ТЕХНОГЕН И СОВРЕМЕННАЯ КУЛЬТУРА
Оценка 4.7

ТЕХНОГЕН И СОВРЕМЕННАЯ КУЛЬТУРА

Оценка 4.7
docx
20.02.2021
ТЕХНОГЕН И СОВРЕМЕННАЯ КУЛЬТУРА
ТЕХНОГЕН И СОВРЕМЕННАЯ КУЛЬТУРА .docx

ТЕХНОГЕН ВА ЗАМОНАВИЙ МАДАНИЯТ

(XVI-XX АСРЛАР)

 Замонавий маданиятни айрим мутахассислар техника, электрон ёки ахборот маданияти деб атайдилар. Бундай муносабат хозирги маданиятда фан ва техниканинг ўрни мухимлигини кўрсатади. Замонавий фан қадимги ёки ўрта асрлардаги фандан тубдан фарқ қилади. Илгарилари фан дунёни қандай бўлса шу ҳолида, унга даҳил қилмай ўрганар эди. Ҳозирги фан билиш, яратиш, иҳтиро қилиш, лойиҳа тузиш каби жараёнларни ўзида мужассамлаштиради ва инсон ақл-заковати ёрдамида ҳал бўладиган муаммоларга эътиборни жалб этади. Бугунги кунда илмий ҳақиқатни очиш билан бирга инсоннинг эҳтиёж ва манфаатларига мос келадиган имкониятларни топиш фанда устувор бўлмоқда.

Фан ва маданиятдаги янги йўналиш шаклланишининг бошланиши Ғарбда Уйғониш даври (XIV-XVI асрлар) билан боғлиқ. Уйғониш даври Европа маданияти тараққиётида мухим давр бўлиб, мутлақо янги маданият босқичини бошлаб берди. Шахарларнинг кўпайиши, Европада ички ва ташқи савдонинг вужудга келиши, хунармандчиликнинг ривожланиши Европа маданиятида янги йўналишларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Қисқа вақт ичида моддий маданият ва технологиялар ўзгариб, кўплаб мухим илмий кашфиётлар қилинди. Буюк географик кашфиётлар дунёнинг диний манзарасини ўзгартирди, ақлий ва иқтисодий худудни кенгайтириб жаҳон савдосини вужудга келишига сабаб бўлди. Антик давр меросини ўрганиш янги фалсафий йўналишлар пайдо бўлишига туртки бўлиб инсон ва табиатнинг ўзаро муносабатларида мут¬лақо ўзгача андоза ва мезонлар шаклланди.

Янги давр – фан, техника тараққиёти нафақат дунёни, одамларни фикр тарзини ҳам ўзгартиради.

Жамиятда «гуманизм» деб номланувчи янги ғоя шаклланди. Бу ном инсон хақидаги янги дунёвий фандан келиб чиққан бўлиб, илгариги «илохият хақидаги фанни» аста-секин сиқиб чиқарди. Инсонпарварлик ғояси қуйидаги хусусиятларга эга:

1. Табиат қонунларини - «табиий-мувофиқ» тамойили асосида ғайри табиий кучларни қўшмасдан тушунтиришга асосланиш;

2. Инсонни ҳаёт маркази қилиб олиш (антропоцен¬тризм) - инсонга мавжудот  деб эмас, табиатнинг гул тожи сифатида қараш;

3. Ақлий тафаккур (рационализм) - инсон идрок ва заковат орқали aтроф мухитни, ўз-ўзини билади деб хисоблаш;

Инсонпарварлик ғояларининг ривожланиши дунё ва инсоннинг диний концепцияси бузилишига ва XVIII асрда инсон шахсининг ўзини қадрлаш хақидаги таълимот пайдо бўлишига олиб келди. Гуманистлар ўз таълимотининг ишонч мезони деб эмприк-тажриба ва рационалликни хисоблади. Бу хулоса уларни черковни Реформация қилиш (М. Лютер, Ж. Кальвин), утопик социализм (Т. Мор, Т. Кампанелла) ва ижтимоий прагматизм (Н. Маккиавелли) каби ғояларни назарий асослашга олиб келди.

