Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ҳуқуқи ҳақида тушунча
Оценка 4.6

Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ҳуқуқи ҳақида тушунча

Оценка 4.6
docx
06.06.2021
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ҳуқуқи ҳақида тушунча
фқ.docx

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олиш ва тугатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ариза берувчи — Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалалари бўйича давлат органига мурожаат қилган вояга етган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки чет давлат фуқароси ёхуд вояга етган фуқаролиги бўлмаган шахс;

бола — ўн саккиз ёшга тўлгунга (вояга етгунга) қадар бўлган шахс;

ватандош — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган ёки илгари унинг ҳудудида яшаган, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига эга бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшайдиган шахс ва унинг насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ўзидан кейинги қариндошлари, башарти, агар уларнинг насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ўзидан олдинги қариндошлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган бўлса ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлса;

ёлғиз ота ёки она — болани тарбиялаётган ота (она), башарти боланинг туғилганлиги тўғрисидаги расмий ҳужжатларда ота-онасидан бири ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлмаса ёхуд бундай маълумотлар тарбиялаётган отанинг (онанинг) сўзларига асосан киритилган бўлса;

тирикчиликнинг қонуний манбаи — иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, тадбиркорлик фаолиятидан ёки мулкдан олинган фойда, пенсия, стипендия, алиментлар, ижтимоий нафақалар, молиявий жамғармалар ёки оила аъзолари ва бошқа шахсларнинг молиявий ёрдами, шунингдек бошқа қонуний даромадлар;

фуқаролиги бўлмаган шахс — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган ва ўзининг чет давлат фуқаролигига мансублигига доир далилга эга бўлмаган шахс;

фуқароликнинг ўзгариши — Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олиш ёки тугатиш;

чет давлат фуқароси — Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига эга бўлмаган, бошқа давлат фуқаролигига ва ўзининг бошқа давлат фуқаролигига мансублигига доир далилга эга бўлган шахс;

Ўзбекистон Республикасининг хорижда доимий яшовчи фуқароси — Ўзбекистон Республикасидаги доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиққан ҳамда хорижга доимий яшашга чиқиб кетиш учун рухсатнома расмийлаштирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

яшаш — шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки унинг ташқарисида қонуний асосда туриши;

яшаш гувоҳномаси — фуқаролиги бўлмаган шахснинг ёки чет давлат фуқаросининг шахсини тасдиқлайдиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшашга рухсат этилганлигининг тасдиғи сифатида берилган ҳужжат.

4-модда. Ўзбекистон Республикасида фуқаролик

Ўзбекистон Республикасида фуқаролик шахснинг давлат билан ўзаро ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги йиғиндисида ифодаланадиган ҳамда инсон қадр-қиммати, асосий ҳуқуқлари ва эркинликларини эътироф этиш ҳамда ҳурмат қилишга асосланадиган доимий сиёсий-ҳуқуқий алоқасини белгилайди.

Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди учун ягона фуқаролик ўрнатилади. Қорақалпоғистон Республикасининг фуқароси айни бир вақтда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги, у қандай асосларда олинганлигидан қатъи назар, ҳамма учун тенгдир.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдир.

Ўзбекистон Республикасида ҳар бир инсон фуқаро бўлиш ҳуқуқига эгадир. Ҳеч ким Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан маҳрум қилиниши, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно, ёки фуқароликни ўзгартириш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси ўз органлари ва мансабдор шахслари орқали Ўзбекистон Республикаси фуқаролари олдида масъулдир, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси эса давлат олдида масъулдир.

Ўзбекистон Республикаси ўз фуқароларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда унинг ҳудудидан ташқарида амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тиклаш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан фармонлар тарзида қабул қилинади ва имзоланган кундан эътиборан кучга киради.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансублик

Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади:

а) 1992 йил 28 июль ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикасида доимий яшаган, чет давлат фуқароси бўлмаган ва Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш истагини билдирган шахс;

б) Ўзбекистон ҳудудида яшаган ва 1992 йил 28 июлга қадар ўқиш учун Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетган ҳамда узлуксиз равишда таълим олган ёхуд ҳарбий хизматни ўтаган ва ўқиш ёки ҳарбий хизмат тугаганидан кейин бир йил ичида Ўзбекистонга қайтиб келган ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий пропискадан ўтган шахс, башарти унинг чет давлат фуқаролиги мавжуд бўлмаса;

в) ушбу Қонун кучга кирган кунда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига эга бўлган шахс;

г) ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олган шахс.

