Тўйинмаган углеводородлар деб углерод сони алканларникига тенг бўлиб, водород сони алканларникидан 2,4,6 … га кам бўлган углеводородларга айтилади.
Тўйинмаган углеводородлар битта қўшбоғли – этилен, иккита қўшбоғли – диен ва уч боғли – ацетилен углеводородларига бўлинадилар.
Номенклатура
Эмперик номенклатура – алкандаги –ан қўшимчасини –илен қўшимчасига алмаштириб ҳосил қилинади:
СН2 = СН2 - этилен
СН3 – СН = СН2 - пропилен
Рационал номенклатура – этиленни асос қилиб олинади ва унинг гомологлари этеленнинг ҳосилалари деб қаралади:
СН3 – СН = СН2 - метилэтилен
Систематик номенклатура бўйича алкенлар номи тегишли алканлар номи охиридаги –ан қўшимчасини –ен қўшимчасига алмаштириб ҳосил қилинади. Радикалларнинг номи ва ҳолати рақамлар билан кўрсатилади.
Тўйинмаган бир валентли радикаллар:
СН2=СН – винил (этенил),
СН2=СН–СН2 – аллил (1-пропенил),
СН2 = С – СН3 изопропенил (1-пропенил-2).
–
Лаборатория шароитида олиш
Тўйинган бир атомли спиртларни дегидратлаш (катализатор - сульфат ва фосфат кислоталар, калий бисульфат, фосфор-(V)-оксид).
Зайцев қоидаси: Водород энг кам водород тутган углерод атомидан ажралади.
2. Дегидрогалогенлаш реакцияси
Галоид водородни тортиб олувчи восита сифатида қуруқ ишқорнинг спиртдаги эритмаси, учламчи амин, хинолиндан фойдаланилади.
Физик хоссалари.
Дастлабки тўрт вакили газсимон, С5Н10 дан С12Н24 гача суюқлик, қолганлари қаттиқ моддалар.
Тўғри занжирлилар тармоқланган занжирли изомерларига қараганда, Цис-изомерлари транс-изомерларига нисбатан юқори ҳароратда қайнайди.
Олефинларнинг зичлиги бирдан кичик, лекин тегишли парафинларникидан катта.
Олефинлар сувда оз эрийди.
ИҚ спектрда винил гуруҳидаги қўшбоғнинг валент тебранишлари 1050 см-1 да С – Н – боғланишнинг деформация тебраниши 920 ва 980 см-1 да намоён бўлади.
УБ нурларни 190-200 нм ютади.
ЯМР спектрда 4,5-6,0 м.д. да намоён бўлади.
Кимёвий ҳусусиятлари.
Алкенлар бирикиш, алмашиниш, изомерланиш, полимерланиш, оксидланиш реакцияларига киришади. Алмашиниш қўшбоғга нисбатан -ҳолатда жойлашган углероддаги водородлар ҳисобига боради:
Оксидланиш реакциялари
Ҳаво кислороди билан катализатор (висмут, молибден, ванадий оксидлари) иштирокида (380 – 4500С) да оксидлаш
Ҳаво кислороди билан Ag катализаторлигида оксидлаш
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.