Эргашева Шохиста Исокжоновна-Узбекистан, Туракурганский район, школа № 3
Мустақиллик туфайли ёш авлодни саводхон, ҳар томонлама йетук кишилар қилиб тарбиялаш ишига ҳукуматимиз тамонидан тинмай ғамхўрлик қилиб келинмоқда. Ёш авлодни йетук маданиятли, саводхон қилиб йетиштириш, ижодий ишга ўргатиш ҳар бир фан ўқитувчисининг бурчи ҳисобланади. Ёзма иш эса бугунги ёшларни эркин фикрлаш, мустақил ишлаш кўникмасини ҳосил қилишда асосий ўрин тутади.
Ўқувчиларнинг нутқини ўстиришда ёзма иш турлари асосий омиллардан ҳисобланади. Шунга кўра академик литсей, касб-ҳунар коллежлари ва умумий ўрта таълим мактабларида она тили ва адабиёт дарслари жараёнида ёзма иш турларини ўтказиш ва уни қандай амалга ошириш йўлларини кўрсатувчи қўлланма жуда зарур. Айниқса, ҳозирги давр талабларига жавоб берадиган ёзма ишларни ташкил қилиш ва уни ўтказиш бўйича янги қўлланмага жиддий эҳтиёж сезилмоқда. Мана шуларни ҳисобга олган ҳолда устозлар яратган методик қўлланмаларга таяниб маскур ўқув-қўлланма тайёрланди. Ўқув-қўлланмага ёзма ишларни ўтказиш юзасидан ДТС да қўйилган талаблар, ёзма иш турлари, баҳолаш мезонлари ва намуна учун янги матнлар киритилди.Ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ўстиришда интерфаол усуллардан фойдаланиш яхши самара беради. Чунки у ёшларнинг ҳам оғзаки, ҳам ёзма нутқини турли ўйин технологиялари орқали амалга ошириб шакллантириш учун қулайдир. Бундан ташқари ёзма ишларни ўтказиш ўқувчилар билан ишлашда, дарсларни мароқли ва ижодий ўтишда, уларнинг диққатини жамлашда ҳам қўл келади. Бунинг учун ўқитувчи турли хил қизиқарли мавзуларни танлаш билан бирга уларни ўтказишга мос интерфаол ўйинларни ҳам танлай олиши лозим. Шунда ўқувчилар дарсларга лоқайд қарамай дарсларнинг самарали чиқишига ёрдам беради. Оғзаки баённи ҳар бир дарсда ўтказиш мумкин. Шунда ўн марта гапирсангиз ёки сўрасангиз ҳам, бирор марта жавоб бермайдиган ўқувчиларнинг оғзаки нутқини ўстириш, тилларини бурро қилиш, ўзларининг мустақил фикрларини баён қилишга ўргата олиши мумкин бўлади. Айниқса, расм асосида ташкил қилинадиган суҳбатлар бундай ўқувчиларга ижобий таъсир қилади. Бироқ, яхши ўзлаштирадиган ўқувчилар кўпинча ёзма ишда хатоларга йўл қўйишади. Камчиликларни бартараф этишда, албатта, хатолар устида ишлаш жуда қўл келади.
Ҳар бир ўқувчининг ўзига хос хусусий услубини шакллантириш, силлиқлаш, ақлий фаолиятини ўстириш, мустақил фикрлаш жараённи эркинлаштиришда баён ва иншонинг роли каттадир. Уларнинг ёзма ва оғзаки саводхонлигини оширишда диктант, баён ва иншони таҳлил этиш дарслари, саволларга жавоб бериш, ижодий иншо, расмга қараб иншо ёки баён ёзиш, турли луғатлар билан ишлаш, дарсликдан машқлар кўчириб ёзиш, ёд олинган шеърий мантларни ёддан қайта ёзиш машқлари ҳам ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Чунки бу жараён ўқувчиларнинг билим савиясини ошириб бориш билан бирга уларнинг нутқий малакаларини, сўз бойликларини ҳам ўстириб боради.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.