,3

11,0

8,0

4,1

28,0

2008

4,0

4,0

5,0

10,0

40,3

21,6

27,4

19,8

8,1

13,2

7,0

11,2

14,3

2009

4,0

4,0

13,6

56,2

103,6

77,2

41,6

34,2

15,1

19,4

5,1

5,0

31,6

2010

5,0

4,3

14,6

96,4

95,0

62,1

38,4

29,5

13,8

12,0

10,1

4,6

32,2

2011

4,0

4,0

4,0

20,3

27,7

19,5

21,3

17,7

6,1

7,1

4,0

4,6

11,7

2012

4,5

6,0

23,0

88,3

83,9

46,0

27,0

21,1

12,6

11,4

5,2

4,0

27,7

2013

4,0

4,0

7,6

41,0

68,0

33,2

28,9

21,9

12,1

9,3

6,8

4,0

20,1

2014

4,0

4,0

8,7

29,8

102,3

40,4

28,5

22,8

10,6

8,8

4,1

4,0

22,3

2015

4,0

7,3

18,6

42,9

73,6

30,7

29,5

22,6

8,3

8,1

6,0

10,2

21,8

2017

4,0

4,0

13,9

85,8

119,7

44,8

30,7

28,8

8,7

9,1

8,2

4,0

30,1

Сув омбори сув баланси тенгламасининг асосий чиқим қисми ташкил этувчиси ҳисобланган сув омборидан сув чиқарилган сув сарфлари ҳисобланади. Мазкур маълумотлар ҳам Оҳангарон сув омбори бошқармасидан олинган.


Сув омбори чиқим қисми ташкил этувчиси – сув омбори юзасидан буғланишни ҳисоблашда, дастлаб (3.4б) ифода ёрдамида сув омбори юзасидан бўладиган ойлик буғланиш қалинлигини аниқлаб олдик (3.4-жадвал). Сўнгра, ойлик буғланиш қалинлиги ва сув омбори юзаси майдони асосида сув омборидан ойлик буғланишга йўқотилган сув ҳажми ҳисоблаб топилди (3.7-жадвал). Буғланишга йўқотилган сув ҳажмини топишда, сув омбори юзаси унинг сатҳи ва ҳажмига боғлиқ ҳолда ўзгариши инобатга олинди. Яъни, сув омбори ҳажми ва юза майдони ўртасида эгри чизиқ боғланиши тенгламаси (3.1-расм) ёрдамида сув омборининг юзаси майдонининг ойлик ўзгариши қийматлари ҳисоблаб топилди ва ойлик буғланиш қалинлиги қийматларига кўпайтириш орқали унинг ҳажмий қийматлари аниқланди.    

 

3.4– жадвал

Оҳангарон сув омбори сув балансининг чиқим қисми элементлари –

ГГИ-3000 асосида ҳисобланган ойлик буғланиш миқдори

 

 

Т, ойлар

I

II

III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

X

XI

XII

Т, кун

31

28

31

30

31

30

31

31

30

31

30

31

U200, м/с

0,98

1,11

1,43

1,57

1,62

1,5

1,34

1,43

1,25

1,05

0,94

0,98

e0

7,7

8

10,1

15,8

20,4

26,3

30

28,5

23,4

16,5

12,1

8,6

e200

5,61

5,73

7,64

10,67

11,85

13,05

15,78

15,09

10,88

8,88

7,34

5,7

е0 – е200

2,09

2,27

2,46

5,13

8,55

13,3

14,2

13,4

12,5

7,62

4,76

2,9

Е0, мм

18,5

18,9

25

52,7

94,9

133,8

140,8

136,5

116,7

68,9

40,1

25,6

 

 

3.1-расм. Оҳангарон сув омбори сув ҳажми ва сув юзаси майдони ўртасида боғланиш графиги ва ифодаси.

 

Оҳангарон сув омборидан шимилишга бўладиган йўқотилишни ҳисоблашда, сув омборининг шимилишга йўқотилишининг унинг ҳажмига боғлиқлиги жадвали (3.5-жадвал) дан фойдаландик. Жадвал асосида сув омбори ҳажми ва шимилишга йўқотилиш графиги чизилди ва ундан боғланиш тенгламаси олинди (3.2-расм). Олинган тенглама ёрдамида сув омборининг ойлик ҳажми маълумотлар орқали сув омборидан шимилишга йўқотилган ойлик сув ҳажмларини ҳисобладик. Ҳисоблаш натижалари 3.7-жадвалда келтирилди.

 

 

 

3.5– жадвал

Оҳангарон сув омбори сув балансининг чиқим қисми элементлари –

Оҳангарон сув омборидан сувнинг фильтрация орқали  йўқотилиши

H, см

W, млн.м3

, млн.м3

985

0

0

0

1010

13,095

0,157

0,021

1020

27,466

0,329

0,09

1030

46,92

0,563

0,26

1040

71,03

0,852

0,61

1050

103,23

1,24

1,28

1060

144,58

1,73

2,5

1070

194,65

2,34

4,55

1080

254,14

3,05

7,75

 

3.2-расм. Сув омбори сув ҳажми ва ундан шимилишга сарфланган сув миқдорлари ўртасида боғланиш графиги ва унинг ифодаси


3.6-жадвал

Оҳангарон сув омбори сув баланси тенгламасининг кирим қисми ташкил этувчиларини

ҳажм бирлигида ифодалаш, млн. м3

 

Йиллар

Ойлар

Йил

I

II

III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

X

XI

XII

 

Сув омборига қуйилган умумий оқим ҳажми

2004

20,6

32,4

84,4

208,0

216,4

89,4

35,6

15,4

7,0

5,1

21,6

22,6

758,6

 

2005

16,8

15,5

174,7

192,7

242,4

150,3

50,0

15,7

10,5

6,8

8,6

14,1

898,1

 

2006

12,6

32,2

60,1

192,9

212,4

65,1

22,7

6,4

7,5

29,5

28,3

15,1

684,9

 

2007

12,8

22,4

98,2

278,0

219,5

96,2

40,9

14,8

5,6

5,0

5,4

10,4

809,3

 

2008

10,3

12,6

80,6

102,3

139,9

33,5

11,8

5,1

4,2

27,7

45,1

19,2

492,4

 

2009

22,1

26,1

102,3

162,7

296,4

191,6

71,2

30,6

18,9

11,6

11,7

15,7

961,0

 

2010

19,9

38,3

131,9

272,1

264,5

169,9

59,4

21,4

20,8

22,4

19,6

7,6

1047,8

 

2011

5,8

14,0

43,2

124,3

86,2

26,4

8,8

4,7

3,1

6,4

40,6

23,1

386,6

 

2012

16,6

14,2

57,4

288,9

241,4

120,4

38,5

11,2

7,0

6,6

14,0

13,9

830,1

 

2013

17,4

23,0

71,3

144,5

196,7

82,6

21,4

6,7

5,0

6,0

8,2

18,3

601,0

 

2014

15,8

15,8

63,1

156,5

290,4

103,0

27,4

3,6

2,1

13,1

21,1

17,0

728,8

 

2015

19,2

37,8

60,7

179,2

217,1

74,5

28,7

5,8

5,2

22,9

40,9

22,7

714,5

 

2017

23,6

26,4

70,0

283,6

338,1

123,3

39,2

10,1

6,2

17,1

6,4

9,6

953,6

 

Ўрт.

16,4

23,9

84,5

198,9

227,8

102,0

35,0

11,6

7,9

13,9

20,9

16,1

759,0

 

3.6-жадвал давоми

 

Атмосфера ёғинлари

2004

0,40

0,27

0,07

0,21

0,16

0,09

0,14

0,10

0,00

0,14

0,39

0,38

2,35

 

2005

0,28

0,48

0,43

0,22

0,14

0,07

0,00

0,06

0,01

0,03

0,16

0,26

2,13

 

2006

0,34

0,25

0,41

0,24

0,15

0,06

0,03

0,00

0,10

0,30

0,27

0,25

2,41

 

2007

0,14

0,38

0,83

0,54

0,46

0,06

0,02

0,01

0,00

0,00

0,04

0,15

2,63

 

2008

0,06

0,18

0,15

0,44

0,08

0,00

0,09

0,00

0,04

0,31

0,30

0,25

1,88

 

2009

0,22

0,41

0,73

0,61

0,25

0,09

0,42

0,01

0,07

0,00

0,06

0,14

3,02

 

2010

0,20

0,56

0,24

0,44

0,48

0,31

0,03

0,00

0,09

0,08

0,05

0,08

2,57

 

2011

0,08

0,40

0,22

0,10

0,20

0,06

0,00

0,01

0,02

0,12

0,60

0,33

2,13

 

2012

0,19

0,39

0,48

0,32

0,13

0,21

0,08

0,00

0,00

0,03

0,27

0,29

2,39

 

2013

0,24

0,19

0,40

0,63

0,60

0,00

0,00

0,02

0,01

0,03

0,05

0,15

2,33

 

2014

0,32

0,16

0,29

0,67

0,15

0,01

0,00

0,00

0,01

0,17

0,27

0,12

2,16

 

2015

0,31

0,48

0,37

0,25

0,45

0,39

0,00

0,07

0,02

0,25

0,40

0,28

3,27

 

2016

0,34

0,03

0,58

0,19

0,57

0,07

0,20

0,07

0,02

0,12

0,10

0,26

2,54

 

2017

0,24

0,48

0,41

0,66

0,24

0,03

0,15

0,00

0,07

0,05

0,05

0,16

2,54

 

Ўрт.

