1-МАВЗУ: МАЪНАВИЯТШУНОСЛИК ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА УНИНГ ЖАМИЯТ ҲАЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ
Режа:
1. Маънавиятшунослик фанининг предмети, мазмун-моҳияти, жамият ҳаётидаги ўрни.
2. Маънавий баркамол инсон тушунчаси, унинг шарқона таърифи.
3. Маданият, маърифат, маънавий мерос, мафкура ва маънавиятнинг ўзаро боғлиқлиги
4. Мустақиллик йилларида маънавиятга берилаётган эътибор.
5. Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғояси ва ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуси.
Таянч сўз ва тушунчалар:
Маънавият, маънавиятшунослик, маънавий баркамоллик, маданият, маърифат, мафкура, мустақиллик, назария, методология, мерос, қадриятлар, маънавият, баркамол авлод, комил инсон, соғлом авлод, тўғрилик, тарихий хотира, негиз, ўзликни англаш, умуминсоний, аллома, тараққиёт, миллий-маънавий тикланиш, миллий-маънавий юксалиш, мустақиллик тафаккури маданият, мафкура, миллий ғоя, маънавий ва маданий мерос, концептуал ғоя, миллий тараққиёт, беш муҳим ташаббус.
Маънавиятшунослик турли даврларда турлича атаб келинган, моҳиятан, «Одобнома», «Дилнома», «Саодатнома» «Илми равиш», «Илми ахлоқ», «Ахлоқ илми» (Этика) фанлари билан жуда яқин муносабатда бўлган қадимий, айни дамда замонавий фан бўлиб ҳисобланади. Маънавият - жуда кенг қамровли тушунча бўлиб, уни бир жумлада ифодалаш ниҳоятда мушкул. У инсон фаолиятининг барча қирраларини, унинг яққол кўзга ташланувчи зоҳирий ва яширин, ички руҳий - ботиний томонларини ҳам қамраб олади. Маънавият - инсонни жамики бошқа мавжудотлардан ажратиб туради. Инсон – коинотнинг меҳвари, барча мавжудотларнинг гултожи дейилганда унинг юксак маънавият эгаси бўла олиш имконияти назарда тутилади. Бу имконни бошқа жонзотларда кўрмаймиз.
Моддий нарсалар одамга жисмоний озиқ ва қувват берса, маънавият унга руҳий озиқ ва қудрат бағишлайди. Фақат моддий жиҳатдан таъминланиш билан кифояланиш - онгсиз ва руҳсиз махлуқотларга хос. Маънавиятга интилиш эса руҳ ва онг эгаси бўлмиш одамзотгагина хос фазилатдир. Маънавият одамнинг руҳий ва ақлий олами мажмуи каби мураккаб ижтимоий ҳодисадир.
Маънавият кўпроқ инсон қалбига, ботиний томонига қаратилганлиги билан ажралиб туради. Шу маънода маънавият инсон қалбидаги илоҳий бир нур саналадики, бу илоҳий нур ҳеч бир жонзотда йўқ. Маънавият шундай сеҳрли тилсимки, уни тугал ечишга башар қудрати етмайди. Шундай экан, «маънавият» тушунчасига бир йўла мукаммал таъриф беришга уринмаслик керак, балки унинг баъзи алоҳида жиҳатларини акс эттирувчи таърифларни бериб мақсадга мувофиқдир.
Бу борада ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг назарий қарашларига, миллий қадриятларимизни, тарихий ва маданий меросимизни тиклаш борасидаги амалий фаолиятларига таянишимиз, уни ўзимиз учун дастуруламал қилиб олишимиз мақсадга мувофиқ.
Маънавият жамият тараққиёти, миллат камолоти ва шахс баркамоллигини белгилаб берувчи асосий мезонлардан бири ҳисобланади, чунки, маънавият ривожлансагина, жамиятда иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик вужудга келади ҳамда мамлакат ва миллат тараққий этади. Бу ўз навбатида шахснинг баркамол ривожланиши учун зарур бўлган замин бўлиб хизмат қилади.
Буни чуқур ҳис қилган ва ўз қалбидан ўтказган Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда демократик жараёнларни кучайтиришнинг назарий концепциясини ишлаб чиқар экан, иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳаётни қайта қуришни миллий-маънавий тикланиш билан уйғун ҳолатда бўлиши кераклигини ҳам илмий асослаб берди. У ўзининг ҳажми жиҳатдан кичик бўлса ҳам, аммо мамлакатимизда янги жамият қуришнинг илмий-назарий асосларини акс эттирилиши жиҳатдан мукаммал, фундаментал дастур бўлган «Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз»[1] номли асарида Янги Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий соҳасидаги стратегик вазифаларини ҳам белгилаб берди: “Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир. Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият”. Бу таърифда инсон фаолиятининг барча маънавий қирралари қамраб олинган бўлиб, биз бундан буён маънавият ҳақида сўз юритганимизда унга методологик асос сифатида таянамиз.
Жорий йилнинг 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш” масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мазкур йиғилишда маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларга асосий урғу берилди. Республика маънавият ва маърифат кенгаши раиси Президент экани белгилаб қўйилди. Кенгашнинг ҳудудий бўлимларига масъуллик ҳокимлар зиммасига юклатилди. Бу ўзгариш маънавий-маърифий ишларни давлатимиз сиёсатида янада юксак ўринга кўтарди.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти И. Каримов «Туркистон» газетаси мухбирининг саволларига жавобларида, маънавият ҳам борлиқ, табиат, жамият каби узлуксиз ҳаракатдаги жараён эканлигини, инсон фикри, тафаккури, ҳис-туйғуси тиним билмаганидек, уларнинг маҳсули бўлмиш маънавият ҳам доимо ўзгариш ва янгиланишда бўлишини уқдириб: «Маънавият авваламбор одамни руҳан покланишга, қалбан улғайишга чорлайдиган, инсон ички дунёсини, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган куч...[2]» деб таърифлаган эдилар.
Кейинги пайтларда «Маънавият» тушунчасига таъриф бериш, унинг жамият, инсон ва миллат тараққиётидаги ўрнига катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, таниқли файласуф А.Жалолов «Мустақиллик маъсулияти» асарида «Маънавият - инсоннинг зот белгиси, унинг фаолиятининг ажралмас таркибий қисми, онги, ақл-заковатининг маҳсули»[3][4], - деб таърифлаган. «Ҳаёт фалсафаси ва фалсафа ҳаёти» мақоласида бу таърифни янада кенгайтириб, мукаммалроқ тарзда қуйидагича таърифлайди: «Маънавият – инсон фаолиятининг руҳий мазмуни бўлиб, кишилар унинг воситасида ўзларини англайдилар, жамиятни, табиатни, уларнинг мавжудлиги ҳамда тараққиёти хусусиятларини ўрганадилар, қонунларини кашф этадилар ва уларга таяниб, ўз турмуш шароитлари, амалий
4.
фаолиятлари муаммоларини ҳал этадилар»
«Ватан туйғуси» китобининг муаллифлари «Маънавият - жамиятнинг, миллатнинг ва ёки айрим бир кишининг ички ҳаёти, руҳий кечинмалари, ақлий қобилияти, идрокини мужассамлаштирувчи 5, - деб таърифлаганлар. тушунча»
Бундан ташқари бир қатор олимларимиз анжуманларда қилган маърузаларида «маънавият - инсондаги ахлоқ, одоб, билим, илм, иймон, ихлос ва инсоният камолоти учун ижобий таъсир қилувчи тизим ёки маънавият - инсоннинг ақлий, ахлоқий, илмий, амалий, мафкуравий қарашлар йиғиндиси ҳисобланиб, диний ва дунёвий қарашларининг акс этиш даражасидир», деб таъриф бериб келмоқдалар. А. Эркаевнинг фикрича, «Маънавият – инсоннинг ижтимоий-маданий мавжудот сифатидаги моҳиятидир, яъни инсоннинг меҳр-мурувват, адолат, тўғрилик, софдиллик, виждон, орномус, ватанпарварлик, гўзалликни севиш, завқланиш, ёвузликка нафрат, ирода, матонат ва шу каби кўплаб асл инсоний хислатлари ва фазилатларининг узвий бирлик, муштараклик касб этган мажмуидир»[5].
Маънавият муаммоси билан анчадан буён шуғулланиб келаётган олимларимиздан бири М. Имомназаров мазкур масалага бағишлаб иккита китоб чиқарди. Муаллиф биринчи китобида «Маънавият инсон қалбидаги илоҳий нур...»7, - деб ёзган бўлса, иккинчи китобида «Маънавият - инсон қалбида, кўнгил кўзгусида акс этган ҳақиқат нуридир, дейилган таъриф дарҳақиқат, сўфиёна рамзий таърифдир, зотан бошқача таъриф бу чексиз моҳиятни чеклаб қўяди»8, - деб ёзади.
Э. Юсупов инсонда мавжуд бўладиган ҳамма хислатлар эмас, балки ижобийларигина маънавият бўла олишини кўрсатиб: «Маънавият - инсон ахлоқи ва одоби, билимлари, истеъдоди, қобилияти, амалий малакалари, виждони, иймони, эътиқоди, дунёқараши, мафкуравий қарашларининг бир-бири билан узвий боғланган, жамият тараққиётига ижобий таъсир этадиган муштарак тизимдир»9, - деб таърифлайди.
Албатта, юқорида келтирилган фикрларнинг ҳаммасида ҳам маънавиятнинг кўпгина қирралари ўз ифодасини топган ва уларда муаллифлар ўзларининг нуқтаи назарларини билдирганлар, аммо уларда инсон салоҳиятини ўстириш масаласи эътибордан четда қолганлиги кўринади. Ҳали яна кўплаб олимларимиз маънавият тушунчасига ўз муносабатларини билдирадилар ва ана шу билдирилган турли фикрлар асосида умумий мукаммал таъриф шаклланади, деган умиддамиз.
Ҳалига қадар маънавият тушунчасига мукаммал таъриф шаклланмаганлиги сабаб унинг кенг қамровли, мураккаб ва айни вақтда «содда» тушунча эканлигида. Маънавият кўпроқ инсоннинг ички, ботиний, яширин дунёсини акс эттиришдир. Инсон ички, ботиний дунёси эса гавҳар тўла тубсиз денгиз сингаридир. Бу денгиздан қанча гавҳар олсангиз тугамагани сингари инсон ички дунёси ҳам тубсиз, ранг-баранг тарзда намоён бўлади. Инсон қалбига, ботиний дунёсига қанчалик чуқур кириб борсангиз, шунчалик турли-туманлик билан тобланиб, ўзининг янгидан-янги қирраларини намоён этади. Мана шунинг учун ҳам маънавият тушунчасига мукаммал, ҳар тарафлама тўлиқ таъриф бериш мушкулроқ.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Маънавият - инсонни жамики бошқа мавжудотлардан ажратиб турадиган, инсоннинг руҳиятини, унинг ўз-ўзини англаши, диди, фаросати, адолат билан разилликни, яхшилик билан ёмонликни, гўзаллик билан хунукликни, вазминлик билан жоҳилликни ажрата билиш қобилияти, ақл-заковати, юксак мақсад ва ғояларни қўя билиш, уларни амалга ошириш учун ҳаракат қилиш ва интилиш салоҳиятидир, - деб таъриф бериш ўринли деб ҳисоблаймиз. Албатта, бу таъриф энг охирги, қиёмига етган, мукаммал деб, айтишимиз мумкин эмас.
Маънавият – тақдирнинг эҳсони эмас. Маънавият инсон қалбида камол топиши учун у қалбан ва
10 виждонан, ақл ва қўл билан меҳнат қилиши керак . Маънавият инсон туғилишида она сути, унинг алласи, меҳри, аждодлар қадриятлари таъсири остида шаклланади. Унинг шаклланишида оиладаги муҳит, жамиятдаги ҳамжиҳатлик, давлат олиб борадиган сиёсатдаги адолатпарварлик ва инсонпарварликнинг қай даражада амал қилиниши асосий ўринни эгаллайди.
Маънавиятнинг моддий кучга айланиши ҳар бир инсонннинг хатти-ҳаракатларида, ўз оиласи, миллати ва Ватанига бўлган муносабатларида намоён бўлади. Юқорида айтганимиздек, унинг шаклланишида ота-она, инсон яшаётган атроф-муҳит, миллий, диний қадриятлар, жамиятдаги инсонпарварлик ва адолатпарварлик сиёсати муҳим аҳамиятга эга.
Одамнинг маънавий дунёси жамиятда, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий муносабатлар таъсирида шаклланади. Инсоннинг маънавий олами асосан ижтимоий тараққиётнинг маҳсули бўлса ҳам, у ўз навбатида, жамият тараққиётига ниҳоятда катта таъсир кўрсатади, уни белгилаб берадиган омиллардан бири саналади. Одамларда ахлоқ, одоб, иймон, виждон, халоллик, меҳнатсеварлик, байналмилалчилик, инсонпарварлик эътиқоди, ватанпарварлик, миллий ва инсоний ғурур туйғуси, бурч ва масъулиятни ҳис қилиши қанчалик кучли, юқори бўлса, жамият тараққиётининг заминлари ҳам кенгайишига, тинчлик, осойишталик, ҳамжиҳатлик барқарор бўлишига олиб келади.
7 Имомназаров М. Маънавиятимизнинг такомил босқичлари. Тошкент: Шарқ, 1996, 6-бет. 8 ўша муаллиф. Миллий маънавиятимиз назариясига чизгилар. Тошкент: Шарқ, 1999, 14-бет 9 Юсупов Э. Инсон камолотининг маънавий асослари. Тошкент: Университет, 1998, 34-бет.
10 Қаранг: Каримов И.А. Ўзбекистон: Миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Тошкент, Ўзбекистон, 1993, 74-бет.
Тараққиёт тақдирини маънавий жиҳатдан етук одамлар ҳал қилади. Техникавий билим, мураккаб технологияни эгаллаш қобилияти маънавий баркамоллик билан, мустақил тафаккур билан бирга бориши керак. Ақлий заковат ва руҳий-маънавий салоҳият – таъбир жоиз бўлса, маърифатли инсоннинг икки қанотидир.
Жамият тараққиётининг ҳар бир янги босқичи кишиларнинг маънавий камолатида ҳам янги даврнинг юзага келишидир. Маънавиятсиз адолатли, юксалиш имкониятига эга бўлган жамият бўлмаганидек, жамиятсиз маънавият ҳам ривожланиши мумкин эмас. Маънавият миллатни тараққиётга етакловчи, давлатнинг қудратини оширувчи муҳим омил саналади. Чунки қаерда, қайси мамлакатда маънавият юксак даражада бўлса, ўша жойда, ўша мамлакатда жоҳиллик, ҳасадгўйлик, бепарволик, худбинлик, ялқовлик, манманлик, текинхўрлик, ғийбат қилишлик, кўролмаслик, ёвузлик, туҳмат қилиш каби салбий иллатлар, маънавиятсизлик кўринишларига ўрин қолмайди. Маънавият ҳар доим маърифат билан уйғун ҳолатда ривожланиб боради. Маърифат - билиш, билим, таниш ва маълумот, - деган маънони англатади.
Инсониятнинг бир жамиятдан иккинчи жамиятга, бир тарихий даврдан иккинчи бир янги тарихий даврга ўтиши маърифатпарварликдан бошланади. Замонанинг, миллатнинг энг етук, онгли, оққорани таниган, фидойи, элим, юртим деб яшовчи, узоқни кўзловчи маънавиятли кишилари маърифатпарварлик билан шуғулланганлар. Чунки, маърифат - маънавий қарамлик, қўрқув ва ҳадикни бартараф этади, инсонга беқиёс илоҳий қудрат, мислсиз салоҳият бахш этади. Мамлакат, миллатнинг озодлиги - унинг маърифий уйғоқлигидадир. Одамзод наслининг улуғлиги эса билимлиликка бориб тақалади.
Билингки, билим ва маънавиятни жиловга ўхшатиш мумкин. У инсонларни барча ёмон, ярамас ишлардан, яъники маънавиятсизликлардан тийиб туради. Шу туфайли ота-боболаримиз, авлодаждодларимиз доимо маърифат ва маънавиятга интилиб яшаганлар. Улар маънавият ва маърифат чироқларини машъала сингари ёққанлар. Юксак маънавият ва маърифат туфайли Турон замин ер юзида шуҳрат қозонган.
Маърифат ва маънавиятлилик, унинг инсон, жамият ҳаётидаги аҳамияти устида фикр юритиш жараёнида, маърифатлилик ва маънавиятлиликнинг нисбати масаласига ҳам эътибор бериш лозим. Маънавиятли одамларнинг ҳаммаси ҳам доимо маърифатли, шу билан бирга маърифатли, илмли кишиларнинг ҳам ҳаммаси юксак маънавиятли бўлавермаганлар. Бошқача айтганда инсонлар борки, олим бўлмаса ҳам, аммо маънавияти юксак. Олимлар борки, улардан элга, юртга фойда йўқ. Шунинг учун халқимиз: «Олим бўлма - одам бўл», - иборасини ишлатиб келган. Бу маънавият ва маърифат бир-бирини инкор этади дегани эмас. Аксинча, маънавият ва маърифат бир-бирига чамбарчас боғлиқдир. Улар бир-бирини қувватлаб, ўзаро таъсирланиб ривожланиб боради.
Заминимизда камол топган, эл-юртга танилган буюк зотлар, комил инсонлар ўзларида маънавият ва маърифатни юксак даражада мужассам этган алломалар бўлганлар. Шундан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, ҳозирги даврда миллий камолот йўли, комил инсонни, соғлом авлодни вояга етказиш йўли мана шу йўл, бундан бошқа йўл йўқ.
Маънавият ва маърифат халқимизнинг, миллатимизнинг келажаги учун сувдай ва ҳаводай зарур. Маънавий ва маърифий тарбияни бирга олиб бориш тараққиёт тақозоси. Уларни бошқа-бошқа олиб бориб бўлмайди...
2. “Маънавий баркамол инсон” - комил инсон тушунчаси билан ҳамоҳанг бўлиб, ҳар иккаласи кенг қамровли, серқирра тушунчалардир. Айни вақтда маънавий баркамол инсон тушунчаси соғлом авлод тушунчаси билан ҳам боғланиб кетади. Илмий адабиётларда бу тушунчалар алоҳида-алоҳида ишлатилса-да, моҳиятан уларнинг ҳаммаси инсон ахлоқи ва одобини, уларда шаклланган барча ижобий хислатларни, уларнинг инсонларга, жамиятга ва Ватанга бўлган муносабатларидан тортиб, токи оилага, ота-онага ва бошқаларга муносабатларининг барча қирраларини қамраб олади.
Мустақилликка эришиб, маънавият ва маърифат масалаларига биринчи даражали аҳамият берила бошлангач, мустақилликни мустаҳкамлаш вазифалари, тарбия соҳасида соғлом авлод, маънавий баркамол инсон, комил инсон каби тушунчаларга изоҳ беришни, уларнинг моҳиятини очиб беришни тақозо этмоқда. Юқорида айтганимиздек, улар моҳияти бирдай тушунчалар. Инсонни тўғриликка, ҳалолликка, покликка, ватанпарварлик ва инсонпарварликка, эзгуликка ва қўйингки, юксак ахлоқлиликка йўллаш бу тушунчаларнинг моҳияти ва мазмунини ташкил этади. Ҳозирги кунда бу масалаларга биринчи даражали аҳамият беришимизнинг боиси - иймони, эътиқоди ва ахлоқий фазилатлари - қўйингчи, маънавияти кучли, миллий масъулият тўйғуси қалбида чуқур илдиз отган, маънавий баркамол фуқароларга эга мамлакатгина мустақил ва барқарор ривожлана олади. Буюк келажак маънавий баркамол инсонларга таянгандагина яратилади, қад кўтаради. Бошқача айтганда маънавий баркамол инсонларгина буюк келажакни ярата оладилар. Шунинг учун маънавий баркамол инсонни, соғлом авлодни тарбиялаш муҳим ва долзарб масала. Соғлом киши деганда фақат жисмоний соғломликни эмас, балки Шарқона ахлоқ-одоб ва умумбашарий ғоялар руҳида камол топган инсонни тушунамиз. Зеро, шарқона одоб-ахлоқ ва умумбашарий ғояларни онгига сингдириб олган киши юксак маънавиятли, яъни маънавий баркамол, комил инсон ҳисобланади. Маънавий баркамоллик инсоннинг дунёқараши, эътиқоди, руҳияти, хулқ-атвор нормалари, ахлоқ-одоби билан бевосита алоқадорлиги билан ажралиб туради. Маънавий баркамол кишилар халқ тақдири ва фаровонлиги, ватан тақдири ва унинг равнақини ўйлайдилар. Улар мутеликда, қарамликда яшашни истамайдилар.
Соғлом деганда, биз фақатгина жисман бақувват фарзандларимизни эмас, балки маънавий бой авлодни, ақлий ривожланган, ахлоқий пок, маърифатли фарзандларни, авлодни тушунмоғимиз керак. Бундай кишилар ўзларида халқимизнинг энг ардоқли фазилатлари - иймон ва инсоф, меҳр-оқибат, шафқат ва раҳмдиллик, уят ва андиша, ор-номус, ўзаро ҳурмат, юксак Ватанпарварлик, элига ва халқига садоқат каби қадриятларни ва ғояларни мужассамлаштирган бўлишлари лозим. Баркамол инсон бизнингча, қуйидаги тўрт жиҳатга эга бўлади:
– ўз ҳақ-ҳуқуқуни танийди;
– ўз кучи ва имкониятларига таянади;
– содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил муносабат билдира олади; – шахсий манфаатини мамлакат ва халқ манфаати билан уйғун ҳолда кўради.
Маънавий баркамол инсон шон-шуҳрат, мансаб, моддий бойлик кетидан кувмайди, моддий қийинчиликларга дуч келганда қадди букилмайди, баъзан уюштирилган туҳмату-фитналар унинг руҳини тушира олмайди. Демак, ҳар қандай шум тақдир ва қисмат покиза, мард, маънавий баркамол инсон маънавиятини буза олмайди, балки мустаҳкамлайди, чиниқтиради. Юксак даражадаги маънавиятга эга инсон - фидойилик, жасорат, мардлик, ўз халқини севиш, Ватанни қадрлаш, аждодларидан фахрланиш каби олижаноб фазилатлари билан ажралиб туради. Инсоннинг инсонлиги, биринчи навбатда унинг маънавий-аҳлоқий жиҳатдан баркамоллиги, поклиги билан белгиланади. Маънавий-ахлоқий баркамолликнинг асосий қирраларига юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, қуйидагиларни киритиш мумкин: ота-онаси, фарзандлари, қариндошлари, хуллас бутун оила аъзолари, қўни-қўшнилари, маҳалла-кўйи, қишлоқдошлари ва бутун мамлакат халқ фаровонлиги ҳақида қайғуриш; теварак-атрофдаги инсонлар унга керак бўлганлиги сингари, ўзи ҳам уларга керакли бўлишга интилиши; одоб-ахлоқи, феъл-атворини ёқимли қилишни инсоний бурч деб ҳисоблаш; ота-боболардан, аждодлардан ёдгор бўлиб қолган маданий меросни қадрлаш; миллий қадриятларни эъзозлаш ва уларга содиқ бўлиб қолиш; ватанпарварлик, халқпарварлик, инсонпарварлик туйғуларининг барқарор бўлиши; ўзаро муомала-муносабатда ўрнак бўлишга мойиллик, бировнинг оғирини енгил қилишни одат қилиш; умумхалқ маъқуллаган ва ҳукумат томонидан қонуний қабул қилинган Конституцияни ҳурмат қилиш ва унга садоқат намуналарини амалда кўрсатиш; Ватанни ҳимоя қилиш, бошқача айтганда, ҳарбий-ватанпарварлик туйғулари билан яшаш; диёнат ва адолат, меҳр-шафқат ва эзгуликни ҳимоя қилиш; ваъдага вафоли бўлиш ва бошқалар киради. Маънавий баркамол инсон фазилатларининг асосий қирралари изоҳи келгуси маърузаларимизда баён қилинишини назарда тутиб, ушбу маъруза доирасида улар ҳақида тўхташни лозим топмадик.
Маънавий-маърифий баркамолликнинг қирралари ва мезонлари қаторига мустақиллик тафаккури ва миллий ифтихор ҳам киради. Мустақиллик тафаккурини ҳар бир кишида, айниқса Сиз каби талабаларда шакллантириш ниҳоятда зарур. Токи, мустақиллик тафаккури ва миллий ифтихор, ғурур бўлмас экан, фидокорлик, ватанпарварлик, миллатпарварлик каби хислатлар жўш урмайди.
Мустақиллик тафаккури кенг қамровли бўлиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Ватан истиқболи ва истиқлоли ҳақида қайғуриш;
- халқи, юрти қадр-қиммати, ор-номусини англаш ва буни ҳимоя қилиш;
- бутун меҳнати, истеъдоди, имкониятини, зарур бўлса жонини ҳам юрт истиқболи, халқ бахти учун бахшида этиш ва бошқалар.
Мустақиллик, бу - бизга аждодларимиз қолдирган бой ва муқаддас маънавиятдир. Шу маънавиятни ҳар биримиз авайлаб-асрашимиз давлат аҳамиятига эга бўлган муҳим вазифа ва бурчдир. Шу вазифани амалга ошириш ва ҳал қилишда ёшлар ва бутун халқ онгига мустақиллик руҳини сингдириш катта аҳамият касб этади.
Маънавий-маърифий баркамолликнинг қирраларидан бири миллий ифтихордир. Миллий ғурур бу миллий ифтихордир. Миллий ғурур ўз халқининг бир неча минг йиллар давомида яратиб келган барча моддий ва маънавий бойликлари, тарихий мероси, урф-одатлари, анъаналари, одоб-ахлоқи, турмуш тарзи, юксак маънавияти, барча тарихий ютуқлари ва сабоқларига чексиз ҳурмат ва эъзоз билан муносабатда бўлиш, авайлаб-асрашдир.
Ўз халқининг тарихини, миллий қадриятларини, тилини, истиқбол манфаатларини билмаган, қадрламаган, миллий мансублигини унутган, ўз миллатининг истиқболи учун қайғурмайдиган, курашмайдиган кишиларда миллий ғурур ҳам, миллат билан фахрланиш ҳам, миллатпарварлик ҳам бўлмайди. Бундай кишиларни маънавий баркамол инсон дея олмаймиз.
Шундай қилиб, юқорида маънавий баркамол инсон, унинг моҳияти ва асосий қирраларининг баъзи жиҳатлари устидагина фикр юритдик. Унинг қолган баъзи қирралари навбатдаги савол ва маърузалар баёнида ёритиб борилади.
Юқорида айтганимиздек, комил инсон тушунчаси маънавий баркамол инсон тушунчаси билан ҳамоҳангдир. Маънавий баркамолликка эришмай комил инсон даражасига етиш мумкин эмас. Демак, маънавий баркамолликка интилиш - бу комил инсон даражасига эришиш учун интилишдир. Комилликка инсон бутун умри давомида эришиб боради. Учала тушунча: соғлом авлод, маънавий баркамол, комил инсон - даражама-даража чуқур маъно касб этади. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, комил инсон бўлишнинг аниқ чеки ва чегараси йўқ. Бизнинг кўҳна тарихимизда юзага келган, халқ, мамлакат тарихида катта маънавий-ахлоқий тарбия ролини ўйнаган тасаввуф комил инсон назарияси ҳақидаги, уни тарбиялаш, вояга етказиш ҳақидаги таълимот ва амалиёт саналади. Мазкур саволни тасаввуф таълимотидан келиб чиққан ҳолда баён этишни мақсадга мувофиқ деб топдик.
Комил инсон биз учун идеалдир. У барча дунёвий ва илоҳий билимларни эгаллаган, руҳи мутлақ руҳга туташ, файзу каромати сероб, қалби эзгу туйғуларга лиммо-лим тўла покиза зот. Комил инсон одамзод орзу қилган жамики эзгу хислатларнинг ифодачиси.
Комил инсонлар жамиятнинг тирик виждонларидир. Кишилар уларга қараб хушёр тортадилар, дунё беҳудалигидан ўзларига келиб, ўз қалбларига, ўз қилаётган ишларига разм соладилар, тавбатазарру қиладилар. Комил инсонларнинг афъолу аъмоли инсонлар дилига қувват, кўзига нур бағишлаган.
Комил инсон ҳақида тасаввуф адабиётида кўп асарлар битилган. Ана шундай кишилардан бири XIII асрда яшаган Азизиддин Насафий бўлиб, «Инсони комил» номли рисоласида комил инсонга таъриф бериб шундай ёзади: «Билгилки, комил инсон деб шариат ва тариқат ва ҳақиқатда етук бўлган одамга айтадилар ва агар бу иборани тушунмасанг, бошқа ибора билан айтайин: билгилки, комил инсон шундай инсондирким, унда қуйидаги тўрт нарса камолатга етган бўлсин: яхши сўз, яхши феъл, яхши ахлоқ ва маориф». Бу сифатлар билан зийнатланган одам ёлғон, риё ва бадкирдорликдан чекинади, ҳамма вақт эзгу ният билан яшаб, эзгу ишларга тайёр туради.
Яхши сифатларни эгаллаб борган одам комил инсон мартабасига кўтарила олади. Комил инсон - инсонларнинг энг мукаммали, энг оқили ва доноси. Комил инсон инсонлар жамияти ичидан етишиб чиқадиган мўътабар зотдир. Инсонлар комилликка ахлоқий-маънавий покланиш жараёнида эришадилар.
Комилликнинг белгиси ҳақ йўлидан бориб, халққа фойда келтиришдир. Киши ўз сўзи, амалий ишлари, нияти билан қанчалик одамларга фойда келтирса, ёмонларни тўғри йўлга солса, ҳақ йўлида фидо бўлса, у шунча комил бўлади.
Комил, баркамол инсонни тарбиялаш, вояга етказиш ҳақида мусулмон Шарқи ахлоқи тарихида инсон ҳаёти учун дастуруламал, қўлланма вазифасини ўтаган кўп пандномалар, халқ китоблари мавжуд бўлган. Шулардан баъзиларини санаб ўтамиз. Чунончи, Кайковуснинг «Қобуснома», Саъдийнинг «Гулистон», «Бўстон», Амир Темурнинг «Темур тузуклари», Абдураҳмон Жомийнинг «Баҳористон», Алишер Навоийнинг «Маҳбубул-қулуб», Хусайн Воиз Кошифийнинг «Ахлоқи муҳсиний» ва бошқаларни кўрсатишимиз мумкин. Бу асарларнинг кўпчилигида одил шоҳ ва адолат, ҳалоллик, софлик, поклик, тўғрилик, ростгўйлик, инсонпарварлик, маърифатли бўлиш каби инсоннинг шарқона фазилатлари берилган.
Алишер Навоийнинг «Насойимул муҳаббат» асарида комил инсонга хос хусусиятлар, унинг шарқона фазилатлари санаб ўтилган. Булар қаторига улуғ мутафаккир қуйидагиларни киритади: тавба, ҳалол луқма билан қаноатланиш, ўз касбидан топиб кун ўтказиш, шариатга риоя этиш, барчадан ўзини кам деб билиш, ҳатто фарзандлари, хизматкорларига қўполлик қилмаслик, чучук тилли бўлиш - яхши, мулойим тилли бўлиш, раҳмдил бўлиш, сахий бўлиш, мард бўлиш, ҳалимлик, хушхулқ бўлиш, ризо-розилик билан кун ўтказиш, сабрли бўлиш, садоқатли, вафоли бўлиш, риёзат чекишдан қўрқмаслик ва бошқалар.
Шу тариқа ўтмишда, комил инсоннинг ўзига хос ахлоқ кодекси ишлаб чиқилган бўлиб, бу сифатларга эга бўлиш ҳар бир одамнинг орзу-армони деб қаралган. Комил инсон ҳақидаги ғоялар катта ижтимоий-ахлоқий аҳамиятга эга бўлган. У инсонни шарафли, эзгулик ва буюк хайр руҳида тарбиялаш, меҳру мухаббат, вафо ва садоқатни кучайтиришга хизмат қилиб келди. Ҳар замон, ҳар лаҳзада инсонларга уларнинг инсонлигини эслатиб, ёвуз, қабиҳ ишлар, ножўя хатти-ҳаракат ва қилиқлардан сақланишга кўмаклашди, уларда иймон ва виждон биносининг пайдо бўлишини таъминлайди.
Комил инсон иймон ва эътиқодлилик, ҳалоллик ва покликнинг олий тимсоли. Биз ҳаммамиз шунга интилиб яшамоғимиз лозим. Мустақил Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтиш шароитида иймонли бўлиш, ҳалоллик ва поклик, виждонли ва диёнатли бўлиш нечоғлик зарур эканлиги ҳаммамизга аён. Мана шунинг учун ҳам маънавий баркамол инсон тарбиясида ёшларимизни элини, ватанини севувчи комил инсон килиб тарбиялаш ишига алоҳида аҳамият беришимиз керак.
Комил инсон деганда, биз аввало, онги юксак, мустақил фикрлай оладиган, хулқ атвори билан ўзгаларга ибрат бўладиган билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз.
Унинг шаклланганлиги даражасини характерловчи энг муҳим фазилатлар эса қуйидагилардир: ақлий зукколик, ҳуқуқий комиллик, ахлоқий етуклик, сиёсий теранлик, меҳнатга ҳалол муносабат, юксак маданий, маънавий савия, профессионал ифтихор, миллий ва умуминсоний ғурур ва бошқалар.
Юқоридагиларни ҳозирги мустақил ҳаётимиз, турмуш тарзимиз, кишиларнинг, айниқса, ёшларнинг интилишлари билан боғлаб комил инсон чизгиларига қуйидаги хислат ва фазилатлар киришини умумий тарзда баён этишимиз мумкин:
Комил инсоннинг умумий хислатлари: ёқимлилик, кўркамлик, жозибадорлик, салобатлилик, ҳурматга сазоворлик, шоироналик, улуғсифатлик, ўзига хослик, етуклик, жиддийлик, маданиятлилик, тарбияланганлик ва бошқалар;
Комил инсоннинг ахлоқий фазилатлари: инсонпарварлик, дўстлик, ғамхўрлик, жонкуярлик, самимийлик, одамийлик, болажонлик, иймонлилик, фидокорлик, хушмуомалалик, боадаблик, илтифотлилик, кечиримлилик, меҳмондўстлик, халоллик, тўғрилик, диёнатлилик, ҳаромдан ҳазар этиш, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик ва ҳакозолар;
Ишбилармонлик хислатлари: ишчанлик, тиришқоқлик, серҳаракатлилик, масъулиятлилик, инсофлилик, ҳалоллик, малакалилик, эпчиллик, уддабуронлик, саранжом-саришталик, тадбиркорлик, аниқлик, тежамкорлик, баркамоллик, таъмасизлик, таваккалчилик ва бошқалар;
Зукколик, идроклилик фазилатлари: зеҳнлилик, бамаънилик, хотиржамлик, соғлом фикрлилик, донишмандлик, сезгирлик, заковатлилик, топқирлик, нотиқлик, танқидийлик, дадиллик, омилкорлик, саводхонлик, қизиқувчанлик, ишқибозлик кабилар;
Собитлик хислатлари: фаоллик, қатъиятлилик, тезкорлик, жўшқинлик, саботлилик, бир сўзда туришлик, барқарорлик, ботирлик, довюраклик, интизомлилик, жиддийлик, нафсни тийишлик, ўзини йўқотмаслик, совуққонлик, ўзига талабчанлик, камсуқумлик, ўзини ўзи идора эта билиш ва бошқалар.
Эҳтирослилик хислатлари: кўтаринкилик, тантанаворлик, кулиб турувчанлик, хазинлик, келажакка ишонч, эзгулик, кек сақламаслик, олижаноблик, оташинлик, нозик табиатлилик, ҳаёлилик, хижолатпазлик, иффатлилик ва ҳакозолар.
Бизнингча, айни шу хислат ва фазилатларни ёшларимиз онгига сингдира борилиши уларни баркамол, соғлом ва комил инсон руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
Мустақиллик руҳида янгича фикрлайдиган фозил, комил инсон, энг аввало, фуқаролик бурчини аъло даражада ҳис этадитган шахс бўлиши даркор. Содда қилиб айтганда, ҳар қайси комил инсон, ҳар биримиз: «Шу давлат, шу жамият менга нима берди?» деб эмас, балки: «Мен ўзим Ватанимга, элу юртимга нима бердим?» деб ўйлашимиз ва ҳар дам шу ақида билан яшашимиз керак.
2. Маданият нима ўзи? Аслини олганда, маънавият ва маданият бир-бирига яқин тушунчалардир. Аммо улар битта нарса эмас, бири иккинчисидан фарқ қилади. Шунинг билан бирга улар бир-бирини тўлдириб турадилар. Маданий ва маънавий мерос ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Маданиятни, хусусан маънавий маданиятни билмасдан, ўрганмасдан туриб, маънавий мерос тўғрисида гапириш анча мушкул, инчунун маънавий мерос маънавий маданият доирасига киради.
Маданият тушунчасини изоҳлашга бағишланган кўп илмий адабиётлар мавжуд. Маданият тушунчасига берилган таърифлар сони 260 тадан ошиб кетган11. Муаллифлар бу тушунчага ҳар бири ўз нуқтаи-назаридан ёндашадилар. Бунга сабаб, маданиятнинг кўп қиррали, мураккаб, маънавийижтимоий ҳодиса эканлиги, унинг инсон ва жамият ҳаётининг барча қирраларни қамраб олганлигидир. Маданиятга берилган таърифларда муаллифларнинг фикрларини умумлаштирувчи томонлар мавжуд. Шу жумладан, уларни умумлаштирадиган бўлсак, маданият - бу кишилар фаолиятининг жамият иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаёти соҳасида яратган, ўзларининг эҳтиёжларини қондириш учун ишлаб чиқарган моддий ва маънавий бойликлар тизимини
12 билдиради . Кўринадики, маданият инсоннинг моддий ва маънавий бойликларни яратиш ва ўзлаштиришдаги фаолиятини ифодалайди. У инсон ақл-идроки, истеъдоди ва меҳнати маҳсулидир. Юқорида айтилганидек, маданият жуда мураккаб кўп қиррали маънавий-ижтимоий ҳодиса бўлиб, ижтимоий ҳаётнинг моддий-техник, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва бошқа соҳаларни, инсон меҳнат фаолиятининг барча самараларини ўзида қамраб олади. Сирасини айтганда, халқ оммаси томонидан яратилган ҳамма моддий ва маданий-маънавий бойликлар маданиятга киради. Маданият дейилганда, меҳнат қуролларини яратиш ва улардан фойдаланиш, фан-техника ютуқлари ва уларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш, кишиларнинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий кўникмалари, меҳнатни ижтимоий ташкил этиш, саломатликни сақлаш ишини йўлга қўйиш, аҳоли ўртасида билимларнинг ёйилиш даражаси ва маълумот, умумий, умумий мажбурий ва олий таълимни амалга ошириш, адабиёт ва санъат асарлари, ижтимоий, фалсафий, диний ғоялар ва шу кабилар назарда тутилади. Кўринадики, маданият одамзод ақл-идрокининг энг юксак чўққиларигача бўлган нарсаларнинг ҳаммасини қамраб олади. У инсон фаолиятининг фақат моддий натижаларинигина эмас, шу билан бирга кишиларнинг меҳнат жараёнида воқеъ бўладиган билим бойликлари, тажрибалари, қобилиятлари, ишлаб чиқариш ва касб малакалари, ўзаро муносабатларини ҳам ўз ичига олади.
Маданият ҳам икки турга: моддий ва маънавий маданиятга бўлинади. Моддий маданият деганда меҳнат қуролларини, меҳнат кўникмаларини, шунингдек ишлаб чиқариш жараёнида яратилган ва моддий ҳаёт учун хизмат қиладиган инсон томонидан яратилган барча моддий бойликларни англаймиз. Моддий маданиятга моддий бойликларнинг бутун мажмуи, уларни ишлаб чиқариш воситалари: ишлаб чиқариш жараёнида яратилган техника, технология, техник иншоотлар, ижтимоий меҳнатни уюштириш шакли, қурилиш ва деҳқончиликни йўлга қўйиш ва бошқалар киради. Шуларга қараб, моддий маданиятни бир қатор турларга бўламиз. Чунончи, ишлаб чиқариш ва техника маданияти, деҳқончилик маданияти, меҳнатни ташкил этиш маданияти, инженерлик маданияти, пазандачилик маданияти ва бошқалар.
Маданиятнинг иккинчи тури - бу маънавий маданиятдир. Маънавий маданиятга инсоннинг ақли ва маънан яратувчанлик фаолиятлари ва уларнинг натижалари киради. Маънавий маданият фан, фалсафа, санъат, адабиёт, ахлоқ, дин, хуқуқ, сиёсат, маориф, маърифат ва ҳакозолар йиғиндисидан ташкил топадиган инсоннинг ташқи ва ички маънавияти, руҳияти оламидир.
Маънавий бойликлар олимлар, мусаввирлар, бастакорлар, шоир ва ёзувчилар, назариётчилар, хуллас, халқ томонидан яратилади. Маънавий маданиятни яратиш, ўзлаштириш ва ривожлантириш
11 Отамуродов Маънавият ....
12 Қаранг. Юсупов Э. Инсон камолотининг маънавий асослари. 60-бет.
жараёнида жамият тараққий этади, меҳнат унумдорлиги ортади, ишлаб чиқарувчи кучлар ривожланади, кишиларнинг маънавий қиёфаси шаклланади, ахлоқ одоби, дид ва фаросати, эстетик завқи, ижодий кучи ва қобилиятлари тараққий этади.
Умуман кишилик жамиятини маданиятсиз, хусусан маънавий маданиятсиз тасаввур қилиш қийин. Жамият, инсон бор экан у маълум маданиятга эга, бусиз бўлиши мумкин эмас. Маданиятнинг барча турлари диалектик бирликда, ўзаро алоқадорликдадир. Моддий маданиятни маънавий маданиятдан батамом ажратиб қараш мумкин эмас. Моддий бойликлар ишлаб чиқариш жараёнида моддий ва маънавий маданият органик равишда бирикади. Бирорта меҳнат қуролини, моддий бойликнинг бирор турини инсон ақл-идрокисиз, тафаккурисиз, ақлий меҳнатисиз яратиб ва такомиллаштириб бўлмайди. Бошқача қилиб айтсак, моддий маданиятни барпо этиш замирида ҳам маънавият ётади. Ҳар қандай моддий ва маънавий маданият дурдоналари инсон ақлий ва жисмоний меҳнати синтези асосида юзага келади. Маънавий маданият воқеъликни бадиий акс эттириш ва ўзлаштириш воситасидир.
Маданиятни моддий ва маънавий маданиятга бўлиш билан чекланиб қолмаслик керак. Маданиятга кишиларнинг бир-бирига муносабатлари, оила, мактаб, олийгоҳ, корхона, ташкилотлар, муассасалардаги ўзаро муносабатлари ҳам киради.
Маданий тараққиётнинг умумий қоидаларидан бири унинг тўхтовсиз равишда бойиб бориши ва ривожланишидан иборат. Жамият ривожланиб бориши билан маданият ҳам сифат жиҳатидан ўзгаради. Бу деган сўз, жамиятнинг тараққий этиши маданиятнинг ўзгаришини талаб қилади, маданиятнинг янгиланиши эса ўз навбатида жамиятнинг тараққий қилишига сабаб бўлади.
Жамият тараққиётининг ҳар бир янги босқичи олдинги жамиятнинг маданий ютуқларини зарурий равишда мерос қилиб олади, уни қайта ишлайди, ундан ижодий фойдаланади, уни янги юқори босқичга кўтаради. Инсоният томонидан яратилган энг яхши ва қимматли нарсалар, моддий ва маънавий бойликлар янги тарихий шароитда ўзлаштирилади, қайта ишланади ва ривожлантирилади.
Маданият - умуминсоний ҳодиса. У барчага баравардир. Масалан, мақомлар, адабиёт, меъморчилик дурдоналари, фан-техника ютуқлари, транспорт ва алоқа воситалари барчага тегишлидир. Худди шунингдек маънавий маданият ҳам миллий ва умуминсоний бўлади.
Миллий маънавият, маданият тарихий ҳодиса сифатида бир кунда, бир йилда, балки бир асрда ҳам мукаммал шаклланмайди. Ўрта Осиё халқлари маънавий ва маданият тарихининг ибтидоси асрлар қаърига сингиб кетган бўлиб, уларнинг неча минг йиллик маънавий камолот пиллапояларини босиб ўтганлигини аниқлаш бугун учун анчайин мураккаб муаммо.
Бошқача қилиб айтганда, бугунги айрим давлатларда аҳоли қабилалар бўлиб яшаган замонларда бизнинг муборак заминимизда илму фан барқ уриб яшнагани, табиий илмлар, хусусан, тиббиёт, математика, астрономия каби фанлар мадрасаларда ўқитилгани, илмий академиялар ташкил этилиб, мағрибу машриққа ном таратганини эсласак ва бундан ҳар қанча ғурурлансак арзийди.
Ўтмишда халқимиз маънавий маданиятнинг узвий қисми бўлган дини исломни ривожлантиришга ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган. Дунёда энг машҳур ҳадисшунослар олтита бўлса, шулардан тўрттаси бизнинг диёримиздан чиққан. 1998 йилда эса Имом ал Бухорий таваллудининг 1225 йиллиги бизнинг юртда ва бутун ислом дунёсида кенг нишонланган булса, 2000 йилда имом алМотурудий таваллудининг 1130 йиллиги, Бурхониддин Марғиноний таваллудининг 910 йиллиги нишонланди.
Маънавий мерос ва унинг маънавият ривожланишидаги баъзи жиҳатларини баён этамиз. Маънавий меросни изоҳлашдан олдин умуман цивилизация, мерос, хусусан, маданий мерос, маънавий мерос тушунчаларининг нисбати, хусусиятлари, фарқларини билиб олишимиз лозим бўлади. Чунки маънавий мерос умуман мероснинг, хусусан маданий мероснинг таркибий қисми саналади. Маданий меросни тушунмасдан маънавий меросни ҳам тушуниш қийин. Бу тушунчаларда умумийлик бўлса ҳам, улар бирдай эмас, ўзаро қайси бир жиҳатлари, хусусиятлари билан фарқланади. Маърузанинг олдинги масаласида кўрганимиздек ҳар бир жамият ва давр ўз маданият типига эга бўлади. Жамият, давр ўзгариши билан унинг маданият типи ва маънавиятида ўзгариш, янгиланиш бўлади, аммо маданий тараққиёт узилиб қолмайди, илгариги маданият, цивилизация йўқ бўлиб кетмайди, балки маданий мерос сифатида сақланиб қолади. Мерос - инсониятнинг ҳар бир тарихий босқичда яшаган авлодлари томонидан яратилган ва кейингисига етиб келган барча моддий ва маънавий бойликлари мажмуидир. Маданий мерос ҳам мерос доирасига киради, аммо ундан бироз фарқ қилади. Ўтмишдаги барча маданият ёдгорликлари мерос сифатида сақланиб қолиши мумкин, лекин уларни ҳаммаси ҳам маданий қадриятга эга бўлавермайди. Маданий меросда кишиликнинг келгуси тараққиётига, маънавий юксалишига хизмат қиладиган, унга ижобий таъсир қиладиган қадрият аҳамиятига эга бўлган томонлар ҳисобга олинади.
Ўтмиш авлодлар яратган маданий ёдгорликларнинг ҳаммаси ҳам маданий мерос бўлавермайди, чунки ўтмишдан қолган нарсаларнинг ҳаммаси ҳам қадрият аҳамиятига эга бўлавермаслиги ҳаммамизга маълум. Масалан, Шўролар даврида яратилиб, унинг сиёсати, мафкурасини тарғиб этган, эндиликда ўз умрини яшаб ўтган китобларнинг бугун учун ҳам, келажак учун ҳам қадрияти, аҳамияти йўқ. Тўғри, улар мерос, лекин маданий мерос эмас, уларни тарихий факт сифатида сақлаб қўйиш мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, маданий мерос деб, ўтмиш авлоддан кейинги авлодга ворислик асосида қолдирилган, замонда барқарорлик синовидан ўтган, сараланган, инсониятнинг ҳозирги ва келгуси тараққиётига хизмат қиладиган моддий ва маънавий маданият мажмуига айтишимиз мумкин. Кишиликнинг ҳар бир авлоди аждодлари томонидан яратилган маданий бойликларни мерос сифатида қабул қилиб олади. Тарихий ворислик - жамият ва унинг маданияти равнақи шартидир. Минг афсуслар бўлсинким, Шўролар даврида маданий меросга тўғри муносабатда бўлинмади. «Бою заминдорларга, ҳоким синф табақаларига хизмат қилган ўтмиш маданиятининг бизга кераги йўқ, янги пролетар (йўқсил) маданиятни яратамиз» деган шиор остида собиқ Совет Иттифоқи халқларининг, жумладан ўзбек халқининг моддий ва маънавий маданиятига қирон келтирилди, саройлар, масжид ва мадрасалар бузиб ташланди, қаровсиз хароба ҳолига келтирилди, нодир асарлар ёндирилди. Бу сиёсат туфайли маданий мерос топталди.
Маданий ва маънавий мерос ўзаро бир-биридан фарқ қилса-да, уларнинг ўртасига ўтиб бўлмас «Хитой» деворини қўйиш ҳам мумкин эмас, маданий меросни барпо этишнинг замирида ҳам маънавият - яъни инсоннинг маънавий - руҳий билимлари, қобилияти, истеъдоди, ақли, эмпирик ва назарий билим тажрибалари, меҳнат малакаси каби бошқа маънавий фаолиятлари ётади. Маданий ва маънавий мерос ўртасида умумийлик ҳам, фарқли томонлар ҳам мавжуд. Айни пайтда улар ўртасида юқорида айтилган алоқадорлик, боғликлик, ўзаро муносабат, таъсир бор. Шунингдек, маданий мерос ўз кўлами жиҳатидан маънавий мерос тушунчасидан кенгроқ.
Маданий меросда кўпроқ умумийлик устунлик қилса, маънавий меросда хусусийлик устунлик қилади. Маданий мерос умуман маданият ютуқларини ўз ичига қамраб олса, маънавий мерос маънавий маданият ютуқларини ўз ичига қамраб олиши билан фарқланади. Маданий мероснинг қадри абадул-абад тушмайдиган қисмига миллий қадрият дейилади. Маънавий бойликлар авлоддан авлодга, бир тузумдан иккинчи тузумга мерос сифатида ўтади ва жамият, унинг маънавий тараққиётига катта таъсир кўрсатади. Маънавий мерос деб узоқ ва яқин ўтмишдаги, ҳозирги даврдаги маънавий жиҳатдан ғоят қимматли, ўчмас из қолдирадиган, мангу яшайдиган, бутун ижтимоий манфаати ва эҳтиёжига, эзгуликка хизмат қиладиган умуминсоний маънавий бойликларга айтилади. Маънавий мерос маънавий қадрият сифатида намоён бўлиб, унга илм-фан, жумладан фалсафа, адабиёт, санъат, ахлоқ, диндаги реал, дунёвий таълимотлар, ҳурфикрлик ва бошқалар киради.
Маънавий мерос замонлар ўтиши билан ўз қадрини йўқотмайди, балки сифат жиҳатдан янги аҳамият касб этади. Маънавий мерос кишилар онгига, ички дунёсига, ҳис-туйғусига таъсир этиб, улар онгини бойитади, ахлоқ-одобини эзгулик сари етаклайди.
Маънавий мерос бирор халқ, миллат, унинг вакиллари томонидан яратилиб, сўнг умуминсониятнинг маънавий бойлигига, меросига айланиб қолади. Марказий Осиё халқларининг ўтмиш авлодлари қолдирган маънавий мерос бунга мисол бўла олади. Маънавий меросимиз жиҳатидан жаҳондаги олдинги ўринлардан бирини эгаллаймиз. Биринчи президентимиз И. Каримов қайд этганидек, «Бешафқат давр синовларидан омон қолган, энг қадимги тошёзувлар, битиклардан тортиб, бугун кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган 20 мингдан ортиқ қўлёзма, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт, математика, физика, химия, астрономия, меъморчилик, деҳқончиликка оид ўн минглаб асарлар бизнинг беқиёс маънавий бойлигимиз, ифтихоримиздир. Бунчалик катта меросга эга бўлган халқ дунёда кам топилади.
Шунинг учун ҳам бу борада жаҳоннинг саноқли мамлакатларигина биз билан беллаша олиши
13.
мумкин...»
Буларнинг ҳаммаси Турон заминида яшаган аждодларимизнинг биз авлодларига қолдирган маънавий, тарихий меросидирким, энди бу нодир маънавий меросимизни жиддий ўрганиш, халқимизга етказиш даври келди. Янги Ўзбекистонимизда маънавият масаласига ҳам янгича ёндашилиб, барча имкониятлар мустақил давлатимиз томонидан, бевосита Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан яратиб берилмоқда. Бу имкониятларни руёбга чиқариш учун тарихчи, олим, адабиётчи, санъаткорлармиздан, қўйингки миллий маънавиятимиз жонкуярларидан ғайрат-шижоат, қунт билан ишлаш, изланиш талаб этилади. Президентимиз айтганларидек, халқимизнинг таянчи аждодларимиз қолдирган маънавий мероснинг ўзи катта бир хазина. Бу хазинадан мустақиллигимизни мустаҳкамлашда оқилона фойдаланишимиз лозим. Қадимий ёзувлар, битиклар, халқ оғзаки ижоди намуналари, улуғ шоир ва мутафаккирларимиз яратган дунёвий ва бадиий асарлар, Қуръони Карим, ҳадислар, Яссавий ва Бақирғонийлар яратган диний-ахлоқий руҳдаги асарлар, Аҳмад Югнакий, Юсуф Хос Ҳожиблар яратган ахлоқий, панд-насиҳат типидаги асарлар, Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбандий яратган, инсон ички дунёси, руҳиятига қаратилган таълимотлар, Навоийнинг ўлмас бадиий ижод хазинаси ва бошқалар бизнинг бой маънавий меросимиз ҳисобланади. Улар инсон ички дунёсини, руҳиятини, инчунун маънавиятни сайқал топишига қаратилган. Уларда инсонлар маърифатга, илм-билим олишга, юксак ахлоқ-одобга, олижаноб фазилатларга, яхшиликка даъват этилади, ёмонлик, ёвузлик қораланиб ундан сақланишга чақирадиган панд-насиҳатлар, ўгитлар жуда кўп. Улар кишиларни маънан тарбиялайди. Маънавиятсизлик, маънавиятдан маҳрум бўлиш инсонни ўғирлик, юлғичлик, порахўрлик каби иллатлар сари йўллайди. Бундан Оллоҳнинг ўзи асрасин! Маданият, маънавий ва маданий мерос, маънавият ривожи инсоният цивилизацияси билан боғланиб кетади. Аммо уларни бир-бири билан аралаштириб юбориш ҳам тўғри бўлмайди. Цивилизациянинг ўзи инсониятнинг маданияти ва маънавияти тараққиёти босқичларида рўй берувчи сифат жиҳатидан янги босқичи бўлиб, кишилик жамияти тарихида чуқур из қолдиради. Цивилизация – маълум бир тарихий босқичда инсониятнинг маданият тараққиётида яратган, эришган, қўлга киритган сифат жиҳатидан янги, юқори ютуқлари мажмуи.
Цивилизациянинг маданиятдан фарқи шундаки, у ўзига хос бўлган, ўзгалардан тубдан фарқ қиладиган, аммо ўз даври тараққиётида такрорланмас из қолдирадиган фан, маданият, техника, ижтимоий онг, маънавият ва бошқа соҳалардаги буюк, юқори кўрсаткич ҳисобланади. Унинг характерли томони шундаки, у ўзидан олдингисини қабул қилмайди, балки сифат жиҳатидан янги, унга ўхшамаган ўзгаришларни вужудга келтирувчи жараён ҳисобланади.
Цивилизация ҳар бир халқнинг ёхуд жамиятнинг, тарихий босқичнинг ўзига хос тарихий-маданий ривожланиши, шаклланган қадриятлари, тафаккур тараққиёти ҳисобланади. Ҳозирги даврда илмий адабиётда уни «Шарқ» ва «ғарб» цивилизациясига бўлиш қабул қилинган. Инсоният тарихидаги бу цивилизациялар ҳинд, конфуцийлик, буддавийлик, мусулмон ёки католик, православ ва ҳоказоларнинг пайдо бўлиши шаклида намоён бўлган.
Бугунги цивилизация инсониятнинг оламни билиши, ундан умум-башарий манфаатлари йўлида фойдалана билиши, ҳар бир ҳалқнинг умуминсоният тараққиётига хизмат қилувчи маънавияти ва маърифати шаклида намоён бўлмоқда.
Шундай қилиб, маданият, маънавий мерос, цивилизациялар ютуғи жамият ва инсон маънавиятининг ривожланишида, маънавий баркамол авлодни вояга етказишда катта аҳамиятга эга. Шунинг учун мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ ўтмишда топталган маънавий меросимизни тиклашга қатъиян киришилди.
3. Маънавият ва мафкура бир-бирлари билан мустаҳкам боғлангандир. Маънавият инсоннинг руҳияти, ўзини-ўзи англаши, юксакликка интилишидаги салоҳияти бўлса, мафкура - маълум бир давлат, жамият, миллат, синф ва ижтимоий гуруҳлар ҳуқуқий, фалсафий, бадиий, диний ғоя, назария ва қарашлар тизими ҳисобланади.
13 Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент: Шарқ, 1998, 2-бет.
Мафкуранинг маънавиятда тутган ўрни шундаки, у инсон, жамият, ёхуд миллат ёки гуруҳларнинг интилишлари, руҳиятлари ва кайфиятларини ўзида мужассамлаштиради. Маънавият сингари мафкуранинг давлат ва жамият тараққиётидаги роли ниҳоятда каттадир. Мафкура фақат бугун эмас, балки ҳамма замонларда ҳам энг долзарб сиёсий-ижтимоий масала, ҳар қандай жамиятни соғлом, эзгу мақсадлар сари бирлаштириб, унинг ўз муддаоларига эришиши учун маънавий-руҳий куч-қувват берадиган пойдевор бўлиб келган. Мафкура жамият тараққиётида қуйидаги вазифаларни бажаради: биринчидан, давлат ривожланишининг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий соҳаларидаги вазифаларни ўзида мужассамлаштиради; иккинчидан, бир давлат, бир мамлакат миқёсида барча фуқароларни, турли миллат, элат, синфлар ва ижтимоий гуруҳларни бир ғоя ва мақсад сари бирлаштиришга хизмат қилади; учинчидан, давлат олиб борадиган ички ва ташқи сиёсат ғояларини ўзида мужассамлаштириб, уни фуқароларга тарғиб этади; тўртинчидан, давлат доирасида яшаётган фуқароларни яратувчилик, бунёдкорлик, ижодкорлик фаолиятларини фаоллаштиради ва уларни жамият мақсадларига йўналтиради; бешинчидан, халқнинг орзу-умидларини ўзида ифода эттиради, жамиятда мавжуд бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун бутун жамият ва фуқароларни ҳаракатга келтиради; олтинчидан, мафкура жамиятда маълум сиёсий, иқтисодий ва маънавиймаърифий қарашларни шакллантиради.
Жамиятнинг, жамият аъзоларининг мустаҳкам ва равшан мафкураси, ғояси, мақсади бўлмаса, инқирозга юз тутади. Инсоният тарихида давлатлар ва жамиятлар пайдо бўлибдики, уларга эгизак ҳолда мафкуравий қарашлар ҳам шаклланган. Боиси - мафкурасиз давлат ёки жамият бамисоли ҳеч бир мақсад-режасиз, таваккал қилиб йўлга чиққан одамга ўхшайди. Йўлга чиқдингми - манзил, мақсад аниқ бўлмоғи керак. Мафкура миллий ғоя халқни-халқ, миллатни-миллат қиладиган, унинг истиқбол йўлларини юксак мақсад ва эътиқод нурлари билан ёритадиган қудратли маънавий омил, деб таърифладилар. Мафкура - умуммиллий, умумхалқ аҳамиятига эга ғоя бўлиб, у халқни, миллатни бирлаштирувчи, умумсафарбарликка даъват этувчи куч эканлигини таъкидладилар. Инсон, унинг қадр-қиммати, фаровонлиги, Ватанимизнинг ёрқин келажаги бизнинг миллий ғоямиз, миллий мустақиллик мафкурамизнинг негизини ташкил этади.
Мустақиллик бизни порлоқ ривожланиш имкониятларига эга қилди. Халқимиз катта орзумақсадлар ва интилишлар билан яшаяпти. Хуқуқий давлат, адолатли фуқаролик жамияти - олдимизда турган нурафшон манзилдир. Аммо бу манзиллар ўз-ўзидан дунёга келмайди, уни ўз-ўзидан машаққатсиз, изланишларсиз, яратувчилик, ижодкорлик ишларисиз эгалланмайди. Янги жамият юксак даражада ривожланган онгни, маънавий камолотни янада баланд босқичга кўтарилишини тақазо этади. Илғор демократик қоида ва тушунчалар билан бойиган миллий мустақиллик мафкурамиз ана шу янги маънавиятнинг ҳал қилувчи мезонларидан биридир.
Юқоридагилардан келиб чиқадиган бўлсак, маънавият мафкурасиз ривожлана олмаслигини кўрамиз. Чунки, инсон руҳиятини шакллантириш, миллий қадриятларни тиклаш ва жамият мақсадларини амалга оширишда мафкура ҳаракатга келтирувчи куч сифатида катта аҳамият касб этаверади.
Хуллас, мафкура - умуммиллатга, умумхалққа, бутун жамиятга тааллуқли улкан ғоялар бирлигидир. Аммо унинг илдизлари ҳар бир инсоннинг қалбида, виждонида, иймонида, ақл-идроки ва тафаккурида. Шу боис, ҳақиқий, ҳаётий, чуқур инсоний мафкураси бор халқ, мамлакат ва жамият қудратлидир.
Маънавиятнинг юқорида келтирилган тушунчаларидан кўриниб турибдики, маънавият ҳар бир инсоннинг миллат, жамият, давлат ҳаёти, инсонлараро бўладиган ва ижтимоий ҳаётга нисбатан бўладиган муносабатларини ўз ичига олади.
Юқоридагилардан ташқари, маънавиятнинг бошқа бир қатор тушунчалари ҳам бор. Бу ерда гап уларнинг ҳаммаси устида тўхташ ҳақида эмас, балки маънавиятнинг кўп қиррали, кенг қамровли эканлиги, у инсон онги, руҳияти, ички дунёсининг салоҳияти, хатти-ҳаракатлари каби бир қатор масалаларни ўз ичига олишини тушуниб етиш ҳақида бормоқда. Маънавиятни чуқур таҳлил қилишда ана шу кўрсатилган тушунчаларни уйғун ҳолда таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Маънавият ривожланиши ҳам маълум қонуниятларга таянади. Гарчанд бундай қонуниятлар бир неча йўналиш ва жараёнларни ўз ичига олса ҳам, уларни йирик гуруҳларга ажратиш мумкин.
Биринчи гуруҳга шахс, миллат ёки жамиятнинг ички салоҳияти билан боғлиқ бўлган қонуниятлар киради. Яъни шахс, миллат ёки жамиятнинг ички салоҳияти мустаҳкам, заминлари чуқур бўлиши маънавият ривожланишининг асосини ташкил қилади. Агар ички салоҳият ночор бўлса, шахс баркамоллик даражасига, миллатнинг ўз бир бутунлигини сақлашга ва айни пайтда жамиятнинг юксак тараққиёт поғонасига эришишига салбий таъсир килади. Яна ҳам аниқроқ қилиб айтиладиган бўлса, ички салоҳият асосий таянч ва объектив заруриятдир. Ички салоҳиятнинг даражалари эса объектив ва субъектив омиллар билан боғлиқ бўлади. Унинг ривожланиши уларнинг уйғун ҳолатда бўлишини тақазо этади.
Ички салоҳиятнинг мустаҳкам бўлиши, тарихий тараққиёт босқичи ёки шахс шаклланиш жараёни қандай мураккаб бўлмасин, барибир зарурий шароитлар юзага келган пайтда шахс маънавий камолотини ва миллатнинг юксалишини таъминлашга хизмат қилаверади.
Иккинчи гуруҳ қонуниятларига шахслар ва миллатларнинг ўзаро муносабатлари жараёнида содир бўладиган «ўзаро таъсир» ва «ўзаро бойитиш» орқали намоён бўладиган жараёнлар киради. Яъни шахс маънавий камолоти онадан туғилиши билан юзага келмайди. Худди шунингдек миллат ҳам тарихий тараққиётнинг маълум босқичларида бошқа халқлар, миллатлар билан ҳамкорлик натижасида юзага келади. Ҳеч қачон шахс, инсон ўзгаларсиз яшай олмаганидек, миллат ҳам бошқа миллатлар, халқлар билан алоқа қилмасдан тараққий қила олмайди, боз устига бугунги кунда дунёда «соф» миллат борлигига ҳеч ким гувоҳлик ёки кафолат бера олмайди. Жамият ҳам худди ана шу қонуният асосида ривожланади.
Маънавият ана шу ўзаро муносабатлар ва «таъсирлар» асосида ривожланиб боради. Бу жараёнда бир томон иккинчисига ниманидир «беради» ва ниманидир «қабул» қилади. Шундай қилиб, маънавият ривожланишидаги «таъсир» ва «акс таъсир» қонунияти мавжуд бўлиб, у маънавиятнинг ривожланиб боришини таъминлашга хизмат қилади.
Маънавият тушунчалари ва унинг ривожланиш қонуниятлари ушбу курснинг бошқа мавзуларида ҳам ўрганилишини эътиборга олиб, бу ўринда қисқа тўхтаб ўтишни лозим топдик. Маънавиятнинг инсон ва миллат камолотидаги ҳамда жамият тараққиётидаги ўрнини аниқ билиб олиш ҳамда шу асосда уни ривожлантириш, унинг моҳиятини ҳамда мазмунини илмий таҳлил қилишни тақозо этади.
Аввало шуни таъкидлаш лозимки, собиқ шўролар тизими шароитида маънавият бугунги ҳолатда ўрганилмаган. У маънавий маданиятнинг тармоғи сифатида ёки олимлар асарларида тилга олинган холос.
Бу жуда мураккаб масалага шу даражада «эътиборсизлик» атайлаб қилинган. Чунки у шахс ва миллатнинг ички руҳий салоҳияти билан боғлиқ бўлган омилдир, шунинг учун шахснинг руҳий оламига кириб бориш, уни мустақил фикр юритишга, миллатнинг эса маънавий-руҳий оламини юзага чиқариш, унинг ўзини ўзи англашга, ўз мустақиллигини қўлга киритиш ва ўзи хоҳлаган тараққиёт йўлидан боришига йўл қўймаслик давлатнинг расмий сиёсати даражасига кўтарилган эди.
Тўғри, миллий маданият ҳақиди кўп ёзилган ва кўп гапирилган, аммо номи айтилса ҳам амалда «ягона» совет адабиёти, санъати, ахлоқи ва ҳакозолар шаклида акс эттирилган. Бундан кўзланган мақсад шахс ва миллатни маънавий қашшоқ қилиш, уни тоталитаризм тузумига хизмат қилдириш ва итоатда ушлаб туриш эди. Шўроларнинг худди мана шу жирканч мақсадларини ёшларга кенг тушунтириб беришга маърузачи эътиборини қаратиши зарур.
Маънавиятни шахс, миллат, давлат ва жамиятнинг қудратли кучи сифатида ўрганиш фақат мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгандан кейингина бошланди. Уни бу шаклда ўрганиш эса ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, мустақиллик шароитидаги миллий тафаккур тараққиётимизда янги йўналишдир. Бу йўналишнинг пайдо бўлишини ва унинг концептуал ғояларини назарий жиҳатдан ишлаб чиқиш Президентимиз Шавкат Мирзиёев номи билан боғлиқдир. Унинг асарлари, рисолалари, маърузаларида маънавият тушунчаси моҳияти очиб берилган. Бу маънавиятни мустақил омил сифатида ўрганиш учун катта аҳамиятга эга бўлди. Чунки ҳар қандай илгари сурилаётган ғояларнинг моҳияти очиб берилмас экан, унинг жамият тараққиётида миллат ва шахс камолотидаги ролини белгилаш мумкин бўлмайди.
Маънавият ўз-ўзидан шаклланадиган нарса эмас, у аввало ҳар бир инсоннинг ички маънавий салоҳиятини шакллантириш йўлида барча моддий ва маънавий бойликларни ўзлаштириш, Ватан ва миллат манфаатлари йўлида ҳалол, фидойилик билан меҳнат қилиш жараёнида шаклланади. Шу маънода ҳам Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти: «Маънавият – тақдирнинг эҳсони эмас. Маънавият инсон қалбида камол тапиши учун у қалбан ва виждонан, ақл ва қўл билан меҳнат
14 лигини таъкидлайди. Жумладан, у Олий Мажлиснинг XIV-сессиясидаги қилиши керак»
«Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда» мавзусидаги маърузасида маънавият тушунчасига қуйидаги фундаментал таърифни беради: «Маънавият... инсонни руҳий покланиш ва юксалишга даъват этадиган, инсон ички оламини бойитадиган, унинг иймон-иродасини, эътиқодини
15 дир. мустаҳкамлайдиган виждонини уйғотадиган қудратли ботиний куч...»
Аввало шуни айтиш керакки, маънавий баркамол инсон тушунчасининг ўзи кенг қамровли, серқирра тушунча. Маънавий баркамол инсон - комил инсон тушунчаси билан ҳамоҳангдир. Айни вақтда маънавий баркамол инсон тушунчаси соғлом авлод тушунчаси билан ҳам боғланиб кетади. Илмий адабиётларда бу тушунчалар алоҳида-алоҳида ишлатилса-да, моҳиятан уларнинг ҳаммаси инсон ахлоқи ва одобини, уларда шаклланган барча ижобий хислатларни, уларнинг инсонларга, жамиятга ва Ватанга бўлган муносабатларидан тортиб, токи оилага, ота-онага ва бошқаларга муносабатларининг барча қирраларини қамраб олади.