Уйғониш даври гуманистлари дунё ва инсон пайдо бўлишидаги илохий ғояларни бутунлай инкор қилмади, балки олам доимий ва қатьий қонунларга мувофиқ равишда бунёдга келишини тасдиқладилар. Идрок инсонга бу қонунларни тушуниб ўз жамиятини тузишда қўллаши учун берилган. Шу ҳаётда бахт-саодат қарор топса охират ҳам обод бўлиши мумкин деб такидладилар. Улар назарида инсон табиат қонунларига мос равишда ривожланувчи ақлли мавжудот хисобланиб, нафақат моддий дунё марказида туради, у шунингдек, бадиий  ижод ва ранг тасвирининг объекти ҳамдир.

Антропоцентризм, рационализм, сциентизм – Уйғониш даври маданияти яратган асосий қадриятлар кейинги асрлар Европа маданияти асосини бслгилади. Унинг кенг ривожланши натижасида XVII асрда «илмий инқилоб», XVIII асрда Маърифатпарварлик ғояларининг тарқалиши ва саноат инқилоби бошланишига, нихоят, XIX-XX асрлар давомида маданиятнинг клас¬сик техникавий шаклидаги ютуқларга олиб келди.

XVII асрда фан Европаликлар хаётига, жамият ишлаб чиқаришининг барча тизимларини ривожлантириш ва меъёрида фаолият кўрсатишининг табиий ва зарурий шарти бўлиб махсус ижтимоий институт сифатида жадал кириб келди. ХVII асрда илмий инқилоб математика ва механикада содир бўлиб, аниқ фаннинг икки йўналиши, яъни, аксиоматик ва тажрибавий фаолиятлар бирлашди. Замонавий фанда эксперимент (тажриба) билишнинг усули ва қуроли сифатида назарий фаннинг антик ва ўрта асрлар шаклидан тубдан фарқ қилади. Экспериментга таянувчи олим антик давр донишманд файласуфи ёки ўрта асрлардаги илохиётшуносдан фарқли оламга мутлақо бошқача муносабатда бўлади. У содир  бўлаётган ходисаларни кузатиш ва мушохада қилишдан табиатни ўз эхтиёжига мос тарзда ўзгартирувчига айланди ва ўзининг  кучларини намоён қилди.

Фаннинг шаклланиши ва секин-аста жамият хаётига мухим асос бўлиб кириши янги давр кишисининг турмуш тарзи, фикр йўсини, тафовутли қиёфаси сифатида рационализмнинг пайдо бўлишга сабаб бўлди. Рационализмнинг кенг кўламда намоён бўлиши XVIII асрдаги маърифатпарварлик харакати билан боғлиқ. Барча бахтсизлик ва нохақликдан инсониятнинг азият чекиши билимсизликдан эканлигига, фақат маърифатли халқ ва унинг хукмдори «Озодлик, Тенглик, Қардошликни» ўрнатишга маърифатпарварлар ишонганлар. Маърифатпарварлар вакили Д.Дидро ва Д.Аламбер «Фан, санъат ва хунармандчилик энциклопедияси»ни нашр қилдилар. Бу маданиятнинг катта ютуғи бўлди. «Энциклопедия» нафақат инсониятнинг мухими илмий ютуқларини тартибга солди, балки янги маданий қадриятлар тизимини ҳам тасдиқлади.

Маърифатпарварларнинг рационалистик йўналиши XVIII асрдаги ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, давлатнинг ички ва ташқи сиёсати, хуқуқ институтлари ва сиёсий партияларнинг шаклланиши, санъат тараққиётида кўплаб тамойилларни белгилаб берди. Маърифатпарварлар Буюк Француз инқилобининг  идеологлари ҳисобланиб, Уйғониш даври гуманистлари бошлаб берган маданий қадриятларни улуғлаш жараёнини нихоясига  етказдилар. XVIII асрда илмий билим жамият онгини бутунлай янги сифат даражасига кўтарди. Фан инсоннинг маънавий хаётига чуқур кириб бориб унинг маданиятига мазмун бағишлади. Кишиларнинг табақавий, миллий-ирқий ёки бошқа фарқларидан қатъий назар барча учун бир хил моҳият касб этди.