Ушбу модда биринчи қисмининг «а» ва «б» бандларида назарда тутилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш факти доимий пропискада турганлик тўғрисидаги белгининг мавжудлиги билан тасдиқланади.

Тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ариза берувчи ушбу фактларни суд тартибида аниқлаши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансубликни аниқлаш чоғида, ушбу модда биринчи қисмининг «а» ва «б» бандларида назарда тутилган ҳолларда, шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги билан боғлиқ ҳолатлар бошланган пайтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва қонун ҳужжатлари қўлланилади.

6-модда. Фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олиш

1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган ва доимий пропискадан ўтган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ҳамда ушбу Қонун кучга киргунига қадар фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси асосида яшаб турган шахс истак билдирган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.

Ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари деб тан олинган бола ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асосларга кўра Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлигини кўрсатувчи бошқа ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатдир.

Қуйидагилар ўн олти ёшга тўлмаган боланинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатдир:

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки маълумотнома (боланинг туғилган жойидан қатъи назар) — ота-онасидан бирининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги мавжудлигини кўрсатувчи паспорти ёки бошқа ҳужжати кўрсатилганда;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки маълумотнома (бола Ўзбекистон Республикасида туғилган тақдирда) — фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлган ота-онанинг (ёлғиз отанинг ёки онанинг) Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси кўрсатилганда.

8-модда. Никоҳдан ўтишда ва уни бекор қилишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини сақлаб қолиш

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан никоҳдан ўтиши, шунингдек бундай никоҳнинг бекор қилиниши эр-хотиннинг фуқаролиги ўзгаришига сабаб бўлмайди.

Эр-хотиндан бирининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ўзгариши иккинчисининг фуқаролиги ўзгаришига сабаб бўлмайди.

Никоҳнинг бекор қилиниши ушбу никоҳда туғилган ёки никоҳ бекор қилингунига қадар фарзандликка олинган боланинг фуқаролиги ўзгаришига сабаб бўлмайди.

9-модда. Хорижда яшовчи шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг сақлаб қолиниши

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижда яшаши Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг тугатилишига сабаб бўлмайди.

10-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижда давлат томонидан ҳимоя қилиниши

Хорижда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг ҳимояси ва ҳомийлиги остида бўлади.

Ўзбекистон Республикаси ўз дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари орқали Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чет давлатнинг қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси ва чет давлат иштирокчи бўлган халқаро шартномаларда ўзига берилган барча ҳуқуқлардан, халқаро ҳуқуқнинг умум тан олинган нормаларидан, халқаро урф-одатлардан тўлақонли фойдаланиш имкониятига эга бўлиши учун чоралар кўриши шарт. Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарининг консуллик бўлимлари (бундан буён матнда консуллик муассасалари деб юритилади) ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўради.

11-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқаросини чет давлатга топширишга йўл қўйилмаслиги

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси чет давлатга топширилиши мумкин эмас.

12-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлат фуқаролигига мансублигини тан олмаслик

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет давлат фуқаролигига мансублиги Ўзбекистон Республикасида тан олинмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш ёки фуқаролигини йўқотганлик тўғрисидаги қарори қабул қилингунига қадар бир вақтнинг ўзида чет давлат фуқаролигига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажаришдан бош тортиши ёки жавобгарликдан озод этилиши мумкин эмас.


 

Скачано с www.znanio.ru

Ушбу Қонуннинг мақсади Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон

Ушбу Қонуннинг мақсади Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон

Республикасида Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди учун ягона фуқаролик ўрнатилади

Республикасида Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди учун ягона фуқаролик ўрнатилади

Республикаси ҳудудига кириб келган ва доимий пропискадан ўтган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ҳамда ушбу Қонун кучга киргунига қадар фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон

Республикаси ҳудудига кириб келган ва доимий пропискадан ўтган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ҳамда ушбу Қонун кучга киргунига қадар фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
06.06.2021