Мактабгача таълимда
Оценка 5

Мактабгача таълимда

Оценка 5
pptx
25.07.2020
Мактабгача таълимда
мусика.pptx

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар 43 – сон давлат мактабгача таълим ташкилоти

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар 43 – сон давлат мактабгача таълим ташкилоти


Тошкент вилояти Ангрен шаҳар
43 – сон давлат мактабгача таълим ташкилоти

МАВЗУ:
Мактабгача ёшдаги боланинг мусиқий ривожланиш категориялари

Режа: 1.Кириш 2.Мусиқа 3. Бадиий восита 4

Режа: 1.Кириш 2.Мусиқа 3. Бадиий восита 4

Режа:

1.Кириш
2.Мусиқа
3. Бадиий восита
4. Мусиқа маданияти
5. Хулоса

Кириш «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон

Кириш «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон

Кириш

«Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, 2017-2021- йилларга мўлжалланган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, таълим босқичларининг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш, таълимнинг замонавий методологиясини яратиш ҳамда улар асосида педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мазмунини янада такомиллаштиришни тақозо этади.
Мамлакатимизда компетенциявий ёндашувга асосланган янги давлат таълим стандартларини жорий этилиши ўрта мактаб ўқитувчилари зиммасига қатор долзарб вазифаларни кўндаланг қилиб қўймоқда.
Айни пайтда вужудга келган шарт-шароитлар ва ўқитувчиларнинг юқоридаги келтирилган эҳтиёжлари малака оширишнинг шакли, мазмуни ва уни амалга ошириш механизмларини қайта кўриб чиқишни ва бу жараёнга тегишли ўзгартиришларни киритишни тақозо этмоқда. Хусусан, шу кунларда юқоридаги эҳтиёжлардан ва улар олдида кўндаланг турган муаммолардан келиб чиққан ҳолда, мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш мазмуни ва шаклларини такомиллаштириш зарурати пайдо бўлди.
“Мусиқа маданияти фанини ўқитиш методикаси” модулнинг ишчи ўқув дастури мусиқа маданияти фани ўқитувчилари малакасини ошириш курсининг ўқув дастури асосида тузилган бўлиб, у мусиқа маданияти фани ўқитувчиларига замонавий методлари мазмуни ва моҳиятини ошиб беради.

Мусиқа МУСИҚА (юн. mousiche — музалар санъ-ати) — инсон ҳиссий кечинмалари, фикрлари, тасаввур доирасини мусиқий товуш (тон, нағма)лар изчиллиги ёки мажмуи воситасида акс эттирувчи саньат…

Мусиқа МУСИҚА (юн. mousiche — музалар санъ-ати) — инсон ҳиссий кечинмалари, фикрлари, тасаввур доирасини мусиқий товуш (тон, нағма)лар изчиллиги ёки мажмуи воситасида акс эттирувчи саньат…

Мусиқа

МУСИҚА (юн. mousiche — музалар санъ-ати) — инсон ҳиссий кечинмалари, фикрлари, тасаввур доирасини мусиқий товуш (тон, нағма)лар изчиллиги ёки мажмуи воситасида акс эттирувчи саньат тури. Унинг мазмуни ўзгарувчан руҳий ҳолатларни ифодаловчи муайян мусиқий бадиий образлардан иборат. Мусиқа инсоннинг турли кайфиятлари (мас, кўтаринкилик, шодлик, завкланиш, мушоҳадалик, ғамгинлик, хавф-қўрқув ва б.) ни ўзида мужассамлаштиради. Бундан ташқари, Мусиқа шахснинг иродавий сифатлари (катъиятлик, интилувчанлик, ўйчанлик, вазминлик ва б.) ни, унинг табиати (мижози)ни ҳам ёрқин акс эттиради. Мусиқанинг ушбу ифодавийтасвирий имкониятлари юнон олимлари — Пифагор, Платон, Аристотель ва Шарқ мутафаккирлари — Форобий, Ибн Сино, Жомий, Навоий, Бобур, Кавкабий, тасаввуф арбоблари — Имом Ғазолий, Калободий Бухорий ва б. томонидан юқори баҳоланган, шарҳ ва илмий тадқиқ қилинган. Мусиқанинг одам онги ва ҳиссиётига таъсир этишнинг ажойиб кучи унинг руҳий жараёнларга ҳамоҳанг бўлган процессуал — муайян жараёнли табиати билан боғлиқцир. Мусиқа асарлари мазмунида бадиий ғоялар умумлашган ҳолда берилиб, мусиқали образларнинг ўзаро муносабатлари (таққосланиш, тўқнашув, ривожланиш каби) жараёнида шаклланади. Мазкур жараённинг хусусиятларига кўра М. мазмуни ҳам турли — эпик, драматик, лирик белгиларга эга бўлиши мумкин. Булардан инсоннинг ички дунёси, руҳий ҳолатларини ифодалашга мойил бўлган лирика М. нинг «ботиний» табиатига анча яқиндир.

