Ўзбек композиторлари ижодида мақомларнинг қўлланилиши. (1930-1990 йиллар)
Оценка 4.9

Ўзбек композиторлари ижодида мақомларнинг қўлланилиши. (1930-1990 йиллар)

Оценка 4.9
docx
24.01.2021
Ўзбек композиторлари ижодида мақомларнинг қўлланилиши. (1930-1990 йиллар)
Ўзбек композиторлари ижодида мақомларнинг қўлланилиши. (1930-1990 йиллар).docx

Ўзбек композиторлари ижодида мақомларнинг қўлланилиши. (1930-1990 йиллар)

 

 

Аннотация: Мазкур мақола ўзбек мақомларининг амалий асосларини ўрганишга бағишланиб, ўзбек мусиқасининг композиторлик ижодийтида мақом, миллий куй-ашулаларнинг қўлланилиши ҳақида фикр юритилади. Ўзбек композиторларининг ижодида мақомлар қай тарзда баён этилган, кимлар кенг миллий мусиқа намуналаридан фойдаланганлиги ва қайси жиҳатларига эътибор бериш кераклиги айтилади. Шунингдек, бир қатор ўзбек композиторларининг асарлари кўриб чиқилади.

 

Калит сўзлар: ўзбек мусиқаси, мақом санъати, миллий мусиқа, Шашмақом, композиторлик ижодиёти, мусиқашунослик, ўзбек операси, ўзбек мусиқали драммалари, мусиқа назарияси, мусиқа шакллари.

 

Аннотация: Статья посвящена изучению практических основ узбекских макомов, использованию макома, народных мелодий в композиционном произведении узбекской музыки. В произведениях узбекских композиторов описывается статус, кто использовал широкий спектр национальной музыки, и какие аспекты следует учитывать. Также будут рассмотрены произведения ряда узбекских композиторов.

 

Ключевые слова: узбекская музыка, искусство макома, национальная музыка, шашмаком, композиционное творчество, музыковедение, узбекская опера, узбекские музыкальные драмы, теория музыки, музыкальные формы.

 

Annotation: This article is devoted to the study of the practical basis of Uzbek maqoms, the use of makom, national melodies in the compositional work of Uzbek music. In the works of Uzbek composers, the status is described, who has used a wide range of national music, and what aspects should be considered. Works by a number of Uzbek composers will also be considered.

 

Keywords: Uzbek music, maqom art, national music, Shashmaqom, compositional creativity, musicology, Uzbek opera, Uzbek musical dramas, music theory, music forms.

 

Ўзбек мусиқаси илдизлари жуда қадим замонларга бориб тақалади. Унинг бир қатор жанр ва шакллари асрлар давомида ривожланиб келган. Бугунги кунда, халқ мусиқа ижоди ва миллий мумтоз мусиқа – ўзбек мусиқа маданиятининг икки улкан қатлами ҳисобланади. Шунингдек, бастакорлик ва композиторлик ижодиёти эса ўзбек мусиқасининг замон билан ҳамнафас муҳим томони саналиб, ўзбек мусиқа меросининг ўз ҳажмини кенгайтириб, тобора бойитиб боришида муҳим хусусият сифатида белгилашимиз мумкин.

Ўзбек миллий мумтоз мусиқаси ўзининг кенг кўламлилиги ва бой мероси билан ажралиб туради. Хусусан, мақом туркумлари намуналарига оид масалалар ҳозирги замон мусиқашунослигида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Бу борада Бухоро Шашмақоми, Фарғона-Тошкент мақом йўллари қаторида Хоразм мақом туркумлари, бизнингча, мусиқа аҳли орасида катта қизиқиш уйғотади. Хусусан, Хоразм мақомларининг нодир ва хилма-хил янги шакллари, уларнинг таркибий тузилиши, ижро анъаналари, таниқли намояндалари, мусиқа меросини нотага олиш каби жиҳатларини ўрганиш долзарб аҳамият касб этади.