0,24

0,33

0,40

0,39

0,29

0,10

0,08

0,03

0,03

0,12

0,21

0,22

2,45

 

 


3.7-жадвал

Оҳангарон сув омбори сув баланси тенгламасининг чиқим қисми ташкил этувчиларини

ҳажм бирлигида ифодалаш, млн. м3

Йиллар

Ойлар

Йил

I

II

III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

X

XI

XII

 

Сув омборидан чиқарилган оқим ҳажми

2004

10,7

9,7

40,2

175,5

176,9

135,1

71,2

75,0

28,5

22,5

19,8

20,7

785,8

 

2005

14,1

26,9

132,4

119,6

216,1

154,1

80,7

71,7

18,5

28,4

18,8

15,3

896,5

 

2006

13,4

18,4

18,0

115,7

197,9

74,1

78,1

55,6

18,3

16,9

14,8

13,4

634,5

 

2007

13,2

10,9

64,1

250,4

196,3

103,3

94,1

59,8

31,9

29,6

20,6

10,9

885,1

 

2008

10,7

9,7

13,3

26,0

108,1

56,0

73,5

53,2

21,1

35,5

18,1

29,9

455,1

 

2009

10,7

9,7

36,5

145,6

277,5

199,9

111,5

91,7

39,0

52,0

13,3

13,4

1000,7

 

2010

13,4

10,5

39,2

249,6

254,6

160,8

103,0

79,1

35,8

32,2

26,2

12,2

1016,5

 

2011

10,7

9,7

10,7

52,5

74,3

50,5

57,0

47,4

15,8

19,0

10,4

12,3

370,3

 

2012

12,0

14,4

61,6

228,6

224,7

119,2

72,4

56,4

32,7

30,6

13,5

10,7

877,1

 

2013

10,7

9,7

20,4

106,2

182,2

85,9

77,5

58,6

31,4

24,9

17,5

10,7

635,7

 

2014

10,6

9,7

23,2

77,2

274,0

104,6

76,2

61,1

27,5

23,6

10,5

10,7

709,0

 

2015

10,7

17,6

49,8

111,2

197,1

79,4

79,1

60,6

21,4

21,8

15,5

27,2

691,6

 

2017

10,7

9,7

37,4

222,1

320,7

116,0

82,4

77,3

22,6

24,4

21,2

10,7

955,3

 

Ўрт.

11,7

12,8

42,1

144,6

207,7

110,7

81,3

65,2

26,5

27,8

17,0

15,2

762,6

 

Сув омбори юзасидан буғланиш

2004

0,07

0,08

0,01

0,28

0,55

0,77

0,75

0,56

0,42

0,21

0,12

0,08

3,91

 

2005

0,06

0,05

0,10

0,29

0,54

0,76

0,75

0,57

0,46

0,23

0,12

0,08

4,00

 

2006

0,05

0,07

0,11

0,29

0,55

0,76

0,68

0,50

0,40

0,25

0,16

0,11

3,94

 

2007

0,08

0,08

0,13

0,29

0,55

0,76

0,70

0,52

0,35

0,16

0,07

0,04

3,73

 

2008

0,03

0,03

0,10

0,29

0,55

0,75

0,65

0,47

0,34

0,18

0,14

0,08

3,63

 

2009

0,07

0,08

0,13

0,29

0,54

0,76

0,72

0,50

0,36

0,12

0,07

0,04

3,67

 

3.7-жадвал давоми

 

2010

0,04

0,05

0,13

0,29

0,53

0,76

0,72

0,52

0,40

0,21

0,11

0,07

3,82

 

2011

0,05

0,05

0,09

0,29

0,53

0,71

0,61

0,43

0,33

0,16

0,13

0,09

3,46

 

2012

0,07

0,07

0,09

0,28

0,52

0,74

0,70

0,54

0,39

0,18

0,10

0,07

3,74

 

2013

0,05

0,06

0,12

0,29

0,54

0,75

0,66

0,47

0,31

0,14

0,07

0,05

3,51

 

2014

0,04

0,04

0,09

0,28

0,54

0,75

0,69

0,49

0,33

0,17

0,11

0,08

3,62

 

2015

0,06

0,07

0,10

0,28

0,54

0,75

0,68

0,48

0,35

0,21

0,15

0,09

3,76

 

2016

0,07

0,08

0,10

0,27

0,52

0,76

0,75

0,53

0,34

0,18

0,09

0,05

3,74

 

2017

0,06

0,06

0,10

0,27

0,51

0,76

0,77

0,57

0,35

0,19

0,09

0,05

3,77

 

Ўрт.

0,06

0,06

0,10

0,28

0,54

0,75

0,70

0,51

0,37

0,19

0,11

0,07

3,74

 

Сув омборидан фильтрация орқали йўқотилган сув ҳажми

2004

1,14

1,69

1,50

3,29

4,47

4,46

3,06

1,34

0,87

0,57

0,59

0,60

23,58

 

2005

0,63

0,43

1,20

3,39

4,09

4,28

3,06

1,37

1,18

0,75

0,55

0,52

21,45

 

2006

0,50

0,85

1,77

3,85

4,49

4,17

2,21

0,96

0,76

0,94

1,29

1,35

23,13

 

2007

1,34

1,61

2,60

3,61

4,47

4,19

2,36

1,06

0,56

0,25

0,13

0,13

22,31

 

2008

0,13

0,14

1,11

3,56

4,90

3,98

1,91

0,79

0,51

0,39

0,81

0,69

18,91

 

2009

0,91

1,26

3,12

3,69

4,35

4,06

2,61

0,95

0,59

0,11

0,11

0,12

21,86

 

2010

0,17

0,46

2,53

3,39

3,79

4,17

2,64

1,06

0,78

0,58

0,47

0,40

20,46

 

2011

0,34

0,39

0,92

3,35

3,87

3,01

1,51

0,64

0,45

0,29

0,66

0,88

16,30

 

2012

0,97

0,97

0,89

3,00

3,60

3,65

2,42

1,20

0,71

0,36

0,36

0,39

18,50

 

2013

0,46

0,67

1,91

3,43

4,06

3,94

2,01

0,80

0,39

0,19

0,11

0,16

18,13

 

2014

0,21

0,27

0,85

3,25

4,06

4,00

2,31

0,89

0,47

0,33

0,47

0,55

17,66

 

2015

0,67

1,02

1,25

3,31

4,04

3,86

2,15

0,83

0,56

0,57

1,00

0,92

20,17

 

2016

1,20

1,21

1,25

2,78

3,45

4,06

3,19

1,14

0,49

0,39

0,23

0,18

19,58

 

2017

0,60

0,78

1,12

2,66

3,36

4,06

3,43

1,36

0,52

0,41

0,25

0,19

18,74

 

Ўрт.

0,66

0,84

1,57

3,33

4,07

3,99

2,49

1,03

0,63

0,44

0,50

0,51

20,06

 


3.8-жадвал

Оҳангарон сув омбори сув баланси, 2004-2007 йиллар (млн.м3)

 

Йиллар

Сув баланси компонентлари

Кирим

Чиқим

Фарқ, +/-

Дарё ва сойлар

Ёғин

Сумма

Чиқарилган сув

Буғланиш

Фильтрация

Сумма

2004

758,6

2,349

760,9

785,8

3,91

23,58

813,31

-52,41

2005

898,1

2,129

900,2

896,5

4,00

21,45

921,99

-21,79

2006

684,9

2,407

687,3

634,5

3,94

23,13

661,59

25,72

2007

809,3

2,625

811,9

885,1

3,73

22,31

911,18

-99,25

2008

492,4

1,882

494,3

455,1

3,63

18,91

477,61

16,70

2009

961,0

3,024

964,1

1000,7

3,67

21,86

1026,26

-62,21

2010

1047,8

2,565

1050,4

1016,5

3,82

20,46

1040,79

9,57

2011

386,6

2,132

388,7

370,3

3,46

16,30

390,05

-1,31

2012

830,1

2,393

832,5

877,1

3,74

18,50

899,39

-66,91

2013

601,0

2,329

603,4

635,7

3,51

18,13

657,32

-53,95

2014

728,8

2,161

730,9

709,0

3,62

17,66

730,26

0,66

2015

714,5

3,275

717,7

691,6

3,76

20,17

715,54

2,19

2017

953,6

2,537

956,1

955,3

3,74

19,58

978,58

-22,46

2004-2017

759,0

2,4

761,4

762,6

3,73

20,16

786,45

-25,03


Учинчи боб бўйича асосий хулосалар:

1.                 Оҳангарон сув омбори сув баланси кирим чиқим қисми ташкил этувчи маълумотлари умумлаштирилди. Сув балансининг кирим қисми ташкил этувчилари сифатида сув омборига қуйилувчи Оҳангарон дарёси ва сойларнинг умумий сув сарфлари ҳамда атмосфера ёғинлари белгилаб олинди. Сув балансининг чиқим қисми маълумотларига сифатида сув омборидан чиқарилган сув сарфлари, сув омбори юзасидан буғланиш ва сув омбори тубидан шимилишга йўқотилиш кабилар олинди. 

2.                 Сув омборининг сув баланси тенгламаси 2004-2017 йиллар даври учун ўрганилди. Сув омбори сув балансини ҳажм кўрсаткичида ифодалаш зарурлиги туфайли сув балансини ташкил этувчиларининг ўлчов бирликлари ягона бирликка млн.м3га ўтказилди. Ягона бирликларга ўтказишда сув омбори сатҳ эгри чизиғи, сув омборининг ҳажм ва майдон эгри чизиғи графикларидан ва уларнинг тенгламаларидан фойдаланилди.