Мустақилликка эришиб, маънавият ва маърифат масалаларига биринчи даражали аҳамият беришимиз, мустақилликни мустаҳкамлаш вазифалари, тарбия соҳасида соғлом авлод, маънавий баркамол инсон, комил инсон каби тушунчаларга изоҳ беришни, уларнинг моҳиятини очиб беришни тақозо этмоқда. Юқорида айтганимиздек улар моҳияти бирдай тушунчалар. Инсонни тўғриликка, ҳалолликка, покликка, ватанпарварлик ва инсонпарварликка, эзгуликка ва қўйингки, юксак ахлоқлиликка йўллаш бу тушунчаларнинг моҳияти ва мазмунини ташкил этади. Ҳозирги кунда бу масалаларга биринчи даражали аҳамият беришимизнинг боиси - иймони, эътиқоди ва ахлоқий фазилатлари - қўйингчи, маънавияти кучли, миллий масъулият тўйғуси қалбида чуқур илдиз отган, маънавий баркамол фуқароларга эга мамлакатгина мустақил ва барқарор ривожлана олади. Буюк келажак маънавий баркамол инсонларга таянгандагина яратилади, қад кўтаради. Бошқача айтганда маънавий баркамол инсонларгина буюк келажакни ярата оладилар. Шунинг учун маънавий баркамол инсонни, соғлом авлодни тарбиялаш муҳим ва долзарб масала. Бу масалада юртбошимизнинг қўйидаги сабоғи ибратлидир: «Биз соғлом авлодни тарбиялаш, вояга етказишимиз керак. Соғлом киши деганда фақат жисмоний соғломликни эмас, балки Шарқона ахлоқ-одоб ва умумбашарий ғоялар руҳида камол топган инсонни тушунамиз» Бу фикрлардан кўриниб турибдики, Шарқона одобахлоқ ва умумбашарий ғояларни онгига сингдириб олган киши юксак маънавиятли, яъни маънавий баркамол, комил инсон ҳисобланади. Маънавий баркамоллик инсоннинг дунёқараши, эътиқоди, руҳияти, хулқ-атвор нормалари, ахлоқ-одоби билан бевосита алоқадорлиги билан ажралиб туради. Маънавий баркамол кишилар халқ тақдири ва фаровонлиги, ватан тақдири ва унинг равнақини ўйлайдилар. Улар мутеликда, қарамликда яшашни истамайдилар.
Соғлом авлод деганда, биз фақатгина жисман бақувват фарзандларимизни эмас, балки маънавий бой авлодни, ақлий ривожланган, ахлоқий пок, маърифатли фарзандларни, авлодни тушунмоғимиз керак. Бундай кишилар ўзларида халқимизнинг энг ардоқли фазилатлари - иймон ва инсоф, меҳр-оқибат,
14 Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. (Нутқлар, мақолалар суҳбатлар). Т: Ўзбекистон, 1993, 79-бет.
15 Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Т: Ўзбекистон, 1999, 17-бет.
шафқат ва раҳмдиллик, уят ва андиша, ор-номус, ўзаро ҳурмат, юксак Ватанпарварлик, элига ва халқига садоқат каби қадриятларни ва ғояларни мужассамлаштирган бўлишлари лозим.
Президентимиз эркин фуқаро, озод шахс, баркамол инсон ҳақида гапириб, қуйидаги тўрт жиҳатга эътиборни қаратди, яъни ҳар бир фуқаро:
– ўз ҳақ-ҳуқуқуни танийдиган бўлсин, бунинг учун курашсин;
– ўз кучи ва имкониятларига таянадиган бўлсин, имкониятларини ишга солиб, самарасини кўрсин;
– атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил муносабат билдира олсин;
– шахсий манфаатини мамлакат ва халқ манфаати билан уйғун ҳолда кўриб, фаолият юритсин[6].
Булар баркамол инсон фазилатлари ҳақидаги аниқ ва тўлиқ таърифдир.
Маънавий баркамол инсон шон-шуҳрат, мансаб, моддий бойлик кетидан кувмайди, моддий қийинчиликларга дуч келганда қадди букилмайди, баъзан уюштирилган туҳмату-фитналар унинг руҳини тушира олмайди. Демак, ҳар қандай шум тақдир ва қисмат покиза, мард, маънавий баркамол инсон маънавиятини буза олмайди, балки мустаҳкамлайди, чиниқтиради. Юксак даражадаги маънавиятга эга инсон - фидойилик, жасорат, мардлик, ўз халқини севиш, Ватанни қадрлаш, аждодларидан фахрланиш каби олижаноб фазилатлари билан ажралиб туради. Инсоннинг инсонлиги, биринчи навбатда унинг маънавий-аҳлоқий жиҳатдан баркамоллиги, поклиги билан белгиланади. Маънавий-ахлоқий баркамолликнинг асосий қирраларига юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, қуйидагиларни киритиш мумкин: ота-онаси, фарзандлари, қариндошлари, хуллас бутун оила аъзолари, қўни-қўшнилари, маҳалла-кўйи, қишлоқдошлари ва бутун мамлакат халқ фаровонлиги ҳақида қайғуриш; теварак-атрофдаги инсонлар унга керак бўлганлиги сингари, ўзи ҳам уларга керакли бўлишга интилиши; одоб-ахлоқи, феъл-атворини ёқимли қилишни инсоний бурч деб ҳисоблаш; ота-боболардан, аждодлардан ёдгор бўлиб қолган маданий меросни қадрлаш; миллий қадриятларни эъзозлаш ва уларга содиқ бўлиб қолиш; ватанпарварлик, халқпарварлик, инсонпарварлик туйғуларининг барқарор бўлиши; ўзаро муомала-муносабатда ўрнак бўлишга мойиллик, бировнинг оғирини енгил қилишни одат қилиш; умумхалқ маъқуллаган ва ҳукумат томонидан қонуний қабул қилинган Конституцияни ҳурмат қилиш ва унга садоқат намуналарини амалда кўрсатиш; Ватанни ҳимоя қилиш, бошқача айтганда, ҳарбий-ватанпарварлик туйғулари билан яшаш; диёнат ва адолат, меҳр-шафқат ва эзгуликни ҳимоя қилиш; ваъдага вафоли бўлиш ва бошқалар киради. Маънавий баркамол инсон фазилатларининг асосий қирралари изоҳи келгуси маърузаларимизда баён қилинишини назарда тутиб, ушбу маъруза доирасида улар ҳақида тўхташни лозим топмадик.
Маънавий-маърифий баркамолликнинг қирралари ва мезонлари қаторига мустақиллик тафаккури ва миллий ифтихор ҳам киради. Мустақиллик тафаккурини ҳар бир кишида, айниқса Сиз каби талабаларда шакллантириш ниҳоятда зарур. Токи, мустақиллик тафаккури ва миллий ифтихор, ғурур бўлмас экан, фидокорлик, ватанпарварлик, миллатпарварлик каби хислатлар жўш урмайди.
Мустақиллик тафаккури кенг қамровли бўлиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Ватан истиқболи ва истиқлоли ҳақида қайғуриш;
- халқи, юрти қадр-қиммати, ор-номусини англаш ва буни ҳимоя қилиш;
- бутун меҳнати, истеъдоди, имкониятини, зарур бўлса жонини ҳам юрт истиқболи, халқ бахти учун бахшида этиш ва бошқалар.
Мустақиллик, бу - бизга аждодларимиз қолдирган бой ва муқаддас маънавиятдир. Шу маънавиятни ҳар биримиз авайлаб-асрашимиз давлат аҳамиятига эга бўлган муҳим вазифа ва бурчдир. Шу вазифани амалга ошириш ва ҳал қилишда ёшлар ва бутун халқ онгига мустақиллик руҳини сингдириш катта аҳамият касб этади.
Маънавий-маърифий баркамолликнинг қирраларидан бири миллий ифтихордир. Миллий ғурур бу миллий ифтихордир. Миллий ғурур ўз халқининг бир неча минг йиллар давомида яратиб келган барча моддий ва маънавий бойликлари, тарихий мероси, урф-одатлари, анъаналари, одоб-ахлоқи, турмуш тарзи, юксак маънавияти, барча тарихий ютуқлари ва сабоқларига чексиз ҳурмат ва эъзоз билан муносабатда бўлиш, авайлаб-асрашдир.
Ўз халқининг тарихини, миллий қадриятларини, тилини, истиқбол манфаатларини билмаган, қадрламаган, миллий мансублигини унутган, ўз миллатининг истиқболи учун қайғурмайдиган, курашмайдиган кишиларда миллий ғурур ҳам, миллат билан фахрланиш ҳам, миллатпарварлик ҳам бўлмайди. Бундай кишиларни маънавий баркамол инсон дея олмаймиз.
Шундай қилиб, юқорида маънавий баркамол инсон, унинг моҳияти ва асосий қирраларининг баъзи жиҳатлари устидагина фикр юритдик. Унинг қолган баъзи қирралари навбатдаги савол ва маърузалар баёнида ёритиб борилади.
Юқорида айтганимиздек, комил инсон тушунчаси маънавий баркамол инсон тушунчаси билан ҳамоҳангдир. Маънавий баркамолликка эришмай комил инсон даражасига етиш мумкин эмас. Демак, маънавий баркамолликка интилиш - бу комил инсон даражасига эришиш учун интилишдир. Комилликка инсон бутун умри давомида эришиб боради. Учала тушунча: соғлом авлод, маънавий баркамол, комил инсон - даражама-даража чуқур маъно касб этади. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, комил инсон бўлишнинг аниқ чеки ва чегараси йўқ. Бизнинг кўҳна тарихимизда юзага келган, халқ, мамлакат тарихида катта маънавий-ахлоқий тарбия ролини ўйнаган тасаввуф комил инсон назарияси ҳақидаги, уни тарбиялаш, вояга етказиш ҳақидаги таълимот ва амалиёт саналади. Мазкур саволни тасаввуф таълимотидан келиб чиққан ҳолда баён этишни мақсадга мувофиқ деб топдик.
Комил инсон биз учун идеалдир. У барча дунёвий ва илоҳий билимларни эгаллаган, руҳи мутлақ руҳга туташ, файзу каромати сероб, қалби эзгу туйғуларга лиммо-лим тўла покиза зот. Комил инсон одамзод орзу қилган жамики эзгу хислатларнинг ифодачиси.
Комил инсонлар жамиятнинг тирик виждонларидир. Кишилар уларга қараб хушёр тортадилар, дунё беҳудалигидан ўзларига келиб, ўз қалбларига, ўз қилаётган ишларига разм соладилар, тавбатазарру қиладилар. Комил инсонларнинг афъолу аъмоли инсонлар дилига қувват, кўзига нур бағишлаган.
Комил инсон ҳақида тасаввуф адабиётида кўп асарлар битилган. Ана шундай кишилардан бири XIII асрда яшаган Азизиддин Насафий бўлиб, «Инсони комил» номли рисоласида комил инсонга таъриф бериб шундай ёзади: «Билгилки, комил инсон деб шариат ва тариқат ва ҳақиқатда етук бўлган одамга айтадилар ва агар бу иборани тушунмасанг, бошқа ибора билан айтайин: билгилки, комил инсон шундай инсондирким, унда қуйидаги тўрт нарса камолатга етган бўлсин: яхши сўз, яхши феъл, яхши ахлоқ ва маориф». Бу сифатлар билан зийнатланган одам ёлғон, риё ва бадкирдорликдан чекинади, ҳамма вақт эзгу ният билан яшаб, эзгу ишларга тайёр туради.
Яхши сифатларни эгаллаб борган одам комил инсон мартабасига кўтарила олади. Комил инсон - инсонларнинг энг мукаммали, энг оқили ва доноси. Комил инсон инсонлар жамияти ичидан етишиб чиқадиган мўътабар зотдир. Инсонлар комилликка ахлоқий-маънавий покланиш жараёнида эришадилар.
Комилликнинг белгиси ҳақ йўлидан бориб, халққа фойда келтиришдир. Киши ўз сўзи, амалий ишлари, нияти билан қанчалик одамларга фойда келтирса, ёмонларни тўғри йўлга солса, ҳақ йўлида фидо бўлса, у шунча комил бўлади.
Комил, баркамол инсонни тарбиялаш, вояга етказиш ҳақида мусулмон Шарқи ахлоқи тарихида инсон ҳаёти учун дастуруламал, қўлланма вазифасини ўтаган кўп пандномалар, халқ китоблари мавжуд бўлган. Шулардан баъзиларини санаб ўтамиз. Чунончи, Кайковуснинг «Қобуснома», Саъдийнинг «Гулистон», «Бўстон», Амир Темурнинг «Темур тузуклари», Абдураҳмон Жомийнинг «Баҳористон», Алишер Навоийнинг «Маҳбубул-қулуб», Хусайн Воиз Кошифийнинг «Ахлоқи муҳсиний» ва бошқаларни кўрсатишимиз мумкин. Бу асарларнинг кўпчилигида одил шоҳ ва адолат, ҳалоллик, софлик, поклик, тўғрилик, ростгўйлик, инсонпарварлик, маърифатли бўлиш каби инсоннинг шарқона фазилатлари берилган.
Алишер Навоийнинг «Насойимул муҳаббат» асарида комил инсонга хос хусусиятлар, унинг шарқона фазилатлари санаб ўтилган. Булар қаторига улуғ мутафаккир қуйидагиларни киритади: тавба, ҳалол луқма билан қаноатланиш, ўз касбидан топиб кун ўтказиш, шариатга риоя этиш, барчадан ўзини кам деб билиш, ҳатто фарзандлари, хизматкорларига қўполлик қилмаслик, чучук тилли бўлиш - яхши, мулойим тилли бўлиш, раҳмдил бўлиш, сахий бўлиш, мард бўлиш, ҳалимлик, хушхулқ бўлиш, ризо-розилик билан кун ўтказиш, сабрли бўлиш, садоқатли, вафоли бўлиш, риёзат чекишдан қўрқмаслик ва бошқалар.
Шу тариқа ўтмишда, комил инсоннинг ўзига хос ахлоқ кодекси ишлаб чиқилган бўлиб, бу сифатларга эга бўлиш ҳар бир одамнинг орзу-армони деб қаралган. Комил инсон ҳақидаги ғоялар катта ижтимоий-ахлоқий аҳамиятга эга бўлган. У инсонни шарафли, эзгулик ва буюк хайр руҳида тарбиялаш, меҳру мухаббат, вафо ва садоқатни кучайтиришга хизмат қилиб келди. Ҳар замон, ҳар лаҳзада инсонларга уларнинг инсонлигини эслатиб, ёвуз, қабиҳ ишлар, ножўя хатти-ҳаракат ва қилиқлардан сақланишга кўмаклашди, уларда иймон ва виждон биносининг пайдо бўлишини таъминлайди.
Комил инсон иймон ва эътиқодлилик, ҳалоллик ва покликнинг олий тимсоли. Биз ҳаммамиз шунга интилиб яшамоғимиз лозим. Мустақил Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтиш шароитида иймонли бўлиш, ҳалоллик ва поклик, виждонли ва диёнатли бўлиш нечоғлик зарур эканлиги ҳаммамизга аён. Мана шунинг учун ҳам Президентимиз маънавий баркамол инсон тарбиясида ёшларимизни элини, ватанини севувчи комил инсон килиб тарбиялаш ишига алоҳида аҳамият бериб келаётир. Президентимизнинг қуйидаги таърифида комил инсоннинг асосий хусусиятлари ҳар тарафлама чуқур ва теранлик билан баён қилиб берилганлиги диққатга сазовордир: «Комил инсон деганда, - деб ёзади Ислом Каримов, - биз аввало, онги юксак, мустақил фикрлай оладиган, хулқ
17. атвори билан ўзгаларга ибрат бўладиган билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз»
Унинг шаклланганлиги даражасини характерловчи энг муҳим фазилатлар эса қуйидагилардир: ақлий зукколик, ҳуқуқий комиллик, ахлоқий етуклик, сиёсий теранлик, меҳнатга ҳалол муносабат, юксак маданий, маънавий савия, профессионал ифтихор, миллий ва умуминсоний ғурур ва бошқалар.
Юқоридагиларни ҳозирги мустақил ҳаётимиз, турмуш тарзимиз, кишиларнинг, айниқса, ёшларнинг интилишлари билан боғлаб комил инсон чизгиларига қуйидаги хислат ва фазилатлар киришини умумий тарзда баён этишимиз мумкин:
Комил инсоннинг умумий хислатлари: ёқимлилик, кўркамлик, жозибадорлик, салобатлилик, ҳурматга сазоворлик, шоироналик, улуғсифатлик, ўзига хослик, етуклик, жиддийлик, маданиятлилик, тарбияланганлик ва бошқалар;
Комил инсоннинг ахлоқий фазилатлари: инсонпарварлик, дўстлик, ғамхўрлик, жонкуярлик, самимийлик, одамийлик, болажонлик, иймонлилик, фидокорлик, хушмуомалалик, боадаблик, илтифотлилик, кечиримлилик, меҳмондўстлик, халоллик, тўғрилик, диёнатлилик, ҳаромдан ҳазар этиш, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик ва ҳакозолар;
Ишбилармонлик хислатлари: ишчанлик, тиришқоқлик, серҳаракатлилик, масъулиятлилик, инсофлилик, ҳалоллик, малакалилик, эпчиллик, уддабуронлик, саранжом-саришталик, тадбиркорлик, аниқлик, тежамкорлик, баркамоллик, таъмасизлик, таваккалчилик ва бошқалар;
Зукколик, идроклилик фазилатлари: зеҳнлилик, бамаънилик, хотиржамлик, соғлом фикрлилик, донишмандлик, сезгирлик, заковатлилик, топқирлик, нотиқлик, танқидийлик, дадиллик, омилкорлик, саводхонлик, қизиқувчанлик, ишқибозлик кабилар;
Собитлик хислатлари: фаоллик, қатъиятлилик, тезкорлик, жўшқинлик, саботлилик, бир сўзда туришлик, барқарорлик, ботирлик, довюраклик, интизомлилик, жиддийлик, нафсни тийишлик, ўзини йўқотмаслик, совуққонлик, ўзига талабчанлик, камсуқумлик, ўзини ўзи идора эта билиш ва бошқалар.
Эҳтирослилик хислатлари: кўтаринкилик, тантанаворлик, кулиб турувчанлик, хазинлик, келажакка ишонч, эзгулик, кек сақламаслик, олижаноблик, оташинлик, нозик табиатлилик, ҳаёлилик, хижолатпазлик, иффатлилик ва ҳакозолар.
Бизнингча, айни шу хислат ва фазилатларни ёшларимиз онгига сингдира борилиши уларни баркамол, соғлом ва комил инсон руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
Мустақиллик руҳида янгича фикрлайдиган фозил, комил инсон, энг аввало, фуқаролик бурчини аъло даражада ҳис этадитган шахс бўлиши даркор. Содда қилиб айтганда, ҳар қайси комил инсон, ҳар биримиз: «Шу давлат, шу жамият менга нима берди?» деб эмас, балки: «Мен ўзим Ватанимга, элу юртимга нима бердим?» деб ўйлашимиз ва ҳар дам шу ақида билан яшашимиз керак.
17 Каримов И. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. 6-бет.
Мустақиллик туфайли фарзандларимизни дунёвий билимлар билан бир қаторда Имом Бухорий тўплаган ҳадислар, Нақшбандий таълимоти, Термизий ўгитлари, Яссавий ҳикматлари асосида тарбия қилиш имконига эга бўлдик.
Ўзбек халқи 130 йилча мустамлакачилик истибдоди остида яшади. Бу давр мобайнида унинг миллий-маънавий мероси паймол этилди, тарихи сохталаштирилди, илмий, маданий бинобарин маънавий меросга ниглистик қараш ҳукм суриб чеклаб қўйилди. Халқимизнинг онги сал бўлмаса ижтимоий адолатсизлик, маънавиятсизлик, нопоклик ва ёвузликка қаршилик кўрсатолмай юввош яшайверишга кўникиб қолаёзган эди. Узоқ йиллар мобайнида мустамлака исканжасида кун кечирган халқимиз ўз тарихий-маънавий меросидан тўлақонли, эркин-эмин фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлиб келди.
Мустақилликка эришишимиздан аввал: ким Имом ал-Бухорий, Хўжа Аҳмад Яссавий, Имом атТермизий, Нажмиддин Кубро, Абу Мансур Мотурудий, ал-Марғиноний, ғаззолий, Нақшбанд каби алломаларимизнинг номини тилга олар, улар қолдирган бой маънавий меросни ўрганиш имкониятига эга эди? Ким Қуръони Каримни, Ҳадисларни, дину-исломни эркин ўқий ва ўргана оларди? Ким Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобур Мирзо сингари маънавий маданиятимизнинг юлдузлари бўлган буюк зотлар номини эркин-эмин тилга олар эди? Ким Абдулла Қодирий, Чўлпон, Усмон Носир, Фитрат, Беҳбудий каби маърифатпарвар, миллатпарвар бўлган улуғ зотларни эслай оларди?
Бу каби саволларнинг сон-саноғи йўқ. Мана шуларнинг ўзи ҳам миллий маънавиятимизнинг нақадар топталганлигини таъкидловчи мисоллардир.
Фақат мустақиллик шарофати билан маънавий меросимизни, кўҳна ва навқирон тарихимизни ўрганиш, жаҳон цивилизациясидаги муносиб ўрнимизни тиклаш ва демократик жамият қуришдек бахтга мушарраф бўлдик.
Бундай имкониятларни қўлга киритишимизда халқимизнинг севимли фарзанди, улкан давлат ва сиёсат арбоби, етук олим, ватанпарвар ва миллатпарвар инсон Ислом Каримовнинг етакчилик ва раҳбарлик роли асосий рол ўйнади.
Мустақилликни қўлга киритганимиздан кейинги йиллар ичида иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий соҳаларда катта муваффақиятлар қўлга киритилди. Мамлакатимизда сиёсий барқарорлик вужудга келтирилди, бозор муносабатларига ўтиб бормоқдамиз, миллий маънавий покланиш ва тикланишимизнинг мураккаб вазифаларини вазминлик билан амалга оширмоқдамиз.
Президентимизнинг миллий маънавий тикланишимиз борасида қилган хизматлари ҳақида фикр юритганда, уларнинг концептуал ғояларни ишлаб чиқиш билан бир қаторда ана шуларни амалга ошириш борасида қилаётган катта хизматлари ҳақида алоҳида таъкидлаш лозим бўлади. Жумладан, 1994 йилдаёқ республикамизда «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказини тузиш тўғрисида фармон чиқарганлари, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш ҳақида ғамхўрлик кўрсатаётганликларини айтиш жоиз. Мустақиллик йилларида маънавий меросимиз раҳнамолари номлари тикланди, улар таваллуд топган кунлар нишонланмоқда, асарлари чоп этилди ва этилмоқда. Чунончи, Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 675 йиллиги; Нажмиддин Кубро таваллудининг 850 йиллиги кенг нишонланди. 1998 йилда Имом ал-Бухорий ҳазратларининг 1225 йилликлари, Аҳмад ал-Фарғонийнинг 1200 йиллиги нишонланишида бош-қош бўлганликларини таъкидлаш лозим.
Мустақиллик йиллари Қуръони Карим ўзбек тилига таржима қилиниб кўп нусхада чоп этилди. Имом ал-Бухорийнинг тўрт жилдлик ҳадисларини чоп этиш тугалланди. Хожа Аҳмад Яссавийнинг «Ҳикматлар» тўплами чоп этилди. Кўплаб Қуръони Карим шарҳларига оид китоблар ҳам чоп этилганлигини ва улардан халқимиз баҳраманд бўлаётганлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз.
Мустақиллик йиллари Ийди Рамазон ва Қурбон Ҳайит кунлари диний қадриятларимизнинг байрами сифатида нишонланмоқда. Наврўз умумхалқ байрами сифатида халқимиз ҳаётидан мустаҳкам ўрин олди. Ҳар йили 3000 дан ортиқ ватандошларимиз муборак ҳаж сафарларини адо этмоқдалар. Мустақиллик йиллари кўплаб масжид ва мадрасалар таъмирланди.
Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобур Мирзоларнинг номи қайта тикланди. Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги, Мирзо Улуғбекнинг эса 600 йиллиги кенг нишонланди ва шу муносабат билан юртимизда беқиёс маънавий-маърифий ишлар амалга оширилди.
Мустақиллик туфайли миллий истиқлолимиз курашчилари Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Усмон Носир, Беҳбудий ва бошқаларнинг номи тикланди, асарлари чоп этилди, улар таваллуд топган кунлар умуммиллий байрам сифатида нишонланди.
Қатағон йилларида миллатимиз мустақиллигини таъминлаш йўлида қурбон бўлган халқимизнинг ана шу севикли фарзандларининг муборак номларини абадийлаштириш мақсадида Ватанимиз пойтахти Тошкент шаҳрида Шаҳидлар ҳиёбони барпо этилди.
Узоқ тарихимиз, бой маданиятимиз, серқирра маънавиятимиздан гувоҳлик берувчи Хива ва Бухоро шаҳарларининг 2500 йиллик тўйлари 1997 йилда катта тантаналар билан нишонланди.
Вазирлар маҳкамасининг қарорига биноан халқимизнинг миллий қаҳрамони буюк ватанпарвар
Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллиги, халқимизнинг буюк мероси ҳисобланган «Алпомиш» достонининг 1000 йиллиги, миллий-маънавиятимиз ривожига улкан ҳисса қўшган буюк давлат арбоби, фан ҳомийси Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йилликлари 1999 йилда кенг нишонланди.
Бу йил эса илоҳиёт илмининг дарғаси Абу Мансур ал-Мотуридийнинг муборак юбилейи, келгуси йил яна бир улкан меросимиз ҳисобланган «Авесто»нинг 2700 йиллигини нишонлашга қизғин тайёргарликлар кетмоқда.
Ўзбек тилининг давлат тили даражасига айланиши борасида бир қатор ижодий ишлар амалга оширилди. Жумладан, давлат идораларида иш юритиш, шаҳарларда кўчалар ва жойларни номлашда тарихий ҳақиқат тикланмоқда. Маънавий меросимиз саналган кўплаб асарлар ўзбек тилига таржима этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев (2019 йил 19 март куни бўлиб ўтган видеоселекторда) ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган комплекс чора тадбирларни ўз ичига олган бешта ижобий ташаббусни илгари сурди. Ушбу 5 ташаббус халқимиз, айниқса, ёшларимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Бутун мамлакат бўйлаб кенг қулоч ёзаётган 5 муҳим ташаббусни амалга оширишда жуда катта эзгу ғоя, ҳикмат, илмий тафаккур маҳсули бўлган улуғ мақсад-муддаолар бор.
Булар қуйидагилар: Биринчи ташаббус - ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади. Чунончи, фарзандларимизни мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатга ошно қилишга қаратилган биринчи ташаббус юксак дид, юксак фаросат соҳибларини тарбиялашга қаратилган интилишларни ўзида мужассам этган. Ахир биргина мусиқанинг ўзи инсон руҳиятига беқиёс ижобий таъсир этувчи қудратли кучдир. Санъат, шубҳасиз, инсонни, борлиқни англашга, унинг бор жозибадорлигини ҳис этишга ўргатади, эзгуликка чорлайди. Мазкур ташаббус бўйича 2019-2020 йилларда 14 дан 30 ёшгача бўлган 2 миллион нафар ёшни маданият ва санъат соҳасига жалб этиш кўзда тутилган. Шунингдек, болалар мусиқа ва санъат мактабларида қўшимча синфлар, маданият марказларида чолғу, хонандалик, тасвирий санъат тўгараклари, ҳаваскорлик театр жамоалари ва болалар ансамбллари ташкил этилди.
Иккинчи ташаббус - ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган. Ёшларни жисмоний тарбия, жисмоний маданият, спортга ошно қилиш - ҳартомонлама соғлом авлодни камолга етказиш демакдир.Чунки фақат қадди-басти тик, жисмонан бақувват ва соғлом, руҳан тетик, ақлан расо ўғилқизларгина комилликка даъвогар бўлади.
Учинчи ташаббус - аҳоли ва ёшлар ўртасида компъютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган. Эртамиз эгаларининг ҳозирги ахборот технологиялари асрида замон билан ҳамнафас шашига имкон яратади. Бугун компъютер– қоғозқалам, калъкулятор, телевизор, газета даражасидаги янги восита, ўқув қуроли. замонавий билим манбаи. Интернет – бутунбошли халқаро кутубхона, чексиз имкониятлар дунёси. Жаҳонга юз тутаётган Ўзбекистон фарзандлари тенгдошларидан ортда қолмасин, десак, улар шу воситаларни қўллаш кўникмасини эгаллаши шарт.
Тўртинчи ташаббус - ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш тўртинчи ташаббуснинг асосини ташкил этади. Зеро, юксак дид, юксак фаросатга эга, жисмонан соғлом, замонавий ахборот технологияларини пухта эгаллаган ёшларимиз, албатта, илмли, маърифатли бўлиши керак. Билим, тафаккурни шакллантириш манбаи эса – китоб. Усиз камолотга, маърифатга, маънавиятга эришиб бўлмайди.
Бешинчи ташаббус - хотин-қизларни иш билан таъминлашга қаратилган бешинчи ташаббуснинг аҳамияти ҳам чексиз. Унинг моҳиятида жамиятда хотин-қизлар ўз ўрнига, мавқеига эга бўлсин, деган эзгу мақсадлар мужассам. Бу гендер тенглиги, муносиб меҳнат тарбияси, аёлларимизни меҳнатга ошно қилиш учун бирламчи шароит бўлган янги иш жойи дегани.
Президентимиз Шавкат Миромонович таъкидлаганларидек “Беш ижобий ташаббус”доирасида бошланган ишларимиз тобора кенг тарқалмоқда, халқимиз бу ҳаракатни ҳар томонлама қўллабқувватламоқда. Хусусан, хотин-қизлар бандлигини оширишга доир бешинчи ташаббус бўйича 2019- 2020йилларда ҳар бир туманда тикув-трикотаж корхоналарини қуриш ва аёллар учун қарийб 57 мингта янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилмоқда. Бу лойиҳалар ўзининг дастлабки натижаларини бермоқда. Лекин уларнинг самарасини ошириш учун ҳали кўп иш қилишимиз керак.
Бир сўз билан айтганда, беш ташаббус – нозик дид, кенг тафаккур ва дунёқарашга эга, жисмонан ва руҳан соғлом фарзандларимизнинг ўз келажагини ишонч билан қуришлари ҳамда Ватан равнақига ҳисса қўша оладиган етук инсон бўлиб етишишларига мустаҳкам заминдир. Беш ташаббус – маданият, маърифат, маънавият ва спорт, компъютер ва ахборот технологиялари ва янги иш ўринларини ўзида бирлаштирган ягона инновацион ҳудуд, макон, муҳит демакдир.
Беш ташаббус – шахс камолоти учун зарур бўлган 5 муҳим омилни, хусусият, хислат, фазилатни шакллантириш учун ягона маконда барча зарур шарт-шароитларни яратиш демакдир. Беш ташаббус – ―Юртимизга хизмат қилишда виждонли, инсофли ва ҳалол бўлишимиз шарт!, дея қатъий аҳд қилган, зеҳни ўткир, маданиятли, виждонли, ватанпарвар, жисмонан чиниққан, креатив фикрлайдиган, дунёдаги илғор тенгдошлари билан рақобатлаша оладиган ёшларни тарбиялаш демакдир.
Беш ташаббус – янгиланаётган Ўзбекистоннинг янги авлодини шакллантиришнинг энг мақбул парадигмаси – концепциясидир.
Хуллас, мустақиллик йиллари биз учун ўзбек тилининг халқ ва давлат ҳаётидаги асосий аҳамияти ва ўрнини тиклаш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди. Шу тариқа миллатнинг қадрқиммати, мустақил давлатимизнинг қадр-қиммати мустаҳкамланди, мактаблар ва олий ўқув юртларида ўзбек тилини русийзабон ёшларнинг ўрганиши учун ҳам катта имкониятлар яратиб берилмоқда.
Бугунги кунда мустақиллигимиз таъминланди, миллатимиз қадрини, ғурурини, ор-номусини, миллий-маънавий меросимизни тиклаш борасидаги ҳаракатимиз Президентимиз раҳнамолигида ҳақиқатга айланди.
Бу ҳақиқат. Бундан ҳеч ким, хатто мухолифларимиз ҳам кўз юмолмайди. Бу муваффақиятларимиз ўтмишда фақат орзу эди, холос. Қилинган ишлар, маънавий меросимизни ўзлаштириш, миллий ўзлигимизни англаш ва бошқа кўплаб маънавий ҳаётимизда содир этилган ўзгаришлар мустақиллигимизнинг меваси ҳисобланади.
Шунинг билан бир қаторда миллий-маънавий тикланиш борасида кўлами жиҳатидан жуда катта вазифалар турибди. Биз миллатимиз тарихи ва меросини чуқур ўрганишимиз лозим бўлади. Юртбошимиз томонидан амалга оширилган барча ишлар халқимизнинг қаддини кўтармоқда, ўзлигини англашга ва мамлакатимизнинг ривожланишига хизмат қилмоқда, миллатимиз абадийлигини мустаҳкамламоқда.
Мазкур мавзуда маъруза ўқилганда юқорида келтирилган ҳар бир ғоянинг моҳияти ва мазмунини тушунтиришда муаллим масалани ҳар томонлама кенгайтирган ҳолда талабаларга етказишга эътиборини қаратиши лозим бўлади. Энг муҳими, талабалар ўқилган маърузадан келиб чиққан ҳолда, кўтарилган масалаларни кенгроқ, чуқурроқ ўрганиб, амалий машғулотларда, реферат ёзишда мустақил фикр юритиш ҳамда чуқур ўзлаштиришлари лозим.
ТАКРОРЛАШ УЧУН САВОЛЛАР:
1. Маънавий баркамол инсон деганда нимани тушунасиз?
2. Марказий Осиё алломаларининг комил инсон ҳақидаги қандай асарларини биласиз?
3. Маънавий баркамол, комил инсон тушунчаларидаги муштараклик ва фарқ нимада?
4. Комил инсон ҳақида Шарқ мутафаккирлари фикрларидан намуналар келтиринг.
5. Маънавий баркамол, комил инсоннинг асосий фазилатларига нималар киради?
6. Комил инсон деганда қандай инсонни тушунасиз?
7. Миллий-маънавий тикланиш деганда нимани тушунасиз?
8. Маданият нима? Унинг қандай турларини биласиз?
9. Нима учун маданият умуминсоний ҳодиса саналади?
10. Маданий ва маънавий мерос нима? Уларнинг фарқи нимада?
11. Ўзбек халқининг бой маданий ва маънавий меросига нималар киради?
12. Мафкура ва маънавият муносабатларини қандай тушунасиз?
13. Шавкат Мирзиёевнинг миллий-маънавий тикланиш концепциясини ишлаб чиққанлигини нималарда кўрсатиб бера оласиз?
14. Шавкат Мирзиёев томонидан «маънавият» тушунчасига берилган таърифнинг моҳияти нимадан иборат?
15. Шавкат Мирзиёевнинг миллий-маънавий юксалиш концепциясининг қандай назарий ва амалий аҳамияти бор?
16. Янги Ўзбекистоннинг миллий-маънавий юксалишида Ш. Мирзиёевнинг хизматлари нималардан иборат?
17. Нима учун юртимизда маънавиятни ривожлантиришга устивор вазифа сифатида қаралмоқда?
18. Президент Ш.Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда маънавиятни ривожлантиришнинг қандай вазифалари белгилаб берилди?
19. Миллий-маънавий тикланиш ва маънавиятни ривожлантириш ғоялари Шавкат Мирзиёевнинг қайси асарларида асослаб берилган?
20. “Беш муҳим ташаббус – янгиланаётган Ўзбекистонда янги авлодни шакллантиришнинг энг мақбул парадигмаси” деганда нимани тушунасиз?
21. Маънавий баркамол инсонни тарбиялаш нима учун замона талаби ҳисобланади?
22. Шавкат Мирзиёевнинг маънавий баркамол инсонни тарбиялаш тўғрисидаги фикрларини келтиринг?
АДАБИЁТЛАР:
1. Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз.1-том. -Тошкент: Ўзбекистон, 2017.– 535 б.
2. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан қурамиз. Т.: Ўзбекистон, 2017.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи. -30-09-2020 https://uza.uz/uz/posts/zbekiston-respublikasiprezidenti-shavkat-mirziyeevning-ituv.
4. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. 2-нашр –Т.: Маънавият, 2016.
5. Азизиддин Насафий. Комил инсон. Тошкент, “Маънавият”, 1999 йил.
6. Алишер Навоий. “Маҳбуб ул қулуб”. Тошкент, “Маънавият”, 2015 йил.
7. Ҳусайн Воиз Кошифий. “Ахлоқи Муҳсиний” Тошкент, “Маънавият”, 2016 йил.
8.Эркаев А.П. Маънавият миллат нишони. Тошкент.: 1997.
9. Эшонқулов А. Маънавият тарбияси. Мулоқот, 1997. №1.
10. Давлат, жамият, оила ва ёшлар тарбияси муаммолари. Тошкент.: 1997.
11. Зиёев Х. Истиқлол-маънавият негизи. Маънавият. Тошкент.: -1999.
12. Комилов Н. Тасаввуф ёки комил инсон ахлоқи. Т., 1996 й.
13. Маънавият асосий тушунчалар изоҳли луғати. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси. Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти. Тошкент:
Ғафур Ғулом номидаги НМИУ. 2010 й.
14. Отамуратов С. Глобаллашув ва миллат. Тошкент.: Янги аср авлоди. 2008.
15. Сафо Очил. Мустақиллик маънавияти ва тарбия асослари. Т., Ўқитувчи, 1997 й.
16. Қаҳҳарова Ш. Глобал маънавият- глобаллашувнинг ғоявий асоси. Тафаккур нашриёти. Тошкент.: -2009.
2 - МАВЗУ: ШАХС МАЪНАВИЯТИ МЕЗОНЛАРИ. МАЪНАВИЯТШУНОСЛИКНИНГ АСОСИЙ КАТЕГОРИЯЛАРИ. (1 соат) Режа:
1. Ахлоқ, одоб–инсон маънавиятининг ўзаги.
2. Ватанпарварлик, инсонпарварлик ва ўз миллатига садоқат - шахс маънавияти мезонлари
3. Иймон, диёнат, адолат, меҳр-шафқат, эътикод, поклик, ҳалоллик ва вафодорлик - шахс маънавий фазилатлари.
4. Миллий ўзликни англаш, миллий ва диний бағрикенглик, ҳуқуқий саводхонлик, қонунга итоаткорлик, давлат тизимига ҳурмат ва фуқаролик бурчига садоқат - шахс маънавий баркамоллиги мезонлари
Таянч сўз ва тушунчалар:
Маънавият категориялари, ахлоқ, одоб, ватанпарварлик, инсонпарварлик, садоқат, иймон, дунёвий иймон; диний иймон; иймонлилик; иймонсизлик; виждон, эътиқод, ихлос, диёнат, адолат, меҳршафқат, поклик, ҳалоллик, вафодорлик маънавий фазилатлар, шарм ва ҳаё; номус; инсонийлик; камтарлик, Ватан, ватанпарварлик, ватан туйғуси, давлат рамзлари, инсонпарварлик, миллатпарварлик, миллий ўзликни англаш.
.
Маънавиятшунослик фани ўзининг бир қатор категорияларига – тушунчаларига ва ривожланиш қонуниятларига эгадир. Маънавиятшунослик фанининг категорияларини бошқача қилиб, маънавий фазилатлар деса ҳам бўлади. Маънавий фазилатларга ахлоқ, одоб, иймон, виждон, эътиқод, ихлос, диёнат, адолат, меҳр-шафқат, поклик, ҳалоллик, ўзликни англаш, самимийлик, тўғрилик, садоқат, вафодорлик, хайриҳоҳлик, қалби тозалик, билимдонлик, сахийлик, ростгўйлик, ватанпарварлик, ота-онага, устозга, касбга ҳурмат кабилар киради. Бу рўйхатни чексиз давом эттириш мумкин. Чунки, камолот йўли ҳам умр давомида давом этади, инсон маънан юксалиб бораверади. Миллатнинг вакили сифатида: миллий ўз-ўзини англаш, миллий ғурур, миллатпарварлик, ватанпарварлик, миллат тақдирига нисбатан масъулиятни, миллий манфаат устиворлигини ҳис этиш, миллий тил, миллий тарих, адабиёт, санъат, урф-одатлар, анъаналар, қадриятлар, давлат тизимига ҳурмат, қонунларга ҳурмат ва итоаткорлик, вазминлик, ўз касбининг моҳир устаси бўлиш, мамлакат ички ва ташқи фаолиятидан ҳабардор бўлиш ва уни қўллабқувватлаш, мамлакат ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий ҳаётида фаоллик ва бошқалар киради.
Маънавият таркибий қисмларидан энг муҳимини, инсон маънавиятининг ўзагини – ахлоқ ва одоб ташкил этади. “Ахлоқ” сўзи арабчадан олинган бўлиб, хулқ одоб, атвор, феъл деган маъноларни англатади. Рус тилида ишлатиладиган «мораль» сўзи ҳам аҳлоқ маъносини билдиради. Юнонча «ethos» сўзидан олинган одат, одоб, расм-русум, феъл (характер) маъноларини билдиради. Ушбу тушунча Арасту (э.о.384-322 йй) томонидан ахлоқнинг синонимии сифатида ишлатилган.
Аxлок тузилмасини, одатда, уч омил-асосдан иборат деб хисоблайдилар.
- Булар-аxлокий англаш (аxлокий онг),
- аxлокий ҳис этиш (аxлокий хиссиёт)
-
аxлокий муносабатлар (аxлокий ҳатти-харакатлар).
Ахлоқ-одоб тамойиллари
Ахлоқ-одоб тамойиллари мамлакат ва унинг ўз олдига қўйган улуғвор, эзгу ғоялар ва мақсадларни амолга ошириш жараёнида, ва аксинча мамлакат, миллат, инсонлар ҳаёти, келажак тақдири таҳликали ҳолатга тушганда унинг олдини олиш учун миллат, халқ ва унинг вакилларида намоён бўладиган масъулият ҳисси, маънавий туйғу ва эътиқодининг юксак даражада намаён бўлишидир
Ахлоқ-одоб тамойилларининг намоён бўлиш шакллари . |
|
Ватанпарварлик
|
Миллатпарварлик
|
Инсонпарварлик
|
Давлат тизимига ҳурмат
|
Адолатпарварлик
|
Фуқоролик бурчига садоқат
|
Қонунларга ҳурмат ва итоаткорлик
|
Тинчликсеварлик
|
Миллий ўзликни англаш
|
Меҳнатсеварлик
|
Ватанпарварлик ҳақида сўз юритишдан аввал Ватан тушунчасига изоҳ бериш мақсадга мувофиқ. Ватан аслида арабча сўз бўлиб, она юрт маъносини англатади, Ватан - бу инсон ва унинг авлод-аждодлари киндик қони тўкилган муқаддас даргоҳдир. Ватан - бу аждодлар маскани, эл-юрт, халқ вояга етган, унинг тили, тарихи, маданияти, урф-одатлари, қадриятлари чинакамига шаклланиб, ўсиб, камол топиб борадиган заминдир. Ватан деганда, ҳамиша ўзимиз туғилиб ўсган, кўз очиб кўрган, таълим-тарбия олиб вояга етган, неча-неча авлоду аждодларимиз яшаб ўтган, уларнинг ақлидроки, меҳнати сарф қилинган юрт кўз олдимизга келади.
Ватан она каби азиз ва мукаррамдир. Ватан инсонга бахт-иқбол берадиган заминдир. Абдулла Авлоний айтганидек: «Ҳар бир кишининг туғилиб ўсган шаҳар ва мамлакатини шул кишининг ватани дейилур. Ҳар ким туғилган, ўсган жойини жонидан ортиқ суяр... Биз туркистонликлар ўз ватанимизни жонимиздан ортиқ суйганимиз каби, араблар арабистонларини, қумлик иссиқ чўлларини, эскимуслар шимол тарафлар, энг совуқ қор ва музлик ерларни бошқа ерлардан зиёда суярлар. Агар суймасалар эди, ҳавоси яхши туронлик осон ерларга ўз ватанларини ташлаб ҳижрат қилурлар эди.»
Ватан - бу халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагидир. Ватан - муқаддас қадрият. Тараққиёт ватандан бошланади. У инсоннинг киндик қони тўкилган жой, инсонни ижтимоий етимликдан асровчи манзил, маънавий камолот ва фуқаролик майдони, ҳаёт мактаби, фаровонлик ва бахт-саодат ўчоғидир.
Инсон учун ватан ягонадир. Ватаннинг катта-кичиги ҳам, бой-камбағали ҳам бўлмайди. Ватан танланмайди. Ватан пулга сотилмайди ва сотиб олинмайди. Ватан инъом этилмайди, қарзга берилмайди. Ватан ҳар бир фуқаро учун муқаддас ва бетакрордир. Ўз вақтида миллий мустақиллигимизнинг оташин курашчиси, жадид бобомиз Фитрат айтганидек, «Ватан - саждагоҳ каби муқаддасдир». Ватанни энг олий неъмат сингари бошимиз узра баланд кўтариб, ҳар он ва ҳар сонияда унинг тупроғини кўзларга суртиб, унга таъзим бажо айлашимиз фарзандлик бурчимиздир. Муқаддас хадиси шарифларда «Ватанни севмоқ иймондандир», дейилган. Яъни иймони бут, виждони пок ҳар бир инсон ватанни севади, уни ғанимлар кўзидан асрайди, унинг яшнаши ва яшаши, ҳурлиги учун курашади.
Ватан меҳрини, ватан сеҳрини, унинг мўътабарлигию улуғворлигини сўз билан ифодалаш қийин. Ҳар бир баркамол инсон ватан камолоти ва истиқболи, эл-юртининг озодлиги ва мустақиллиги учун ҳамма нарсани, ҳатто ширин жонини ҳам аямайди. Бу ҳақда мавлоно Фузулийнинг, менинг битта ҳаётим бор, бордию мингта ҳаётга эга бўлган тақдиримда ҳам ҳаммасини ватан учун сарфлаган бўлур эдим, деб айтган сўзлари ҳар биримиз учун бебаҳо ўгитдир.
Шўролар даврида миллий манфаат, ватанга, она заминга меҳр-муҳаббат деган ҳис-туйғулар астасекин сўна бошлади. «Ватан» тушунчаси мавҳум бир умумий ҳолга келиб қолганди. Ҳамма нарса - «Умумсовет» манфаатига қаратилганди. Ҳар бир миллат, халқ минг йиллардан бери яшаб келаётган ўз ватани учун қайғуришга ҳақли эмасди.
Инсон учун на давлат ва салтанат, на тожу тахт, ҳеч бир нарса Ватанга, эл-юрт меҳрига тенг келолмайди. Ватандан жудолик - инсон учун катта бахтсизликдир.
Инсон истаган жойда бир парча нонга қорнини тўйғазиши мумкин. Лекин Ватаннинг ўрнини ҳеч нарса босолмайди. Ватанда яшаш ҳақиқий бахтдир.
Мустақиллик туфайли биз ўзимизнинг ҳақиқий Ватанимизни топдик. Бу мустақилликнинг бизга берган энг олий неъматидир. Ватани мустақил халқнинг ўзи ҳам мустақил бўлади. Юрти озод ва эркин одамнинг эрки ўз қўлида бўлади.
Тарих ўзбек халқининг ҳозирги Сиз каби авлоди зиммасига ғоят буюк вазифани юклади. Бу Ватанимиз куч-қудратини мустаҳкамлаш, унинг довруғини олам узра ёйиш, шуҳратига шуҳрат қўшишдир. Бунда эса Ватан, Президентимиз айтганларидек, фидойи ватанпарварларга таянади. Ҳар биримиз ўзимизнинг яратувчилик, бунёдкорлик фаолиятимиз, ҳалол меҳнатимиз билан ўзимиздан кейинги авлодларга озод ва обод ватанни қолдиришимиз келгуси авлодлар, насл-насабларимиз олдидаги бурчимиздир.
Миллий мустақиллик - халқимизда, айниқса ўсиб келаётган ёш баркамол авлодимизда ватанпарварлик тўйғуларининг тикланишида муҳим аҳамият касб этди. Ҳозирда ватанпарварлик ўзининг қандай қирралари билан намоён бўлаётир? Ватанпарварликнинг моҳияти нималарда, қандай амалий ишлар фаолиятида намоён бўлади? Умуман ватанпарварлик нима, уни қандай тушунмоқ керак, у ҳақда донишмандлар нима деганлар? Қуйида ана шулар ҳақида баҳс юритмоқчимиз. Аввало, ҳозирги ўзбек ватанпарварлиги ота - боболаримиз яратувчанлик ишининг бевосита давомидир. Саодатли, бахтли, келажаги буюк Ўзбекистонга ҳозир ҳар дақиқада улуш қўшмоқ, ватанга муҳаббат, ватанпарварликнинг асл кўринишидир. Ватанга муносиб фарзанд бўлиш, унинг ери, суви, эли билан чамбарчас боғлиқ эканлигимизни теран англаш, уни ардоқлаш ҳам ватанпарварликнинг бир кўриниши, қирраси.
Ватанпарварликни энг олий туйғу сифатида ўтмиш мутафаккирлари алоҳида қайд этганлар ва ўзлари ҳам унга содиқ қолганлар. Энди ана шу қайдлардан баъзиларини эслаб ўтамиз.
Цицерон (Рим файласуфи). Бизга ота-оналар, болалар, хеш-ақробалар қимматлидир, лекин муҳаббат бобидаги барча тасаввурларимиз биргина «Ватан» деган сўзда мужассамлашган. Ватанга нафи теккудек бўлса, қайси виждонли одам у учун жонини беришга иккиланар экан!
Гегель (немис файласуфи). Маърифатли халқларнинг ҳақиқий жасорати Ватан йўлида қурбон бўлишга ҳозир эканликларида акс этади.
Байрон (инглиз шоири). Кимки ўз юртини севмаса, у ҳеч нимани сева олмайди.
Белинский (рус танқидчиси). Кимки ўз Ватанига дахлдор бўлмаса, у инсониятга ҳам даҳлдор эмас.
Гюго (француз адиби). Ўз ватанига доғ тушириш - уни сотиш деган сўз.
Ватан туйғуси бўлган кишидагина ватанпарварлик жўш уради. Президентимиз Шавкат Мирзиёев айтганидек: «Ватанга муҳаббат ҳисси одамнинг қалбида табиий равишда туғилади. Яъни, инсон ўзлигини англагани, насл-насабини билгани сари юрагида Ватанга муҳаббат туйғусини илдиз отиб, юксала боради. Бу илдиз қанчалик чуқур бўлса, туғилиб ўсган юртга муҳаббат ҳам шу қадар чексиз бўлади».
Ватанпарварлик деганда эса яна қўйидагиларни англаш жоиз:
- ўз халқини, тарихини яхши билиш ва у билан фахрланиш;
- қадимий обидалар, мислсиз иморатлар, аждодлар яратган моддий ва маънавий меросларни кўз қорачиғидай асраш ва авлодларга тақдим этиш;
- халқимизнинг, аждодларимизнинг гўзал ва маъноли урф-одатлар, расм-русум ва удумларини қадрлай билиш, уларни давом эттириш;
- ажойиб ватандошлар - аждодлар номи билан, уларнинг улуғ ишлари, ижодлари билан фахрланиш, уларнинг ишларини давом эттириш, уларга муносиб ворис бўлиш;
- шундай ажойиб халққа, юртга, унинг бой тили ва маданиятига мансублиги билан фахрланиш;
- Туронзаминни ҳимоя қилиб, томирида охирги қони қолгунча душманга қарши курашган баҳодирларни, аёвсиз жангларда ҳалок бўлган қаҳрамонлар номини ёд этиш;
- асримизнинг йигирманчи, ўттизинчи, қирқинчи, эллигинчи ва ниҳоят саксонинчи йилларида халқимиз, миллатимизга қарши уюштирилган қатағонларда қамоқ ва сургун азобларини бошидан кечирган ва ҳалок бўлган минглаб миллатимиз гулларини унутмаслик;
- бу азиз ва гўзал ватанимизда юксак эътиқод билан яшаш, унга ҳамиша садоқатли бўлишдир.
Ватанпарварлик ҳаммамизнинг ўз ишимизга масъулият билан қараш, ватаннинг бойликларини кўз қорачиғидай асраш, бойликларига бойлик қўшишга ўз улушимизни қўшиш, илм-фан чўққилари сари интилиш ва бошқалардир.
Ватанпарварлик бир сўз билан айтилганда ўз ижобий ишларимиз, бунёдкорлик ҳаракатларимиз билан унинг куч-қудратига, гуллаб яшнашига имкон даражасида ҳисса қўшиш:
- она юртимизда тинчлик, барқарорлик ва осойишталикни сақлашга интилиш ватанпарварликнинг белгисидир;
- ватанпарварлик – халқаро муносабатларда ватан, миллат манфаатларини биринчи ўринга қўйишдир.
Ватанпарварлик ҳақида сўзлар эканмиз, мустақиллик бизга инъом этган ватанпарварликнинг олий рамзлари ҳақида сўзламасдан илож йўқ. Ватанпарварликнинг олий рамзлари халқимиз, ёшларимиз қалбидан мустаҳкам ўрин олаётганлиги ниҳоятда қувончлидир. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳи олдида 180 тадан ортиқ мустақил давлатлар байроқлари қаторида мағрур ҳилпираб туришини кўриш ва ҳис этиш нақадар катта бахт, инсонни нақадар кучли бир ҳиссиётга чулғаб олади... Президентимиз Шавкат Мирзиёев жуда тўғри таъкидлаб ўтганидек: «Ўзбекистон фуқаролари учун мустақилликнинг муқаддас рамзлари – Давлат Герби, Давлат Байроғи, Давлат Мадҳияси азиздир. Улар она ватан - Ўзбекистон Республикасига ифтихор ва чексиз ҳурмат тўйғусини тарбиялайди».
Давлатимиз мукофотлари - «Ўзбекистон қаҳрамони» олий унвони, орден ва медаллар, фахрий унвонлар ҳам мамлакатимиз фуқароларида ўз Ватанидан ғурурланиш тўйғуларини оширишга хизмат қилади.
Ўз миллий валютамиз сўмимиз ҳам ватанпарварлик рамзидир.
Хуллас, Президентимиз Шавкат Мирзиёев айтганидек: «Ўзбекистон - муқаддас Ватан, отабоболаримиз ётган ер, ўзимиз ётадиган ер. Фарзандларимизни шу заминга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбларида шу муборак заминнинг ҳар қаричига меҳру муҳаббат уйғотиш бугунги куннинг энг устивор фазилатларидан бирига айланаётгани ҳаммамизни қувонтиради».
Ватанпарварлик тушунчаси инсонпарварлик тушунчаси билан уйғундир. Ватанпарварлик учун интилиш, ватанпарварлик учун курашнинг заминида инсонпарварлик ётади. Инсоннинг чин маънодаги инсонлиги - унинг иймони, диёнати, меҳр-оқибати, поклиги ва ҳалоллиги, камтарлиги ва бошқалар билан ўлчанади.
Инсонпарварлик бу ўзбек халқи миллий руҳиятининг ажралмас фазилатидир. У пурмаъно ва сермазмун тушунчадир. Инсонпарварлик ўзбек халқининг ажралмас хислати тарзида кўзга ташланади. Қуръони Карим инсонпарварлик ғоялари асосига қурилган. Муҳаммад алайҳиссалом ҳадислари шу ғояларга бой ҳикматлар мажмуаси саналади. Инсонпарварлик кишиларнинг бирбирига ҳурматида, қадр-қимматида, меҳр-шафқатида, диёнатда, ўзаро кўмаклашувда, ҳамдардликда, бошқалар қайғусига шерик бўлиб, қувончидан ва бахтидан севинишда, халқ бахти ва ютуқларидан фахрланишда кўринади.
Ўзбек халқининг турмуш тарзи, меҳнат фаолияти, ўзаро муносабатлари, ҳамкорлик, ҳамдардлик, вафодорлик, бир-бирига суяниши, яхши қўшничилик, болажонлик, ота-онанинг болага, боланинг ота-онага ҳурмати, садоқати каби қадриятлари инсонпарварлик ғоялари билан суғорилган. Ўзбек халқи бир умр меҳр-шафқатли бўлган, барчага ёрдам қўлини чўзган. Ўзбек халқи ўзининг инсонпарварлигини фашизмга қарши кураш йиллари етим болаларнинг бошини силаб ўз тарбиясига олиб ёрқин намоён этди.
Ўзбек халқи доимо умуминсоният дардини куйлаб келган. Ал-Хоразмий, ал-Беруний, Ибн Сино, аз-Замаҳшарий, Паҳлавон Маҳмуд, Алишер Навоий, Огаҳий асарларидаги ғоялар - инсонпарварлик руҳи билан ажралиб туради. Хусусан, Навоий ижодида инсонпарварлик алоҳида аҳамият касб этади. Унингча, ватанга, халққа садоқат энг аввал унинг тақдири устида ғамхўрликдан иборатдир. Инсонга нисбатан бепарволик, унинг тақдири ва бахту саодати устидаги ғам емаслик шарафли инсон учун тамомила ётдир. Навоийнинг барча-барчани инсонга ғамхўр бўлишга чақирган, инсонпарварликни куйлаган қўйидаги байти асрлар оша ҳаммамиз учун ибрат янглиғ янграб турибди:
Одами эрсанг, демагил одами,
Оники, йўқ халқ ғамидин ғами.
Навоий ижодида бу мавзунинг алоҳида ўрин эгаллаганлиги таҳсинга сазовордир. У нафақат бадиий ижодда, балки ўз амалий фаолиятида ҳам юксак инсонпарварликка содиқ қолган мутафаккирдир. У халқ учун, эл-улус учун, бева-бечора, етим-есирлар учун мадрасалар, табобат хоналар, шифо масканлари қурдирган. Дошқозонларда овқат пишириб текинга тарқатган. Дардманларга бепул табобат кўриги уюштириб тиббий ёрдам берган. Бундай инсонпарварлик намунасидан ҳаммамиз ҳар қанча ўрнак олсак арзийди.
Мустақил Ўзбекистон отлиқ давлатимизнинг бутун сиёсати инсонпарварлик ғоялари билан суғорилганлиги ва уни амалдаги намунаси эканлиги билан ҳар биримиз ҳар қанча фахрлансак арзийди. Жумҳуриятимиз ҳокимияти инсон ҳуқуқлари ва демократияга оид масалаларни махсус қонун билан белгилаб қўйибди.
Президентимиз ва Ўзбекистон давлатининг энг улуғвор ва инсонпарварлик ғояларидан бири – ички ва ташқи тинчлик сиёсатидир. Инсон туғилган экан, у яшаши керак. Яшаш учун тинчлик зарур. Демак, давлатимизнинг тинчлик сиёсати инсонпарварлик сиёсати мазмуни билан йўғрилган.
1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ўзининг инсонпарварлик ғоялари билан ажралиб туради. Чунончи: «39-модда. Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга. Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб қуйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас». Давлатимизнинг асосий қонуни ўзининг инсонпарварлик кафолати устиворлиги туфайли халқ олдида катта обрў-эътиборга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президенти илгари сурган ислоҳатларнинг муҳим тамойилидан бири ижтимоий сиёсатга қаратилгани билан ажралиб туради. Ислоҳатларимизнинг муҳим тамойилларидан бири - аҳолининг кам таъминланган табақаси, яъни қариялар, ногиронлар, болаларини муҳофаза қилиш, уларни пухта ҳимоялашдир. Ёшларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, иш билан таъминланишида ҳар томонлама ёрдам бериш давлатимизнинг муқаддас бурчидир.
Инсонпарварликнинг кўринишларидан бири бу инсонни улуғлашдир. Инсон табиатнинг гултожи. У ҳар қанча мақтовга лойиқ зот саналади. Бу ҳақда Қуръон ва ҳадисларда, мутафаккирлар ижодида ажойиб, ибратли фикрлар айтилган. Биз бу ўринда «Шарқ Гегели» деган шарафли номга сазовор бўлган файласуф шоир, мутафаккир Мирзо Абдулқодир Бедил сўзларини келтириш билан чекланамиз. Бедил инсонни ирқий, миллий, диний эътиқодларидан қатъий назар ҳурмат ва эҳтиромга сазовор зот деб билади ва бу ҳақда шундай дейди: «Ҳар кимки, ҳазрати инсонни саждага сазовор демаса, у малъундир». Қандай ажойиб фикр! Ушбу фикр ҳар қандай давр учун ҳам адолатли, ардоқли ва олижанобдир.
Мустақил Республикамиз фуқаролари, хусусан ёшлари руҳиятида ватанпарварлик ва инсонпарварлик туйғуларини шакллантириш, уларни ривожлантириш демократик, адолатли ва хуқуқий жамиятни барпо этишнинг муҳим кафолати саналади. Шунинг учун ватанпарварлик ва инсонпарварлик туйғуларини шаклантириш бутун тарбиявий ишимизнинг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоғи лозим.
Ўз миллатига садоқатли бўлиш миллатпарварлик билан ҳамоҳанг тушунчадир.
Миллатпарварлик бу ҳар бир инсон учун юксак бурч саналади. Ўз миллатини севмаган инсон ўзини ҳам, Ватанини ҳам сева олмайди. Миллатпарварлик ўз миллатини бошқа миллатлардан устун қўйиш ёки камситиш каби (миллатчилик ва шовинизм) жирканч ҳаракатлардан тубдан фарқ қилувчи туйғудир. Миллатпарварлик ўз миллатининг бирлигини мустаҳкамлаш, ўз тили, урф-одатлари, анъаналарини ривожлантириш, қадриятлар ва меросларни кўз қорачиғидай асраш, ўз миллатининг келажаги учун хизмат қилувчи ақл-заковат (интеллектни), салоҳиятни (потециал) ривожлантириш ва миллий тарбияни амалга ошириш йўлида фидойи бўлишдир.
Миллий ўзликни англашнинг муҳим омили бўлган миллатпарварлик туйғусини шакллантиришда яқин ўтмишда миллатимиз манфаатларини кўзлаб миллатпарварликнинг ёрқин намунасини кўрсатган миллатимизнинг содиқ фарзандлари амалга оширган ишларни ташвиқот қилиш катта аҳамиятга эга. Бугун Ф. Хўжаев, А.Икромов, А. Қодирий, У.Носир, А.Фитрат, И.Мўминов, Х.Абдуллаев, Ш. Рашидов кабиларнинг номлари миллатпарварликни ўзида ёрқин мужассам этганлигини ёшларга тушунтиришимиз лозим. Уларнинг ҳар бири Шўролар тузумининг энг мураккаб, энг қийин шароитида миллатимизнинг манфаатини, қадр-қимматини, ор-номусини, тарихини, маданиятини ва маърифатини ҳимоя қилдилар. Миллатимизнинг мустақиллиги учун жон фидо этдилар. Улардан бирлари миллатимиз шарафини ҳимоя қилибгина қолмай, уни жаҳон узра кўз-кўз қилишда ўзларини аямадилар. Яна бирлари эса она заминда миллатимиз орасидан улкан кадрлар етишиб чиқишига жонбозлик кўрсатди, бошқа бирлари эса, юртимиздан ташиб кетилган хомашёлар ўрнини тўлғизиш учун марказдан кўпроқ техника, технология, фан ютуқларини, маблағларини олиб келиш йўлида фаоллик кўрсатди.
Бугун мустақил Ўзбекистоннинг жаҳонда ўз муносиб ўрнини топиши, миллатимизнинг қадрқимматини жойига қўйиш она заминда яшаётган барча миллат ва элатлар вакиллари билан барқарор ривожланиш йўлида фаолият кўрсатаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номи миллатпарварликнинг ёрқин ифодаси сифатида халқимиз қалбидан чуқур ўрин олган.
Иймон тушунчаси. Диний ва дунёвий иймон, уларнинг моҳияти.
Мазкур масала ечими кўп қиррали. Қўйилган масалани ҳар ким ўз маънавий дунёси ўлчами билан ўлчаб, шунга яраша хатти-ҳаракат қилади. Инсоннинг чин маънодаги инсонлиги - унинг иймони, диёнати, меҳр-оқибати, поклиги ва ҳалоллиги, камтарлиги ва бошқалар билан ўлчанади. Буни биз умумий тарзда инсонийлик тушунчаси билан ифодалашимиз мумкин. Инсонийлик эса фақат иймонли инсонлардагина бўлади. Биз бу ўринда ҳамма кишилар учун умумий тарзда тегишли бўлган масалалар устида баҳоли қудрат фикр юритамиз. Агар биз иймон тушунчасининг моҳиятини тўғри англаб, тушуниб олсак, иймонни изоҳловчиси бўлган диёнат, меҳр-оқибат, поклик ва ҳалоллик, камтарликнинг ҳам моҳиятини билиб оламиз. Фақат иймонли кишиларгина поклик ва ҳалоллик, диёнат, эзгулик, меҳр-оқибат йўлида бўладилар. Шунинг учун ҳам мазкур масалада иймон тушунчасини, унинг моҳиятини кенг қамровли асосда баён қилишни мақсадга мувофиқ деб билдик.
Иймон арабча сўз бўлиб, луғавий маъноси - ишонч демакдир. Шариатда эса жаноб пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Оллоҳ тарафидан келтирган барча хабарларга тил билан иқрор бўлиб, дил билан тасдиқлашга иймон дейилади. Яъни Қуръони Карим ва Ҳадиси Шарифлар орқали Оллоҳ тўғрисида, жаннат, дўзах, қиёмат кабилар ҳақида берилган хабарларга ишонч - иймондир.
Маънавий-ахлоқий фазилат сифатида эса иймон фақат одамзотгагина хос руҳий ходиса жумласига киради. Инсон, одамзотдан ташқари ҳеч бир махлуқотда иймоннинг ўрни-таги ҳам йўқ. Бинобарин, одамзот жамики бошқа жонзотлардан бирон бир нарсага ишониб, уни муқаддас деб билиши, яъни иймон келтириши билан ажралиб туради. Иймон киши маънавиятининг, ахлоқининг ўқ илдизи, пойдевори, негизидир. Иймондан маҳрум кимсанинг ақли нечоғли ўткир, иродаси нақадар чўнг бўлмасин ва шулар туфайли ўзлигидан қанчалик мағрурланмасин, у чинакам инсонлар қаторига ҳеч қачон киритилмаган, киритилмайди ҳам. Зеро, иймонсиз одам на Оллоҳдан қўрқади ва на бандалардан уялади. У ўз нафсининг итоаткор қули бўлиб, ҳар қандай разолат ва пасткашликлардан қайтмайди. Оллоҳ ҳаммамизни шундан асрасин. Бунинг учун иймон йўлини тутишимиз лозим.
Иймоннинг моҳияти азалдан олам ва одамзотнинг келиб чиқиши, одамнинг оламдаги ўрни қандай, инсон умрининг маъноси нимада, зоти башар нимага даъват этилган, у нималарга қодиру, нималарга ноқодир сингари муаммолар ташкил этиб келади.
Ҳамма динларда иймонга алоҳида эътибор берилади. Иймон барча динларнинг устуни саналади. Чунончи, зардуштийлик иймони уч таянчга: ният - фикрнинг софлигига, сўзнинг собитлигига, амалларнинг инсонийлигига суянади. Иймонли киши ўғрилик ва талончиликдан, ўзгаларнинг молмулкига кўз олайтиришдан, бировниг ҳақига хиёнат қилишдан, бошқача айтганда, ўзлигига, яъни ўз иймонига хилоф, зид иш қилишдан ўзини тия биладиган комил инсондир. Иймонли одамга юқорида қайд этилган ҳодисаларни қилма, гуноҳ бўлади деб тарғиб қилишнинг ҳожати йўқ.
Ҳозирги кунда Ер юзида диний иймоннинг бир талай турлари бўлиб, жаҳон аҳллари аро кенг таралгани тўрттадир: буддавий иймон, иудавий иймон, исовий иймон, исломий иймон. Бу иймон турлари мазмун жиҳатдан фарқланса-да, аммо моҳиятан бирдир. У ҳам бўлса, бирон-бир нарса ва ғояни бениҳоя шарифу муқаддас, азизу мукаррам билиб, кундалик фаолият ва хулқ-атворда ана шу эътиқоддан келиб чиқиб, хатти-ҳаракат қилишдан иборатдир. Бинобарин, жамики иймон тури киши амалий фаолият ва хулқ-атвори дастури сифатида намоён бўлади.
Диний иймон билан бирга инсон тажрибаси, билими туфайли юзага келган дунёвий иймон ҳам бор. Дунёвий иймон мазмунини олам ва одам ҳақида сўнгги икки ярим минг йил мобайнида кашф этилган илмий-фалсафий билимлар, меҳнат аҳлининг тўплаган ҳаёт тажрибаси, ижтимоий хотираси, турли-туман удумлар, урф-одатлар, расм-русумлар, анъаналар ва улар замиридаги билимлар ташкил этади. Дунёвий иймоннинг ўзаги одамийликдан иборат бўлиб, унинг таркибига кирадиган унсурлар, қирралар, жиҳатлар ғоят турли-тумандир. Одамийлик деганда халқимиз узоқ тарихи давомида турли синовлардан ўтиб сайқал топиб келаётган ва фақатгина ижобий фазилатлар тарзида эъзозланадиган ахлоқий қадриятларни тушунсак бўлади. Одамийлик ғояси халқимизнинг бутун турмуш тарзига, урф-одатлари ҳамда анъаналарига, унинг мислсиз бой оғзаки ва ёзма ижодига, мумтоз адабиётимиз ва санъатимизга сингиб кетган бўлиб, ҳозирча чуқур ўрганилиб умумлаштирилгани йўқ. «Одам бўлиш осон, одамий бўлиш қийин», «Отанг боласи бўлма, одам боласи бўл», «Ўзингга раво кўрмаганни бошқага раво кўрма», «Ёмон ўз ғамида, яхши - эл ғамида» сингари ҳикматларда аждодларимиз ардоқлаган инсонийлик қадриятларининг бир заррасигина акс этган, холос.
