мактабгача таълимда

  • ppt
  • 28.07.2020
Публикация на сайте для учителей

Публикация педагогических разработок

Бесплатное участие. Свидетельство автора сразу.
Мгновенные 10 документов в портфолио.

Иконка файла материала ижодий фаолият.ppt

Ўзбек қўғирчоқ театрининг вужудга келиш тарихи

Режа


Қўғирчоқ театрининг муҳим тарихий хусусиятлари.

Халқ қўғирчоқ қаҳрамонларининг умумий хусусиятлари.

Ўзбек қўғирчоқ театрининг вужудга келиши тарихи.

Қўғирчоқ театрининг муҳим тарихий хусусиятлари


Осиё ва Европада то XX асргача асосан анъанавий шаклларда яшаб келган.
Ғарбий Европа, славянлар ва Осиё халқлари қўғирчоқ театри қаҳрамонларининг ўхшашлиги.

Ўзбек қўғирчоқ томошасининг вужудга келиши.

Ўзбек қўғирчоқ театрининг вужудга келишида икки манба муҳим роль ўйнайди.
Биринчи манба Ўзбекистон худудида яшаган қадимги анимистик эътиқодга таянувчи халқларнинг марҳумни эслаш маросими.

Иккинчи манба Хазрати Сулаймон пайғамбаримизнинг даврига боғлиқ рисоланинг ўзига хос тарзда эътироф этилишидир.

Мусулмонлик давридан бошлаб диний маросимлар, урф-одатлар, ўзининг дастлабки вазифаси ва мазмунидан узоқлашди.
Ниқоблар халқ орасидан етишиб чиққан истеъдодли масҳарабозлар қўлига ўтиб, маросим оддий томошага айланди.Томошалар қўғирчоқ театри саҳналарига кўчган.

V-VII асрларда Ўрта Осиё қўғирчоқ театри жуда катта ютуқларга эришган.
Иқтисодий ва маданий жиҳатдан тараққий этган Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз ва Тошкент каби шаҳарлардан чиққан санъаткорлар буюк ипак йўлидаги карвонларга қўшилиб икки йўналиш шарқ ва ғарб йўналишида фаолият кўрсатганлар.

VII-VIII асрларда Ўрта Осиёнинг араблар томонидан истило этилиши
XIII асрда мўғуллар истилоси бошқа соҳаларда бўлгани каби қўғирчоқ театри тараққиётига ҳам кучли зарба бўлиб тушди. У жуда ожиз ҳолда бўлган, ғоявий бадиий тушкунликка учраган.
XVIII асрда қўғирчоқ театрида бироз жонланиш юз берган.Айниқса XIX асрнинг бошида унинг сатирик тури ўткирлашиб, ижтимоий хаётда тобора салмоқлироқ ўрин эгаллай бошлаган.

Барча тадқиқотчиларни қўғирчоқ театри қаҳрамонларининг бир-бирига ўҳшашлиги қизиқтириб келган.

Италянларнинг Пулчинелло.
Чехларнинг Кашпарек
Русларнинг Петрушка.
Туркларнинг Карагўз.
Форсларнинг Пахлавон Качал.
Ўзбекларнинг Качал Полвон.

Қаҳрамонларини ёнма-ён қўйсангиз улар ташқи қиёфа жиҳатидан ҳам хулқ-атвор жиҳатидан ҳам ўҳшашликларини кўрасиз










Ўзбек қуғирчок театри қаҳрамони «Качал полвон»

Петрушка Россия

Қорагёз Турция

Петрушка

Кашпарек (Чехия)

Панч ва Джуди (Англия)

Панч (Англия)

Качал полвон

Мазкур қаҳрамон Европага Осиёдан ўтган деган қарашлар мавжуд.

Қўғирчоқ томошалари Осиёнинг ривожланган мамлакатларида пайдо бўлиб, Эрон ва Италия орқали Европага тарқалган.
Ўрта Осиё жумладан Ўзбекистон кўприк вазифасини ўтаган.

Театр биносининг бугунги қиёфаси ва ўзига хос саҳна кўринишлари тарихи қадимги Римга бориб тақалади. Усти ёпилган саҳналар дастлаб Римда вужудга келган деб тахмин қилинади.

Ёзма драматургия асосида бино ичида иш кўрувчи янги услубдаги ўзбек қўғирчоқ театри 1928 йилда Семён Етен раҳбарлигида ташкил этилган рус ёш томошабинлар театри таркибида ташкил этилади.Аммо 1930 йилда махсус бинонинг йўқлиги ва моддий шароитнинг оғирлиги сабаб қўғирчоқ театри труппалари тарқалиб кетади.

Ниҳоят 1939 йил 19 мартда Республика қўғирчоқ театри ташкил топади. Театрга режиссёр ва бадиий раҳбар қилиб Йўлдош Аъзамов тайинланади. Театр зиммасига вилоятларда иш олиб бораётган қўғирчоқ театрларга ижодий ёрдам кўрсатиш вазифаси юкланади.

Республика қўғирчоқ театри. Тошкент