Мақомлар ҳам жамиятнинг бошқа ходисалари каби даврнинг ижтимоий, бадиий-эстетик талабларига ва эхтиёжларига боғлиқ бўлгани ҳолда яшаб келди. Шунингдек, ўз тараққиёти жараёнида катта ўзгаришларга учради. Ўзбек – тожик халқлари мусиқасининг мумтоз намунаси бўлган Шашмақом, тахминан, XVIII асрнинг биринчи яримида мустақил мусиқа жанри сифатида узил-кесил юзага келди. Мақомлар маълум тартибда яратилган туркумли мусиқий мажмуа бўлиб, ўтмиш бастакорлик ижодиётининг ўзига хос сайқал берилган туридир. Кенг маънода эса мақомлар халқ мусиқа қомусидир. Чунки уларда, хусусан Шашмақомда, ўзбек халқи мусиқасига хос оҳанглар, ритмик хусусиятлар, доира усуллари, шеърият билан халқ ашулла йўлларининг боғланиш қоидаларига асосланган қатор жабхалар ўз ифодасини топган. Шу сабабли, хозирда мақом масалаларини ўрганишга, мақом ижрочилигидаги услубларни аниқлаш ва ўзлаштириш ишига жиддий аҳамият берилмоқда. Шашмақом ўзбек халқи мусиқа меросида жуда катта ўрин тутади. Бу мақом туркумининг чолғу ва ашула йўлларида миллий мусиқанинг бой оҳанглари, ритмик хусусиятлари, доира усуллари, куйларга шеър матнларини мослаб тушира билиш қоидалари билан боғлиқ қатор жиҳатлар мужассамланган. Халқ мусиқа асарларининг қайси бирини олиб қараманг, улар у ёки бу мақом, ёки унинг шўба пардаси, куй тузилиши, доира усулига ўхшашлигини билиб олиш қийин эмас. Кейинги кузатувлар Шашмақом халқ мусиқа меросининг асосини ташкил этади дейишга имкон беради.

 Шашмақом таркибига эътибор берсак, у 250 га яқин чолғу ва ашула йўлларни ўз ичига олади. Улар асосида яратилган юзлаб халқ куй ва ашула намуналари, сурнай йўллари ҳисобга олинса, мақомларнинг халқ мусиқасида тутган мавқеи нақадар кенг эканини яна бир бор билиб олиш мумкин.[1] Шашмақом халқ ижодиёти билан доим муносабатда бўлганлиги ва у асосда узлуксиз бойиб, ривожлана борганлиги мусиқанинг тарихий манбаларида ҳам ўз аксини топган. Зеро, бугунги кунда бу йўналиш ўзининг баркамоллик даврини бошдан кечирмоқда. Хозирги давримизгача қўлга киритилган ютуқлар, яратилган турли мавзудаги асарлар фикримизнинг далили сифатида хизмат қилиб, ўзбек халқининг мусиқий меъросига айланиб бормоқда.   

Оҳирги ярим аср давомида ўзбек композиторлик ижодиёти ҳар томонлама камол топди. Хусусан, жаҳон мусиқий дунёсига кириб борди ва ўз ўрнига эга бўлди. Аксарият композиторларимиз ижодига назар солар эканмиз, уларда миллийлик ва анъанавийлик янада устуворлик аҳамиятга эга эканлигини гувоҳи бўламиз. Мусиқий ижодиётнинг услуб ва омиллари бисёр. Шулар орасида миллий мусиқа меъросини асос қилиб замонавий асарлар яратиш, янгича воситалар билан талқин этиш хозирги композиторлар ижодида алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон замонавий ўзбек санъати диалектик равишда ривожланиб бормоқда. Композиторларимиз хозирда мавжуд мақом туркумлари заминида ноёб асарлар яратмоқдалар. Ижодий етуклиги урушдан кейинги йилларга тўғри келган ўзбек композиторларидан М.Ашрафий, М.Бурхонов, И.Акбаров, С.Бобоев, М.Ливиев, Х.Рахимов, Д.Зокиров, Д,Соатқулов, О.Халимов, И.Ҳамроев, Ш.Рамазанов, С.Юдаков, И.Акбаров, Ф.Назаров, А.Муҳаммедов, М.Юсупов, С.Жалил, Р.Ҳамроев, М.Тожиев, М.Маҳмудов, А.Отажонов, М.Бафоев, Н.Норхўжаев, А.Мансуров, Ф.Олимов, А.Эргашев Э.Солиховларнинг асарлари буни тасдиқлайди.

Ўзбекистон Республикасининг ўн йиллик тўйини ўтказиш муносабати билан, ўзбек халқ мусиқа меросининг билимдони, композитор В.А.Успенскийга “Фарҳод ва Ширин” мусиқали драмасини янги тарзда сахнага олиб чиқиш вазифаси топширилди. Халқ чолғу асбоблари ўрнига симфоник оркестр бўлиши лозим эди. Бу жиддий вазифани бажаришда, композитор зўр бадиий дид ва эхтиёткорлик билан ишлаганлиги натижасида улкан ютуқларни қўлга киритди.