3.                 Оҳангарон сув омборининг сув баланси 2004-2017 йиллар оралиғида ўрганилганда, асосий дарё сувлари миқдори йиллик ўртача 759,0 млн.м3, атмосфера ёғинлари 2,4 млн.м3, ни ташкил этган ҳолда, кирим қисмининг умумий кўп йиллик ўртача қиймати 761,4 млн.м3 га тенг бўлди. Сув балансининг чиқим қисми ташкил этувчиларининг қийматлари жами 786,45 млн.м3 бўлиб, шундан сув омбори тўғонидан чиқарилган сув ҳажми – 762,6 млн.м3, сув омбори юзасидан буғланиш ҳажми йиллик ўртача– 3,73 млн.м3, сув омбори тубидан шимилиш орқали йўқотилган сув ҳажми йиллик ўртача – 20,16 млн.м3 ни ташкил этган.

4.                 Сув баланси кирим ва чиқим қисми ташкил этувчилари йиғидилари ўртасида фарқ ўрганилган давр учун йиллик ўртача -25.03 млн.м3 га тенг бўлган. Сув омбори сув баланси сальдосининг энг минимал қиймати     - 99.25 млн.м3 2007 йилда бўлганлиги аниқланди ва чиқим сув ҳажмига нисбатан кирим сув ҳажмининг максимал қиймати 2006 йилда + 25,72 млн.м3 бўлганлиги аниқланди.


IV БОБ. ОҲАНГАРОН СУВ ОМБОРИ СУВ БАЛАНСИНИ БЕЛГИЛОВЧИ ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИК ОМИЛЛАРНИ БАҲОЛАШ

Магистрлик диссертация ишининг мазкур якуний боби Оҳангарон сув омборининг гидрометеорологик режимининг айрим қирраларини, жумладан, сув сатҳи, музлаш режими ва сув омборини бошқаришни оптималлаштириш масалаларини ўрганишга бағишланган.

4.1. Сув омборининг сув баланси ташкил этувчиларига гидрометеорологик омилларнинг таъсирини баҳолаш

Оҳангарон сув омборининг гидрологик режими – унинг сув сатҳи, сув баланси, ҳарорати, гидрокимёвий ва гидробиологик кўрсаткичларининг вақт бўйича ўзгаришида акс етади.

Сув сатҳи режими: Оҳангарон сув омборидаги сув сатҳининг ўзгариши қуйидаги омилларга боғлиқ:

·               Сув омборини тўлдириш ва бўшатиш тезликларига;

·               Сув омбори ҳавзаси ўлчами ва шаклига;

·               Сув омбори дарё оқимини тартибга солиш бўйича қайси турга мансублигига;

·               Суғориш ва бошқа мақсадлар учун олинадиган сув миқдорини оз ёки кўплигига;

·               Тўғоннинг қуйи қисми санитария ҳолатини сақлашга.                

        Музлаш режими: Оҳангарон сув омборини эксплуатация қилиш даврида сув омбори юзасининг музлаши, қиш ойлари совуқ келган 2008, 2012 йилларида кузатилган. Музнинг максимал қалинлиги 10 - 25 см гача бўлган. Музлашнинг энг эрта бошланган даври декабр ойининг охирларига тўғри келса, энг кеч музлаш даври феврал ойининг иккинчи ўн кунликларига тўғри келади. Сув омборидаги музлар эришининг энг эрта даври феврал ойида ва энг кеч даври март ойининг биринчи ўн кунликларига тўғри келади.

          Шамол тўлқин режими: Оҳангарон сув омборида ҳисобий тўлқин баландлиги аниқлаш учун лойиҳавий максимал тўлқин баландлигини ёки ўлчовлар натижасида олинган, аниқлаштирилган натижалардан ёки маълумотлардан фойдаланиган ҳолда амалга оширилади. Бунда қуйида келтирилган усуллардан фойдаланилади.

Сув омборида тўлқинланишни кузатиш асосан ҳудудда кучли шамол ёки довул  бўлган пайтида, тўлқиннинг баландлигини келгуси ҳисоблар ва тадбирлар учун аниқлаш мақсадида ўтказилади. Тўлқин баландлигини тўлқин ўлчаш рейкаси ёки тўғоннинг бетон билан маҳкамланган қиялигида тўлқиннинг қияликка урилиб чиқиш узунлигини ўлчаш орқали аниқлаш мумкин.

(4.1)

бу ерда,

- 1 % таъминланган тўлқин баландлиги, м;

- сондаги тўлқинлар кетма-кетлиги ичидаги энг катта      тўлқиннинг қияликка урилиб чиқиш узунлиги, м;

m=ctga

- тўғон босимли қиялигининг коэффициенти.

 

Тўлқин баландлигини яна ҳам аниқроқ йўл билан аниқлаш мумкин. Бунда барқарор тўлқинланиш ҳосил бўлгандан сўнг шамолнинг йўналиши белгиланади, унинг тезлиги қўл анемометри билан ўлчанади ва тўлқинларнинг пайдо бўлиб келиш масофасини сув омбори ҳавзасининг режасидан аниқлаб, САНИИРИнинг қўйидаги формуласи орқали тўлқин баландлиги топилади:

 

, м

(4.2)

бу ерда:   Vw

- 10 м баландликдаги (ёки яқиндаги метеостанцияда ўлчанган) шамол тезлиги, м/с;

L    

- тўлқинлар пайдо бўлиб келиш масофаси, м;

 

g= 9,81 м/с2

 

Шамол тезлиги:Vw= 1,26 Vw2,

буерда:Vw2– 2 мбаландликдақўланомометрибиланўлчанганшамолтезлиги, м/с.

         Гидрокимёвий режим. Оҳангарон сув омборининг гидрокимёвий режими сув таркибидаги минерал ва органик  моддаларнинг сифат ва миқдорий ўзгаришида намоён бўлади.  Сув омборидаги гидрокимёвий режимнинг ўзгариши сув минерализацияси ва асосий ионларнинг ўзгариши, шунингдек сув омбори ҳавзасидаги сув алмашиниши ва ҳавзасининг узунлиги каби омиллар бўйича синфлаштирилади.

Оҳангарон сув омбори ҳарорат режими баҳор – ёз мавсумида исиш ва куз – қиш мавсумида совуш даврлари билан характерланади, ўзгариб боради. Оҳангарон сув омбори ҳарорат режими 2 қисмга бўлинади:

-       минимал ҳарорат Оҳангарон сув омборида декабрь – январь ойларида кузатилади, 4 – 8 0С гача ўзгаради;

-       баҳор ойларида сув омбори сув юза қатлами исий бошлайди ва апрель ойида 17 – 19 С0 гача кўтарилади;

-       максимал харорат ёз ойларида 25 – 30 С0 гача бўлади;

-       куз фаслидаги совуш узоқ давом этади. Октябрь ойи охири, ноябрь ойи бошларида 15 – 18 0С гача тушади.

 

4.1   расм. Ангрен метеорологик станциясида кузатилган кўп йиллик

(1959-2017) ҳаво ҳарорати маълумотлари.

 

4.2   – расм. Ангрен метеорологик станциясида кузатилган кўп йиллик

(1959-2017) атмосфера ёғинлари маълумотлари.

 

4.3 – жадвал

Туябўғиз метеорологик станциясида кузатилган кўп йиллик ҳаво ҳарорати маълумотлари