Европа ва Шимолий Американинг кўплаб мамлакатларида XIX асрнинг ўрталарида индустрлаштириш ёки саноат бурилиши ниҳоясига етди. Рационализм ва утилитаризм (манфаатпарастлик)нинг маданиятдаги белгиловчилик ўрни фан ва техника тараққиётига янги туртки берди. Оддий тўқув дастгохи «Женни» дан Ж. Уаттнинг буғ машинаси (1784 йил) ва Р. Фултоннинг буғ кемаси, Стеф  енсоннинг паровозидан (1814 йил) биринчи ер ости темир йулига (1863 йил) ўтилиши инженерлик фикрининг ўсишини кўрсатди. Буғ ва электрлаштириш, телефон ва те¬леграф даври, астрономия, геология,  биология, химия сохаларида ажойиб кашфиётлар бўлган вақт инсоният маданиятини янги босқичга кўтарди. 

Машхур социолог П. Сорокиннинг хулосаси билан айтганда «фақат биргина XIX асрдаги кашфиёт ва янгиликларнинг ўзи олдинги асрлардаги кашфиётларнинг ҳаммасини жамлагандан ҳам кўпдир».1 Хусусан, бу асрда 24 8527 та кашфиёт хисобга олинган ва бу  макон, замон ва материя устидан техника хукмронлигининг чексиз ўсганлигидан далолат беради. Испан файласуфи X. Ортега Гассетнинг ёзишича: «Биз  хақиқатдан ҳам XIX - асрда инсоният тақдирида рўй берган радикал ўзгаришлар олдида турибмиз. Замонавий инсон учун ҳам жисмонан, ҳам ижтимоий жихатдан мутлақо янги манзара, янги фаолият яратилди. Бу янги дунёнинг қиёфасини учта мухим жихат белгилайди. Бу демократия, экспрементал фан ва индустриализация. Иккинчи ва учинчи жихатларни «техника» номи билан умумлаштириш мумкин»2.

Цивилизациянинг ўсиши дастлаб макон ва замонга хос кечди: инсоннинг маънавий дунёси ўтмишнинг янги худуди ва янги «қатлами»ни ўзлаштира бошлади. Билишнинг майдони чуқурлашди ва кенгайди. Бироқ, шу билан бирга замон ва маконни енгувчи янги усуллар ҳам пайдо бўлди: инсон янги тех¬ника воситасида улкан фазовий вақтни қисқа муддатда босиб ўтиб, ер юзининг хохлаган жойида бўлиш имкониятига эга бўлди. Дунё янги қиёфа касб этди.

XIX асрда техноцентрик дунёқараш кенг тарқалиб, кишилар ўз хаётини илмий асосда кўришга урина бошлади. Инженерлик фаолияти тамойиллари табиат ва жамият хаётига кенг ёйилди.

 Инсоннинг турмуш жараёнидаги бунёдкорлик, тирикчилик ташвишлари ўрнини бундан буён ихтирочилик, техника ижодкорлиги, эхтиёжларни қондирувчи техника воситалари яратиш эгаллади. Табиат, инсон, маданият каби тушунчалар талқини сезиларли ўзгарди. Табиат материал ва энергиянинг битмас-туганмас манбаи, универсал омборхонага айланиб қолди. Хатто, табиат сирларини ўта чуқур англаш ҳам унга яқинлашиш дегани эмас, балки, аксинча қандайдир узок, бегоналикни, фақат тех¬ник ёндошувни билдиради. Инсоннинг ўз табиати сирларини англашга уриниши шунчалик карама-карши натижаларга олиб келади. XIX аср инсонга «коинот сардори», «барча нарсалар хукмдори» ёрлиғини берди. Инсон кўпроқ «механик агрегат», «физик-кимиёвий унсурлар мажмуи», «маймунга турдош махлуқ», «турли меҳнат қуроллари тайёрловчи Хомо фабер» каби сифатлар билан атала бошланди. Инсоннинг ўзи механизм бўлгани каби, дунё ҳам унга ўхшаш улкан машина ишлаб чиқарувчи фабрикадир. Инсоннинг ўзи-ўртача меҳнат унумдорлигига эга бўлган маданият ижодкори деган фикрлар пайдо бўли. Инсонни  хаёти, эҳтиёжлари ва  мақсадларини белгилаб берадиган ғоялар, меёрлар, тартиблар пайдо бўлди, умумхаётий андоза, турмуш тарзи қонунийлашди, барчанинг хуқуқи тенглашди, кўп сонли ўрта синф шаклланди, мисли кўрилмаган муваффақиятлар ила озодликка эришди, муносабат, дид, одатлар янги андозаларга кўчди. Оммавий маданият, хиссиз, шахссиз маданиятлар даври келди.