Диний ва дунёвий иймоннинг моҳиятида бироз тафовут бўлса ҳам, уларнинг мазмуни ва шаклий тузилиши бир хил. Чунончи, диний иймонда кўпроқ Оллоҳга, дунёвий иймонда эса одамийликка, чин инсонийликка урғу берилади. Уларнинг ҳар иккови ҳам аслида кишини чинакам, бош ҳарфлар билан ёзилувчи ИНСОН бўлиб тарбия топишига қаратилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мустамлакачилик ва қарамлик, қатағонлик йиллари халқимизнинг минг йиллар давомида таркиб топган ҳам диний, ҳам дунёвий-ахлоқий иймонига қақшатғич зарба берилди. Олис мозийдан қувват олиб тобора равнақ топиб келаётган диний иймон назарий жиҳатдан коммунистик мафкуранинг ашаддий душмани дея эълон этилиб, амалий жиҳатдан аёвсиз таъқиб ва тазйиқ остига олинди, турли йўллар билан таҳқирланди, иймонига содиқ бўлган минглаб диндорлар, аввало, руҳонийлар жисмонан йўқ қилиб юборилди.
Дунёвий иймон эса синфийлик мезонига солиниб сохталаштирилди, бузиб талқин этилди. Оқибат шунга олиб келдики, ҳатто энг яқин туғишганлар, яъни ота-она, она-бола, ака-ука, опа-сингиллар - ҳамма-ҳаммаси бир-бирига ашаддий душман қилиб қўйилди. 70 йил мобайнида кишиларимиз ҳам диний, ҳам дунёвий иймонига зид ғайриинсоний руҳда тарбияланиб келди. Миллатимиз кишилари орасида ўз иймонига қарши замона зўравонларига ялтоқилик, хушомадгўйлик, чақимчилик, таъмагирлик, порахўрлик, ғирромлик, хиёнаткорлик, риёкорлик, хуллас тил билан дилнинг, дил билан амалнинг бошқа-бошқалиги, иймонига зид сингари ахлоқий иллатлар болалаб кетди. Диний ва дунёвий иймон майиб-мажруҳ ҳолатга келтирилди.
Иймон кишилик ҳаётида шу қадар ҳал этувчи мавқега эгаки, усиз чин маънодаги дин ҳам, ахлоқ ҳам, инсон ҳам, демакки жамият ҳам бўлмайди.
Юқорида айтганимиздек, дунёвий иймонда кўпроқ инсон ахлоқидаги одамийликка урғу берилади. Кундалик ҳаётда иймон сўзи кенг қўлланилади. Бунда кўпроқ дунёвий иймон маъноси кўзда тутилади. Чунончи халқимизда айрим кишиларнинг ўта ахлоқсизлик хатти-ҳаракатига нисбатан «иймонсиз» деган ҳақоратомуз ибора ишлатилади. Бу ҳақорат замирида Оллоҳга ишонч-эътиқоди йўқ, худодан, диндан қайтган, худосиз маъноларидан ташқари виждонсиз, виждонфуруш, ярамас, разил, диёнатсиз каби дунёвий иймон ҳам акс этган. Бу шундай ашаддий диний ва дунёвий ҳақоратки, ўтмишда шу ҳақоратга асоссиз дучор бўлган ориятли кишилар ҳақорат этувчи кимса устидан қозига шикоят қилишгача борган. Иймони йўқ кишилар эса маҳалла-кўйда, яқин кишилари орасида лаънатланган ҳисобланган, ундай кишилар билан муомала қилинмаган, охир-оқибатда орияти дош беролмаса кўчиб кетишгача борилган......
Бизнингча, замондошимиз бўлмиш одамларни, Сиз каби ёшларни иймонли сифатида қуйидагича тавсифлашимиз мумкин: эътиқодли, ўзининг аниқ маслагига эга, тақводор, ҳамиятли, ориятли, орномусли, шарм-ҳаёли, виждонли, андишали, инсофли, камтарин, ҳалол ва пок, тўғри сўз каби фазилатлар соҳибидир.
Демак, инсонийликнинг муҳим шартлари - диёнатлилик, меҳр-шафқатлилик, поклик ва ҳалолликни иймон тушунчаси ўз ичига олади. Чунки, фақат иймон соҳиби бўлган инсондагина диёнат, меҳр-шафқат, поклик ва ҳалоллик бўлади. Иймонсиз кишилардан уни кутиш мумкин эмас. Ана шу ва бошқа фазилатлар бўлмагани учун ҳам баъзи одамларга нисбатан иймонсиз сўзини ишлатамиз. Инсон иймонлилигининг мезонлари.
Энди иймонлиликнинг баъзи категорияларини қисқа изоҳлашга ўтамиз. Уларнинг мазмуни, моҳияти ва амалий аҳамиятини чуқур англаб олмоқлик ва ўзимизнинг кундалик хатти-ҳаракатимизда амал қилмоқлик бизни ҳар дамда юксак инсонийликка, комилликка томон элтади, демакки иймонимиз мустаҳкамлана боради. Иймоннинг боши - тақво. Тақво - ҳар нотўғри ишга қўл уришда - Оллоҳдан қўрқиш, ёмон ишлардан сақланиш. Оллоҳдан қўрқувчи банда оилада, жамиятда ҳалол яшайди, ҳаромга қўл урмайди, охиратда жавоб беришини ўйлаб, бировнинг ҳақига хиёнат қилмайди, тўғри бўлади, порахўрлик қилмайди, қасамхўр бўлмайди, бировни алдамайди, ёлғон гапирмайди, кишиларга, ватанга хиёнат қилмайди ва бошқалар. Ҳаммамизга ҳам тақводор бўлиш насиб этсин. Бу ўзимизга боғлиқ. Шарм-ҳаё ҳам иймонлилик белгиси саналади. Шарм - бу сўз ҳар бир одамнинг ножўя, ёмон хатти-ҳаракатлардан ўзини тия олиш, уялиш ҳисси. Ҳадиси шарифларда айтилишича, одам, энг аввало ўзидан уялиши керак. Ножўя, ёмон қилмиши, хатти-ҳаракати учун ўзидан уялган одам ўзгага ҳам ножўя хатти-ҳаракатни раво кўрмайди. Ўзидан уялмаган одамда шарм бўлмайди. Демак, шарм одам ўз ножўя ҳаракати учун ўз виждони, диёнати олдида жавоб бериш ҳисси, десак бўлади.
Ҳаё - бу уят демакдир. Ҳаёсиз, беҳаё дейилганда, уятсиз иш қилганда хижолат чекмайдиган, одобахлоқсиз киши тушунилади. Ҳаё эркак кишига нисбатан аёлларда табиатан кўпроқ бўлади. Эркак киши бемалол айтадиган баъзи сўзларни, аёллар турли андиша ва уялиш туфайли айта олмайдилар, ҳаё уларга йўл бермайди. Ҳаёли бўлиш, бу фақат уятли сўзни айтмасликда эмас. У бундан ҳам кўра кенгроқ маъно ва мазмунга эга. Шарм-ҳаёли бўлиш инсонни ҳайвон сингари тубанлашиб кетишдан сақлайди. Ўз ножўя хатти-ҳаракатидан уялиш ҳисси фақат одамларгагина хос хусусият. Фарзандларимизни шарм-ҳаёли қилиб тарбиялаш оиладан бошланади. У миллий тарбиянинг муҳим жиҳатини ташкил этади.
Иймонли бўлишнинг белгиларидан бири ор-номус ҳисобланади. Ор қилиш одамнинг ўзига номуносиб ёки эп кўрмаган ишдан, нарсадан хижолат тортиш, уялиш, уят ва номус қилиш туйғусидир. Ор яна бирор нарсадан ҳазар қилишни ҳам билдиради.
Андиша - бу оқибатини ўйлаб ёки юз-хотир қилиб юритилган мулоҳаза, эҳтиёткорлик ҳиссидир. Андишали одам деганда, оқибатини ўйлаб иш қиладиган, юз-хотирни биладиган, ор-номусли, шармхаёли, иболи инсонни тушунамиз. Одатда андишали одам бетгачопарлик қилмайди, фаросат билан иш тутади,
Орият эса ор-номусдан ташқари иззат-нафс, қадр туйғусидир. Одатда ориятли одамлар ўзлари ва оилаларининг, туғишганларининг иззат-нафси, қадри, ҳурматини юксак тутиб, бошқалар томонидан топталиши, ҳақорат қилиниши ва ҳурматсизланишига лоқайдларча қараб турмайди, туролмайди.
Номус - бу иффат, бокиралик маъноларидан ташқари кишининг ўз мавқеини сақлаш, улуғлаш ва ардоқлаш, хижолат тортиш туйғусини, оила ва аждодлар шаънига доғ туширмаслик маъносини ифодалайди. Кўпинча, бирор кишини, унинг оила аъзоларини, аждодларини ноҳақ ҳақоратласалару, у киши бунга бепарво, лоқайдларча турса, ундайларга қарата сенда ор-номус, орият борми ўзи, деб хитоб қилинади. Одатда, номусли одам маънавий қадриятни моддий бойликка алишишни ўзига эп кўрмайди. Бизнинг ота-боболаримиз, халқимиз қадимдан ор-номусли, ориятли бўлиб келган, шунинг учун улар ўз юртини, унинг тупроғини, оналари ва фарзандларини бошқа босқинчилар томонидан топталишини ўзлари учун ор деб билганлар. Кўринадики, ор-номус, орият моҳиятида ватанпарварлик, халқпарварлик туйғулари яшириниб ётади.
Иймонли бўлишнинг яна бир белгиси одамнинг диёнатли, виждонли бўлишидир. Диёнат ва виждон бир-бирига яқин тушунча. Диёнат ва виждон одамлардаги инсоф туйғусига ҳамоҳангдир. Диёнат ва виждон кишининг кундалик фаолияти, қилмиши, феъл-атвори учун авввало ўзи олдида, қолаверса оила, жамоат, жамият ва ватан олдида маънавий масъулият ҳис этишидир. Виждонли, диёнатли киши ноҳақ, адолатсиз ишлардан ғазабга келади, уларга қаршилик билдиради; ўз фаолиятининг яхши томонларидан қаноатланиб хурсанд бўлса, ёмон томонларидан норози бўлиб, руҳан эзилади, виждон азобига учрайди. Ўзини билган одамга виждон азобидан оғирроқ жазо йўқ. Шунинг учун халқимизда виждон азоби гўр азоби деган мақол бор. Бу мақолнинг тагида чуқур маъно ётади. Виждон. Виждон — бу кишининг кундалик фаолияти, феъл-атвори учун оила, жамоат, жамият ва Ватан, миллат олдида маънавий масъулият ҳис этишидир. Шу юксак ахлоқий тушунча шахсни ижобий ҳатти-ҳаракатларга ундаб ва шунга мойил қўллиб, ўз фаолиятига ўзи баҳо беришга олиб келади; ўз фаолиятининг яхши томонларидан қаноатланиб, хурсанд бўлса, ёмон томонларидан норози бўлиб, руҳан эзилади, яъни виждон азобига учрайди. Виждон туғма ҳислат деювчилар ҳам бор. Виждон — кишиларнинг яшаб турган шароитига, олган таълим-тарбиясига боғлиқ, деб ҳисобловчилар ҳам мавжуд. Виждон кўп ёки оз билимлиликка, бой ёки камбағал бўлишликка, оддийлик ёки машхурлик билангина боғлиқ эмас.
Меҳр-шафқатлилик ҳам иймоннинг белгиларидан биридир. Юқоридагилар каби меҳр-шафқат ҳам халқимизга хос хусусият саналади. Меҳр-шафқат одатда етим-есир, қаровсиз қолган қариялар, ғарибларга, ногиронларга нисбатан моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш туйғуси, десак бўлади. Бизнинг мустақил Республикамиз раҳбарияти ота-боболаримиз удумини давом эттириб, бозор муносабатларига ўтиш шароитида ота-онасиз, қаровсиз қолган болалар ва ҳеч кими йўқ қариялар, шунингдек ногиронларга нисбатан юксак меҳр-шафқатлилик намунасини кўрсатаётир.
Инсоф — бу адолат ва виждон амри билан иш тутиш туйғуси ва қобилияти, ишда, кишиларга муносабатда ҳалоллик, тўғрилик, баробарлик, тенглик, софдиллик ва ҳақиқатгуйлик. Ўзгани ўз ўрнига ва шунингдек ўз ўрнига ўзгани хаёлан қўйиб кўриш ҳам инсофга киради. Тўқ очни, бой камбағални, бахтли бахтсизни, толеи баланд толеи забунни, омадли омадсизни, соғлом беморни ўз ўрнига қўйиб кўролса, ва аксинча, ҳам худди шундай бўлса, инсофлилар сафи кенгайиб боради.
Инсоф тушунчаси Шарқ фалсафасида шундай талқин эти-лади. Инсоф—бу кишининг ижтимоий ахлоқ меъёри нуқтаи назаридан ўз хулқ-одобини тартибга солиши ва ахлоқий бахолашидир Инсоф виждонли одамнинг ёки маълум жамиятга ёки бошқа кишиларга нисбатан ўз хулқатвори учун маънавий жавобгарлик ҳиссидир. Агар киши бирор ишни туғри бажарса, унда ички кониқиш пайдо бўлади, виждон пок бўлади, атайин нотўғри бажарса, инсофдан чиққан бўлади. Инсоф кишини бирор ишни қилишга ундаса ёки қилишдан тортса, бунда у қалб амри тарзида бўлади. Муайян кишининг хох шахсий, хох ижтимоий хулқ-атворида учраган ҳар қандай сохталик, ҳар қандай мунофиқ-ликни жамоа инсофсизлик сифатида қаттик қоралайди. Хуллас, инсоф кишининг жамият олдида, теварак-атрофидаги кишилар олдида ўз ҳатти-ҳаракати билан маънавий масъулиятини ҳис этишининг ифодасидир
Глобаллашув шароитида ёш авлодда поклик ва ҳалоллик одобини мустақиллик руҳида шакллантириш вазифаси турибди. Инсоннинг инсонлиги унинг поклиги ва ҳалоллиги билан ўлчанади. Шунинг учун ота-боболаримиз ҳамиша пок ва ҳалол бўлишга даъват этиб келишган, ҳалол билан харомни фарқлаш тўғрисида насиҳат қилишган. Бу мусулмон одами, хусусан ўзбек халқи ахлоқ-одоб қонуниятининг асосини, бошқача айтганда иймоннинг негизини ташкил этади. Поклик ва ҳалоллик эса иймоннинг асосий белгиларидан биридир. Поклик ва ҳалолликсиз иймонли бўлиш мумкин эмас. Иймонли бўлишнинг ўзи эса инсоннинг поклиги ва ҳалоллигига йўғрилгандир. Пок ва ҳалол бўлмаган одамдан эзгулик чиқмайди, унда меҳру-шафқат, орият, номус, шарм ва ҳаё бўлмайди. Кўринадики, иймоннинг барча белгилари асосида поклик ва ҳалоллик ётар экан. Мана шунинг учун ҳам бизнинг ота-боболаримиз поклик ва ҳалолликка алоҳида эътибор берганлар.
Ҳалол бу инсонлар учун рухсат қилинган яхши, ижобий ишлар, хатти-ҳаракатлар мажмуасидир, меҳнат эвазига топилган нарсалар, шунингдек пок ва тоза озиқ-овқатлар сирасидир. Ҳалолликнинг янада кенгроқ маънодаги жиҳатлари бу турмушдаги ҳалоллик, ўзаро муомала-муносабатдаги ҳалоллик, жамоа орасидаги ҳалоллик, савдо-сотиқдаги ҳалоллик, дўстлар ўртасидаги ҳалоллик ва шу кабилардир. Юраги, қалби пок ва тоза, ҳалол йўлдан юрган инсонлар ҳамиша хотиржам бўлади, кўнгли равшан, доимо сиҳат-саломат юради. Хоразмлик қомусий олим, буюк аллома Маҳмуд азЗамаҳшарий бу ҳақда шундай деб насиҳат қилади: «Ҳалол ва покиза киши доимо хотиржаму тинчликдадир, бировга хиёнату ёмонлик қиладиган киши эса ҳалокатга гирифтордир».
Ҳаёт, асосан оиладан бошланади. Ўзбек халқида «қуш уясида кўрганини қилади», деган нақл бор. Демак, ота-она пок ва ҳалол бўлса, фарзанди ҳам шу руҳда камол топади. Фарзанддаги яхши феъл ва амаллар ҳалол луқмадандир.
Хулоса шуки, поклик ва ҳалоллик иймонли бўлишнинг асосий шартидир. Инсондаги яхши ёки ёмон иллатлар унинг иймонига, яъни поклиги ва ҳалоллигига боғлиқ. Инсон иймонининг поклигига доимо шайтон раҳна солиб, уни йўлдан адаштирмоқчи, ношаръий йўлларга солмоқчи, ҳалоллик, поклик йўлидан урмоқчи бўлиб қалбида ғулғула уйғотишга ҳаракат қилади. Шуни яхши эсда сақлашимиз керакки, поклик ва ҳалоллик ёнида доимо уни шу йўлдан оздирмоқчи бўлган шайтоний васваса ҳамроҳ бўлиб юради. Озгина иймон йўлидан тойилишга мойиллик бўлса, ўша ерда дарров шайтоний ҳиссиёт бош кўтаради ва охир оқибат инсон қалбини забт этишга интилади. Шунинг учун доимо иймон, поклик ва ҳалоллик йўлида хушёр туришимиз керак. Бу, айниқса бозор муносабатларига ўтиш даврида ниҳоятда зарур.
Юқорида иймонли одамнинг асосий белгиларидан яна бири одамни безайдиган, обрўсини оширадиган, дўстларини кўпайтирадиган фазилат – бу камтарликдир..
Камтарлик - инсон ички маънавий дунёсининг намоён бўлишидир. Агар инсоннинг қонида, қалбида юмшоқлик, саховат, одоб-андиша, шарм-ҳаё, ор-номус, орият бўлмаса, минг ҳаракат қилмасин, барибир, одамлар кўзига камтар бўлиб кўрина олмайди.
Ўзбек халқи урф-одатида, миллий қадриятларимизда такаббурлик қилувчилар, фирибгарлар, мақтанчоқлар, манманлар кескин қораланади. Камтарга камол, манманга завол, деган ўгитлар беҳикмат эмас.
Тарихчи Хондамир «Мукомирул-ахлоқ» китобида: «Бошингга такаббурлик ҳавосини келтирма. Чунки такаббурлик билан ҳеч ким бирор жойга етган эмас. Гўзаллар зулфи каби шикастликни (камтарликни) одат қил, бу билан ҳар нафасда минглаб кўнгилни овлайсан», - деб кўрсатган эди.
Хуллас, ҳар биримизни иймон, поклик ва ҳалоллик, ор-номус, шарм ва ҳаё, камтарлик, қўйингки инсонни безовчи гўзал хулқ-одоб, ахлоқ тарк этмасин.
Ғурур, фахр ва ифтихор сўзлари бир-бирига яқин маъноларни англатсада, айни бир пайтда, бир-биридан муайян даражада фарқланувчи тушунчаларни ҳам билдиради. Шахсий ғypyp — бу фаҳрдир. Ҳар бир шахс ўзининг ютуқларидан мамнуният ҳиссини туяди.
Ота-она қобил фарзандларидан, устоз истеъдодли шогирдидан, ёзувчи яхши асаридан, 6OF6OH сўлим боғидан, миллат ўз мероси, истеъдодли фарзандлари билан фаҳрланади ва хоказо.
Инсон ўз кучига ишонган ва бу билан фархлана олган тақдиридагина бирор нарсага эриша олади. Ўз қадр-қимматини англаш ақлли одамни янада камтарин, янада саботли қолади. Киши учун ўз қобилиятидан ортиқ даражада ғурурланиши ҳам, ўз-ўзини ерга уриши ҳам ярамайди. Ўз-ўзлигича қола билган одамнинг ғурури бут-бутундир.
Ўзига ортиқча бино қўймоў гердаймоқ, кеккаймоқ, ди-моғдорлик—бўлар такаббурликка киради. Ҳадиси Шарифларда айтилишича, Аллоҳ энг ёмон кўрган нарсалардан бири такаббурликдир. Ҳатто мажидга гердайиб кирган одамнинг намози қабул бўлмас экан. "Манманлик заволга, камтарлик камолга еткалайди", деган нақл шунга ишора бўлса керак. Киши шундай яшаши жоизки, унинг ютуқларидан ўзи ҳам ғурурлансин, лекин ундан кўра кўпроқ оила аъзолари, хеш-ақраболари, махалла-куйи, қолаверса, бутун мамлакати, миллати фахрлансин, фахрим деб эъзозласин.
Албатта, бу тушунчалар алоҳида мазмунга эга бўлиш билан бирга, улар меъёрга ҳам амал қилади. Бундай инсон қалби билан боғлиқ сифатлар инсонни, ёшларни миллий ғояга ишонч ва эътиқодини мустаҳкамлайди, эзгуликка хизмат қилади.
Ёшлар руҳаятида миллий ғурур ва миллий ифтихор фазилатларининг зарурлиги миллий ғypyp—бу миллий ифтихордир. Миллий ифтихор миллат ўзини яхлит ижтимоий бирлик эканлигини онгли равишда ҳис қилишидир. Бу шундай бир кучли руҳий ҳолатки, у туфайли тарихий бирлик, қонқариндошлик, тил, маданият, маънавият, иктисодий ҳаёт ва келажак бирлиги миллат вакилларининг қалбидан чуқур ўрин олади. Миллий бирдамлик туйғуси миллий онгнинг негизидир. Миллий бирдамлик етук ва мукаммал маънавий фазилат сифатида, миллий онги ривожланган миллатларда тўлароқ намоён бўлади. Маҳаллийчилик ва гуруҳбозликлар миллий бирдамлик ҳиссиётининг кучсизланишига олиб келади. Миллий ифтихор миллат маънавий камолотининг барча жиҳатларини, мероси ва бугунги қадриятларни ўз ичига олади. Миллий истиқлол натижасида эришилган ва эришилажак иктисодий ва маънавий ютуқлар кўпайгани сари Ўзбекистон билан фахрланиш ҳисси кучайиб бораверади. Миллий ифтихор мамлакатимизнинг барча фукаролари учун бирдек тегишли ва унинг юксала бориши учун барча фуқаролар баробар масъулдирлар.
Миллий ғурурнинг ўтмиш аждодларимиз меросини чайқ-овчилик кллиб, куқоакка муштлаб герДайишдан фарки бор, албатта. Миллий Fypyp қуруқ мен фалончи авлодиман, мен писмадончи меросхўриман, деб солишда ёки қуруқ мактанишни эмас, миллат, Ватан, тарих ва истиқбол учун қайғуришни, шахсий сафарбарликни, халқ, Ватан дардларига дармон бўлишни, яъни маънавий баркамолликни талаб этади.
Миллий ғypyp, авваламбор, ҳар бир миллат вакилининг ўз халқи тарихини, маънавий ахлоқий қадриятлари, истиқболини билиши ва қадрлаши, шу билан биргаликда, бошқа халқлар ва миллатларнинг ҳам миллий қадр-қимматини, удумлари, тарихи, адабиёти, санъати ва маданиятини адолатли равишда ҳимоя қилиш, чуқур ҳис этиш ва ўрганиш, ҳурмат қилиш билан боғлиқ фахрланиш туйғуси бўлган миллатнинг инсоний фазилатидир.
Миллий ғурур ёшларни ўз кучи, қобилияти ва истеъдодини миллий ва умуминсоний манфаатлар йўлида сафарбар қўшишга чақиради. Ўзбек халқашинг юксак миллий қадр-қиммати, орномуси ва шон-шарафи унинг ўта меҳрибонлиги ва соф виждонлигига асослангандир.
Шунинг учун ҳам мамлакатимизнинг қанчалик тез улғайиши ижтимоий-иктисодий, маданиймаънавий ва сиёсий заминининг тобора мустаҳкам бўлиши, авваламбор, ёшлар миллий онгининг ўсиши, уз-ўзини англаши, маънавий савияси, миллий ғурури ва фахри нечоғлик юксак бўлишига боғлиқ, Унинг негизида маърифатли бўлиш ётади.
Ўзбекистонликлар азалдан меҳнаткашлиги, буюк яратувчилик қувватига эга эканлиги, ҳамиша эзгуликка интилиб яшаши, инсонга хос ибратли фазилатлари билан ажралиб туради. Ўз тақдирига ва ўзгалар тақдирига бефарқ қарай олмайдиган халқимиз бир-бирига суяниб, ҳамдард ва биродар бўлиб яшайдилар. Ўз халқига! билан бирга кушни халқлар ютуқлари билан ҳам фахрланади. Миллий ўзлигини англаб олишда, миллий ғурурни ўстириш ва тарбиялашда, миллатимиз тарихини чуқур ва ҳар томонлама холисона ва илмий асосда ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Миллий ифтихор ҳам ғурур туйғуси сингари миллий онг мазмунининг муҳим омилидир. Миллий ифтихор, энг аввало, ўзлигини англаш, миллий равнақи таъминлаш йўлидаги ҳатти-ҳаракат, ўз миллати истиқболи олдида масъуликнинг беқиёс намунасидир. Миллий ўтмишини яхши билган, уни қадрлай оладиган, ва айни пайт-да, уни янгича шароитлар ва ҳолатларда бойитиб борадиган комил инсондир. Акс ҳолда, миллий ифтихор ҳисси шунчаки мақтанчоқаик воситасига айланиб қолиши мумкин. Дунёда 200 дан ортиқ миллатлар бўлса, ҳар бир миллат ўзига хос феъл-атворига эгадир. Шунинг учун ҳам турли минтақада яшаётган халқлар турлича яшаш тарзига, бир-бирига ўхшамаган урф-одатларга эга бўлишади. Жумладан, ўзбеклар диёнат, ор-номус, шарм-ҳаёни ижтимоий ҳаётнинг ҳамма жабҳаларида муҳим фазилат деб қабул қилишган. Шундай ҳислатларга эгаларки, баъзан бу фақат "ўзбекона фазилат" деб юритилади. Миллатга мансублик ута нозиқ ва айни пайтда, жуда мураккаб ҳолат. Аммо миллатга мансублиги билан фахрланиш бошқа, миллатчилик бошқа.
Ўзига бино қўйиб, ортиқ баҳо бериш ҳамма вақт шaxc ҳаётини ҳам, миллат истиқболини ҳам инқўрозга олиб келади. Миллий кибр, ўзга миллатларни менсимаслик, камситиш, охир-оқибатда, миллатлараро тотувликка раҳна солади. Ўзбекистонда мавжуд барқарорликнинг асоси нгу замин фукароси бўлган барча миллатлар учун мамлакатлар тарихи, унинг асрлар мобайнида тўплаган қадриятлари умумий ғурурга айланганлигидир. "Шу азиз Ватан барчамизникидир", "Биздан озод ва обод Ватан қолсин" деган даъватларнинг маънавий кудрати, улкан умуминсоний мазмуни ана шунда.
Миллий ифтихор туйғусининг яна бир жиҳати шундаки, у ёшларнинг, энг аввало, қайсидир миллатга мансублиги, унинг кенг имкониятларидан кувона олиш фазилатигина эмас, балки яшаб тўрган заминга, фукэролигига дахлдор бўлган мамлакатга муносабат белгиси ҳамдир. Миллий ифтихори кучли бўлган ёшлар ўз мамлакати билан фахрлана олади ва унинг тақаирига бефарқ қарай олмайди. Демақ бундай халқ ўз истиқболини чуқурроқ англайди ва унта сидқадилдан хизмат қалади.
Миллий ғypyp, миллий ўз-ўзини англаш мазмун ва моҳият жиҳатидан ўзаро алоқадорлик,аа бўлиб, бир-бирини бо-йитади, тўлдиради, бири иккинчисисиз мавжуд бўлмайди. Шу нуқтаи назардан қараганда, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самараси бевосита миллати ва элатидан қатъи назар, аҳоли турли табақасининг умумий ман-фаатларига мос келадиган мақеадлар муштараклигидадир.
Миллий ғурурнинг ўсиб, ривожланиб бориши мураккаб жараён. Ҳозирги даврда ёшларда миллий ғурурнинг ўсиб бориши учун, биринчи навбатда, миллатимиз маданияти ва қадимий мероси, тили, анъаналари, урф-одатларини, миллатимиз қадриятларини, унинг ҳозирги бош мақсадларини тушунишлари ва билиб олишлари керак. «Биз шарқ фарзанди эканлигимиздан, ўзимизнинг урфодатларимиздан фахрланамиз. Миллий қадриятларимиз-ни асраш ва ҳеч қачон унутмаслик хакида ота-боболаримиздан тарбия олганмиз. Энди эса буни болаларимизга ҳам ўргатаяпмиз»'.
Ўтмишини билмаган ва эъзозламаган халқнинг келажаги йўқ Ўтмиш бизлар учун ҳам, бошқа халқлар учун ҳам алла-қачон қайтмас бўлиб кетган. куз унгимиздан олислашган, тарих мулкига айланган даврдангина иборат эмас, балки аҳамияти ҳеч қачон йуқолмайдиган таг замин, ҳқ илдизимиздир. Ўтмиш бизнинг таянч нуктамиз эканига шубха йуқ. Агар ана ту таянч нуқтага, маънавий пойдеворга суянма-сақ ўтмишимиздан куч-кувват, руҳий-маънавий озуқа олмасақ олга томон ривожлана олмаймиз.
Ўзбек халқи ўзининг ўтмиши билан ҳар қанча фахрланса, ғурурланса арзийди. У жаҳон фани ва маданияти тараққиётига шу қадар катта ҳисса қўшганки, буни бутун дунё аллақачон тан олган. Халқамизнинг буюк мутафаккирлари имом Бухорий, Имом Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд, Ҳожа Ахмад Яссавий, Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа кўплаб буюк аждодларимиз миллий маданиятимизни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшганлар, халқимизнинг миллий ифтихори бўлиб келмоқдалар.
Халқимиз Шарқона диёнат, ор-номус, шарм-ҳаё каби фазилатларини асрлар мобайнида олий қадрият сифатида авайлаб-асраб келмоқда. Уларни миллий ғоя орқали ёшлар онги ва қалбига сингдиришнинг аҳамияти нечоғли эканлигини англаш муҳим. Бу ҳар бир ёшга ўзига хос маъсулият юклайди ҳамда шуларга ўхшаган ва шунга ҳаракат қалаётган ёшларнинг янги авлоди етишиб чиқишига олиб келади.
Хулоса қилиб айтганда, имонли одам рисоладаги фуқародир. Бу Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Парламентимиз томонидан кабул қилинган фуқароликка доир қонун-қоидаларга ҳам мос келади. Биз келажагимиз тақдирини ана шундай фидойи инсонлар, ўз эҳтиёжларини тафаккур тарозусида, имон кўзгусида идрок этадиган, нафс балосидан фориг ёшлар кулига топширишимиз лозим. Бу ёшлар ҳар қанча ғурурланса, фахрланса арзийдиган тарихи ва қадриятлари бор халқга, миллатга, Ватанига хизмат қилишни ўзларининг бурчи деб қарашлари, шундай эътидодга эга бўлишлари зарур. Шунинг учун ёшларимизда миллий ғурурни тарбиялаш ишларини ҳар куни ва мунтазам олиб бориш улар маънавияти юксалишининг гаровидир.
Ёшларимизнинг ҳар бири миллий ғурур ва миллий ифтихор туйғуларини ўзлари ҳам шакллантира оладилар.
Ўзбекистон мустақилликка эришган шу кунларда одамларда, айниқса ёш авлодда поклик ва ҳалоллик одобини мустақиллик руҳида шакллантириш вазифаси турибди. Инсоннинг инсонлиги унинг поклиги ва ҳалоллиги билан ўлчанади. Шунинг учун ота-боболаримиз ҳамиша пок ва ҳалол бўлишга даъват этиб келишган, ҳалол билан харомни фарқлаш тўғрисида насиҳат қилишган. Бу мусулмон одами, хусусан ўзбек халқи ахлоқ-одоб қонуниятининг асосини, бошқача айтганда иймоннинг негизини ташкил этади. Поклик ва ҳалоллик эса иймоннинг асосий белгиларидан биридир. Поклик ва ҳалолликсиз иймонли бўлиш мумкин эмас. Иймонли бўлишнинг ўзи эса инсоннинг поклиги ва ҳалоллигига йўғрилгандир. Пок ва ҳалол бўлмаган одамдан эзгулик чиқмайди, унда меҳру-шафқат, орият, номус, шарм ва ҳаё бўлмайди. Кўринадики, иймоннинг барча белгилари асосида поклик ва ҳалоллик ётар экан. Мана шунинг учун ҳам бизнинг ота-боболаримиз поклик ва ҳалолликка алоҳида эътибор берганлар.
Ҳалол бу инсонлар учун рухсат қилинган яхши, ижобий ишлар, хатти-ҳаракатлар мажмуасидир, меҳнат эвазига топилган нарсалар, шунингдек пок ва тоза озиқ-овқатлар сирасидир. Ҳалолликнинг янада кенгроқ маънодаги жиҳатлари бу турмушдаги ҳалоллик, ўзаро муомала-муносабатдаги ҳалоллик, жамоа орасидаги ҳалоллик, савдо-сотиқдаги ҳалоллик, дўстлар ўртасидаги ҳалоллик ва шу кабилардир. Юраги, қалби пок ва тоза, ҳалол йўлдан юрган инсонлар ҳамиша хотиржам бўлади, кўнгли равшан, доимо сиҳат-саломат юради. Хоразмлик қомусий олим, буюк аллома Маҳмуд азЗамаҳшарий бу ҳақда шундай деб насиҳат қилади: «Ҳалол ва покиза киши доимо хотиржаму тинчликдадир, бировга хиёнату ёмонлик қиладиган киши эса ҳалокатга гирифтордир».
Ҳаёт, асосан оиладан бошланади. Ўзбек халқида «қуш уясида кўрганини қилади», деган нақл бор. Демак, ота-она пок ва ҳалол бўлса, фарзанди ҳам шу руҳда камол топади. Фарзанддаги яхши феъл ва амаллар ҳалол луқмадандир.
Хулоса шуки, поклик ва ҳалоллик иймонли бўлишнинг асосий шартидир. Инсондаги яхши ёки ёмон иллатлар унинг иймонига, яъни поклиги ва ҳалоллигига боғлиқ. Инсон иймонининг поклигига доимо шайтон раҳна солиб, уни йўлдан адаштирмоқчи, ношаръий йўлларга солмоқчи, ҳалоллик, поклик йўлидан урмоқчи бўлиб қалбида ғулғула уйғотишга ҳаракат қилади. Шуни яхши эсда сақлашимиз керакки, поклик ва ҳалоллик ёнида доимо уни шу йўлдан оздирмоқчи бўлган шайтоний васваса ҳамроҳ бўлиб юради. Озгина иймон йўлидан тойилишга мойиллик бўлса, ўша ерда дарров шайтоний ҳиссиёт бош кўтаради ва охир оқибат инсон қалбини забт этишга интилади. Шунинг учун доимо иймон, поклик ва ҳалоллик йўлида хушёр туришимиз керак. Бу, айниқса бозор муносабатларига ўтиш даврида ниҳоятда зарур.
Юқорида иймонли одамнинг асосий белгилари устида фикр юритдик. Уларнинг ҳар бирини инсон учун бир безак, деб билмоқ керак. Шу ўринда инсон учун ниҳоятда зарур бўлган бошқа бир безак устида тўхтаб ўтмасликнинг иложи йўқ. Бусиз инсон баркамол бўла олмайди. У ҳам бўлса камтарлик белгисидир. Камтарлик одамни безайди, обрўсини оширади, дўстларини кўпайтиради.
Камтарлик - инсон ички маънавий дунёсининг намоён бўлишидир. Агар инсоннинг қонида, қалбида юмшоқлик, саховат, одоб-андиша, шарм-ҳаё, ор-номус, орият бўлмаса, минг ҳаракат қилмасин, барибир, одамлар кўзига камтар бўлиб кўрина олмайди.
Ўзбек халқи урф-одатида, миллий қадриятларимизда такаббурлик қилувчилар, фирибгарлар, мақтанчоқлар, манманлар кескин қораланади. Камтарга камол, манманга завол, деган ўгитлар беҳикмат эмас.
Тарихчи Хондамир «Мукомирул-ахлоқ» китобида: «Бошингга такаббурлик ҳавосини келтирма. Чунки такаббурлик билан ҳеч ким бирор жойга етган эмас. Гўзаллар зулфи каби шикастликни (камтарликни) одат қил, бу билан ҳар нафасда минглаб кўнгилни овлайсан», - деб кўрсатган эди.
Хуллас, ҳар биримизни иймон, поклик ва ҳалоллик, ор-номус, шарм ва ҳаё, камтарлик, қўйингки инсонни безовчи гўзал хулқ-одоб, ахлоқ тарк этмасин.
Мустақўллик даври ёшлари ана шундай халқимизнинг XXI фидойи инсон бўлиб етишаётганини ҳаётнинг ўзи исботлаб бермоқда. Улар умуминсоний қадриятларни ижодий ўрганиб, замонамизга татбиқ этган ҳолда, миллий ўзига хослигимизни, асрлар синовидан ўтган анъаналаримизни, ҳамиша имон-эътиқод билан яшаш сингари ҳаётий тамойилларимизни ҳам сақлаб, юксалтириб борган ҳолда бундай шарафли ишларни бажаришга ҳаракат килмоқдалар.
Бугун ёшлар мустақиллик туфайли "ор", "андиша", "номус", "виждон", "инсоф", "ғурур" каби тушунчаларнинг хақиқий маъносини англаб етмоқдалар.
Такрорлаш учун саволлар:
1. Иймон деганда нимани тушунасиз?
2. Диний ва дунёвий иймонни қандай тушунасиз?
3. Инсон иймонлилиги қирраларини изоҳланг.
4. Инсонийликнинг муҳим шартлари нималардан иборат?
5. Иймонлилик тушунчаларини сананг.
6. Нима учун поклик ва ҳалоллик иймонли бўлишнинг асосий шарти саналади?
7. Инсоннинг камтарлик фазилатлари нималарда деб биласиз?
8.Ватан деганда нимани тушунасиз (унинг тор ва кенг маънолари)?
9.Ватанпарварлик ҳақида ўтмиш мутафаккирлари айтган қандай фикрларни биласиз?
10.«Ватанни севмоқ имондандир», «Ватан саждагоҳ каби муқддасдир» ибораларининг моҳиятини изоҳланг.
11.Ватанпарварликнинг асосий намоён бўлиш жиҳатларига нималар киради?
12.Нима учун инсонпарварлик ўзбек халқи миллий руҳиятининг ажралмас қисми деб фахрланамиз?
13.Мустақил Ўзбекистоннинг инсонпарварлик сиёсати нималарда кўринади?
14.Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида инсонпарварлик ғоялари баён қилинган моддалардан мисоллар келтиринг.
15.Қандай одамни миллатпарвар дейиш мумкин? 16.Миллатимизнинг мустақиллиги учун курашган қандай миллатпарвар фарзандларни биласиз?
Адабиётлар:
1. Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз.1-том. -Тошкент: Ўзбекистон, 2017.– 535 б.
2. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан қурамиз. Т.: Ўзбекистон, 2017.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи. -30-09-2020 https://uza.uz/uz/posts/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkatmirziyeevning-ituv.
4. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. 2-нашр –Т.: Маънавият, 2016.
5. Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. III-жилд; Т., Ўзбекистон, 1996 й.
6. Ватан ва миллат муқаддасдир. Т., Ўқитувчи, 1996 й.
7. Иброҳимов А., Султонов Х., Жўраев Н. Ватан туйғуси. Т., Ўзбекистон, 1996 й.
8.Саъдуллаев Д. Иймондан айрилган бахтли бўлмас. Мулоқот, №2, 1998й.
9. Эркаев А.П. Маънавият миллат нишони. Тошкент.: 1997.
10.Эшонқулов А. Маънавият тарбияси. Мулоқот, 1997. №1.
11. Давлат, жамият, оила ва ёшлар тарбияси муаммолари. Тошкент.: 1997.
12. Зиёев Х. Истиқлол-маънавият негизи. Маънавият. Тошкент.: -1999.
13. Комилов Н. Тасаввуф ёки комил инсон ахлоқи. Т., 1996 й.
10. Маънавият асосий тушунчалар изоҳли луғати. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси. Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти. Тошкент:
Ғафур Ғулом номидаги НМИУ. 2010 й.
14. Отамуратов С. Глобаллашув ва миллат. Тошкент.: Янги аср авлоди. 2008.
15. Сафо Очил. Мустақиллик маънавияти ва тарбия асослари. Т., Ўқитувчи, 1997 й.
Қаҳҳарова Ш. Глобал маънавият- глобаллашувнинг ғоявий асоси. Тафаккур нашриёти. Тошкент.: 2009.
3-МАВЗУ: БИРИНЧИ ШАРҚ УЙҒОНИШ ДАВРИ АЛЛОМАЛАРИ МЕРОСИНИНГ МИЛЛИЙ МАЪНАВИЯТИМИЗГА ТАЪСИРИ (2 соат)
Режа:
1. Марказий Осиё алломаларининг маънавий камолотга эришиш йўллари ҳақида фикрлари.
2. Мусо Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад Фарғоний илмий кашфиётларининг халқимиз маънавиятнинг шаклланишида ўзига хос таъсири.
2. Абу Али ибн Сино, М. Замаҳшарий илмий меросининг дунё тамаддунига таъсири.
3. Муҳаммад Исмоил Бухорий, имом Термизий диний-илмий мероси, Абу Абдуллоҳ Рудакий ижодининг халқимиз маънавий савиясининг юксалишида тутган ўрни. 4. Қуръони Карим ва Ҳадиси Шарифларда инсон маънавияти ва маърифати масалалари.
Таянч сўз ва тушунчалар:
М. Хоразмий, Беруний, А. Фарғоний, Абу Али ибн Сино, Фаробий, аз-Замаҳшарий, имом алБухорий, имом ат-Термизий, Абу Абдуллоҳ Рудакий, илмий кашфиётлар, миллий маънавият, илмий мерос, тамаддун, ижод, маънавий савия, ислом, мусулмон, Қуръони Карим, Ҳадиси Шариф, диний иймон, дунёвий иймон, тасаввуф, ҳалол, ҳаром, савоб, гуноҳ, фарз, суннат, макруҳ, диний бағрикенглик, aқидaпaрaстлик, мaънaвий қaшшoқлик, Муҳаммад сав, Макка, Мадина.
Бу мураккаб дунёнинг азалий ва абадий муаммолари, шу билан бирга, ҳар бир даврнинг долзарб масалаларига ҳар томонлама асосли илмий жавоблар топилган тақдирдагина маънавият олами янги маъно-мазмун билан бойиб боради. Бошқача айтганда, ҳар бир илмий янгилик, яратилган кашфиёт — бу янгича фикр ва дунёқарашга туртки беради, маънавиятнинг шаклланишига ўзига хос таъсир ўтказади. Шу нуқтаи назардан қараганда, заминимизда яшаб ўтган буюк алломаларимиз, мутафаккир бо-боларимизнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти, бемисл илмий-ижодий кашфиётлари бутун ҳам жаҳон аҳлини ҳайратга солаётганини ғурур билан таъкидлаш лозим.
Марказий Осиё тарихида сиёсий ақл-идрок билан маънавий жасоратни, диний дунёқараш билан қомусий билимдонликни ўзида мужассам этган буюк арбоблар кўп бўлган. Имом Бухорий, Имом Термизий, Ал-Форобий, Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, А. Фарғоний, аз-Замаҳшарий, Рудакий каби алломалар илм-фаннинг турли соҳаларида янгиликлар, янги фанлар яратишдан, илмий кашфиётлар қилишдан ташқари, ўз ижодлари билан миллий маънавиятимизни юксалтиришга катта ҳисса қўшдилар. Улар I Ренесанс даврида бошлаб берган буюк ишларни кейинчалик II Ренесанс вакиллари: Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳмад Яссавий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Бобур, Ҳусайн Воиз Кошифий, Алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий, Фаридиддин Аттор, Жалолиддин Румий, Аҳмад Дониш, кўплаб маърифатпарвар-жадидлардек кўплаб буюк аждодларимиз миллий маданиятимиз ва маънавиятимизни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшдилар, халқимизнинг миллий ифтихори бўлиб қолдилар. Уларнинг номлари, жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган буюк ҳиссалари ҳозирги кунда бутун дунёга маълум. Тарихий тажриба, анъаналарнинг мерос бўлиб ўтиши - буларнинг барчаси янги-янги авлодларни тарбиялайдиган қадриятларга айланиб қолмоғи лозим.
Хўш, “Ренессанс” ёки бошқача қилиб айтганда, “Уйғониш даври” тушунчалари нимани англатади? Ўрта Осиё тарихий воқеаларга ғоят бой ўлка бўлиши билан бирга азалдан илм-фан, маданият ва маънавиятнинг марказларидан бири бўлиб келган. Бу ўлка дунёга маънавият ва маърифатнинг барча соҳаларида юзлаб, минглаб жаҳонмушул улуғ зотлар, давлат арбобларини тарбиялаб берган. Башарият маърифатпарварлигини яратишда буюк аждодларимиз бевосита иштирок этганлар, унинг тараққиёти ва бойишига улкан ҳисса қўшганлар. Ўрта Осиё маданий мероси жаҳон маданияти ва маърифатининг узвий ажралмас таркибий қисмидир.
Эндиликда жаҳон маънавияти ва маърифати салтанатида ўз ўринларига эга бўлган улуғларимизни теран англаш, ўрганиш ва улуғлаш вақти келди. Афсуски, салкам 150 йиллик мустамлакачилик, 70 йиллик тоталитар тузум ҳукумронлиги даврида навқирон авлодни неча йиллар тарихимиздан, динимиздан, маънавий меросимиздан бехабар этишга уриндилар, - натижада улар ўз халқининг тарихини, унинг бой табиий-илмий, ижтимоий-фалсафий, ахлоқий маданиятидан баҳраманд бўлиш, ўрганишдан маҳрум бўлиб келди[7].
Аждодларимиз эъзозлаб келган, асрлар қаъридан олиб ўтилган фалсафий-ахлоқий панднасиҳатлар, қадриятлар атайлаб, мақсадни кўзлаб юргизилган сиёсат қурбони бўлди, эътибордан четда бўлди. Бу эса ёш авлоднинг маънавиятига салбий таъсир ўтказди. Ваҳоланки, Ислом Каримов «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» китобида таъкидлаганидек: «...ўтмишдаги алломаларнинг бебаҳо мероси қанчадан-қанча авлодларнинг маънавий-руҳий онгини ва турмуш тарзини шакллантирган эди ва у ҳамон таъсир кўрсатмоқда»[8].
Мустақиллик туфайли ўрганиш, таҳлил этиш имкониятига эга бўлгач, она заминимиз маънавий меросини чуқурроқ ўрганиш биз ёшларнинг вазифамиз, инчунун, ўз тарихини билмаган халқнинг келажаги ҳам бўлмайди.
IX-XII асрларни Яқин ва ўрта Шарқ мамлакатларида шартли тарзда «I Ренессанс» (уйғониш) даври деб аташади. Маънавият ва маърифатнинг ғоят гуллаб-яшнаши бу давр учун характерли бўлган. Бу даврда қомусий илм эгалари, ажойиб шоирлар, буюк давлат арбоблари етишиб чиққан. Дунёвий фанларнинг тез суръатларда тараққий этиши кенг таржимонлик фаолиятига таъсир этди. Бу жараён, айниқса ҳалифа Маъмун даврида (813-833 й.) Бағдодда «Байт ул-ҳикма» (Донолар уйи) ташкил этилган пайтда тезлашди. Юнон фалсафаси ва табобати, ҳинд ҳисоби, ал-химия ва илми нужумга оид асарлар араб тилига ўгирилди. Бунда Марказий Осиёдан етишиб чиққан мутафаккирлар, ал-Хоразмий, ал-Фарғоний, ал-Фаробий, Ибн Сино, ал-Беруний каби мутафаккирлар ҳам катта роль ўйнадилар.
Ренессанс - уйғониш даври маданияти, маънавияти ва маърифати моҳият-эътибори билан дунёвий, гуманистик дунёқараши, антик давр маданий меросига мурожаат қилиш, бамисоли унинг «қайта уйғониши»ни англатади. Уйғониш даври намоёндалари қарашлари инсоннинг чексиз имкониятларига, унинг иродасига, ақл-идрокига ишониб қараши билан ажралиб туради.
Фанда Шарқ ва Ғарб уйғониш даври тушунчалари ишлатилади. Улар умумий, ўхшаш томонлар билан бирга, маълум фарқ, ўзига хос хусусиятлари жиҳатидан ҳам ажралиб туради. Аввало улар давр нуқтаи назаридан фарқланади. Илк Шарқ уйғониш даври IX-XII асрларни, II уйғониш даври XIV-XV асрларни ўз ичига олса, Ғарб уйғониш даври XV-XVII асрларни ўз ичига олиши билан фарқланади. Ғарб уйғониш даври учун феодализмга, динга қарши кураш хос бўлса, Шарқда масаланинг Ғарбдагидек кескин қўйилишини кўрмаймиз. Шарқ ва Ғарб уйғониш даври учун умумий хусусиятлар антик даврга мурожаат қилиш, уни «қайта тирилтириш», табиий фанлар ривожи, фанда универсаллик, қомусийлик, гуманизмни тарғиб этиш ва бошқаларда намоён бўлади.
Шарқ ренессанси даври қуйидаги умумий хусусиятларга эга:
1) маданият, дунёвий фанлар ва ислом ақидашунослигининг тараққиёти; 2) юнон, рум, форс, ҳинд ва бошқа маданиятлар ютуқларига суяниш; 3) астрономия, математика, минерология, жуғрофия, кимё ва бошқа табиий фанлар ривожи; 4) услуб (методология) да - рационализм, мантиқнинг устунлиги; 5) инсоний дўстлик, юксак ахлоқийликнинг тарғиб этилиши; 6) фалсафанинг кенг даражада ривож топиши; 7) адабиёт, шеърият, риториканинг кенг миқёсда ривожланиши; 8) билимдонликнинг қомусий характерда эканлиги.
Бу даврга келиб, аввало Ўрта Осиё, Эрон, Ироқ ва Сурия илму фан ва маданиятнинг йирик ўчоғига айланди. Хоразм, Бухоро, Хиротда йирик илмий марказлар ташкил топган эди. Хоразмий, Фаробий, Ибн Сино, Фарғоний, Беруний, Имом ал-Бухорий, Имом Исо ат-Термизий, Ҳаким ат-Термизий каби Ўрта Осиёлик олимларнинг, уламоларнинг донғи етти иқлимга таралган эди. Ўрта Осиёнинг қадимий, кўҳна ва ҳамиша навқирон Бухоро, Хива, Самарқанд каби шаҳарлари, қадимдан фан, маданият ва маънавиятнинг маркази бўлиб келганлиги билан ажралиб туради.
Ўрта Осиё табиий-илмий тафаккури ривожининг бошланиши буюк аллома Аҳмад алФарғоний ва Мусо Муҳаммад ал-Хоразмийларнинг номи билан боғлиқдир. Уларнинг ҳар иккиси ҳам Бағдоддаги «Байт ул-ҳикма»нинг етакчи илм соҳибларидан саналган. 1998 йилда Аҳмад ал-Фарғоний таваллудининг 1200 йиллиги юртимизда кенг нишонланди. Унинг вафоти 861 йилдир. У машҳур фалакиётшунос олим. Унинг асосий асарлари «Астрономия ва астролябияга кириш», «Фалакдан бўладиган сабаблар», «Астролябия фани усуллари», «Осмон ҳаракатлари ва юлдузлар илми» ва бошқалар саналади. Аҳмад ал-Фарғонийнинг «Астрономия асослари» китоби ўша даврдаги астрономия соҳасидаги билимларнинг қомуси бўлган. Унда қадимги фалакиётшунослик билимлари, унинг қоидалари, усуллари баён қилинган. Асар XII асрдаёқ лотин тилига таржима этилиб, кўп асрлар давомида Европада астрономия бўйича қўлланма, дарслик сифатида хизмат қилиб келган. Аҳмад ал-Фарғонийнинг ўзи ал-Фраганус номи билан бутун Европада машҳур бўлган. Яна бир улуғ аждодимиз - Аҳмад Фарғоний инсоният тарихидаги илк Уйғониш даврининг энг забардаст ва кучли намояндаси, ўз замонасининг фундаментал фан асосчиларидан бири сифатида башарият дунёқараши ва маънавиятининг ривожланишига беқиёс таъсир кўрсатди. Унинг бебаҳо мероси ўз даври олимлари учун дастуриламалбўлиб хизмат қилгани тарихий манбалар орқали яхши маълум. Алломанинг «Астрономия асослари ҳақида китоб» номли асари ўн иккинчи асрдаёқ лотин ва иврит тилларига таржима этилга-ни ҳам бу фикрнинг далилидир.
Европада Аль-Фраганус номи билан машҳур бўлган бу алломанинг илм-фан ривожидаги нуфузи шу қадар юксак эдики, унинг исми шарифи ер куррасидагина эмас, балки самода ҳам шуҳрат топди. Ўн олтинчи асрда Ойдаги кратерлардан бирига унинг номи берилгани бу фикрни исботлайди. Атоқли астроном Ян Гевелий томонидан 1647 йили нашр қилинган «Селенография» китобида Ойдаги кратерлардан иккитаси икки буюк ватандошимиз — Аҳмад Фарғоний ва Мирзо Улуғбек номи билан аталади.
Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий (780-850) Шарқнинг буюк мутафаккири, қомусий олимидир. Унинг илми нужум, геодезия, жуғрофия, айниқса риёзиёт соҳасидаги хизматлари беқиёсдир. У араб, ҳинд, лотин, юнон, форс тилларини билган. Олим бир қанча китоб ва рисолаларнинг муаллифи бўлиб, булардан энг машҳури алгебра фанига оид «Китоб ал жабр ва ал-муқобала» асаридир. Бу асар риёзиётда янги мустақил фан - алгебранинг вужудга келишига замин бўлди. У тенгламаларни ечишнинг икки усулини - ал-жабр, яъни қарама-қарши ишораларни ягона мусбат ишорага келтириш ва ал-муқобала, яъни бир хил ҳадларни қарама-қарши қўйишни кашф этди.
Хоразмий «Синд Ҳинд», «Зижи Хоразмий» «Астролябия бўйича рисола», «Қуёш соати ҳақида рисола», «Ернинг шакли ҳақида китоб», «Тригонометрик жадваллар», «Музика бўйича рисола», «Тарих ҳақида» ва бошқа асарларнинг муаллифи. Унинг буюк хизматларидан бири Европа ва Яқин Шарқ илмини қадимги ҳиндларнинг ўнлик тизими билан таништирди. Уни Европада «Алгаритмус» деб юритганлар. Алгоритм эса унинг лотинчалаштирилган номидир.
Хуллас, Муҳаммад Мусо Хоразмийнинг ўнлик саноқ системасини, алгоритм ва алгебра тушунчаларини дунёда биринчи бўлиб илм-фан соҳасига жорий этгани ва шу асосда аниқ фанлар ривожи учун ўз вақтида мустаҳкам асос яратгани, умуминсоний тараққиёт ривожида қандай катта аҳамиятга эга бўлганини барчамиз яхши биламиз. Бугунги кунда одамзотнинг илм-фан ва замонавий технологиялар борасида эришаётган улкан ютукларини кўз олдимизга келтирар эканмиз, беихтиёр ана шу буюк бобомиз мисолида бундай юксак марраларга эришишда ўзбек халқининг ҳам муносиб ҳиссаси борлигидан қалбимиз ифтихорга тўлади.
Шарқ фалсафий, ижтимоий, ахлоқий фикри ривожини Абу Наср Фаробий (873-950) сиз тасаввур этиш қийин. У «Шарқ Аристотели», «Иккинчи муаллим» деган унвонга сазовор бўлган машҳур мутафаккирдир. Шарқда қадим Юнонистоннинг энг машҳур файласуфи Аристотель «Биринчи муаллим» деб юритилган. Фаробий кўп тилларни билган қомусий олим. У яратган асарларнинг умумий сони 160 та бўлиб, уни икки гуруҳга ажратиш мумкин: а) қадимги Юнон файласуфлари ва табиатшунослари - Аристотель, Платон, Евклид, Гален ва бошқаларнинг илмий меросларини таржима қилиш, шарҳлаш, тарғиб қилиш ва ўрганишга бағишланган асарлар; б) ўрта аср фанининг табиий, ижтимоий-фалсафий соҳаларига оид рисолалар. Жумладан, «Аристотельнинг «Метафизика» асарига изоҳ», «Аристотельнинг «Осмон системаси» китобига изоҳ», «Аристотельнинг «Этика» китобига шарҳ», «Субстанция ҳақида сўз», «Масалалар манбаи», «қонунлар ҳақида китоб», «Бўшлиқ ҳақида китоб», «Музика ҳақида сўз», «Фозил шаҳар аҳолисининг қарашлари» ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Фаробийнинг фикрича, инсоннинг ва жамоатнинг ғалабага эришуви, яхшиликни қўлга киритиши, ахлоқий ва ақлий мукаммалликка кўтарилиши инсон ва жамоатнинг ўз қўлидадир.
У давлатни фозил ва жоҳил давлатларга бўлади. Фазилатли шаҳарларда илм, фалсафа, ахлоқмаърифат биринчи ўринда бўлмоғи лозим, деб билади. Шунда жамият етукликка эришади, дейди. Фозил шаҳар бошлиғи билимни, ҳақиқатни севувчи, ёлғон ва ёлғончиларга нафрат билан қараши, адолатни яхши кўрувчи ва адолат учун курашувчи бўлиши керак деб айтади. Фаробий инсон камолоти учун хизмат қилган, хайр-эҳсонли ишлар, гўзал инсоний фазилатларни яхшилик деб ҳисоблайди. Инсоннинг камолотига тўсқинлик қилувчи дангасалик, бекорчилик каби ёмон одатлар, билимсизлик, онгсизлик, касб-ҳунарга эга бўлмаслик каби нуқсонларни ёмонлик деб, кишиларни ундан огоҳлантиради.
Фаробий ҳаётнинг олий мақсади бахт-саодатга эришувдан иборат, кишилар бунга оламни ўрганиш, касб-ҳунар ва илмларни ўзлаштириш - маърифатли бўлиш орқали эришади деб қарайди.
Хоразмлик буюк олим Абу Райҳон Беруний (973-1048) жаҳон фани тарихида энг машҳур сиймолар қаторидан жой олган, ўз давридаги деярли ҳамма фанларга катта ҳисса қўшган, машҳур қомусий илм соҳиби, йирик табиатшунос ва файласуфдир. У ўз умри давомида 150 дан ортиқ асарлар яратган. Шулардан энг машҳурлари «Қадимги авлодлардан қолган ёдгорликлар», «Маъсуд қонуни», «Ҳиндистон», «Геодезия», «Минералогия», «Сайдана» ва бошқалардир. Гарчи Беруний фалсафийахлоқий масалаларга оид махсус асар ёзмаган бўлсада, аммо кўпгина асарларида бу масала ҳақида фикрлар баён этган.
Беруний халқлар ўртасидаги дўстликни ва илмий ҳамкорликни юксак қадрлайди. Уни энг инсоний ахлоқий сифат деб мақтаб, амалда ўзи кўрсатди. Бир неча йил Ҳиндистонда яшаган 45 ёшли олим қадимги ҳинд-санскрит тилини ўрганиб, бу тилга Эвклиднинг «Элементлар», Птоломейнинг «Алмажистий» асарларини таржима қилди ва ҳинд олимларини юнон илми ва фалсафаси билан таништирди. Ўзи эса ҳиндларнинг илми, адабиёти, фалсафаси ва ахлоқини ўрганди. Бу ҳақда Берунийнинг ўзи шундай деб ёзади: «Ўзимни... уларнинг мунажжимлари ҳузурида, устоз ҳузурида турган шогирддек таъзим билан тутар эдим... Сўнг ҳисоб илмининг ҳақиқий йўлларини уларга равшанлантирадиган бўлдим... уларнинг катталари мени ўз тиллари билан «Дарё» деб мақтар эдилар».
Беруний фикрича, кишилар учун дунёда турли ҳоллар бор. Бу мақталувчи - яхшилик ва қораланувчи - ёмонликдир. Мақталувчи яхши ҳоллар бўлиб, уларнинг таянчини поклик ва тозалик деб кўрсатади. Беруний ўз даврининг энг кўзга кўринган илм-фан ҳомийси эди. У мамлакат равнақини фан, маърифат равнақида кўрган. Илм-фан, маърифат саҳоватли хизматни ўташи мумкин деб ҳисоблади. У шундай ёзади: «Менинг бутун фикри-ёдим, қалбим - билимларни тарғиб қилишга қаратилган, чунки мен билим орттириш лаззатидан баҳраманд бўлдим. Буни мен ўзим учун катта бахт деб ҳисоблайман».
Инсоннинг олий фазилати бошқалар ҳақида, айниқса, камбағаллар ҳақида ғамхўрлик қилишдан иборатдир. Беруний доимо халқларнинг дўст, иноқ, иттифоқ бўлиб яшаши учун курашиб келди. У инсониятга, у яратган маданиятга қирғин келтирувчи урушларни қоралади. Беруний маданий ҳамкорлик ва илм-маърифатнинг кенг тарқалишига катта эътибор берган алломадир.
Миллий тарихимизнинг ёрқин юлдузи Абу Райҳон Беруний фаолиятига ҳаққоний баҳо берар экан, америкалик фан тарихчиси Сартон XI асрни «Беруний асри» деб таърифлайди. Бундай юксак ва ҳақли баҳо аввало қомусий тафаккур соҳиби бўлмиш буюк ватандошимизнинг илм-фан тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссаси билан изоҳланади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Беруний илмий масалаларда ҳам, тарихий воқеа-ҳодисаларга, ўз замондошларига баҳо беришда ҳам ўта холислик ва ҳаққонийлик билан фикр юритган. Шу боис ҳам у ҳаётда кўп азиятлар чеккан, ҳатто умрининг охирида турмуш қийинчи-ликларига дучор бўлган, аммо ҳар қандай оғиршароитга қарамасдан, эътиқодидан қайтмагани унинг ўз маънавий идеалларига нақадар содиқ бўлганидан далолат беради.
Жаҳон маданияти ва маърифатига катта ҳисса қўшган, Шарқ ва Европада «Шайх-ур раис - олимлар бошлиғи» унвонига эга бўлган аллома Абу Али ибн Сино (980-1037) нинг илмий мероси биз учун бебаҳо хазинадир. У ўз умри давомида 450 дан ортиқ асарлар яратган. Унинг «Тиб қонунлари» номли 5 жилддан иборат китоби асрлар давомида Шарқ ва Европада медицина бўйича асосий қўлланма бўлиб хизмат қилиб келмоқда.
Ибн Сино ёшлигида зўр меҳнат, изланиш, ғайрат билан илмларни ўрганишга киришган. У бу ҳақда шундай ёзади: «Уйқуга кетган вақтимда ҳам ўнгимдаги масалаларни кўрардим. Шу ҳолатда кўп масалалар тушимда менга аён бўларди... шу зайлда ҳамма илмларни мустаҳкам эгаллай олдим. Инсоннинг имконият даражасида эгаллайдиган даражада билимни эгаллаб олдим. Аристотелнинг «Метафизика»сини «қирқ бир марта қайта ўқидим». У менга ҳатто ёд бўлиб ҳам қолди. Лекин шундай бўлишига қарамай, мен уни ва унинг мақсадларини тушуна олмасдим», - деб ёзади у таржимаи ҳолида. Ибн Сино бу муаммони Фаробийнинг Аристотель «Метафизика»сига ёзган шарҳини ўқиб ҳал этади.
Ибн Сино умрининг кўп қисмини сарсонликда ўтказишига қарамай - математика, астрономия, физика, кимё, биология, фармакология, психология, филология, фалсафа ва табобат соҳасида баракали ижод қилган мутафаккирдир. Унинг асарларидан 100 тачаси бизгача етиб келган, холос. Улар қаторига ўрта аср илмининг барча муҳим соҳаларини ўз ичига олган, хусусан - мантиқ, физика, математика, метафизикани тўлиқ қамраб олган «Китоб аш-шифо», 20 томдан иборат «Китоб улинсоф», «Донишнома», «Лисонут-тайр (Қушлар тили)», «Соломон ва Ибсол», «Ҳайй ибн Яқзон» каби асарлари киради. У ўзининг фалсафий-ахлоқий асарларида ҳукмдорларни қонунсизликларга қарши курашишга, халқнинг талабларига қулоқ солишга, адолат юзасидан иш юритишга чақиради. Адолатни инсон хатти-ҳаракатининг энг яхши безаги деб кўрсатади. Унинг фикрича, яхшилик доноликда, донолик эса ҳодисаларни билиш орқали қўлга киритилади. Билим, маърифат инсон ҳаётининг ажралмас томонидир. У шундай ёзади: Жон агар бир шиша бўлса, илм худди лампадир, Ҳикмати инсонни билгил, ул чироғда лампаёғ.
Ибн Сино «Соломон ва Ибсол» қиссасида ростгўйлик, садоқат, пок муҳаббат, ироданинг макр устидан ғалабасини тасвирлайди. Мутафаккир кишиларни дўстлик ва ҳақиқатга, дўстликнинг қадрига етишга чақиради. Инсонни эса оламдаги мавжудотлар ичида энг буюк зот, деб қарайди. Шундай қилиб, Ибн Сино ўрта аср Шарқ ва Европа маданияти ва маърифати тараққиётига жуда катта таъсир кўрсатди.
Ана шундай ноёб фазилатлар соҳиби бўлмиш машҳур аллома Ибн Синонинг «Тиб қонунлари» асари неча асрлар давомида Европанинг энг нуфузли олий ўқув юртларида асосий тиббиёт дарсликларидан бири сифатида ўқитиб келингани, дунё миқёсида «Медицина», «Соғлом турмуш тарзи» деган тушунчаларнинг фундаментал асоси бўлиб хизмат қилгани, албатта, чуқур ҳаётий ва илмий заминга эга. Аниқроқ қилиб айтганда, бу беназир алломанинг бутун илмий фаолияти дунё тараққиётини инсонпарварлик руҳида, яъни, маънавий негизда ривожлантиришга улкан таъсир ўтказди, деб айтишга барча асослар бор.
IX-XII асрлар маънавияти ва маърифати ривожида XI асрнинг кўзга кўринган шоири Юсуф Хос Ҳожиб ҳам катта ўрин тутади. Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг ягона достони бўлмиш «Қутадғу билиг» («Бахтга элтувчи билим») билан машҳурдир. Бу асар 1069 йилда ёзилган бўлиб, уни шоир Қашқар ҳокими Сулаймон Арслон қорахонга бағишлаган. Шу асари учун унга Хос Ҳожиб, яъни буюк хоннинг махсус маслаҳатчиси унвони берилган. Достон қаҳрамонлари - ҳоким Кунтуғди адолат рамзи, вазир Ойтўлди бахт рамзи сифатида, вазирнинг ўғли Ўгдулмиш ақл рамзи сифатида тасвирланади.
Мутафаккир инсон фақат жамиятда, бошқа кишилар билан мулоқотда ва фойдали меҳнатда чинакам камолга етади, деган ғояни илгари суради. Инсонга фойда келтирмайдиган инсон - ўликдир, деб таъкидлайди. Жамиятда меҳнат аҳли - деҳқонлар, чорвадорлар, ҳунармандлар ҳал қилувчи роль ўйнайди, деб уқтиради. Шунинг учун, Юсуф Хос Ҳожиб ҳокимга адолатли бўлиш, ўзбошимчалик ва қонунсизликка йўл қўймасликни маслаҳат беради.
Мутафаккир фикрича, одам кимлигидан қатъи назар инсон бўлиши лозим, чунки дунёда фақат инсонийликкина абадул-абад қолади. Шу сабабли ўз номини ҳамиша яхшилик билан эслашни истаган киши фақат яхшилик қилиши лозим. У шундай ёзади.: «Кимнинг одоби яхши ва ахлоқи тўғри бўлса, у киши мақсадига етади ва бахт унга кулиб боқади», чунки «яхши ахлоқ жамики яхшиликларнинг заминидир».
Юсуф Хос Ҳожиб илм ва маърифатни жамиятнинг тараққиётига, гуллаб-яшнашига олиб келувчи куч деб билиб, уларни эгаллашга даъват этади. У кишини зулмат ичидаги уйга, билимни эса ана шу уйни нурафшон этувчи машъалга ўхшатади. Шоир кишиларни сўзлаганда ўйлаб гапиришга чақиради. Сўзингга эҳтиёт бўл, бошинг кетмасин. Тилингга эҳтиёт бўл, тишинг синмасин. Маънодор сўз донолик аломати, бемаъни сўз маҳмаданагарчилик, ахмоқлик аломатидир. Шу боисдан одам кўпроқ қулоқ солиб, кам гапириши керак, деб айтади.
Юсуф Хос Ҳожиб шунингдек, инсоннинг ташқи қиёфаси унинг ички маънавий дунёсига мос бўлишига катта аҳамият беради. Мутафаккир ёлғончи, мунофиқ кишилар жамият учун зарарли, бундай кишилардан узоқ бўлиш керак, дейди. Шундай қилиб, XI асрда яшаб ижод қилган Юсуф Хос Ҳожиб «Қутадғу билиг» асарида маърифатпарварлик, юксак ахлоқийлик ғояларини илгари суради. Бу асар катта маънавий-маърифий ва тарбиявий аҳамиятга эга.
Биз ўрганаётган даврда ахлоқий-дидактик мавзуда асар яратган ва шуҳрат қозонган шоир Аҳмад
Югнакийдир. У XII аср охири ва XIII асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод қилган. Ундан бизгача «Ҳибатул-ҳақойиқ» достони етиб келган. У ўз достонида дунёнинг бевафолиги, ўткинчилиги ҳақида гапириб: дунё гўё карвон фақат озгина фурсат тўхтаб ўтиладиган работ (карвонсарой). Шу сабабли, деб таъкидлайди у, бу дунёдаги роҳат-фароғатга интилиш бефойда, уни деб азоб-уқубат чекишга арзимайди, чунки «сен бугун кўриб турган бойлик эртага ғойиб бўлади, сен ўзимники деб билган буюмлар бошқаларга қолиб кетади. Шунинг учун фақат яхшилик уруғини сепиш учунгина яшаш керак деб уқтиради. У билимли, маърифатли кишиларни етук кишилар деб ҳисоблайди. Инсон билан билимни ажратиб бўлмайди, фақат билимли кишигина камол топиши мумкинлигини таъкидлайди:
Олим одам - қимматбаҳо динордир,
Нодон, жохил одам - қимматсиз сохта пулдир.