Йиллар

I

II

III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

X

XI

XII

1990

-2,3

-1,7

10,1

13,6

19,6

25,9

28,0

26,1

19,7

16,0

7,2

5,9

1991

-1,1

4,2

9,3

14,8

21,8

28,0

26,9

25,8

21,9

14,0

9,2

1,9

1992

-1,3

3,3

7,9

16,8

20,3

25,1

28,1

25,0

20,6

15,4

7,0

3,7

1993

2,3

5,8

7,0

16,1

17,6

25,0

27,1

24,4

19,4

13,5

10,2

5,2

1994

1,0

3,8

7,8

15,3

18,5

25,5

27,5

24,7

20,3

12,5

4,4

-0,1

1995

-0,1

-0,9

10,3

13,4

21,8

27,4

27,1

26,2

18,3

15,1

11,7

2,6

1996

0,7

4,6

9,1

16,6

21,2

27,0

28,9

26,6

21,1

13,5

10,9

0,8

1997

-0,8

0,8

6,5

13,9

20,5

26,0

28,0

25,2

21,7

13,9

5,8

5,4

1998

3,2

1,7

9,4

16,8

20,2

27,3

29,0

26,0

21,5

18,4

5,5

2,4

1999

0,6

1,1

7,7

17,2

19,5

25,6

28,5

26,9

22,0

14,3

9,4

4,8

2000

1,8

8,2

7,6

14,2

21,6

25,4

26,8

27,8

21,4

16,2

6,8

3,6

2001

3,0

3,2

9,8

19,2

23,0

26,4

28,5

27,4

21,8

12,0

6,7

4,1

2002

-1,0

4,9

11,7

17,5

25,1

27,9

26,9

25,7

20,0

13,1

9,9

3,8

2003

3,9

5,5

11,6

15,0

19,9

25,3

27,8

27,1

22,2

17,8

10,5

-1,9

2004

4,9

5,5

8,7

13,8

19,3

24,8

27,8

26,7

21,8

17,1

8,3

2,1

2005

4,7

7,6

10,3

15,3

22,6

27,0

27,6

26,5

22,2

13,6

11,8

3,4

2006

2,0

-0,1

12,7

16,7

21,1

27,9

29,2

25,9

23,2

15,7

8,4

4,1

2007

-2,7

7,6

11,8

17,6

23,8

27,0

27,3

26,8

20,5

17,7

9,7

-0,8

2008

1,3

5,9

9,2

18,3

21,6

27,3

28,0

26,8

21,6

12,9

9,9

1,8

2009

-8,1

-0,9

15,3

17,4

28,5

28,1

29,0

27,7

20,9

14,7

7,7

3,2

2010

2,2

6,6

11,3

13,2

20,7

24,8

28,1

26,0

9,5

15,6

8,2

4,4

2011

4,6

3,3

11,7

17,5

21,4

26,1

27,6

27,3

21,5

17,1

9,4

2,8

2012

0,8

2,6

9,7

18,3

23,7

27,4

28,5

27,2

21,8

15,8

5,4

-0,7

2013

-1,0

-1,2

7,9

19,9

22,4

27,0

27,9

27,7

21,3

15,5

7,1

-0,2

2014

3,1

5,1

12,1

15,8

21,9

26,7

28,0

26,2

23,2

15,2

8,9

2,6

2015

2,2

-3,0

9,6

14,5

23,4

27,2

26,9

27,0

21,3

13,4

5,7

2,2

2016

2,3

6,5

8,4

18,1

22,9

28,1

28,9

25,6

20,7

14,9

7,9

4,8

2017

2,3

2,3

8,5

15,1

23,9

27,1

28,8

26,2

21,6

15,8

10,1

1,7

 

4.2 – жадвал

Туябўғиз метеорологик станциясида кузатилган кўп йиллик атмосфера ёғинлари маълумотлари

Йиллар

I

II

III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

X

XI

XII

1990

55,5

44,9

76,7

17,5

27,1

1,8

0,7

0,0

3,6

12,9

41,9

76,3

1991

69,3

35,7

37,2

105,6

34,3

0,3

3,9

0,0

0,0

63,5

19,5

43,0

1992

50,2

27,7

77,6

55,1

43,6

10,6

3,0

0,0

13,2

0,3

25,7

46,8

1993

44,3

70,6

39,5

66,3

97,0

5,6

0,4

0,0

8,8

14,9

7,3

73,5

1994

28,1

137,8

100,6

88,5

62,8

24,1

0,0

2,9

3,1

27,6

0,8

77,4

1995

50,7

52,3

30,6

73,0

54,7

5,7

0,0

0,0

10,7

2,6

14,1

65,8

1996

35,1

30,9

52,4

19,1

27,6

0,9

1,3

0,0

0,0

21,2

10,5

38,2

1997

20,4

100,5

60,1

72,5

4,0

4,0

1,2

0,0

16,0

4,8

5,6

2,8

1998

53,0

55,2

39,4

61,7

138,9

6,3

0,0

0,6

0,0

6,6

35,2

48,6

1999

105,9

114,1

91,2

66,5

34,9

5,4

13,6

0,0

0,8

19,9

30,5

48,3

2000

60,4

74,2

69,6

30,7

55,0

4,9

8,7

2,4

10,0

7,0

81,7

13,0

2001

53,4

17,5

32,8

25,9

0,8

11,2

13,1

0,0

7,1

73,2

48,5

54,9

2002

21,5

37,2

54,5

43,5

3,9

0,0

4,8

4,1

0,3

60,3

30,0

89,5

2003

55,3

82,1

82,3

116,2

79,7

20,6

0,0

0,4

0,0

0,5

27,6

114,1

2004

25,0

78,9

104,6

88,9

58,1

34,2

0,0

0,1

0,0

8,1

110,6

46,2

2005

50,7

37,7

107,0

31,8

27,3

0,0

29,2

1,4

0,0

19,3

71,5

98,2

2006

49,5

68,9

65,0

33,8

40,5

6,4

0,0

4,2

0,0

8,0

47,3

45,2

2007

73,1

45,4

71,6

43,1

18,4

0,0

5,2

0,0

4,2

51,1

65,0

51,7

2008

34,9

58,2

61,8

91,1

38,7

1,0

0,0

0,0

0,0

2,7

17,1

79,3

2009

27,9

57,7

22,8

54,4

31,2

0,0

1,1

0,0

11,5

64,5

58,5

48,1

2010

42,6

79,7

82,2

128,6

20,5

17,5

1,4

2,5

9,5

0,8

17,9

66,8

2011

63,3

121,9

47,4

69,2

49,7

92,7

2,6

0,0

6,1

9,7

14,8

12,3

2012

19,0

83,1

47,6

14,9

6,9

5,1

0,0

0,0

3,0

36,9

173,0

42,8

2013

41,2

55,4

83,0

35,1

22,3

10,8

2,3

0,0

0,0

11,0

61,0

55,9

2014

72,3

36,1

90,1

54,7

4,8

6,1

0,0

2,6

1,0

14,0

25,1

86,8

2015

75,9

33,3

84,6

66,2

16,7

0,8

0,0

0,0

2,9

46,9

49,9

31,3

2016

65,6

88,6

60,4

21,6

25,2

6,9

0,0

4,9

1,2

88,3

68,5

34,7

2017

49,4

106,6

59,3

60,8

34,5

1,5

1,7

0,0

12,3

15,3

21,1

34,8

 

 

4.2. Оҳангарон сув омборини бошқаришни оптималлаштириш масалалари

         Оҳангарон  дарёси сув ресурсларидан қишлоқ хўжалиги, саноат ва коммунал – хўжалик мақсадларида кенг фойдаланилади. Оҳангарон дарёси сув сарфининг йиллараро ва йил ичида тақсимланиши ва сув омборининг гидрологик режимини ўрганиш орқали унинг иш самарадорлигини баҳолаш мумкин.

         Оҳангарон сув омборини бошқаришни оптималлаштириш масалаларини кўриб чиқишда биз сув омборига Оҳангарон дарёсидан қуйилган ва ундан чиқиб кетган ўртача ойлик сув сарфларидан фойдаланиб, сув сарфларининг йиллараро ўзгариши графиги чизилди (4.3 – расм).

 

4.3 – расм. Оҳангарон сув омбори кирим ва чиқим сув сарфларининг йиллараро ўзгариши.

 

         Графикдан кўришимиз мумкинки, кузатилган йиллар давомида ўртача сув сарфи 24,9 м3/с (2004 йил), максимал сув сарфи 39,7 м3/с (1994 йил) ва минимал сув сарфи 12,3 м3/с (2011 йил)ни ташкил этган. Оҳангарон сув омборига дарёдан қуйилган ва ундан чиқиб кетган ўртача йиллик сув сарфлари орасидаги фарқ катта эмаслигини кўриш мумкин. Мисол учун, 1998 йил сув омборига Оҳангарон дарёсидан ўртача 32,3 м3/с сув қуйилган ва 30,8 м3/с сув чиқариб юборилган. Мазкур йилда кирим ва чиқим сув сарфлари орасидаги фарқ жуда кичик қийматни – 1,5 м3/с ни ташкил этган. Оҳангарон сув омбори кирим ва чиқим сув сарфларининг йиллараро ўзгаришида деярли фарқ йўқлигини кўришимиз мумкин.

         Оҳангарон сув омборининг гидрологик режимининг йил ичида тақсимланиши ўртача сувли (2004) йил ҳолати бўйича ўрганилди. Шу мақсадда, сув омборига Оҳангарон дарёсидан қуйилган ва ундан чиқарилган ўртача ойлик сув сарфлари графиги чизилди (4.4 – расм). Графикдан кўриш мумкинки, 2004 йилда Оҳангарон дарёсидан сув омборига ўртача 23,9 м3/с қуйилган. Оҳангарон дарёсидан тўлин сув даври март (30,4 м3/с), апрел (80,8 м3/с), май (80,4 м3/с) ва июн (34,5 м3/с) ойларига тўғри келиб, бу даврда сув сарфи ўртача 56,5 м3/с ни ташкил этган. Сув омборидан тўлин сув даврида, яъни март (20,9 м3/с), апрел (68,2 м3/с), май (69,1 м3/с) ва июн (34,7 м3/с) ойларида ўртача 48,3 м3/с сув чиқариб юборилган. Мазкур даврда кирим ва чиқим сув сарфлари орасидаги фарқ 8,2 м3/с га тенг бўлиб, оқим хажми 86,4 млн.м3 ни ташкил этган. Бу ўз навбатида, тўлин сув даврида сув омборида тўпланган сув миқдорини билдиради.

 

4.4 – расм. Оҳангарон сув омбори кирим ва чиқим сув сарфларининг ўртача сувли 2004 йилдаги ойлар бўйича ўзгариши

 

         Вегетация даврининг кейинги июль (13,2 м3/с), август (5,68 м3/с) ва сентябрь (2,64 м3/с) ойларида сув омборига ўртача 7,18 м3/с сув қуйилган ва ундан ўртача 21,9 м3/с сув чиқариб юборилган. Бу даврда кирим ва чиқим сув сарфлари орасидаги фарқ – 14,7 м3/с бўлиб, оқим ҳажми 116,9 млн.м3 ни ташкил қилган.