XIX-асрда техника тараққиёти ғайриқонуний равишда маданиятнинг бутун ривожини бир хил қолипда ўлчаши жамият фикрида иқтисодий омилларнинг аҳамияти ошувига олиб келди. Бу эса оламни техник ўзлаштириш суратлари сезиларли ўсишига сабаб бўлди. Оқибатда тараққиётнинг жадвал ва назоратсиз ўсиши жараёнида цивилизация бутунлай халок бўлиши мумкин деган хавотирлар пайдо бўлди. (И. Хейзинг). Бу муаммолар XX асрда янада яққол кўзга ташланди.

XX асрда техника сурати хаддан ташқари ўсди. Кейинги юз йилда ер юзида саноат ишлаб чиқариши 50 мартадан ошди, бу ўсишнинг 4,5 қисми 1950 йилдан кейинги даврга тўғри келди. Хақли равишда XX аср инсоният тарихига илмий-техника инқилоби асри бўлиб кирди. Инсонларнинг хозирги вақтдаги таъсир кучини табиатнинг энг бешафқат кучлари билан тенг қуйиш мумкин. Шунинг учун ҳам хусусан XX асрда техника муаммоси ва унинг маданиятдаги ўрнига олимлар ўз эътиборларини алохида қаратдилар.

Замонавий маданиятда техниканинг ўрни: 

Техника сўзининг ўзи маҳорат, санъатни англатиб, ишлаб чиқаришга боғлиқ ёки боғлиқ бўлмаган фаолиятни амалга ошириш учун кишилар яратган воситалар йиғиндисини билдиради. Инсонлар жамияти пайдо бўлиши билан амалда техника пайдо бўлди, дастлаб кишининг мехнат фаолиятида ёрдам берувчи мехнат қуроли сифатида, кейин, хар хил мақсадларда ишлатиладиган техниканинг бошқа турлари вужудга келди. Техниканинг хусусиятлари қуйдагилар:     

1. Техника сунъий равишда, кишилар томонидан табиатни ўзгартириши натижасида яратилади, олдин онгда  идеал яратиладиган лойиҳа, андозалар моддийликда мужассамланади;

2. Техниканинг оммавий хусусияти у аввало, кишиларнинг  амалий эхтиёжлари билан боғлик бўлиб, шу эхтиёжларни қондиришга хизмат қилади;

3. Техниканинг мухим параметрларидан бири рационаллик хисобланади, маълум жамият доирасида у ёки бу техника қурилмасини  маълум  қадар  тезроқ  ишлаб  чиқаришга мўлжалланади.

Техника маданиятнинг муҳим ходисаси сифатида жа¬мият ва табиат ўртасидаги муносабатни таъминлайди, у ижтимоий маданият жараёнининг ажралмас таркибий қисмидир. Техника тараққиёти инсоннинг табиат устидан хукмронлик қилишида унинг имкониятларини кенгайтирди, маданий ва ижтимоий ўзгаришларни муқаррар амалга оширади. 

Маданиятда техниканинг ўрни хусусида турлича қарашлар мавжуд. Технодетерминистик концепция техникани хар доим инсонга ижобий таъсир кўрсатишини ишончли асослайди. Илмий тараққиёт ва техника ютуқлари инсонга кўплаб сирларни очиб, уни улкан миқдорда моддий бойлик билан таъминлайди. Илмий техника тараққиёти билан боғлиқ барча муаммо ва қарама-қаршиликлар, яъни техник воситаларнинг  биосферани халокатга яқинлаштирувчи таъсири ахборот алоқа даври деб аталувчи инсоният тараққиётининг кейинги босқичида ижобий бартараф қилинишини таъкидлайди. Техникани оптимистик бахолашда технократик назария катта аҳамиятга эга. Технократия жамиятдаги шундай кучки, у жамиятнинг техник-технология тараққиёти истиқболи хусусидаги илмий башоратида нуфузли илмий хулосаларга таянади.