Мусиқанинг мазмуни — шахсий, миллий ва умумбашарий бадиий қийматларнинг бирлигидан иборат бўлиб, бунда маълум халқ, жамият ва тари-хий даврга хос руҳий тароват, суръат, ижтимоий фикр…

Мусиқанинг мазмуни — шахсий, миллий ва умумбашарий бадиий қийматларнинг бирлигидан иборат бўлиб, бунда маълум халқ, жамият ва тари-хий даврга хос руҳий тароват, суръат, ижтимоий фикр…

Мусиқанинг мазмуни — шахсий, миллий ва умумбашарий бадиий қийматларнинг бирлигидан иборат бўлиб, бунда маълум халқ, жамият ва тари-хий даврга хос руҳий тароват, суръат, ижтимоий фикр ва кечинмалар умумлашган ҳолда ифодаланади. Мусиқа шакллари ҳар бир даврнинг маънавий - маърифий талабларига жавоб берган ҳолда, айни вактда инсон фаолиятининг кўпгина жабҳалари (муайян жамоавий тадбирлар, одамларнинг ўзаро этик ва эстетик таъсир этиш, мулоқот қилиш жараёнлари) билан муштаракдир. Мусиқанинг, айниқса, инсоннинг ахлоқий ва эстетик дидини шакллантириш, ҳиссий туйғуларини ривожлантириш, ижодий қобилиятларини рағбатлантириш воситаси сифатида роли жуда муҳимдир.

Мусиқа садолар воситасида товушларнинг баланд-пастлиги ингичка-йўғонлиги

Мусиқа садолар воситасида товушларнинг баланд-пастлиги ингичка-йўғонлиги

Мусиқа садолар воситасида

товушларнинг баланд-пастлиги

ингичка-йўғонлиги

Узун - қисқалиги

кучлилиги

Бадий восита Мусиқада асосий бадиий восита — куй (мелодия)дир

Бадий восита Мусиқада асосий бадиий восита — куй (мелодия)дир

Бадий восита

Мусиқада асосий бадиий восита — куй (мелодия)дир. Мусиқанинг огзаки анъанадаги (монодия) услубларида куй бадиий образнинг ягона ва тугал мусиқий ифодаси ҳисобланади. Кўп овозли композиторлик йўналишларда гармония, полифония унсурлари ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Мусиқа асаридаги куй (мавзу)лар ривожи унинг композициясн (шакл)ни ташкил этади. Мусиқа шакли асар маз-мунининг моддий тажассуми ва вужудга келиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Мусиқа асарлари шаклига мунтазам такрорланувчи таркиб ва унсурлар хос бўлиб, булар бадиий мазмундаги ўзгарувчанлик, ҳаракатчанлик каби хусусиятларга маълум даражада зиддир. Ўзаро алоқа ва бирлик доирасидаги бундай диалектик зиддиятлар Мусиқа асарини яратиш ва ижро этиш жараёнида ҳамиша хилма-хил равишда ўз ечимини топади. Турли халқлар Мусиқа маданияти ва анъаналарида Мусиқанинг баркарор ва беқарор унсурларининг ўзаро муносабатлари ҳам ўзгачадир. Mac, анъанавийлик мезонига асосланган оғзаки йўналишдаги Мусиқа услубларида муайян бадиий мазмун, эстетик қоидалар билан бирга Мусиқа асарлари шаклига бадихагўйлик хусусиятлари, номусиқавий (асарнинг ижро этиш вақти, жойи, шароити каби) ҳолатлар ўз таъсирини ўтказади. Индивидуал бадиий образларни ифодалашга қаратилган ёзма анъанадаги композиторлик санъати асарлари эса кўпроқ айнан мусиқий ривожланиш қоидаларига, яъни тугалланган, яхлит ва барқарор шаклларга асосланади. Шунинг учун, композиторлик мусикада мазкур шаклларни ифодалашга ҳамда объектив ҳолатда сақлашда асосий омил бўлган нота ёзуви муҳим ўрин тутади.

Мусиқа маданияти Мусиқа инсон маданиятида ва жамоавий ҳаётда ўзига хос ўринга эгадир

Мусиқа маданияти Мусиқа инсон маданиятида ва жамоавий ҳаётда ўзига хос ўринга эгадир