Кўп сувли йилда сув омборига қуйилган ўртача йиллик сув сарфи 39,7 м3/с бўлган (4.5-расм). Мазкур йилнинг тўлин сув даври(март – июнь)да сув омборига ўртача 91,8 м3/с сув қуйилган ва 75,2 м3/с сув чиқариб юборилган. Ҳисоблашлар натижасида, кўп сувли йилнинг тўлин сув даврида,  яъни март–июнь ойларида сув омборида 174,3 млн.м3 сув тўпланганлиги аниқланди. Тўлин сув даврида сув омборида, тўпланган сув миқдори умумий ҳажмига нисбатан 67% ни ва фойдали ҳажмига нисбатан 87% ни ташкил этган.

Ушбу йилда вегетация даврининг кейинги  ойларида (июль – сентябрь) эса сув омборига ўртача 16,3 м3/с сув  қуйилган ва ўз навбатида 33,9 м3/с сув чиқариб юборилган. Тўлин сув даври(март-июнь ойлари)да сув омборида тўпланган сув ҳажми вегетация даврининг асосан июль – сентябрь ойларида сарфланган. Июль-сентябрь ойларида сув омборидан 269,5 млн.м3 сув чиқарилган бўлиб, унга ўз навбатида 129,6 млн.м3 сув қуйилан. Мазкур ойларда сув омборидан чиқарилган сув ҳажми қуйилган сув ҳажмига нисбатан 139,9 млн.м3га ортиқ бўлган. Мазкур қиймат сув омборининг фойдали ҳажмининг 70%ини ташкил этади.

 

4.5 – расм.Оҳангарон сув омборига қуйилган ва ундан чиққан сув сарфларининг ойлар бўйича ўзгариши (1994 йил- кўп сувли йил)

 

Кам сувли 2011 йилни ўрганганимизда, сув омборининг гидрологик режими кўп сувли йилдаги ҳолатдан кескин фарқ қилганлиги аниқланди (4.6-расм). Кам сувли йилда сув омборига йиллик ўртача 12,3 м3/с сув қуйилган ва ўртача 11,7 м3/с сув чиқариб юборилган. Ушбу йилда сув омборига қуйилган сув миқдори сув омборининг ўртача сувли(2004 йил) йилдаги ҳолатидан 11,6 м3/с (W=364,9 млн.м3) га ва кўп сувли(1994 йил)йилдаги ҳолатидан 27,5 м3/с (W=867,4 млн.м3)га кам сув қуйилганлиги аниқланди. Кам сувли йилда тўлин сув даври давомийлиги нисбатан эрта бошланиб, қисқа муддат давом этган. Мазкур йилда тўлин сув даври февраль ойининг ўрталарида бошланиб, май ойигача давом этган. Тўлин сув даври тугашида яъни май ойи охирида сув омборидаги умумий сув ҳажми 182,25 млн.м3 ташкил этди. Бу даврда сув омбори тўлиқ сув ҳажмининг атига 70% и тўлдирилган.

 

4.6 – расм.Оҳангарон сув омборига қуйилган ва ундан чиққан сув сарфларининг ойлар бўйича ўзгариши (2011 йил –минимал сувли йил)

 

         2011 йилнинг вегетация даври(апрель–сентябрь)да сув омборига Оҳангарон дарёсидан ўртача 16,1 м3/с(W=254,4 млн.м3) сув қуйилган.  Бу даврда сув омборидан чиқарилан сув миқдори ўртача 18,8 м3/с(W=297,25 млн.м3)ни ташкил этган. Кам сувли йилнинг вегетация даврида сув омборига қуйилган сув миқдорига нисбатан ортиқча ишлатиган сув ҳажми W=42.65 млн.м3ни ташкил этган ҳолда,бу сув омбори фойдали ҳажмининг 23,1 % ни ташкил этган. Кам сувли йилда ҳам бошқа экстемал йиллар каби сув омборига дарёдан қуйилган сув ҳажмидан ортиқ миқдори сув сарфланганлигини кузатиш мумкин. 2011 йил вегетация даврининг бошида, яъни апрель ойи бошида сув омбори ҳажми 94,72 млн.м3ни ташкил этган. Вегетация даврида қишлоқ хўжалиги мақсадларида сув омборидан 297,25млн.м3 сув ишлатилган, натижада вегетация даври якунида, яъни сентябрь ойи охирида сув омборининг сув ҳажми 52,6 млн.м3 га тушган. Бу кўрсаткич сув омбори умумий ҳажмининг 20 %ини ва фойдали ҳажмининг 28% ини ташкил этган.

 

 

Тўртинчи боб бўйича асосий хулосалар:

1.       Гидрометеорологик кузатув постларидан олинган  сув омбори сув баланси ташкил этувчилари бўлган атмосфера ёғинлари ва ҳаво ҳарорати маълумотлари таҳлил қилинди;

2.       Сув омборининг кўп йиллик кирим ва чиқим қисми маълумотлари ўрганиб чиқилди. Бунга кўра 1994 йил сув омборида кўп сувли йил, 2011 йил кам сувли йил ва 2004 йил эса ўртача сувли йилларнинг гидрологик режими ўрганилди

3.       Оҳангарон дарёси оқимининг кўп ва кам сувли йилларнинг вегетация даврларида Оҳангарон сув омборига қуйилган ва ундан чиқарилган сув сарфлари орасидаги тафовут катта эмас. Бу тафовутнинг катта эмаслиги сув сарфлари вегетация даврининг дастлабки ойларида сув омборида сувнинг тўпланиш ва унинг кейинги ойларида сарфланиши билан изоҳлаш мумкин.  

4.       Кам сувли йилда эса тўлин сув даври эрта бошланиб, давомийлиги қисқа бўлган. Кам сувли йилнинг вегетация даврида, сув омборига қуйилган ва чиқарилган сув миқдорлари ўртасида тавофутнинг катта эмаслиги, гарчи сув танқислиги юқори бўлишига қарамасдан, сув омбори вегетация даврида қуйилган сув сарфи миқдорига мувофиқ бошқарилганлигидан далолат беради.

5.       Кам сувли йилда сув омборига дарёдан ўртача кўп сувли йилга нисбатан 27,4 м3/сек (31 %) ва ўртача сувли йилга нисбатан 7,8 м3/сек (63%) га кам сув қуйилган.


ХУЛОСА

 

Магистрлик диссертациясини бажаришда эришилган асосий натижаларни қуйидаги хулосалар сифатида қайд этиш мумкин:

1.       Оҳангарон сув омбори жойлашган ҳавзанинг табиий географик шароити (географик ўрни, ҳавзанинг рельеф тузилиши ва геологияси, иқлим шароити, тупроқлари ва унинг хусусиятлари, ўсимлик дунёси, гидрографияси) адабиётларда келтирилган маълумотларга асосланиб ёритилди;

2.       Оҳангарон сув омборининг лойҳавий ҳажми 260 млн.м3ни ташкил этади. Қирғоқ чизиғи узунлиги  – 17,0 км, меъёрий димланиш сатҳидаги максимал чуқурлиги – 95,5 м , ўртача чуқурлиги – 41,5 м, меъёрий димланиш сатҳидаги сув юзаси майдони – 5,25 км2 ва дарёнинг қуйилишидан гидроузелгача бўлган масофа 149 км ни ташкил этади;

3.       Оҳангарон сув омбори сув баланси кирим чиқим қисми ташкил этувчи маълумотлари умумлаштирилди. Сув балансининг кирим қисми ташкил эувчилари сифатида сув омборига қуйилувчи Оҳангарон дарёси ва сойларнинг умумий сув сарфлари ҳамда атмосфера ёғинлари белгилаб олинди. Сув балансининг чиқим қисми маълумотларига сифатида сув омборидан чиқарилган сув сарфлари, сув омбори юзасидан буғланиш ва сув омбори тубидан шимилишга йўқотилиш кабилар олинди. 

4.       Сув омборининг сув баланси тенгламаси 2004-2017 йиллар даври учун учун ўрганилди. Сув омбори сув балансини ҳажм кўрсаткичида ифодалаш зарурлиги туфайли сув балансини ташкил этувчиларининг ўлчов бирликлари ягона бирликка млн.м3га ўтказилди. Ягона бирликларга ўтказишда сув омбори сатҳ эгри чизиғи, сув омборининг ҳажм ва майдон эгри чизиғилари боғланиш графиклари ва тенгламаларидан фойдаланилди.

5.       Оҳангарон сув омборининг сув баланси 2004-2017 йиллар оралиғида ўрганилганда, асосий дарё сувлари миқдори йиллик ўртача 759,0 млн.м3, атмосфера ёғинлари 2.4 млн.м3, ни ташкил этган ҳолда, кирим қисмининг йиллик қиймати 761.4 млн.м3 га тенг бўлди. Сув балансининг чиқим қисми ташкил этувчиларининг қийматлари жами 786.45 млн.м3 -сув омбори тўғонидан чиқарилган сув ҳажми – 762.6 млн.м3, сув омбори юзасидан буғланиш ҳажми йиллик ўртача– 3.73 млн.м3, сув омбори тубидан фильтрация ҳажми йиллик ўртача – 20.16 млн.м3 ни ташкил этган.

6.       Сув баланси кирим ва чиқим қисми ташкил этувчилари йиғидилари ўртасида фарқ ўрганилган давр учун йиллик ўртача -25.03 млн.м3 ни тга тенг бўлган. Сув омбори сув баланси сальдосининг энг минимал қиймати -99.25 млн.м3 2007 йилда бўлганлиги аниқланди ва чиқим сув ҳажмига нисбатан кирим сув ҳажмининг максимал қиймати 2006 йилда +25,72 млн.м3 бўлганлиги аниқланди.

