Ўзбекистон Республикаси сайлов тизимини конституциявий асослари
Оценка 4.9

Ўзбекистон Республикаси сайлов тизимини конституциявий асослари

Оценка 4.9
docx
06.06.2021
Ўзбекистон Республикаси сайлов тизимини конституциявий асослари
сайлов.docx

1-модда. Ушбу Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар

Ушбу Кодекс Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати (бундан буён матнда Сенат деб юритилади) аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари (бундан буён матнда маҳаллий Кенгашлар деб юритилади) депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хоҳиш-иродаси эркин билдирилишини таъминловчи кафолатларни белгилайди.

https://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XXIII боби.

2-модда. Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

https://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4004-сон қарори.

3-модда. Ўзбекистон Республикасида сайлов ўтказишнинг асосий принциплари

Ўзбекистон Республикасида сайлов умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали ўтказилади.

Сайлов очиқ ва ошкора ўтказилади.

https://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 117-моддаси иккинчи қисми, мазкур Кодекснинг 4 — 8-моддалари.

4-модда. Умумий сайлов ҳуқуқи

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари умумийдир.

Сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) сайлаш ҳуқуқига эгадир.

Фуқаролар жинси, ирқий ва миллий мансублиги, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи, маълумоти, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, тенг сайлов ҳуқуқига эгадир.

https://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 117-моддаси биринчииккинчи қисмлари, мазкур Кодекснинг 3-моддаси.

5-модда. Тенг сайлов ҳуқуқи

Сайловда иштирок этувчи ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмайди.

https://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаси биринчииккинчи қисмлари, мазкур Кодекснинг 3-моддаси.

6-модда. Тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари фуқаролар томонидан бевосита сайланади.

https://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаси иккинчи қисми, мазкур Кодекснинг 3-моддаси.

7-модда. Яширин овоз бериш

Сайловда эркин ва яширин овоз берилади. Сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини назорат қилишга йўл қўйилмайди.

Яширин овоз бериш сайловчининг хоҳиш-иродаси устидан ҳар қандай тарзда назорат қилиш имкониятини истисно этадиган тегишли шароитларни яратиш орқали таъминланади.

https://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаси иккинчи қисми, мазкур Кодекснинг 3-моддаси, 24-моддаси биринчиолтинчи хатбошилари, 33-моддаси тўртинчи қисми биринчитўртинчи хатбошилари, бешинчи қисми биринчииккинчи хатбошилари, 49-моддаси биринчи қисми, 50-моддаси биринчи қисми биринчитўртинчибешинчи хатбошилари, 53-моддаси иккинчи қисми биринчииккинчи хатбошилари, 55-моддаси биринчи қисми, 56-моддаси иккинчи қисми, 57-моддаси тўртинчи қисми, 75-моддаси иккинчи қисми80 — 82-моддалари, 85-моддаси иккинчи қисми.

8-модда. Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишдаги очиқлик ва ошкоралик

Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишни сайлов комиссиялари очиқ ва ошкора амалга оширади.

https://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: мазкур Кодекснинг 11-моддаси олтинчи қисми.

Сайлов комиссиялари фуқароларни ўз иши тўғрисида, сайлов округлари, участкалари тузилганлиги ҳақида, сайлов комиссияларининг таркиби, уларнинг жойлашган ери ва иш вақти тўғрисида хабардор этади, сайловчиларнинг рўйхатлари, сайловда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг рўйхати билан таништиради, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Қонунчилик палатаси депутатлигига, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар тўғрисидаги, шунингдек овоз бериш ва сайлов якунлари ҳақидаги маълумотларни маълум қилади.

https://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: мазкур Кодекснинг 910121921-моддалари, 22-моддаси биринчибешинчи хатбошилари23-моддаси, 48-моддаси иккинчи қисми, 59-моддаси учинчи қисми.

Оммавий ахборот воситалари сайловга тайёргарликнинг боришини ва сайлов қандай ўтаётганлигини ёритиб боради.

https://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: мазкур Кодекснинг 11-моддаси саккизинчи қисми3536-моддалари.

Сайлов комиссияларининг мажлислари очиқ ўтказилади. Сайлов комиссияларининг қарорлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади ёки ушбу Кодексда белгиланган тартибда ҳаммага маълум қилинади.

Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Қонунчилик палатаси депутатлигига, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиш ҳуқуқига эга.

https://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: мазкур Кодекснинг 11-моддаси еттинчи қисми, 35-моддаси биринчи қисми, 54-моддаси иккинчи қисми, 56-моддаси иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 19 сентябрдаги 938-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисида низом».

2-боб. Сайлов округлари ва участкалари

9-модда. Сайлов округларини тузиш

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича сайлов округлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда Марказий сайлов комиссияси деб юритилади) томонидан тузилади.

https://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси, мазкур Кодекснинг 14-моддаси биринчиолтинчиеттинчи хатбошилари.

Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун бир юз элликта ҳудудий сайлов округи тузилади. Ҳар бир сайлов округидан битта депутат сайланади.

https://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 77-моддаси биринчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги конституциявий Қонунининг 2-моддаси биринчи қисми.

Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов округлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилади.

https://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: мазкур Кодекснинг 14-моддаси биринчиолтинчиеттинчи хатбошилари.

Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов округларининг чегаралари Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятларнинг ва Тошкент шаҳрининг маъмурий-ҳудудий тузилиши инобатга олинган ҳолда, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида сайловчилар сони тенг ҳолда белгиланади.

https://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси.

Маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказиш учун қуйидаги сайлов округлари тузилади:

халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш учун — олтмиштадан кўп бўлмаган сайлов округи;

халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш учун — ўттизтадан кўп бўлмаган сайлов округи. Ҳар бир сайлов округидан битта депутат сайланади.

Ушбу Кодексда белгиланган нормалар доирасида маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказиш учун сайлов округлари сони тегишли маҳаллий Кенгаш томонидан аҳоли, сайловчилар сони, ҳудуд ва бошқа маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

https://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: мазкур Кодекснинг 20-моддаси биринчиучинчи хатбошилари.

Маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказиш бўйича сайлов округлари тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан, қоида тариқасида, сайловчилар сони тенг ҳолда тузилади. Сайлов округларининг чегаралари вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши инобатга олинган ҳолда белгиланади.

https://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси.

Сайлов округларини тузишда сайлов округларидаги сайловчилар сонининг йўл қўйиладиган энг кўп четга чиқиши, қоида тариқасида, ўн фоиздан ошмаслиги керак.

Сайлов округларининг рўйхатлари уларнинг чегаралари, сайловчилар сони ва округ сайлов комиссияларининг жойлашган ери кўрсатилган ҳолда сайловдан камида етмиш беш кун олдин тегишли сайлов комиссияси томонидан эълон қилинади.


 

Скачано с www.znanio.ru

Ушбу Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар

Ушбу Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар

Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий

Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий

Кодекснинг 11-моддаси еттинчи қисми , 35-моддаси биринчи қисми , 54-моддаси иккинчи қисми , 56-моддаси иккинчи қисми , Ўзбекистон

Кодекснинг 11-моддаси еттинчи қисми , 35-моддаси биринчи қисми , 54-моддаси иккинчи қисми , 56-моддаси иккинчи қисми , Ўзбекистон

LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон

LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
06.06.2021