Мусиқали театр санъати тарихида ўзбек адабиётининг улуғ мутафаккири Алишер Навоий достонларининг янгича руҳда ифодаланиши ҳам мухим рол ўйнайди. Бу сохада “Фарҳод ва Ширин” спектакли “дастлабки қалдирғоч” бўлди. Бу спектакль Навоийнинг ана шу номли достони асосида яратилиб, спектакл мусиқаси мақомлардан парчалар ва бошқа миллий мумтоз мусиқа намуналаридан ташкил топган бўлиб, халқ чолғу асбоблари ансамбли жўрлигида хонандалар томонидан ижро этилган.

В.Успенский “Фарҳод ва Ширин” мусиқасини ёзишда, мусиқали драма жанрини асосий хусусиятларини назарда тутиб, мусиқа номерларини сўзлашув (диалог)лар билан аралашган ҳолда берган. Фарҳод ва Ширин бир-бирларига изҳор этадиган муҳаббат ҳиссиётлари мақом ва мумтоз ашулалар воситасида ифодаланади. Чунончи, Фарҳод ариялари “Дугоҳ-Ҳусайний”, “Мискин”, “Баёт”, “Дугоҳ II”, “Чоргоҳ IV”, “Сувора”, “Чоргоҳ III”, Ширин ариялари эса “Найларам”, “Дугоҳ V”, “Ражабий”, “Мўғулча” мақом ва ашулалари асосида ёзилган. Бу икки севишганларнинг дуэтлари “Чоргоҳ II”да ва Фарҳоднинг дўсти Шопур билан айтадиган дуэти “Фарғонача”да гармониялаштирилган. “Фарҳод ва Ширин”га партитура ёзишдан аввал, у ўзини синаш ниятида “Баёт”, “Ҳусайний”, “Найларам”, “Дугоҳи Ҳусайний”, “Гулёри Шахноз” каби мумтоз ашулларни гармониялаштирилган тарзда тингловчилар диққатига хавола этиб кўрди. Бу ашулаларни симфоник оркестр журналида ўзбек хофизлари махсус уюштирилган концертда намойиш қилиб жуда катта олқишларга сазовор бўлдилар.

Глиернинг “Гулсара” мусиқий драматургиясида “Қари-Наво” ва “Сегоҳ” куй оҳанглари етакчи мавзу сифатида гавдаланади. Композиторлар Т.Содиқов ва Р.Глиер, драматург Ш.Хуршид ҳамкорлигида “Лайли ва Мажнун” асарида киритилган мақом дурдоналари: “Ироқ”, “Сегоҳ”, “Шахноз-Гулёр”, “Ушшоқ” , “Чорзарб”, “Чоргоҳ”, “Баёт”, “Чапандози гулёр”, “Қаландар II” каби ўзбек, тожик, араб халқ қўшиқ-яллалари ва композиторнинг ўзи яратган миллий руҳдаги мусиқалар томошабинлар қалбида чуқур из қолдирди.

Бастакор Тўхтасин Жалиловнинг “Ҳалима” асарида най ижросида “Чўли Ироқ” мақомидан фойдаланган. Бу куй “лейтмавзу” сифатида спектакл ривожланиш жараёнида эшитилиб туради. Най ўтиш чоғида Неъматнинг “Уйғот” номли “Ироқ” мақоми асосида айтиладиган арияси билан қўшилиб кетади.

Тарихий шахсларга бағишланган бастакорлар Т.Жалилов ва Г.Собитовларнинг “Нурхон” мусиқали сахна асарида ҳам “Муҳаббат ўтида куйдим” номли арияси “Дугоҳ” мақоми интонациялари билан суғорилган.[2]

Т.Жалилов ҳамда Г.Мушел қаламига мансуб “Муқимий” мусиқали драмаси композиция жиҳатдан спектаклнинг I ва IV кўринишлари алохида ажралиб туради. Бу саҳналар турли мусиқа жанрлари билан бойитилган. Бунда “Чоргоҳ”, “Баёт”, “Ироқ” каби мақомлардан ҳам ўрин олган.