7.       Гидрометеорологик кузатув постларидан олинган  сув омбори сув баланси ташкил этувчилари бўлган атмосфера ёғинлари ва ҳаво ҳарорати маълумотлари таҳлил қилинди;

8.       Сув омборининг кўп йиллик кирим ва чиқим қисми маълумотлари ўрганиб чиқилди. Бунга кўра 1994 йил сув омборида кўп сувли йил, 2011 йил кам сувли йил ва 2004 йил эса ўртача сувли йиллар аниқланди ва уларнинг йил ичида тақсимланишининг ўзига хос жиҳатлари ўрганилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1.   Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини 2020-2030 йилларда ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси. - https://regulation.gov.uz/uz/document/13767

2.   Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981-сон қарори. - https://lex.uz/docs/4640429

3.   Авакян А.Б., Салтанкин В.П., Шарапов В.А. Водохранилища. М.: Мысль 1987. 325 с.

4.   Аҳмедов Э., Сайдаминова З. Ўзбекистон Республикаси (қисқача маълумотнома). –Тошкент: Ўзбекистон, 1998. -  398 б.

5.   Гаппаров Ф.А., Назаралиев Д.В. Рациональный режим наполнения и сработки водохранилищ.–Новочеркасск: Научно– практический журнал «Пути повышения эффективности орошаемого земледелия». Выпуск №1(61)2016. 2016. – 184 – 186 с.

6.   Духовный В. А., Сорокин А. Г. Оценка влияния Рогунского водохранилища на водный режим реки Амударьи. Материалы НИЦ МКВК. Ташкент 2007 г. - http://cawater-info.net/library/rus/rogun_at_amudarya_rus.pdf

7.   Духовный В.А. Рысбеков Ю.Х. Проблемы управления водохозяйствен-ным комплексомЧирчик-Ахангаранского бассейна (Центральная Азия) и пути их решения в контексте устойчивого развития. Материалы НИЦ МКВК. 2009. - 13 с.

8.   Иванов Ю.Н., Водные ресурсы вилоятов Узбекистана. Труды НИГМИ. – 2010. – Вып. 12(257). – С. 137-148.

9.   Иванов Ю.Н., И.А.Чулпанова. Водные ресурсы бассейна реки Ахангаран. Гляциология горных областей. – Ташкент, 2007. 57 – 77 ст.

10.   Ирригация Узбекистана. Т II. Ташкент: ФАН – 1975. – 360 с.

11.   Каталог Ахангаранской водохранилище. Материалы НИЦ МКВК.

12.   Коваленко М.С. Формирование и особенности регулирования водно-солевого режима водохранилищ, создаваемых в засоленных котловинах. Автореф. дисс. докт. геогр. наук. - М: Изд. МГУ. 1984. -  48 с.

13.   Кошкарбаева М.А., Умирзоқов Ғ.Ў. Оҳангарон сув омбори кирим ва чиқим сув сарфларини миқдорий баҳолаш / Ўзбекистон география таълими методикаси ва топонимика: тарихи, муаммолари ва истиқболлари. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. - Тошкент, 2019. Б. 154 – 155.

14.   Крицкий С.Н., Менкель М.Ф. Гидрологические основы управления речным стоком. -М.: Изд. Наука, 1981. - 256 с.

15.   Михеев В.А. Гидрология. – Ульяновск: УлГТУ, 2010

16.   Никитин А.М. Водохранилища Средней Азии. Под ред. Ю.Н.Иванова. – Л.: Гидрометеоиздат. 1991. – 166 с.

17.        Пирназаров Р.Т., Ҳикматов Ф.Ҳ. Тўғонли кўлларнинг гидрометеорологик режими ва улар хавфини камайтириш масалалари. –Т.: «Fan va texnologiya», 2013. -176 б.

18.   Расулов А.Р., Ҳикматов Ф.Ҳ., Айтбоев Д.П. Гидрология асослари. – Тошкент: Унверситет, 2003. – 247 б.

19.   Хендерсон-Селлерс Б. Инженерная лимнология. – Л.: Гидрометеоиздат, 1987. – 335 с.

20.   Чуб В.Е. Изменение климата и его влияние на гидрометеорологические процессы, агроклиматические и водные ресурсы Республики Узбекистан. - Ташкент: VoRis - nashriyot, 2007. - 132 с.

21.   Шульц В.Л. Реки Средней Азии. Л.: Гидрометеоиздат. 1965. – 692с.

22.   Эдельштейн К. К. Морфология, водный режим и гидрологическая структура долинных водохранилищ. Автореф. дисс. докт. геогр. наук. М: МГУ. 1983. – 48 c. 

23.   Эдельштейн К.К. Водные массы долинных водохранилищ. Изд. МГУ. 1991. – 176 с.

24.   Ҳасанов И.А., Ғуломов П.Н. Ўзбекистон табиий географияси. –Тошкент: O’qituvchi, 2007. – 162 б.

25.   Ҳикматов Ф.Ҳ., Сирлибоева З.С., Айтбаев Д.П. Кўллар ва сув омборлари географияси, гидрологик хусусиятлари. Т.: Университет, 2000. 122 б.

26.   Ali MH, Shui LT, Walker WR. Optimal water management for reservoir based irrigation projects using geographic information system. Journal of Irrigation and Drainage Engineering. 2003 Feb;129(1):1-0.

27.   Bashar KE, Mustafa MO. Water balance assessment of the Roseires Reservoir. Improved Water and Land Management in the Ethiopian Highlands: Its Impact on Downstream Stakeholders Dependent on the Blue Nile. 2009 Feb 5:38.

28.   Deng C, Liu P, Liu Y, Wu Z, Wang D. Integrated hydrologic and reservoir routing model for real-time water level forecasts. Journal of Hydrologic Engineering. 2015 Sep 1;20(9):05014032.

29.   Dincer T. The use of oxygen 18 and deuterium concentrations in the water balance of lakes. Water Resources Research. 1968 Dec;4(6):1289-306.

30.   Ghobadi A, Daneshkar AP, Khezri SM. Calibrating Priestley-Taylor coefficient to estimate free water surface evaporation (Case Study: Mahabad Dam Reservoir).

31.   Kangrang A, Lehner A, Mayrhofer P. An improvement of small reservoir rule curves using genetic algorithms and water balance equation. Australian Journal of Basic and Applied Sciences. 2011;5(12):707-14.

32.   Loáiciga HA. Reservoir design and operation with variable lake hydrology. Journal of Water Resources Planning and Management. 2002 Nov;128(6):399-405.

33.   Salami YD, Nnadi FN. Reservoir storage variations from hydrological mass balance and satellite radar altimetry. International Journal of Water Resources and Environmental Engineering. 2012 Jun 30;4(6):201-7.

34.   Seung-Hwan Y, Jin-Yong C, Sang-Hyun L, Yun-Gyeong O, Koun YD. Climate change impacts on water storage requirements of an agricultural reservoir considering changes in land use and rice growing season in Korea. Agricultural Water Management. 2013 Jan 31;117:43-54.

35.   Sivapragasam C, Vasudevan G, Maran J, Bose C, Kaza S, Ganesh N. Modeling evaporation-seepage losses for reservoir water balance in semi-arid regions. Water resources management. 2009 Mar 1;23(5):853.

36.   Song JH, Kang MS, Song I, Jun SM. Water balance in irrigation reservoirs considering flood control and irrigation efficiency variation. Journal of Irrigation and Drainage Engineering. 2016 Apr 1;142(4):04016003.

37.   Tanny J, Cohen S, Assouline S, Lange F, Grava A, Berger D, Teltch B, Parlange MB. Evaporation from a small water reservoir: Direct measurements and estimates. Journal of Hydrology. 2008 Mar 30;351(1-2):218-29.

38.   http://library.ziyonet.uz/

39.    http://spatialagent.org/CentralAsia/

40.    http://www.cawater-info.net/

41.   http://www.twirpx.com/

42.    https://carececo.org/main/

43.    https://datacatalog.worldbank.org/dataset/worldwide-reservoir-and-dams

44.   https://www.cawa-project.net/

45.    https://www.nationalgeographic.org/encyclopedia/reservoir/

46.   https://www.worldbank.org/en/region/eca/brief/cawep

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИЛОВАЛАР

 

 

                                                

 

 

 

 

 

IMG_20190426_154133

 

IMG_20190426_154212

IMG_20190426_154221

2-мақола нашрда

 

ОҲАНГАРОН СУВ ОМБОРИГА ҚУЙИЛГАН ВА УНДАН ЧИҚҚАН СУВ САРФЛАРИНИ ХАРАКТЕРЛИ ЙИЛЛАР УЧУН МИҚДОРИЙ БАҲОЛАШ

Кошкарбаева Махпал Абдугаппар қизи

Мирзо Улуғбек номидаги

Ўзбекистон Миллий Университети магистранти

 

Аннотация.

         Ушбу мақолада Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган Оҳангарон сув омборига Оҳангарон дарёсидан қуйилган ва ундан чиқариб юборилган сув сарфлари, характерли йиллар учун миқдорий баҳоланган. Максимал ва минимал сувли йиллардаги вегетация даври сув сарфлари таҳлил қилинган.

         Калит сўзлар: Сув омбори, сув сарфи, сув ҳажми, характерли йиллар, вегетация даври, тўлин сув даври.