Унинг фикрича, инсон олим бўлгандан кейингина улуғлик даражасига кўтарилади ва яхши ном қолдиради. Билимсиз киши соғлом бўлса ҳам, у ўликдир деб кўрсатади. Билим инсон учун битмастуганмас мулкдир, деб таъкидлайди. Шоир, ахлоқ-одобдаги асосий нарса тилдир. Тил бахтиёрлик ва бахтсизликнинг сабабидир, деб уқтиради. Шу билан бирга, олим ҳалоллик ва ҳақгўйлик, сахийлик инсон учун фазилат, унга интилиш керак дея, хасислик ва бадфеълликни қоралайди. Камсуқумлик ва камтаринлик инсонни улуғлайди, деб кўрсатади. Кишиларга фақат яхши одамлардангина дўст орттиришни маслаҳат беради. Фақат яхши ишлар қилибгина яхши натижалар кутиш мумкин, чунки «... тикан экиб, ҳосилига узум олмайсан», деб айтади.
Ёки ўрта асрларда Хоразм диёридан олис Арабистонга бориб, араб тили грамматикасини мукаммал тарзда ишлаб чиққан, илм-фаннинг кўплаб бошқа соҳаларида ҳам шуҳрат қозонган Маҳмуд Замаҳшарий бобомизни эсга олайлик. Ўзининг жисмоний ногиронлигига қарамай, дунёнинг кўплаб мамлакатларига машаққатли сафарлар қилган, теран билими ва илмий салоҳияти билан бутун ислом оламини лол қолдирган бу зот, ҳеч шубҳасиз, халқимиз учун маънавий етуклик тимсоли бўлиб қолаверади.
Биз шу муқаддас заминда таваллуд топиб, вояга етган, ўз ҳаёти ва фаолияти билан нафақат тарихда, айни вақтда башариятнинг бугунги тараққиёт саҳифаларида ҳам ўчмас из қолдирган буюк мутафаккир ва алломаларимиз, азиз-авлиёларимизни таърифлашда давом этадиган бўлсак, бу борада узоқ гапириш мумкин.
Бизнинг ўз олдимизга қўйган мақсадимиз эса, бундай улуғ зотларнинг ҳаёт йўли ва қолдирган меросини тўлиқ тасвирлаш эмас, балки уларнинг энг буюк намояндалари тимсолида маърифат, илму фан, маданият, дин каби соҳаларнинг барчасини ўзида уйғунлаштирган халқимизнинг маънавий олами нақадар бой ва ранг-баранг эканини исботлаб беришдан иборатдир. Бундай ноёб ва бебаҳр бойликни ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг маъно-мазмунини фарзандларимизга етказиш масаласи барчамиз, биринчи галда, зиёлиларимиз, бутун жамоатчилигимиз учун ҳам қарз, ҳам фарз бўлиши шарт, деб ҳисоблайман. Нега деганда, ўзимиз — бугун шу юртда яшаётган ватанпарвар инсонлар бу вазифани ўз зиммамизга олмасак, четдан келиб ҳеч ким ҳеч қачон бу ишни қилиб бермайди. Хулоса шуки, Биринчи Шарқ уйғониш даври - IX-XII асрлар давомида Марказий Осиёда илм, фан, маърифат, маънавият юқори даражада ривожланди.
3. Муҳаммад Исмоил Бухорий, имом Термизий диний-илмий мероси, Абу Абдуллоҳ Рудакий ижодининг халқимиз маънавий савиясининг юксалишида тутган ўрни.
Мазкур мавзуни Исломни юзага келиши, қуръони Карим ва ҳадислар ҳақида қисқа маълумот беришдан бошлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Ислом дини кўп халқлар орасида кенг тарқалган динлардан биридир. Бу динга эътиқод этувчилар - мусулмонлар жаҳонда қарийиб 1 миллиард 400 миллион кишини ташкил этади. «Ислом» сўзи арабча бўлиб «худога ўзини топшириш», «Итоат», «Бўйсуниш» маъносини беради. Шундан бу динга ишонувчилар -«Муслим» деб аталади. Унинг кўпчилик шакли «Муслимун» бўлиб, ўзбекларда «Мусулмон», қирғиз ва қозоқларда «Мусурмон» деб аталади.
Ислом дини Арабистон ярим оролида VI асрнинг охири ва VII асрнинг бошларида келиб чиққан. Унинг асосчиси пайғамбар Муҳаммад (570-632) Маккада қурайш қабиласига мансуб бўлган Хошимийлар хонадонида туғилган. У 609-610 йилларда Маккада якка худога эътиқод қилиш тўғрисида тарғибот бошлаган. Аммо зодагонларнинг қаршилигига учрагач, 622 йилда ўз тарафдорлари билан Мадина (Ясриб) га кўчади (арабча ҳижрат қилади). Шу йилдан мусулмонларнинг ҳижрий йил ҳисоби бошланади.
630 йилга келиб, Макка ҳам мусулмонлар қўлига ўтади ва мусулмон давлати шаклланади. Муҳаммад вафотидан кейин бу давлатни унинг ўринбосарлари, яъни ноиблари (халифалар) бошқарадилар. Шу муносабат билан мусулмонлар давлати тарихда «Араб халифалиги» деб ном олган. Дастлаб араб халифалиги катта территорияни эгаллаган эди. Ўрта Осиё ерлари - Мовароуннаҳр (дарё ортидаги ерлар) VIII аср бошларидан VIII аср ўрталаригача араблар томонидан истило қилиниб, улар билан бирга Ислом дини кириб келди. Ана шу даврдан бошлаб Марказий Осиёда Ислом минтақа маданияти, маънавияти ва маърифати ўзига хос равишда шаклланди ва тараққиёт босқичини бошдан кечирди.
Ислом диний таълимотининг асослари – Қуръон ва ҳадис тўпламларида, шунингдек, VIII-XII асрлар давомида вужудга келган илоҳиёт адабиётларида ўз ифодасини топган.
Қуръони Карим илоҳий китоб бўлиб, у фаришта Жаброил алайҳиссалом томонидан Муҳаммадга нозил этилган. Бу муқаддас китоб Ер юзи мусулмонларининг дастуруламали, диний аҳкомлар манбаидир. Қуръони Карим саҳифаларини бир китобга жамлаш халифа Абу Бакр даврида бошланиб халифа ҳазрати Усмон даврида якунланган ва тўрт нусхада кўчирилган. Ана шу кўчирилган дастлабки нусхалардан бири Мовароуннаҳр мусулмонлари диний идорасида сақлаб келинган, ҳозирда эса буюк бобокалонимиз номи билан боғлиқ Тошкентдаги Темурийлар даври музейида сақланмоқда. Бундай муқаддас китобнинг юртимизда бўлиши Оллоҳнинг бизнинг юртимизга бўлган инояти деб билмоқ лозим. Қуръони Каримда 114 сура, 6236 та оят бор. Мустақиллик шарофати билан турли маросимларимиз Қуръони Карим қироатларидан бошланмоқда. Бу ўтмишда бир орзу эди, холос.
Илоҳиётда Ислом дини уч элементдан - иймон, Ислом, эҳсондан иборат деб эътироф этилган. Иймон талаблари 7 та ақидани - оллоҳга, фаришталарга, муқаддас китобларга, пайғамбарларга, охират кунига, тақдирнинг илоҳийлигига ва ўлгандан кейин тирилишга ишониш талабларини ўз ичига олади. Ислом талабларига, яъни дин асослари - аркон ад-дин деб ном олган 5 та амалий маросимчилик талаблари киради. Булар - калима келтириш, намоз ўқиш, рўза тутиш, закот бериш ва имконияти топилса Ҳаж қилиш талаблари. Эҳсон ақидаларга сидқидилдан ишониш ва маросимларни адо этишдир.
Исломнинг кишилар онги ва турмуш тарзига таъсир этиши, улар ҳаётидан мустаҳкам ўрин олишини таъминловчи диний маросимчилик - хатна, рўза ҳайити, қурбонлик ва қурбон ҳайити, мавлуд, ашуро ва бошқалар ҳам шаклланган. Бундан ташқари, маҳаллий халқларда исломгача мавжуд бўлган урф-одатлар, жумладан кинна солдириш, фол очириш, дам солдириш, муқаддас жойларга, авлиёларга сиғиниш каби одатлар ҳам ислом маросимларига мослашиб кетган.
Ҳадислар Ислом динида Қуръондан кейинги муқаддас манба. Ҳадислар тўплами суннат деб аталади. Ҳадиси шарифларда Муҳаммад алайҳиссаломнинг сўзлари, қилган иш фаолиятлари ва саҳобалар томонидан амалга оширилган ишларга муносабатлари баён эттирилган. Ҳадиси шарифларни йиғиб китоб шаклига келтириш, асосан пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг вафотларидан кейин амалга оширилган.
Бу шарафли иш ҳижратнинг учинчи асрига келиб кенг қулоч ёзди ва у ҳадисшуносликнинг олтин даври деб аталади. Ислом оламининг ўша даврдаги маданий марказларидан саналган Боғдод, Куфа, Басра, Дамашқ, Бухоро, Самарқанд, Ургенч, Термиз каби шаҳарларда ҳадис илми билан шуғулланувчи муҳаддислар кўп бўлган. Улар ичида энг ишончли манба саналганлари олтита бўлиб, буларни имом Бухорий, имом Муслим, имом Абу Давуд, имом Ат-Термизий, имом Ан-Насоий ва имом ибн Можжа тузишган. Бу буюк муҳаддисларнинг тўрт нафари туронзаминлик бўлгани бизнинг фахримиздир. 1998 йилда Имом Ал-Бухорий таваллудининг 1225 йиллиги бутун мусулмон дунёси, шу жумладан юртимизда кенг нишонланди. Мустақил Ўзбекистонда бу муносабат билан халқаро анжуман ўтказилди. Муҳаддислик шу қадар шарафли ва сермашаққат иш бўлганки у муҳаддисдан ақлзаковатни, куч-қувват, фидойилик, юксак иқтидор ва ҳофизани талаб қилади. Масалан, имом Бухорий жами 600 минг ҳадис тўплаб, шулардан 100 минг «Саҳиҳ» ва 200 минг «ғайри саҳиҳ» ҳадисларини ёд билганликлари айтилади.
Маълумки, халқимиз азалдан ислом дини ва маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшиб келади. Бу ҳақиқатни жаҳон жамоатчилиги, бутун мусулмон дунёси яхши билади ва тан олади. Нуфузли халқаро ташкилот бўлмиш Ислом конференцияси ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича тузилмаси — АЙСЕСКО томонидан 2007 йилда Тошкент шаҳрининг; 2020 йилда Бухоройи Шарифнинг Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилингани ҳам ана шундай юксак эътирофнинг яна бир тасдиғидир.
Буюк мутафаккир ва алломаларимизнинг ислом маданиятини равнақ топтиришга қўшган бетакрор ҳиссаси тўғрисида сўз юритганда, энг аввало, ҳақли равишда мусулмон оламида «муҳаддислар султони» дея улкан шухрат қозонган Имом Бухорий бобомизнинг муборак номларини ҳурмат-эҳтиром билан тилга оламиз. Бу мўътабар зот меросининг гултожи бўлмиш энг ишончли ҳадислар тўплами — «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» китоби ислом динида Қуръони каримдан кейинги иккинчи муқаддас манба бўлиб, аҳли ислом эътиқодига кўра, у башарият томонидан битилган китобларнинг энг улуғи ҳисобланади. Мана, ўн икки асрдирки, бу китоб миллионлаб инсонлар қалбини иймон нури билан мунаввар этиб, ҳақ ва диёнат йўлига чорлаб келмоқда.
Яна бир улуғ ватандошимиз — Абу Исо Муҳаммад ибн Исо Термизийнинг маънавий мероси, жумладан, «Сунани Термизий» асари ҳам мусулмон оламида ана шундай юксак қадрланади. Алломанинг асрлар давомида олиму фузалоларга дастур бўлиб келган инсоф ва адолат, инсонпарварликни тарғиб этувчи ғоялари ҳозирги мураккаб давримизнинг кўплаб ахлоқий-маънавий масалаларини ҳал этишда ҳам муҳим аҳамият касб этиши билан эътиборга моликдир.
Манбаларнинг гувоҳлик беришича, Имом Бухорий вафот этган йили, яъни милодий 870 йили тарихимиздаги яна бир мумтоз сиймо - Имом Мотуридий таваллуд топган экан. Бу воқеа замирида шахсан менга илоҳий бир боғлиқлик, Оллоҳнинг буюк марҳамати бордек, бамисоли Имом Бухорийнинг нурли қаламини Имом Мотуридий олиб, ул зотнинг хайрли ишларини да-вом эттиришга бел боғлагандек туюлади. Имом Мотуридий бобомизнинг ўрта асрлардаги ғоят хатарли ва таҳликали бир вазиятда ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, авлодларга ибрат бўладиган маънавий жасорат намунасини кўрсатиб, ислом оламида «Мусулмонларнинг эътиқодини тузатувчи» деган юксак шарафга сазовор бўлгани бу нодир шахснинг улкан ақл-заковати ва матонатидан далолат беради.
Ул зот асос солган мотуридия мактаби Шарқ мамлакатларида бундай катта шуҳрат топишининг сабаби шундаки, унда илгари сурилган ғоялар ислом динимизнинг асосини тўғрилик, эзгулик ва инсонийликдан иборат деб биладиган жамики мўмин-мусулмонларнинг қараш ва интилишлари билан ҳамоҳанг эди.
Ўзининг беқиёс салоҳияти билан буюк илмий мактаб яратиб, гўзал Фарғона диёрини жаҳонга тараннум этган ислом ҳуқуқшунослигининг яна бир улкан намояндаси Бурҳониддин Марғинонийнинг табаррук номини бутун мусулмон дунёси юз йиллар давомида эъзозлаб келади. Бу мўьтабар алломанинг Шарқ оламида «Бурҳониддин ва милла», яъни «Дин ва миллатнинг ҳужжати» деган юксак унвонга сазовор бўлгани ҳам буни яққол исботлайди.
Марғинонийнинг ўлмас мероси, хусусан, эллик етти китобдан иборат «Ҳидоя» — «Тўғри йўл» деб аталган асари, мана, саккиз асрдирки, мусулмон мамлакатларида энг нуфузли ва мукаммал ҳуқуқий манба сифатида эътироф этиб келинаётгани албатта бежиз эмас.
Исломда ахлоқий-хуқуқий қонун-қоидалар мажмуи шариат XI-XII асрларда тугал шаклланган. Шариат қонун-қоидалари Қуръон ва суннат асосида ишлаб чиқилган. Унда мусулмонларнинг ижтимоий-иқтисодий, диний, ҳуқуқий ва ахлоқий ҳаётини тартибга солувчи қонун-қоидалар белгилаб берилган. Бундай тартиб-қоидалар «Ҳидоят», «Виқоя», «Мухтасари ҳидоя», «Мухтасари виқоя» номли китобларда жамланган.
Шариатда қонунлар муқаддас ҳисобланиб, унга ҳар бир мўмин-мусулмон ижтимоий ҳолатидан қатъий назар Оллоҳнинг бандаси сифатида бирдай амал қилиши талаб этилган.
ислом динида, хусусан Қуръони Карим, Ҳадислар ва шариатда ахлоқ-одоб, маърифат ҳақидаги
қарашларнинг баъзи жиҳатлари тўғрисида фикр юритамиз.
Қуръони Карим, ҳадислар ва шариат кўрсатмалари инсон маънавий-маърифий камолотининг асоси бўлган ахлоқ-одоб тарбиясининг барча қирраларини ўз ичига олган. Сирасини айтганда, ҳадислар маънавий-ахлоқий тарбияга оид бўлган фикрларнинг мукамммал тўпламидир. Қуръони карим, ҳадисларни, шариат кўрсатмаларини ўрганар эканмиз, уларда ахлоқий камолот, ҳалоллик ва поклик, иймон ва виждон билан боғлиқ бўлган бирорта ҳам муҳим масала эътибордан четда қолмаганини кўрамиз. Айниқса ислом ҳаром ва ҳалол масаласига мусулмонлар эътиборини қаратади. Шариатда Оллоҳ томонидан қилинишига рухсат этилган амаллар, ишлар ҳалол дейилади. Ҳаром эса аксинча, қилинишига рухсат этилмаган ишлар ва амаллардир. Одатда, халқимиз ҳалол ва ҳаромни ейиладиган ва ичиладиган нарсаларга ишлатиб келган. Шариатда ижозат этилган ҳамма нарсалар, ейиладиган озиқ-овқатлар, қилинадиган ишлар ҳалол деб ҳисобланган. Ижозат этилмаган нарсалар, ишлар ва амаллар эса ҳаромдир. Оллоҳ ҳаром этилган ишларни қилувчиларга бу дунёда ёки қиёмат кунида жазосини албатта бериши айтилган.
Ҳалол қилинган нарсалар ва ишлар кўпчиликка маълум, у ҳақда кўп эшитганмиз. Ҳаром қилинган ишларни эслатиб ўтиш ва эслатиб туриш жоиздир. Булардан айримларга қуйидагилар: соғ бўла туриб ишсиз юриш, зинокорлик, ота-онага оқ бўлиш, савдо-сотиқда ғирромлик қилиш, бировнинг хаққига, омонатига хиёнат қилиш, қасамхўрлик, судхўрлик, ўғирлик, қароқчилик, майхурлик, ғийбат, туҳмат, бўҳтон, жосуслик, қотиллик, порахўрлик ва бошқалар киради. Хуллас, ҳаром инсон ва жамиятга зарар келтирадиган иш ва амаллардан иборат.
Исломда ота-онага меҳр-муҳаббат, ғамхўрлик, фарзанд тарбияси ва оилага садоқат масалаларига алоҳида эътибор берилган. Кишиларни яхшилик қилиш, савоб ишларга қўл уриш, инсофли-диёнатли, виждонли бўлиш, меҳр-шафқатлилик, тўғрилик, ростгуйлик, софдил бўлиш, биродарга ёрдам бериш, камтарликка чақириш ғоялари илгари сурилган.
Юқоридаги инсон маънавияти хусусиятлари каби масалаларни мазкур курснинг учинчи бобида алоҳида мавзуларда кўриб чиқиш назарда тутилгани сабабли улар ҳақида ушбу маъруза давомида батафсил тўхтаб ўтишни лозим топмадик. Ҳадисларда ахлоқий камолот масалаларида айтилган баъзи фикрлардан намуна келтириш билангина чекландик холос.
Мунофиқлик белгиси учтадир: Ёлғон сўзлаш, ваъдасининг устидан чиқмаслик ва омонатга хиёнат қилишдир;
Омонат қўйган кишининг омонатини ўз вақтида адо этинг;
Ҳаққингизга хиёнат қилган кишига сиз хиёнат қилманг;
Қачонки бир гуноҳ қилиб қўйсангиз, уни ювиш учун орқасидан бир савобли иш қилинг.
Ўзимдан кейин қоладиган умматларим учун уч нарсадан қўрқаман:
1. Нафсу ҳавога берилиб, йўлдан озишдан;
2. Нафсоний ва шаҳвоний ҳиссиётга берилиб кетишидан;
3. Илму маърифатга эга бўла туриб ғофилларнинг ишини тутишидан; Бешта нарсадан олдин бешта нарсани ғанимат билинг:
Ўлимдан аввал тирикликни, бетобликдан аввал саломатликни, бандликдан аввал бўш вақтни, кексаликдан аввал ёшликни, фақирликдан олдин бойликни.
Аввало онангга, яна онангга ва яна онангга, сўнг эса отангга яхшилик қил.
Ота-оналарнинг кексалик вақтида ҳар иккисини, ёки бири бўлмаганда бошқасини рози қилиб жаннатий бўлиб олмаган фарзанд хор бўлсин, хор бўлсин ва яна хор бўлсин.
Пора берувчи ҳам, уни олувчи ҳам дўзахга маҳкумдир. Ҳадиси муборакдан келтирилган ушбу мисраларнинг маънавий жиҳатларига изоҳ беришнинг ҳеч бир ҳожати йўқ. Айниқса, янги Ўзбекистонимизда Коррупцияга қарши кураш олиб борилаётган шу кеча-кундузда бу ҳадиси Шариф айниқса муҳим ўрин тутади.
Исломда илм-фанни эгаллаш, маърифатли бўлиш жуда катта савобли иш экани қайта-қайта таъкидланади. Бешикдан то қабргача илм излаш лозимлигини қайд қилинишининг ўзи катта тарбиявий аҳамиятга эга. Ҳадислардаги «Садақанинг афзали мўмин киши илм ўрганиб, сўнг бошқа мўминларга ҳам ўргатишдир», «Илм ибодатдан афзалдир» каби фикрлар ҳам таҳлилга муҳтож эмас.
Қуръони каримда «Илм» сўзи асосида «Алима» - билмоқ феъл негизига таянган калималар 750 маротаба учраши илмий тадқиқотларда қайд этилган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга илк нозил бўлган оят ҳам «Иқра...» «Ўқи» сўзидан бошланади. Ушбу оят шундай: «Ўқи! Сенинг ўта карамли Парвардигоринг қалам воситаси билан таълим берди. Инсонга у билмаган нарсаларни ўргатади» деб нозил қилинган. Кўринадики, ислом эътиқоди аввал бошданоқ инсонни ўқиб-ўрганишга, илм воситаси билан дунёни англаб етишига тарғиб этади.
Ислом маънавиятида инсоннинг ер юзида халифа қилиб белгиланиши унинг яна бир муҳим жиҳати ҳисобланади. Қуръони каримнинг жуда кўп оятларида инсоннинг азиз ва мукаррам қилиб яратилгани, унга ер ва осмондаги барча нарсалар бўйсундириб қўйилганлиги алоҳида уқтириб ўтилади.
Инсон Оллоҳнинг халифаси сифатида билим эгаси, ёруғ дунёнинг барча билимларига унинг идроки етади. Фақат кибрга берилиб кетмаса, ўзини ҳаммадан ортиқ қўя бошламаса бас. Парвардигор бизни инсон қилиб яратган экан, ақл-хуш, илму-амал берган экан, демак, биз инсон сифатида тафаккур қилиб, дунёвий илмларни - дунёни ўрганиб, дунё орқали Оллоҳнинг зотини, илмларини кашф этиб яшашимиз керак. Дин - руҳиятимиз тарбиячиси, илм-дунёни ва охиратни билиш қуроли, инсон унисини ҳам, бунисини ҳам эгалламоғи керак. Бизнинг боболаримизнинг йўли ана шундай бўлган. Бир мисол келтирамиз. Ривоят қилишларича, Абу Али Ибн Сино билан машҳур шайх Абусаид Абулхайр учрашибдилар. Улар бир кеча бир-бирларига ҳеч нарса демай «суҳбатлашиб» чиқибдилар. Эрталаб Шайхнинг шогирдлари ундан Ибн Сино ҳақида нима дейсиз, деб сўраганларида, Абусаид Абулхайр: «Мен нимаики важд (интуиция) билан билган бўлсам, у ақл билан билиб олган», дебди. Ибн Сино эса ўз шогирдларига: «Мен нимаики ақл билан билган бўлсам, у кўнгнил билан идрок этади», деб айтган экан. Кўринадики, Ибн Сино дунёвий илмлар олими, Абусаид Абулхайр эса - тасаввуф шайхи, илоҳиёт олими. Аммо улар бир-бирини тушунган ва ҳар икки илм ҳам кераклигини англаганлар.
Ёки олайлик, Мирзо Улуғбек билан Хўжа Аҳрор Валийни. Улар замондош, бир шаҳарда яшаганлар. Улуғбек - мунажжим ва шоҳ, унинг шогирдлари аниқ фанлар вакиллари. Хўжа Аҳрор эса мўътабар дин арбоби, руҳоний зот. Аммо улар бир-бирларига халақит берган эмаслар, аксинча, бири илмий маърифатни, иккинчиси бўлса руҳоний маърифатни ривожлантириб, бир-бирига кўмак берганлар.
Ал-Хоразмий, Ал-Фарғоний, Ал-Беруний, Ал-Бухорий, Ғаззолий, Ҳамадоний, Ғиждувоний ва бошқа улуғ зотларнинг ҳаёт тарзи, илм учун фидойилиги, эътиқод-иймонининг поклиги билан бизларга ибратдир. Буларнинг ҳаммаси кўрсатадики, диндорлик ҳам маърифатни, юксак маънавиятни талаб қилади. Киши қанча чуқур илм эгаси бўлса, олам ва одам моҳиятини англаса, унинг Оллоҳни англаши, иймони ҳам шунча мустаҳкам бўлади.
Гап ҳоҳ диний, ҳоҳ дунёвий маърифатни тўғри ва чуқур англашда, ҳар икковини ҳам эгалламай нодон, жоҳил бўлиб қолмасликдадир. Ҳар икки илмни эгаллаган киши икки дунёсини обод қилади.
Ислом бу фақат ақида эмас, аввало, маърифат, илмдир. Ислом тарихига назар ташласак, Муҳаммад пайғамбаримизгача бўлган давр арабларда «жоҳилия» даври деб аталади. «Жоҳилия» нодонлик даври дегани. Ислом ана шу нодонлик даври ўрнига кенг маънода маърифат, маданият вужудга келтирди, илм-фан, фалсафа, адабиёт ва санъатни ривожлантирди, ўзига хос маънавият ва маърифатни яратди. Бизнинг улуғ боболаримиз ислом маънавияти ва маърифати тараққиётига улкан ҳисса қўшиб, калом илми, фиқҳ, тасаввуф таълимотини ривожлантирдилар.
Яқин ўтмишнинг ёмон асоратларидан бири шуки, собиқ шўро тузумида дунёвий илм ва динийфалсафий таълимот бир-бирига қарама-қарши қўйилди. Улар бир-бирини инкор этадиган ҳодисалар тарзида талқин этилди. Диний тафаккур дунёвий илм ривожига монелик кўрсатадиган чиркин бидъат сифатида қораланди.
Биз бугун бундай қарашларнинг тубдан зарарли ва тарихан асоссиз эканлигини очиқ айтишимиз мумкин. Дунёвий ва диний илм юқорида кўрсатганимиздек, ўтмиш асрларда доимо ҳамкор ва ҳамнафас бўлиб келганлигини тарихнинг ўзи тасдиқлайди.
Мустақиллик туфайли фарзандларимизни дунёвий билимлар билан бир қаторда Имом Бухорий тўплаган ҳадислар, Нақшбандий таълимоти, Термизий ўгитлари, Яссавий ҳикматлари асосида тарбия қилиш имконига эга бўлдик.
Қуръони Карим ва пайғамбаримиз ҳадисларининг энг муҳим ва салмоқли қисми кишиларда юксак инсоний фазилатларни шакллантиришга қаратилганлигидир. Улардаги ота-онага, илмга муносабат, сабр-бардош, шукроналикка даъват, ўзаро меҳр, меҳмондўстлик, етимпарварлик, вафо ва садоқат, ҳалол луқмани шарафлаш, камтарлик, камсуқумлилик, самимият, ростгўйлик ва бошқа чин инсонийлик хислатларининг биринчи ўринга қўйилиши барча инсоният учун бебаҳо умуминсоний маънавий бойлик тизимини ташкил этади.
Жисмоний ва маънавий покликка интилиш ислом аҳлоқининг, Расулуллоҳ ҳадисларининг яна бир муҳим мавзу йўналишидир. Таҳорат, ғусл масалалари ташқи озодалик талаблари бўлса, ҳаромдан, ёлғон сўз, ғийбат, туҳмат, зинокорлик, ўзга ҳақига хиёнат, ноҳақлик ва зулмга йўл қўймаслик, улардан қатъий сақланиш ички, маънавий покликка оид талаблардир. Буларнинг ҳаммаси Қуръони Карим ҳамда Расулуллоҳ хадисларида ва уларга асосланган шариатда жуда қатъий қилиб қўйилган.
Хуллас, ислом барча мўминларни тўғри йўлга чорловчи, инсонпарвар дин эканлигини англаб етишимиз зарур. Шундагина диндан маънавий ва маърифий тарбияда фойдаланиш заруратига тўғри ёндашамиз. Бу мураккаб дунёнинг азалий ва абадий муаммолари, шу билан бирга, ҳар бир даврнинг долзарб масалаларига ҳар томонлама асосли илмий жавоблар топилган тақдирдагина маънавият олами янги маъно-мазмун билан бойиб боради. Бошқача айтганда, ҳар бир илмий янгилик, яратилган кашфиёт — бу янгича фикр ва дунёқарашга туртки беради, маънавиятнинг шаклланишига ўзига хос таъсир ўтказади.
Маълумки, бирон-бир халқ маънавиятига хос қадриятларнинг бошқа халклар томонидан тан олиниши, табиийки, ана шу халқ тарихига нисбатан чуқур ҳурмат ифодасидир. Бундай эътироф халқнинг ғурур ва ифтихори, миллий ўзлигини янада юксалтиришга хизмат қилади. Шу маънода, кейинги пайтда буюк аждодларимизнинг сўнмас даҳосига ҳурмат-эҳтиром, уларнинг бой илмий меросини ўрганишга бўлган қизиқиш хорижий элларда ҳам ортиб бораётгани барчамизни қувонтиради. Бунинг тасдиғини дунёнинг турли мамлакатларида уларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида эълон қилинаётган илмий ва бадиий асарлар, улуғ аждодларимиз хотирасига барпо этилаётган ёдгорликлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Шулар қаторида Бельгияда Ибн Синога, Литвада Мирзо Улуғбекка, Москва, Токио ва Боку шаҳарларида Алишер Навоий бобомизга, Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида эса Аҳмад Фарғоний хотирасига ўрнатилган муҳташам ҳайкалларни эслаш жоиз. Такрорлаш учун саволлар:
1. Нима учун Ўрта Осиё – Шарқнинг юксак маънавият ва маърифат маркази деб юритилади?
2. Шарқ ва ғарб Ренессанси, уларнинг ўхшашлиги ва тафовутлари нималардан иборат?
3. Қайси асарларда Ўрта Осиё Шарқнинг юксак маънавият ва маърифат маркази эканлиги тўғрисида баён қилинган? (мисоллар билан изоҳланг).
4. Ўрта Осиё буюк мутафаккирларидан кимларни ва уларнинг қандай асарларини биласиз?
5. Буюк мутафаккирларимиз жаҳон фани ва маданияти хазинасига ўзларининг қандай илмий кашфиётлари билан ҳисса қўшганлар?
6. Мусо Хоразмий илм-фаннинг қайси соҳаларида оламшумул янгилик қилганлар?
7. Абу Райҳон Беруний яратган энг катта янгилик нимадан иборат ва унинг асарларидан қайсилари биласиз?
8. Аҳмад Фарғонийнинг илмий кашфиётларининг халқимиз маънавиятнинг шаклланишида ўзига хос таъсири
9. Нима учун ал Форобий «иккинчи муаллим» деб юритилади?
10. Абу Али ибн Синонинг «шайхур- раис» деб ном қозонишида қандай ҳикмат бор?
11. Юсуф Хос Ҳожиб ва Аҳмад Югнакийнинг илм, унинг аҳамияти, одоб-ахлоқ ҳақидаги қандай фикрларини биласиз?
12. Маҳмуд Замаҳшарий илмий меросининг дунё тамаддунига таъсири.
13. Муҳаммад Исмоил Бухорий, имом Термизий диний-илмий меросининг аҳамияти?
14. Абу Абдуллоҳ Рудакий ижодининг ватанпаврварлик жиҳатларини очиб беринг?
15. Қуръони Карим ва Ҳадиси Шарифларда инсон маънавияти ва маърифати масалалари.
АДАБИЁТЛАР:
1. Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз.1-том. -Тошкент: Ўзбекистон, 2017.– 535 б.
2. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан қурамиз. Т.: Ўзбекистон, 2017.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи. -30-09-2020 https://uza.uz/uz/posts/zbekiston-respublikasiprezidenti-shavkat-mirziyeevning-ituv.
4. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. 2-нашр –Т.: Маънавият, 2016.
5. Азизиддин Насафий. Комил инсон. Тошкент, “Маънавият”, 1999 йил.
6. Алишер Навоий. “Маҳбуб ул қулуб”. Тошкент, “Маънавият”, 2015 йил.
7. Ҳусайн Воиз Кошифий. “Ахлоқи Муҳсиний” Тошкент, “Маънавият”, 2016 йил.
8.Эркаев А.П. Маънавият миллат нишони. Тошкент.: 1997.
9. Эшонқулов А. Маънавият тарбияси. Мулоқот, 1997. №1.
10. Давлат, жамият, оила ва ёшлар тарбияси муаммолари. Тошкент.: 1997.
11. Зиёев Х. Истиқлол-маънавият негизи. Маънавият. Тошкент.: -1999.
12. Комилов Н. Тасаввуф ёки комил инсон ахлоқи. Т., 1996 й.
13. Маънавият асосий тушунчалар изоҳли луғати. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси. Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти. Тошкент:
Ғафур Ғулом номидаги НМИУ. 2010 й.
14. Отамуратов С. Глобаллашув ва миллат. Тошкент.: Янги аср авлоди. 2008.
15. Сафо Очил. Мустақиллик маънавияти ва тарбия асослари. Т., Ўқитувчи, 1997 й. 16. Қаҳҳарова Ш. Глобал маънавият- глобаллашувнинг ғоявий асоси. Тафаккур нашриёти. Тошкент.: -2009.
3-МАВЗУ БЎЙИЧА ТЕСТЛАР
1. Биринчи шарқ уйғониш даври алломалари берилган қаторни аниқланг
+А) Имом Бухорий, Имом Термизий, Ал-Форобий, Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, А. Фарғоний, аз-Замаҳшарий, Абу Абдуллоҳ Рудакий
Б) Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳмад Яссавий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин
Бобур, Ҳусайн Воиз Кошифий, Алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий, Фаридиддин Аттор,
Жалолиддин Румий
С) Аҳмад Дониш, Абдурауф Фитрат, Шоҳин, Саҳбо, М.Беҳбудий, Мунавварқори, А.Авлоний,
Чўлпон, А.Қодирий, С.Айний, М.Саиджонов, Мунзим, Ф.Хўжаев
Д) Мирзакалон Исмоилий, Ойбек, Саид Аҳмад, Ўткир Ҳошимов, Тоҳир Малик,
Е) Тўғри жавоб йўқ
2. “Ренессанс” сўзи ўзбек тилида қандай маънони англатади?
+А) Уйғониш даври
Б) Қайта тирилиш
С) миллий тикланиш
Д) миллий юксалиш
Е) Тўғри жавоб йўқ
3) IX-XII асрлардаги «Ренессанс» (уйғониш) даврига хос хусусиятлар?
А) Маънавият ва маърифатнинг ғоят гуллаб-яшнаши, гуманистик дунёқараш, антик давр маданий меросига мурожаат қилиш;
Б) Қомусий илм эгалари, ажойиб шоирлар, буюк давлат арбоблари етишиб чиққанлиги;
С) Дунёвий фанларнинг тез суръатларда тараққий этиши, юнон фалсафаси ва табобати, ҳинд ҳисоби, ал-химия ва илми нужумга оид асарлар араб тилига ўгирилди.
Д) Уйғониш даври намояндалари инсоннинг чексиз имкониятларига, унинг иродасига, ақлидрокига ишондилар.
+Е) Жавобларнинг барчаси тўғри.
3. Ғарб уйғониш даври қайси асрларни ўз ичига олади?
А) IX-XII асрларни
Б) XIV-XV асрларни
+С) XV-XVII асрларни Д) XIX-XX асрларни
4. «Шарқ Аристотели», «Иккинчи муаллим» унвонига сазовор бўлган машҳур мутафаккир ким? А) Фарғоний
+Б) Форобий
С) Фузулий
Д) аль Фраганус
Е) Тўғри жавоб йўқ
5. Шарқ ренессанси даври қандай умумий хусусиятларга эга?
а) маданият, дунёвий фанлар ва ислом ақидашунослигининг тараққиёти; юнон, рум, форс, ҳинд ва бошқа маданиятлар ютуқларига суяниш;
б) астрономия, математика, минерология, жуғрофия, кимё ва бошқа табиий фанлар ривожи; услуб (методология) да - рационализм, мантиқнинг устунлиги;
с) инсоний дўстлик, юксак ахлоқийликнинг тарғиб этилиши; фалсафанинг кенг даражада ривож топиши;
д) адабиёт, шеърият, риториканинг кенг миқёсда ривожланиши; билимдонликнинг қомусий характерда эканлиги.
+Е) Жавобларнинг барчаси тўғри.
6. Алгебра фанининг асосчиси, тенгламаларни ечишнинг икки усули - ал-жабр, яъни қарамақарши ишораларни ягона мусбат ишорага келтириш ва ал-муқобала, яъни бир хил ҳадларни қарама-қарши қўйишни кашф этган; Европа ва Яқин Шарқни қадимги ҳиндларнинг ўнлик тизими билан таништирган; Европада «Алгаритм» деб юритилган олим ким?
А) Фарғоний Б) Форобий
+С) Хоразмий
Д) Беруний
Е) Тўғри жавоб йўқ
7. Ҳаётнинг олий мақсади бахт-саодатга эришувдан иборат, кишилар бунга оламни ўрганиш, касб-ҳунар ва илмларни ўзлаштириш - маърифатли бўлиш орқали эришади деган фалсафий қарашларни илгари сурган олим ким?
А) Фарғоний +Б) Форобий
С) Фузулий
Д) аль Фраганус
Е) Тўғри жавоб йўқ
8. Яратган асарларнинг умумий сони 160 та бўлган, «Шарқ Аристотели», «Иккинчи муаллим» деган унвонга сазовор бўлган машҳур мутафаккир ким?
А) Фарғоний +Б) Форобий
С) Фузулий
Д) аль Фраганус
Е) Тўғри жавоб йўқ
8. Халифа Маъмун даврида (813-833 й.) Бағдодда ташкил этилган файласуфлар, донолар уйи қандай ном билан аталган?
А) Маъмун Академияси
+Б) Навоий гулшани
С) Фузулий чамани
Д) Байтул Ҳикма
Е) А ва Д жавоб тўғри
9. 160 дан ортиқ фалсафа, ахлоқшунослик, мантиқ, география ва илм-фаннинг бошқа соҳаларига оид асарларнинг муаллифи бўлган қомусий олим Фаробий хил тилларни билган? А) 7
Б) 10
С) 17 +Д) 70 Е) 77
10. 45 ёшида қадимги ҳинд-санскрит тилини ўрганиб, бу тилга Эвклиднинг «Элементлар», Птоломейнинг «Алмажистий» асарларини таржима қилган; ҳиндларнинг илми, адабиёти, фалсафаси ва ахлоқини ўрганган, ҳинд олимлари «Дарё» деб ном берган олим ким?
А) Фарғоний
Б) Форобий
С) Хоразмий
+Д) Беруний
Е) Тўғри жавоб йўқ.
11. Америкалик фан тарихчиси Сартон миллий тарихимизнинг ёрқин юлдузи, қомусий тафаккур соҳиби бўлмиш буюк ватандошимиз ... ... нинг илм-фан тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссасига ҳаққоний баҳо берар экан, XI асрни «... асри» деб таърифлайди. Гап қайси аллома ҳақида бормоқда?
А) Фарғоний
Б) Форобий
С) Хоразмий
+Д) Беруний
Е) Тўғри жавоб йўқ.
4- МАВЗУ: ХОЖАГОН-НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИНИНГ
ЕТТИ БУЮК ПИРИ ЎГИТЛАРИ – МАЪНАВИЯТИМИЗ ЎЗАГИ (2 соат)
Режа: 1. Тасаввуф ва унинг маънавий жиҳатлари.
2. Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний, Ориф ар Ревгарий, Маҳмуд Анжир Фағнавий меросида маънавият масалалари. (“Васиятнома”, “Охиратнома” асарлари мисолида)
3. Хожа Али Ромитаний, Бобойи Самосий ўгитлари – маънавиятимиз сарчашмалари.
4. Саййид Амир Кулолнинг меҳнатсеварлик ва Баҳоуддин Нақшбанднинг комил инсон
концепциялари (“Дил ба ёру, даст ба кор”)
5. Диний мутаассиблик ва aқидaпaрaстлик - мaънaвий қaшшoқликнинг кўринишлари.
Таянч сўз ва тушунчалар:
Тасаввуф тариқатлари, сўфий; тасаввуф; нафс; яссавийлик; кубравийлик; нақшбандийлик; хожагоннақшбандия, етти буюк пир: Ғиждувоний, Ревгарий, Фағнавий, Ромитаний, Самосий, Амир Кулол, Б. Нақшбанд, маънавий сарчашмалар, мустақиллик ва ислом; диний ақидапарастлик ва террорчилик.
Шарқ халқлари тафаккурини асрлар давомида нурафшон этиб, маънавиятимиз ва маърифатимизга чуқур таъсир ўтказган тасаввуф (сўфизм) таълимоти VIII аср ўрталарида пайдо бўлган. Дастлаб у зоҳидлик (таркидунёчилик - бу дунё ҳою-ҳавасидан воз кечиш) ҳаракати кўринишида бўлиб Бағдод, Басра, Куфа, Дамашқ шаҳарларида кенг ёйилган. Асли тасаввуф сўзи «Сўфий» сўзидан, «Сўфий» сўзи эса арабча «Сўф» сўзидан ясалган. Сўф деб араблар жундан бўлган матони айтадилар. Дастлабки даврларда сўфийлик йўлини тутган кишилар, бошқа оддий кишилардан ажралиб туриш учун жундан тикилган чакмон (у ҳирқа деб ҳам айтилган) ёки пўстин кийиб юришни одат қилганлар. Шунинг учун уларни жун чакмон кийиб юрувчилар, яъни сўфийлар деб атаганлар. Сўфий бошқа одамлардан ўзини пок ва ғарибона турмуш кечириши, доимий тоат-ибодатда бўлиши ва фақат илоҳий руҳга қўшилишни мақсад қилиб қўйиши билан тубдан фарқ қилади. Сўфий учун на дунёдан, на охиратдан таъма бўлмаслиги керак. Ягона истак бу Аллоҳнинг дийдорига етишишдан иборат. Фақирлик туйғусига эга инсон на бировга банда-ю, на бировга хожа, у ёлғиз Аллоҳга банда, у ёлғиз Аллоҳга эҳтиёж сезади. Ҳамма нарсадан воз кечиш, охир оқибатда ўзликдан кечиш – сўфийлик таълимотининг маъниси мана шу. Буюк сўфий Боязид Бистомий айтадиларки: ўзингдан ўтдинг, Аллоҳга етдинг. Ҳазрат хожа Баҳоуддин айтадиларки: Бизнинг ҳеч нарсамиз йўқ, лекин ҳеч нарсадан камимиз йўқ. Ўша «ҳеч»... нарса кетидан югуриб ғам ташвишда ҳам эмасмиз. Эгнимизда жанда, орқамизда гўристон, агар ўлсак ҳеч бир мотам керак эмас.
Тасаввуф - сўфийлик инсонни ўрганар экан, аввало, кишининг кўнглига, дилига таянади, кўнгилни, қалбни тарбиялашга, кўнгил кишисини вояга етказишга интилади, чунки Аллоҳ фақат кишининг покиза қалбидагина жилва қилади.
Тасаввуфда инсондаги жамики худбинлклар, иллатлар, разолат дунёсига ҳирс қўйиш жисм эҳтиёжи ва нафс таъмасидан келиб чиқади, деб ўргатилади. Комил инсон бўлиш учун аввало, жисм ва нафс эҳтиёжи ва таъмасини енгиш керак. Дунёга, бойликка меҳр қўйиш кишини нафсига қул қилиб қўяди. Дарвеш, сўфий нафсни рад этади. Нафс барча фалокатлар сабабчиси, инсонни тубанлаштирувчи нарса. Инсонни фалокат ботқоғидан, тубанлик жаридан қутқариб, уни поклашнинг бирдан-бир йўли нафснинг эҳтиёжини енгишдир.
Бунинг учун дунё муҳаббатидан воз кечиш ва Аллоҳ муҳаббатига кўнгил боғлаш даркор. Сўфийликда буни дунё моҳиятини ва ўзлигини, инсонийликни англаш йўли деб қаралган. Ўзлигини англаган киши эса дунё ва унинг бойликлари ўткинчи эканлигини англайди. Хожа Баҳоуддин айтадилар: «ўз нафсининг ёмонлигини таниш ўзлигини танишдир».
Демак, тасаввуф илми - инсон ҳақидаги илмдир. У инсон қалбига сайқал бериш илми. Биз бу илмдан 70 йил давомида бехабар эдик. Инчунун, биз неча замонлар инсондан бехабар қолдик ва не замонлар қалбимиздан файз кетди. Ўтмишдаги Хожа Аҳмад Яссавий, Хожа Баҳоуддин Нақшбандийлар юртимиз ва халқимизнинг файзи камоли эдилар. Истиқлол туфайли шу нур, шу файз бизга қайтди.
Шуни ифтихор билан қайд этишимиз лозимки, тасаввуф таълимоти тараққиётида Туркистон фарзандларининг хизмати беқиёс бўлган. Хожа ҳаким ат-Термизий, Шайх Абу Мансур алМатуридий ас-Самарқандий, Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний, Хожа Аҳмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний, Шайх Нажмиддин Кубро, Хожа Али Ромитаний, Абу Али ал-Фармадий, Юсуф Ҳамадоний, Баҳоуддин Нақшбанд каби сиймолар илоҳий маърифат йўлининг раҳнамолари бўлдилар. Улар яратган таълимот ва илгари сурган маънавий-ахлоқий ғоялар ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Чунончи, Аҳмад Яссавий ҳикматларида илгари сурилган ахлоқий панд-насиҳатлардан молпарастликни фош этиш, кишиларни инсофли, диёнатли, иймонли бўлишга чақиришда фойдаланиш ўринли. Яссавий инсон ҳаётидаги катта кураш - нафсни таслим этишга хизмат қиладиган кураш деб ҳисоблаган. Нафсга мағлуб шоҳ - қул, нафсдан устунликка эришган ғариб - шоҳдир, деб айтади. Нафс инсон учун катта ёвдир. Шу ёвнинг бошини янчган, уни енгган, нафсга таслим бўлмаган кишининг ғурури ва инсоний қадр-қимматини ҳеч ким поймол қила олмайди, деб билган. Ўз ҳикматларидан бирида шундай дейди: Нафс йўлига кирган киши расво бўлур, Йўлдан озиб, тойиб, тўзиб гумроҳ бўлур.
Ётса - турса шайтон билан ҳамроҳ бўлур.
Нафсни тебгил, нафсни тебгил эй бадкирдор. Нафсим мени йўлдан уриб хор айлади, Термултириб халойиққа зор айлади.
- дея нафс бандаларига қарата мурожаат этади ва уларни танқид этади. Нафс инсондаги бутунликни, иймонни синдиради, маънавий жиҳатдан жарликка қулатади. Шу боис «Нафсни таниб меҳнат етса роҳат», - деб хитоб қилади. Бу ғоялар бизнинг ҳозирги кунимиз, тарбиямиз учун ғоят муҳим.
Мовароуннаҳр тасаввуф таълимотида Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга эканлигини ҳам қайд этишимиз лозим. Нақшбандия таълимоти ҳайратланарли даражада ижтимоийиқтисодий, маънавий-маърифий маъно ва моҳиятга, ҳаётий мазмунга эга.
Нақшбандия маънавий-ахлоқий таълимотида ҳур фикрликка кенг ўрин берилган. Бу сулукдагилар меҳнат қилиш, илм олиш, ўз меҳнати эвазига ҳалол яшаш, ноз-неъматларни кўпчилик билан баҳам кўриш, фақирона ҳаёт кечириш, ҳаммага яхшиликни раво кўришни афзал билганлар. Баҳоуддин Нақшбанд - айбсиз одам йўқ, шунинг учун агар айбсиз дўст ахтарсак дўстсиз қоламиз, - дер эдилар. Одамларга яхшилик қилиш энг юксак инсоний бурч эканлигини таъкидлаб, шам каби бўлгин ва одамларга ёруғлик бер, ўзинг эса қоронғуда бўл, деган эканлар.
Хожа Баҳоуддиннинг «Кўнгил Аллоҳда бўлсину, қўлинг эса ишда» ҳикматларининг инсон маънавий дунёси такомилидаги аҳамияти беқиёсдир.
Тасаввуф тариқатлари ҳақида сўзлаганда Нажмиддин Кубро асос солган кубровия ҳақида ҳам тўхтаб ўтишни маслаҳат берамиз. Биз Нажмиддин Кубро сиймосида фақат тариқат бошчисини эмас, балки ўз ватанини, халқини дилдан севган ингсонни ҳам кўрамиз. 1221 йилда босқинчи мўғул галалари қадами Хоразмга етиб боради. Муҳаммад Хоразмшоҳ мамлакатни, фуқарони ўз ҳолига ташлаб қочади. Шу қалтис дамларда Урганчни ҳимоя қилишга 76 ёшлик Нажмиддин Кубро бошчилик қилади ва жангда қаҳрамонларча шаҳид бўлади. Унинг сиймоси халқ қаҳрамони сифатида асрлар оша яшаб келмоқда.
Нажмиддин Кубро асос солган Кубровия тариқатининг қоидалари ўнта бўлиб, уларда бу тариқат йўлини тутган сўфийнинг ички маънавий дунёси қандай бўлиши кўрсатилган. Инсоннинг сабртоқатли бўлиши, бойлик ва мол-мулкка муккасидан кетмаслик, ҳар қандай пасткашлик, риё, макр ва ҳийла-найрангга бормаслик, ҳайвоний хусусият – шаҳвоний ҳирсларга берилмаслик ғоялари илгари сурилади.
Хулоса қилиб айтганда, тасаввуф илми - инсон ҳақидаги илмдир. Инсон қалбига сайқал бериш илми. У инсон одобини - яъни маънавиятини янада кучайтирган бутун ислом ахлоқининг энг муҳим қадриятларини бир нуқтага жамлади. Шу тариқа тасаввуф комил инсон назарияси ва амалиётини ишлаб чиқди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент Ислом Университетини ташкил этиш тўғрисидаги Фармони ва шу фармонга шарҳда таъкидланганидек: «Ислом оммалашуви ва ривожи сифатида вужудга келган тасаввуф ҳам Ўрта Осиё шароитида Яссавия, Кубровия, Нақшбандия тариқатларини вужудга келтирдики, улар бутун ўрта Шарқ ва Жанубий Осиё
20. мамлакатларининг асрлар давомида маънавий, маданий ривожланишида муҳим роль ўйнади»
Дунёда муқаддас ва гўзал шаҳарлар жуда кўп. Лекин улар орасида асрлар давомида тарихнинг турли синовларидан ўтиб, шарифлик мақомида келажак сари дадил интилиб келаётганлари кўп эмас. Қарийб уч минг йиллик тарих ва тараққиётни ўзида мужассам этган Ўзбекистонимиз заминида Бухоройи Шарифдек улуғ шаҳарнинг борлиги билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Бухорони шариф юрт даражасига кўтарган омиллар ҳақида: “Бу қутлуғ заминдан етишиб чиққан Имом ал Бухорий, Абу Али ибн Сино, Муҳаммад Наршахий, етти пир каби буюк мутафаккирларнинг номлари, уларнинг бой мероси бутун Шарқ ва Ғарб оламида машҳурдир” – дея таъкидлаганлар.
Бухоронинг азалдан ислом дини ва маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшиб келаётганлигини жаҳон ҳамжамияти ҳам тан олади. Нуфузли халқаро ташкилот - АЙСЕСКО (Ислом конференциясининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича тузилмаси) томонидан Бухоро шаҳрининг 2020 йилда Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилингани ҳам ана шундай юксак эътирофнинг яна бир тасдиғидир.
Машҳур уламолар: “Дунёдаги барча шаҳарларга осмондан нур ёғилса, фақат Бухородан осмонга нур таралади” - деб эътироф этишган. Шунинг учун Бухоро деганда, хаёлимизга аввало “нур”, аниқроғи илм-маърифат нури, деган сўз келади... Бу маърифат нури, яъни буюк алломаларимизнинг бемисл илмий-ижодий кашфиётлари бугун ҳам жаҳон аҳлини ҳайратга солиб келмоқда. Масалан, асли бухоролик, дунё тан олган қомусий олим Абу Али Ибн Сино нафақат ҳаким ва файласуф, балки, рубоийнавис шоир ҳамдир. Унинг «Тиб қонунлари» асрлар давомида Европанинг энг нуфузли олий даргоҳларида тиббиёт дарслиги сифатида ўқитиб келингани, «Медицина» сўзининг «Мадади Сино» сўзидан олинганлиги чуқур ҳаётий ва илмий заминга эга.
Бу табаррук юрт асрлар давомида “қуббатул ислом” сифатида диний ва дунёвий илм марказларидан бири бўлгани, оламга кўплаб алломаларни етказиб бергани кўҳна тарих шодасидаги ноёб ҳодисадир. Мусулмон оламида «муҳаддислар султони» дея шуҳрат қозонган Имом Бухорийнинг ишончли ҳадислар тўплами — «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» китоби ислом динида Қуръони Каримдан кейинги иккинчи муқаддас манба ва башарият томонидан битилган китобларнинг энг
20 Халқ сўзи газетаси, 1999 йил, 8 апрель.
улуғи ҳисобланади. 12 асрдан буён бу китоб миллионлаб инсонлар қалбини Ҳақ ва диёнат йўлига чорлаб келмоқда.
Бутун дунёга маълум ва машҳур бўлган буюк аллома ва азиз-авлиёларимиз орасида Абдулхолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанднинг муборак сиймоси алоҳида ажралиб туради. Ота-боболаримиз улуғ авлиё Баҳоуддин Нақшбандга чин дилдан ихлос қўйиб, уни «Баҳоуддини Балогардон» деб таърифлаб келишида теран маъно бор. Унинг «Дилинг Аллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин» деган ҳаётбахш ҳикмати динимизнинг олижаноб маъно-моҳиятини ёрқин ифодалаб, худдики шу бугун айтилгандек жаранглайди.
Бухоро заминидан етишиб чиққан, дунёга маълум ва машҳур бўлган Етти пирнинг охиргиси ва энг улуғи Баҳоуддин Нақшбанднинг «Қўлинг меҳнатда, дилинг Аллоҳда бўлсин» деган ҳаётбахш ҳикматлари динимизнинг олижаноб маъно-моҳиятини ёрқин ифодалаб, гўёки шу бугун айтилган гапдек жаранглайди.
Бухоронинг азалдан ислом дини ва маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшиб келаётганлигини жаҳон ҳамжамияти ҳам тан олади. Нуфузли халқаро ташкилот - АЙСЕСКО (Ислом конференциясининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича тузилмаси) томонидан Бухоро шаҳрининг 2020 йилда Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилингани ҳам ана шундай юксак эътирофнинг яна бир тасдиғидир.
Шу вақтга қадар Бухорода 3 мингдан зиёд ижодкорлар, маърифат таратувчи зиёкорлар яшаб ўтганликлари тарихий манбалардан маълум. Булар орасида хожагон-нақшбандия тариқатининг Етти буюк пирларининг илмий-маънавий мероси алоҳида ўрин тутади. ХОЖА АБДУЛХОЛИҚ ҒИЖДУВОНИЙ (1103-1179)
Хожагон тариқатининг асосчиси Абдулхолиқ Ғиждувоний 1103 йилда Бухоро вилоятининг Ғиждувон шаҳрида таваллуд топиб, 1179 йилда шу ерда вафот этганлар. Оталари Имом Абдулжамил асли туркиялик бўлиб, Имом Молик (713-795) авлодидан, оналари Малати подшоҳининг қизи бўлганлар.
Ғиждувоний авлиёлар султони, Қутби замон, олими Раббоний, шайхул-шуюх, Хожайи Жаҳон номи билан машҳурдирлар. Ул зот таълимотининг моҳияти: “Зоҳиран халқ бирла, ботинан Ҳақ бирла”-деган ҳикматда ўз ифодасини топган. Аллома хуфия зикрни Хизр алайҳиссаломдан, тариқат илмини Юсуф Ҳамадонийдан, Имом Садриддин ва Ниёз Хоразмийлардан таълим олганлар. Бухорода шайхулислом лавозимида хизмат қилган Юсуф Ҳамадоний Нақшбандия тариқатига асос бўлган 4 қоидани киритганлар: 1. Ҳуш дар дам: Ҳар нафас, ҳар онда ҳушёр бўлиш. Мастлик, беҳудлик бу йўлга ёт. 2. Назар бар қадам: Қўяётган ҳар бир қадамга назар ташлаб, уни назорат этиш. 3. Сафар дар ватан: Ўз-ўзини назорат этиб, ёмон иллатлардан қутулиш учун ҳаракат қилиш. 4. Хилват дар анжуман: “Даст ба кору, дилба ёр” лик. Ғиждувоний буларга: “Ёдкард”, “Бозгашт”, “Нигоҳдошт”, “Ёддошт” тамойилини қўшганлар.
Ғиждувоний ўзларидан катта илмий мерос қолдирган бўлиб, «Рисолаи соҳибия», «Мақсад ассоликин», «Маслак-ал орифин», «Мақомати Юсуф Ҳамадоний», «Тариқат одоби», «Васиятнома» номли асарлари, рубоий ва қитъалари машҳур бўлиб, уларининг тарбиявий аҳамияти ҳам каттадир:
Ҳазратнинг шогирдлари: Хожа Аҳмад Сиддиқ, Хожа Авлиёи Кабир, Хожа Сулаймон Карманийлар бўлиб, булар орасидан энг етуги бўлмиш Хожа Ориф ар Ревгарий силсилани давом эттирганлар. Увайсий (ўзидан бир неча аср олдин ўтган пирдан тушида таълим олган) Баҳоуддин Нақшбандни ҳам Ғиждувонийнинг руҳлари тарбия қилган. Ҳазрат Абдулхолиқ «Тариқат одоби» китобларида ёзадилар: «Эй фарзанд! Илм билан бирга одобни ҳам ўрган. Зеро, одобсиз одам Аллоҳ лутфидан маҳрумдир. Халқ билан асло низо-жанжал этма. Яхши хулқ, нек одоб ила умргузаронлик айла. Бидъатдан йироқ бўл, ҳар қандай бидъат гуноҳдир».
1432-1433 йилларда Мирзо Улуғбек (1394-1449) Ғиждувоний мақбараси ёнида муаззам мадраса барпо эттиради. 1583 йилда Абдуллахон буйруғига кўра мазкур мажмуада биринчи марта катта таъмирлаш иши амалга оширилган. Шўролар даврида омборхона, эшаксаройга айлантирилган бу зиёратгоҳ мустақиллик йилларида тобора чирой очиб бормоқда.
Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан, Хожаи Жаҳон асарлари нашр этилмоқда ва мажмуада зиёратчилар учун шарт-шароитлар яратилмоқда. Абдухолиқ Ғиждувоний мажмуасида янги масжид, ёзги айвон, хазира ёдгорлиги ва меҳмонхона қурилиб, кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 2020 йилда Ғиждувонийнинг 915 йиллик юбилейлари жаҳон миқёсида юртимизда нишонланиши кутилмоқда.
ХОЖА ОРИФ РЕВГАРИЙ (Вафоти 1263)
Хожагон тариқатининг иккинчи пири Хожа Ориф Ревгарий Бухоронинг Шофиркон туманидаги Ревгар қишлоғида таваллуд топганлар. Аксарият манбаларда аллома “Моҳитобон”, “Пешвойи орифон”, “Қутбатул авлиё” деб баҳоланганлар. “Силсила шариф” даги 11 - ҳалқанинг пири ҳисобланган Ревгарий юз йилдан ортиқ умр кўриб, 1263 йилда қазо қилганлар.
Нақл этилишича, Хожа Ориф ўрта бўйли, ой юзли, шаҳло кўзли, бутун вужудидан мушку анбар ҳиди анқиб турадиган зот бўлган эканлар. Ул зот Ғиждувонийнинг 4-халифалари ва “Орифнома” асарининг муаллифидирлар.
Махдуми Аъзам Даҳбедийнинг (1461-1542) «Мақомоти Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний» асарларида нақл қилинишича, Ҳазрат Хизр а.с. Хожаи Жаҳон ҳузурига келган пайтларида, ҳазратнинг ҳамма шогирдларини уйқу босарди. Суҳбат тугаб, Хизр а.с. кетганларидан сўнг шогирдлар беихтиёр уйқудан уйғонарди. Улар орасида энг ёши ҳисобланган Хожа Ориф ар Ревгарий Хизр а.с. суҳбатларидан баҳраманд бўлай деб, кўзларига туз сепганлари ва оғриқнинг қаттиқлиги учун у кишига уйқу ғалаба қилолмади. Натижада суҳбатдан баҳраманд бўлдилар. Бу ҳолни кўриб, Хизр а.с.: «Сиз Ориф бўлгайсиз, иншоАллоҳ!» дедилар ва шу каромат баракотидан ул зот бутун дунёга Хожа Ориф номи билан машҳур бўлдилар. Хожа Ориф наздида валийликнинг энг муҳим аломати учтадир:
1. Ҳар қандай баланд мартаба ва мавқега кўтарилганда ҳам камтарлик ва хоксорликка содиқ қолмоқ. 2. Тавба тазаррудан ва парҳезгарликдан асло чекинмаслик. 3. Инсофни–куч, кучни-инсоф деб билмоқ.
Муҳаммад Толибнинг «Матлаб ут Толибин» асарида Хожа Орифнинг «Тадбирга боғлиқ, тақдирга мункар киши - дўзахий, илоҳий тақдирга таслим бўлган киши жаннатийдир», деган
21.
ҳикматлари келтирилган
«Орифнома» сўнггида қуйидаги байтлар келтирилган: Афсус шуд пинҳон Моҳитобон ба зери хок, Килкам сияҳпўш, жигар реш, сина чок.
Тарих баҳри реҳлати ў жустам аз қалам:
Қутби замон ва Орифи биллоҳ зери рақам.
Мазмуни: Афсуски, Моҳитобон ер остига пинҳон бўлди. Қаламим қора кийинди, жигарим тилинди, сийнам чок бўлди. Унинг марҳум бўлган йили «Қутби замон ва Орифи биллоҳ зери рақам»дан чиқади. Ушбу шеърнинг сўнгги байти «Қутби замон ва Орифи биллоҳ зери рақам»дан ҳижрий 634 йил чиқади.
21 Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний, «Мақомати Юсуф Ҳамадоний», Т., «Янги аср авлоди», 2003 йил, Б. 40-41.
Мустақиллик йилларида Хожа Ориф ар Ревгарий мажмуаларида ободончилик ишлари олиб борилмоқда. Бу ердаги Жомеъ масжидида бир вақтнинг ўзида 450 киши намоз ўқиши мумкин. Мажмуада “Моҳитобон боғи”, минора, замонавий таҳоратхона бунёд этилган.
ХОЖА МАҲМУД АНЖИР ФАҒНАВИЙ (Вафоти 1286)
Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий хожагон тариқатининг учинчи пири бўлиб, Бухоро вилоятининг Вобкент туманидаги Анжир Фағний (бугунги кунда Анжирбоғ) қишлоғида таваллуд топганлар. Ҳазрат тариқатни давом эттириш билан бирга Вобкент Жомеъ масжидида кўп йиллар халқни иршод қилганлар ва айни дамда касблари гилкорлик (кулолчилик) бўлган. Ул зотнинг Саййид ва Умар номли икки ўғиллари бўлган.
Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий илми қол ва илми ҳолни Ҳазрат Хожа Ориф Ревгарийдан ўрганганлар. Али Сафийнинг «Рашаҳот айнул ҳаёт» китобларида ёзилишича, Хожа Али Ромитаний Хизр а.с.дан: «Шу асру айёмда пир деб кимнинг этагидан тутса бўлади?»-деган саволига Хизр а.с. ул зотга Хожа Маҳмудга мурид бўлишни тавсия қилган эканлар.
Яна «Рашаҳот»да ёзилишича, Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавийдан Мир Кулолгача ўтган хожагон-нақшбандия тариқати машойихлари хуфиёна зикр билан жаҳрия (баланд товуш билан зикр этмоқ) зикрига баравар амал қилишган. Хожа Баҳоуддин эса хуфиёна зикрни давом эттирганлар.
Замонасининг буюк олимларидан бири Ҳофизуддин ҳазратлари бир куни хожа Маҳмуд Фағнавийдан “зикри жаҳрияда ҳақиқий билан сохтасини қандай ажратиш мумкин?” деган саволига: - “Жаҳрий зикрни дилни ёлғондан, ғийбатдан, ҳаром луқмадан, қалбни шубҳадан, кўзни хиёнатдан ва ҳаром нарсаларга боқишдан, кўнгилни риё ва манманликдан, ботинни мосиводан тозалаганлар бажара оладилар”,- деб жавоб берадилар. Фағнавий фикрича, ошкора ёки хуфия зикрдан мақсад бир бўлиб, ҳикмат, маслаҳат ва ҳолат зарурати ҳар икки хил зикрда ҳам мавжуддир, бироқ сайру сулук хуфиёна зикрда асосланган.
«Мақомоти Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний» китобида дейилганки, ҳар гал Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий: «Ё Раббим!»-десалар, Аллоҳ таолодан: «Лаббайка, ё абди!» (Лаббай, эй менинг бандам!) деган жавобни бевосита эшитардилар. Манбаларда ёзилишича, Аллоҳ Таоло Хожа Маҳмудга кўплаб кароматларни ато этган экан. Ул зот шариф зарурат бўлганда улкан қуш шаклига кириб учарканлар ва керакли манзилга бир зумда бориб етарканлар.
Бул зоти шариф XIII асрда яшаб ўтганлар ва 1286 йил вафот қиладилар ва у кишини туғилган қишлоқларида дафн қиладилар. Зиёратгоҳ шўролар замонида жуда қаровсиз аҳволда бўлиб, у ердаги масжид колхоз омборига айлатирилган эди. Истиқлол шарофати билан умумий ер майдони 1,5 гектарни ташкил этадиган ҳудудда ободончилик ишлари амалга оширилди ва ҳашар йўли билан Хожа Махмуд Анжир Фағнавий мақбаралари таъмирланди, 300 кишини ўзига сиғдирадиган уч айвонли янги Жомеь масжид, ҳовуз, дарвозахона, меҳмонхона, замонавий таҳоратхоналар қуриб битказилди. Масжид ҳовлисида манзарали ва мевали дарахтлар ўтказилиб, боғ-роғлар ташкил қилинди. Зиёратчилар учун барча қулай шарт-шароитлар яратилди.
ХОЖА АЛИ РОМИТАНИЙ (1191-1321)
Тасаввуф аҳли орасида “Хожа Азизон” лақаби билан машҳур Хожа Али Ромитаний 1191 йилда Ромитанда таваллуд топганлар. Етти пирнинг тўртинчиси бўлган бул буюк зот шариат, тариқат ва маърифат, камолот босқичларидан ўтиб, ҳақиқатга етган шайхдирлар. Мақомотлари ғоят олий, кароматлари бисёр, касблари тўқувчи бўлган. Ул зот ҳақиқатни шундай юксак даражада англаганликлари учун у кишига “Нури ҳақиқат шаҳпари” деб таъриф берганлар. Хожа Алининг тўртта машҳур халифалари бўлган: Хожа Муҳаммад Кулоҳдўз, Хожа Муҳаммад Халлож, Хожа Муҳаммад Бовардий, Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий.
Ҳазрат ўзларининг “Рисолаи Ҳазрати Азизон” асарларида олий илоҳий ҳақиқатга етишишнинг 10 та шартини келтирганлар: 1. Таҳорат (покланиш). 2. Тилнинг ношоиста (номаъқул) гаплардан тийилиши. 3. Хилват ва узлат. 4. Рўза тутмоқ. 5. Зикр қилмоқ. 6. Хотирни сақлаш. 7. Ризо (розилик). 8. Ҳақ йўлдагилар суҳбатини ихтиёр этиш. 9. Бедорлик. 10. Ҳалол луқма. Бу 10 шартга риоя этган кишининг камолотга етиши муқаррар, -деб ҳисоблаганлар.
Хожа Али Ромитанийнинг «Рисолаи Азизон» китоблари машҳурдир. Бу китобни форс-тожик тилидан ўзбек тилига устозимиз, фалсафа фанлари доктори, профессор, нақшбандийшунос олима Гулчеҳра Наврўзова таржима қилиб, нашр эттирганлар.
Хожа Али Ромитанийнинг қуйидаги ҳикмат ва шеърлари машҳур: «Агар ер юзида Абдулхолиқ Ғиждувоний фарзандларидан бири бўлганда эди, Мансур Халлож асло дорга осилмас эди». Ромитанга кел, Ҳаққа етмоқ истасанг,
Ромитанга кел, дўстни тутмоқ истасанг.
Кел, бошингдан оёқ ясаб, аё дўст,
Гар Азизон руҳин шод этмоқ истасанг.
Биров билан суҳбат этдинг, ҳар сафар- Қалбинг ғаш бўлди-ю суҳбат-бесамар. Азизоннинг руҳи кечирмас сени,
Ундайлар ёнидан қочмасанг агар.
Ромитанийнинг Қўрғон қишлоғида табаррук зиёратгоҳлари бўлиб, мустақиллик шарофати билан обод қилинмоқда. Хожа Али Ромитаний ҳижрий 715 йил, Зулқаъда ойининг 28 куни вафот қилганлар. «Рашаҳот»да ёзилишича, 1310 йилда, «Мақомоти Шоҳи Нақшбанд»да таъкидланишича, 1321 йилда вафот қилганлар. Қабрлари Қўҳна Урганжда зиёратгоҳ, Бухоройи Шарифда эса обод қадамжодир.
ХОЖА МУҲАММАД БОБОЙИ САМОСИЙ (1259-1354)
Хожа Муҳаммад Бобо Самосий 1259 йилда Ромитаннинг (Бухоро вилояти) Самос қишлоғида туғилганлар. Ҳазрат Али Ромитанийга мурид тушиб, бир умр устоз хизматида бўлганлар. Манбаларда таъкидланишича, ул зотнинг оталари Сайид Абдуллоҳ шариату тариқат илмидан воқиф эди. Бобойи Самосий буғдой рангли, ғоят нуроний, ўткир назарли зот бўлганлар.
