мактабгача таълимда

  • pptx
  • 28.07.2020
Публикация на сайте для учителей

Публикация педагогических разработок

Бесплатное участие. Свидетельство автора сразу.
Мгновенные 10 документов в портфолио.

Иконка файла материала давлат талаблари.pptx

Ўзбекистон Республики Мактабгача таълим вазирлиги


Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари



2019йил

1

Давлат талаблари тузилмаси

2

Давлат талаблари боблари

3

2-БОБ. Давлат талабларининг мақсад, вазифа ва асосий тамойиллари

Давлат талабларида қуйидаги асосий тушунчалар фойдаланилади:
Мактабгача таълим-мактабгача ёшдаги болалар қизиқиши, иқтидори, индивидуал руҳий ва жисмоний хусусиятлари, маданий эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ҳамда болада маънавий меъёрларни шаклланиши, хаётий ва ижтимоий тажриба эгалланишини кўзда тутган ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган яҳлит жараён;

4

ривожланиш-инсон танаси тузилиши, руҳияти ва хулқида биологик жараёнлар ҳамда атроф муҳит таъсирида рўй берадиган ўзгаришлар;
ривожланиш соҳаси-бола ривожланишидаги аниқ бир йўналишлар;
кичик соҳа-ривожланишнинг маълум бир томонларини ўз ичига қамраб олади ва аниқ йўналишини кўрсатиб беради;
кутилаётган натижа-болаларда кутилаётган билим, кўникма ва малакалар кўрсаткичи;
бола компетенцияси-маълум бир ёш даврига хос бўлган вазифаларни мақсадли бажариш учун етарли бўлган боланинг билими, кўникмаси ва малакалари ҳамда қадриятлари;

5

интеграция-бола таълими ва ривожланишидаги мазмун таркибий қисмлари ўртасидаги боғлиқлик;
инклюзив таълим-болаларнинг алоҳида таълим эҳтиёжлари ва индивидуал имкониятларини инобатга олган ҳолда таълим ва тарбия олинишини тенг таъминловчи жараён;
“Мен” концепцияси-боланинг ўзи ҳақидаги англанган тасаввурлари тизими, унинг рефлексив фаолиятининг бир қисми;
рефлексив фаолият-болада ўз тушунчалари ва хатти-ҳаракатларини англаш ва мустақил тахлил қилиши асосида хулосалар шаклланиши жараёни;

6

Давлат талабларининг мақсади

Мамлакатда ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, ҳорижий мамлакатлар илғор тажрибаси ҳамда илм-фан ютуқлари ва замонавий информацион коммуникатив технологияларни инобатга олган ҳолда мактабгача таълим тизимида маънан мукаммал ва интеллектуал ривожланган шахсни тарбиялашдир.

7

Давлат талабларининг вазифалари

Мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланиши , таълим –тарбияси мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилаш;
Миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятлар асосида болаларга таълим-тарбия бериш, ривожлантиришнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
Таълим –тарбия жараёнига педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлаш учун таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш;

8

Давлат талаблари қуйидаги тамойиллар асосида татбиқ этилади;

Боланинг ноёблиги;
“Мен” концепцияси ва шахсий таълимини яратишда боланинг фаол роли;
Боланинг ҳуқуқларинини ҳимоя қилиш ва таъминлашнинг муҳимлиги;
Бола таълими ва ривожланишида катталарнинг асосий роли;
Боланинг ривожланишида индивидуал фарқланишлар мавжудлиги сабабли, ҳар бир болага мослашувчан бўлиб, индивидуал вариативлик асосида ёндашиш;

9

3-БОБ. Давлат талабларининг таркиби


Давлат талаблари туғилгандан 7 ёшгача бўлган болаларнинг бешта асосий ривожланиш соҳаларига бўлинган.

Ҳар бир ривожланиш соҳаси ўз ўрнида кичик соҳаларга бўлинган бўлиб, улар ҳар бир ёш гуруҳига мос бир нечта талаблардан иборат.

10

Ҳар бир ривожланиш соҳаси кичик соҳадан иборат

11

Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш

Нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари

12

Билиш жараёнининг ривожланиши

Ижодий ривожланиш

13

Давлат талаблари асосида ёш даврлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

Гўдаклик (туғилгандан 1 ёшгача);
Эрта ёшдаги болалик( 1 ёшдан 3 ёшгача);
Кичик мактабгача ёш ( 3 ёшдан 4 ёшгача);
Ўрта мактабгача ёш ( 4 ёшдан 5 ёшгача);
Катта мактабгача ёш ( 5 ёшдан 6 ёшгача);
Мактабга тайёрлов ёши ( 6 ёшдан 7 ёшгача).

14

4-БОБ. Давлат талабларида болалар ёшига мос равишда кутиладиган натижалар (минимал базавий кўрсаткичлар) тақдим этилган

15