         Дарёлар оқимининг йиллараро ўзгарувчанлигининг катталиги сув ресурсларини бошқаришда мураккабликларни юзага келтиради. Дарёлар табиий оқими режимини ўрганиш ва унинг инсон хўжалик фаолияти таъсирида мавсумий ўзгаришини ўрганиш орқали сув ресурсларидан самарали фойдаланиш даражасини баҳолаш мумкин. Мақолада Тошкент вилояти халқ хўжалигида муҳим аҳамият касб этувчи Оҳангарон сув омборининг сув сарфларини шаклланиши ва сарфланишини характерли йиллардаги ҳолатлари ўрганилди.

         Аввалги ишимизда Оҳангарон сув омборига қуйилган ва ундан чиққан сув сарфларининг йиллараро ўзгариши графиги тузилиб, ундан характерли йиллар аниқланган, шунингдек, сув омборининг ўртача йилда(2004 йил)ги ҳолати ўрганилган эди (Кошкарбаева ва Умирзоқов, 2019).  Мазкур ишда эса сув омборига қуйилган ва ундан чиққан сув сарфларининг кўп(1994 йил) ва кам сувли(2011 йил) йилларда ойлар бўйича ўзгариши ўрганилди.

         Шу мақсадда максимал ва минимал сув сарфлари кузатилган йилларда Оҳангарон сув омборига қуйилган ва ундан чиққан сув сарфларининг йил ичида ўзгариши графиклари чизилди (1 ва 2 –расмлар, мос равишда).

1–расмдаги графикдан кўришимиз мумкинки, кўп сувли йилда сув омборига қуйилган ўртача йиллик сув сарфи 39,7 м3/с бўлган. Мазкур йилнинг тўлин сув даври(март – июнь)да сув омборига ўртача 91,8 м3/с сув қуйилган ва 75,2 м3/с сув чиқариб юборилган. Ҳисоблашлар натижасида, кўп сувли йилнинг тўлин сув даврида,  яъни март–июнь ойларида сув омборида 174,3 млн.м3 сув тўпланганлиги аниқланди. Тўлин сув даврида сув омборида, тўпланган сув миқдори умумий ҳажмига нисбатан 67% ни ва фойдали ҳажмига нисбатан 87% ни ташкил этган.

Ушбу йилда вегетация даврининг кейинги  ойларида (июль – сентябрь) эса сув омборига ўртача 16,3 м3/с сув  қуйилган ва ўз навбатида 33,9 м3/с сув чиқариб юборилган. Тўлин сув даври(март-июнь ойлари)да сув омборида тўпланган сув ҳажми вегетация даврининг асосан июль – сентябрь ойларида сарфланган. Июль-сентябрь ойларида сув омборидан 269,5 млн.м3 сув чиқарилган бўлиб, унга ўз навбатида 129,6 млн.м3 сув қуйилан. Мазкур ойларда сув омборидан чиқарилган сув ҳажми қуйилган сув ҳажмига нисбатан 139,9 млн.м3га ортиқ бўлган. Мазкур қиймат сув омборининг фойдали ҳажмининг 70% ини ташкил этади.

1 – расм.Оҳангарон сув омборига қуйилган ва ундан чиққан сув сарфларининг ойлар бўйича ўзгариши (1994 йил- кўп сувли йил)

 

Кам сувли 2011 йилни ўрганганимизда, сув омборининг гидрологик режими кўп сувли йилдаги ҳолатдан кескин фарқ қилганлиги аниқланди. Кам сувли йилда сув омборига йиллик ўртача 12,3 м3/с сув қуйилган ва ўртача 11,7 м3/с сув чиқариб юборилган. Ушбу йилда сув омборига қуйилган сув миқдори сув омборининг ўртача сувли(2004 йил) йилдаги ҳолатидан 11,6 м3/с (W=364,9 млн.м3) га ва кўп сувли(1994 йил)йилдаги ҳолатидан 27,5 м3/с (W=867,4 млн.м3)га кам сув қуйилганлиги аниқланди. Кам сувли йилда тўлин сув даври давомийлиги нисбатан эрта бошланиб, қисқа муддат давом этган. Мазкур йилда тўлин сув даври февраль ойининг ўрталарида бошланиб, май ойигача давом этган. Тўлин сув даври тугашида,  яъни май ойи охирида сув омборидаги умумий сув ҳажми 182,25  млн.м3 ташкил этди. Бу даврда сув омбори  тўлиқ сув ҳажмининг атига 70% и тўлдирилган.

 

2 – расм.Оҳангарон сув омборига қуйилган ва ундан чиққан сув сарфларининг ойлар бўйича ўзгариши (2011 йил –минимал сувли йил)

 

         2011 йилнинг вегетация даври(апрель–сентябрь)да сув омборига Оҳангарон дарёсидан ўртача 16,1 м3/с(W=254,4 млн.м3) сув қуйилган.  Бу даврда сув омборидан чиқарилан сув миқдори ўртача 18,8 м3/с(W=297,25 млн.м3)ни ташкил этган. Кам сувли йилнинг вегетация даврида сув омборига қуйилган сув миқдорига нисбатан ортиқча ишлатиган сув ҳажми W=42.65 млн.м3ни ташкил этган ҳолда,бу сув омбори фойдали ҳажмининг 23,1 % ни ташкил этган. Кам сувли йилда ҳам бошқа экстемал йиллар каби сув омборига дарёдан қуйилган сув ҳажмидан ортиқ миқдори сув сарфланганлигини кузатиш мумкин. 2011 йил вегетация даврининг бошида, яъни апрель ойи бошида сув омбори ҳажми 94,72 млн.м3ни ташкил этган. Вегетация даврида қишлоқ хўжалиги мақсадларида сув омборидан 297,25млн.м3 сув ишлатилган, натижада вегетация даври якунида, яъни сентябрь ойи охирида сув омборининг сув ҳажми 52,6 млн.м3 га тушган. Бу кўрсаткич сув омбори умумий ҳажмининг 20 %ини ва фойдали ҳажмининг 28% ини ташкил этган.

         Хулоса қилиб айтганда, кўп ва кам сувли йилларнинг вегетация даврларида Оҳангарон сув омборига қуйилган ва ундан чиқарилган сув сарфлари орасидаги тафовут катта эмас. Бу тафовутнинг катта эмаслиги сув сарфлари вегетация даврининг дастлабки ойларида сув омборида сувнинг тўпланиш ва унинг кейинги ойларида сарфланиши билан изоҳлаш мумкин.

Кам сувли йилда эса тўлин сув даври эрта бошланиб, давомийлиги қисқа бўлган. Кам сувли йилнинг вегетация даврида, сув омборига қуйилган ва чиқарилган сув миқдорлари ўртасида тавофутнинг катта эмаслиги, гарчи сув танқислиги юқори бўлишига қарамасдан, сув омбори вегетация даврида қуйилган сув сарфи миқдорига мувофиқ бошқарилганлигидан далолат беради. Бу йилда сув омборига дарёдан ўртача кўп сувли йилга нисбатан 27,4 м3/сек (31 %) ва ўртача сувли йилга нисбатан 7,8 м3/сек (63%) га кам сув қуйилган. Тўлин сув даври юқорида кузатилган йилларга қараганда эрта ва қисқа бўлганлиги ва дарёдан сув омборига бошқа йилларга қараганда кам сув қуйилганлиги натижасида, сув омбори сув заҳирасидаги сув миқдори ҳам чиқариб юборилган. Кам сувли даврнинг вегетация даври бошида сув омборининг етарли миқлорда тўлдирилмаганлиги ва вегетация даври давомида сув омборида қуйилган сув миқдоридан чиқарилган сув миқдорининг кўплиги натижасида сув омбори ҳажми ўлик сув ҳажми чегарасига яқинлашган.

 


 

              

         

 

 

 

          

 

        

 

           

 

   

 

     

  

 

 

 

 

        


 

Скачано с www.znanio.ru

ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

Оҳангарон сув омборининг сув баланси ва уни белгиловчи гидрометеорологик омилларни баҳолаш” мавзуидаги магистрлик диссертацияси

Оҳангарон сув омборининг сув баланси ва уни белгиловчи гидрометеорологик омилларни баҳолаш” мавзуидаги магистрлик диссертацияси

Мундарижа КИРИШ ......

Мундарижа КИРИШ ......

Кириш Мавзунинг асосланиши ва долзарблиги

Кириш Мавзунинг асосланиши ва долзарблиги

Тадқиқот мақсади ва вазифалари

Тадқиқот мақсади ва вазифалари

Оҳангарон сув омбори жойлашган ҳудуднинг табиий географик шароити, хусусан гидрологик ва иқлимий ҳусусиятлари янги илмий манбалар асосида тавсифланди; -

Оҳангарон сув омбори жойлашган ҳудуднинг табиий географик шароити, хусусан гидрологик ва иқлимий ҳусусиятлари янги илмий манбалар асосида тавсифланди; -

Н.Н.Аксарин, С.Т.Алтунин, Е.М.Видинеева,

Н.Н.Аксарин, С.Т.Алтунин, Е.М.Видинеева,

ТИҚХММИ ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабалар илмий-амалий конференцияси материаллари

ТИҚХММИ ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабалар илмий-амалий конференцияси материаллари

Мазкур ишнинг 4-бобида сув омборининг сув баланси ташкил этувчиларига гидрометеорологик омилларнинг таъсирини баҳолаш ва

Мазкур ишнинг 4-бобида сув омборининг сув баланси ташкил этувчиларига гидрометеорологик омилларнинг таъсирини баҳолаш ва