М.Бурхоновнинг “Алишер Навоийга қасида” номли вокал-симфоник мусиқасида “Навоий” мавзуси “Сарахбори Наво” ва “Наво” мақомини мукаммал тарзда Навоий образини очиб бера олган. Композитор Б.Умиджоновнинг “Дилбарим” лирик сюитасида классик мақомга асосланган. Иккита солист ва хор a capella учун мўлжалланган ва бунда “Чоргоҳ”, “Сегоҳ”, “Сарахбори Наво” каби мақомларни ўз асарида қўллаб, 1978-йилда Самарқандда бўлиб ўтган “Замонавий композиторлар ижодида мақом ва муғом ” халқаро симпозиюмда ижро этилган. А.Козловскийнинг “Достон” поэмаси дрматургик плани композитор “Сарахбори Наво” (Наво мақомининг ашулла йўлидан) мақом куйига мурожаат қилди. С.Бобоев “Сегоҳ” поэмаси ўзида “Сегоҳ” ва “Уфори Сегоҳ” чолғу йўли куйини мужассам этган. М.Тожиевнинг “Шоир муҳаббати” поэмасида “Сегоҳ” мақоми, Т.Қурбонов полифоник асарга “Бузрук” ва “Сарахбори Бузрук” мақомини, Ҳамзага бағишланган Бешинчи симфониясида “Сегоҳ” мақоми мавзу қилиб олинган. Д.Соатқулов ўзининг “Фарғона квартети”да бош партиясининг биринчи қисмида “Танавор” ва финал қисмида “Мўғулчаи Мунгожат” чолғу куйидан фойдаланган. В.Успенский тенор ва оркестр учун мўлжалланган асарининг биринчи ва иккинчи қисмлари “Дугоҳи Ҳусайний” мақом туркумидаги[3] айрим куйлардан фойдаланган.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, миллий мумтоз мусиқамиз, яъни, мақом ва мумтоз куй-ашулаларнинг уйғун тарзда композиторлик ижодиётида янги талқинини яратилишига асос бўлган бўлса, бошқа томондан, янгича “ҳаёти”ни ўзига хос тарзда ифодаланиши дейиш мумкин. Мумтоз анъанавий жанрларга бўлган янгича назар ҳар томонлама мукаммал даражадаги композициялар учун катта омил бўлиб хизмат қила олади. Янги авлод учун мумтоз куй-ашулаларимизнинг хорижий мусиқий шаклларда талқин этилиши мусиқа маданиятининг ривожланишига, тараққий этишига туртки дейиш мумкин. Бинобарин, юқорида келтириб ўтган композиторларнинг асарлари фикримизнинг яққол далилидир.

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.   Фитрат А. Узбек классик мусиқаси ва унинг тарихи. Т., 1993 й.

2.   Ражабов И. Мақом асослари Т.,1992.

3.   Жабборов А.“Мусиқали драма ва комедия жанрлари Ўзбекистон композиторларининг ижодиётида. Т., 2000й.

4.   Соломонова Т.Ўзбек мусиқаси тарихи. Т., 1981.

5.   Йилнома “Ўзбекистонда мусиқа маданияти ривожи ва Тошкент” Т., 2009

6.   Проблемы музыкальной науки Узбекистана Т.,1973.

7.   Векслер С. Глиер и узбекская музыка. Т.,1981.

 


 

Скачано с www.znanio.ru



[1] И.Ражабов Мақом асослари Т.,1992.

[2] А.Жабборов Мусиқали драмма ва комедия жанрлари Ўзбекистон клмпозиторларининг ижодиётида.,Т.,1999

[3]Проблемы музыкальной науки Узбекистана Т.,1973 М.А.Розенберг “Жанр сольной вокально-симфонической поэмы в Узбекистане” мақоласи 74 бет.

Аннотация: Мазкур мақола ўзбек мақомларининг амалий асосларини ўрганишга бағишланиб, ўзбек мусиқасининг композиторлик ижодийтида мақом, миллий куй-ашулаларнинг қўлланилиши ҳақида фикр юритилади

Аннотация: Мазкур мақола ўзбек мақомларининг амалий асосларини ўрганишга бағишланиб, ўзбек мусиқасининг композиторлик ижодийтида мақом, миллий куй-ашулаларнинг қўлланилиши ҳақида фикр юритилади

Шашмақом, тахминан, XVIII асрнинг биринчи яримида мустақил мусиқа жанри сифатида узил-кесил юзага келди

Шашмақом, тахминан, XVIII асрнинг биринчи яримида мустақил мусиқа жанри сифатида узил-кесил юзага келди

В.Успенский “Фарҳод ва Ширин” мусиқасини ёзишда, мусиқали драма жанрини асосий хусусиятларини назарда тутиб, мусиқа номерларини сўзлашув (диалог)лар билан аралашган ҳолда берган

В.Успенский “Фарҳод ва Ширин” мусиқасини ёзишда, мусиқали драма жанрини асосий хусусиятларини назарда тутиб, мусиқа номерларини сўзлашув (диалог)лар билан аралашган ҳолда берган

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, миллий мумтоз мусиқамиз, яъни, мақом ва мумтоз куй-ашулаларнинг уйғун тарзда композиторлик ижодиётида янги талқинини яратилишига асос бўлган бўлса, бошқа томондан,…

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, миллий мумтоз мусиқамиз, яъни, мақом ва мумтоз куй-ашулаларнинг уйғун тарзда композиторлик ижодиётида янги талқинини яратилишига асос бўлган бўлса, бошқа томондан,…
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
24.01.2021