Европада XVIIIacp охирлариданоқ техниканинг ҳалокатли таъсири хақида хабарлар тарқала бошлади. Турли фалсафа мактабининг вакиллари техника цивилизацияси, унинг қаттиқ, «темир суръати», бешафқат ва ахлоқсизлигини таъкидлаб, хаёт, табиат, инсонга хурматсизлигини қаттиқ танқид қила бошладилар. Улар жамиятда техникага сиғиниш, уни илохийлаштириш холати содир бўлаётганига, техника замонавий цивилизациянинг офати бўлажагига ўз эътиборларини қаратдилар. Техника¬нинг назоратсиз тараққий этиши экологик муаммоларни туғдиради, харбий саноат комплексларининг кенг ривожланишига сабаб бўлади, оқибатда инсонни техниканинг қулига  айлантириб қўяди.

 Назариётчиларнинг бир қисми техникага пессимистик назар билан қараб, анъанавий жамиятга қайтишни ягона йўл деб, ҳисоблайди. Бошқалари эса техниканинг агрессивлиги ва муросасизлигини таъқидлаб, инсон бундай шароитда фақат битта усул билан қарши туриши мумкин, яъни кучи етганича техномаданиятнинг парчаланишига ёрдам бериши керак, деб ҳисоблайдилар.

Бироқ, барча муаммо техникага эмас, балки инсоннинг ўзига боғлик. Техника ахлоқий жихатдан мустақил олам эмас, унинг ўрни, аҳамияти ва кучи жамиятнинг қадрият тизимига боғлиқ бўлади. «Техника-инсон» зиддиятларининг бартараф қилиниши янги типдаги инсоннинг шаклланишига боғлик бўлиб, бу маданиятдаги биосферик тамойилларини хисобга олувчи, табиат ва инсон муносабатларини уйғунлаштиришга харакат қилувчи маданиятнинг бош муаммоларни оқилона хал қилишни таъминловчи сифатга эга бўлган янги инсондир.

Био¬сферик тамойил Ернинг эволюциясини умумий геологик, биогеник, ижтимоий ва маданий жараён сифатида қарайди, планетанинг коэволюция асосида табиий ва сунъий ҳамкорликда ривожланиши зарурлигини кўрсатади. Бунинг учун омма онгига «биоэтика»ни ин-соннинг артоф-мухит билан ўзаро муносабатини  бутунлик, барқарорлик ва гўзаллик каби қадриятлар асосида белгилаш лозим.

Маданиятдаги биосферик концепция тарафдорлари инсоният  маданият таснифини тузганлар. Унда таъкидланишича, инсониятнинг илк босқичларида маданиятнинг турли хил биогеник кўринишлари мавжуд бўлган, кейинчалик «табиат устидан хукумронлик қилиш» шиорига таянган холда техногеник мада¬ният яратилди. Замонавий одамлар ердаги экология қонунларга асосланиб, турмушлари тақозо қилувчи ноогеник маданиятга ўтадилар. Экологик маданият  хозирги  замон  нивилизациясининг аҳамиятга молик белгиларидан бирига айланиб бормоқда. 1980 йиллардан эътиборан замонамиз илм-фани тобора экологиялашмокада. Дастлабки пайтларда экология хайвонот ва ўсимлик дунёсининг атроф муҳит билан боғлиқлик алоқаларини тадқиқ этган бўлса, сўнгирок бир бутун тарзда Ернинг экотизми, биогенезни, биосферани ўргана бошлади. 1970 йиллардан экология жамият хаётидаги жараёнларни ўрганишга киришди. Инсоният жамияти билан уни ўраб турган табиий-иқлимий, социал-маданий мухитнинг   алоқадорлиги   муаммоларини ўрганувчи социал экология шаклланди. Экологиянинг табиий ва социал мухити инсон, унинг генофонди, одамни бугунги оламга мослашиш жараёни хусусиятларини тадқиқ этувчи мустақил тармоғи «инсон экологияси» вужудга келди.