Бобойи Самосийнинг касблари деҳқончилик бўлган. Ҳазратнинг кароматлари ва нек хулқлари ҳақида «Мақомоти Амир Кулол», «Мақомоти Шоҳи Нақшбанд», «Туҳфат аз зоирин» ва бошқа манбаларда зикр қилинган.
Нақл қилинишича, Хожа Муҳаммад Самосий бир гуруҳ муридлари билан Бухоро яқинидаги Қасри Ҳиндувондан ўтиб кетаётганда: Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий ҳазратлари бир гуруҳ муридлари билан бир куни Баҳоуддин Нақшбанд таваллуд топадган манзил ёнидан ўтаётиб: “Бу тупроқдан тариқатда пешқадам бўладиган ориф бир эрнинг бўйи келмоқда”–дейдилар. Бошқа бир куни яна ўша ердан ўтаётиб: “Сизга олдинги сафар бу ердан ўтаётиб хабар берганим, ирфон соҳибининг бўйи ортибти, у туғилибди” - дебдилар. Буни қарангки, 3 кун аввал туғилган чақалоқни ҳазрат олдига дуо қилишлари учун келтирадилар. Ҳазрат гўдак Баҳоуддинни, муридлари Амир Кулолга кўрсатиб: “Бу бизга мансубдир, уни маънавий фарзандликка қабул қилдик. Бу зот келажакда тариқатимизнинг пешвоси бўлади”–деб ул зотга унинг тарбияси билан шуғулланишни топширадилар.
«Мақомоти Мир Кулол»да нақл қилинишича, Самос қишлоғида икки гуруҳ орасида низо чиқиб, муштлашибтилар. Натижада бир кишининг тиши синибди. Жабрланган томон, тишимиз хунини оламиз, деб ҳокимга арз қилмоқчи бўлибти. Шунда бир киши: «Бобойи Самосийга мурожаат этайлик, у киши не десалар шуни қилайлик. Зеро, у кишидан маслаҳат олмай ҳокимга бориш гуноҳ бўлур»,-дебди. Унинг бу фикри ҳаммага маъқул бўлган экан. Бобойи Самосий синган тишни олиб Мир Кулолга бериб: «Эй фарзанд, сиз шундай бир иш қилингки, орадаги низо йўқолсин!»-дебтилар. Мир Кулол жабрдийда оғзига тишни ўрнатиб, Аллоҳ таолодан мадад сўраб, дуо қилибти. Тиш асли ҳолидай бўлиб қолибди. Бу ҳолни мушоҳада этиб, икки гуруҳ бир-бири билан ярашиб, тавба шарафига муяссар бўлибди.
Жомийнинг «Нафоҳатул унс» китобида таъкидланишича, Бобойи Самосий ўз кулоҳларини Баҳоуддинга берганлари учун Аллоҳ шу кулоҳ шарофатидан Баҳоуддинга балогардонлик кароматини ато этган экан. Ҳазрат Муҳаммад Бобойи Самосийнинг жуда кўп мурид, шогирд, издошлари бўлган. Лекин энг етуклари қуйидагилардир: Хожа Муҳаммад Сўфий, Хожа Муҳаммад Самосий (Бобойи Самосийнинг ўғиллари), Ҳазрат Мавлоно Али Донишманд, Ҳазрат Сайид Мир Кулол.
Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий 1354 йилда вафот қилганлар. Қабрлари Самос қишлоғида. Мустақиллик йилларида мажмуада 8х8 ўлчамда масжид, пири муршиднинг мақбаралари, дарвозахона, ошхона, янги таҳоратхона, 20х20 ўлчамдаги ҳовуз мавжуд.
ҲАЗРАТ САИД АМИР КУЛОЛ (1281-1370)
Саид Амир Кулолнинг асл исм-шарифлари - Саид Мир Калон бўлиб, Бухоро яқинидаги Сухор қишлоғида 1281 йилда дунёга келганлар. Ҳазрат Пайғамбаримиз наслидан бўлганлиги сабабли Саид ва Амир номи билан; кулолчилик билан шуғулланганлиги сабабли Мири Кулол номи билан машҳур бўлганлар. Амир Кулолнинг илк устозлари Яссавия тариқати пири, турк машойихи Саййид Ота бўлиб, у киши ҳазратнинг туғилишини башорат қилиш билан бирга, қандай шахс бўлиб вояга етишларини айтиб, номларини ҳам қўйганлар. Кейинчалик бу муҳтарам Шайх Амир Кулолни тарбиялари билан шуғулланганлар.
Амир Кулол Муҳаммад Бобойи Самосийга мурид бўлиб, зоҳирий ва ботиний билимлардан таҳсил олиб, “Силсилаи шариф”нинг 15 пири бўлиб етишадилар. Мир Кулолнинг бир юз ўн тўртта авлиё бўлган халифалари бор эди, энг етуклари Баҳоуддин Нақшбанд, Мавлоно Ориф Деггароний, Шайх Ёдгор Валий, Шайх Жамолиддин Деҳаи Осиёи, Шайх Шамсиддин Кулол, Хожа Дарзунийлардир.Хожа ўзларидан кейин тариқат ижозатини ўғли Амир Ҳамза, халифалари Мавлони Ориф Деггароний, Шайх Ёдгор Кунсуруний, шайх Жалолиддин Даҳистоний, Шамсиддин Кулол ва Баҳоуддин Нақшбанд Ҳазратларига топширадилар.
Мир Кулолнинг Сайид Амир Бурҳон, Сайид Амир Ҳамза, Сайид Амир Шоҳ, Сайид Амир Умар исмли фарзандлари бўлган. Ҳазрат Амир Кулол дейдиларки, то тақво (парҳез)ни шиор этмасангиз, Аллоҳ таоло сизга тўғри йўл эшигини очмайди... “Зинҳор кичик бўлса ҳам шариатга зид иш қилманг. Чунки кичик гуноҳ муттасил такрорланаверса, дўзахга олиб борур. Пайғамбар с.а.в. истиғфор (кечирим сўраш) билан катта гуноҳлар ҳам кечирилади”, - деганлар. “Гоҳо банда Аллоҳ таолодан шу қадар қўрқсинки, дўзах фақат мен учун бино қилинган, деган фикр унинг қалбида бўлсин. Ва гоҳо Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиб, шодлансин, Зеро худонинг наздида бутун олам гуноҳини мағфират қилиш душвор эмас”.
Нақл қилишларича, Сайид Мир Кулол асҳоблари билан Бухородаги Жомеъ масжидга қараб кетаётгандилар. Йўл ёқасидаги далада деҳқончилик қилаётган бир ғулом бойдан сўради: «Бу ўтиб кетаётганлар кимлардур?» Бой деди: «Булар текинхўр, нарзхўрлардур!» Унинг бу гапини эшитиб Ҳазрат Мир Кулол дедилар: Эй ёронлар! Улуғ Хожамиз Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувоний айтганларки, кимки дарвишларга ҳақорат назари билан қараса, то гаргин (оғир касаллик) дардига чалинмаса, дунёдан ўтмас».
Мир Кулол қайтиб келаётганда не кўз билан кўрсинларки, ул бой худди олов ичига тушган каби жон талвасасида ётибди. Унинг кўзи Ҳазрат Амир Кулолга тушиши билан ўз ғуломига ялиниб деди: «Мени ул Ҳазратнинг оёқлари остига элтгин, шояд афв этсалар!» Ғулом бойни кўтариб Сайид Мир Кулол ҳузурларига олиб борди ва нажот талаб қилди. Ҳазрат Мир Кулол афсусланиб дедилар: «Бунинг давоси йўқ. Тезроқ уни уйига элтинглар!» Дарҳақиқат, бой хонадонига етмасдан жон таслим этди.
БАҲОУДДИН НАҚШБАНД (1318-1389)
Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари 1318 йилда Бухоро яқинидаги “Қасри Ҳиндувон” (кейичалик ул зот шарофатидан “Қасри Орифон”) қишлоғида туғилганлар. Ҳазрат Баҳуоддин она томонидан насаблари Абу Бакр Сиддиққа бориб тақалади. Ул зот Хожаи Бузруг (улуғ Хожа), шоҳи Нақшбанд, Баҳоуддин Балогардон номлари билан жаҳонга машҳурдирлар. Ҳазратнинг оталари Муҳаммад Жалолиддин ўз даврининг маърифатли тўқувчи-косибларидан бўлган.
Баҳоваддин касблари матога нақш солиш бўлгани учун Нақшбанд деб аталганлар. Ул зот умуман олганда кўплаб пирлар: Бобойи Самосий, Шамсиддин Кулол, Қусам шайх, Халил Ҳусан, Ориф Деггаронийлардан сабоқ олган бўлсалар ҳам, тариқат илми ва одобини Сайид Мир Кулолдан ўрганганлар. «Туҳфатул ансоб» каби манбаларда ёзилишича, Баҳоуддин увайсий бўлганлар: яъни, Абдулхолиқ Ғиждувоний руҳларидан таълим олганлар.
Нақшбанд тариқатдаги Ҳамадоний ва Ғиждувоний рашҳаларига яна учта тамойил қўшганлар:1. Вуқуфи замон – вақтдан огоҳ бўлиб, ҳар нафас, ҳар онни эзгуликка равона этиш. 2. Вуқуфи адад-ададдан огоҳ бўлиш, тавҳидни англаш. 3. Вуқуфи қалб – қалб ҳолатини назорат этиб, ниятлар поклигига эришиш. Демак, нақшбандия тариқати инсонни фаол, иймонли яшашга даъват қиладиган, диний, миллий, умуминсоний қадриятларни устувор ҳисоблаган, инсонни бахтга йўналтирадиган диний-фалсафий таълимотдир. Баҳоуддин Нақшбанд барчанинг: руҳоний, дарвеш ёки оддий инсоннинг қўли меҳнатдаю, хаёли, қалби Аллоҳ Таоллода бўлиши керак деб ҳисоблаб, ўз таълимотларини “Дилба ёру, даст ба кор” шиорида теран ифодалаганлар.
Умуман олганда, Абдухолиқ Ғиждувонийдан бошланган бу касб, меҳнат тарбияси барча хожагон тариқати пирларининг ҳаётларида, асарлари ва ўгитлари, ҳатто исм-шарифларида ҳам акс этиб турибди: Масалан, Абдулхолиқ Ғиждувоний “Зоҳиран халқ билан, ботинан Ҳақ билан” деганларида, умрни фақат узлатда, ибодат билан эмас, балки, халқ орасида, бирор бир касбни эгаллаб, ҳалол меҳнат қилиб, топганинг эвазига тирикчилик қил”- дея таълим берганлар ва ўзлари ҳам шу тамойилга амал қилганлар. Ёки Ориф Ревгарий деҳқончилик билан; Анжир Фағнавий гилкорлик билан; Али Ромитаний тўқувчилик билан; Бобойи Самосий деҳқончилик билан; Амир Кулол кулолчилик билан; Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари эса матога нақш босиш (нақшбанд) билан шуғулланганлар. Ўз касбининг устаси бўлган ҳазрат Бахоуддин Нақшбанднинг “Даст ба кору, дил ба ёр”, яъни “Қўлинг меҳнатда, қалбинг Аллоҳда бўлсин” деган ҳикматли сўзининг ўзиёқ инсон ҳаётида меҳнат тарбиясининг ўрни муҳим эканлигини кўрсатади.
Ҳазрат Баҳоуддин икки фарзанд кўрганлар. Ўғиллари ёшликда вафот қилган, қизларини Алоуддин Атторга никоҳлаб берганлар. Неваралари Ҳасан Аттор-валиюллоҳ бўлганлар. Ул зотнинг1-халифалари Алоуддин Аттор, 2-халифалари Хожа Порсо, 3-халифалари Алоуддин Ғиждувоний эдилар. Баҳоуддин Нақшбанд «Ҳаётнома», «Далелул ошиқин», «Аврод» номли китоблар ва кўплаб рубоийлар ёзганлар.
1389 йилда Баҳоуддин Қасри Орифонда вафот қилганлар. Баҳоуддин Нақшбанд қабрлари устидаги дахма ва хонақоҳни Абдулазизхон ибн Убайдуллохон 1544 йилда қурдирган.
Мустақиллик йилларида Баҳоуддин зиёратгоҳлари янада обод, файзли этилмоқда. Қадимги дарвозалар-Хожа Диловар, Боб-ус Салом (Боб-дарвоза дегани) асл ҳолига келтирилди. Баҳоуддин Нақшбанд ва оналари - Орифабиби зиёратгоҳлари бир мажмуага айлантирилган. Мажмуада масжид, ҳовуз, қудуқ, минора, дарвозахона бор. Орада боғ, гулзор барпо бўлди. Мир Араб олий мадрасаси ҳам шу мажмуада фаолият кўрсатмоқда.
1993 йилда Баҳоуддин Нақшбанд таваллуд топганларининг 675 йилликлари; 2020 йилда эса таваллудларининг 700 йилликлари Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Фармони билан кенг нишонланди. Ушбу масаланинг баёнини, яқин ўтмишда, Шўролар замонида динга ва диний қадриятларга, диний китобларга, уламоларга бўлган салбий муносабатлардан бошлашни маслаҳат берамиз. Шунда талабалар мустақилликнинг бизга берган олий неъмати маънавий ва маърифий меросимизни қайтариб берганлиги эканини тушуниб етадилар. Яқин ўтмишда намоз ўқиш, диний маросимларни ўташ тақиқланган эди. Масжидлар, азиз-авлиёларнинг зиёратгоҳларига қулф урилган эди. Одамларнинг уйларидаги Қуръон, Ҳадис, турли диний адабиётлар, ҳатто араб ёзувидаги бошқа китоблар териб олиниб, ёқиб юборилган эди. Мана буни «жоҳилия», нодонлик деса бўлади. Қанчадан-қанча одамларимиз ҳозирги эмин-эркин кунларни қўмсаб, аммо кўролмай, армон билан ўтиб кетдилар. Шу боис биз мустақиллик келтирган неъматларга ҳар қанча шукроналик айтсак арзийди. Мустақиллик даврида исломий қадриятлар тикланди, иймон-эътиқодимиз ўзимизга қайтди. Бу савобли, эзгу ишларга карвонбоши ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев эканини ҳар дақиқада эслаб туришимиз лозим. Президентимиз маънавият ва маърифатга оид нутқ, маъруза ва асарларида исломнинг маънавий-ахлоқий, маърифий тарбиядаги юксак роли, ўрни, аҳамиятини мунтазам уқтириб келмоқдалар.
Хусусан, бу масалаларга Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Истиқлол ва маънавият» тўплами, «Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари», «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш йўлида», «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари», «Аллоҳ қалбимизда, юрагимизда», «Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз» каби асар ва рисолаларда жавоб топишимиз мумкин.
«Ислом дини, – деб таъкидлайди Ислом Каримов «Фидокор» газетаси мухбири саволларига жавобида, – ҳаётимизнинг туб замирига чуқур сингиб кетган. Бу – инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат. Миллий қадриятларимизнинг замонлар оша безавол яшаб келишига сабаб – аввало муқаддас динимиз
22 ҳисобидан» . Бу ҳолат халқимизга, хусусан ёшларимизга миллий ғояни сингдиришда Ислолм омилидан оқилона фойдаланишни тақозо этади.
Ана шуларни ҳисобга олган ҳолда мустақил мамлакатимизда ислом дини омилидан, унинг бой маънавий ва маданий қадрият сифатидаги катта имкониятларидан фойдаланиш мақсадида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Аввало, масжидларга, азиз-авлиёлар ётган мақбараларга солинган қулфлар олиб ташланди. Қаровсиз қолган масжидлар таъмирланди, янгилари барпо этилди. Азизавлиёлар ётган, ўтмишда қаровсиз ҳолга келган жойлар ободонлаштирилди, зиёратчилар учун қулай шароитлар юзага келтирилди. Рамазон ва қурбон ҳайитлари дам олиш куни деб эълон қилинди. Ҳар йили минглаб фуқароларимизнинг ҳаж ва умрага бориб келишлари учун имконият ва шароит яратиб берилди. Бу ўтмишда фақат хаёлий орзу ва армон эди. Улуғ алломалар - Исо Термизий, ҳаким Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд, Аҳмад Яссавий, Замаҳшарий, Абдухолиқ ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Абу Мансур Матрудий, ал-Марғиноний ва бошқа улуғ зотларнинг юбилейлари бўлиб ўтди,
22 Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. 25-бет.
1998 йилда эса Имом ал-Бухорийнинг 1225 йиллиги нишонланди. Қуръони Карим, Ҳадислар ва бошқа диний китоблар нашр қилинди, қилинмоқда. Ўтмишда бирорта ҳам диний уламонинг юбилейи ўтказилмас эди, диний китобларни нашр этиш тақиқланган эди, юқорида айтганимиздек, борлари ҳам йўқ қилинган эди. 1999 йилда Тошкент Ислом Университети ташкил этилди.
Мустақиллик йиллари ислом дини ва исломий қадриятларни тиклаш борасида асрларга тенг амалий ишлар бажарилди. Ислом ва исломий қадриятлар маънавий ва маърифий ҳаётимизнинг таркибий қисмига айланиб қолди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев сўзлари билан айтганда: «Биз ислом дини ота-боболаримиз дини экани, у биз учун ҳам иймон, ҳам ахлоқ, ҳам диёнат, ҳам маърифат эканини доимо юксак қадрлаймиз...Динга ҳурмат ва эътиқод – биз учун ўлмас
23 қадриятдир» . Сўнгги йилларда бизнинг диёримизда ҳам тараққиётимиз, осойишталигимизни кўролмайдиган «ваҳобийлик» ва «ҳизбут-таҳрир» каби оқимларнинг гуруҳ ва тўдалари пайдо бўлиб қолди. Бундай тўдалар ўзларича масжидларда ғавғо кўтариб, ўтиш даврининг қийинчиликларидан фойдаланиб, айрим ёшларнинг онгини заҳарламоқдалар. Мустақилликнинг берган эркинлигини суиистеъмол қилмоқдалар. Бу мутаассиб диндорлар ўзларини «ваҳобий» ёки «динни тозаловчилар», «фундаменталистлар» деб юритиб, аслида эса биринчи навбатда исломнинг ўзига зарба бермоқдалар. Ваҳобийлар бир ярим минг йиллик илм-фан, маданият тарихидан воз кечиш, Имом Бухорий, Имом ғаззолий, Имом Абу Ханифа, Бурхониддин Марғиноний, Аҳмад ал-Фарғоний, Навоий, Жомий, Улуғбек, Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқа ўнлаб мутафаккирлар, сўфийлар, олимлар меросидан воз кечиш, уларнинг асарларини ёқиб юборишни, мақбараларини бузиб ташлашни тавсия қилмоқдалар. Улар, умуман, инсон ақли, инсон қалби билан яратилган жамики маънавий бойликларни улоқтириб ташлашга даъват этмоқдалар. Ахир бу ваҳшийлик, нодонлик, жоҳилликнинг ўзику. Маънавиятли ва маърифатли киши, буни мутлақо қабул қилмайди.
Ваҳобийлик бизни орқага, жаҳолатга тортадиган, исломни, ислом аҳлини бузадиган хавфли оқим. «Динни тозалаш», «соф динга қайтиш» ниқоби остида ташвиқотлар олиб бориб, одамларни таҳликага солиш, қонли жиноятлар қилиш, отани болага, акани укага душман қилиб, жамиятимизни хавф остига қўяётганлардан миллий қадриятларимизни авайлаб - асрашимиз лозим.
Диёримизда дин ниқоби остида иш кўраётган экстремистлар, ақидапарастлар мавжуд конституциявий тузумга қарши бориб, ҳокимиятни эгаллаш ва Ўзбекистонда Ислом давлати қуриш, халқни қўрқувга солиб, ҳукуматга ишончсизлик уйғотиш учун турли жиноятлар ва террористик ҳаракатлар содир этиш йўли билан эл тинчлигини бузишга уринмоқдалар. Уларнинг асл мақсади ҳукуматпарастлик, яъни давлатни қўлга олишдан иборат. Мустақил юртимизда уларга ўз вақтида зарба берилди ва уларнинг пайи қирқилди.
Халқимиз энди – эркинлигини қўлга киритган, ўзлигини ангалб етган бир замонда аллақандай кимсаларга эргашиб яна жаҳолат ва қуллик тузоғига қайтадими? Албатта йўқ. Аммо ҳамма гап ҳар қандай таҳдид ёки таҳлика олдида ваҳимага тушмасдан, ана шу кураш ва синовларга доимо тайёр туришда, огоҳ ва сергак бўлишда. Айниқса ёшларимизни уларнинг зарарли таъсиридан асраб қолиш ҳозирги тарбия ишимизнинг асосий йўналиши бўлиб қолиши лозим. Ёшларимиз доимо ва ҳар он огоҳ ва яна огоҳ, сергак бўлишлари замон талаби. Бунинг ёшларимиз онгига мустақиллик ғоясини чуқур сингдиришимиз лозим. Токи улар миллий илдизлари бақувват, дунёни чуқур англайдиган, замон тараққиёти билан баробар қадам ташлайдиган инсонлар бўлиб етишсин. Ана шунда жоҳил ақидапарастнинг «даъвати» ҳам, ахлоқни рад этадиган, биз учун мутлақо бегона ғоялар ҳам уларга ўз таъсирини ўтказа олмайди.
Муҳтарам Президентимизнинг «Туркистон-пресс» ахборот агентлиги мухбирининг саволларига жавобларида таъкидлаганларидек: «Биз ўз динимиз ва эътиқодимиздан ҳеч қачон воз кечмаймиз. Шу
23 Каримов И. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт - пировард мақсадимиз. Т., Ўзбекистон, 2000 й., 26-бет.
билан бирга муқаддас динимиз шаънига доғ туширмоқчи бўлган кимсалар билан ҳеч қачон муроса қилолмаймиз. Мен Ўзбекистон раҳбари сифатида қандайдир ёвуз кучлар ислом динимизни, отабоболаримиз эътиқодини, мусулмон фуқароларимизни таҳқирлашига, жамиятимизга хавф
24. туғдиришига ҳеч қачон йўл қўймайман»
Президентимиз айтганидек, ҳар биримиз ҳамиша, ҳар сонияда огоҳ бўлишимиз лозим. Бу мустақил юрт ҳар бир фуқаросининг муқаддас бурчи бўлмоғи лозим. «.. муқаддас динимиз шаънига доғ туширмоқчи бўлган, ундан ғаразли сиёсий мақсадларда фойдаланишни истайдиган кимсалар ва
25. кучлар билан ҳеч қачон муроса қилолмаймиз» Юртимизда кейинги вақтларда рўй бераётган айрим салбий ҳодисалар, ножўя хатти-ҳаракатлар,
26. ёзув ишлар, аввало, мафкуравий бўшлиқ туфайли содир бўлмоқда
Ҳар бир фуқаро шуни англаб етиши керакки, Ўзбекистоннинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётида ўзига хос ва мос йўли бўлгани каби маданий-маънавий ривожланишида ҳам ўз йўли бор. Бу ўзига хосликни динга, диний қадриятларга муносабатимизда, улардан маънавий тарбияда фойдаланишимизда ҳам кўришимиз мумкин. Бу йўл Президентимиз асарларида баён қилиб берилган. Унинг моҳияти, мўътадил диндорлик, ислом маърифатини ривожлантириш, ички-ботиний оламни поклаб, Аллоҳни дилда сақлаб, ақлу тафаккур, илму ирфон билан камолот сари бориш, ўз меросий қадриятларимиз ва дунё илмини эгаллаб, замон билан ҳамқадам олға бориш.
Хулоса шуки, мустақиллик берган ҳидоят йўлини турли унсурлардан асраш, уларга берилмаслик лозим. Мустақиллик туфайли фарзандларимизни дунёвий билимлар билан бир қаторда Имом Бухорий тўплаган ҳадислар, Нақшбандий таълимоти, Термизий ўгитлари, Яссавий ҳикматлари асосида тарбия қилиш имконига эга бўлдик.
Такрорлаш учун саволлар:
1. Ислом дини ҳақида нималарни биласиз?
2. Қуръон ва Ҳадис қандай китоблар?
3. Ислом динида инсон маънавияти масалалари қандай талқин қилинган?
4. Ислом динининг илмга муносабатини изоҳланг.
5. Тасаввуф қандай диний таълимот? Унинг моҳиятини изоҳланг.
6. Миллий маънавиятимиз ва маърифатимизга чуқур таъсир ўтказган тасаввуф (сўфизм) таълимоти қачон пайдо бўлган?
7. Тасаввуф сўзи арабча .... сўзидан олинган бўлиб, жундан тикилган чакмон, ҳирқа маъносини англатади.
8. Тасаввуф инсон учун энг катта ёв деб нимани тушунади?
9. Ўрта Осиёлик қандай буюк сўфийларни биласиз?
8. Дил ба ёру – даст ба кор иборасининг моҳиятини изоҳланг.
9. Диний ақидапарастлик деганда нимани тушунасиз? Унинг жамиятимиз учун хавфи нимада?
10. Ўзбекистон мустақиллиги ва динга, диний қадриятларга муносабатдаги ўзгарищларни тушунтириб беринг.
Адабиётлар:
24 Каримов И. Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда. «Халқ сўзи» газетаси, 1999 йил 6 март сони.
25 Каримов И. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. 26-бет.
26 Қаранг. Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси – халк эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. 9-бет.
1. Шарқ халқлари тафаккурини асрлар давомида нурафшон этиб, маънавиятимиз ва маърифатимизга чуқур таъсир ўтказган тасаввуф таълимоти қачон пайдо бўлган? А) VII аср ўрталарида пайдо бўлган.
Б) VIII аср бошларида пайдо бўлган.
+С) VIII аср ўрталарида пайдо бўлган. Д) VIII аср охирларида пайдо бўлган.
2. Тасаввуф сўзи арабча .... сўзидан олинган бўлиб, жундан тикилган чакмон, ҳирқа маъносини англатади. Дастлабки даврларда сўфийлар жундан тўқилган чакмон кийиб юрганлар. Шунинг учун уларни “сўфийлар” – яъни “жун чакмон кийиб юрувчилар” деб атаганлар.
+А) Сўф
Б) Суф
С) Чит
Д) Бўз
3. Нафсим мени йўлдан уриб хор айлади,
Термултириб халойиққа зор айлади. Ушбу шеърий мисраларнинг муаллифи ким?
А) Юсуф Ҳамадоний
Б) Шайх Нажмиддин Кубро
С) Хожаи Жаҳон +Д) Аҳмад Яссавий
Е) Баҳоуддин Нақшбанд
4. «Даст ба кору, дил ба Ёр», яъни «Қўлинг ишда бўлсин, кўнглинг эса Аллоҳда» шиори қайси буюк мутасаввиф томонидан илгари сурилган?
А) Юсуф Ҳамадоний
Б) Шайх Нажмиддин Кубро
С) Хожаи Жаҳон
Д) Аҳмад Яссавий
+Е) Баҳоуддин Нақшбанд
5. Ўрта Осиёда тасаввуфнинг ҳам Яссавия, Кубровия, Нақшбандия тариқатларини вужудга келтирдики, улар бутун ўрта Шарқ ва Жанубий Осиё мамлакатларининг асрлар давомида маънавий, маданий ривожланишида муҳим роль ўйнади.
5- МАВЗУ: ИККИНЧИ ШАРҚ УЙҒОНИШ ДАВРИ АЛЛОМАЛАРИ МЕРОСИНИНГ
МИЛЛИЙ МАЪНАВИЯТИМИЗГА ТАЪСИРИ
(2 соат) Режа:
1. Амир Темур ва Мирзо Улуғбек - юксак маънавият соҳиблари.
2. Алишер Навоий меросида инсон одоби ва маънавияти масалалари (“Маҳбуб ул-қулуб”,
“Ҳайрат-ул аброр” асарлари асосида)
12. Ҳусайн Воиз Кошифийнинг “Ахлоқи Муҳсиний” асарида маънавий-ахлоқий баркамоллик масалалари.
13. З.М. Бобур ижодида Ватанга, ёрга, инсониятга муҳаббат масалалари.
14. Темурийлар сулоласи даврида яратилган маънавий мероснинг ўзбек халқининг маънавий тикланишида тутган ўрни. Таянч сўз ва тушунчалар:
Амир Темур, темурийлар, А. Навоий, Ҳусайн Воиз Кошифий, З.М. Бобур, Мирзо Улуғбек, маданият, маънавий баркамоллик, инсониятга муҳаббат.
1-масаланинг баёни. Амир Темур - буюк шахс, кураги ерга тегмаган саркарда, йирик давлат арбоби, қонуншунос, талантли меъмор, нотиқ, руҳшунос, шу билан бирга эл-юртини, халқини севган ва уни машҳури жаҳон қилган инсон. Амир Темурнинг тарихи кўп жилдлик китоблар ёзишга арзийди. Мустақилликка эришгунимизга қадар буни амалга ошириш имконига эга эмас эдик. Чунки коммунистик ғоя бунга йўл бермади. Амир Темурнинг ўзи таҳқирланиб туҳмату маломатларга қолди.
Шукрлар бўлсинки, мустақиллик туфайли кўп минг йиллик бой тарихимизни, шу жумладан улуғ бобомиз Амир Темурни ўрганиш имконига эга бўлдик.
Амир Темур 1336 йилнинг 9 апрелида Шаҳрисабзнинг Хўжа Илғор қишлоғида таваллуд топди. Темурнинг ёшлиги ва йигитлик йиллари мамлакат оғир ижтимоий-сиёсий бўҳрон исканжасига тушиб қолган бир даврда кечди.
Узоқ ва машаққатли курашлардан сўнг Амир Темур ўз рақибларини енгиб, ҳокимиятни қўлга киритди. Майда, тарқоқ феодалларни бирлаштириб, марказлашган давлат бунёд этди, мамлакатда иқтисодий ва маданий ўзгаришлар қилди.
Амир Темурнинг тарих олдидаги хизмати бениҳоят катта. Биринчидан у мамлакатда юқорида айтганимиздек кучайиб кетган феодал тарқоқликка барҳам бериб, эл-юртни ўз туғи остига бирлаштира олди, марказлашган йирик феодал давлатини яратди. Бу билан ҳунармандчилик, савдо-сотиқ ва маданият ривожига мустаҳкам замин яратиб берди. Бугун «Темур ва Темурийлар маданияти», «Темурийлар давлати», «Темурийлар маданияти», «Улуғбек ва Самарқанд астраномия мактаби», «Навоий» ва «Бобур» каби қутлуғ сўзларни нафақат ўзбекнинг, балки жаҳон халқлари асарлари саҳифаларида учратар эканмиз, бу гапларнинг заминида албатта Амир Темурнинг улкан хизматлари ётади. Иккинчидан, Амир Темур, ўзи билибми-билмасданми, лекин бир қатор халқлар ва юртларни мустамлакачилар зулмидан озод бўлишига ёрдам берди. Масалан, ўша даврнинг энг қудратли ҳукмдорларидан ҳисобланган Боязид Йилдиримни тор-мор келтириб, Болқон ярим ороли ва Европа халқларига озодлик бағишлади; Олтин Ўрда хони Тўхтамишни икки марта тор-мор этиб, Россияни мўғуллар ҳукмронлигидан қутулишини қарийб 300 йилга тезлаштирди.
Амир Темур замонида ёзилган асарларни қунт билан ўқисак, ўргансак, унинг кўп яхши хислатлари: тўғрилик, мурувватлилик, эл-юртга меҳр-муҳаббат ва бошқаларни билиб олишимиз мумкин. Амир Темурнинг «Темур тузуклари», Низомиддин Шомий, Шарофиддин Али Яздийларнинг «Зафарнома»лари, Ибн Арабшоҳнинг «Темур ҳақидаги хабарларда тақдир ажойиботлари» ва бошқа асарларда келтирилган соҳибқироннинг ибратли ишлари, панднасиҳатлари ва ўгитларидан ҳам унинг кимлигини билиб олса бўлади. Булар эл-юрт ва фуқароларнинг ташвиши, раиятпарварлик, меҳр-мурувват, қўшничиликка риоя қилиш ва ниҳоят, мардлик ва қаҳрамонлик ҳақидаги ўгитлардир.
Соҳибқироннинг бунёдкорлик соҳасидаги тарихий хизматлари беқиёс. Амир Темур ва унинг авлодлари саъйи-ҳаракатлари билан қурилган мадрасалар, масжидлар, ханоқоҳлар, саройлар, бозорлар, қалъалар, каналлар ва бошқа иншоотларнинг сон-саноғи йўқ. Амир Темурнинг бевосита раҳнамолигида бунёд этилган Бибихоним жоме масжиди, Гўри Амир, Аҳмад Яссавий, Занги Ота мақбаралари, Оқсарой ва Шоҳи Зинда меъморий мўжизалари, Боғи Чинор, Боғи Дилкушо, Боғи Беҳишт, Боғи Баланд сингари ўнлаб гўзал сарой-боғлар ва шу каби бошқа иншоотлар шулар жумласига киради.
Тарихчи Шарофиддин Али Яздийнинг гувоҳлик беришича, Амир Темур «Ободонликка ярайдиган бирор қарич ернинг ҳам зое бўлишини раво кўрмасди».
Тарих бу кўҳна дунёда жуда кўп жаҳонгирларни кўрган. Амир Темурнинг улардан фарқи шундаки, у умр бўйи бунёдкорлик билан машғул бўлган. Унинг «қай бир жойдан бир ғишт олсам, ўрнига ўн ғишт қўйдирдим, бир дарахт кестирсам, ўрнига ўнта кўчат эктирдим», деган сўзлари бунёдкорлик, яратувчанлик фаолиятининг тасдиғидир. «Агар бизнинг қудратимизни билмоқчи бўлсангиз, қурган биноларимизга боқинг» деганда Амир Темур, аввало, ўз халқига, келажак авлодларига мурожаат қилган, десак янглишмаймиз.
Ҳар қандай жамият тараққиётини илм-маърифатсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Буни теран англаган соҳибқирон ҳокимиятга келиши билан чиқарган дастлабки фармонларини мадрасалар барпо этишга, илм толибларига нафақалар тайинлаш билан бошлаган. Қайси бир шаҳарга ташриф буюрмасин Амир Темур аввало ўша ерлик олиму фозиллар билан учрашар, улар билан суҳбат қурар, турли мавзуларда баҳслашар эди.
Тарих, тиббиёт, математика, астрономия, меъморчилик соҳаларида юксак салоҳиятга эга Амир Темур учун бу табиий ҳол эди. Мазкур фазилат соҳибқироннинг набираси Мирзо Улуғбекка ўтгани шубҳасиз. Мирзо Улуғбекнинг давлат арбоби бўлиш билан бирга буюк олим даражасига етишишида бобоси Амир Темурнинг хизмати бениҳоя катта бўлган. У Улуғбекдаги ноёб қобилиятни бошданоқ пайқаб, сафарларда ҳам ёнида олиб юриб, дунёнинг машҳур олимлари тарбиясидан баҳраманд этган. Амир Темур маънавиятини белгиловчи бош мезон унинг бутун умр бўйи амал қилган «Куч - адолатда!» деган шиоридир. Бу шиорда Амир Темур ҳаёти ва фаолиятининг бутун мазмуни мужассамлашган, десак янглишмаймиз. Амир Темурнинг маънавий ва маърифий қарашлари унинг ўз фарзандлари, набиралари, тахт ворисларига қолдирган ўгитлари «Темур тузуклари»да мужассамлашган. Бу бебаҳо тарихий асарда, ҳокимлар ва вазирларнинг вазифалари, ўз ишига муносабати, аҳоли турли қатлами - раиятнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш, сипоҳларга муносабат каби ҳаётий маънавий-ахлоқий қонун-қоидалар ўз ифодасини топган.
Соҳибқироннинг «Темур тузуклари»дан қуйидаги сатрларни мамнуният билан ўқиш мумкин: «Юз минг отлиқ аскар қила олмаган ишни бир тўғри тадбир билан амалга ошириш мумкин».
«Золимлардан мазлумлар ҳаққини олдим. Золимлар етказган ашёвий ва жисмоний зарарларни исботлаганимдан кейин, уларни шариатга мувофиқ одамлар ўртасида муҳокама қилдим ва бир гуноҳкорнинг ўрнига бошқасига жабр-зулм ўтказмадим».
«Кимки бировнинг молини зўрлик билан тортиб олган бўлса, мазлумнинг молини золимдан қайтариб олиб, эгасига топширсинлар. Агар кимда-ким тиш синдирса, кўзини кўр қилса, қулоқ ва бурун кесса, шароб ичса, зино қилса, девондаги шариат қозиси ёки аҳдос қозисига олиб бориб топширсинлар».
Қуйидаги тузукларда Амир Темурнинг кечиримли хислатлари намоён бўлган. Буни у бошқалардан ҳам талаб қилган. Кечиримли бўлиш инсон учун энг яхши фазилат саналади:
«Менга ёмонлик қилиб, бошим узра шамшир кўтариб, ишимга кўп зиён етказганларни ҳам, илтижо билан тавба-тазарру қилиб келгач, ҳурматлаб ёмон қилмишларини хотирамдан ўчирдим. Мартабаларини оширдим. Улар билан муомалада шундай йўл тутдимки, агар хотираларида менга нисбатан шубҳаю қўрқув бўлса, унут бўларди».
«Менга ҳасад қилиб, ўлдиришга қасд қилган кишиларга шунчалик совға-инъомлар бериб, муруввату эҳсон кўрсатдимки, бу яхшиликларни кўриб, хижолат терига ғарқ бўлдилар. Ҳамиша менинг розилигимни олиб иш тутган дўстларим олдимга паноҳ тилаб келганларида, уларни ўзимнинг тахту давлатимга шерик қилиб, ҳеч қачон улардан мол-мулк ва тирикчилик ашёларини аямадим».
«Ҳеч кимдан ўч олиш пайида бўлмадим. Тузимни тотиб, менга ёмонлик қилганларни парвардигори оламга топширдим...»
«Агар душманинг бош уриб паноҳингга келса, раҳм қилиб яхшилик ва мурувват кўрсат».
Амир Темурнинг дўстлик ҳақидаги панду-насиҳатлари ҳам ҳали-ҳануз биз учун ибратдир.
«Содиқ ва вафодор дўст улким, ўз дўстидан ранжимайди, дўстининг душманини ўз душмани деб билади. Агар керак бўлса, дўсти учун жонини ҳам аямайди».
Амир Темурнинг умр бўйи ободончилик, қурилиш ишларига катта аҳамият берганлиги, камбағалпарварлигини унинг қуйидаги ўгитларидан ҳам билиш мумкин:
«Кимки бирон саҳрони обод қилса, ёки кориз қурса ё бирор боғ кўкартирса, ёхуд бирор хароб бўлиб ётган ерни обод қилса, биринчи йили ундан ҳеч нарса олмасинлар, учинчи йили қонун-қоидага мувофиқ хирож йиғсинлар».
«Катта-кичик ҳар бир шаҳар, ҳар бир қишлоқда масжид, мадраса ва хонақоҳлар бино қилсинлар, фақиру мискинларга лангархона солсинлар, касаллар учун шифохона қурдирсинлар ва уларда ишлаш учун табиблар тайинласинлар...».
Амир Темурнинг қуйидаги сўзлари асрлар оша халқимизнинг асл фарзандларини эл-юрт, Ватан ҳақида қайғуришга чорлаб келди:
«Миллатнинг дардларига дармон бўлмоқ вазифангиздир. Заифларни кўринг, йўқсилларни бойлар зулмига ташламанг. Адолат ва озодлик дастурингиз, раҳбарингиз бўлсин». Бу жумлаларда Амир Темур маънавияти жамул-жам бўлган бўлса не ажаб[9].
2-масаланинг баёни: Темур ва Темурийлар даври, умуман Шарқ, хусусан Ўрта Осиё илмфани, маданияти, маънавияти, адабиёт ва санъати ривожида муҳим босқич, янги тарихий давр, туб бурилишдир. Бу даврдаги маънавий-маърифий ҳаётдаги кўтарилиш ва юксалишининг манбаи, бошланиши IX-XII асрларга бориб тақалади. XIV асрнинг иккинчи ярми ва XV асрдаги Ўрта Осиёнинг маданий, маънавий ва маърифий камолоти IX-XII аср маданияти, маънавияти ва маърифатининг давомидир. Ўрта Осиё халқлари орасида етишиб чиққан буюк тафаккур эгаларининг бутун бир авлоди худди шу даврда шаклланди ва ижод этди. Бутун дунёга номлари машҳур тарихчилар Шарофиддин Али Яздий, Мирхонд, Хондамир, Давлатшоҳ Самарқандий; олимлар - Улуғбек, Али қушчи, қозизода Румий; файласуф шоирлар – Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Лутфий, Саккокий, Атоий; мусаввирлар – Камолиддин Беҳзод, Қосим Али, Мирак Наққош; ҳаттотлар – Султон Али Машҳадий, Султон Муҳаммад Хандон, Муҳаммад бин Нур ва бошқалар шулар жумласидандир. Уларнинг ҳаммаси ўша давр ва ўзларигача бўлган инсоният маънавияти, маърифати ва маданияти ютуғининг барча соҳаларини мукаммал билиб ва ўзлаштириб олган, ўзлари танлаган соҳаларнинг ҳали ҳеч ким томонидан забт этилмаган чўққиларини эгаллаган улуғ сиймолар, қомусий илм, ақл эгалари бўлганлар.
Шунинг учун ҳам уларнинг бой, серқирра ижодлари, тенги йўқ ва такрорланмас илмийфалсафий, бадиий, тарихий асарлари асрлардан асрларга, даврлардан даврларга эсон-омон ўтиб, барча алғов-далғовларга бардош бериб бизларгача етиб келди.
Камолиддин Беҳзод ва унинг шогирдлари ижодида юксак босқичга кўтарилган мусаввирлик санъати Шарқ уйғониш даврининг ютуқларидан биридир. Беҳзод ўзининг такрорланмас ижоди, гўзал миниатюра санъати ва ажойиб маҳорати билан нафақат Шарқда, балки бутун дунёда ҳам ўчмас из қолдиргандир. «Иккинчи Моний», «Шарқ Рафаэли» деб юксак даражада эъзозланган Беҳзод машҳур сўз санъаткорлари – Жомий, Ҳусайн Бойқаро, Шайбонийхон ва бошқаларнинг сиймоларини яратган юксак маънавият эгасидир.
Темурийлар даври илм-фан, маданият, маърифат ривожи Мирзо Улуғбек (1394-1449) нинг номи билан чамбарчас боғланиб кетган. У давлат арбоби, фан, маърифат ҳомийси, буюк олим ва мунажжим.
У ўзи бунёд эттирган расадхона ва илм-маърифат марказига турли соҳаларда иш олиб борувчи 100 дан ортиқ илм аҳлларини тўплаб, кенг жабҳада илмий кузатиш ишларини олиб борган. Булар Қозизода Румий, ғиёсиддин Жамшид, Али Қушчи, Мавлоно Аҳмад, Муҳаммад Ҳавофий, Абул Али Биржондий, Мирим Чалабий, Муиниддин Коший каби замонанинг забардаст олимлари бўлган.
Мирзо Улуғбек шу асосда Самарқандда «Самарқанд академияси» -«Улуғбек академияси»га асос солган эди. «Зижи жадиди Кўрагоний» («Кўрагонийнинг янги астрономик жадвали») ва «Тўрт улус тарихи» номли асарларнинг муаллифидир.
Тарихчи олим Давлатшоҳ Самарқандийнинг ёзишича «Улуғбек геометрия борасида Эвклидга, астрономия соҳасида Птоломейга ўхшарди».
Мирзо Улуғбек фан ҳомийси бўлиши билан бирга, мамлакатда маърифат ривожига ҳам катта аҳамият берган алломадир. У Мовароуннаҳрда бир эмас уч мадраса қурдирди. Булардан бири Самарқандда (1417-1420); иккинчиси Бухорода (1417) ва учинчиси ғиждувонда (1433) дир. Ҳатто, Бухородаги мадраса пештоқига хадисдан: «Илм олиш ҳар бир мўмин ва муслима учун фарздир», - деб ёздириб қўйди.
Улуғбек кўпроқ буюк олим, илм-фан, маърифат ҳомийси бўлгани учун ҳам янада қадрлидир. У геометрия, математика, астрономия, тарих, адабиёт, мантиқ, мусиқа илмларини билган. Қуръон, хадис ва фиқх илмларидан ҳам яхши хабардор бўлган алломадир. XV асрда аниқ фанларнинг, хусусан астрономиянинг ривожида Улуғбекнинг хизматлари беқиёсдир. Унинг даҳоси бугун ҳам инсониятга хизмат қилмоқда.
Темурийлар даври маънавияти ва маърифати ривожи ўзларининг онгли ҳаёти ва фаолиятини инсоннинг бахт-саодати, халқлар осойишталиги, ободонлик ишлари, илм-фан, адабиёт ва санъат ривожига бағишлаган икки буюк мутафаккир Абдураҳмон Жомий (14141492) ва Мир Алишер Навоий (1441-1501) ларнинг номи билан чамбарчас боғлиқдир.
Абдураҳмон Жомий Ўрта Осиё халқлари маънавий оламида, бадиий тафаккур осмонида ёрқин нур сочиб, ўчмас из қолдирган мутафаккирлардан биридир.
Абдураҳмон Жомий темурийлар даври дунёқараши, мафкураси бўлмиш нақшбандийчиликка ихлос қўйган, уни қабул қилган, ўзи шу йўлдан борган ва унинг ғояларини тарғиб этган. Нақшбандийчилик адолатни, ўз меҳнати асосида бунёд этилган ҳалол луқмани маъқуллаган, дабдабали ҳаётни рад этган, ғирром йўллар билан мол-мулк тўплашни қоралаган. Бу таълимот инсонпарварлик, ростгўйлик, ҳалоллик, меҳнатсеварлик, маънавий поклик, камтарлик, самимийлик каби чин инсоний фазилатларни улуғлаган. Унинг «Дил ба ёру, даст ба кор» - «Кўнгил Оллоҳдаю, қўл меҳнатда» шиори Жомий ва Навоий каби мутафаккирларни ўзига жалб этган. Шу сабабли бу икки улуғ сиймо, сўз санъаткорлари нақшбандийчилик йўлини қабул қилганлар ва ўз ижодларида унинг ғояларини тараннум этганлар.
Абдураҳмон Жомий «Хирадномаи Искандар» («Искандар ақлномаси») асарида эл-улус дарди билан яшовчи, унинг арзу-додига қулоқ тутувчи ҳукмдор сиймосини яратади. Ҳукмдор адолатли ва одил бўлиши лозим деб, одиллик ва адолатни нурга ўхшатади.
Агар чиқса адолатнинг қуёши,
Таралгай ҳар томон нури зиёси. Агар зулм этса золим, бу ситамдан
Жаҳон бўлгай қаро, йўқ интиҳоси
- деб хитоб қилади.
Жомий эл-улусга, инсонга яхшилик қилиш, уларга нисбатан мурувват кўрсатиш инсон номини улуғлайди, деб шоҳларни, ҳукмдорларни шунга чақиради:
Эй тожу муҳрга кўнгил боғлаган, Қачонгача тожу муҳр қолади?
Мулку бойлик бари кетади бир кун
На замон, на замин, на наҳр қолади. Қўлингдан келганча яхшилик қилғил Жаҳонда сенга шул меҳр қолади...
- деб ёзган Жомий нечоғлик ҳақ эканлигини англаб етмоғимиз даркор.
Ўзбек халқининг буюк фарзанди, мутафаккир, давлат арбоби, ўзбек адабиёти ва тилининг асосчиси Алишер Навоий Ўрта Осиёнинг маънавий ва маърифий фикр тараққиётида алоҳида ўрин тутади. У адабиёт, санъатнинг турли соҳаларига оид қирқдан ортиқ асар яратди. «Чор девон», «Хамса», «Маҳбубул-қулуб», «Муҳокаматул-луғатайн», «Мажолисун-нафис», «Лисонут-тайр» ва бошқалар шулар жумласидандир.
Навоий ўз асарларида золим, мустабид, нодон, маишатпараст шоҳ ва ҳукмдорларни
қоралаб, уларга қарши инсонпарвар, халқпарвар, одил, адолатли ҳукмдор образини қўяди.
Одами эрсанг демагил одами,
Оники йўқ халқ ғамидин ғами, - байти
Навоий маънавияти ва инсонпарварлигининг марказий нуқтаси десак, ҳеч янглишмаймиз. Навоий бутун умри бўйича инсонпарварликни, одамийликни куйлаб, уни улуғлаб ўтган. Кишилар ғамида бўлиш, яхшилик қилиш, мурувват кўрсатиш бу буюк зот ҳаётининг мазмуни бўлган. Унинг қабрида мана бу сўзлар битиб қўйилган: «Шоҳи ғарибон», яъни ғариблар, ёлғизлар, фақирлар шоҳи.
Навоий саховат ва мурувватда беназир инсон бўлган. Ўзининг жойлардаги ер-сувлари, мол-мулкларидан келган даромадларини тўлалигича хайрия ишларига сарфлаган.
Биргина Ҳирот шаҳрида ўзининг жамғармаси ҳисобидан қанчадан-қанча бинолар, иншоотлар барпо этган. Инжил каналининг жануб томонида катта тиббиёт ўқув юрти ва шифохона барпо эттирган, уларга таниқли табиб ва доришуносларни жалб этган. Ихлосия мадрасаси ёнида катта сарой қурдириб, ундаги меҳмонхонада камбағал бева-бечораларни текин овқат билан таъминлаган. Муҳтож кишиларга ҳар йили икки минг пўстин ва кийимкечак тарқатган. Бундан ташқари канал қаздириб, Машҳад шаҳрига сув келтирган.
Навоийнинг бундан қарийб 550 йил аввал илгари сурган ғоялари асрлар оша аҳамиятини, ҳаётийлигини йўқотгани йўқ, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг инсонпарварлик, халқлар тинчлиги учун олиб бораётган кураши билан ҳамоҳанг бўлиб янграмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, Темурийлар даври илм-фан, маърифат, маънавият ва маданияти жаҳон цивилизацияси ривожига улкан ҳисса бўлиб қўшилди. Бунда улуғ бобомиз, давлат арбоби, саркарда соҳибқирон Амир Темурнинг хизматлари беқиёс ва беназирдир. Буни ҳаммамиз, айниқса Сиз талаба ёшлар тўғри англамоғингиз лозим, ул улуғ зот ила фахрланишимиз барчамизнинг бурчимиз.
3-масаланинг баёни. Миллий мустақиллик туфайли жаҳон маънавияти ва маърифати саҳнида ўз ўринларига эга бўлган пиру-комил аждодларимизни ва улар қолдирган бой маънавий-маърифий меросни теран англаш, ўрганиш ва улуғлаш имконияти юзага келди. Инчунун, ота-боболаримиз, хусусан буюк давлат арбоби, маърифат ҳомийси, юксак маънавият эгаси Амир Темур ва унинг авлодлари қолдирган, абадийликка дахлдор мероси бугунги кунда халқимиз, Сиз каби талаба ёшларнинг руҳий-маънавий покланиши ва миллий ўзлигини англашнинг битмас-туганмас чашмасидир.
Биз бугун яшатаётган Мустақил Ўзбекистон давлатидаги тарихий шаҳарлар, гўзал маконларнинг кўпчилиги Амир Темур ва темурийлар даврида вужудга келди. Темурийлар даври ҳар соҳада чинакам уйғониш даври бўлди. 150 йиллик мустамлакачилик, 70 йиллик қарамлик ва тобелик йилларида шундай буюк зот, дунёга машҳур давлат арбоби, улуғ бунёдкор Амир Темур шахсиятининг асл моҳиятига холис ва ҳаққоний баҳо бериш имконидан маҳрум бўлиб яшадик. Шўро тузуми соҳибқирон ҳақидаги ҳақиқатни халқдан яшириб келди. Бобокалонимиз тўғрисида икки оғиз илиқ сўз айтилган барча манбалар кўздан яширилди, тақиқланди ёки сохталаштирилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев айтганидек: «Амир Темур номи тарихимиз саҳифаларидан қора бўёқ билан ўчирилди, унутишга маҳкум этилди. Мақсад халқимизнинг юрагидан миллий онг, миллий ғурур туйғусини йўқотиш, уни қарамликка, тобеъликка кўндириш эди». Ёки Президентимизнинг яна қуйидаги сўзларини эслайлик: «Шўро даврида бизга Амир Темурни босқинчи, золим, қонхўр жаллод, бориб турган жоҳил, деб уқтириб келишди..... Амир Темур ҳақидаги бу уйдирма - соф сиёсий мақсадларни кўзлаган туҳматдан иборат. Биласизми, бу ишларнинг тагидаги мақсад битта бўлган: яъни, бизнинг ўзлигимизни, тарихимизни унуттириш, бизни манқуртга айлантириш. Шунинг учун ҳам биз Амир Темурнинг ҳурматини жойига қўяр эканмиз, биринчи галда шу савобли иш орқали халқимизнинг, миллатимизнинг иззат-ҳурматини жойига қўйган бўламиз. Буни ҳеч қачон унутмаслик зарур. Ўзлигимизни англашимиз, миллий қадриятларимизни тиклашимиз ҳам қарз, ҳам фарз».
Ўзбекистон мустақилликка эришиши биланоқ Президентимиз Шавкат Мирзиёев бой маънавий меросимиз, дину-иймонимиз, қадриятларимиз, шу жумладан улуғ бобомиз соҳибқирон Амир Темур номини, у ҳақдаги тарихий ҳақиқатни тиклашга шахсан раҳнамолик қилиб келмоқда. Ўзбекистон мустақиллиги бизга буюк соҳибқиронни ҳам қайтариб бергани билан алоҳида қадрлидир. Хорижда сиймоси йиллар давомида театр саҳналаридан тушмай келган, Европа тилларида 500 дан зиёд, Шарқ тилларида эса 900 га яқин китоблар ёзилган, кўпдан-кўп сувратлари ишланган, қисқаси, дунёга машҳур бўлган улуғ зот Амир Темур яна халқимиз қалбидан муносиб ўрин олди.
Истиқлолимиз энди куртак отаётган даврда Тошкентнинг қоқ марказидаги хиёбонда соҳибқиронга ўрнатилган муҳташам ҳайкал мустақиллик пойдеворига қўйилган олтин ғишт бўлди.
Орадан сал ўтиб, 1994 йилда Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги, 1996 йилда эса соҳибқирон таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан дунё миқёсида улкан тадбирлар ўтказилди. Париждаги ЮНЕСКО қароргоҳида ўтказилган юбилей тантаналари жаҳон миқёсида, айниқса муҳим аҳамият касб этди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг қарорига кўра «Амир Темур» хайрия жамғармаси ташкил этилди. Дунёнинг таниқли сиёсат арбоблари, олимлари, ёзувчилари, тарихчилари иштирокида илмий-амалий анжуманлар ўтказилди. Президент фармони билан юксак мукофот - «Амир Темур» ордени таъсис этилди. Темурийлар тарихи давлат музейиниг барпо этилиши республикамиз, халқимиз ҳаётида муҳим воқеа бўлди. Юбилей муносабати билан кўплаб тарихий-илмий асарлар, рисолалар, альбомлар ва бошқалар нашр этилди. Шу ўринда Амир Темурнинг ўзи яратган «Темур тузуклари» рисоласини, академик Бўрибой Аҳмедовнинг «Амир Темур» тарихий романини, Эркин Азимовнинг «Амир Темур салтанати» рисоласини, Абдулла Ориповнинг «Соҳибқирон» шеърий драмасини Шарафиддин Али Яздий ва Низомиддин Шомийларнинг «Зафарнома» асарларини, Ф. Ашрафийнинг «Темурийлар даври миниатюраси» каби нашрларни алоҳида қайд этиш мумкин. Буларнинг ҳаммасига мустақиллик туфайли эришдик. Юқорида айтганимиздек, узоқ йиллар давомида мустамлака ва қарамлик исканжаси остида кун кечирган халқимиз Амир Темур каби ўз ватандошини қадрлаш, унинг тарихий мавқеини муносиб ўринга қўйиш имконидан маҳрум эди. Бунга интилган ва бу йўлда тирноқ қонатган олим, файласуф, тадқиқотчига миллатчи, ўтмишни идеаллаштирувчи деган тамға босилар эди. Оллоҳга шукурлар бўлсинким, Мустақиллик туфайли буларнинг ҳаммасига барҳам берилди. Мустақилликнинг мана шу нурафшон кунларида юртимиз узра Амир Темурнинг руҳи биздан рози бўлиб кезиб юрган бўлса не ажаб!
Буларнинг ҳаммаси Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мустақиллик туфайли ўзбек халқининг маънавий тикланиши борасида олиб борилаётган кенг жабҳадаги хайрли ишлардан бир нишона холос.
Таянч сўз ва тушунчалар:
Амир Темур давлат арбоби; Амир Темур буюк саркарда; Амир Темур юксак маънавият соҳиби; «Темур тузуклари»; «Куч – адолатда»; Улуғбек, Навоий, Жомий, Али Қушчи, Мирхонд.; Камолиддин Беҳзод; «Шарқ Рафаэли»; «Зижи Кўрагоний»; « Тўрт улус тарихи»; «Хамса»; «Лисонут-тайр»; «Одами эрсанг демагил одами. Оники йўқ халқ ғамидин ғами»;
«Ҳафт авранг» (Етти тахт).
2-масаланинг баёни. XVI-XIX асрларда Ўрта Осиё халқлари маънавий-маърифий тафаккур тараққиёти икки йўналишда борди. Биринчиси Ўрта Осиёнинг ўзида рўй берди. Иккинчиси Ҳиндистонда Бобурийлар давридаги Ўрта Осиёлик мутафаккирларнинг ижодида намоён бўлади.
XVII асрнинг иккинчи ярми ва XVIII асрнинг бошларида Ўрта Осиёда маънавий-маърифий қараш ривожи Бобораҳим Машраб (1653-1711) номи билан чамбарчас боғлиқ. Машрабдан бой маънавий бадиий мерос қолган. Машраб ўша вақтда Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида тарқалган тасаввуфнинг қаландарлик оқимига эътиқод қилиб, ўзининг исёнкорона шеърлари билан жамиятдаги адолатсизликка қарши кураш олиб боришга ҳаракат қилган. Ўз ғазалларида ахлоқий, маънавий покликка эришиш, ҳаётдаги салбий иллатларга қарши курашни куйлайди.
У ўзи яшаётган давр ҳокимларидан адолатни кутади. Ҳатто уларга мурожаат қилиб, халқ тўғрисида ғамхўрлик қилишни, уларнинг арз-додига қулоқ солишни сўрайди.
Машраб кишиларни бойликка ҳирс қўймасликка, ўзгаларга яхшилик қилишга, сахийликка, ҳалол бўлишга, ўз меҳнати эвазига яшаш, нафсни тийишга чақиради.
Машраб ўз ижодида хулқ-одоб масалаларига катта эътибор бериб, одамларни ярамас ҳатти ҳаракатлардан, такаббурлик ва ёлғон сўзлашдан сақланишга ундайди. Унинг маънавийахлоқий дунёқарашида фарзанднинг ота-онани ҳурмат қилиши, уларни юксакликка кўтариш ғояси муҳим ўрин тутади. Хусусан, фарзанддан отанинг рози бўлиши лозимлиги, акс ҳолда ёмон оқибатларга олиб келиши ҳақида ёзади. Машраб ижодидаги бундай ғояларнинг мустақил Ўзбекистон ёшларини маънавий камолга етказишда аҳамияти катта.
XVII асрнинг иккинчи ярми ва XVIII асрнинг бошларида иккинчи йўналишда ижод қилган Ўрта Осиёлик мутафаккирлардан бири Мирза Абдулқодир Бедил (1644-1721) дир. Ундан жуда бой маънавий мерос қолган. Унга Шарқ Гегели деган унвон, тавсиф берилганки, бу унинг замонасининг ҳамда Шарқнинг буюк ва юксак маънавият - маърифат эгаси бўлганлигини кўрсатади.
Бедил ўз асарларида аввало инсон ҳақида, миришкор деҳқон ҳақида алоҳида меҳр, ҳурмат ва эҳтиром билан гапиради. У инсонни ирқий, миллий ва диний эътиқодларидан қатъий назар ҳурмат ва эҳтиромга сазовор олий зот деб билади. Бу ҳақда шундай дейди: «Ҳар кимки, ҳазрати инсонни саждага сазовор демаса, у малъундир». Қандай ажойиб фикр. Ушбу фикр ҳар қандай давр учун ҳам адолатли ва олижанобдир. Инсон борлиқнинг, оламнинг тожи. Инсон ўз бахтини ўзи яратадиган зот деб қарайди.
Тўрт даҳр аро сен нури офтоб, Етти баҳр ичра гавҳари ноёб.
Ҳар нарсагаки етибди ақлинг, Бундан афзалсан буни яхши бил. Дунё мевасининг миришкорисан, Ҳаммасидан ҳам ҳосилдорисан. Қай тарафгаким учди хаёлинг, Сен парвоз этсанг, етар мажолинг.
Дилинг ҳимматидан ҳаёт гулистон,
Қўлинг қудратидан ҳаммаёқ бўстон. Амрингга мунтазар турганда олам, Сен нима хаёлга асирсан одам.
«Одам абадий яшаши мумкинми?» - деган саволга мутафаккир ижобий жавоб беради. Ва инсонга икки хил абадийлик хослигини айтади. Бири умумий абадийлик - ҳамма нарсага, шу жумладан одам танасига ҳам хос моддий абадийлик.
Иккинчиси хусусий абадийлик - ўз фаолияти, меҳнати, яхши иши билан инсонларга манфаат етказган кишиларга хос. Бедил тирикликнинг маъносини - дарахт ўтказиш, экин экиш, уларни парвариш этиш, бечораларга хайр-саховат кўрсатиш, ожизларга йўл кўрсатиш, беморларни бориб кўриш ва бошқалардан иборат деб қарайди.
Инсоннинг абадийлигини белгиловчи омиллардан бири илмдир, дейди мутафаккир. Инсон умрининг боқийлиги, абадийлиги ҳақидаги бундай қарашлар таҳсинга сазовор. Зеро, тарихда абадий номи қолган маънавий тирик сиймолар фақат илм-маърифат ва ўзларининг яхши ишлари билан ўз номларини абадиятга муҳрлаб кетганлар. Улар ёққан илм-маърифат шамлари неча асрлар бўйи инсоният йўлини ёритиб келмоқда ва яна неча асрлар ёритгусидир. Бундай сиймолар қаторига дунёвий ва диний илмлар соҳиблари киради.
Такрорлаш учун саволлар:
1. Нима учун Амир Темурни буюк давлат арбоби ва саркарда деймиз?
2. Амир Темурнинг юксак маънавият эгаси эканлигини изоҳланг.
3. «Темур тузуклари» қандай асар?
4. «Темур тузуклари» асаридаги адолат, тўғрилик, ҳалоллик, дўстларга садоқат, ватанпарварлик тўғрисидаги фикрлардан мисоллар келтиринг.
5. Мирзо Улуғбекнинг илм-фан ва маърифат ривожига қўшган ҳиссаси нималардан иборат?
6. Улуғбек Академиясида фаолият кўрсатган олимлардан кимларни биласиз?
7. Нима учун Алишер Навоийни «Сўз мулкининг султони» деб атаймиз? (мисоллар билан исботланг).
8. Алишер Навоий маънавиятини ифодаловчи қандай хислатларини биласиз? (мисоллар билан исботланг).
9. Алишер Навоийнинг қандай асарларини биласиз?
10. Мустақиллик ва Амир Темур, темурийлар даврига муносабатдаги ўзгаришни тушунтириб беринг.
Адабиётлар:
1. Иккинчи шарқ уйғониш даври алломалари берилган қаторни аниқланг
А) Имом Бухорий, Имом Термизий, Ал-Форобий, Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, А. Фарғоний, аз-Замаҳшарий, Абу Абдуллоҳ Рудакий
Б) Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳмад Яссавий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Бобур, Ҳусайн Воиз Кошифий, Алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий, Фаридиддин Аттор,
Жалолиддин Румий
С) Аҳмад Дониш, Абдурауф Фитрат, Шоҳин, Саҳбо, М.Беҳбудий, Мунавварқори, А.Авлоний,
Чўлпон, А.Қодирий, С.Айний, М.Саиджонов, Мунзим, Ф.Хўжаев
Д) Мирзакалон Исмоилий, Ойбек, Саид Аҳмад, Ўткир Ҳошимов, Тоҳир Малик, Е) Тўғри жавоб йўқ
6-МАВЗУ: МАЪРИФАТЧИ-ЖАДИДЛАРНИНГ МИЛЛИЙ МАЪНАВИЯТИМИЗНИ
ЮКСАЛТИРИШГА ҚЎШГАН ҲИССАЛАРИ (2 соат)
Режа:
1. Маърифатпарварлик ва жадидчилик ҳаракатларининг мазмуни ва уларнинг умумхалқ маънавиятини кўтаришдаги роли.
2. Аҳмад Дониш - маърифат ва маънавият дарғаси.
3. Фитрат буюк ватанпарвар ва юксак маънавият соҳиби.
4. Бухоро жадидларининг истиқлол ва маънавий юксалиш учун олиб борган курашлари.
(А.Фитрат, Ф.Хўжаев, М.Саиджонов, А.Мунзим, С.Айний)
5. Жадидларнинг амалий ҳаракатлари ва тарихий тақдирлари ҳақида.
Таянч сўз ва тушунчалар:
Маърифат, маърифатпарвар, жадидлар, янги мактаб, А.Дониш, маънавият дарғалари, ватанпарварлик, М.Беҳбудий, Мунавварқори, А.Авлоний, Чўлпон, А.Қодирий, Бухоро жадидлари, А.Фитрат, М.Саиджонов, Мунзим, Ф.Хўжаев, С.Айний, маънавий юксалиш.
Жаннатмакон юртимиз нафақат сўлим табиати, ноз-неъматлари, балки илмпарвар олимларга бойлиги ва шу ерда яшаган халқларнинг маърифатга интилиши билан ҳам машҳурдир. Бу ўлкадан дунё илми ривожига улкан ҳисса қўшган алломаларнинг етишиб чиққанлиги, уларнинг ҳам дунёвий, ҳам диний илмлар соҳасида дунё илми аҳлини ҳайратга солганлиги тарихий ҳақиқатдир. Аммо Турон замин нафақат илм-фанда, балки, шарқона юксак маънавияти ва маърифати туфайли ҳам ер юзида шуҳрат қозонган. Юртимизда камол топган, элга танилган, маънавий баркамол зотлар ўзларида маънавият ва маърифатни юксак даражада мужассам этган алломалар бўлганлар. Улар маънавият ва маърифат чироқларини машъала сингари ёққанлар. I ва II Ренесанс дарғалари бўлмиш: Ибн Сино, Бухорий, Термизий, Фаробий, Фарғоний, Хоразмий, Марғилоний, Мотурудий, Замахшарий, Навоий, Бобур, Мирзо Улуғбек ва бошқа алломаларимиз илм чўққиларини эгаллаб қолмай, маърифатни кенг тарғиб этиб, шогирдлар тарбиялаганлар. Улар элда азиз бўлиб, ҳурматга сазовор бўлганлар.
Инсониятнинг бир жамиятдан иккинчи жамиятга бир тарихий даврдан иккинчи бир тарихий даврга ўтиши маърифатпарварликдан бошланади. Замонанинг энг етук, онгли, оқ-қорани таниган, фидойи, элим, юртим деб яшовчи, узоқни кўзловчи маънавиятли кишилари маърифатпарварлик билан шуғулланадилар. Улар жамиятнинг, мамлакатнинг, халқнинг бугуни ва келажаги учун муҳим ғояларни илгари сурадилар, шу ғояларни амалга ошириш учун кураш олиб борадилар.
Жамиятда маърифат, яъни билим маърифатпарварлар орқали ёйилади. Маърифатпарвар – маърифат учун курашувчи; илм, билим чироғини ёқувчи; маърифат хомийси ва тарафдори демакдир. Маърифат қарамлик, қўрқувни бартараф қилади, инсонга беқиёс илоҳий қудрат, мислсиз салоҳият ато этади. Шунинг учун барча замонларда озодлик учун курашчилар мамлакат, миллат озодлигини халқнинг маърифий уйғоқлигида деб билдилар ва маърифат учун курашдилар.
Туркистон маърифатчилик мактаби бой ўтмиш ва улкан меросга эга. Маърифатпарварлик ғоялари Аҳмад Дониш, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар Қори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний, Абдурауф Фитрат, А.С. Чўлпон, Абдулла Қодирий, Ашурали Зоҳирий, Саидрасул Саидазизий, Исҳоқхон Ибратлар фаолияти ва ижодида миллат озодлиги учун кураш билан боғланиб кетганлигини алоҳида қайд этишимиз лозим. Маърифатпарварлар мамлакатни, халқни зулм ва маърифий қолоқликдан халос этишнинг ягона йўлини маърифатда деб билдилар. Бу фидойи зотлар мустабид тузум ва жаҳолатга, маънавий қуллик ва зулм-зўравонликка қарши бор кучлари билан кураш олиб бордилар. Бу маърифатпарвар боболаримиз дунё кезиб, дунё халқларининг илму урфони, маданияти билан танишиб, мустамлака ўлкани, унинг кишанларини илм чироғи билангина озодлик сари бошламоқ, парчаламоқ мумкин эканини чуқур ҳис этдилар. Шу сабабли ҳам энг аввало юртимизда мактаб-маориф ишларини ривожлантиришда ҳам амалий, ҳам назарий жиҳатдан азму шижоат намунасини кўрсатдилар.
Жадидчилик ҳам аслида маърифатпарварлик ҳаракатининг бир кўринишидир. Маърифатнинг луғавий маъноси билиш, таниш, билим демакдир. Маърифат - инсонларнинг онг-билимини, маданиятини оширишга қаратилган таълим-тарбия жараёнидир. Маърифат асосан умумий ва ўрта махсус билим берувчи мактаб ва ўқув юртларида тарқатилади. Маърифат тушунчаси маориф тушунчасидан кенг бўлиб, билим ва маданиятни ёйиш ва юксалтиришнинг ҳамма турлари, шакллари ва соҳаларини ўз ичига олади. Маърифат сўзининг кўпликдаги маъноси маорифдир. Маърифат атама сифатида – табиат, жамият ва инсон моҳияти ҳақидаги турли-туман билимлар, маълумотлар мажмуасини билдиради. Маърифатли дегани – билимли, муайян соҳада маълумоти бор, демакдир. Маърифатни ҳаётга сингдириш маориф тизими орқали амалга оширилади. Демак маърифат - билим ва маданиятнинг қўшма мазмуни бўлиб, маориф эса ана шу мазмунни ёйиш қуроли, воситасидир.