I БОБ. ОҲАНГАРОН СУВ ОМБОРИ ЖОЙЛАШГАН ҲУДУДНИНГ

I БОБ. ОҲАНГАРОН СУВ ОМБОРИ ЖОЙЛАШГАН ҲУДУДНИНГ

Уларнинг ер юзаси тўртламчи ётқизиқлар билан қопланган

Уларнинг ер юзаси тўртламчи ётқизиқлар билан қопланган

Улар тоғли тупроқлари типига мансуб бўлиб, тоғ ёнбағрларидаги энг қуйи тупроқлар минтақасини ҳосил қилади

Улар тоғли тупроқлари типига мансуб бўлиб, тоғ ёнбағрларидаги энг қуйи тупроқлар минтақасини ҳосил қилади

Оҳангарон дарёси ҳавзасининг ёзи қуруқ, айниқса, унинг текислик қисмида иссиқ кунлар узоқ давом этади

Оҳангарон дарёси ҳавзасининг ёзи қуруқ, айниқса, унинг текислик қисмида иссиқ кунлар узоқ давом этади

Юқоридаги графикдан кўриниб турибдики, метеорологик станцияларнинг энг юқори ҳароратлари барча метеорологик станцияларда июль ойига тўғри келади

Юқоридаги графикдан кўриниб турибдики, метеорологик станцияларнинг энг юқори ҳароратлари барча метеорологик станцияларда июль ойига тўғри келади

Туябўғиз метеостанциясида қайд этилган атмосфера ёғинларининг кўп йиллик қиймати 398 мм га тенг

Туябўғиз метеостанциясида қайд этилган атмосфера ёғинларининг кўп йиллик қиймати 398 мм га тенг

Оҳангарон дарёсининг гидрометеорологик ўрганилганлини

Оҳангарон дарёсининг гидрометеорологик ўрганилганлини

Оҳангарон ҳавзаси дарёларида сув сарфлари кузатилган гидрологик постлар сонининг йиллараро ўзгариши

Оҳангарон ҳавзаси дарёларида сув сарфлари кузатилган гидрологик постлар сонининг йиллараро ўзгариши

Метеорологик ўрганилганлиги

Метеорологик ўрганилганлиги

Атмосфера ёғинлари Оҳангарон ҳавзасида ўтган асрнинг 20-йилларидан кузатила бошланган

Атмосфера ёғинлари Оҳангарон ҳавзасида ўтган асрнинг 20-йилларидан кузатила бошланган

Ушбу йилда ўртача йиллик ҳаво ҳарорати 11,7 °

Ушбу йилда ўртача йиллик ҳаво ҳарорати 11,7 °

Ушбу йиллар давомида ҳаво ҳароратининг кузатилган ўртача йиллик максимал қиймати 17,7 °С бўлиб, 2005 йилга тўғри келади

Ушбу йиллар давомида ҳаво ҳароратининг кузатилган ўртача йиллик максимал қиймати 17,7 °С бўлиб, 2005 йилга тўғри келади

Сув омбори ўнг қирғоғи ётиқ қирлардан, чап қирғоғи тик қоялардан иборат

Сув омбори ўнг қирғоғи ётиқ қирлардан, чап қирғоғи тик қоялардан иборат

Оҳангарон сув омборининг топографик харитаси

Оҳангарон сув омборининг топографик харитаси

Биринчи боб бўйича асосий хулосалар: 1

Биринчи боб бўйича асосий хулосалар: 1

II БОБ. ОҲАНГАРОН СУВ ОМБОРИНИНГ

II БОБ. ОҲАНГАРОН СУВ ОМБОРИНИНГ

Сув омбори қурилишида лойиҳавий 20,3 минг гектар суғориладиган ерларни сув билан таъминлаш кўзда тутилган

Сув омбори қурилишида лойиҳавий 20,3 минг гектар суғориладиган ерларни сув билан таъминлаш кўзда тутилган

Оҳангарон сув омборининг космик тасвири

Оҳангарон сув омборининг космик тасвири

Бугунги кунда 30 дона кузатув қувурлар соз холатда ишлаб турибди ва уладна мунтазам кузатув ишлари олиб борилмоқда

Бугунги кунда 30 дона кузатув қувурлар соз холатда ишлаб турибди ва уладна мунтазам кузатув ишлари олиб борилмоқда

Оҳангарон сув омбори тўғонининг кўндаланг қирқими

Оҳангарон сув омбори тўғонининг кўндаланг қирқими

Оҳангарон сув омбори гидротехник иншоотларининг жойлашиши схемаси

Оҳангарон сув омбори гидротехник иншоотларининг жойлашиши схемаси

Шунингдек, сув омборининг меъёрий димланиш сатҳида максимал чуқурлиги – 95,5 м ва ўртача чуқурлиги – 41,5 м, сув юзаси майдони– 5,25 км 2 га тенг…

Шунингдек, сув омборининг меъёрий димланиш сатҳида максимал чуқурлиги – 95,5 м ва ўртача чуқурлиги – 41,5 м, сув юзаси майдони– 5,25 км 2 га тенг…

III БОБ. О ҲАНГАРОН СУВ ОМБОРИНИНГ

III БОБ. О ҲАНГАРОН СУВ ОМБОРИНИНГ

W – ўрганилаётган вақт (ой, йил, кўп йиллик) давомида сув омборидаги сув ҳажмининг ўзгаришини ифодалайди

W – ўрганилаётган вақт (ой, йил, кўп йиллик) давомида сув омборидаги сув ҳажмининг ўзгаришини ифодалайди

K = У Д + У ён + Х (3.3а) ∑Ч =

K = У Д + У ён + Х (3.3а) ∑Ч =

Сув омбори юзасидан буғланиш натижасида йўқотилган сув миқдорини қуйидаги ифода орқали аниқладик: (3

Сув омбори юзасидан буғланиш натижасида йўқотилган сув миқдорини қуйидаги ифода орқали аниқладик: (3

Биз ўрганаётган Оҳангарон сув омбори сув балансининг асосий тўйинтирувчи элементи

Биз ўрганаётган Оҳангарон сув омбори сув балансининг асосий тўйинтирувчи элементи

Оҳангарон сув омбори сув балансининг кирим қисми элементлари –

Оҳангарон сув омбори сув балансининг кирим қисми элементлари –

Сув омбори сув баланси кирим қисми ташкил этувчиси атмосфера ёғинларини ҳисоблашда

Сув омбори сув баланси кирим қисми ташкил этувчиси атмосфера ёғинларини ҳисоблашда

Сув омбори сув баланси тенгламасининг асосий чиқим қисми ташкил этувчиси ҳисобланган сув омборидан сув чиқарилган сув сарфлари ҳисобланади

Сув омбори сув баланси тенгламасининг асосий чиқим қисми ташкил этувчиси ҳисобланган сув омборидан сув чиқарилган сув сарфлари ҳисобланади

Сув омбори чиқим қисми ташкил этувчиси – сув омбори юзасидан буғланишни ҳисоблашда, дастлаб (3

Сув омбори чиқим қисми ташкил этувчиси – сув омбори юзасидан буғланишни ҳисоблашда, дастлаб (3

Оҳангарон сув омбори сув ҳажми ва сув юзаси майдони ўртасида боғланиш графиги ва ифодаси

Оҳангарон сув омбори сув ҳажми ва сув юзаси майдони ўртасида боғланиш графиги ва ифодаси

Оҳангарон сув омбори сув балансининг чиқим қисми элементлари –

Оҳангарон сув омбори сув балансининг чиқим қисми элементлари –

Оҳангарон сув омбори сув баланси тенгламасининг кирим қисми ташкил этувчиларини ҳажм бирлигида ифодалаш, млн

Оҳангарон сув омбори сув баланси тенгламасининг кирим қисми ташкил этувчиларини ҳажм бирлигида ифодалаш, млн

Атмосфера ёғинлари 2004 0,40 0,27 0,07 0,21 0,16 0,09 0,14 0,10 0,00 0,14 0,39 0,38 2,35 2005 0,28 0,48 0,43 0,22 0,14 0,07 0,00 0,06…

Атмосфера ёғинлари 2004 0,40 0,27 0,07 0,21 0,16 0,09 0,14 0,10 0,00 0,14 0,39 0,38 2,35 2005 0,28 0,48 0,43 0,22 0,14 0,07 0,00 0,06…

Оҳангарон сув омбори сув баланси тенгламасининг чиқим қисми ташкил этувчиларини ҳажм бирлигида ифодалаш, млн

Оҳангарон сув омбори сув баланси тенгламасининг чиқим қисми ташкил этувчиларини ҳажм бирлигида ифодалаш, млн

Сув омборидан фильтрация орқали йўқо ти лган сув ҳажми 2004 1,14 1,69 1,50 3,29 4,47 4,46 3,06 1,34 0,87 0,57 0,59 0,60 23,58 2005 0,63…

Сув омборидан фильтрация орқали йўқо ти лган сув ҳажми 2004 1,14 1,69 1,50 3,29 4,47 4,46 3,06 1,34 0,87 0,57 0,59 0,60 23,58 2005 0,63…

Оҳангарон сув омбори сув баланси, 2004-2007 йиллар ( млн

Оҳангарон сув омбори сув баланси, 2004-2007 йиллар ( млн

Учинчи боб бўйича асосий хулосалар: 1

Учинчи боб бўйича асосий хулосалар: 1

IV БОБ . О ҲАНГАРОН СУВ ОМБОРИ

IV БОБ . О ҲАНГАРОН СУВ ОМБОРИ

Бунда қуйида келтирилган усуллардан фойдаланилади

Бунда қуйида келтирилган усуллардан фойдаланилади
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
15.11.2022