Табиий ва социал, табиий ва сунъий жараёнларнинг ўзаро  алоқадорлигини оптималлашувини “экологик маданиятни бошланиши” деб хисоблаш мумкин. Бу инсоният томонидан та¬биий ва сунъий икки тизимнинг тенг хуқуқлигини тан олиши демакдир. Айниқса бу қишлоқ хўжалик соҳаси учун ўта аҳамият касб этади. Хозирги замон қишлоқ хўжалиги учун махсулдорлик ва товар ишлаб чиқариш хажми асосий стратегик мақсад эмас, гan экология қонуниятларига мувофиқ табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф мухитини асрашдан иборат. Caнoaт ишлаб чиқариш учун экологик қонунлар табиат ресурсларига тежамкорлик асосида ёндошиш имкониятини берувчи техника ва технологияни яратишдангина иборат бўлмай айни пайтда, инсоннинг мавжудлиги ва яшаш мухити-биосферани асраш, қайта тиклашдан иборатдир.

XX аср ўрталаридан фан ва техника тараққиётининг натижаси сифатида катта ахборотлар сиғими, захираси вужудга келди. Оммавий ахборот воситалари (ОАВ)- матбуот, кино, радио, телевидение, компьютер алоқаси замонавий соцмаданият жараёнида салмоқли ўринни эгаллай бошлади. ОАВ ёки бунинг бошқача mass melia деб ном олган тури ахборот узатишдаги каналларнинг кўплиги, тезлиги ва узоқ ишлаши билан улкан хажмдаги ахборотларга эга бўлмоқда. 1940-50 йилларда Г.М. Макмоэн асарларида оммавий коммуникация биринчи марта маданиятнинг янги типи ва кишиларнинг ижтимоий муносабатидаги мутлақо янги тип сифатида таърифланди. Унинг фикрича бу восита инсонларнинг ахборот олишдаги рақобат курашида қудратли кучга айланади.

ОАВ электрон техника ва йўлдош алоқалардан фойдаланиб, кишиларни ижтимоий ходисалар ва маданий бойликларни бир вақтда идрок қилишга ундайди. Г.Э. Макмоэн таъкидлаганидек «ҳаммабоп ва омма ёқтирадиган янги дунёвий электрон маданияти» шаклланмоқда. Ҳақиқатдан ҳам замонавий маданиятнинг холисона таҳлил қилинса, маънавий маданият кўпроқ оммавийлик касб  этиб  бораётгани маълум бўлади.

 Оммавий  маданиятнинг  қиёфаси қуйидагича:

1. У миллати, ёши, жойи, ижтимоий хусусиятларга боғлиқ бўлмаган оммавий истеъмолчиларга эга бўлади;

2. Бу маданият намуналарини яратиш жараёнининг ўзи оммавий  хусусият касб этиб, индустриянинг махсус кўринишини ўзида намоён қилади, яъни унда юз минглаб кишилар банд бўлиб, уларнинг «матбуот қироли», - шоу томошабинлари,  кино, ТВ, эстрада юлдузлари  бўлади.

Оммавий маданият кишиларни хаётни бефарқ кузатувчи томошабинга айлантиради, ўзлари ҳам мавжуд хаётни гўё сароб каби тасаввур қиладилар.

Ортега Гассет оммавий маданиятнинг таъсир доирасини тахлил этиб, омма ўзига, шахсга ўхшамай қолиши, кимки бошқаларга ўхшамаса, шулардек фикрламаса тахликада қолишини айтиб, «Омма бу йўриқ-йўналишсиз оқим билан сузаётган одамлар. Шунинг учун улар қобилият имкониятлари катта бўлишига қарамай, хеч нарса яратмайди. Оммавий одам ахлоқдан махрум, чунки унинг мохияти, онги бурчига итоат қилади», деган эди.

Оммавий маданият умумий истеъмолчилик эхтиёжи билан боғлиқ. Бунинг асосида истеъмол талаб, товар сифатида харидоргир бўлиш эхтиёжи ётади. Оқибатда хозирги замон маданиятидаги маънавий қадриятлар тор доирадаги эхтиёжларни қондириш воситасига айланади. Маданиятнинг чуқур маъно-мохияти, хотира чексизлиги “кундалик”, “ҳаммабоп” ҳимматлар билан ижод аввалдан маълум,  мавжуд намуна асосидаги «асарлар» яратиш ва ишлаб чиқариш (киносериаллар, саёз ТВ ва адабий асарлар) билан алмашинади. Шахс ўзининг ижодий қобилияти, миллиятидан айрилиб, тайёр «маданий махсулотлар» истеъмолчисига айланиб қолади.