Мусиқа маданияти

Мусиқа инсон маданиятида ва жамоавий ҳаётда ўзига хос ўринга эгадир. У дам олиш ва кўнгил очиш пайтлари, турли маросим, байрам, базм ва сайиллар, диний ва расмий тадбирлар, оммавий ва ҳарбий юришлар, спорт машклари ва меҳнат жараёнида муайян вазифалар бажаради. Шунинг учун Мусиқа асарлари ўз мазмунига мувофиқ ҳолда бир нечта услуб, тур ва жанр гуруҳларига ажратилади. Алла, зикр, марсия, сарбозча, вальс, марш, месса каби жанрлар ҳаётдаги маиший ва б. шароитлар билан боғлиқ бўлади. Ашула, дастгоҳ, чолғу куй, мақом йўллари, концерт, миниатюра, романс ва б. да эстетик таъсир ўтказиш вазифалари асосий ўрин тутади. Жанрлар, ўз навбатида, диний мусща, ёшлар мусикаси, маиший мусиқа, оммавий мусща, ҳарбий мусика, камер мусиқа, симфоник мусща, хор мусикаси каби Мусиқа турларига бирлашади. Тари-хий, миллий, маҳаллий, шахсий (индивидуал) Мусиқа услублари ҳам мусиқий тафаккур тарзи, оҳанг, ритм, шакл каби мусиқий унсурларни ўзига қамраб олиб, муайян бир давр ёки миллий маданиятга мансуб бўлган турли жанрдаги асарлар умумиятини акс эттиради (қ. Авангардизм, Барокко, Классицизм, Оғзаки анъанадаги мусика, Романтизм, Сентиментализм).
Инсоннинг Мусиқа фаолияти асосан 3 босқичда амалга оширилади: ижод, ижро ва тинглаш. Ҳар бир босқичда асарнинг мазмун ва шакли узгача куринишга эга бўлади. Ижод босқичида бадиий ғоя ва шакл муаллиф онгида муштарак ҳолда туғилади. Ижро жараёнида шакл ва мазмун ижрочи томонидан унинг дунёкараши, эстетик тасаввурлари, шахсий тажриба ва махрратига мос равишда ўзгартирилади. Мусиқа ихлосмандлари ҳам ижро этилаётган асарни ўзларининг хусусий диди, ҳаётий ва бадиий тажрибасига асосланиб қабул қилишади. Шундай қилиб, Мусиқа фаолияти ҳамма босқичларда ижодий табиатга эга бўлади.

Мусиқа, асосан, халқ ва оғзаки анъанадаги профессионал

Мусиқа, асосан, халқ ва оғзаки анъанадаги профессионал

Ўзбекистонда мусиқа санъати

Ўзбекистонда Мусиқа, асосан, халқ ва оғзаки анъанадаги профессионал Мусиқа сифатида қадимдан ривожланиб келган. Халқ Мусиқа сидалапар, терма, яма, қўшиқлари турли хиллари (маросим, маиший, меҳнат, ўйин, рақс, лирик, насиҳатомуз ва б.), оғзаки анъанадаги ўзбек профессионал Мусиқасида эса достон, катта ашула, ашула, мақом, чолғу йўллари каби жанрлар мавжуд. Ўзбек Мусиқа меросида 4 асосий маҳаллий услубни фарклаш мумкин (қ. Бухоро-Самарқанд мусика услуби, Хоразм мусика услуби, Фарғона — Тошкент мусика услуби, Сурхондарё-Қашқадарё мусиқа услуби). Ўрта Осиё халқлари Мусиқа меросини ёзиб олиш ва ўрганиш бўйича муҳим ишлар бажарилди, юзлаб нота тўпламлари нашр этилди. Бастакор, ҳофиз ва созандалар ўзбек Мусиқа мероси дурдоналари (Шашмаком, Хоразм макомлари, Фарғона-Тошкент мақом йўллари ва б.) ни кенг тарғиб қилибгина қолмай, янги чолғу куй ва ашулалар яратдилар, дастлабки мусиқали драма ва комедия асарларининг муаллифи бўлишди.

Хулоса Хулоса қилиб айтадиган бўлсак мусиқали ривожланиш катерогияларини ўрганишда педагог фақат кўрсатишдангина эмас, балки образли формада қисқа, аниқ кўрсатмалар формасидаги сўздан ҳам фойдаланилади

Хулоса Хулоса қилиб айтадиган бўлсак мусиқали ривожланиш катерогияларини ўрганишда педагог фақат кўрсатишдангина эмас, балки образли формада қисқа, аниқ кўрсатмалар формасидаги сўздан ҳам фойдаланилади

Хулоса

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак мусиқали ривожланиш катерогияларини ўрганишда педагог фақат кўрсатишдангина эмас, балки образли формада қисқа, аниқ кўрсатмалар формасидаги сўздан ҳам фойдаланилади. Ўйин билан дастлабки таништиришда қуйидаги усул энг мақсадга мувофиқ бўлиб кўринади: аввал мусиқа яҳлид ижро этилади, сўнгра ўйининг қисқача баѐни берилиб, мусиқа такрорланади, шундан сўнгина болалар ўйинни ижро этишга киришадилар. Бундай усулга ўйин воқеали бўлмаган, бироқ у ўз харакатлари билан аниқ бўлган вақтда кўпроқ мурожаат қилинади.
Мусиқа асарларини ўрганишда нафақат тембр-ритмик, балки оҳанг, овоз баландлиги компонентларига ҳам урғу берилади. Мазкур технологиянинг мактабгача таълим амалиѐтида мавжуд бўлган бошқа технологиялардан жиддий фарқи ҳам шунда. Ўрганиш жараѐни педагог томонидан, чолғу асбобида чалишни намойиш этиш билан, оҳанг тизим таҳлили методи билан амалга оширилади. Бу метод янги материални ўрганишнинг жамоавий шаклларига йўл қўяди.

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН
РАҲМАТ

Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
25.07.2020