Ўзбекистон Республикаси ИИО тўғрисидаги қонунига шарҳ
Оценка 4.9

Ўзбекистон Республикаси ИИО тўғрисидаги қонунига шарҳ

Оценка 4.9
docx
06.06.2021
Ўзбекистон Республикаси ИИО тўғрисидаги қонунига шарҳ
ИИО.docx

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг (бундан буён матнда ички ишлар органлари деб юритилади) фаолиятини тартибга солишдан иборат.

2-модда. Ички ишлар органларининг асосий вазифалари

Ички ишлар органларининг асосий вазифалари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилишдан, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашдан, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасидан иборат.

3-модда. Ички ишлар органлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Ички ишлар органлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

4-модда. Ички ишлар органлари фаолиятининг асосий йўналишлари

Ички ишлар органлари фаолиятни ўз ваколатлари доирасида қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширади:

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш;

Олдинги таҳрирга қаранг.

терговга қадар текширувни, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш, жиноят ишлари бўйича суриштирув ҳамда дастлабки терговни ўтказиш;

(4-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)

жиноятчилик ва терроризмга қарши курашиш, шу жумладан террорчилик ҳаракатларига чек қўйишда ҳамда гаровга олинганларни озод қилишда иштирок этиш йўли билан курашиш, шунингдек одам савдосига қарши курашиш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг сабабларини ва содир этилишига имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш, ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил шахсларни аниқлаш;

Олдинги таҳрирга қаранг.

эҳтиёт чораларини, жиноий жазони ва жиноий-ҳуқуқий таъсир кўрсатишнинг бошқа чораларини ижро этиш, шунингдек шахсларни қидириш бўйича ишларни ташкил этиш;

(4-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)

маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, маъмурий жазоларни қўллаш тўғрисидаги қарорларни ижро этиш;

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;

паспорт тизими талабларининг бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ва унга кириш учун зарур бўлган ҳужжатларни, доимий ва вақтинча яшаш учун рухсатномаларни беришга ҳамда расмийлаштиришга доир ишларни, паспорт тизимига ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилишни амалга ошириш;

Олдинги таҳрирга қаранг.

саноат учун мўлжалланган портловчи материалларнинг, шунингдек пиротехника буюмларининг, гиёҳвандлик воситаларининг, психотроп моддаларнинг ва улар прекурсорларининг муомалада бўлиши соҳасида назорат қилиш;

(4-модда биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-575-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2019 й., 03/19/575/3972-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(4-модданинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради)

эксперт-криминалистика фаолиятини амалга ошириш;

давлат объектларини, ўта муҳим, тоифаланган объектларни ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш;

лицензиялаш ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш, шунингдек лицензия ва рухсат этишга оид талабларга ҳамда шартларга риоя этилишини назорат қилиш;

ҳарбий-сафарбарлик ишларини ва фуқаро муҳофазаси тадбирларини амалга ошириш;

қонун ижодкорлиги фаолиятида ҳамда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга доир ишларда иштирок этиш.

5-модда. Ички ишлар органлари фаолиятининг асосий принциплари

Ички ишлар органлари фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, ягоналик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ушбу ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатларни ҳурмат қилиш, очиқлик ва шаффофликдан иборат.


 

Скачано с www.znanio.ru

Ушбу Қонуннинг мақсади Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон

Ушбу Қонуннинг мақсади Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон

Республикасининг 2019 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-575-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30

Республикасининг 2019 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-575-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
06.06.2021