Бугунги глобаллашув жараёни иқтисодий-техник тараққиёт, бошқариш тизими, сиёсий-хуқуқий муносабатлар, турмуш тарзигагина дахлдор ходиса эмас. Бу замонавий технология ускуналарга асосланган куч, гурухлар манфаати назаридан хилма-хил воситалар ёрдамида бошқа халқ ва мамлакатларга маънавий-аҳлоқий таъсир кўрсатиш, мафкуравий устиворликка эришиш имконияти ҳамдир. Иқтисодий, молиявий “ёрдам”, “демократия” ниқоби остида маънавий-рухий экспансия уюштириш, миллатларни мустақиллиги ва ўзлигига тахдид кўрсатиш одатий холга айланиб бормоқда. Бу ҳол АҚШ лик олим Френсис Фукияманинг “Ғарб тарихининг  завол топиши” китобида америкалик сиёсатчи Патрик Дж. Бьюкененнинг «Ғарб халокати” (Москва, 2004 й.) асарида ҳам таъкидланган. 

Ёшлар, уларнинг маънавияти ва ахлоқи учун глобаллашув жараёни ва оммавий маданиятнинг салбий таъсири ва хатарли оқибатлари ҳақида Ислом Каримов: «Дунёда бир қарашда беозор, сиёсатдан холи бўлиб туюлган шундай мафкуравий таъсир воситалари ҳам борки, уларга  кўпда етарлича эътибор беравермаймиз», телевидения орҳали кўплаб намойиш этилаётган жангарли филмлар, бепарда асарлар ёшлар рухиятига салбий таъсир кўрсатиб, уларни ўзлигидан, тарихидан, маданиятидан, иймонидан жудо этишга қаратилган. Ҳар қандай касалликни олдини олиш учун аввало киши организмида унга қарши имму¬нитет ҳосил килинади. “Биз ҳам фарзандларимиз юрагида она-Ватанга, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига соғлом муносабатни қарор топдиришимиз, таъбир жоиз бўлса, уларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришимиз зарур3», деб кўрсатади.

Демак, ҳар бир инсон, ёш йигит-қиз икки йўлдан бирини танлаши, ё истеъмолчи тарзда оқим билан сузмоғи, ёхуд ўзига, ўзлигига нисбатан талабчан бўлиб бу гирдобдан чиқмоғи лозим.

 Инсоният тобора тех¬ника тараққиёти ва оммавий коммуникациянинг социал ва экологик жихатдан назоратга олиш, бугунги одам маънавий қиёфасини бир хиллаштириш (стандартлаш)га қарши жиддий тўсиқ қўйиш заруриятини англамоқда. Ушбу масалани ўта кескинлигига эътиборни қаратиш, мавжуд муаммоларнинг ечимларини белгилашда 1990 йилларда БМТ Бош Ассамблеяси эълон қилган Маданиятнинг умумжахон ўн йиллиги мухим босқич бўлди. “Ўн йиллик”нинг асосий мақсади-иқтисод ва техника тезкор ривожланаётган хозирги даврда умуминсоний маданий қадриятларнинг биринчи даражали аҳамиятини тиклашдан иборат бўлиб, бунда қуйидаги вазифаларни хал этиш кўзда тутилди: а) тараққиёт маданиятнинг юксалишига хизмат қилиши, моддий ишлаб чиқариш билан ижодкорликнинг алоқадорлиги йўлларини белгилаш; б) маданий ўзига хослик ва маданиятлар мулоқотини тан олиш; в) индивидуал ва жамоа тимсолида ижодий потенциал ва ташаббускорликни қўллаб-қувватлаш, г) халқаро маданий ҳамкорликни  ривожлантириш ва бошқалар.

Демак, биринчидан, Техноген маданият – инсониятни ўн асрлар мобайнида яшаш тарзи, оламни тафсир мезони бўлиб келган – қадимий маданият (Миср, Юнонистон, Румо-византия) такомилида шаклланган, вужудга келган янги давр – буржуа муносабатлари даври-ижтимоий ишлаб чиқариш одамлар ҳаёти техника асосига қурилган давр маданиятидир.

