МАВЗУ: Жанубий Корея таълим тизими
Режа:
1. Жанубий Корея таълим тизими ҳақида .
2. Жанубий Корея давлатида мактабгача таълимнинг ривожланиши
3. Жанубий Кореядаги бошланғич таълим ҳақида.
4. Жанубий Кореяда ўрта, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим
5. Жанубий Корея давлати таълим тизимининг ўзига хос ва фарқли жиҳатлари.
Шиори: Инсониятга фойда келтириш.
Миллий тили: Корейс тили.
Пойтахти: Сеул шаҳри.
Ҳукумат шакли: Президентлик
Республикаси.
Давлат раҳбари - Президент: Мун Чже Ин
Ҳудуди: 99 392 км², дунё бўйича 107-ўринда туради
Аҳолиси – 50 млн киши.
Пул бирлиги -Вон
Жанубий Корея ҳақида қисқача маълумотлар
Жанубий Кореяда таълим ҳақидаги қонун 1948 йилда қабул қилинган. Таълим тизимига асос қилиб анъанавий ғарб модели олинган: 6 йил — қуйи мактаб, 3 йил — ўрта, яна 3 йил — олий мактаб; сўнгра тўрт йиллик коллеж ва бакалавр унвони берилади; танланган фан яна 2 йил чуқур ўрганилгандан сўнг магистр унвонини олиш мумкин. Фан доктори бўлиш учун яна 3 йил вақт сарфлаш лозим.
Мамлакатда олий ўқув юртларининг ишлари яхши йўлга қўйилган. Кореяда 104 та олий ўқув юрти бор, уларнинг 80 фоизи хусусийдир. Ҳозир мамлакатда олий ўқув юртларида ўқишга қизиқиш жуда кучайиб кетган. Ҳар йили мактабларни битирувчиларнинг 40 фоизи ўқишга киради. Талабалар сони бўйича Корея дунёда биринчи ўринда туради. Лекин мактабгача таълим муассасалари ишида муаммолар бор. Талаб эҳтиёжни қондира олмаяпти. Шунинг учун 1982 йилда мактабгача тарбия ҳақида қонун қабул қилинди. Бу эрда тарбияга болалар боғчасида асос солинишини яхши тушунишади. Шу туфайли бу тармоқ кейинги йилларда 60 фоизга кенгайди. Бунда диний ташкилотларнинг ҳиссаси каттадир.
Жанубий Кореяда таълим тизими
-Жанубий Корея таълим тизими анъанавий Ғарб модели асосида ривожланган.
Таълим тизими турлари:
Қуйи мактаб – 6 йил,
Ўрта мактаб – 3 йил,
олий мактаб – 3 йил.
Сўнгра 4 йиллик коллежларда бакалаврлик даражаси берилади.
Танланган фан чуқурроқ 2 йил ўрганилса, магистр унвонини олиши мумкин.
Фан доктори бўлиш учун яна 3 йил ўқиш керак.
Бошланғич мактаб «чходын хаккё» (kor. 초등학교, 初等學校)
Кореяда бошланғич таълим учун 6 ёшдан болаларни қабул қиладилар.
Синфларда 50 нафаргача болалар ўқийдилар. Дарслар юкламаси кўп. Ўқув дастурларига ўйинлар киритилган.
Дарслар 40 минутдан ўтилади.
Бошланғич мактабларда 1 йил 2 семестрга бўлинган ҳолда олиб борилади.
Ўрта таълим «чунхакё» (중학교, 中學校)
Ўрта таълим мактабларида дарслар 45 дақиқа этиб белгиланган бўлиб, бир йилда 1222 соатни ташкил этади. Ўрта мактабларда ўқувчилар учун танлов фанлар мавжуд. Булар ахборот, чет тили (немис, француз, япон, рус, араб тиллари) ҳисобланади.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.