Аҳмад Дониш. Халқимизнинг туйғун тарихи, теран фалсафаси жуда қадим ва бойлиги боис юртимиздан кўплаб аҳли донишлар етишиб чиққан. Шулардан бири буюк ватандошимиз, маърифатпарвар Аҳмад Донишдир. Гарчи бу ном кўпчилик учун таниш туюлса – да, аммо унинг шахсияти биз тасаввур қилгандан кўра анча буюк ва асарлари моҳияти биз тушунган даражадан анча кенг ва юксакдир.
XIX асрда Ўрта Осиёда маънавият ва маърифат ривожида “Зулмат қоплаган даврда осмонда чарақлаган юлдуз” сифатида эътироф этилган (Ф. Хўжаев) Аҳмад Дониш (1827-1897) нинг ҳаёти, ижоди ва маърифатпарварлик фаолияти бир-бири билан чамбарчас боғланиб кетганлигини қайд этишимиз мумкин. Маърифатпарвар инсонларни билим олишга даъват қилар экан, турли фанларни эгаллаб, дунё сирларидан воқиф бўла олади, дейди. «Биз, - деган эди Аҳмад Дониш, - дунёни гуллатиб-яшнатиш учун, ер ости бойликларини топиш учун, дунёнинг ажойиб сирли томонларини тадқиқ этиш учун, унинг ҳамма қитъалари ва аҳолисини билиш учун туғилганмиз». Аҳмад Дониш илмни, маърифатни ривожлантириш, халқни саводхон қилиш орқали қолоқликдан қутулиш мумкин, деган ғояларни илгари сурган эди.
Маърифатпарварнинг тўлиқ исми Аҳмад ибн Носир ибн Юсуф ал – Ҳанафий ас-Сиддиқ бўлиб, Дониш унинг адабий тахаллусидир. У ўз замондошлари орасида Аҳмад Калла, Муҳандис, Махдум каби унвонлар билан машҳур бўлган. У шунингдек, забардаст олим, файласуф, тарихчи, адиб ва элчининг котиби (дипломат) ҳам бўлган.
Аҳмад Дониш 1827 йилда Бухоро шаҳрида оддий бир ўзбек оиласида дунёга келади. Унинг отаси деҳқонлардан чиққан бўлиб, Шофирконнинг Суғут қишлоғидан Бухоро шаҳрига ўқишга келади. Кейин масжидлардан бирида имом сифатида ишга жойлашиб, шаҳарда яшаб колади. А. Донишнинг отаси маърифатга интилган инсон бўлганлиги учун ўғлининг билимдон одам булиб етишиши чораларини излайди, уни дастлаб бошланғич мактабга, сўнгра мадрасага ўқишга беради. Илмга чанқоқ Дониш мадраса дарсларидан ташқари, мустақил равишда Ибн Сино, Навоий, Бедил каби алломаларнинг асарларини мутолаа қилди, тарих, адабиёт, тиббиёт, фалсафа, мусиқа, илми нужум, хаттотлик, наққошлик ва бошқа соҳаларга оид билимларни зўр иштиёқ билан ўрганди. Илмфан ва ҳунарнинг бир неча соҳаларига қизиққан А. Дониш ўз даврининг илғор кишиси, ўз элининг содиқ фарзанди, ўз тарихий шароитининг нодир вакили сифатида қобилиятли ёзувчи, шоир, фалакиётшунос, хаттот, зарҳал берувчи мусаввир булиб етишади. XIX асрнинг 50-йилларида Аҳмад Дониш амир Насрулло (1826 -1860) саройига хаттот ва вамеъмор вазифаларига ишга олиниб, кейинчалик бош меъмор даражасига кўтарилди. XIX асрнинг 70-йилларда у сарой хизматидан кетиб, мадрасада мударрислик қила бошлади.
Амир Насрулло ва амир Музаффар (1860-1885) Аҳмад Донишнинг кенг билимли ва нуктадонлигини ҳисобга олиб, уни 3 марта (1856, 1869, 1873-74 йилларда) Бухоро элчилари қаторида Россияга жўнатади. Янги тараққиёт босқичига қадам қўйган мамлакат пойтахти Петербургга қилинган саёҳат Аҳмад Махдум дунёқарашига катта таъсир кўрсатди. Шунинг учун Дониш 18751882 йиллар давомида “Рисола дар назми тамаддун ва таовун” (“Маданият ва ўзаро кўмаклашиш ҳақида рисола”) номли асарини ёзиб, унда Бухоро жамиятининг сиёсий-ижтимоий тузумини қонунийлик ва инсонпар-варлик асосида ислоҳ қилишнинг яхлит лойиҳасини ишлаб чиқди. Амир уни саройга ишга таклиф қилганда, Дониш мазкур асарини амирга тақдим этади ва унинг таклифлари мамлакат ҳаётига татбиқ этилсагина, давлат хизматига рози бўлишини очиқ айтади. Аммо маърифатпарварнинг ушбу фикрлари амирга маъқул бўлмай, 1882 йил майида Ғузорга қози этиб тайинлаш билан уни пойтахтдан четлаштиради. Амир Музаффар вафотидан кейин Бухорога қайтган А.Дониш қолган умрини фақат маърифат тарқатишга, илм – фан ва ижодга бағишлайди, асарларини қайта тартибга солиб, янги асарлар яратади.
Аҳмад Донишнинг илмий ва адабий фаолияти кўп қиррали. “Сиёсий рисола” номли асарида Аҳмад Дониш амирни одил ҳукмдор бўлишга даъват этади ҳамда бунинг 10 та шартини бирма-бир санаб ўтади: “Билгинки, - деб ёзади у, - подшоҳ бўлиш энг улуғ ишдир. Подшоҳлик ва ҳукуматни бошқаришнинг асоси илм ва амалдир.”28
“Сиёсий рисола”да бошқарув тизимини тартибга солиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Маърифатпарвар амирнинг якка ҳокимлигини чеклаш мақсадида Бухорода кенгаш (Машваратхона) ташкил этиш ғоясини илгари сурди. Унинг фикрича, кенгаш аъзолари ҳар куни мамлакатнинг молиявий ишлари ва уни ободонлаштириш масалаларини муҳокама этишлари, ягона қарорга келсалар, бу ҳақда амирга маълум қилмоқликлари лозим бўлган. Бундан ташқари Дониш Бухорода илгари мавжуд бўлмаган вазирликлар, (молия, адлия, ҳарбий ва ҳ.к.) тузиш, банк ташкил
29. этишни таклиф қилади
Маълумки, ўша даврларда амирлик иқтисодий ва маданий жиҳатдан бирмунча заифлашган, Бухоро шаҳри ўзининг бурунги шуҳрати ва кўркини йўқотган эди. Аҳмад Дониш, агар амир унинг маслаҳатларини инобатга олса, Бухорони аввалгидек обод ва фаровон юртга айлантириш мумкин дейди ва у қуйидаги мулоҳазаларни баён этади: “Шаҳарда беш нарса мавжуд бўлмаса, оқил киши уни Ватан тутмасин. Биринчидан, адолатли ва қудратли подшоҳ. Агар подшоҳ адолатсиз, заиф ва золим бўлса, қўшнилари бу шаҳарга таъма назари билан қараб, уни вайрон этишлари мумкин. Иккинчи, тақводор ҳоким. Подшоҳ адолатли бўлса ҳам, ҳоким ва қозилар золим бўлса, шаҳар вайронага айланади. Учинчи – табиби ҳозиқ. Агар шаҳарда кўплаб донишманд табиблар бўлмаса, кўплаб кишилар касалликларга чалиниб, нобуд бўладилар. Тўртинчи, олийҳиммат кишилар. Бундай кишилар мусофирлар бу шаҳарда истиқомат қилишлари учун уларни маош ва бошпана билан таъминлайдилар. Бешинчи, оқар сув. Сув бўлмаса, деҳқончилик ва зироатчилик ривожланмайди,
30 шаҳар вайрон бўлади.”
Муаллиф рисола хотимасида халқнинг қудратли куч эканлигини эслатиб қўйишни ҳам унутмайди: “Башарти, халқ давлат тартиблари ва султон сиёсатидан норози бўлиб ғалаён кўтарар
28 Аҳмад Дониш. Наводир -ул вақое. Т., 1964. -Б.40. 29 Аҳмад Дониш. Наводир -ул вақое. Т., 1964. -Б.70.
30 Аҳмад Дониш. Наводир -ул вақое. Т., 1964. -Б.40.
экан, - деб ёзади у, - подшоҳни хазина ҳам, лашкар ҳам сақлаб қололмайди. Агар халқ ундан рози
31 бўлар экан, аниқ билсинки, ҳеч ким унга қарши бош кўтара олмайди.”
Аҳмад Дониш “Сиёсий рисола”сини ёзаётган вақтда амирликнинг келажагига ишонар ва мамлакат тараққиётини орзу қилар эди. Шунинг учун ҳам у ушбу асарида Шарқ алломаларининг давлат ва жамият тўғрисидаги ғоялари ҳамда тараққий этган Европа давлатларининг баъзи қонунқоидаларини жорий этиш орқали, маърифатли ҳукмдор томонидан бошқариладиган жамият қуриш лойиҳасини ишлаб чиқди. Афсуски, маърифатпарварнинг сиёсий дастури амир томонидан рад этилди.
Аҳмад Донишдан каттагина илмий мерос қолган. «Манғит амирлари тарихи» (1883), «Наводир ул Вақое» (1882), «Манозир ал Кавокиб» (1865), «Мажмуи рисолаи нужумий» ва бошқа асарлари шулар жумласидандир. 23 бобдан иборат «Наводир ул вақое» - Аҳмад Донишнинг шоҳ асари бўлиб бу китобнинг «Инсон ахлоқлари ва уларнинг табиати ҳақида», «Никоҳ одобининг баёни, уйланишнинг шартлари ҳамда қайнона ва келин ҳақида», «Фарзандларга васият; касб ва ҳунар фойдалари ҳақида» бобларида маънавият, инсон одоби, хулқ-атвори, меҳнатсеварлик хусусида ёзади: «Меҳнат қилмай дангасалик билан кун ўтказган одам бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам обрў тополмайди. Дунёда заҳматсиз роҳат, ташвишсиз меҳнат топилиши мумкин эмас».
Дониш дунёда яхши яшаш учун бирор касб-хунарнинг бошини ушлаш керак, -деган ғояни илгари суради. У «Наводир ул вакое»нинг «Ўғилларга васият» қисмида қуйидагиларни ёзади: «Жондан азиз фарзандларим Абдулкарим ва Асадулло, Аллоҳ сизларни тўғри йўлдан адаштирмасин… Сизларга менинг васиятим шулки, сизлар халқнинг ҳожатини чиқарадиган бир ҳунарнинг бошини ушланг, шу билан жамиятга ҳам ёрдам қилган бўласизлар… қайси бир ҳунар, қайси бир касбни қилмоқчи бўлсанглар ундан кутилган мақсад халқ учун фойда етказиш бўлсин». А.Дониш «Дунё ободончилиги учун, тирикчилик учун керакли касб-хунарлар» сифатида темирчилик, дурадгорлик, тўқувчилик, тикувчилик заргарлик кабиларни санаб ўтиб, уларнинг фойдаю зарарини шарҳлаб беради.
Донишнинг бутун ҳунарларнинг аълоси бўлмиш илм ҳақида айтган мулоҳазалари кимматлидир. «Қалам (илм) аҳлларининг нон топиш учун қўллайдиган касб-хунарлари: фиқх, ҳисоб, тиб, илми нужум, шоирлик, муаллимлик ва котиблик кабилар маданият учун энг зарурдир. Булардан асл максад халкка фойда келтиришдан иборат бўлсин. Бунинг орқасида, албатта нон хам топилади». Кўраяпмизки, адибнинг фикру-зикри халққа, жамиятга фойдали инсон бўлишга қаратилган эди. Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, бу асари орқали А. Дониш нафакат ўз фарзандларига, балки юртидаги барча ёшларга насиҳат килган эди: «Сизлар дунёни обод килиш учун келган одамлар қаторидасизлар… Шунинг учун ўзларинг танлаб, хунар ўрганинглар ва бошқаларга ҳам ўргатинглар. Хотин олиб, бола-чақа кўринглар ва ер олиб, уни обод килинглар». Дониш оддий инсоннинг бахти ва дунёвий давлатининг меъёри хусусида шундай ёзади: «Агар бир одамнинг ҳовли-жойи бўлса, яшаш учун керакли овқат, кийим-кечак, уй асбоблари ва рўзғор учун зарур бўлган бошқа нарсаларни узлуксиз ўз вақтида етказиб турса; яна бу одамнинг кўнглига мос хотини бўлиб, бир-бирларини Лайли ва Мажнундек севсалар - ана шунинг ўзи бахту-давлатдир» .
Инсон маънавиятини оширишга хизмат қиладиган, унинг руҳий оламига маънавий озуқа берадиган ўз китобига Аҳмад Донишнинг ўзи қуйидагича бахо берган: «Бу китоб турли илмлардан ёндирилган бир чироғдирким, инсон табакаларининг ҳар бирининг базмларига нур, паришон кўнгилларга сурур бағишлайди. Бас, шундай экан, биз маърифат ва маънавиятни ёшлар онги ва калбига сингдиришда маърифат чироғи –«Наводир ул вақое» дан фойдаланишимиз керак.
31 Аҳмад Дониш. Наводир -ул вақое. Т., 1964. -Б.47
Лекин, энг муҳими, А. Дониш ўзи бошлаб берган маърифатпарварлик ғоялари билан кейинчалик миллатни ғафлат уйқусидан уйғотган жадидчилик ҳаракатига асос солди. Буюк шарқшунос Е.Э. Бертельс: “Аҳмад Калла XIX аср адабиётида кўзга кўринган ёзувчи, ҳаққоний равишда буюк инсондир. Аҳмад Дониш–Ўрта Осиё жадидларининг отаси”[10] – деган эди. Дарҳақиқат, Донишнинг маърифатпарварлик ғоялари Ўрта Осиё халқларининг ижтимоий - сиёсий тафаккурига улкан ҳисса бўлиб қўшилди. Мутафаккир бу борада ўз замондошларидан анча илгарилаб кетди. Муҳими, унинг ғоялари таъсирида бир гуруҳ издошлар-XX аср маърифатпарвар – жадидлар етишиб чиқди.
Жадидчилик - янгиланиш, янги усул маъносини англатади. У янги замонавий мактаб, матбаа, миллий тараққиёт усуллари, йўллари тарафдорларининг умумий номи. Жадидчиликнинг асосий ғоя ва мақсадлари: Туркистонни ўрта асрчилик, феодал қолоқлик, хурофотлардан озод қилиш, «Усули қадим»ни инкор этган ҳолда ўлкани, халқни, миллатни замонавий тараққиёт йўлига олиб чиқиш, миллий давлат бунёд этиш, конституцион, парламент ва президент идора усулидаги озод ва фаровон жамият қуриш, ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш, миллий қўшин тузиш ва бошқалардан иборат.
Туркистонда жадидчилик миллий-озодлик кураши жараёнида юзага келган, ўзбек халқи тарихида янги саҳифани оча бошлаган ижтимоий ҳаракат бўлганлиги билан ажралиб туради. Уларнинг дунёқарашида ватанпарварлик, миллатпарварлик, маърифатпарварлик, тараққийпарварлик каби ғоялар етакчилик қилган. Ўлкани мустамлака зулмидан озод қилишни жадидлар ҳамма нарсадан устун қўйдилар. Жадид зиёлилари эрк, истиқлолга эришиш учун миллий онгни ўстириш зарурлигини пайқадилар. Шу орқали миллий уйғониш ясамоқчи бўлдилар. Буни эса таълим ва тарбияда - маърифатда деб билдилар. Мана шунинг учун ҳам жадидлар янгича таълим ва тарбия тизимини қарор топтириш йўлида ҳормай-толмай ишладилар.
XIX аср охири ва XX аср бошларида бу ҳаракатнинг тарихий аҳамияти ниҳоятда катта. Бу даврларда жамиятнинг маънавий инқирози чуқурлашган бўлиб, миллий маданиятни кўтармай, умуминсоний қадриятлардан баҳраманд бўлмай маърифат, тарбиявий ишларни кенг йўлга қўйган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий тараққиётга имконият яратиб бўлмас эди.
Жадидлар, яъни маърифатчилар миллатнинг маънавий камолоти йўлида ўзининг бутун кучи ва истеъдодини сафарбар этишга тайёр бўлган фидойилар эди.
Улар миллатни қолоқлик, хурофот ботқоғидан олиб чиқиш учун ҳаракат қилар эканлар, бунда шариатга қатъий риоя қилиш орқали мактаб ва мадрасаларда таълим бериш тизимини дунёвий илмларни бериш асосида ислоҳ қилиш ғоясини илгари сурганлар ва бу борада ўзлари амалий ҳаракат намунасини кўрсатганлар. Хуллас, жадидчилик XIX аср охири-XX аср бошларида миллий уйғониш ва миллий онг ва миллий маънавиятимизнинг юксалишида катта роль ўйнаган.
Жадидчилик ғояларини унинг ёрқин вакилларидан Беҳбудий, Чўлпон, А.Қодирий, А. Авлоний,
Мунавварқори, Сўфизода, Тавалло, Исҳоқжон Ибрат ва айниқса, бухоролик жадидлар – Абдурауф Фитрат, Файзулла Хўжаев, Мусо Саиджонов, Абдулваҳоб Бурҳонов Мунзим, Садриддин Айний кабилар ғоят оғир шароитларда тарғиб этишга ҳаракат қилганлар. Улар миллатнинг камолотини юксалтириш, унинг қадр-қимматини ерга уришга йўл қўймаслик борасида катта ишлар қилганлар. Инсоният тарихида шундай даҳолар бўладики, улар ўзларининг бор ақл - заковатлари, ҳатто ҳаётларини ҳам халқ турмушини яхшилашга, унинг эртанги кунини чароғон қилишга бағишлайдилар. Ижодининг моҳиятида миллат орзу - умидлари акс этган, қатағонлар туфайли тарихимиздан юлиб олинган маърифатпарвар зиёлилар, жумладан, Абдурауф Фитрат мана шундай даҳолар сирасига кирадилар.
Абдурауф Абдураҳим ўғли Фитрат (1886-1938) - XX асрда Ўрта Осиёда етишиб чиққан олимлар орасида энг мумтози, энг маърифатлиси бўлган. Фитрат ўз Ватанини дунёнинг илғор мамлакатларига етиб олган мустақил давлат сифатида кўришни орзу қиларди. Шунинг учун у халқни уйғонишга, ҳур фикрли бўлишга, ўзлигини танишга, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишга, илм-маьрифатга чорлади.
Абдурауф Абдураҳим ўғлининг адабий тахаллуси “Фитрат” бўлиб, (араб тилидан олинган) биринчи маъноси – “яратилиш”, “хилқат”, иккинчи маъноси – “табиат”, “инсоннинг табиий сифати ва хислати”, учинчи маъноси “ақлу-зако”33дир. “Фитрат” туғма истеъдод34 деган маъноларни ҳам
35 англатади . У 17 ёшидан бошлаб жиддий илмий фаолият билан шуғулланади. Унинг асарлари 260
36 босма табоқдан зиёд илмий меросни ташкил этади . Бу асарлар адабиётшунослик, тилшунослик, тарих, фалсафа, диншунослик, шарқшунослик, этика – эстетика, мусиқа, шахмат, мелиорация, геодезия каби билим соҳаларига бағишланган бўлиб, улар Фитратнинг қомусий тафаккур ва ақл эгаси бўлганлигидан дарак беради. Унинг асарлари моҳиятида миллий қадриятлар, миллат истиқболини ёритиш каби ватанпарварлик ғоялари асосий ўрин эгаллайди.
Фитрат Петроград дорилфунунининг Шарқ факультетида маърузалар ўқиб юрган кезлари,
1924 йилда ўзбек олимлари орасида биринчи бўлиб, профессор унвонига сазовор бўлган. У Британия
37 энциклопедиясида ўзбек файласуф олими сифатида қайд этилган.
Фитрат дастлаб Бухородаги Мир Араб мадрасасида таҳсил кўрган. У форс, араб ва рус тилини мукаммал ўрганган. Шарқ адабиёти, фалсафаси, ижтимоий-сиёсий тараққиёти ва таназзули, фанлар таснифи, ислом, тасаввуф тарихига оид манбаларни асл ҳолида мутолаа қилган. Қалби Қурьони Карим нури ва ҳадиси Шариф ҳикмати билан тўла, комил инсон бўлган.
Фитрат ҳаж сафари муносабати билан 1902 – 1903 йилларда Ҳиндистон ва Арабистон мамлакатларида, 1906 – 1907 йилларда эса Россиянинг Москва, Петербург шаҳарларида бўлган. Фитрат 1909 – 1913 йилларда Туркияда ўқишини давом эттирган. Фитрат ўша вақтда кучайган “Ёш турклар” ҳаракати таъсирида бухоролик ёшлар ёрдамида “Бухоро таълими маориф жамияти” ни тузади. Жамият Бухоро ва Туркистон маорифининг олға силжишига доир муҳим ишларни амалга оширади. Фитрат Туркияда таҳсил олиш, маърузалар ўқиш билан бирга самарали ижод ҳам қилган. Истамбулда унинг форс тилида ёзган “Мунозара”, “Сайҳа” (“Наъра”), шеърий мажмуаси, 1921 йилда эса унинг публицистикасининг ёрқин намуналаридан бўлган “Баёноти сайёҳи ҳинди” асари чоп этилган. Кейинчалик Фитратнинг миллатчи, пантуркист сифатида қораланишига сабабчи бўлган бу асарлар XX аср бошларида Туркистондаги миллий уйғониш ҳаракатининг норасмий дастури бўлиб хизмат қилган. Айниқса, “Мунозара” ва “Сайёҳи ҳинди” асарлари ёшлар дунёқарашининг кескин ўзгариши ва уларнинг жадидлар сафига келиб қўшилишига сабабчи бўлди.
Фитрат Ватанига қайтгач, Бухоронинг турли туманларида ўқитувчилик қилиб, жадидчилик ғояларини кенг тарғиб этди. Ёш бухороликлар ҳаракатининг мафкурачиси ва ғоявий раҳбарларидан бирига айланди. 1915 йилдан эса ёш бухороликлар ҳаракатининг сўл қанотига бошчилик қилди. 1917 йил феврал воқеаларидан кейин жадидларнинг Бухоро амирлигидаги аҳволи мураккаблашгач, Фитрат Самарқандга кўчиб бориб, “Ҳуррият” газетасида муҳаррир бўлиб ишлади (1917–1918). Айрим маълумотларга қараганда, Фитрат шу йилларда “Иттиҳоди тараққий” ташкилоти эски Бухоро бўлимининг раиси ҳам бўлган. Колесов воқеаси (1918 й. март) дан кейин эса Тошкентга кўчиб келган.
33 Фарҳанги забони точики. Жилди 2, Москва, 1969, саҳифаи 437.
34 Маънавият юлдузлари. Т.: 1999 йил. 372 – 377 бетлар.
35 Мустақиллик изоҳли илмий – оммабоп луғат. Т, 2000 йил, 221 - 222 бетлар. 36 Фалсафа қомусий луғат. Т.: Шарқ НМАК Бош таҳририяти, 2004 йил. 428 – бет.
37 Мустақиллик изоҳли илмий – оммабоп луғат. Т, 2000 йил, 221 - 222 бетлар.
1919-20 йилларда Афғонистоннинг Тошкентдаги ваколатхонасида таржимонлик қилган. “Чиғатой гурунги” маърифий-адабий уюшмасини, шунингдек, “Тонг” журналини ташкил этиб, ёш зиёлилар авлодини миллатпарварлик ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга киришган. “Тонг” журналининг шиори бўлган, “Мия ўзгармагунча бошқа ўзгаришлар негиз тутмас!” сўзлари Фитратнинг шу йилларда олиб борган фаолиятининг мақсад – моҳиятини тўла ифодалайди.
БХСР ташкил топиши билан Фитрат 1921 йилда маориф, 1922 йилда хорижия – ташқи ишлар нозири, халқ хўжалиги кенгаши раиси, МИҚ ва халқ нозирлари, шўроси раисининг ўринбосари ва бошқа лавозимларда хизмат қилди. У шу даврда БХСР маблағи ҳисобига 70 нафар туркистонлик истиқболли ёшларнинг Германияга бориб ўқиши, Бухорода Шарқ мусиқа мактабининг ташкил этилиши, фан ва маданият тарихига доир халқ қўлида сочилиб ётган ноёб қўлёзмаларни тўплашда ташаббускор бўлди. Фитратнинг саъй – ҳаракати билан БХСР да ўзбек тили давлат тили деб эълон қилинди; Давлат театри ташкил этилиб, бу театрда ишлаш учун Тошкентдан Маннон Уйғур ва Чўлпон, вақф ишларини бошқариш учун эса М. Абдурашидхонов таклиф этилди. Аммо 1923 йилда Э. Рудзутак бошчилигида Москвадан келган комиссия Фитратни ишдан олиб, уни “Россияга чақириб олинган” деб эълон қилди ва натижада олим 1923-26 йилларда Москвага бориб, Шарқшунослик илмий – тадқиқот институтида ишлади. 1926 йил охири-1927 йилнинг бошларида юртга қайтган Фитрат ҳибсга олингунга қадар Самарқанддаги олий педагогика институти ва Тошкентдаги Тил ва адабиёт институтида илмий фаолият олиб борди. (1937)
Фитратнинг адабий мероси бой ва ранг-баранг. У ёзувчи сифатида бадиий ижод-нинг барча турларида қалам тебратиб қолмай, ўзбек адабиётининг янги жанр ва турлар билан бойиши, шеър тузилишининг ислоҳ этилиши, реализмнинг теранлашиши, давр, жамият ва халқ ҳаёти билан боғлиқ муҳим ижтимоий муаммоларининг ўзбек адабиётида бадиий талқин этилишига улкан ҳисса қўшди. Зуллисонайн шоир, яъни икки тилда: форс ва ўзбек тилларида ижод қилган Фитрат бармоқ вазнини Чўлпон билан бирга ёзма адабиётга олиб кирди ва унга янги ҳаёт бағишлади. “Ўзбек ёш шоирлари” (1922) шеърий мажмуасининг тузувчиси ва асосий муаллифидир.
Ўтган асрнинг 20-йилларида Фитрат насрий асарларни ярата бошлади. “Қиёмат”, “Меърож”, “Оқ мозор”, “Зайд ва Зайнаб”, “Заҳронинг имони” ва бошқалар. Бу асарлар айниқса, 1930 йилда қайта ишланган “Қиёмат” хаёлий ҳикояси ҳозирги ўзбек адабиётида фантастика жанрининг шаклланишида миллий манба бўлиб хизмат этди.
Фитрат драматург сифатида 1916 йилдан бошлаб театр учун “Бегижон”, “Қон”, “Або Муслим”, “Темур сағанаси”, “Ўғизхон” сингари пьесаларни, “Арслон” ва “Шўриши Восе”, “Тўлқин” операси, “Чин севиш”, “Шайтоннинг Тангрига исёни”, “Ҳинд ихтилолчилари” ва бошқа кўплаб асарларни яратди. Булар орасида “Абулфайзхон” фожеаси ўзининг шекспирона эпик кўлами билан ажралиб туради. Фитрат бу асари билан ўзбек адабиётида трагедия жанрига асос солиб, мазкур жанрнинг асосий тамойилларин белгилаб берди.
Фитрат “Раҳбари нажот” (“Нажот йўли”), “Оила” ва “Мавлиди Шариф ёки Муръоти хайр – ул башар”, “Ўқув”, “Шарқ сиёсати” ва “Йиғла, ислом”, “Мухтасар ислом тарихи” сингари ижтимоий – ҳуқуқий, диний ва маърифий асарларини эълон қилди.
Фитратнинг яна бир қирраси тилшунос олим эканлигида намоён бўлади. У ўзбек тилининг грамматикасини ўрганиш ишини бошлаб берган ва шу соҳа ривожига катта ҳисса қўшган. У 1918 йилда Қ. Рамазон ва Ш. Раҳимий билан ҳамкорликда “Она тили” дарслигини яратди. У “Ўзбек тили қоидалари тўғрисида бир тажриба: Сарф” (1925), “Ўзбек тили қоидалари тўғрисида бир тажриба: Наҳв” (1926) дарсликларини яратди. Олим ўзбек тили морфологияси ва синтаксисига бағишланган бу асарлари билан ўзбек тили грамматикасини илмий асосда ўрганиш ишига тамал тошини қўйди.
Фитратнинг тилшунослик соҳасидаги катта хизматларидан яна бири унинг 20 – йилларда қадимий туркий тил, жонли халқ тили ва шеваларга таянган ҳолда, илмий – маданий муомалага кириб келаётган янги тушунча ҳамда ҳодисаларни ифодалаш учун ўзбек тилининг луғат фондига янги сўзлар ва атамаларни кўплаб олиб кирганлигидадир.
Фитрат “Энг эски турк адабиёти намуналари” (1927), “Ўзбек адабиёти намуналари” (1928) тазкираларини тузиб, миллий-адабий меросимизнинг энг қадимий давридан сўнгги даврларга қадар яратилган намуналарни тўплаб, муайян тизимга солди. Фитрат “Қутадғу билиг” сингари ўзбек ёзма адабиётининг халқ орасида сочилиб ётган ноёб ёдгорликларини қўлга киритиш, ўрганиш ва чоп этишга интилди. “Бедил (Бир мажлисда)” (1923), “Навоийнинг форсий шоир эканлиги ва унинг форсий девони тўғрисида”, “Қутадғу билиг” (1925), “Аҳмад Яссавий” (1927), “Яссавий мактаби шоирлари тўғрисида текширишлар”, “Ҳиббат ул - ҳақойиқ”, “Ўзбек шоири Турди” (1928), “XVI асрдан сўнг ўзбек дабиётига умумий бир қараш”, “Муҳаммад Солиҳ”, “Форс шоири Умар Хайём” (1929), “Машраб”, “Фарҳоду Ширин” достони тўғрисида” (1930) каби катта илмий қимматга эга тадқиқотлари билан ўзбек адабиётшунослик фанига пойдевор қўйди.
Фитрат адабиёт назарияси фанининг асосчисидир. У ўзининг “Шеър ва шоирлик” (1919), “Адабиёт қоидалари” (1926), “Санъатнинг маншаи” (1927), “Аруз ҳақида” (1936), сингари тадқиқотлари билан адабиёт назарияси фанига асос солди.
Фитрат тарихшунослик ва шарқшунослик соҳаларига оид форс тилида мақола ва рисолалар ҳам ёзди. 1930 йилда ёзилган “Амир Олимхоннинг кечмиши” рисоласи шулар жумласидандир. 1921 йилда Бўлат Солиев билан биргаликда амирлик даврига тегишли нодир қўлёзмалар, вақф ҳужжатларини йиғиш, уларга тартиб ва тавсиф беришда иштирок этди. Б. С. Сергеев билан бирга В.Л. Вяткин архивида сақланган ҳужжатларни ўрганиб, 1937 йилда рус тилида “Казийские документы” китобини нашр этди.
Фитрат 1921 йилда Бухорода Шарқ мусиқа мактабини ташкил этиб, ўзи мактабнинг биринчи директори бўлган. У ўз уйини мактаб тасарруфига эвазсиз бериб, “Шашмақом” куйларини тўплаш ва нотага ёзиб олиш ишларига раҳбарлик қилди. Фитрат ташаббуси ва ҳомийлиги билан рус композитори В.Успенский Бухорога таклиф этилган эди. 1924 йилда композитор томонидан Жалол ота Ғиёсов ижро этган Бухоро Шашмақоми илк бор нотага олиниб, нашр этилди. Санъатшунос Фитрат “Шашмақом”, “Ўзбек мусиқаси тўғрисида” мақолалари ва “Ўзбек классик мусиқаси ҳам унинг тарихи” (1927) рисоласи билан XX аср ўзбек мусиқашунослик фанини бошлаб берди.
Хулоса қилиб айтганда, Абдурауф Фитрат ижодини шартли равишда учга бўлиш мумкин. Агар Фитрат 1909-16 йилларни ташкил этган 1-даврда жадид маърифатпарвари сифатида ижод қилган бўлса, 1917 йил Феврал инқилобидан кейин Москвага сургун қилинганига қадар бўлган 2даврда ҳуррият ва мустақиллик ғоялари билан тўйинган асарлар ёзади (1917 - 23). Совет махфий хизматининг доимий назорати остида яшаган Фитрат ижодининг 3-даври (1923 - 1937) да асосан илмий ва педагогик фаолият билан шуғулланади. Илмни жуда қадрлаган, биринчи ўзбек профессори даражасига етишган бу аллома илм – фан воситасида баркамол авлодни тарбиялаш ва халқнинг миллий ғурурини ўстириш, шу асосда эл - юртни бир жон, бир тан қилиб бирлаштиришни - Ватанимиз мустақиллиги, халқимиз эркинлиги ва озодлигини таъминлашнинг асоси деб билган.
ФАЙЗУЛЛА ХЎЖАЕВ (1896-1938) – таниқли давлат ва сиёсат арбоби. Бухородаги жадидчилик ҳаракатининг таниқли намояндаларидан ва Ёш бухороликлар партиясининг асосчиларидан бири. Ф. Хўжаев бухоролик йирик савдогар Убайдуллахўжа Қосимхўжаев оиласида туғилган. Бухорода мадраса таҳсилини олган ва Москвада хусусий муаллимлар қўлида ўқиган. 1917 йилдан бошлаб Файзулла Хўжаев ва Фитрат Ёш бухороликлар партиясининг сўл қанотига бошчилик қилиб, Бухорода аввал конституцион монархия, сўнгра демократик республика тузиш учун курашдилар.
Бухорода амирлик тузуми ағдариб ташланиб, 1920 йил 14 сентябрда БХСР ҳукумати тузилгач,
Файзулла Хўжаев БХСР Халқ Нозирлар Шўроси раиси (1920-1924) лавозимидан ташқари БХСР Ташқи ишлар халқ нозири (1920-1922), Ҳарбий ишлар халқ нозири (1921-1924), Ички ишлар халқ нозири (1922), БХСР Меҳнат ва Мудофаа Кенгаши раиси (1923-1924) каби масъул лавозимларда ишлаган.
Мунавварқори Абдурашидхонов 1930 йил 28 декабрда қамоқхонада ёзган хотираларида таъкидлашича, XX аср 20-йилларида Файзулла Хўжаев ва сафдошлари Саъдуллахўжа Турсунхўжаев, Абдулқодир Муҳитдинов (1892-1934) «Иттиҳоди тараққий», «Иттиҳоди миллий», «Бухоро истиқлоли» уюшмаларининг руҳи ва жон томири масаласида бўлган уч киши ҳисобланган.
Шу жиҳатдан олганда Фитратнинг «Миллий Иттиҳод» ташкилотига уни 1921 йили Файзулла Хўжаев жалб этганлиги ҳақидаги фикрлар ҳақиқатга мос тушади.
Ф.Хўжаев Ўзбекистон ССР Инқилобий қўмитаси (Ревком) – Муваққат ишчи-деҳқон ҳукумати раиси (1924 йил ноябр – 1925 йил феврал), Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Совети раиси (19251937), СССР МИК раисларидан бири лавозимларида ҳам фаолият кўрсатган. У тарихчи ва иқтисодчи сифатида йирик илмий тадқиқотлар эълон қилган. Ф.Хўжаевнинг сиёсий арбоб бўлиб шаклланишида устози ва сафдоши Фитрат катта роль ўйнаган.
Ўзбекистон ССР ХКС раиси Файзулла Хўжаев 1937 йил 17 июнда (бошқа бир ҳужжатда 9 июлда) Москва шаҳрида қамоққа олинган. «Советларга қарши ўнг троцкийчи блок» иши бўйича сохталаштирилган суд жараёнига тортилган. 1938 йил 13 мартда Москвада бўлган суд жараёнида Файзулла Хўжаев 21 киши қаторида (Н.И. Бухарин, А.И. Риков, А.И. Икромов, В.И. Иванов, И.А.
Зеленский, Н.Н. Крестинский, А.П. Розенгольц ва б.) ўлим жазосига ҳукм қилинди. Файзулла Хўжаев 1938 йил 15 мартда Москва атрофидаги Бутово қатлгоҳида отиб ташланган. 1965 йил 6 мартда у оқланган.
МУСО САИДЖОНОВ. Бухоро жадидларининг яна бир намояндаси Ўзбекистон миллий маданиятининг кўзга кўринган вакили, маърифатпарвар, қомусий билим соҳиби - Мусо Саиджонов (1893-1937) бўлиб, у ўз сафдошларидан серқирралиги: йирик давлат арбоби, халқ маорифи соҳасида етакчи зиёли, тарихий обидалар, меъморий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ишларида давлат аҳамияти даражасида хизмат қилган ўлкашунос олим сифатидаги ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб туради.
Мусо Саиджонов 1893 йилда бухоролик йирик қоракўлфуруш савдогар Йўлдош Саиджонов оиласида дунёга келди. У дастлаб эски усулдаги мактабда, Мир Араб мадрасасида, кейинчалик замон талабидан келиб чиққан ҳолда, Когондаги рус-тузем мактабида таҳсил олди. У илм олишга жуда қизиқиб, араб, форс, турк тиллари ва адабиёти билан, тарих ва география билан жиддий шуғулланган. Рус шарқшунос олимлари ва археологларининг илмий ишларини яхши билган. Мусо Саиджонов диний ва дунёвий фанларни, араб ва форс мумтоз адабиёти намуналарини қунт билан ўрганган. У кутубхоналардан олган барча бадиий китобларни ўқиб бўлгач, китоб бозоридан бор пулига китоб сотиб олар, айниқса тарихий мавзудаги китобларни кўп мутолаа қилар эди.
Ўз устида тинимсиз ишлаши, билим олишга бўлган иштиёқининг кучлилиги ҳамда тафаккурининг ўсиб бориши уни маърифатпарварлик ҳаракати томон етаклаб борди. 1913 – 1914 йилдан жадидчилик ҳаракатига қўшилиб, 1917 йилда «Ёш бухороликлар» партиясининг ташкилотчиларидан бири бўлади. Натижада у тараққийпарвар жадидлар қаторидан жой олишга муваффақ бўлди. Садриддин Айний унинг яқин дўстларидан эди.
У илм олишдан сира чекинмади, билимини янада ошириш учун Абдурауф Фитратдан морфология ва фонетика, ҳисоб, геометрия, география каби фанларни ўрганди. Фитрат билан танишиш ва ундан таҳсил олиш Мусо Саиджонов онгида катта ўзгариш ясади. У мамлакатдаги ва хориждаги ижтимоий-сиёсий ҳаётни тобора чуқур тафаккур билан тушуниб таҳлил қила борди. Бу ҳақда унинг ўзи 1923 йилнинг 9 сентябрь санаси билан имзо чекилган тажимаи ҳолида шундай ёзади: «Хусусан муаллим ва мударрислардан дарс олув ила баробар ҳар турли илмий, сиёсий ва ижтимоий газета ва журналлар ҳам, Россия ва Туркияда нашр бўлғон ва бостирилғон ҳар турли китоблардан истифода этдим. 1914 йилда Истамбулдан келган бухоролик Абдурауф Фитрат ёнида сарф, жуғрофия ҳисоб ва хандаса ўқидим. Мазкур санада ёшлар тарафидан ташкил бўлғон «Маърифат» ширкатига аъзо, «Маърифат» кутубхонаси-га мудир бўлдим. 1917 йилдан инқилоб (1920) гача ёшлар тарафиндан ташкил бўлғон «Ширкати баракат»да ишладим».
Айтиш жоизки, тараққийпарвар Абдурауф Фитрат ва Мусожон Саиджонов ўртасидаги устоз – шогирдлик рутбаси йиллар ўтиб маслакдош дўст даражасига юксалди. Буни улар ўртасидаги ёзишмалар ҳам тасдиқлайди.
Мусожон Саиджонов ёшлар билан кўп ишлаган ва уларни маърифатли бўлишига катта ҳисса қўшган. Ўзи бу ҳақда шундай ёзади: «1914 йилдан 1917 йилгача ёшларнинг махфий ташкилоти - Когонда ташкил бўлғон «Шўрои ислом» жамиятига бош котиб бўлдим. 1918 март ойида Колесов воқеаси натижасинда ёшлар ила баробар Туркистонга мухожирот этдим. Тошкентда 3 ой таълимтарбия курси ҳамда дорулмуаллиминга муаллимлик қилув бирла сиёсий шўъбанинг театр ва ўқув дарсларига хизмат этдим. 1920 йил Хўжанддан келган 60-70 талабага Самарқанд дорулмуаллиминида таълим-тарбия курсиға муаллим ва мураббий тайин этилдим».
М. Саиджонов ишлайдиган “Ширкати маърифат” жамиятда ўлка аҳолисининг саводини чиқариш ва янада ошириш соҳасида, зиёлилар қатламини замонавий билимлар билан яқиндан таништириш мақсадида газета-журналлар савдоси билан шуғулланар ҳамда кутубхоначилик йўналишида ҳам фаолият кўрсатар эди. М.Саиджонов 1914 йилда «Ширкати маърифат» кутубхонасида мудир, ғазначи лавозимларида ишлаган. Мусо Саиджонов кутубхонага мудирлик билан чекланмай, Петербург, Москва, Қозон, Оренбург, Боғчасарой, Истанбул ва бошқа шаҳарларда нашр этиладиган турли – туман сиёсий ва ижтимоий газеталарда чоп этилган хабар ва мақолалар, янги усулдаги таълим тўғрисидаги қўлланмаларни таржима қилиш ва уларда баён этилган маълумотларга алоҳида дафтарчалар тарзида шакл бериб ўз кутубхонасини тўлдирди. Энг муҳими, Мусо Саиджонов таржимонлик жараёнида ўзи ҳам дунёда содир бўлаётган воқеаларни таҳлил қилиш ва тегишли хулосалар чиқариш имкониятига эга бўлди. 1915 йилдан «Маориф» номли китоб жамиятини бошқариб, Россия ва Туркиядан келтирилган китоб, газета ва журналларни мутолаа қилиш билан бирга уларни таржима ҳам қиларди.
М.Саиджоновни нашриётчилик ишлари билан шуғулланадиган “Ширкати Баракат” жамиятига ҳам раис этиб сайладилар. У иш кўламини кескин кенгайтириб, ширкат даромадини оширди, барча бекликлардаги “Ёш бухороликлар” ташкилотининг яширин тузилмалари тарғибот ишларини жонлантириш имконияти пайдо бўлди.
Россиядаги феврал инқилобини қадимчилар ҳам, ёш бухороликлар ҳам қўллаб-қувватладилар. Улар барча ихтилофларни йиғиштириб қўйиб, Бухорода демократик ўзгаришлар қилиш учун кучларни бирлаштиришга қарор қилишди. Шу муносабат билан улар марказий қўмитанинг иккала қанот вакилларидан иборат янги таркибини сайлашди.
Марказий қўмитага Абдулвоҳид Бурҳонов, Абдурауф Фитрат, Усмонхўжаев, Муҳитдин
Рафоат, Атоулло Хўжаев, Аҳмаджон Абдулсаидов, Файзулла Хўжаев ва Ҳамид Хўжаевлар қаторида Мусо Саиджонов ҳам киритилди. Лекин Мусо Саиджонов табиатан инқилобий ҳаракатларга қарши бўлиб, ислоҳотларни тадрижий йўл билан ўтказиш тарафдори эди. Шунинг учун ҳам у жадидлар томонидан Бухорода 1917 йил баҳорида намойиш уюштирилишига қарши бўлган ва амир билан жадидлар ўртасидаги музокарада қатнашган. Мусо Саиджонов ўзбек халқи ўзгача миллий тараққиёт йўлидан боришига ишонган. Унинг сиёсий қарашлари коммунистик мафкурага зид бўлган, шунинг учун ҳам у 1920 йилда Ёш бухороликларнинг коммунистик йўналишдаги гуруҳига кирмаган. Кейинчалик у сиёсатдан узоқлашиб, маориф соҳасида фаолият кўрсатган.
М.Саиджонов Колесов воқеасидан кейин (1918) Туркистонга кетиб, илмий-маърифий фаолият олиб борган. Хўжанд, Тошкент шаҳарларида, 1920 йил бошларида пойтахт Самарқандда таълимтарбия курсида муаллимлик қилган. Амирлик тугатилгач, Ф.Хўжаев бошчилигида Бухоро Халқ Республикаси ташкил топди. М. Саиджонов Бухоро Халқ Республикаси ҳукумати таркибига киритилди. У озиқ-овқат ишлари нозири, Иқтисодиёт нозири муовини, Молия нозири ва Маориф .
нозири каби бир неча юқори лавозимларда ишлади . У маъсул лавозимларда хизмат қилиш билан бирга илмий изланишларда давом этди. М. Саиджонов ўлкадаги мавжуд тарихий ёдгорликларни манбалар асосида ўрганиб тадқиқ этишга ниҳоятда қизиқар эди. У 1926 йилдан бошлаб Республика тарихий ва маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш қўмитаси тизимининг Бухоро бўлими (Бухкомстарис) раиси этиб тайинланди. У рус шарқшунос олимлари ва археологлари билан биргаликда Бухородаги деярли барча тарихий жойлар ва обидаларни текшириб ўрганиб чиқди. 1928 йилда у Ўзбекистон тарихий ва маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси этиб тайинланиши муносабати билан пойтахт Самарқандга кўчиб борди. У ўлкадаги тарихий ва меъморий ёдгорликларда археологик экспедициялар уюштирди. Тарихий обидаларни таъмирлаш, асрабавайлаш, тарихи, топонимикасини ўрганиш ишлари билан шуғулланди. Уларнинг аҳволи ҳақида маълумотлар тўплаб, тарихий жой ва ёдгорликларни рўйхатга олдирди.
Мусо Саиджонов ўзининг тинимсиз меҳнати туфайли кўплаб китоб ва нодир асарларни тўплаб, ўрганар эди. Буларнинг натижаси ўлароқ, турли матбуот нашрларида мақолалари ҳам босилиб чиққан. Бундай асарлар сирасига «Гўри Амир мақбараси», «Бухоро шаҳри ва унинг эски бинолари», «Эски Самарқанд» ва «Самарқанддаги Чилдухтарон мақбарасининг текшируви» номли асарларни киритиш мумкин.
1927 йилда М.Саиджоновнинг «Бухоро шахри ва унинг эски бинолари» номли асарида Бухородаги тарихий жойлар ҳамда Арк, Шаҳристон, Регистон ва ундаги Аштархонийлар даври бинолари ва Сомонийлар даври иншоотлари каби тарихий ёдгорликлар тадқиқ этилади. Ўтган асрнинг 20-30 йилларида маориф, маданият ва илм-фаннинг ривожланишига салмокли хисса қўшган М.Саиджонов Ўзбекистонда архитектура ва бошка маданий обидаларни саклаш, уларни кайта тиклаш ва таъмирлашда В.Л.Вяткин, М.Е.Массон, Б.Н.Засипкин, Л.И.Ремпель, И.И. Умняков, С.Айний каби атокли олимлар билан хамкорликда самарали иш олиб борди. Мана шу асарлари учун
38. олимга профессор унвони берилди
Олимнинг нашр учун таёрланган, лекин чоп этилмаган илмий асарлари, асосан Ўрта Осиё тарихи, тарихшунослик ва манбашунослик, тил ва адабиёт, география, этнография, астрономия, тиббиёт, мантиқ каби турли фан соҳаларига оиддир. Афсуски, Саиджонов қатағон учрагач, бу илмий материаллар чоп этилмай қолиб кетган. Саиджоновнинг шахсий ҳужжатларининг бир қисми Ўз Р ФА Шарқшунослик институти фондида, асосий қисми Миллий хавфсизлик хизмати архивида, баъзилари эса Саиджоновнинг авлодлари қўлида ҳамда музей ва кутубхоналарда сақланмоқда. Бу ҳужжатларнинг қиммати ва илмий аҳамиятини уларнинг турли фан соҳаларига ва турли даврга хослиги билан белгилаш мумкин.
38 Остонова Г. Аждодлар меросини ўрганиб (тарихий меросимиз тадқиқотчиси)//Имом ал-Бухорий сабоқлари, 2005 й. 1сон.; Эргашев Б.Х., Ходжаев Л.Н. Об архиве М.Ю.Саиджанова // ОНУ, 1993, № 11-12; Горшенина С.М. Муса Саиджановисторик, археолог, искусствовед // ОНУ. 1995 й. 5-9 сонлар; Абдураимов М. Саиджоновнинг илмий мероси // Шарқ юлдузи. 1972 й. 9-сон.
Мусо Саиджонов умрининг охиригача илмга садоқатли бўлган ва Ўзбекистондаги тарих фани бўйича йирик олим ва биринчи профессорлардан эди. У 1935 йилда ўзбек олимларидан биринчи бўлиб шарқшуносларнинг III конгрессида қатнашади. Унинг илмий асарлари тарихнинг энг муҳим даври – ўрта асрлар архитектура ёдгорликлари ва нодир қўлёзмаларини тадқиқ этишга бағишланган. Унинг сафдошлари Саиджоновни зеҳни баланд, заковати юксак, маданиятли, покиза ахлоқли инсон сифатида билишган.
Ўзбек миллий зиёлиларининг кўзга кўринган вакили, тоталитар тузумнинг жадидчилик тарихини бузиб кўрсатганига қарши чиққан, ўзбек давлатчилиги тарихига холисона ёндашган Мусо Саиджонов 1937 йилда ҳибсга олиниб, бир гуруҳ маърифатпарварлар қатори халқ душмани сифатида қатағон этилди. М. Саиджонов қабрининг қаердалиги номаълум. Аммо унинг ўлмас сиймоси ва илмий ишлари ҳамон барҳаёт.
САДРИДДИН АЙНИЙ – давлат ва жамоат арбоби, Бухоро жадидчилик ҳаракатининг асосчиларидан бири, адиб ва ёзувчи. С. Айний 1878 йилнинг 15 апрелида Бухоро амирлигининг Ғиждувон туманига қарашли Соктаре қишлоғида, Саид Муродхўжа хонадонида туғилган. Бошланғич таълимни қишлоқ масжид мактабида олган. Бухородаги Мир Араб (1890 – 1891 й.й.), Олимжон (1892 – 1893 й.й.), Бадалбек (1894 – 1896 й.й.), Ҳожи Зоҳид (1896 – 1899 й.й.) ва Кўкалдош (1899 – 1900 й.й.) мадрасаларида таҳсил олган. “Сифлий”, “Муҳтожий”, “Жунуний” кейинчалик “Айний” тахаллуси билан ижод қилган. Жадид мактаби (1908 й.) ва “Тарбияи атфол” жамиятининг асосчиларидан бири.
Хуллас, маърифатпарварлик ғоялари Аҳмад Дониш, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар Қори
Абдурашидхон ўғли, Абдулла Авлоний, Абдурауф Фитрат, А.С. Чўлпон, Абдулла Қодирий, Ашурали Зоҳирий, Саидрасул Саидазизий, Исҳоқхон Ибратлар фаолияти ва ижодида миллат озодлиги учун кураш билан боғланиб кетганлигини алоҳида қайд этишимиз лозим.
Кўринадики, жадидчилик, маърифатчилик ҳам миллатни маърифатли қилиш, маънавиятини юксалтириш мақсадларида юзага келган буюк тарихий ҳаракатдир. Маърифатчи жадидлар оғир моддий қийинчиликлар, ғоявий-сиёсий тазйиқларга қарамай, миллатнинг маънавий юксалиши учун имкониятлар яратишга ҳаракат қилдилар. Тарихнинг мураккаб, масъулиятли бурилиш даврларида миллатнинг миллий онгини юксалтириш, миллий ифтихор тўйғусини кучайтириш биринчи даражали вазифалардан эканлигини англаб етганликлари учун ҳам бу борадаги барча ишларни ўз зиммаларига олдилар. Беҳбудий, Фитрат, Мунавварқори ва бошқа миллат учун жонкуяр жадидлар мактаблар очар, уларда ўзлари дарс берар, ўқув қўлланмаларни ёзар, нашр этар ва бу йўлда жонбозлик кўрсатар эдилар. Бу йўлда ҳатто ўз маблағларини аямаганлар. Бундай саховатпешалик, савобталаблик каби эзгу ишлар бизнинг ҳозирги мустақил ривожланишимиз учун ҳам ниҳоятда зарур.
Жадидлар ҳаракатининг Туркистондаги намояндаси, унинг назарий асосчиларидан бири Маҳмудхўжа Беҳбудийдир (1879-1919). Беҳбудий Самарқанд шаҳрида руҳоний оиласида туғилган. Ёшлигидан илм-фанга қизиқади, ҳисоб, хуқуқ, дин, араб ва форс тилларидан чуқур сабоқ олади. У ҳаж зиёратини адо этиб, Макка ва Мадинага боради. Миср ва Туркия шаҳарларида бўлади. Петербург, Минск, Қозон, Уфа ва Оренбург каби Россия шаҳарларида бўлиб янги давр маданияти билан яқиндан танишади.
Маҳмудхўжа Беҳбудий, болаларга диний ва дунёвий илм бериш билан бирга, миллат фарзандларини замонавий илм олиш учун тараққий топган мамлакатлардаги ўқув юртларига юбориш керак, деган масалани ўртага ташлади. У қуйидаги уч қоидани олға сурди: 1) замон талабларидан келиб чиқиб иш кўриш; 2) миллат тақдири ва истиқболини белгиловчи миллий кадрларни етиштириш; 3) миллий биқиқликдан чиқиб, дунё миқёсида фикрлай оладиган, чет эллар билан сиёсий, иқтисодий, маданий-маънавий муносабатларда жаҳон андозалари даражасида иш юритадиган миллатга айланиш. Асримиз бошларида илгари сурилган бу қарашлар ҳозирги давримиз учун мослиги билан ҳам аҳамиятлидир. Унинг бундай илғор фикрлари мустақил Республикамиз Президенти Ислом Каримовнинг замонавий кадрлар тайёрлаш борасида олиб бораётган сиёсати билан ҳамоҳангдир. Бунга Беҳбудий орзу-умидларининг руёбга чиқиши, деб қарамоқ лозим. Беҳбудий маърифатнинг озодликка олиб боришдаги ролини яхши тушунди. У шундай ёзади:
«Маориф бўлимида ишлайтурғон мусулмонлар бошини силангиз... ўртадан ниқобни кўтарингиз,
39
Туркистон болаларини илмсиз қўймангизлар. Ҳаммага озодлик йўлини кўрсатингизлар...» Маҳмудхўжа Беҳбудий эрксеварлик, миллатпарварлик, маърифатпарварлик ғоялари учун таъқиб остига олинди ва ўлдирилди.
Жадидчилик ҳаракатининг кўзга кўринган вакилларидан яна бири Мунавварқори Абдурашид ўғли (1878-1931). У Тошкентда туғилган. Мунавварқори ҳам бошқа жадидлар каби Ватан равнақи ва миллат тараққиётининг асосий омили деб халқни саводли ва маърифатли қилишни тушунади. У ана шу фикрдан келиб чиқиб, Тошкентда 1901 йилда янги услубдаги мактабни очади, унга раҳбарлик қилиб, мусулмон болаларни ўқитади. Ўз замонаси учун мақбул бўлган «Адиби аввал», «Адиби Соний», «Ер юзи» каби дарсликлар ёзади. У кўпроқ етимларни, бева-бечораларнинг болаларини ўқитишга аҳамият беради.
Мунавварқори таълим-тарбия ишларини ислоҳ қилмай, халқнинг онгини оширмай, маданий савиясини кўтармай жамиятда катта ўзгаришлар қилиш асло мумкин эмаслигини тушуниб етади. Унинг миллат тараққиёти учун олиб борган ғоялари туфайли собиқ зўравон Шўролар ҳукумати уни таъқиб остига олди. 1931 йил 25 апрелда эса отиб ташланди.
Миллий уйғонишга чорловчи ғояларни илгари сурган жадид ҳаракатининг яна бир йирик вакили Абдулла Авлонийдир. У миллатнинг маънавий инқирозда бўлишини танқид қилди, барчани саводли бўлиш, замонавий фан, маданий ютуқларни эгаллашга чақирди. Абдулла Авлонийнинг «Илм инсонларнинг мадори, ҳаёти, раҳбари, нажотидир» деган ғояси маърифатпарварлик, жадидчилик ҳаракатининг дастурини ташкил этади. У маърифатпарвар сафдошлари сингари мазлум Туркистон аҳлини илм-маърифат зиёсидан баҳраманд қилишда унутилмас хизматлар кўрсатди. «Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ» китобида маърифат, илм-фаннинг жамият тараққётида тутган ўрни ҳақида қимматли фикрларни баён қилган. Алломанинг қарашларини ўрганиш – бугун ўзлигимизга қайтиш жараёни кечаётган бир пайтда алоҳида аҳамият касб этади. Биз шу ўринда алломанинг асаридан қуйидагиларни қайд этишни лозим топдик. «Илм инсон учун ғоят олий ва муқаддас бир фазилатдир. Зероки илм бизга ўз аҳволимизни, ҳаракатларимизни ойна каби кўрсатур. Зеҳнимизни, фикримизни қилич каби ўткир қилур, савобни гуноҳдан, ҳалолни ҳаромдан, тозани мурдордан аюруб берур. Тўғри йўлга раҳнамолик қилиб, дунё ва охиратда масъул бўлишимизга сабаб бўлур. Бизларни илм жаҳолат қоронғулигидан қутқарур. Маданият, инсоният, маърифат дунёсига чиқарур. Аллоҳ таолога муҳаббат ва эътиқодимизни орттирур... Алҳосил, бутун ҳаётимиз, саломатимиз, ҳимматимиз, ғайратимиз, дунё ва охиратимиз
40.
илмга боғлиқдур»
Жадидларнинг қисмати чор ҳукумати, Вақтли ҳокимият ва айниқса, собиқ Шўролар тузуми даврида ниҳоятда фожиали бўлди. Уларнинг кўпчилигига юқорида баён қилинган талаблари учун миллатчи, «пантуркист» деган тамға босилиб, қатағон қилинди, жадидлар ғоялари ва ҳаракатига қора чизиқ тортилди. Жадидчиликнинг тор-мор қилиниши туркий миллатларнинг жаҳон миқёсида танилишини яна бир асрга орқага сурди. Жадидчилик бир аср давомида аввал коммунистик ғоянинг тазйиқида, кейинчалик эса исканжасида бўлиб, тўла равишда намоён бўла олмади. Унинг заминлари
39 Ш. Турдиев. Маҳмудхўжа Беҳбудий. «Мулоқот» журнали, 1994 йил, 3-4 сонлар, 47-бет.
40 Иброҳимов А., Султонов ¥., Жўраев Н. Ватан туй²уси. Тошкент, «Ўзбекистон», 1996, 350-бет
шаклланиши тарзини ўрганишга интилганлар ҳам тазйиқ остига олинди. Уни ўрганишга интилганлар ҳам таъқиб қилинди. Мустақиллик шарофати билан Туркистон халқларининг эрки, мустақиллиги, миллий давлатчилик ғоялари, маърифати учун курашган ватанпарвар-ларнинг муборак номлари тикланди, асарлари чоп этилди. Жадидларнинг ғоялари ўлмас ғоялар бўлгани учун ҳам мустақиллик билан бирга ҳаётимизга қайта кириб келди.
Маънавият ҳар доим маърифат билан яъни билим билан уйғун ҳолда ривожланиб боради. Ҳар иккаласининг уйғунлигига эриша олсак, ёшларимизнинг маънавий баркамол, иймон-эътиқодли, ватанпарвар, инсонпарвар, виждонли, диёнатли, ор-номусли, ҳалол ва пок инсонлар бўлиб тарбия топишларига эриша оламиз. Бу ҳақда Абу Ҳамид Муҳаммад Ғаззолий қуйидаги фикрларни билдирган эди: «Гумроҳ кишилар илм бўлгач, амалга ҳожат йўқ қабилида фикр қиладилар. Бундай фикрлар илмнинг ўзи билан кифояланиб, шариатни инкор этувчиларнинг эътиқоди бўлиб, улар учун илм ҳосил бўлса-ю, амал бўлмаса. Бу каби илмдан фойда йўқлигини билишмайди. Ҳолбуки ўқиб ўрганган илмга амал қилмаган кишининг қиёмат кунидаги азоби икки ҳиссадир».
Буюк маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий ўтган асрнинг бошидаёқ “Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур, замона илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқаларга поймол бўлур”, - деган ҳаётий фикрлар билан Туркистон аҳлининг онгу шуурини уйғотишга даъват этгани бежиз эмас... Бу сўзларнинг қанчалик ҳақиқат эканини бугунги юксак тафаккур ва технологиялар замони ҳам исботланмоқда.
Маънавият ва маърифат, уни эгаллаш масаласига ёндашувга ҳадисларда айтилган “Бу дунёни деб у дунёни, охиратни деб бу дунёни унутманг” деган мазмундаги нақлни ҳеч қачон эсдан чиқармаслигимиз зарур. Чунки тарих ва ҳаёт тажрибаси дунёвий ва диний қадриятлар, илм-маърифат доимо бир-бирини тўлдириб, бойитиб келганлиги шу асосда кишилар маънавий камолот чўққиларига эришганлигидан далолат беради.
Маънавият ва маърифат халқимизнинг, миллатимизнинг, Ватанимизнинг порлоқ келажаги учун сув ва ҳаводек зарур. Маънавият ва маърифатнинг ўзаро бирлиги, уйғунлиги, маънавий ва маърифий тарбия ишларимизни бирга олиб бориш тараққиётимиз тақазоси. Уларни бир-биридан ажралган ҳолда, бошқа-бошқа олиб бориб бўлмайди. Зеро, таълим ва тарбия ишини уйғун ҳолда олиб боришни талаб этади, чунки инсон қалбига йўл аввало таълим-тарбиядан бошланади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ҳозирги даврда миллий камолот йўли мана шу йўл, бундан бошқа йўл йўқ.
Биз эркин фуқаролик жамиятини қуришни, барпо этишни орзу қилмоқдамиз ва шунга интилмоқдамиз. Бу улуғвор вазифаларни ҳал этиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон» газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровнинг саволларига жавоблари, яъни «Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда»41 деб номланган интервьюсида: «Бугунги кунда бутун халқимизнинг қалбидан чуқур жой олган, умуммиллий ҳаракатга айланиб бораётган “Янги Ўзбекистон” ғояси замирида Биринчи ва Иккинчи уйғониш даврларига асос солган аллома аждодларимиз ва маърифатпарвар-жадид боболаримизнинг орзу-интилишлари ва армонлари ҳам мужассам, десак, адашмаган бўламиз. Бугун жамиятимиз олдида турган бу улуғвор ва мураккаб вазифаларни ҳал қилиш, энг авввало, таълим тарбия, маърифат масаласига бориб тақалади.
Одамларда маърифатпарварлик ғояларини тарбиялаш, мактаб-маориф соҳаларига ҳомийлик,
42, -деб саховатпешалик, савобталаблик каби эзгу хусусиятларни кучайтириш зарур»
41 “Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда”. Ўзбекистон
Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровнинг саволларига жавоблари. “Янги Ўзбекистон” газетаси 16 август, 2021 й.
42 Қаранг. «Туркистон» газетаси, 1999 йил 2 феврал сони.
таъкидлаганларида юқорида биз қаламга олган фидойи, сахий, миллатпарвар инсонлар каби бўлишга бизни чорлаётган бўлсалар, не ажаб!
ИЛМ-МАЪРИФАТ ҲАҚИДА ҲАДИСИ ШАРИФЛАРДАН НАМУНАЛАР
-Бешикдан то қабргача илм изланг! ххх
-Илм – фансиз давлат қуриб бўлмайди. ххх
-Дил ва ақлнинг тарбияси илм билан ривожланиб, камол топади. ххх
-Гарчи Хитойда бўлса ҳам илм талаб қилинглар. ххх
-Илмнинг тиканли ва заҳматли йўлларига бардош бериб ўта олган одамгина иймони комил инсон бўла олади, Олллоҳнинг ризолигига эришиб, улуғлик тулпорига минади. ххх
-Илм ўрганиш ҳар бир мўмин фарзидир. ххх
-Бир соатгина илм ўрганиш бир кечалик ибодатдан яхши, бир кунлик дарс эса уч ой тутилган нафл рўзасидан афзал.
ххх
-Илм ақлнинг чироғи ва жиловидир.
ххх
-Садақанинг афзали мўмин киши аввал илм ўрганиб, кейин бошқаларга ҳам ўргатишидир.
МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТНИНГ АҲАМИЯТИ ҲАҚИДА ФИКРЛАРДАН НАМУНАЛАР
Ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир.
Ш.М.Мирзиёев Маънавият инсонни руҳий покланиш ва юксалишга даъват этадиган, инсон ички оламини бойитадиган, унинг иймон-иродасини, эътиқодини мустаҳкамлайдиган, виждонини уйғотадиган қудратли ботиний куч...
И.Каримов Юксак маънавият-енгилмас куч.
И.Каримов Ҳар бир кишининг қадр-қиммати ўз ишини қойил қилиб бажаришида.
Беруний
Бу дўкондан мол ололмас, ким агар қашшоқ, гадо,
Маънавий бойларгина бўлмиш менга чин муштарий
А. Навоий Олдига қўйганини емак – ҳайвон иши, Оғзига келганини демак – нодон иши.
А. Навоий Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир.
А. Авлоний. Маънавият оламида бадавлат халқимиз,
Маърифат тарқатган донишманд Шарқмиз. Йигитликда йиғ илмнинг мағзини, Қарилик чоғи харажат қил ани.
А. Навоий Забт этайин десанг сен илму ҳунар, Инсон, камолин эт ўзингга раҳбар.
Бедил Агар ким илмдан кийгай тож,
Ул бош осмондан ундиради бож.
Х.Деҳлавий Инсоннинг қиммати эмас симу-зар, Инсоннинг қиммати илм ҳам ҳунар.
Бедил Илм инсон кўзини очар, қулоғин очар, Фан мияга идрок билан ёруғлик сочар.
М. Шайхзода Илм инсонларнинг мадори, ҳаёти, раҳбари, нажотдир, Илм инсон учун ғоят олий муқаддас бир фазилатдир. Зероки, зеҳнимизни, фикримизни қилич каби ўткир қилур, Илмсиз инсон мевасиз дарахт кабидир.
А. Авлоний
Такрорлаш учун саволлар:
1. 18-19 асрларда яшаб ўтган қандай шоир ва маърифатпарварларни биласиз?
2. «Жадид» сўзининг маъноси нима?
2. Жадидчилик ҳаракатининг пайдо бўлиш сабабларини тушунтиринг.
3. Жадидчилик ҳаракатининг намояндаларидан кимларни ва уларнинг қандай асарларини биласиз?
4. Халқ душмани сифатида қатағон этилган Мусо Саиджоновнинг қабри қаерда?
5. Маърифат сўзи қандай маънони англатади?
6. XIX асрда Ўрта Осиёда маънавият ва маърифат ривожида “Зулмат қоплаган даврда осмонда чарақлаган юлдуз” сифатида эътироф этилган аллома ким?
7. Маърифатнинг луғавий маъноси нима?
8. Қайси аллома амир Насрулло ва амир Музаффархон даврида Бухоро амирлиги элчилари қаторида 3 марта (1856, 1869, 1873-74 йилларда) Россияга жўнатилган?
9. Шарқшунос Е.Э. Бертельс ким ҳақида: “У XIX аср адабиётида кўзга кўринган ёзувчи, ҳаққоний равишда буюк инсондир. ... – Ўрта Осиё жадидларининг отаси” – деб ёзган эди?
10. Жадидчиликнинг асосий ғоя ва мақсадлари нималардан иборат эди? Британия энциклопедиясида ўзбек файласуфи сифатида қайд этилган, 1924 йилда ўзбек олимлари орасида биринчи бўлиб профессор унвонига сазовор бўлган олим ким?
11. 1921 йилда Бухорода ўз уйини Шарқ мусиқа мактаби учун бериб, ўзи шу мактабнинг биринчи директори бўлган?
12. “Шашмақом” куйларини тўплаш ва нотага ёзиб олишга раҳбарлик қилган; рус композитори В.Успенскийни Бухорога таклиф этган; 1924 йилда унинг ҳомийлиги билан Жалол ота Ғиёсов ижро этган Шашмақом илк бор нотага олинган маданият ҳомийси ким?
13. БХСР маблағи ҳисобига 70 нафар туркистонлик истиқболли ёшларнинг Германияга бориб ўқиши; Бухорода Шарқ мусиқа мактабининг ташкил этилиши, халқ қўлида сочилиб ётган ноёб қўлёзмаларни тўплашда ташаббускор бўлган олим ким?
14. Кимнинг саъй-ҳаракати билан БХСР да ўзбек тили давлат тили деб эълон қилинди; Давлат театри ташкил этилиб, Тошкентдан Маннон Уйғур ва Чўлпон, вақф ишларини бошқариш учун эса М. Абдурашидхонов таклиф этилди.
15. 1938 йил 15 мартда Москва атрофидаги Бутово қатлгоҳида отиб ташланган; 1965 йил 6 мартда оқланган маърифатпарвар-жадид ва сиёсий арбоб ким?
16. ЎзССР Халқ Комиссарлари Совети раиси, СССР МИК раиси лавозимларида фаолият кўрсатган; тарихчи ва иқтисодчи сифатида йирик илмий тадқиқотлар эълон қилган Ф.Хўжаевнинг сиёсий арбоб бўлиб шаклланишида катта роль ўйнаган устози ва сафдоши ким бўлган?
17. Ўзбекистондаги тарих фани бўйича йирик олим ва биринчи профессор ким? Халқ душмани сифатида қатағон этилган маърифатпарвар-жадидларнинг қабри қаерда?
18. Маҳмудхўжа Беҳбудий ким бўлган?
19. Мунавварқори фаолиятини изоҳлаб беринг.
20. Абдулла Авлоний ҳақида нима биласиз?