Иккинчидан, Техноген маданият-фан амалиёти, техниканинг янгидан-янги шакллари, уларни ишлата билиш уқуви ва маҳорати - умуман маданият такомиллининг натижаси бўлишига қарамай, у маданиятнинг таркиби, тақдирига фаол таъсир кўрсатиш воситасидир. (нашр техникаси, радио, телефон, телеграф, телевидение, компютерлаштириш, электрон ахборот, кимёвий элементларни сунъий яратиш,  инсон руҳиятига таъсир в.б.). техник кашфиётларга асосланган XXI аср маданияти одамларнинг турмуш ва фикр тарзи, қадриятларга, муносабатига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Ирқий, миллий, касбий тафовутни, давлат сархадларини билмайди. У маданият ривожига макон ва замон тушунчаларини нисбат қилиб қўйди.

Учинчидан, замонавий техник қурилмаларга асосланган бугунги жаҳон маданиятининг муҳим белгиси оммавийликдир. Миллий мазмун ва қиёфадан йироқ, шакли ранг-баранг хажми енгил мусиқа тарздаги санъат асарлари, беандиша клип ва рекламалар - савияси саёз мижозларга мўлжалланган – оммавий маданият намуналаридир. Оммавий маданиятни чеклашга интилишни ўзи чекли ҳолат. Бундай муҳитда маънавияти “бутун” одамгина ўзлиги, миллий рухиятини асраб қолади.

Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва ижтимоий барқарорликни таъминлашнинг асосий йўлларидан бири-барча миллат ва элатлар маданиятларини янада ривож¬лантириш, уларнинг бир-бирини бойитишига имкон яратишдан иборат. БМТ бошчилигида ўтказилган қатор халқаро дастурларда жумладан «Умумжахон маданий мероси», «Буюк ипак йўли» дастурларида Ўзбекистоннинг бевосита ва фаол иштироки бу йўлдаги амалий қадамлардан биридир. 


 

ТЕХНОГЕН ВА ЗАМОНАВИЙ МАДАНИЯТ (XVI-XX

ТЕХНОГЕН ВА ЗАМОНАВИЙ МАДАНИЯТ (XVI-XX

ХVII асрда илмий инқилоб математика ва механикада содир бўлиб, аниқ фаннинг икки йўналиши, яъни, аксиоматик ва тажрибавий фаолиятлар бирлашди

ХVII асрда илмий инқилоб математика ва механикада содир бўлиб, аниқ фаннинг икки йўналиши, яъни, аксиоматик ва тажрибавий фаолиятлар бирлашди

Дунё янги қиёфа касб этди. XIX асрда техноцентрик дунёқараш кенг тарқалиб, кишилар ўз хаётини илмий асосда кўришга урина бошлади

Дунё янги қиёфа касб этди. XIX асрда техноцентрик дунёқараш кенг тарқалиб, кишилар ўз хаётини илмий асосда кўришга урина бошлади

Техника маданиятнинг муҳим ходисаси сифатида жа¬мият ва табиат ўртасидаги муносабатни таъминлайди, у ижтимоий маданият жараёнининг ажралмас таркибий қисмидир

Техника маданиятнинг муҳим ходисаси сифатида жа¬мият ва табиат ўртасидаги муносабатни таъминлайди, у ижтимоий маданият жараёнининг ажралмас таркибий қисмидир

Экологиянинг табиий ва социал мухити инсон, унинг генофонди, одамни бугунги оламга мослашиш жараёни хусусиятларини тадқиқ этувчи мустақил тармоғи «инсон экологияси» вужудга келди

Экологиянинг табиий ва социал мухити инсон, унинг генофонди, одамни бугунги оламга мослашиш жараёни хусусиятларини тадқиқ этувчи мустақил тармоғи «инсон экологияси» вужудга келди

Бугунги глобаллашув жараёни иқтисодий-техник тараққиёт, бошқариш тизими, сиёсий-хуқуқий муносабатлар, турмуш тарзигагина дахлдор ходиса эмас

Бугунги глобаллашув жараёни иқтисодий-техник тараққиёт, бошқариш тизими, сиёсий-хуқуқий муносабатлар, турмуш тарзигагина дахлдор ходиса эмас

Учинчидан, замонавий техник қурилмаларга асосланган бугунги жаҳон маданиятининг муҳим белгиси оммавийликдир

Учинчидан, замонавий техник қурилмаларга асосланган бугунги жаҳон маданиятининг муҳим белгиси оммавийликдир
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
20.02.2021