20. Маърифат ғояларини илгари сурган шоир ва ёзувчилардан кимларни биласиз?
21. Жадидчилик ҳаракати намояндаларининг тарихий тақдирлари ҳақида нималарни биласиз?
22. Мустақиллик ва жадидчилик ҳаракатига муносабатдаги ўзгаришларни тушунтириб беринг.
ТЕСТЛАР
1. Маърифат нима?
А) Маърифат - инсонларнинг онг-билимини, маданиятини оширишга қаратилган таълим-тарбия жараёнидир.
Б) Маърифат асосан умумий ва ўрта махсус билим берувчи мактаб ва ўқув юртларида тарқатилади. С) Маърифат билим ва маданиятни ёйиш ва юксалтиришнинг ҳамма турлари, шакллари ва соҳаларини ўз ичига олади.
Д) Маърифат атама сифатида – табиат, жамият ва инсон моҳияти ҳақидаги турли-туман билимлар, маълумотлар мажмуасини билдиради. + Е) Жавобларнинг барчаси тўғри
2. XIX асрда Ўрта Осиёда маънавият ва маърифат ривожида “Зулмат қоплаган даврда осмонда чарақлаган юлдуз” сифатида эътироф этилган аллома ким?
А) Файзулла Хўжаев
Б) Аҳмад Дониш
С) Абдурауф Фитрат
Д) Муқимий
Е) Фурқат
3. “Маърифат” сўзининг луғавий маъноси нима?
А) билиш
Б) таниш
С) билим
Д) англаш + Е) Жавобларнинг барчаси тўғри.
4. Қайси аллома амир Насрулло ва амир Музаффархон даврида Бухоро амирлиги элчилари қаторида 3 марта (1856, 1869, 1873-74 йилларда) Россияга жўнатилган?
А) Дониёлбий +Б) Аҳмад Дониш
С) Мирза Козимбек
Д) Муқимий
Е) Фурқат
5. Буюк шарқшунос Е.Э. Бертельс ким ҳақида: “ У XIX аср адабиётида кўзга кўринган ёзувчи, ҳаққоний равишда буюк инсондир. ... – Ўрта Осиё жадидларининг отаси” – деб ёзган эди? А) Мунавварқори +Б) Аҳмад Дониш
С) Абдурауф Фитрат
Д) Абдулла Қодирий
Е) Маҳмудхўжа Беҳбудий
6. Жадидчиликнинг асосий ғоя ва мақсадлари нималардан иборат эди?
А) Туркистонни ўрта асрчилик, феодал қолоқлик, хурофотлардан озод қилиш,
Б) «Усули қадим»ни инкор этган ҳолда ўлкани, халқни, миллатни замонавий тараққиёт йўлига олиб чиқиш,
С) Миллий давлат бунёд этиш, конституцион, парламент ва президент идора усулидаги озод ва фаровон жамият қуриш,
Д) Ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш, миллий қўшин тузиш ва бошқалардан иборат. + Е) Жавобларнинг барчаси тўғри.
7. Британия энциклопедиясида ўзбек файласуфи сифатида қайд этилган, 1924 йилда ўзбеклар орасида биринчи бўлиб профессор унвонига сазовор бўлган олим ким?
А) Мунавварқори Б) Аҳмад Дониш +С) Абдурауф Фитрат
Д) Абдулла Қодирий
Е) Маҳмудхўжа Беҳбудий
8. 1921 йилда Бухорода ўз уйини Шарқ мусиқа мактаби учун бериб, ўзи шу мактабнинг биринчи директори бўлган; “Шашмақом” куйларини тўплаш ва нотага ёзиб олиш ишларига раҳбарлик қилган; унинг ташаббуси билан рус композитори В.Успенский Бухорога таклиф этилган; 1924 йилда унинг ҳомийлиги билан Жалол ота Ғиёсов ижро этган Бухоро Шашмақоми илк бор нотага олинган маданият ҳомийси ким?
А) Мутаваккил Бурҳонов
Б) Файзулла Хўжаев
С) Мусо Саиджонов
Д) Абдулваҳоб Мунзим +Е) Абдурауф Фитрат
9. Маърифатпарвар – жадид Абдурауф Фитратга тегишли бўлган қаторни топинг?
А) 1921 йилда маориф, 1922 йилда хорижия-ташқи ишлар нозири, халқ хўжалиги кенгаши раиси, МИҚ ва халқ нозирлари шўроси раиси ўринбосари лавозимларда хизмат қилган.
Б) БХСР маблағи ҳисобига 70 нафар туркистонлик ёшларнинг Германияга бориб ўқиши; Бухорода Шарқ мусиқа мактабининг ташкил этилиши, халқ қўлида сочилиб ётган ноёб қўлёзмаларни тўплашда ташаббускор бўлди.
С) Унинг саъй-ҳаракати билан БХСР да ўзбек тили давлат тили деб эълон қилинди; Давлат театри ташкил этилиб, Тошкентдан Маннон Уйғур ва Чўлпон, вақф ишларини бошқариш учун эса М. Абдурашидхонов таклиф этилди.
Д) 1923-26 йилларда Москвада Шарқшунослик илмий-тадқиқот институтида; 1926-1937 йилларда Самарқанддаги олий педагогика институти ва Тошкентдаги Тил ва адабиёт институтида илмий фаолият олиб борди. + Е) Жавобларнинг барчаси тўғри.
10. 1938 йил 15 мартда Москва атрофидаги Бутово қатлгоҳида отиб ташланган; 1965 йил 6 мартда оқланган маърифатпарвар-жадид ва сиёсий арбоб ким?
А) Мунавварқори Абдурашидхонов
+Б) Файзулла Хўжаев
С) Абдурауф Фитрат
Д) Абдулла Қодирий
Е) Маҳмудхўжа Беҳбудий
11. ЎзССР Халқ Комиссарлари Совети раиси лавозимида фаолият кўрсатган Ф. Хўжаевнинг сиёсий арбоб бўлиб шаклланишида устози ва сафдоши катта роль ўйнаган. Унинг устози ва сафдошини топинг? А) Мусо Саиджонов
Б) Аҳмад Дониш +С) Абдурауф Фитрат
Д) Садриддин Айний
Е) Абдулвоҳид Бурҳонов Мунзим
12. Ўзбекистондаги тарих фани бўйича йирик олим ва биринчи профессор ким?
+А) Мусо Саиджонов
Б) Аҳмад Дониш
С) Абдурауф Фитрат
Д) Садриддин Айний
Е) Абдулваҳоб Мунзим
13. Халқ душмани сифатида қатағон этилган маърифатпарвар-жадидларнинг қабри қаерда? А) Москвада
Б) Тошкентда
С) Бухорода
Д) Самарқандда +Е) қабри қаердалиги номаълум.
14. У - .... нинг «Илм инсонларнинг мадори, ҳаёти, раҳбари, нажотидир» деган ғояси маърифатпарварлик, жадидчилик ҳаракатининг дастурини ташкил этади. +А) Абдулла Авлоний
Б) Аҳмад Дониш
С) Абдурауф Фитрат
Д) Садриддин Айний
Е) Абдулваҳоб Мунзим
15. Авлонийнинг маънавият, одоб-ахлоққа бағишланган қайси асарида маърифат, илм-фаннинг жамият тараққиётида тутган ўрни ҳақида фикрлар баён қилинган?
А) Наводир ул вақое
+Б) «Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ»
С) Падаркуш
Д) Қуллар романи
Е) Абулфайзхон трагедияси
АДАБИЁТЛАР:
1. Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз.1-том. -Тошкент: Ўзбекистон, 2017.– 535 б.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2020 йил 24 январь. Халқ сўзи 25 январь 2020 й.
3. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз.
Т.: Ўзбекистон, 2016. -53 б.
4. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан қурамиз. Т.: Ўзбекистон, 2017.
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи. -30-09-2020 https://uza.uz/uz/posts/ uzbekiston-respublikasiprezidenti-shavkat-mirziyoevning-ituv.
6. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. 2-нашр –Т.: Маънавият, 2016.
ҚЎШИМЧА АДАБИЁТЛАР:
7. Алиев А. Истиқлол ва адабий мерос. Т., Ўзбекистон, 1997.
8. Отамуротов С., М.Абдураҳмонов., Ш.Ризаев., Ўзбекистонда маънавият соҳасидаги ислоҳотлар: ривожланиш босқичлари, эришилган натижалар ва истиқболи. Тошкент.: Akademiya-2010.
9. Махмудов Т. Мустақиллик ва маънавият.– Тошкент.: Шарқ НМАК - 2001 й.
10. Эргашев Ф., Эргашев И. Фидойилик – ҳаёт мазмуни. – Т: Ўзбекистон, 2001 й.
11. Эркаев А.П. Маънавият миллат нишони. Тошкент.: 1997.
12. Эшонқулов А. Маънавият тарбияси. Мулоқот, 1997. №1.
13. Маҳмудов Т.. Нафосат ва маънавий қадриятлар. Тошкент.: 2001.
14. Давлат, жамият, оила ва ёшлар тарбияси муаммолари. Тошкент.: 1997.
15. Зиёев Х. Истиқлол-маънавият негизи. Маънавият. Тошкент.: -1999.
16. Қаҳҳарова Ш. Глобал маънавият- глобаллашувнинг ғоявий асоси. Т. Тафаккур: -2009.
17. Отамуратов С. Глобаллашув ва миллат. Тошкент.: Янги аср авлоди. 2008.
18. Маънавият асосий тушунчалар изоҳли луғати. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси. Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти. Тошкент:
Ғафур Ғулом номидаги НМИУ. 2010 й.
19.Эркаев А. Маънавият – миллат нишони. Тошкент. Маънавият, 1997
20.Имомназаров М. Маънавиятимизнинг такомил босқичлари. Тошкент: Шарқ, 1996
21.Имомназаров М. Миллий маънавиятимиз назариясига чизгилар. Т: Шарқ, 1999
22.Юсупов Э. Инсон камолотининг маънавий асослари. Тошкент: Университет, 1998
23.Маҳмудов Т. Мустақиллик ва маънавият.Тошкент: Шарқ, 2001
24.Абдулла Авлоний.Туркий гулистон ёхуд ахлоқ. Тошкент, “Ўқитувчи”, 1992
25.Бўри Зиёмухаммадов. Маърифат асослари. Тошкент, “Chinor EHK,” 1998
26. Фитрат. Танланган асарлар, I жилд. (Шеърлар, насрий асарлар, драмалар) Т.: Маънавият, 2000 йил.
27. Фитрат. Танланган асарлар, II жилд. (Илмий асарлар) Т.: Маънавият, 2000 й.
28. Фитрат. Танланган асарлар, III жилд. (Драмалар, публицистик мақолалар) Т.: Маънавият, 2003 йил.
29. Фитрат. Танланган асарлар, IV жилд. (Дарслик ва ўқув қўлланмалари, илмий мақола ва тадқиқотлар) Т.: Маънавият, 2006 йил.
30. Фитрат. Танланган асарлар, V жилд. (Илмий рисолалар) Т.: Маънавият, 2010 йил.
7-МАВЗУ: МУСТАМЛАКАЧИЛИК ШАРОИТИДА МАЪНАВИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗНИ АСРАШ УЧУН ОЛИБ БОРИЛГАН КУРАШЛАР (2 соат) Режа:
1. Шахс маънавиятини юксалтиришда ахлоқий қадриятларнинг аҳамияти
2. Халқни миллий маънавий-маърифий заминлардан маҳрум қилиш мустамлакачилик сиёсатининг асосий мақсадидир.
3. Қарамлик шароитида ўзбек халқининг она тили, эътиқоди, миллий мероси, ғурури, қадриятларидан маҳрум этилиши ва топталиши.
4. Диний қадриятларнинг қадрсизланиши - аҳолини манқуртлаштириш сиёсатининг белгиси сифатида.
Таянч сўз ва тушунчалар:
Мустамлакачилик, маънавий қарамлик, тобелик, ахлоқий қадриятлар, диний қадриятлар, уламолар, қатағон сиёсати, муқаддас жойлар, манқуртлик, зўравонлик; тазйиқ ўтказиш; халқни тарихидан, маданиятидан, қадриятларидан, тилидан, динидан, урф-одатларидан, маънавиятидан маҳрум қилиш; руслаштириш сиёсати; маънавий мероснинг топталиши; мустақиллик, маънавий қадриятларимизни тикланиши.
1-масаланинг баёни. Тарихдан маълумки, бир халқни ўзига тобе қилишни истаган кучлар аввало уни ўзлигидан, тарихидан, маданиятидан жудо қилишга интилади. Босиб олинган мамлакат халқлари маданий-маънавий тараққиётини бўғиб қўйиш истилочи, босқинчи мамлакатлар томонидан мустамлакачилик тартибларини сақлаб туриш ва мустаҳкамлашнинг азалий, тарих синовидан ўтган анъанавий йўлларидан бири бўлиб ҳисобланади. Истилочи мамлакат итоат қилдирилган халқларни бора-бора ўзига сингдириб юборишни, бунинг учун ўз мафкураси ва ғояларини уларга мажбуран жорий этиш, маданиятига шикаст етказиш, миллий тили, миллий урф-одатлари ва миллий қадриятлари ривожига йўл бермасликни ўз сиёсатининг асосий мақсади деб билади. Хитой донишманди Конфуций бундан 2700 йил олдин ўз императорига шундай маслаҳат берган экан: «Хоқоним, агар бирор мамлактни босиб олиб, у ерда узоқ ҳукмронлик қилмоқчи бўлсангиз, даставвал ўша ерда яшаётган халқни ўз тарихий маданиятидан маҳрум этинг, маънавий бўҳронни кучайтиринг. Ўз маданиятидан бебаҳра бўлиб, маънавий қашшоқлик ҳолатига учраган халқ уюшмайди, ички низолар гирдобига ўралади, сизга қаршилик кўрсата олмайди. Бундай ҳолга келган халқни, мамлакатни идора қилиш қийин бўлмайди»[11]. Маданият ва маънавиятни барбод этиш, миллий тил, урф-одатлар камолотига йўл бермаслик итоат эттирилган халқни жиловда ушлаб туришнинг энг зарур ва нозик йўлларидан бири эканлигини истилочи ва босқинчилар доимо жуда яхши билган. Шунинг учун ҳам мустамлакачи ва босқинчилар Хитой донишманди айтган гапларни олдиндан режалаштириб қўйишади.
Маданият, маънавият ва маърифат зарбага учраб, халқнинг, мамлакатнинг маънавияти ва маърифати барбод бўлаверса, одамлар ўз-ўзидан эътиқодсиз бўлиб кетади. Ундай ўлкада, мамлакатда омманинг оломонлашуви, сиёсий манқуртлик, бепарволик бошланади. Охироқибатда миллий ғурур, ифтихор, миллий қадриятлар аста-секин заифлаша бошлайди. Ана шундай ўлкани, мамлакатни, унинг халқини мустамлакачилик кишанларида ушлаб туриш, итоаткор қулга айлантириш мумкин.
Чингизхон ҳам Ўрта Осиё заминини истило қилаётганида ўз саркардаларига: Шаҳарларга нодон, иродасиз, ахмоқ кишиларни бошлиқ этиб тайинланглар, уларни қўллаб-қувватланглар ва кўкларга кўтариб мақтай беринглар, маҳаллий халқларнинг ақлли, билимли, обрўэътиборли кишиларини йўқ қилинглар, деб топшириқ берар экан. Бу сиёсатнинг ҳам чуқур ўйланган сабаблари бўлган. Ўз маданиятидан, обрў-эътиборли, доно вакилларидан жудо бўлган халқ маънавий раҳнамосиз қолиб қовуша ва уюша олмайди.
Тарих шундан гувоҳлик берадики, ҳамма вақт, ҳамма ерда босқинчи ҳукмдорлар босиб олинган мамлакатлар ҳудудларида Хитой донишманди ва Чингизхон айтган тарзда сиёсат юргиздилар. Бундан Ўрта Осиё халқлари ҳам мустасно эмас. Илм-фан ва маданият, маънавиятнинг энг ривожланган марказларидан бўлган Туркистонни зўравонлик йўли билан босиб олган чор ҳукумати ерли аҳолини қарамлик ва қуллик, сиёсий карахтлик ва руҳий қашшоқлик ҳолатида ушлаб туришни мустамлакачилик сиёсатининг марказий масалаларидан бири деб ҳисоблади. Ана шу ёвуз ва маккорона сиёсатни амалга оширишнинг асосий йўлйўриқларини ишлаб чиқиш учун ишни нимадан бошлаш кераклиги ҳақида таклиф-мулоҳаза ва хулосалар бериш топшириғи билан чор ҳукумати кўпчилик олимлар ва бошқа соҳа кишиларини Россиядан Туркистонга юборди.
Босиб олинган мамлакатда илм-фан, маъна-вият, маданият истилочи мамлакатга нисбатан бир неча бор устун бўлса, ундай жойларда мустамлакичилик тартибини сақлаб туриш осон кечмайди. Бизнинг ўлка эса босқинчи чор Россиясига нисбатан маънавий-маърифий ва маданий тараққиёт жиҳатидан анча устун турарди. Чор ҳукумати олимлар маслаҳатига амал қилиб, бизнинг ўлкада қандай қилиб бўлмасин, ўзларининг ерли халқдан устунликларини исботлашга ва шу тариқа «узил-кесил» ғалабага эришишга астойдил киришдилар.
Ўтмишдаги босқинчилар сингари чор босқинчилари ҳам бу соҳадаги амалий ишни Туркистон халқини бир неча минг йиллик тарихи, маданияти, урф-одатларидан маҳрум қилиш, руҳан, маънан майиб-мажруҳ қилишдан бошладилар. Бу чуқур ўйлаб, узоқни кўзлаб ва режалаштириб қўйилган машъум сиёсат эди. Бу сиёсатнинг замирида чор ҳукуматининг манфаатини ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва Туркистон халқларини, шу жумладан ўзбек халқини миллий ўзлигини англашдан буткул маҳрум қилиб ўтмишини унутган, ватанпарварлик туйғусидан жудо бўлган, истиқболини кўролмайдиган одамлар гуруҳига айлантириш муддаоси турган.
Маънавият ва маърифат халқнинг ўз ўтмишини билиши ва истиқболини тушуниб етишига ёрдам беради, Ватанни севиш ва у билан фахрланишга даъват этади, душманларга, босқинчи ва мустамлакачиларга қарши муросасиз кураш олиб боришга, эрк ва адолат учун жасорат кўрсатишга ундайди.
Маънавият ва маърифатдан маҳрум халқ миллий жиҳатдан ўзини англаб ололмайди, тақдирга тан бериб яшашни ўзига эп кўради. Чор амалдорлари буни яхши англаган ҳолда ўз мустамлака асоратига солган Туркистон халқларини маънавият, маърифат ва маданиятдан бебаҳра қолдириш масаласига алоҳида аҳамият бердилар, бу йўлда ҳеч тап тортмай инсофу диёнатни, раҳм-шафқатни бутунлай унутдилар.
Чор Россиясининг Туркистондаги сиёсати миллий туйғуни поймол этишга, миллий қадриятларни топташга, буткул йўқотиб юборишга қаратилган эди. Чоризм бу ўлкада саводсизлик, билимсизлик ҳолатини вужудга келтириш ва уни мустаҳкамлашдан манфаатдор эди.
Чоризм мустамлакачилик сиёсатини Шарқда қон ва қилич билан жорий қилган генераллардан бири М. Д. Скобелев: «Миллатни йўқ қилиш учун уни қириш шарт эмас, унинг маданиятини, тилини, санъатини йўқ қилсанг бас, тез орада ўзи таназзулга учрайди», - деб «башорат» қилган эди[12]. Унинг ана шу «доно» кўрсатмаси Туркистондаги маънавият, маърифат ва маданиятга нисбатан амалга оширилган жаҳолат ва ёвузликлар учун қўлланма бўлиб хизмат қилди. Чоризм Туркистон халқларини саводсизлик, билимсизлик ҳолатида ушлаб туришдан манфаатдор эди. Унинг мақсади ғафлат уйқусида ётган, замонавий фантехника, маърифат ютуқларидан бехабар, миллий онги паст, миллий ғурури топталган халқни талаш, эзишдан иборат эди. Чор ҳукуматининг мустамлака ўлкалардаги гумашталари «ярим подшо» Кауфман, генерал-губернатор Куропаткин, жаллод Головановга ўхшаганлар Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон, Тошкентдаги буюк асори-атиқаларни, масжидумадрасаларни, арклару тарихий-маданий ёдгорликларни тўпга тутиб ер билан яксон қилдилар. Ахир қандай қилиб қўл остидаги мазлум халқлар маданияти, маънавияти, маърифати, тарихи босқинчи-жаллодларникидан баланд бўлиши керак?! Бунга улар тоқат қила олмас эди! Уларнинг усули йўқ қилиш, маданиятни, тил ва тарихни, Туркистон халқлари, шу жумладан ўзбек халқи ғурурланадиган, ифтихор қиладиган нимаики бўлса, ҳамма-ҳаммасини, таг-туги билан аямай яксон қилиш эди.
Чор ҳукуматининг Туркистондаги мустамлакачилик сиёсатининг туб моҳиятида қандай мақсад ва муддао ётганлигини халқимизнинг билимли, маданиятли, зийрак, оқилу доно фарзандлари аллқачон тушуниб етган эдилар. Чор ҳукумати мустамлакачилик сиёсатини фош этган, халқни эрк ва озодликка, билим ва маданиятга чорлаган, миллий қадриятларимизни қўллаб қувватлаган, шу йўлда жафо чекиб ҳалок бўлган буюк қалб эгаси Абдурауф Фитрат ўзининг «Туркистонда руслар» рисоласида: «Кўрдим, кездим, эшитдим, ўқидим. Мамлакатлар орасида Туркистонимиз каби бахтсиз бир мамлакат йўқдир... Рус капиталистлари билан рус попларининг содиқ ишончли қоровуллари бўлғон эски Русия ҳукумати эллик йил орасида Туркистондаги турк болаларининг фойдаларига бирор иш кўрдими, кўрмоқчи бўлдими? Мана шу саволга - «Йўқ!»дан бошқа бир жавобимиз йўқдир. Юртимиз эллик бир йил идораи аскарий остида турдиғи учун биз Оврупонинг маданий миллатлари билан кўришолмадик, уларнинг ижтимоий ва иқтисодий фикрларидан истифода қилолмадик. Бизнинг кўзларимизни очирмаслик фикри учун фикри очиқ татар қариндошларимизнинг даҳи Туркистондан ер олмоқ ва Туркистонда мактаб очмоқлари ман этилди.
Бизнинг диний ва миллий ҳиссиётларимизни ўлдирмоқ тилаги билан Устроутов каби мутаасиб попларнинг идорасинда газета чиқарилди, мактаб очилди, лекин ўз миллатимиз ва диёнатимизни англамоқ учун ўз тарафимиздан очилган мактаблар ва ғазиталар боғланди, шаърий маҳкамаларимизнинг ҳуқуқ ва салоҳиятларидан буюк бир қисти ғасб этилди. Маҳкамаларда, уйларда, йўлларда, тижорий ишларда, ҳатто вағон арбаларинда Туркистон ерлисининг ҳуқуқи Туркистон мусофири бўлғон рус ва арманидан тубанда тутилди»45, - деб ёзган эди. Абдурауф Фитратнинг қалб нидоси бўлган ушбу сўзларда мустамлакачилик сиёсатининг барча томонлари фош этилганди.
Шундай қилиб, чор ҳукуматининг Туркистон халқларига нисбатан тутган мустамлакачилик сиёсати бу халқлар ўртасидаги ҳар қандай давлат куртакларини йўқ қилиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маданий тараққиётини бўғиш, уларга эркинлик бермаслик, миллий қадриятларини ерга уриш, камситиш, миллий ғурурларини, маънавиятини поймол этиш, қўрқувда ушлашдан иборат эди.
2-масаланинг баёни. Россияда Октябрь тўнтаришидан кейин, совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида бошқа жумҳуриятларда бўлганидек, Ўзбекистонда ҳам, албатта маданий, маърифий тараққиёт бўлди, табиий ва ижтимоий фанлар анчагина ўсди, миллий зиёлилар сафи кенгайди, иқтисодда, ижтимоий, сиёсий ҳаётда ижобий ўзгаришлар бўлди.
Бундан кўз юмиш мумкин эмас. Лекин Ўзбекистон Мустақиллигига қадар бўлган етмиш тўрт йил ичида маданий-маърифий тараққиётимиз имкониятларидан тўла фойдалана олмадик. Марказ томонидан юргизилган давлат сиёсати туфайли миллий онгимиз, миллий тилимиз, тарихимиз, урф-одатларимиз ривожланишига йўл бермайдиган ғовлар пайдо бўлди. Агар Чор Россияси бизнинг маънавиятимизни турғунликда, қолоқликда тутишга уринган бўлса, большевик-шовинистлар маҳаллий халқларни ўз миллий маданиятидан буткул бегоналаштириш сиёсатини тутдилар. Ўзбек халқининг маданияти ва маънавиятига, миллий онги ривожланишига тўсқинлик қилиш собиқ Совет жамияти даврида чоризм замонидагидан кўра кучайса-кучайдию, аммо камаймади. Шўро давлати миллий чекка ўлка халқларини эзиш, бойликларини талаш мақсадида чоризм мустамлакачилик сиёсатини ошкора давом эттирди. Шўро тузуми миллий бирдамлик, миллий туйғу ривожланиши ва юксалишига миллатчилик деб қаради.
Шўро замонида халқимизнинг минг йиллик тарихи, эътиқоди рад этилди, ўрнига «шахсга сиғиниш» балоси рўбару бўлди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» рисоласида таъкидлаганидек: «.... Шўролар замонида тарихий ҳақиқатни билишга интилиш рағбатлантирилмас эди, ҳукмрон мафкура манфаатларига хизмат қилмайдиган манбалар халқ кўзидан иложи борича йироқ сақланарди»[13].
Инсонларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини таъминлашга кўмак-лашадиган муқаддас китоб Қуръони Карим, Ҳадиси Шариф, Ал-Бухорий, Ат-Термизий, Шайх Нажмиддин Кубро, Аз-Замахшарий, Баҳоуддин Нақшбанд сингари уламою фузалоларнинг мўътабар асарлари халқдан яширилди, уларга ўт қўйилди, сувларга оқизилди. Қарамлик ва мўтелик йилларида содир бўлган бу даҳшатли воқеа ва ҳодисалар ўзбек халқининг миллий маънавияти муайян даражада таназзулга учрашига сабаб бўлди. Шўро ҳукумати ва тузуми қурила бошлаган дастлабки йилларидаёқ, аввало бутун зиёлилар ва ҳатто эски ўзбек ёзувини биладиган (мулла деб ном олган) кишилар ҳам қамоқларга жўнатилди. Кейинчалик эса уйда араб алифбоси ёзувидаги китоб ва қўлёзмаларни сақлаган одамлар қаттиқ таъқиб остига олинди. Хуллас, ўзбек халқининг илғор қисми - зиёлиларга, маърифат ҳомийларига жуда катта зарба берилди. Бу қатағонлик хатти-ҳаракати ўтган етмиш йил давомида у ёки бу даражада доимий ва узвий равишда давом этди.
Миллий маънавий қадриятлардан бири миллий урф-одатлар, анъаналар, диний-тарбиявий маросимлар, халқ байрам ва сайиллари кабиларга қилинган хужум ўзбек халқи бошига тушган оғир дард бўлди.
Умуман олганда, шўро йиллари давомида ўзбек халқи эркин фикрлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Бу эса, ўз навбатида, халқнинг маънавиятига салбий таъсир қилди.
Юқорида қайд этганимиздек, 30-йилларнинг ўрталарига бориб, миллий маънавиятимизни тўлиқ синдириб, янчиб ташлашга қаратилган сиёсат изчил амалга оширила бошланди. Асл зиё эгалари отиб, букиб ташланди. Булар қаторига Чўлпон, Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат, Усмон Носир каби халқимизнинг, миллатимизнинг, унинг маънавиятининг ўнлаб, юзлаб асл ўғлонларини киритишимиз мумкин.
Қарамлик ва мутелик йиллари ўзларини илмнинг ҳамма соҳасини яккаю ягона билағони деб атаган коммунистик мафкура тарғиботчилари ўз фаолиятларида ўтмишдан қолган барча маънавий меросни бутунлай инкор этиш йўлига ўтиб олдилар. Навоий, Бобур, Улуғбек, Яссавий, Машраб, Нодирабегим сингари алломалар феодализм даври намояндалари, деб эълон қилиниб, уларнинг меросларини ўрганиш тақиқланди. Буюк алломаларнинг юбилейларини ўтказиш эса миллатчилик кайфиятларини кучайтирувчи омил сифатида баҳоланди.
Ўрта Осиё халқларининг ўрта асрларда жаҳон фани, маданияти тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида гапириш тарихни идеаллаштириш деб кўрсатилди. Ўтмишнинг улкан мероси, бебаҳо миллий маънавият қадрияти бўлган қўлёзмаларни ўрганиш, нашр қилиш имконияти чегаралаб қўйилди.
Ўзбекистонда барча динларнинг, биринчи навбатда, ислом динининг кўзга кўринган йирик вакиллари бирин-кетин қамалди, сургун қилинди, ими-жимида отиб ташланди. Чорак кам бир аср давомида диний-маънавий тарбияга ўрин берилмади. Диний ахлоқ ва маданиятнинг зарари ҳақида айтилмаган гап қолмади.
Даҳшатлиси шу бўлдики, ислом динини «фош этиш» мақсадида азиз-авлиёларнинг мозорларига ўт қўйилди, мақбаралари остин-устин қилинди. Коммунистлар, раҳбар ходимлар ота-оналари, яқин кишилари жанозасига боришдан қўрқиб қолишди. Юрак ютиб борганлар партиядан ўчирилиб, ишдан олинди.
Халқ ўртасида даҳрийликни тарғиб қилиш ва динга қарши муросасиз кураш ниқоби остида ўрта аср меъморчилигининг такрорланмас намунаси бўлган, миллий нақшлар билан жиловланиб турган минглаб масжидлар, юзлаб мадрасалар, халқимизнинг миллий ғурури ҳисобланган муҳташам қасрлар, тарихий обидалар, хонлар, амирларнинг саройлари ваҳшийлик ва ёвузлик билан бузиб ташланиб, омборхоналарга, пахта қуритадиган жойларга айлантирилди. Бу каби хунук ишлар «феодал ўтмиш, эскилик сарқитларидан тозалаш» деган қизил сўзлар билан ниқобланди.
Мустақиллик туфайли диний қадриятларга бўлган бундай салбий муносабатларга барҳам берилди.
Ўтмиш халқ оғзаки ижоди маънавиятимизнинг илк сарчашмаси саналади. Тоталитар тузум даврида халқимизнинг қадимий қадриятлари, халқ оғзаки ижодининг юксак намунаси сифатида асрлардан-асрларга маънавий мерос бўлиб ўтиб келаётган афсона, ривоят, эртак, мақолларга, «Алпомиш», «Гўрўғли», «Рустам», «Авазхон», «Ҳасанхон», «Равшанхон» каби достонларга бир ёқлама муносабатда бўлинди, уларга замонасозлик, синфийлик, партиявийлик нуқтаи назаридан туриб баҳо берилди. Ўзбек халқ оғзаки ижодиётининг ҳар бир асарига икки синф, икки маданият назарияси асосида баҳо берилди, коммунистик мафкура нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда ёндашилди. Улардаги миллий ва умуминсоний қадрият ва ғоялар назар-писанд қилинмади. Чунончи, «Алпомиш» достонида хонлар, беклар мақталади, босқинчилик ва зўравонлик тарғиб қилинади, ислом динига мансуб бўлмаган бошқа халқларга ёмон муносабат тасвирланади, деган айблар тўнкалди. Достоннинг бош қаҳрамони Алпомиш меҳнаткаш халқнинг олижаноб фазилатларини ва орзу-умидларини ўзида ифода этмайди, аксинча, у ҳоким, қонхўр бек, типик зўравон ва золим сифатида ҳаракат қилади, деб даъво қилинди.
Пировард натижада достон китоб дўконлари пештахталаридан, кутубхона жавонларидан йиғиштириб олинди. Сирасини айтганда, бу ўзбек халқига тухмат, уни бой ўтмишидан ажратиб ташлаш, миллий қадриятларни ерга уришдир. Мустақиллик туфайли маънавий меросимизнинг бу соҳасига нисбатан бўлган салбий муносабатларга узил-кесил барҳам берилди. Бунинг яққол исботи 1999 йилда «Алпомиш» достони яратилганлигининг 1000 йиллиги юртимизда кенг нишонланганлигидир.
Тил - ҳар бир халқ ва миллатнинг миллий ўзлигини намоён қилишда муҳим воситадир. Жаъмики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади....Она тили – бу миллатнинг руҳидир. Ўз тилини йўқотган ҳар қандай миллат ўзлигидан жудо бўиши муқаррар! Шахс маънавий камолотининг зарур шартларидан бири ўз она тилини билишидир. Тил билмайдиган одам халқнинг дилини ҳам билмайди. Бирон-бир сабаб туфайли миллий тил йўқолса миллат бора-бора йўқолиб кетади, миллий ўзига хослигини йўқотади[14]. Шундай бўлгач, бирон-бир миллий тилнинг йўқолиши ўша халқнинг муқаррар равишда ҳалок бўлишига олиб келади.
Собиқ Совет ҳукумати ҳукмронлик қилган 70 йилдан кўпроқ вақт давомида миллий чекка ўлка халқлари, жумладан ўзбекларнинг миллий тили, тарихи ва маданияти ривожланишига тўсқинлик қилиши учун ишлатилмаган ҳийлаю-найранг қолмади! Шахсга сиғиниш йилларида миллатларнинг бир-бирига қўшилиб, ягона Совет халқига айланиши ҳақида «назариялар» пайдо бўлди. «Миллий тиллар йўқолади, ягона тил бўлади», деб «башорат» қилинди. Бундай сохта назария Сталин томонидан ўртага ташланган эди. 1930 йилдан бошлаб қарийб олтмиш йил давомида собиқ марказ миллатлар ва миллий тилларни қўшиб юбориш сиёсатини зўр бериб ҳаётга жорий этишга уринди. Байналмилаллик байроғи остида миллий тиллар ривожланиши чеклаб қўйилди. Ўзбек тилига нисбатан қилинган ижтимоий адолатсизлик, айниқса, даҳшатли тус олди. Бу нарса давлат сиёсати даражасига кўтарилиб амалга оширилди. Унинг луғат таркибига русча байналмилал сўзлар сунъий равишда тиқиштирилди. Натижада оғзаки ва ёзма нутқимиз ортиқ даражада бузилди.
Ижтимоий ҳаётда ўзбек тилидан фойдаланиш кенгайиб бориш ўрнига аста-секин торайиб борди. Корхоналарда, илмий муассасаларда, маиший хизмат кўрсатиш соҳасида, табобатда, алоқа ташкилотларида ўзбек тилидан фойдаланишда қўпол хатоларга йўл қўйилди. Ўзбек тили фуқаро ҳаво флотида, ички ишларда, армияда суриб чиқарилди, ундан фойдаланилмади. Ўзбек тили дарс соатлари йил сайин ўқув муассасаларида қисқариб борди.
Аҳвол шу даражага бориб етдики, барча йиғинлар, мажлислар, ёзишмалар рус тилида олиб борилди, диссертациялар, китоблар, рисолалар, мақолалар, аризалар, шикоят ва илтимосномалар рус тилида ёзиладиган бўлди, акс ҳолда улар мутасадди ташкилот идораларида қабул қилинмади.
Ўзбек тили четга суриб ташланди, унинг мавқеи бениҳоя пасайиб кетди. Натижада, рус тилини билмайдиган одам масъул идораларда ишламайди, деган тушунча юзага келди. Аслида ҳам аҳвол шундай эди, ҳаёт ва иш шароитимиз фақат рус тилини билишни талаб қиларди. Натижада ўзбеклар орасида ўзбек тилини билмайдиганлар, ўзбекча ёзолмайдиганлар ва ўзбекча фикрлай олмайдиганлар кўпайиб кетди. Ҳатто ўз она тилини билмаслик айб саналмайдиган бўлди.
Маъмурий буйруқбозлик иш усуллари авжига минган, ҳамма нарса, ҳар бир катта ё кичик масала марказнинг кўрсатмаси, розилиги билан ҳал қилинадиган йилларда (тобелик ва қарамлик ўзининг юқори чўққисига чиққан давр) ўзбек тили ўрнини рус тили эгаллади, десак хато қилмаймиз. Баъзи раҳбарлар бутунлай ерли аҳолидан иборат мажлисларда ҳам русча сўзлаб, буни ўзлари учун маданиятлилик аломати, фахр-ифтихор деб билиш даражасига етдилар. Рус тилини билиш, шу тилда чиройли сўзлаш маънавий камолатнинг чўққиси, маданиятлилик белгиси деб қабул қилинди. Натижада ўз она тилига менсимай қарайдиган кишилар пайдо бўлди. Бу, айниқса ёшлар орасида авж ола бошлади. Буни жамиятнинг, миллатнинг, унинг маънавиятининг энг катта фожиаси деб тушунмоқ лозим.
Ўзбек тили Ўрта Осиёдаги энг қадимий ва бой тиллардан биридир. «Умуман, туркий тиллар йирик икки оқимда ривожланди, - деб ёзади И. Қўчқортоев, - унинг бири турк тили бўлса, иккинчиси ўзбек тилидир. Роман тилларини ривожлантиришда лотин тили қандай роль ўйнаган бўлса, Ўрта Осиё ва Қозоғистон минтақасидаги туркий тилларни ривожлантиришда ўзбек тили шундай роль ўйнади»48.
Ўзбек тилининг имкониятлари шу қадар кенгки, бу тилда турли сўз тузиш, чиройли сўзлаш, асарлар яратиш мумкин. Бунга адабиёт ва санъатимизнинг бой тарихи, хазинаси ёрқин гувоҳ саналади.
Миллатни ҳимоя қилиш учун унинг тилини ҳимоя қилиш, асраш, ривожлантириш зарур. Буни эса давлат бажаради. Тил давлат ҳимоясига олинмас экан, у ривожлана олмайди. Тил ҳокимият билан тирик. Мустақилликка эришгунимизга қадар ўзбек тилини муҳофаза қилиш зарурати юзага келди. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши осон-силлиқ кечмади. Уни ҳимоя этиш ва қонуний мавқеини тиклаш учун бўлган курашда шоир ва ёзувчилар, олимлар, муаллимлар, ҳуқуқшунослар, ҳамма-ҳамма фаол иштирок этди. Энг муҳими бу курашда халқ уйғонди.
Тил муаммоси сингари ниҳоятда нозик, қалтис ва жиддий масалани ижобий ҳал этиш учун юртимизда биринчи президент Ислом Каримов раҳбарлигида кенг миқёсда ташкилий, ғоявий-сиёсий ва кенг кўламли тарбиявий ишлар олиб борилди.
Узоқ давом этган баҳслар, тортишувлар, мунозара ва муҳокамалардан сўнг Ўзбекистон Олий Кенгаши ўн биринчи сессиясида 1989 йил 21 октябрда «Ўзбекистон ССРнинг давлат тили ҳақида» қонун қабул қилинди. Натижада Совет даврида миллий тил масаласида йўл қўйилган хато ва камчиликларни тузатиш учун кенг йўл очилди.
Қонунга биноан, ўзбек тили Ўзбекистон Республикасининг давлат тили, деб эълон қилинди. Бу ҳол халқимизни беҳад қувонтириб, дилини яйратиб юборди, миллий ғурурини кучайтирди.
Биринчи Президентимиз ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш ташаббуси билан чиқиб, кучли ирода вақатъий журъат билан ҳимоя қилиб, ―Давлат тили тўғрисидаги Қонуннингқабул қилинишига эришган. 1989 йил 21 октябрь Ўзбек тилини давлат тилидеб қонуннинг қабул қилиниши мустақил тараққиёт йўлига ўтишдаги энгмуҳим сиёсий қадамлардан бири бўлди. Мустақиллик даврининг энг улуғимконият ва неъматларидан бири бу ўзбек тилининг ўз ерида обрў-эътибортопиши, Давлат тили мақомини олишидир. Тилнинг давлат тили мақомида бўлиши шу давлатнинг мустақиллигини кўрсатувчи муҳим шартларданбиридир. Бугун ер юзида 7000 га яқин тил ва лахжа бўлса, улардан бор-йўғи178 таси давлат тили мақомига эга. Улар орасида ўзбек тили ҳам борлигибизнинг бахтимиз, фахримиздир.
Тил –ўзаро муомала, алоқа воситаси, тафаккур қуроли. Бироқ халқ учун у - бебаҳо қадрият, миллат ғурури. Тил – миллатнинг онги ва тафаккури, хотираси, руҳияти, маънавий-маданий қиёфаси, миллий қадриятлари, ўтмиши, ташқи оламга муносабатининг инъикосидир. Тилнинг миллат, давлат, жамият тараққиётидаги ўрни жуда муҳим. Зеро, бу тушунчалар ўзаро диалектик боғлиқ ва ўзаро алоқадордир. Миллат, давлат, жамият тараққий қилар экан, унинг она тилига бўлган эътибори ва меҳри кучая боради. Давлат, жамият ривожи, биринчи навбатда, тилда, ижтимоий ҳаётдаги тараққиёт тилдаги тараққиётни белгилаб беради. Мустақиллик йилларида ўзбек тилининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, қўлланиш доираси ниҳоятда кенгайди. Бу даврда ўзбек тили ижтимоий ҳаётнинг барча соҳасига ҳеч қандай тўсиқларсиз эркин кириб борди. Бугунги кунда миллий тилимиз сиёсий, маданий, иқтисодий соҳаларда, илм-фан, спорт, ҳарбий тизимда кенг қўлланилмоқда. Айниқса, илмий, илмий-оммабоп, бадиий асарларни ўзбек тилида, янги алифбода чоп этиш ва кенг тарғиб этиш сиёсати ўзбек тилига бўлган ҳурматни жойига қўйди.
Дунё халқлари янги давр тарихини кузатсак, уларнинг кўпчилиги ўз миллий мустақиллиги учун курашни ўз она тилига давлат тили мақомини бериш учун курашишдан бошлаганлигини кўрамиз. Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш каби Англиянинг, Африкадаги Франциянинг, Америкадаги Испаниянинг мустамлакалари бўлган давлатларда она тилига давлат тили мақоми бериш учун курашлар йиллар давом этган. Аммо, афсуски, уларнинг
барчаси ҳам ҳали ҳануз ўз ниятига эришган эмас. Шунинг учун бу қонунни мустақиллигимиз йўлидаги дастлабки қадамлардан бири сифатида, улкан сиёсий, тарихий воқеа сифатида эътироф этишимиз, унинг қадрига етишимиз шарт. Ўтган 30 йилга назар ташласак, миллий тилимизга муносабат ва эътиборнинг қанчалик ўзгарганлигига гувоҳ бўламиз. Ҳеч иккиланмай айтиш мумкинки, ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг истиқлолга эришиш, шу юртда яшаётган, унинг ривожи, истиқболи учун жон куйидираётган ҳар бир инсоннинг орзуумидларини рўёбга чиқариш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Зеро, ўзликни англаш, миллий ифтихор ҳиссининг шаклланиши миллат тилининг мустақиллиги, эркинлиги билан боғлиқлиги ҳеч кимга сир эмас.
1990 йилда умумхалқ тантанаси сифатида ―Наврўз байрамини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Республикада инсоний қадриятларни янада камол топтириш, ўз ўзига ишонч руҳи ва миллий ғурурни мустаҳкамлаш, дўстлик, биродарлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-шафқатни улуғлаш, маданий ва тарихий анъаналарни давом эттириш ҳамда ривожлантириш, асрлар давомида шаклланган урфодатлар ва удумларни эъзозлаш мақсадида 21 март Наврўз умумхалқ байрамини кенг нишонлаш, байрами анъаналарига биноан, ҳар бир фуқарога иззат-икром кўрсатиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Аммо шуни ҳам қайд этиш лозимки, Мустақил Республикамизнинг дунёга юз тутишида ёшларимизнинг, айниқса талабаларнинг хорижий мамлакат халқлари тилини билишингиз муҳим аҳамият касб этади. Давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши бошқа тилларни билиш, ўрганишни рад этмайди. Бошқа тилларни билиш - ҳар бир маълумотли кишининг кўркидир. Халқлар ўртасида бирлик, аҳиллик, меҳр-оқибат, ҳурмат, турли алоқалар тил ва маданиятни билишдан бошланади.
Ўзбекистон Республикасида ҳозирги пайтда ёшлар мактаблар ва олий ўқув юртларида рус, инглиз, немис, француз, испан тиллари билан бир қаторда Шарқ халқлари тилларини ҳам катта қизиқиш билан ўрганмоқдалар. Араб, форс, ҳинд, хитой тилларини ўрганиш натижасида аксарият қисми араб ва форс тилларида ёзилган қадимий қўлёзмаларимизни бемалол ўқиб-ўрганадиган етук мутахассисларга эга бўламиз.
Мустабид тузум сиёсати талаби ва зўравонлиги асосида маънавиятимизнинг муҳим қирраси имломиз кетма-кет уч марта ўзгартирилди. 1929 йилда араб алифбосидан лотин алифбосига ўтилди. Орадан ўн икки йил ўтгач, кирилл алифбоси қабул қилинди. Шу тариқа халқимиз ўзининг 1000-1200 йиллик кўҳна тарихидан, ўтмишидан, маънавий меросидан маҳрум бўлди. Ота-боболаримиздан қолган китоблар, асосан араб ва форс тилларида ёзилган. Имлонинг ўзгартирилиши натижасида ўша китобларни ўқий олмайдиган бўлиб қолдик. Яқин ўтмишимизнинг риёкор сиёсати натижасида мўғул босқини келтирган йўқотишдан ҳам кўра каттароқ маънавий фалокатга учрадик. Бу тарихимизни, маданиятимизни, миллий маънавий меросимизни йўқотишга уринишнинг янгича йўли эди.
Инсофу-диёнатни йўқотган коммунистик мафкура яловбардорлари, араб ва лотин алифбосини йўқотиб мақсадларига эришиб бўлгач, ўзбек халқи «инқилобгача» саводсиз эди, ёзуви ҳам, мактаби ҳам, китоби ҳам, олиму уламолари ҳам бўлган эмас, тили ривожланмаган деган сафсатани бутун дунёга ёйдилар. Бу халқимиз шаънига ағдарилган ғирт туҳматдир. Бу ўлкадан етишиб чиққан илм-фан, маданият, маънавият намояндаларини илгари Сизлар билан кўриб ўтганмиз... Ўлкамиз қадимдан маънавият ва маърифат юксак даражада ривожланган ҳудуд бўлганлиги билан фахрланишимиз лозим.
Биз юқорида мустамлакачилик, қарамлик шароитида ўзбек халқининг бой маънавий ва маърифий меросига муносабат ва унинг ижтимоий оқибатларининг баъзи жиҳатларинигина кўриб ўтдик. Ўтмишда топталган, тахқирланган маънавий ва маърифий меросимизга мустақиллик йилларида муносабат тубдан ўзгарди. Миллий маънавий меросимиз қайта тикланиб, халқимиз қалбида чуқур илдиз отмоқда. Мустақиллик туфайли бу борада амалга оширилган барча ижобий ишларимиз олдинги мавзуларда у ёки бу жиҳатдан ёритилганлигини ҳисобга олиб, мазкур маърузада бу масалага тўхталмадик.
Такрорлаш учун саволлар:
1. Мустамлакачилик сиёсатининг мақсадини тушунтиринг.
2. Нима учун мустамлакачилар халқни тарихидан, маънавиятидан маҳрум қилишга интилиш сабабларини изоҳланг.
3. Чор Россиясининг Ўрта Осиёда олиб борган мустамлакачилик сиёсатининг оқибатлари ҳақида нималарни биласиз?
4. Шўролар даврида ислом динига, диний қадриятларга қандай муносабат кўрсатилган?
5. Шўролар даврида тарихимизга, маданиятимизга, бой маънавий меросимизга қандай муносабат кўрсатилган?
6. Руслаштириш сиёсатининг моҳияти ва оқибатларини тушунтиринг.
7. Мустақиллик учун, маънавий қадриятларимизни тиклаш учун халқимиз олиб борган кураш ҳақида нималарни биласиз?
Адабиётлар:
1. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т., Ўзбекистон, 1993 й.
2. Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Т., Ўзбекистон, 1994й.
3. Каримов И.А. Халқимизнинг йўли мустақиллик, озодлик ва туб ислоҳотлар йўлидир. Т., Ўзбекистон, 1996 й.
4. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т., Шарқ,1998 й.
5. Иброҳимов А., Султонов Х., Жўраев Н. Ватан туйғуси. Т., Ўзбекистон,1996 й.
6. Ўзбекистон: қарамлик ва мустақиллик йилларида.Т., Ўқитувчи, 1996 й.
7. Мустақиллик: изоҳли илмий-оммабоп луғат.Т., Шарқ, 1998 й.
8-МАВЗУ: ХХI АСРДА ДУНЁДА МАЪНАВИЙ ТАНАЗЗУЛ МУАММОЛАРИ
(1 соат)
Режа:
1.Оммавий маданият ва унинг салбий оқибатлари. 2. Шахс маънавиятини шакллантиришда оиланинг ўрни.
3.Оила қадриятининг дунёда қадрсизланиб бораётганлиги.
4.Бир жинсли никоҳлар – маънавий таназзул кўриниши сифатида
5.Фуқаролик никоҳлари, “бирга яшаш”нинг миллий маънавиятимизга ёт ҳолатлар эканлиги.
Таянч сўз ва тушунчалар:
Глобаллашув, “оммавий маданият”, оила, қадриятларнинг қадрсизланиши, бир жинсли никоҳлар, фуқаролик никоҳлари, маънавий таназзул.
Шахс маънавиятини ривожлантиришнинг омиллари ва воситалари кўп. Улар ҳақида олдинги маърузаларда у ёки бу муносабат билан ўз фикримизни баён этганлигимизни ҳисобга олиб, мазкур маъруза матнида асосан режада қўйилган масалаларни баён этиш билан чекланишни лозим топдик.
1-масаланинг баёни: Ўзбек халқининг энг қадимий даврлардан бошлаб ҳозирга қадар давом этиб келаётган, ўз аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайдиган ажойиб қадриятларидан бири ота-онани юксак даражада эъзозлаш, иззат-икромини, ҳурматини жойига қўйишдан иборатдир. Фарзанд учун дунёда ота-онадан кўра меҳрибон, азиз ва мўътабар зот йўқ. Отаона фарзандларнинг суянчиғи, битмас-туганмас бойлигидир.
Ота-она ўз фарзандидан ҳеч нарсани аямайди. Уларнинг табиат ато этган буюкликлари ҳам ана шунда. Ўзбек халқи одоб-ахлоқи бўйича, кексаларнинг, ота-онанинг олдидан салом бермасдан ўтиш гуноҳ ҳисобланади. Ота-онани қадрлаш, уларнинг беўлчов, беминнат хизматига бир умр содиқ бўлиш, дуоларини олиш - болаларнинг фарзандлик бурчидир. Бу миллий қадриятларимизнинг энг муҳим талабларидан биридир.
Буюк бобомиз хазрат Алишер Навоий айтганларидек, ота-онани ҳурмат қилиш «...фарзандлар учун мажбуриятдир. Бу иккисига хизматни бирдек қил, хизматинг қанча ортиқ бўлса ҳам кам деб бил. Отанг олдида бошингни фидо қилиб, онанг боши учун бутун жисмингни садақа қилсанг арзийди! Икки дунёнг обод бўлишни истасанг, шу икки одамнинг розилигини ол! Туну кунингга нур бериб турган - бирисини ой деб бил, иккинчисини қуёш. Уларнинг сўзларидан ташқари бир нарса ёзма, улар чизган чизиқдан ташқарига бир қадам ҳам босма. Ҳамма хизматни сен одоб билан бажар, «адаб» сўзидаги «дол» каби қоматингни ҳам қил».
Тан олишимиз керакки, шўролар даврида кексаларни, ота-оналарни ҳурмат қилиш ҳақидаги миллий қадриятларимиз бироз хира торта бошлади. Баъзи ёшларимизда ўзларидан катталарни, нуроний қарияларни ҳурмат қилиш, уларнинг насиҳатларига қулоқ солиш сингари юксак маънавий фазилатлар йўқолиб кетаётгани сезилмоқда. Эҳтимол, бошқа миллат кишилари бунга унчалик эътибор беришмас, лекин биз, ўзбеклар буни ҳис қилмай иложимиз йўқ.
Кексалар учун ажратилган уйларда фарзандлари тирик, ўзига тўқ бўлган ота-оналар яшаётганлигига тоқат қилиб бўлмайди. Гоҳи-гоҳида бўлса ҳам, ота-онага қўл кўтариш, ундан ҳам оғирроқ жиноят қилиш ҳоллари содир бўлиб турганлигини эшитиб турибмиз! Бу - оддий нуқсон эмас, балки учига чиққан тубанлик, бағритошлик, миллий қадриятларимизни оёқ-ости қилиш, ўз инсонийлигини йўқотишдир. Миллий қадриятларимизга, ўзбек халқининг шаънига доғ тушурадиган бундай ярамас ҳодисалар замини, илдизи, сабаби нимада, деган савол пайдо бўлиши табиий.
Шўролар даврида, авлод-аждодларимизнинг ўгитлари, панд-насиҳатлари, ажойиб анъаналаримиз тарғиб қилиниш ўрнига нуқул қораланди, ёмон отли қилинди, бидъат, хурофот, деб баҳоланди. Миллий тарбия борасидаги меросимиз ўрганилмади, тарғиб этилмади. Уларнинг ўрнига таълим-тарбия борасида Европа, Русия моделини кўкларга кўтариб мақтаб, тарғиб қилиб, ёшларимизни ўз миллий қадриятларимиздан бебаҳра қилиб қўйдик. Ана шу туфайли динийахлоқий, оила, қўни-қўшни, маҳалла-кўйлар таъсири каби таълим-тарбиянинг ҳаёт синовидан ўтган бебаҳо бойликларидан жудо бўла бошладик. Мустақиллигимиз туфайли буларга чек қўйилди, бундай салбий иллатларни тугатиш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмокда.
Катталарга иззат-икром, кичикларга меҳр-шафқат, ота-оналарга эъзоз, фарзандларга меҳрсадоқат каби инсонни инсон сифатида улуғлайдиган, ахлоқий, маънавий жиҳатдан гўзал ва баркамол қиладиган қадриятларимиз одамлар, айниқса ёшлар қалбидан ўрин ола бошлагани қувончли бир ҳолдир.
Мустақил Ўзбекистон Республикасининг Асосий қонуни - Конституцияда фарзандларнинг жамият, оила, ота-оналари олдидаги инсоний бурчлари ва масъулиятлари нималардан иборатлиги миллий қадриятларимиздаги асосий ғоя ва қоидаларга асосланиб белгилаб берилган. Унинг 66-моддасида қайд қилинишича, вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.
Хуллас, ҳар бир фарзанднинг ўз ота-онасини эъзозлаши фарзандлик бурчи ва жамият олдидаги масъулияти саналади. Ота-онани эъзозлашнинг қуйидаги шарқона талабларига ҳаммамиз амал қилишимиз ҳам фарз, ҳам қарз, фарзандлик бурчимиздир. Ота-онага таом бериш, озода қилиб кийинтириб қўйиш, касал бўлганда шифокорга кўрсатиш, керакли доридармонни келтириб бериш, доимо ҳол-аҳвол, сиҳат-саломатликларини сўраб туриш, ота-она олдида «уҳ» тортмаслик, гердаймаслик лозим бўлади. Ота-она норизо бўлган ишни қилмаслик, ароқ ичма, ёмонга қўшилма, деса уни қилмаслик ва қўшилмаслик керак бўлади. Кўчада юрганда отадан олдин юрмаслик, отадан аввал овқатга, дастурхонга қўл узатмаслик, отадан аввал ўтирмаслик, отадан кўра пойгакда ўтириш, отанинг олдида оёқни узатиб ёнбошлаб олиш бизнинг ахлоқ-одобимизга кирмайди. Ота-она чақирганда лаббай деб жавоб қайтариш, нима иш қилаётган бўлса, ҳеч иккиланмасдан дарров уларга жавоб бериш фарзандлик бурчи ҳисобланади. Шунда ота-она ўз фарзандидан рози бўлади. Ота-онанинг розилигини олган фарзанд барака топади, иши ўнгидан келади, олдига қўйган мақсадига эришади. Ота-онаси норизо бўлган фарзанд кечгача югурса ҳам, ишининг баракаси бўлмайди, бири иккига айланмайди. Турмушга чиқиш, уйланишда ота-онанинг розилигини, оқ фотиҳасини олишда ҳикмат кўп. Юқоридагиларнинг ҳаммаси биз учун бир ховуч олтин, хазина. Келгуси ҳаётимиз учун пойдевор қўйиш демакдир. Бу дунё қайтар дунё, нима эксанг шуни ўрасан, Сиз ота-онангизга нима қилган бўлсангиз, у сизга фарзандларингиздан қайтади. Бу ҳам табиат қонуни бўлса не ажаб!
Энди ота-онани ҳурмат қилишнинг улуғворлиги ҳақидаги баъзи ибратли фикрларни ҳадислардан келтириб ўтамиз. «Қайси бир мусулмон фарзанди савоб умиди билан эрталаб ота-онасини зиёрат қилса, Оллоҳ таоло унга жаннатдан иккита эшик очади. Агар улардан биттасини зиёрат қилса, унга жаннатнинг бир эшигини очади. Бола ота-онасидан қайси бирини хафа қилса, уни рози қилмагунча, Оллоҳ таоло ундан рози бўлмайди»; «Ким отаонасини рози қилса, унга тубо (жаннатдаги дарахт) насиб бўлиб, Оллоҳ таоло унинг умрини ҳам зиёда қилади»; «Уч тоифа кишиларнинг дуоси, ҳеч шубҳасиз, Оллоҳ таоло қошида мақбулдир: мазлум кишининг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг дуоси»; «Отаоналарнинг кексайган вақтда ҳар иккисини ёки бири бўлмаганда бошқасини рози қилиб, жаннатий бўлиб олмаган фарзанд хор бўлсин, хор бўлсин, ва яна хор бўлсин»; «Ота-онага итоат қилиш - тангрига итоат қилишдир. Уни олдида гуноҳ қилиш тангри олдида гуноҳ иш қилиш билан баробардир» ва бошқалар.
Юқорида фарзанднинг ота-она олдидаги бурчи ҳақида фикр юритдик. Ота-онанинг ҳам фарзанд олдидаги бурчи ниҳоятда катта ва масъулиятлидир. Фарзандларнинг келажакда қандай маънавият эгаси бўлиши кўп жиҳатдан ота-она, у берган тарбияга боглиқ. Ҳар бир ота-она фарзанди олдида ўз оталик, оналик бурчини тўлиқ ҳис этиши, унга жавобгарлигини маънан англаб етиши керак.
Собиқ шўролар даврида узоқ вақт миллий ва маънавий тарбия четга суриб қўйилди. Оқибатда болалар тарбиясида ота-она масъулияти пасайиб кетганлиги ҳеч кимга сир эмас. Ваҳоланки бола, ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясида ота-она берадиган тарбия жуда муҳим аҳамиятга эга. Фарзанд тарбияси қуйидаги босқичларда амалга оширилишини ҳар бир отаона яхши билиши фойдадан холи бўлмайди. Биринчиси - насл тарбияси, яъни бола тарбияси - бола туғилмасдан уч-тўрт йил олдин бошланиши керак. Яъни бўлғуси она ва отанинг соғлиғи, фарзанд тарбиялашга масъуллигини ҳисобга олиш лозим бўлади. Бу - бола, фарзанд кўришни истаган ота-онанинг бўлажак фарзандлари тақдирига масъулият билан қараб, ўзларининг саломатликларини яхшилашларини назарда тутади. Иккинчи босқич - ҳомиладорлик давридаги парвариш. Бу масала ўта муҳим, ўта аҳамиятли бўлиб, бизда бу энг қолоқ соҳа бўлиб келмоқда. Ривожланган мамлакатларда ҳомиладорлик даври туғилажак инсон тақдирининг 60 фоизини белгилаши кўзда тутилади. Бу даврдаги чора-тадбирлар аксарият ота-оналар томонидан амалга оширилади. Учинчи давр бола туғилгандан то 67 ёшгача бўлган давр. Шу даврга келиб, бола маънавиятининг асосий куртаклари шаклланиб бўлади. Сўнг ана шу маънавий куртакларни парваришлаш ва янада ривожлантириш даври бошланади.
Маънавий баркамоллик, балки, бешикдаги алланинг мазмунидан, болани кийинтириш-у уни ҳалол луқма билан боқишдан бошланиши мумкин. Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанд айтганларидек, инсондаги яхши феъллар, амоллар ҳалол луқмадандир. Демак, ота-она фарзандини ҳалол луқма билан боқса, у фарзанд маънан пок ва ҳалол бўлиб вояга етади. Биз шўролар замонида буни унутаёздик, аҳамият бермадик, боз устига тарбияни ҳам тузум ўз манфаатларига мослаштириб, уни ўз қўлига олди.
Хулоса шуки, бола тарбиясини доно халқимиз айтганидек, у ҳали туғилмасдан ота, она ва бутун оила аъзолари ҳамжиҳатлигида бошлашимиз лозим булади.
Оламда барча нарса жуфт-жуфт бўлиб яратилган. Жуфт бўлиб яшаш табиат қонуни, тақазоси. Лекин оила бўлиб яшаш барча маҳлуқотлар орасида фақат одам наслига хосдир.
Оила жамиятнинг биринчи ва бирламчи буғини, заррачаси. Жамият ана шу кичик зарралардан ташкил топади. Эр ва хотин - икки тирик вужуднинг, икки оламнинг ўзаро иттифоқидан пайдо бўлган учинчи бир олам - бу оиладир. Агар оила тинч-тотув, аҳил бўлса, олам тинч ва обод. Акс ҳолда, турмуш дўзахга айланади, оила зиндоннинг ўзи бўлади, бунинг жабрини эса эр ва хотиннинг ўзигина эмас, балки фарзандлари, яқинлари ҳам тортади.
Оила покликка ва софликка, икки томонлама муҳаббатга, садоқат ва вафодорликка асосланиши керак. Бу фарзандлар тарбияси учун муҳим омил ҳисобланади.
Энг қадимги одатимизга кўра, ўзбек оиласи ҳам тўйдан бошланади. Халқимиз саховатли халқ. Топганини эл-юрт олдига қўйсам, дейди. Халқимизни тўйсеварликда айблаб бўлмайди. Агар айбласак, ўз-ўзимизни камситган бўламиз. Тўй ва маъракаларимизга ўринсиз тош отиш инсофдан эмас. Лекин тўй баҳона сохта обрў олишга интилиш, кимошарга исрофгарчиликка йўл қўйишни оқлаб бўлмайди. Тўй ва маъракаларда мусобақа эмас, хайр-саховат ва маънавият қадриятларини мустаҳкамлаш устивор бўлгани яхши.
Ўзбек оиласининг ташқаридан сезилмайдиган ўзига хос ички қонун-қоидалари, ахлоқий, маънавий мезонлари бор. Қуйида биз шулардан баъзилари, турмуш учун зарурлари ҳақида тўхтаб ўтишни лозим топдик, зеро бу Сиз каби оила қуриш олдида турган ёшлар учун фойдадан холи бўлмас, деган ниятдамиз. Айтмоқчи бўлган гапларимизни эшитган бўлсангиз, яна бир бор эшитсангиз фойдадан холи эмас.
Ризқ-рўз тонгда ҳар бир одамга, оилага улашилади. Кимки ғафлат босиб, ўрнида ётаверса, ризқидан қуруқ қолади, дейилади. Барвақт турилса, иш унумли, ўша кун хайрли бўлади....
Юз-қўлни ювмасдан ҳол-аҳвол сўралмайди, юз-қўлни ювгандан сўнг кичиклар катталарга салом берадилар, аёллар нонушта тайёрлайдилар, қизлар-келинлар ҳовли, эшик олдини супуриб, сув сепиб қўядилар...
Иш ёки ўқишга оиланинг табаррук ёшлиларидан фотиҳа олиб кетилиши ахлоқ-одоб доирасига киради, қайтганда, аввал уларга учрашиб, салом берилади, ҳол-аҳвол сўралади...
Оила одобига кўра катта ёшлилар болаларга, балоғатга етган фарзандлар, келинлар катта ёшлиларга очиқ-сочиқ ҳолда кўринмайдилар, бачкана қилиқ қилмайдилар, пардасиз сўзларни айтмайдилар. Кўчага уй кийимида чиқилмайди ва бошқалар. Айтаверсак, ўзбек оиласининг фазилатлари кўп, қонунларда белгиланмаган, аммо миллатимизнинг қадриятларига айланган тартиб ва талаблари мавжуд. Уларни фарзандларимиз ўзлаштириши ҳам фарз ва ҳам қарздир.
Шундай қилиб, оила - жамиятнинг асосий бўғини. Оилада сингдирилган тарбия, Ватан, элюрт, мустақиллик, озодлик ҳақида берилган тушунча, тасаввур боланинг мурғак қалбида бир умр муҳрланиб қолади. Оила мустаҳкам, тинч, фаровон, соғлом бўлсагина, жамиятда барқарорлик вужудга келади. Президентимиз таъкидлаганларидек, «Оиланинг жамиятдаги ўрни, тарбиявий-ахлоқий аҳамияти, қадр-қимматини англаб етмасдан, оилага миллат манфаати нуқтаи назаридан ёндашмасдан туриб, халқчил мафкура яратолмаймиз»49. Яъни маънавий соҳадаги вазифаларимизни муваффақиятли амалга ошираолмаймиз.
Шунинг учун ҳам мамлакатимизда оилани мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан, Асосий қонунимизнинг «Оила» деб аталган 14-бобида қуйидаги қоидаларни ўқиш мумкин:
«63-модда. Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга...
64-модда. Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар...
65-модда. ...Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади» ва бошқалар.
Мустақил Республикамизда Оила муносабатларига алоҳида аҳамият берилаётганлигини Олий Мажлиснинг биринчи чақириқ ўн биринчи сессиясида «Оила кодекси» ҳақидаги қонуннинг қабул қилинишида ҳам кўришимиз мумкин. Давлатимизнинг оиланинг ролини оширишга қаратилган сиёсати албатта фарзандларимизнинг маънавиятини юксалтиришида катта аҳамиятга эга бўлади.
49 Каримвв И.А. Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. 23-бет.
9-МАВЗУ: ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА МАЪНАВИЙ СОҲАДАГИ ИСЛОҲОТЛАР
(1 соат)
Режа:
1. Шахс маънавий камолотининг миллат тараққиётига таъсири.
2. Ёшларга оид Давлат сиёсати.
3. Маънавиятли ёшлар – олиб борилаётган ислоҳотларга мададкор.
4. Маърифатли ёшларнинг Учинчи Шарқ ренессанси пойдеворига қўшаётган ҳиссалари.
Таянч сўз ва тушунчалар:
Маънавий камолот, миллат, тараққиёт, маданият, маърифат, мафкура, билим, малака, истеъдод, етук маънавият, ислоҳот, ватанпарварлик, учинчи Шарқ ренесанси, моддий ва маънавий маданият, маданий ва маънавий мерос, жамият тараққиёти; миллий ғоя.
Инсон маънавияти ўзини шахс сифатида англагандан бошлаб, умрининг охиригача шакллантириб боради. Маънавият инсон руҳиятини ифодалайди. Яъни ўз-ўзини, ўзлигини англаш, дид-фаросат, ақл-идрок, яхшиликни ёмонликдан, эзгуликни жаҳолатдан, адолатни разилликдан, огоҳликни лоқайдликдан, оқилликни жоҳилликдан ажрата билиш қобилиятини белгилайди. Бу хислат ва ҳис-туйғулар инсонга, жамият, юрт, миллат ва Ватанга муносабатда намоён бўлади.
Инсоннинг оламга, жамиятга нисбатан муносабати, қараши, назар ташлаш мезонлари асосида уларнинг мустақил фикр юритиши, ўз нуқтаи назарига эга бўлиши ниҳоятда муҳим. Бусиз жамиятни демократик тараққиёт йўлига олиб чиқиб бўлмайди. Эндиги асосий вазифа ─ фуқароларимизнинг ўзига ишончининг ошиб боришидир. Зеро, тафаккур озод бўлмаса, онг ва шуур тазйиқдан, қулликдан қутулмаса, инсон тўла озод бўлолмайди». Бу шунинг учун зарурки, мустақил фикр юритувчи комил инсонгина ижобий нарсаларни бунёд қилишга, зарур моддий ва маънавий бойликлар яратишга, ҳаётни яхши томонга ўзгартиришга қодир бўлади.
Ҳозирги замондаги энг катта хавф - инсонларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун узлуксиз давом этаётган мафкуравий курашдир. Эндиликда ядро майдонларида эмас, мафкура майдонларида бўлаётган курашлар кўп муаммоларни ҳал қилади. Мафкура фақат бугун эмас, балки ҳамма замонларда ҳам энг долзарб сиёсий-ижтимоий масала, ҳар қандай жамиятни соғлом эзгу мақсадлар сари бирлаштириб, унинг ўз муддаоларига эришиши учун маънавий-руҳий куч-қувват берадиган пойдевор бўлиб келган. Гап мана шу масаланинг, шу ҳақиқатнинг бугун жамиятимиз, ҳалқимиз учун нақадар долзарб эканини эътироф этишда, моҳиятини чуқур англаб, олдимизда турган улкан вазифаларни амалга оширишда, уни енгилмас кучга айлантиришдадир.
Ўзбекистонда жамиятнинг маънавий, мафкуравий ҳаётида, одамларнинг онги ва дунёқарашида, иймон-эътиқоди, билим савияси, маънавий қиёфаси, таълим-тарбиясида чуқур ўзгаришлар рўй бермоқда. Бу ўзгаришларнинг мазмун ва моҳиятини ёш авлодга, жумладан, ўқувчи-ёшларга етказиш, уларнинг сиёсий онги ва маданиятини шакллантириш бугуннинг энг долзарб муаммоларидандир. Бу ҳақда Президентимизнинг «Маърифат» .................... таъкидлаган, ёшлар ўртасида ғоявий-тарбиявий ишларни кучайтириш, уларнинг тафаккурида, фикрлашларида «бўшлиқ» пайдо бўлишига йўл қўймаслик тўғрисидаги кўрсатмалари алоҳида аҳамиятга эга. Чунки, ёшлар дунёқараши ҳали тўла шаклланмаган бўлиб, яшаш тарзида қатъийлик вужудга келмаган бўлади. Шунинг учун уларнинг ҳиссиётга берилувчанлиги, фаоллиги, ўз имкониятларини ортиқча баҳолашини, сиёсий тажрибаларининг етарли эмаслигини ҳисобга олиб, тарбиявий ишларни амалга ошириш лозим. Акс ҳолда, ёшларнинг бу даврдаги беқарор дунёқарашини ҳисобга олмаслик, улар онгида «бўшлиқ», боқимандалик, енгил ҳаёт кечиришга интилиш каби салбий хислатларни вужудга келтиради. Қолаверса, диний-экстремистик оқим вакиллари бу ёшлардан ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланишларига имконият туғилиши мумкин. Шу боис, айрим тарбияси заиф, дунёқараши шаклланмаган, диний маърифати паст ёшларимиз ўзлари англамаган ҳолда экстремистларнинг хизматкорларига айланиб қолишлари кузатилади. Бундай шароитда содир бўлаётган воқеаларга тўғри сиёсий баҳо бера оладиган мустақил фикрга эга, аниқ мақсадли, тинмай изланадиган, қийинчиликлардан қўрқмайдиган, тинимсиз меҳнат қилишга мойил ёшларни тарбиялаш катта аҳамиятга эга.
19.01.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш” масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мазкур йиғилишда маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларга асосий урғу берилди. Республика маънавият ва маърифат кенгаши раиси Президент экани белгилаб қўйилди. Кенгашнинг ҳудудий бўлимларига масъуллик ҳокимлар зиммасига юклатилди. Бу ўзгариш маънавий-маърифий ишларни давлатимиз сиёсатида янада юксак ўринга кўтарди.
Жаҳон тарихига назар солсак, ҳар бир халқ аввало маънавий бирлашуви, миллий ғояси билан юксалган. Бугун янги ҳаёт қуриш, ривожланган давлатлар қаторига чиқиш йўлидан бораётган мамлакатимизда ҳам миллий ғоя ва миллий маънавият масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мисол учун давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Ўзбекистон ёшларининг биринчи форуми ҳамда Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маънавият йўналишидаги долзарб вазифалар белгилаб берилди. Республика Маънавият ва маърифат маркази ишини танқидий ўрганиб чиқиб, фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлиги айтилди. Президентимиз ушбу марказнинг “Маънавият тарғиботчиси” ўқув муассасаси негизида Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтини ташкил этиш таклифини билдирди.
Йиғилишда маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари белгиланди.
Маълумки, ҳозирги пайтда маънавият тарғиботи билан ўнлаб ташкилотлар шуғулланади. Лекин, уларнинг фаолияти аниқ мувофиқлаштирилмаётгани, ягона тизимга бирлашмагани сабабли бир-бирини такрорлаш ҳолатлари кузатилмоқда.
Бундан буён Республика Маънавият ва маърифат маркази барча ҳудудий кенгашларнинг, вазирлик, идора ва ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириб бориши белгиланди.
Марказ ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техник таъминоти кескин кучайтирилади. Унинг фаолияти илмий тадқиқот ва тарғибот-ташвиқот йўналишларида қайта ташкил қилинади.
Тарбияда танаффус бўлмайди, дейди халқимиз. Лекин, маънавий-маърифий ишлардаги узвийлик ҳозирча бундай эмас. Бу борада боғча, мактаб, олий таълим, маҳалла – ҳар бири алоҳида иш олиб боряпти.
Шу боис маънавий-маърифий ишларнинг ягона тизимини яратиш, хусусан, ўғилқизларни болалигиданоқ билимли ва фазилатли этиб тарбиялаш, бунинг учун мактабгача таълим муассасаларига методик ёрдам кўрсатиш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, мактаблар, ўрта махсус ва олий таълим даргоҳларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди. Барча олийгоҳ ва уларнинг филиалларида мавжуд штат бирликлари доирасида ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор лавозими жорий этилиши айтилди.
Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида ҳар бир маҳаллага профессор-ўқитувчи ва таниқли зиёлилар бириктирилиши маълум қилинди. Шунингдек, Тошкент шаҳар нуронийларининг тарбияси оғир, ишсиз ёшларга кўмаклашиш бўйича ташаббуси қўллаб-қувватланди.
Ҳудудлар марказида намунавий лойиҳа асосида маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш, маҳаллий бюджетлар ҳисобидан соҳага қўшимча штатлар ажратиш бўйича кўрсатма берилди.
Тошкент шаҳридаги “Ғалаба боғи” мажмуасини халқимиз, айниқса, ёшлар учун ҳарбий тарих ва аждодларимиз қаҳрамонлигини ўрганиш бўйича илмий марказга айлантириш таклифи билдирилди.
Ёшларни ватанпарварлик, миллий ифтихор руҳида тарбиялаш, бунинг учун тарихни яхши ўргатиш, бу йўналишдаги илмий тадқиқотларни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
– Миллий тарихни миллий руҳ билан яратиш керак. Акс ҳолда унинг тарбиявий таъсири бўлмайди. Биз ёшларимизни тарихдан сабоқ олиш, хулоса чиқаришга ўргатишимиз, уларни тарих илми, тарихий тафаккур билан қуроллантиришимиз зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.
Мутасаддиларга Ўзбекистонда тарих фанини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Ўзбек тилининг давлат тили мақомини кучайтириш, юртимизда ва хорижда уни ўрганиш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш юзасидан кўрсатма берилди.
Бугун ҳаёт янгича фикрлаш ва ишлаш, миллий “ақл марказлари”мизни шакллантиришни талаб этмоқда. Афсуски, атрофимиздаги барча сиёсий-ижтимоий жараёнларни чуқур тушуниб, таъсирчан тилда етказиб берадиган таҳлилчи ва экспертларимиз жуда кам. Бундай вазиятда жамиятимизни маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш борасидаги илмий-амалий тадқиқотларни тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. Шу маънода, Маънавият ва маърифат, “Тараққиёт стратегияси”, Ислом цивилизацияси марказлари, ижтимоий-гуманитар йўналишдаги тадқиқот институтлари ҳақиқий “ақл марказлари”га айланиши кераклиги таъкидланди.
Миллий ғоя тарғиботи, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, жамиятда адабиёт ва китобхонликни янада ривожлантириш мақсадида “Ижод” жамоат фонди негизида Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилиши қайд этилди.
Бу жамғармага 120 миллиард сўм ажратилиб, маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-
ташвиқот ишларини самарали амалга ошириш, миллий адабиётимизни ривожлантириш учун сарфланади. Бу маблағнинг 90 миллиард сўми ҳудудларда маънавий-маърифий соҳаларни ривожлантиришга, 20 миллиард сўми Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини қўллаб-қувватлашга, 10 миллиард сўми мамлакат миқёсида маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил қилишга йўналтирилади.
Шу йилдан бошлаб, маънавият ва маърифат соҳаси ихтисосликларини фанлар классификаторига киритиш, бу йўналиш бўйича етук кадрлар тайёрлаш бўйича топшириқлар берилди.
Китобхонлик маданиятини кенгайтириш, кино санъатини изчил ривожлантириш, барча телеканаллар қошидаги бадиий кенгашлар фаолиятини танқидий таҳлил қилиб, теледастурларнинг савиясини ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. – Агар кимдир, маънавият масаласи – бу фақат Маънавият маркази ёки тегишли вазирлик ва идораларнинг иши, деб ўйласа, хато қилади. Буларнинг барчаси олдимизда турган энг асосий, энг муҳим вазифалардан биридир, – деди Президент.
Бу тадбирлар нафақат ўқув юртлари, балки маҳаллалар томонидан амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, тадқиқотлар давомида маҳалла ижтимоий-психологик муҳитини соғломлаштириш учун «Маҳалла - оила - мактаб ҳамкорлиги концепцияси» га амал қилиш ижобий натижалар бериши ўз исботини топмоқда.
Шунинг учун маънавиятсиз ахлоқий покланиш, ҳур фикрлилик ҳам, тараққиёт ҳам бўлиши мумкин эмас. Маънавият миллатнинг, халқнинг, жамият ва давлатнинг куч-қудратидир. У йўқ жойда бахт-саодат бўлмайди. Маънавиятнинг миллат учун энг олий мақсади ─ мустақил давлатда яшаш, эркин, ҳуррият сарчашмаларидан баҳраманд бўлишдир.
Маънавият чексиз борлиқнинг инсон руҳида ифодаланишидир. У комил инсонлар ва жамиятнинг онги, қалби виждонидир. Шунинг учун комил инсон маънавиятни моддий дунёдан устун қўяди. Демак, маънавият амалий жиҳатдан кенг маънода инсоннинг барча хатти-ҳаракати, фаолияти, хулқ-одоби, инсонлар билан бўлган муносабатларида намоён бўлса, тор маънода эса, одамларнинг фалсафий, диний, сиёсий-ахлоқий, ҳуқуқий қарашларида, тафаккур, дунёқарашларида намоён бўлади. Бироқ, бундай инсонлар она қорнидан ушбу хислат ва қарашлар билан туғилар экан-да деган хулосага келмаслик лозим. Одамларга ушбу қараш ва хислатларни шакллантириш имконияти берилган. Бу имкониятлардан фойдаланиш у ёки бу жамиятда маънавияти қай даражада эканлиги билан узвий боғлиқ жараёндир. Шу боис, миллий маънавиятимизнинг мақсади, моҳияти ва асл мазмуни янгича фикрлайдиган миллий ғурур ва ифтихорини чуқур ҳис этадиган ватан туйғусини дилига жо қилган фозил инсонни тарбиялашдан иборат, десак хато бўлмайди.
Миллатнинг мустақиллигини, унинг ўзига хослигини фақат миллий ғоялар, уларнинг моддий кучга айланиши натижасида таъминлаш мумкин бўлади. Миллий ғоя хар бир инсоннинг ўзини англаши жараёнида шакллана бошлайди. Миллий тараққиёт — эволюцион характерга эга, у миллатнинг шаклланиши, такомиллашиши ва юксалиши каби узлуксиз жараёндир.
Миллий тикланиш, миллат тараққиёти тарихининг маълум бир босқичида маълум сабаблар оқибатида бой берилган салоҳиятни қайтадан миллат тараққиётига йўналтириш билан боғлик бўлган жараёндир. Жамият ривожида миллий тараққиёт моделининг ўрни муҳим аҳамият касб этади. Чунки айнан миллий тараққиёт модели халқ, миллат томонидан маъқулланган ижтимоий – сиёсий, иқтисодий ва маънавий ривожланиш йўлларини, давлат бошқариш усулларини, минтақавий ва глобал интеграция стратегияси тушунилади. У миллий давлатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид, ички хусусиятидан келиб чиқадиган концептуал ғоя, ривожланишнинг назарий андозаси, амалий муаммоларини ҳал этиш механизмларининг мужжассаммидир. Унинг марказида миллий тараққиёт манфаатлари, ушбу манфаатларни ифода этиш ва ҳимоя қилиш чора – тадбирлари туради.
арнинг ижодкор субъектига айлантирмасдан тасаввур қилиб бўлмайди. Юртбошимиз И.А.Каримов
50. таъбири билан айтганда, «Тараққиёт тақдирини маънавий жиҳатдан етук одамлар ҳал қилади»
Маънавият тушунчаси ва унинг тамойилларига ўзига хос, турлича таърифлар бериш мумкин. Маънавият тушунчасининг мазмуни фақат маъни, маъно деган сўзлар билан
чегараланиб қолмаслигини таъкидлаш жоиз. Бу сўзнинг энг мукаммал таърифи Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» китобида берилган: «Маънавият – инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча
51». Ушбу таърифда инсоннинг ботиний ва зоҳирий табиати, асл қарашларининг мезонидир
моҳиятини белгиловчи ғоявий, мафкуравий, маданий, маърифий, диний ва ахлоқий қарашларнинг ўзаро муштараклиги асослаб берилган.
Асрлар давомида тўпланган ҳаётий тажрибалар, диний, ахлоқий, илмий, адабий қарашларни ўзида ифодалаган «Авесто» каби бебаҳо маънавий мерос муҳим аҳамиятга эга. Унда зикр этилган эзгу ният, сўз ва иш бирлиги ғояси ҳар бир кишини руҳий покликка ундайди. Руҳий покликка интилган киши кўп машаққатларни, оғир синов ва тўсиқлар, муаммоларни осон енгиб ўтади.
Бундай кишилар ҳалол меҳнат, холис ва эзгу ишлари билан эл-юртга наф етказадилар, охират ва унинг обод бўлиши ҳақида қайғурадилар. Ҳаётнинг маъно-мазмунини аксинча тушуниб яшашга интиладиганлар ҳам бор. Нафс қайғуси ва ўткинчи ҳою ҳавасга, ҳузур-ҳаловатга берилган, ўзининг ота-она ва фарзанд, эл-юрт олдидаги бурчига бефарқ бўлиб яшайдиган бундай одамлар ҳалол яшайдиганларга нисбатан қарама-қарши ҳаёт кечирадилар.
давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Ўзбекистон ёшларининг биринчи форуми ҳамда Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маънавият йўналишидаги долзарб вазифалар белгилаб берилди. Чунки бу борада ечимини кутиб турган, ўзгаришлар шамоли кириб бормаган масалалар кўп. Миллий ғоянинг моҳиятини тўлиқ англаб етмаган, бунга юзаки қарайдиганлар ҳам йўқ эмас. Шу боис Президент мамлакатимиз мафкурасининг асосий ғоясини таъкидлаб ўтди:
– Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади. Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган, – деди давлатимиз раҳбари.
Маълумки, бугун дунёда кескин кураш ва рақобат ҳукм сурмоқда, манфаатлар тўқнашуви кучаймоқда. Глобаллашув жараёнлари инсоният учун беқиёс янги имкониятлар билан бирга кутилмаган муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдид ва хатарлар тобора ортмоқда. Фақат ўзини ўйлаш, меҳнатга, оилага енгил қараш, истеъмолчилик кайфияти турли йўллар билан одамлар, айниқса, ёшлар онгига устамонлик билан сингдириляпти.
Терроризм, экстремизм, трансмиллий ва кибер-жиноятчилик, одам савдоси, наркотрафик каби таҳдидлар хавфи ошиб бормоқда. Баъзи ҳудудларда атайин беқарорлик юзага келтирилиб, норозилик кайфияти авж олдирилмоқда.
50 Каримов И.А.Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир.Т.3./ Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. – Т.:Ўзбекистон, 1996. 34-б.
51 Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Тошкент.:Маънавият, 2008. 19-б.
Бундай таҳликали вазиятда ҳушёр ва огоҳ бўлиб, халқимизнинг тинчлиги, мамлакатимиз манфаатларини ўйлаб яшаш зарур.
Давлатимиз раҳбари лоқайдлик ва бепарволик энг катта хавф эканини, бугун учраётган ижтимоий муаммоларни камайтириш учун нуронийлар тарбияси, жамоатчилик назорати етишмаётганини таъкидлади.
Йиғилишда қайд этилганидек, ижтимоий-маънавий муҳитни илмий асосда таҳлил қилишни даврнинг ўзи талаб этмоқда. Жамиятимизда маънавий-маърифий ишлар шундай асосда йўлга қўйилмагани учун ҳам кутилган натижани бермаяпти.
Ёшларга оид Давлат сиёсати
«Ёшларга оид Давлат сиёсати» тўғрисидаги қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 12 августда қабул қилинган, Сенат томонидан 2016 йил 24 августда маъқулланди. Ёшларга оид сиёсат Ўзбекистон Республикаси давлат фаолиятининг устувор йўналиши бўлиб, унинг мақсади ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, ижодий иқтидори жамият манфаатлари йўлида имкони борича тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун ижтимоий иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратиш ҳамда уларни кафолатлашдан иборатдир. Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги ―Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллабқувватлаш тўғрисидаги фармони қабул қилинди. Фармон бандларидан бирида ―Буюк давлат арбоби ва саркарда Соҳибқирон Амир Темурнинг Ватанга садоқат, эл-юртни ардоқлаш, мардлик, фидойилик ва адолатпарварлик каби юксак фазилатлари ёш авлод учун ўрнак бўлиб хизмат қилишини инобатга олган ҳолда, республиканинг барча ҳарбий академик лицейларига ―Темурбеклар мактаби номи берилсин, деб белгиланган.
Юртимизда ташкил этилаётган янги-янги боғчалар, мактаблар, олий ўқув юртлари, нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари, маданият ва спорт иншоотлари, “Темурбеклар мактаби”, “Президент мактаблари”, “Ижод мактаблари” деб ном олган мутлақо янги намунадаги таълим масканлари бугунги глобаллашув шароитида рақобатга қодир бўлган етук кадрларнинг янги авлодини тарбиялашга хизмат қилмоқда
Республикамизда ёшларга бўлган имкониятлар туфайли кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган вақт ичида, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилди. Йигит-қизларимизнинг бизнес лойиҳалари учун ―Yoshlar – kelajagimiz давлат дастури доирасида 719 млрд сўмлик 4 633 та бизнес лойиҳалар амалга оширилди. Ҳудудларда 125 та ―Ёшлар меҳнат гузари, 19 та ―Ёш тадбиркорлар коворкинг маркази, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол қатнашиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга 1 731 та ―Ёшлар уйлари қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантириш, иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун зарур шарт- шароитларни яратиш, уларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш халқ таълими соҳасидаги давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Иқтидорли болаларни аниқлаш, таълим жараёнида илғор технологияларни қўллаган ҳолда уларни ўқитиш ва тарбиялаш бўйича яхлит тизим яратиш, истеъдодли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, маънан етук ва интеллектуал жиҳатдан баркамол авлодни шакллантириш, шунингдек 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ: Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаси шаклидаги Президент мактаблари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг Ўрта махсус, касб- ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3504-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, санъат ва маданият соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, малакали кадрлар тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб- ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3504-сон қарори билан санъат ва маданият коллежлари битирувчиларига давлат намунасидаги диплом бериладиган ихтисослашти-рилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларга яъни «Ижод мактаблари»га айлантирилди. Улуғ алломаларимиз – Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад Хоразмий номидаги иқтидорли болалар мактаблари ҳамда алоҳида Президент мактаблари, Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Иброҳим Юсупов, Исҳоқхон Ибрат, Муҳаммад Юсуф, Ҳалима Худойбердиева номлари билан аталган ижод мактаблари янги ва замонавий намунадаги таълим даргоҳлари ташкил этилгани юртимиз фарзандлари учун таълим-тарбия олиш борасида янги имкониятлар очиб бермоқда.
Талабалар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари таъсис этилди. Барча талабаларнинг катта орзу ва мақсади бўлмиш имтиёзли давлат стипендиялари ҳар йили ўзининг янгидан янги эгаларини топиб бормоқда. Давлат стипендияси соҳибига айланиш талаба учун нафақат моддий рағбат, балки юксак ном ва эътироф ҳамдир. Хўш, минглаб, борингки миллионлаб талабгорларни ўзига оҳанрабодек чорлайдиган Президент стипендияси ва номли давлат стипендияларини қандай қўлга киритиш мумкин?
Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек ва Имом ал-Бухорий номидаги давлат стипендиялари Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат бўйича ўқиётган охирги икки курс талабаларига тайинланади. Номли давлат стипендияларига талабгор талаба қуйидаги мезонларни бажариши талаб этилади: Фанларни аъло баҳога ўзлаштириши; Илмий (ижодий) ишларда иштирок этиб ўзини кўрсатиши; Давлат тилидан ташқари яна битта хорижий (Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари давлат тилларидан ташқари) тилни билиш, бакалавриатдаги таълим йўналиши хорижий тил ҳисобланган алоҳида ҳолларда қўшимча равишда яна битта хорижий тилни билиши; Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар учун эса ўқиш олиб бориладиган тилни қўшимча равишда билиш талаб қилинади. Кейинги йилларда Президентимиз томонидан халқ таълими тизимига оид 6 та фармон ва қарор, Вазирлар Маҳкамасининг 21 та қарори қабул қилиниб, бу соҳадаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари мустаҳкамланди.
Ота-оналар, жамоатчиликнинг истаклари инобатга олиниб, юртимизда 11 йиллик мактаб таълими тизими тикланди. Сўнгги уч йилда юртимизда 157 та умумтаълим мактаби янгидан қурилди.Мамлакатимизда 2019 йил 4 сентябрь ҳолатига кўра, 2018 йилга нисбатан мактаблар сони 213 тага, ўқувчилар сони 338 минг нафарга, ўқитувчилар сони 14 минг нафарга, ўқувчи ўрни 320 мингга, тармоқ мактаблари сони 69 тага, ижод мактаблари сони 3 тага кўпайди.
Ҳозирги дунёда амалга ошаётган глобал ўзгаришлар таълим ва тарбия соҳасига ҳам ўзининг таъсирини кўрсатмоқда. Бу бир томондан, глобал ўзгаришларни объектив жараён сифатида инсон ҳаёти соҳаларига таъсирини холисона ўрганишни тақозо этади. Иккинчидан, глобал ўзгаришлар таълим-арбия жараёнларига ҳам ўзининг таъсирини кўрсатаётганлиги сабабли унинг билан боғлиқ бўлган ютуқ ва муаммоларни билиш ва тегишли хулосалар чиқариш амалий аҳамиятга эга. Глобаллашув таълимтарбиянинг ахборот коммуникация тизими, интернет тармоқлари ва замонавий педтехнологиялар билан боғлиқ янги имкониятлар яратиб бермоқда. Таълимни анънавий усуллари ўрнида интефаол усулларни қўллаш орқали уни самарадорлигига эришиш долзарб бўлиб турибди.
Беш ташаббус – янгиланаётган Ўзбекистоннинг янги авлодини шакллантиришнинг энг мақбул парадигмаси – концепциясидир. Агар ушбу ташаббусларнинг барчаси бир жойда, яъни маҳаллада мужассамлашса, билингки, шу маҳалла фарзандлари бахтиёр вояга етади. Ўз ишига, даромадига, оилавий фаровонликка эришган шу ҳудуд хотин- қизларидан бахтли аёллар бўлмайди. Юртбошимиз томонидан илгари сурилган ғоянинг асл қадр-қиммати ва моҳияти ҳам шунда.
Маҳаллаларда маданият марказлари, замонавий кутубхоналар, китоб ўқиш учун сокин жойлар, замонавий тўгараклар, компъютер ва тезкор интернет, Wi-Fi ҳудудлари, коворкинг хоналари, рақамли технологиялар ўқув марказлари, амфитеатрлар, универсал спорт майдонлари бунёд этилмоқда. Бу объектлар зарур ўқув қўлланмалари, бадиий адабиётлар, мусиқа ва чолғу асбоблари, спорт жиҳозлари, оптик толали алоқа линиялари билан таъминланмоқда. Хотин-қизларимиз учун муқим, муносиб иш ўринлари яратиляпти.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 3 апрелъ куни ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббусни амалиётга жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Уларга асосан ҳар бир йўналиш бўйича дастурлар лойиҳалари ишлаб чиқиш вазифалари юклатилади.
Йиғилишда мазкур дастурларга киритилган таклифлар, уларни амалга ошириш механизмлари муҳокама қилинди. Хусусан, биринчи ташаббус бўйича ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этишга оид дастур лойиҳаси тайёрланган. Унга мувофиқ, 2019−2020 йилларда 14 дан 30 ёшгача бўлган 2 миллион нафар ёшларни маданият ва санъатга жалб этиш бўйича ҳудудий ―йўл харита"ларини тасдиқлаш кўзда тутилади. Шунингдек, болалар мусиқа ва санъат мактабларида қўшимча синфлар, маданият марказларида чолғу, хонандалик, тасвирий санъат тўгараклари, ҳаваскорлик театр жамоалари ва болалар ансамблларини ташкил этиш белгиланади. Янгидан қуриладиган, реконструкция ва капитал таъмирланадиган ҳамда жиҳозланадиган маданият марказлари манзилли рўйхати ҳам шакллантирилади.
Шавкат Мирзиёев дастур лойиҳасида тадбирларни амалга ошириш механизмлари етарли эмаслиги, ҳар бир шаҳар ва туманга ижодий маслаҳатчи сифатида бириктирилган соҳа намояндаларининг амалий вазифалари аниқ белгиланмаганини қайд этди. Ҳудудий «йўл харита"лари ижросини тизимли ташкил этиш, тўгарак ва синфларга қамраб олинган болаларни рағбатлантириш, жумладан, ҳар хил танловлар ўтказиш зарурлигини таъкидлади.
Иккинчи ташаббус юзасидан тайёрланган ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, спорт иншоотлари қувватини оширишга қаратилган дастур лойиҳасида яқин 2 йилда ҳар бир туманда енгил конструкцияли, сендвич панелли кичик спорт заллари қуриш белгиланган. Президент мавжуд ва янги қуриладиган спорт иншоотларига аҳоли ва ёшларни кенгроқ жалб этиш, оммавий спорт тадбирларини ўтказишни кўпайтириш кераклигини таъкидлади.
Учинчи ташаббус — аҳоли ва ёшлар ўртасида компъютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш чора-тадбирларига оид дастур доирасида 2019−2020 йилларда туман ва шаҳарларда рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этиш ва уларда бепул таълим бериш, 19 мингга яқин ижтимоий соҳа объектини юқори тезликдаги интернет тармоғига улаш кўзда тутилмоқда. Аҳолининг компъютер саводхонлигини ошириш, ахборот технологияларига қизиққан болаларни тўғри йўналтириб, уларни малакали мутахассис даражасига олиб чиқиш, дастурий маҳсулотлар яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлар дастури лойиҳаси тўртинчи ташаббус мақсадларини амалга оширишга қаратилган. Унга кўра, ҳар бир ҳудудга 1 миллион донадан бадиий, тарихий, илмий, оммабоп мавзулардаги китоблар етказиб бериш кўзда тутилган. Шунингдек, ахборот-кутубхона марказларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, тадбиркорлар томонидан халқ кутубхоналари очиш ҳам белгиланган.
Бешинчи ташаббус бўйича ҳудудларда тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш чора- адбирлари дастури лойиҳаси тайёрланган. 2019−2020 йилларда ҳар бир туманда енгил конструкцияли тикув-трикотаж корхоналарини қуриш ва аёлларни банд этиш кўзда тутилмоқда.
Мамлакатимизда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг меҳнат ҳуқуқини кафолатлашда 2016 йил 14 сентябрь куни қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” ги қонун муҳим аҳамият касб этади. Мазкур қонунда илк маротаба “ёшларга оид давлат сиёсати”, “ёшлар (ёш фуқаролар)”, “ёш оила”, “ёш мутахассис”, “ёшлар тадбиркорлиги” каби тушунчаларга ҳуқуқий таърифлар берилди[15].
Ёш мутахассис мавқеи меҳнат жамоасидаги бошқа ишчилар тоифасига қараганда (таққослаганда) алоҳида ҳуқуқлар ва қўшимча кафолатлар билан бир қаторда мажбуриятларда ҳам ажралиб туради[16].
Ёш мутахассислар ташкилот ходимларининг бир қисми эканлиги, ташкилотнинг кадрлар потенциалини ривожлантириш ходимлар билан ишлаш жараёнини узлуксиз бошқаришни ҳисобга олиб, “ёш мутахассисларни бошқариш” тушунчасини ифодалаш мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, меъёрий ҳужжатлар ва адабиётларда “ёш мутахассисларни бошқариш” тушунчаси эмас, балки “ёш мутахассислар билан ишлаш” ибораси кенг тарқалган.
Қадриятлар мавзусига
“Маънавият” тушунчасининг мазмуни фақат “маъни”, “маъно” деган сўзлар доирасида чегараланиб қолмаслиги, инсоннинг онги ва руҳияти билан чамбарчас боғланганлиги ва бу тушунча одам, жамият, миллат ва халқ ҳаётида ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайдиган алоҳида ўрин тутиши таъкидланган. Инсон маънавий оламининг юксалиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида мухтасар қилиб Президент, Оллоҳнинг ўзи бизга буюрган комил инсон бўлиш, ҳалоллик ва адолат билан ҳаёт кечириш каби олижаноб фазилатларнинг маъно-мазмунини нафақат чуқур англаш, балки ана шундай хусусиятларга эга бўлиш, уларга амал қилиб яшаш – одамзотнинг маънавий бойлигини белгилаб берадиган асосий мезон эканлиги билан хулосалайдилар. Маънавият ҳақида ҳар қанча даъватлар, муҳим назарий фикрлар билдирилмасин, агар уларни жамият онгига синдириш учун доимий иш олиб бормасак кўзланган мақсадга эришолмаймиз, яъни инсон қалбига йўл тополмаймиз.
ҚАДРИЯТЛАР ВА УНИНГ ТУРЛАРИ
Оилавий қадрият:
Бир оила учун маълум бир маънавият тури чунончи, туғилган кунни нишонлаш жуда эътиборли нарса. Бу ўша оила жамоасининг қадрияти ҳисобланади. Бошқа оилада бу нишонласа ҳам эътиборга сазовор тантана деб билмайди.
Миллий қадрият:
Миллатнинг асрлар мобайнида яратган маънавий бойликлари, ноёб тарихий обидаларини авайлаб асраш, келгуси авлодларга етказиш, ривожлантириш, ҳурмат билан муносабатда бўлиш, ҳурфикрлилик, виждон ва дин эркинлигини қарор топтириш, маънавий мулкни миллий қадрият сифатида ҳимоя қилиш.
Жамоа қадрияти:
Маълум бир маҳаллада, қишлоқда,
меҳнат жамоасида ё ўқув муассасасида маълум бир ижтимоий ҳодиса (оммавий тадбирлар, ҳоказолар) урф бўлган. Бу жамоа ўша ва анъанани асраб авайлайдилар. Улар учун бу қадрли бўлади.
Умуминсоний қадрият:
Жаҳон халқлари учун ижобий аҳамият касб этувчи, инсониятнинг умумий манфаатларига мос келувчи моддий ва маданий ҳамда мезонлар
мажмуаси мақсад ва интилишларини ўзида ифода этади.
Қаранг: Мирзиёев. Ш.М.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
Олий Мажлис
Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқи. http://uza.uz/oz/documents/zbekistonrespublikasi-prezidentishavkat- mirziyeevning-oliy-22-06-2019
103
Дарвоқе, “янги” деган сўзнинг биз учун алоҳида аҳамияти бор. Масалан, энг кўҳна байрамларимиздан бири Наврўз – Янги кун деб аталишини эсга олайлик. Ушбу қадимий байрам билан боғлиқ қадрият ва анъаналар ҳаётимизга шу қадар сингиб кетганки, халқимиз асрлар давомида, буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий айтганларидек, “Ҳар тунинг қадр ўлубон, ҳар кунинг бўлсин Наврўз!” деган эзгу тилаклар, пок ниятлар билан яшаб келади.
Ёки ўтган асрнинг бошларида юртпарвар, миллатпарвар боболаримиз “жадидчилик”, яъни, янгиланиш ва эркинлик, адолат ва тенглик, илм-маърифат ва миллий ўзликни англаш ғояларини байроқ қилиб, кураш майдонига мардона чиққанларини барчамиз яхши биламиз. Бу улуғ зотларнинг мақсади – жаҳолат ва қолоқлик гирдобида қолиб келаётган Туркистон халқини дунёвий илм-фан, илғор касб-ҳунарлар билан қуроллантириб, умумбашарий ривожланиш йўлига олиб чиқишдан иборат эди.
Жадидлар томонидан ташкил этилган янги усулдаги мактаблар, театр, кутубхона ва музейлар, газета ва журналлар, Туркистон фарзандларини чет элларга ўқишга юбориш мақсадида тузилган хайрия жамиятлари халқимизни неча асрлик ғафлат уйқусидан уйғотди, миллий озодлик ҳаракати учун беқиёс куч берди. Афсуски, юртимизда большевиклар диктатураси ўрнатилгани, чор мустамлакачилик сиёсати янгича шаклда давом эттирилгани маърифатпарвар боболаримизга ўз мақсад-муддаоларини тўлиқ амалга ошириш имконини бермади. Лекин уларнинг эзгу орзу-ниятлари халқимизнинг қон-қонида, тарихий хотирасида сақланиб қолди ва ҳануз яшамоқда, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
9-mavzu: Yangi O’zbekistonda ma’naviy sohadagi islohotlar.
Reja:
1. Shaxs ma’naviy kamolotining millat taraqqiyotiga ta’siri.
2. Yoshlarga oid Davlat siyosati.
3. Ma’naviyatli yoshlar - olib borilayotgan islohotlarga madadkor.
4. Ma’rifatli yoshlarning Uchinchi Sharq renessansi poydevoriga qo’shayotgan hissalari.
Tayanch so’z va tushunchalar:
Ma’naviy kamоlоt, millat, taraqqiyot, madaniyat, ma’rifat, mafkura, bilim, malaka, istе’dоd, yetuk ma’naviyat, islоhоt, vatanparvarlik, uchinchi Sharq rеnеssansi, mоddiy va ma’naviy madaniyat, madaniy va ma’naviy mеrоs, jamiyat taraqqiyoti; milliy g’оya.
1. Shaxs — alohida individ, mohiyatan yaxlit ijtimoiy-axloqiy olam. U oʻzida inson mohiyatini, uning mavjudot sifatidagi qadriyatini mujassam etadi. Shaxs ijtimoiy-gumanitar fanlarda oʻz yoʻnalishi, tadqiqot obʼyekti va maqsadi nuqtai nazaridan turlicha talqin etiladi. U oʻta murakkab, ziddiyatli, qaramaqarshi, oʻzini oʻzi inkor etadigan mavjudot sifatida, biologik, fiziologik, ijtimoiy, maʼnaviy, ruhiy, axloqiy va estetik aqlidrok, tafakkur obʼyekti sifatida, hatto, falsafiy va mantiqiy, yashash huquqi va hayot mantigʻi jihatidan tadqiqot manbaiga aylanishi mumkin. Shaxsning shakllanish omillari koʻp va xilma xildir. Masalan, genetik (nasliy), biologic tabiiy, madaniy, ijtimoiy hayot tajribasi, oʻz turdoshlari bilan munosabatlar va boshqalar shaxsning genetik jihati uning nasliy asosi, ajdodlaridan yetib kelgan fizionomiya, feʼlatvor bilan, biofiziologik jihati esa yashash uchun quvvat olish, ovqatlanish singari individual ehtiyoj bilan belgilanadi. Shaxs, mohiyatiga koʻra, madaniylashgan, ong, aql orqali faoliyatini boshqarish imkoniyatiga ega boʻlgan, ijtimoiytarixiy anʼana, turmush tarzi va tajribaga asoslangan muayyan avlodlar vakili. Shaxs fenomeni inson olamining butun murakkabliklarini oʻzida mujassam etadi. Uni har tomonlama oʻrganish maqsadida turli davrlarda tadqiqot olib borilgan. Ayniqsa, sharqda u yuksak axloqiy-maʼnaviy meʼyorlar orqali tushunilgan va oliy xilqat, bebaho qadriyat deb hisoblangan. Inson shaxs sifatida komillikka intiladi, hayot mazmunini boyitadi, shu asosda kishilik jamiyatining goʻzal va farovon boʻlishiga ehtiyoj sezadi.
Shaxsning hayot tarzi bevosita jamiyat hayotiga daxldor va hayot neʼmatlaridan toʻla foydalanishga haqli. Shaxs tushunchasi inson tushunchasining yuksak koʻrinishi, oliy maqomidir. Har qanday odam tabiiy mavjudligi, yashash huquqi va hayot qadriyatiga ega boʻlgan jonzotdir. Biroq u hamma vaqt ham toʻlaqonli shaxs boʻlib yetilmasligi mumkin
Insоn ma’naviyati o’zini shaхs sifatida anglagandan bоshlab, umrining охirigacha shakllantirib bоriladi. Ma’naviyat insоn ruhiyatini ifоdalaydi. Ya’ni o’z-o’zini, o’zligini anglash, did-farоsat, aql-idrоk, yaхshilikni yomоnlikdan, ezgulikni jahоlatdan, adоlatni razillikdan, оgоhlikni lоqaydlikdan, оqillikni jоhillikdan ajrata bilish qоbiliyatini bеlgilaydi. Bu хislat va his-tuyg’ular insоnga, jamiyat, yurt, millat va Vatanga munоsabatda namоyon bo’ladi.
Insоnning оlamga, jamiyatga nisbatan munоsabati, qarashi, nazar tashlash mеzоnlari asоsida ularning mustaqil fikr yuritishi, o’z nuqtai nazariga ega bo’lishi nihоyatda muhim. Busiz jamiyatni dеmоkratik taraqqiyot yo’liga оlib chiqib bo’lmaydi. Endigi asоsiy vazifa ─ fuqarоlarimizning o’ziga ishоnchining оshib bоrishidir. Zеrо, tafakkur оzоd bo’lmasa, оng va shuur tazyiqdan, qullikdan qutulmasa, insоn to’la оzоd bo’lоlmaydi». Bu shuning uchun zarurki, mustaqil fikr yurituvchi kоmil insоngina ijоbiy narsalarni bunyod qilishga, zarur mоddiy va ma’naviy bоyliklar yaratishga, hayotni yaхshi tоmоnga o’zgartirishga qоdir bo’ladi. Hоzirgi zamоndagi eng katta хavf - insоnlarning qalbi va оngini egallash uchun uzluksiz davоm etayotgan mafkuraviy kurashdir. Endilikda yadrо maydоnlarida emas, mafkura maydоnlarida bo’layotgan kurashlar ko’p muammоlarni hal qiladi. Mafkura faqat bugun emas, balki hamma zamоnlarda ham eng dоlzarb siyosiy-ijtimоiy masala, har qanday jamiyatni sоg’lоm ezgu maqsadlar sari birlashtirib, uning o’z muddaоlariga erishishi uchun ma’naviy-ruhiy kuch-quvvat bеradigan pоydеvоr bo’lib kеlgan. Gap mana shu masalaning, shu haqiqatning bugun jamiyatimiz, halqimiz uchun naqadar dоlzarb ekanini e’tirоf etishda, mоhiyatini chuqur anglab, оldimizda turgan ulkan vazifalarni amalga оshirishda, uni yеngilmas kuchga aylantirishdadir.
O’zbеkistоnda jamiyatning ma’naviy, mafkuraviy hayotida, оdamlarning оngi va dunyoqarashida, iymоn-e’tiqоdi, bilim saviyasi, ma’naviy qiyofasi, ta’lim-tarbiyasida chuqur o’zgarishlar ro’y bеrmоqda. Bu o’zgarishlarning mazmun va mоhiyatini yosh avlоdga yеtkazish, ularning siyosiy оngi va madaniyatini shakllantirish bugunning eng dоlzarb muammоlaridandir.
2. Har qanday davlatning tarixiy taraqqiyot yo‘lidan ma’lumki, yurtning jadal rivojlanishi, muayyan yutuqlarga erishishi, xalqning farovon bo‘lishi o‘sha davlatda yoshlar ta’limtarbiyasi va kelajagiga beriladigan e’tibor darajasiga bog‘liq. Shu ma’noda, O‘zbekistonda yoshlar masalasi davlat siyosatining eng ustuvor yo‘nalishlaridan biri hisoblanadi.
Mamlakatda yoshlarning huquq va manfaatlarini himoya qilish, ularga zarur shartsharoitlar va imkoniyatlarni yaratib berish borasida mustahkam huquqiy baza yaratilgan va bu tizim zamon talablariga hamohang ravishda takomillashtirib borilmoqda. Hususan, bugungacha parlament tomonidan yoshlarga oid 40 dan ziyod qonun hujjatlari qabul qilingan bo‘lib, 30 dan ortiq xaqlaro huquqiy hujjatlar ratifikatsiya qilingan.
Prezident Shavkat Mirziyoyev tomonidan ayni davrda insoniyat tarixidagi eng ko‘p yoshlar qatlami bilan yashayotganimizni inobatga olgan holda BМТ minbarida Yoshlar huquqlari to‘g‘risidagi BМТ konvensiyasini qabul qilish taklifi ilgari surilgani ham xalqaro hamjamiyat tomonidan iliq qarshilandi. O‘zbekiston rahbari bunga asos qilib, bugun dunyo miqyosida yoshlarning soni ikki milliarddan ortib ketgani, xaqlaro terrorizm va ekstremizm shiddat bilan o‘sib borayotgan bir paytda yoshlarga himoya zarurligini muhim omillar sifatida asoslab berdi.
Shavkat Mirziyoyevning O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti sifatida birinchi imzolagan qonun hujjati – 2016-yil 14-sentabrdagi «Yoshlarga oid davlat siyosati to‘g‘risida»gi Qonun ekanida ham ramziy mazmun-mohiyat mujassam. Binobarin, aholisining yarmidan ko‘prog‘i yoshlardan iborat bo‘lgan mamlakatda yoshlarga oid davlat siyosatini izchil amalga oshirish, yosh avlodni har tomonlama yetuk va barkamol, intellektual salohiyatli, o‘z qat’iy pozitsiyasiga ega, yurtda amalga oshirilayotgan islohotlarga befarq bo‘lmagan, yurtning ertangi munosib kelajagi uchun daxldorlikka tayyor, maqsadga intiluvchan, serg‘ayrat, vatanparvar, sadoqatli, komil shaxslar sifatida tarbiyalash O‘zbekistonni dunyoning eng rivojlangan davlatlari safidan o‘rin olishining muhim omili ekanini mamlakat rahbari va hukumat yaxshi anglaydi.
Alohida ta’kidlash joiz, «2017–2021-yillarda O‘zbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yo‘nalishi bo‘yicha Harakatlar strategiyasi»da ham bu masala alohida o‘z aksini topdi. Jumladan, yoshlarning huquqlarini himoya qilishga qaratilgan quyidagi ustuvor vazifalar belgilandi:
birinchidan, jismonan sog‘lom, ruhan va aqlan rivojlangan, mustaqil fikrlaydigan, Vatanga sodiq, qat’iy hayotiy nuqtayi nazarga ega yoshlarni tarbiyalash, demokratik islohotlarni chuqurlashtirish va fuqarolik jamiyatini rivojlantirish jarayonida ularning ijtimoiy faolligini oshirish;
ikkinchidan, o‘rta maxsus, kasb-hunar va oliy ta’lim muassasalari bitiruvchilarini ishga joylashtirish hamda xususiy tadbirkorlik sohasiga jalb etish;
uchinchidan, yosh avlodning ijodiy va intellektual salohiyatini qo‘llab-quvvatlash va ro‘yobga chiqarish, bolalar va yoshlar o‘rtasida sog‘lom turmush tarzini shakllantirish, ularni jismoniy tarbiya va sportga keng jalb etish.
O‘zbekiston Prezidenti tomonidan 2018-yil 27-iyunda imzolangan «Yoshlar – kelajagimiz» Davlat dasturi to‘g‘risida»gi Farmon bu boradagi ishlar samaradorligini oshirishga qaratilgan muhim hujjat bo‘ldi. Farmon bilan «Yoshlar – kelajagimiz» jamg‘armasi tashkil etildi va ushbu jamg‘arma yoshlarning bisnes tashabbuslari, startaplari, g‘oyalari va loyihalarini amalga oshirish uchun tijorat banklari orqali yillik 7 foiz stavka bilan imtiyozli kredit va mol-mulkni lizingga berishi belgilab qo‘yildi. Ushbu hujjatga e’tibor qaratilsa, yoshlar tadbirkorligi va tashabbuskorligini kompleks rivojlantirish vazifalari aniq va tizimli belgilanganligini ko‘rish mumkin.
O‘z navbatida, O‘zbekistondagi barcha o‘zgarishlarning negizi hisoblangan ta’lim-tarbiya tizimida ham tub islohotlar olib borilmoqda. Ayni vaqtda ta’lim, shu jumladan, ijtimoiy soha uchun xarajatlar miqdori davlat byudjeti xarajatlar umumiy qiymatining yarmidan ko‘prog‘ini tashkil etmoqda. Tabiiyki, har qanday davlat ham bunday katta xarajatlarni ko‘tara olmaydi, ammo qanchalik og‘ir bo‘lmasin, buning uchun zarur mablag‘ va resusrlar izlab topilmoqda.
O‘zbekiston rahbari mazkur xarajatlarni xarajat emas, balki kelajak uchun qo‘yilgan eng samarali sarmoya deb hisoblab, ta’lim darajasi va sifati har qanday davlatning istiqbolini belgilab beradigan muhim omil ekanini ta’kidlamoqda. Haqiqatan ham, islohotlarning taqdiri, natijasi, birinchi navbatda, kadrlar saviyasiga, ularning davr va taraqqiyot talablariga nechog‘li javob bera olishiga bog‘liq.
Shu maqsadda, mamlakatda Maktabgacha ta’lim vazirligi tashkil etildi, maktab ta’lim tizimi tubdan isloh qilinib, 11 yillik umumiy o‘rta ta’lim qayta joriy etildi. Viloyatlarda yangi oliy ta’lim muassasalari, ilmiy va ijodiy markazlar tashkil etilmoqda. Oliy o‘quv yurtlariga qabul kvotalari sezilarli darajada kengaytirildi. Sirtqi va kechki oliy ta’lim shakllari tiklandi. Keying ikki yil ichida 15 dan ortiq rivojlangan davlatlarning nufuzli universitetlari filiallari ochildi.
Muxtasar aytganda, O‘zbekistonda yoshlarga oid davlat siyosati aniq maqsadlarni ko‘zlagan holda, bosqichma-bosqich, kompleks chora-tadbirlarga asoslangan holda izchil davom ettirilmoqda. Bu borada Shavkat Mirziyoyev tomonidan ijtomoiy, ma’naviy-ma’rifiy sohalardagi sa’y-harakatlarni tizimli asosda yo‘lga qo‘yish bo‘yicha 5 ta muhim tasabbusning ilgari surilishi O‘zbekiston tarixida yoshlar ta’lim-tarbiyasi bo‘yicha yana bir yangi bosqichni boshlab berdi.
Birinchi tashabbus – yoshlarning musiqa, rassomlik, adabiyot, teatr va san’atning boshqa turlariga qiziqishlarini oshirishga, iste’dodini yuzaga chiqarishga xizmat qiladi.
Ikkinchi tashabbus – yoshlarni jismoniy chiniqtirish, ularning sport sohasida qobiliyatini namoyon qilishlari uchun zarur sharoitlar yaratishga yo‘naltirilgan.
Uchinchi tashabbus – aholi va ва yoshlar o‘rtasida kompyuter texnologiyalari va internetdan samarali foydalanishni tashkil etishga qaratilgan.
To‘rtinchi tashabbus – yoshlar ma’naviyatini yuksaltirish, ular o‘rtasida kitobxonlikni keng targ‘ib qilish bo‘yicha tizimli ishlarni tashkil etishga yo‘naltirilgan.
Beshinchi tashabbus – xotin-qizlarni ish bilan ta‘minlash masalalarini nazarda tutadi.
Davlat rahbarining bu ezgu g‘oyasi O‘zbekiston xalqi, ayniqsa, yoshlari tomonidan katta qiziqish bilan qarshi olinib, qisqa vaqt ichida mamlakat bo‘ylab keng quloch yozdi. Kelgusida real hayotga keng joriy etiladigan ushbu besh tashabbusga ko‘ra, hududlardagi madaniyat markazlari, musiqa va san’at maktablarining moddiy-texnik bazasi va ulardan foydalanish holati keskin yaxshilandi, yoshlarning qiziqishidan kelib chiqib, qo‘shimcha yana 1,5 mingta to‘garak tashkil etiladi. Hatto eng chekka qishloqlardagi madaniyat markazlarida ham badiiy-havaskorlik jamoalari, yoshlar teatr-studiyalari va «Yoshlar klublari» faoliyati yo‘lga qo‘yiladi.
Shuningdek, mamlakat miqyosidagi 12 mingdan ziyod sport inshootiga yoshlarni maksimal darajada qamrab olish choralari ko‘rilib, barcha umumta’lim maktablari sport anjomlari bilan to‘liq jihozlanadi. Shu bilan birga, olis va chekka hududlarda yengil konstruksiyali sendvich panellardan kichik sport zallari va sun’iy qoplamali maydonlar quriladi. Bolalar va o‘smirlar sport maktablari soni yanada ko‘paytiriladi.
Yoshlarni internetdagi zararli xurujlardan asrash, ularni axborot texnologiyalaridan unumli foydalanishga o‘rgatish masalalari bo‘yicha ilg‘or xalqaro tajribalar asosida barcha hududlarda Raqamli texnologiyalar o‘quv markazlari tashkil etiladi. Bu maskanlarda elektron tijorat va dasturlash bepul o‘rgatiladi, axborot texnologiyalari sohasida bisnes bo‘yicha innovatsion ko‘nikmalar shakllantiriladi, «startap» loyihalarga yordam ko‘rsatiladi. Shuningdek, 2021-yilgacha barcha maktablardagi kompyuter sinflarini zamonaviy texnologiyalar va yuqori tezlikdagi internet tarmog‘i bilan ta’minlash bo‘yicha choratadbirlar rejasi ishlab chiqilib, bosqichama-bosqich amalga osiriladi. Yangi tashkil etiladigan kompyuter o‘yinlari markazlari yosh avlodning bilim va dunyoqarashini kengaytirishga qaratilgan test, viktorina, rivojlanish strategiyalari va boshqa foydali dasturlar bilan ta’minlanadi.
Yoshlarda kitobxonlik ko‘nikmalarini mustahkamlash maqsadida, yangi tashabbus doirasida Qoraqalpog‘iston Respublikasi va barcha viloyatlarga 1 million nusxadan kam bo‘magan miqdorda kitoblar yetkazib berildi. Shuning barobarida, har bir shahar va tuman markazida bittadan namunali kitob do‘koni tashkil etiladi, ko‘chma kitob pavilyonlari joylashtirilib, «Bibliobus»lar orqali qishloq va ovullar aholisiga kutubxona xizmatlari ko‘rsatib boriladi.
Xotin-qizlarni ish bilan ta’minlash maqsadida 2019–2020-yillarda barcha tumanlarda 195 ta tikuv-trikotaj korxonasi barpo etish uchun aholi zich yashaydigan, mehnat resurslari ko‘p joylar tanlab olindi. Natijada 24 mingdan ortiq doimiy ish o‘rni yaratish nazarda tutilgan.
Umuman, yoshlarning ta’lim olishi, kasb-hunar egallashi, yetuk insonlar bo‘lib ulg‘ayishi yo‘lida zamonaviy, ilg‘or-innovatsion shart-sharoitlarni yaratib berish uchun O‘zbekiston bor kuch va imkoniyatlarini ishga solmoqda. Chunki yosh avlodni har tomonlama qo‘llab-quvvatlash, ma’naviy yetuk, jismonan sog‘lom, vatanparvar va fidoyi etib tarbiyalash, huquq hamda manfaatlarini himoya qilishga e’tibor qancha kuchaytirilsa, unung samarasi ham shuncha yuqori bo‘ladi. Shu bois O‘zbekiston jamiyatning faol qatlami sifatida e’tirof etiluvchi yoshlar qatlamiga «muammo» deb emas, balki yurt ravnaqini ta’minlovchi katta kuch, davlatning strategik resursi sifatida qaramoqda. Natijada bugun yuksak bilimli, zamonaviy fikrlaydigan, qat’iy pozitsiyaga ega yoshlar mamlakatning ertangi taraqqiyotida tobora hal qiluvchi kuchga aylanib boryapti.
Mamlakatimizda yoshlarning huquq va manfaatlarini ta'minlash, ularning ta'lim olishi, mehnat qilishi, bilim va qobiliyatini ro'yobga chiqarishi uchun zarur sharoitlar yaratilmoqda. Yurtimizda 2021 yilning “Yoshlarni qo'llab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili”, deb e'lon qilingani buning yana bir amaliy ifodasi bo'ldi. Yangi O'zbekistonni bunyod etish jarayonida yoshlarning o'rni va asosiy vazifalari nimalardan iborat?
Yoshlar – xalqimizning asosiy tayanchi va suyanchi. Keng ko'lamli islohotlarimizni samarali amalga oshirishda ular hal qiluvchi kuch bo'lib maydonga chiqmoqda. Aynan zamonaviy bilim olgan, ilg'or kasb-hunarlarni, innovatsion texnologiyalarni, xorijiy tillarni puxta egallagan o'g'il-qizlarimiz mamlakatimizni yanada taraqqiy ettirishda etakchi o'rin tutadi.
Ma'lumki, yoshlar yangicha fikrlashga, yangi-yangi g'oyalarni dadil o'rtaga tashlab, ularni amalga oshirishga, muammolarni ijodiy va nostandart yondashuvlar asosida hal etishga moyil bo'ladi. Shuning uchun hozirgi kunda yosh avlod vakillarining bilim olishi, ilm-fan, innovatsiyalar, adabiyot, san'at va sport sohasidagi iste'dod va salohiyatini yuzaga chiqarishi, ularning jamiyatimizning ijtimoiy-siyosiy hayotida faol ishtirok etishi uchun barcha sharoitlarni yaratishga ustuvor ahamiyat berilmoqda.
Imom Buxoriy bobomiz to'plagan muborak hadislardan birida: “Yoshlikda o'rganilgan ilm toshga o'yilgan naqsh kabidir”, deb aytiladi. Buyuk allomalarimiz ana shunday hikmatlarga amal qilib, ilm-fan sohasida buyuk kashfiyotlarni amalga oshirganlari va umumbashariy tafakkur rivojiga beqiyos hissa qo'shganlari tarixdan yaxshi ma'lum. Ana shunday qutlug' an'analarni davom ettirib, yurtimizda yangi xorazmiylar, farg'oniylar, beruniylar, ibn sinolar, mirzo ulug'beklar, navoiylarni tarbiyalab etkazish – nafaqat vazifamiz, balki tarix va kelajak oldidagi muqaddas burchimizdir. Prezidentimiz rahbarligida bu yo'lda katta ishlar boshlandi. Mamlakatimizda yuqori bilim va malakaga ega bo'lgan, raqobatdosh kadrlar tayyorlash maqsadida oliygohlar soni 141 taga etkazildi, 26 ta xorijiy oliy ta'lim muassasasining filiallari ochildi. Holbuki, 2016 yilda respublikamizdagi oliygohlarning soni 77 ta edi. Qisqa muddatda bu borada qariyb ikki barobar o'sishga erishganimiz, hech shubhasiz, yoshlarimiz, butun jamiyatimizning intellektual salohiyatini oshirish, zamonaviy bilim, kasb-hunarlarga yanada yaqinlashtirish yo'lidagi harakatlarimiz natijasidir.
Keyingi besh yilda oliy ta'limga qabul kvotasi 3 barobar oshirilib, joriy yilda 182 ming nafar yoshlar uchun talaba bo'lish imkoniyati yaratildi. Bu – umumiy qamrov 28 foizga etdi, deganidir. Qiyoslash uchun, 4 yil avval bu raqam atigi 9 foizni tashkil etardi. Bu borada davlat grantlari 21 mingtadan 47 mingtaga ko'paytirilgani, o'tgan yilgi tajribamizni yangi bosqichga ko'tarib, ehtiyojmand oilalarga mansub 2 ming nafar qizlarga bu yil oliygohlarga kirish uchun alohida grantlar ajratilgani yoshlarimiz kelajagini ta'minlashga qaratilgan amaliy e'tiborning namunasidir.
“Biz 2030 yilga qadar maktab, litsey va kollej bitiruvchilarini oliy ta'lim bilan qamrab olish darajasini 50 foizga etkazishni reja qilganmiz va bunga albatta erishamiz”,- deydi Prezidentimiz “Yangi O’zbekiston” gazetasining bosh muharriri Salim Doniyorovning savollariga bergan javoblarida. Bu yil Toshkent shahrida eng yuksak xalqaro talablarga javob beradigan “Yangi O'zbekiston” universiteti tashkil etildi. Ushbu universitet mamlakatimizdagi barcha oliy o'quv yurtlari uchun namuna bo'ladi. eng bilimli va iste'dodli yoshlarimiz shuy erda o'qiydi.
Yurtimizda uzluksiz milliy ta'lim-tarbiya tizimining barcha bosqichlarini uyg'un va mutanosib rivojlantirishga alohida e'tibor berilmoqda. Oxirgi to'rt yilda bolalarimizni maktabgacha ta'lim bilan qamrab olish darajasi ilgarigi 27,7 foizdan 2 barobar ortib, 60 foizga yetgani, bog'chalar soni esa 3 marta ko'payib, 14 mingdan oshgani ana shunday islohotlarimiz natijasidir.
Hozirgi vaqtda yurtimizda “Yangi O'zbekiston maktab ostonasidan boshlanadi” degan g'oya asosida maktab ta'limi tizimida ham katta o'zgarishlar amalga oshirilmoqda. Toshkent shahrida va hududlarimizda Prezident maktablari, ijod va ixtisoslashgan maktablar soni ko'payib bormoqda.
“Besh muhim tashabbus” dasturi, “Barkamol avlod” markazlari doirasida yoshlarning bo'sh vaqtini mazmunli o'tkazish uchun bu yilning o'zida 36 mingta qo'shimcha to'garak tashkil etilib, 874 mingga yaqin bola ularga jalb etildi. Shuningdek, ta'lim muassasalari, kutubxona va o'quv markazlariga qariyb 100 mingta san'at va sport inventarlari, komp`yuterlar, 600 mingga yaqin kitob etkazib berildi.
3. Ayniqsa, navqiron o'g'il-qizlarimizning tadbirkorlik sohasidagi g'oya va tashabbuslarini ro'yobga chiqarish, ularni ish va daromad manbai bilan ta'minlashga davlat miqyosida katta ahamiyat berilmoqda. Ana shunday e'tibor tufayli so'nggi to'rt yilda 30 yoshgacha bo'lgan tadbirkorlar soni 5 barobar ko'payib, 500 mingdan oshgani, hech shubhasiz, ushbu soha rivojida muhim rol` o'ynamoqda. Bu yilning o'zida 92 mingdan ziyod yoshlarning tadbirkorlik loyihalari uchun 2 trillion 300 milliard so'm imtiyozli kreditlar ajratilgani bunday yoshlarimiz safini yanada kengaytirishga xizmat qiladi.
Mahallalarda tashkil etilayotgan kasb-hunarga o'qitish kurslarida minglab o'g'il-qizlarimiz mehnat bozorida talab yuqori bo'lgan zamonaviy kasb-hunarlarni egallamoqda.
Bu yildan boshlab, har bir tumanning imkoniyati va rivojlanish yo'nalishidan kelib chiqib, qishloqlarda yoshlarga 10 sotixdan 1 gektargacha er maydonlari ajratish boshlandi. Natijada qishloqda yashayotgan 230 mingdan ortiq yoshga 61 ming gektar er maydoni ajratib berildi. Shuningdek, g'alladan bo'shagan erlardan yana 75 ming gektari 170 ming nafar yoshlarga takroriy ekinlar ekish uchun ajratildi.
Yoshlar o'rtasida kambag'allikni kamaytirish, ularni o'zini o'zi band qilishga rag'batlantirishda “Yoshlar daftari”, yoshlar dasturlari doirasida amalga oshirilayotgan ishlarimiz muhim ahamiyatga ega bo'lmoqda. Shu yilning 8 oyi mobaynida “Yoshlar daftari”ga kiritilgan 430 ming nafar yigit-qizning muammolarini hal etish uchun 300 milliard so'm mablag' yo'naltirildi. Jumladan, “Temir daftar”dagi oilalar farzandlari bo'lgan 2 mingdan ziyod talabaning kontrakt pullari to'lab berildi.
Bu yildan boshlab ish beruvchilarga ularning 25 yoshdan oshmagan ishchi-xodimlari uchun hisoblangan ijtimoiy soliq miqdorini byudjetdan to'liq qaytarib berish tartibi joriy qilindi. Natijada joriy yilning ikkinchi yarmida 170 milliard so'm, kelgusi yilda esa 500 milliard so'm mablag' 240 ming nafar yoshni ishga qabul qilgan tadbirkorlar ixtiyorida qoladi.
Talaba yoshlarni qo'llab-quvvatlashga qaratilgan yangi tizim asosida yotoqxona bilan ta'minlanmagan 62 ming nafar o'g'il-qizlarimizga oylik ijara to'lovining 50 foizi byudjetdan to'lab berildi.
Albatta, bu boradagi ishlarimiz nafaqat izchil davom ettirilmoqda, balki yanada yuqori bosqichga ko'tarilmoqda. Shu maqsadda 2021 yil 13 iyulda qabul qilingan “Yoshlarni har tomonlama qo'llab-quvvatlash va ularning ijtimoiy faolligini oshirishga oid qo'shimcha chora-tadbirlar to'g'risida”gi farmon bu fikrni tasdiqlaydi.
Mazkur hujjatda mamlakatimiz yoshlari uchun qo'shimcha 30 dan ortiq yangi imtiyoz va imkoniyatlar yaratish ko'zda tutilgan. Ana shunday imkoniyatlardan faqat bittasi haqida fikr yuritmoqchiman. “Temir daftar”ga kiritilgan oilalarning oliygohlarda ta'lim olayotgan farzandlarining 2021-2022 o'quv yilidagi kontrakt puli birinchi o'quv yili uchun Davlat byudjeti hisobidan to'lab beriladi. Bunday imkoniyatdan yurtimiz bo'yicha 4 mingdan ziyod oilalar farzandlari foydalanadi. Buning uchun byudjetdan 29,2 milliard so'm ajratiladi.
Yurtimizda ota-onasidan ajragan, mehrga muhtoj bolalarni qo'llab-quvvatlash, ularning ta'lim-tarbiya olishi, ish joyi va uyiga ega bo'lishi, jamiyatda munosib o'rin topishi, “Mehribonlik uylari”, maxsus maktab-internatlar va “Bolalar shaharchasi”ning moddiytexnik bazasi, kadrlar salohiyatini mustahkamlashga jiddiy e'tibor berilmoqda.
Ayniqsa, “Mehribonlik uylari”dagi bolalarni oilaga yaqin muhitda tarbiyalash, bilimli, kasb-hunarli va ma'naviyatli, vatanparvar insonlar etib voyaga etkazish – hammamizning muqaddas burchimiz. Shularning barchasini hisobga olib, “Mehribonlik uylari” va maxsus maktab-internatlarda ta'lim-tarbiya samaradorligini oshirish bo'yicha yangi tizimni joriy etmoqdamiz.
Ana shunday o'quv-tarbiya muassasalari tarbiyalanuvchilarining muammolarini o'rganish hamda hal etish, ularning orzu-istaklarini ro'yobga chiqarish bo'yicha yangi tizim – “Mehr daftari” joriy etilmoqda. Shuningdek, yetim va ota-ona qaramog'idan mahrum bo'lgan bolalarni uy-joy bilan ta'minlash tartibi belgilandi. Unga ko'ra, o'ziga biriktirilgan uy-joyga ega bo'lmagan va turar-joyga muhtoj sifatida hisobda turgan ana shunday bolalarga ular 18 yoshga to'lgan yili umumiy maydoni 25 kvadrat metrdan kam bo'lmagan 1 xonali, voyaga etgan bolalar o'rtasida nikoh tuzilgan holatlarda esa 50 kvadrat metrdan kam bo'lmagan 2 xonali kvartiralar ajratiladi.
Prezidentimizning ta’kidlashicha, insonparvarlik ruhi bilan yo'g'rilgan bunday islohotlarimiz buyuk Alisher Navoiy bobomizning bitta ko'ngli o'ksik odamni xursand qilish – Ka'bani obod etish bilan barobar, degan teran ma'noli so'zlariga, mehr-oqibat, saxovat va olijanoblik kabi fazilatlarni doimo qadrlab, ulug'lab yashaydigan xalqimizning orzu-intilishlariga har tomonlama uyg'un va hamohangdir.
“Men yurtimizning qaysi hududi, shahar va qishlog'ida bo'lmayin, albatta u yerdagi yoshlar bilan uchrashaman. Ochiq va samimiy suhbatlarda ularning sog'ligi, o'qishi, orzuintilishlari, qishlog'i yoki mahallasidagi shart-sharoitlar bilan qiziqaman. Bilasizmi, dunyodagi davlatlar, xalqlarning rivojlanish darajasini ko'rsatadigan mezonlar, parametrlar ko'p. Lekin men uchun shu boradagi eng muhim mezon – bu yoshlarimizning baxti, kamolidir.
Yangi O'zbekistonning nafasi, sur'ati va shiddatini avvalo aziz o'g'il-qizlarimizning azmu shijoati, dadil fikr va takliflarida, erishayotgan dastlabki yutuqlarida ko'raman”.
Prezident Sh.M.Mirziyoyev 2021 yil 30 iyun` – Yoshlar kunida navqiron avlodimiz vakillari bilan yana bir bor uchrashib, ularning turli sohalardagi izlanishlarini ko'rib juda xursand bo'ldi. “Ishonchim komilki, farzandlari doimo izlanish va intilishda bo'lgan, yuksak marralarni ko'zlab, oldinga qarab intiladigan xalq va davlat o'z oldiga qo'ygan maqsadlarga albatta yetadi. Chunki, bunday harakatlar ertaga qudratli to'lqinga aylanib, hayotimizni bugun kechagidan, ertaga bugungidan yaxshi va obod qilish, ongu tafakkurimizni yuksaltirishga olib keladi”.
4. 2021 yil 26 mart kuni pezident Shavkat Mirziyoyev «Ma’naviy-ma’rifiy ishlar tizimini tubdan takomillashtirish to‘g‘risida"gi qarorni imzoladi.
Hujjatda aytilishicha, olib borilayotgan ishlarga qaramay, ijtimoiy, iqtisodiy va siyosiy sohalardagi yangilanishlar jarayonida ma’naviy-ma’rifiy islohotlarning samaradorligiga to‘siq bo‘layotgan bir qator tizimli muammolar saqlanib qolmoqda.
Ma’naviy-ma’rifiy ishlar tizimini tubdan takomillashtirishning ustuvor yo‘nalishlari belgilandi:
• «Milliy tiklanishdan — milliy yuksalish sari» g‘oyasini keng targ‘ib etish orqali jamiyatda sog‘lom dunyoqarash va bunyodkorlikni umummilliy harakatga aylantirish;
• oila, ta’lim tashkilotlari va mahallalarda ma’naviy tarbiyaning uzviyligini ta’minlash;
• targ‘ibot-tashviqot va tarbiya yo‘nalishidagi ishlarni ilmiy asosda tashkil etish, soha bo‘yicha ilmiy va uslubiy tadqiqotlar samaradorligini oshirish, ijtimoiy-ma’naviy muhit barqarorligini mustahkamlashga qaratilgan doimiy monitoring tizimini joriy qilish;
• el-yurt taqdiriga loqaydlik, mahalliychilik, urug‘-aymoqchilik, korrupsiya, oilaviy qadriyatlarga bepisandlik va yoshlar tarbiyasiga mas’uliyatsizlik kabi illatlarga barham berishga qaratilgan kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish;
• aholining Internet jahon axborot tarmog‘idan foydalanish madaniyatini oshirish, g‘oyaviy va axborot xurujlariga qarshi mafkuraviy immunitetini kuchaytirish;
• madaniyat, adabiyot, kino, teatr, musiqa va san’atning barcha turlari, noshirlik-matbaa mahsulotlari, ommaviy axborot vositalarida ma’naviy-axloqiy mezonlar, milliy va umuminsoniy qadriyatlarning ustuvorligiga erishish;
• geosiyosiy va mafkuraviy jarayonlarni muntazam o‘rganish, terrorizm, ekstremizm, aqidaparastlik, odam savdosi, narkobiznes va boshqa xatarli tahdidlarga qarshi samarali g‘oyaviy kurash olib borish hamda bu borada xalqaro hamkorlik aloqalarini rivojlantirish.
Respublikaning barcha viloyat va tumanlarida hududlarda barqaror ijtimoiy va ma’naviy muhitni mustahkamlash, aholi ongida ma’naviyatni oshirish maqsadida «Ma’naviyat va ma’rifat maskani» yaratiladi.
Shuningdek, 2021/2022 o‘quv yilidan boshlab universitetlarda bakalavriat bosqichida «Ma’naviyatshunoslik», magistratura bosqichida «Kasbiy ma’naviyat» fanlari kiritiladi.
[1] Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз.1-том. -Тошкент: Ўзбекистон, 2017.
[2] Туркистон газетаси, 1999 йил февраль.
[3] Жалолов А. Мустақиллик масъулияти. Тошкент:, Ўқитувчи, 1996, 29-бет. 4 Мулоқот. 1997, № 5, 15-бет.
[4] Иброҳимов А., Султонов Х., Жўраев Н. Ватан туйуғси. Тошкент:, Ўзбекистон, 1996, 111-бет.
[5] Эркаев А. Маънавият – миллат нишони. Тошкент. Маънавият, 1997, 27-бет.
[6] Қаранг. Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда. Тошкент, «Ўзбекистон», 2000 й. 232-233 бетлар.
[7] Қаранг. И. Каримовнинг Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи. «Ишонч» газетаси 1997 йил 21 октябр сони.
[8] Каримов И. Ўзбекистон буюк келажак сари. 12-бет.
[9] Юқорида келтирилган ўгитлар «Амир Темур ўгитлари» тўпламидан келтирилди. «Наврўз», Тошкент, 1992.
[10] “Донишнома”. “Бухоро мавжлари”, 2006 йил, 4 – сон, 7 – бет.
[11] Қаранг: Гусейнов А.А. Великие моралисты. Москва, 1995, с. 36.
[12] Қаранг: Туленов Ж., ²афуров З. «Мустақиллик ва миллий тикланиш. Т. «Ўзбекистон» 1996 йил, 138-бет. 45 ўша ерда.
[13] Каримов И. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент, «Шарқ», 1998, 4-бет.
[14] Қаранг: Ислом Каримов. Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. 23-бет. 48 Тил - миллат қалби. «Мулоқот», 1991 йил, 10-сон, 17-бет.
[15] Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни. Халқ сўзи // - № 182 (6617) 2016 йил 15 сентябрь.
[16] Чернышенко Н.А. Работа с молодыми специалистами // Начальная школа. - 2010. - № 9. - С. 3
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.