ЎЗБЕКИСТОНДА УМУМДАВЛАТ ВА ҲУДУДИЙ МАНФААТЛАР МУТАНОСИБЛИГИГА ЭРИШИШ МАСАЛАЛАРИ
Оценка 5

ЎЗБЕКИСТОНДА УМУМДАВЛАТ ВА ҲУДУДИЙ МАНФААТЛАР МУТАНОСИБЛИГИГА ЭРИШИШ МАСАЛАЛАРИ

Оценка 5
Исследовательские работы
pdf
технология
Взрослым
27.06.2022
ЎЗБЕКИСТОНДА УМУМДАВЛАТ ВА ҲУДУДИЙ МАНФААТЛАР МУТАНОСИБЛИГИГА ЭРИШИШ МАСАЛАЛАРИ
Мақолада Ўзбекистонда давлат бошқарувида ҳудудий манфаатларнинг роли ва аҳамияти масалаларига эътибор қаратилган. Бунда мавзуни ёритиш жараёнида амалдаги қонунчиликни такомиллаштиниш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар хусусида муҳим мулоҳазалар баён қилинган
18Tuxtarov I POLISH SCIENCE JOURNAL № 38_1 (web) (2).pdf



 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

POLISH SCIENCE JOURNAL

 

 

 

 

 

 

 

ISSUE 5(38)

 

 

 

 

 

INTERNATIONAL SCIENCE JOURNAL

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

WARSAW, POLAND

Wydawnictwo Naukowe "iScience"

                                                                      2021                                                                 

 

ISBN 978-83-949403-4-8

 

 

POLISH SCIENCE JOURNAL (ISSUE 5(38), 2021) - Warsaw: Sp. z o. o. "iScience", 2021. – 205 p.

 

 

 

Editorial board:

Bakhtiyor Amonov, Doctor of Political Sciences, Associate Professor of Tashkent University of Information Technologies

Mukhayokhon Botiraliyevna Artikova, doctor of science, Namangan state university

Bugajewski K. A., doktor nauk medycznych, profesor nadzwyczajny Czarnomorski Państwowy Uniwersytet imienia Piotra Mohyły

Tahirjon Z. Sultanov, Doctor of Technical Sciences, docent

Shavkat J. Imomov, Doctor of Technical Sciences, professor

Sayipzhan Bakizhanovich Tilabaev, Candidate of Historical Sciences, Associate Professor. Tashkent State Pedagogical University named after Nizami

Temirbek Ametov, PhD

Marina Berdina, PhD 

Hurshida Ustadjalilova, PhD

Dilnoza Kamalova, PhD (arch) Associate Professor, Samarkand State Institute of Architecture and Civil

Engineering

Sarvinoz Boboqulovna Juraeva – Associate Professor of Philological Science, head of chair of culturology of Khujand State University named after academician B. Gafurov (Tajikistan) Oleh Vodianyi, PhD

 

 

Languages of publication: українська, русский, english, polski, беларуская, казақша, o’zbek, limba română, кыргыз тили, Հայերեն

 

 

Science journal are recomanded for scientits and teachers in higher education esteblishments. They can be used in education, including the process of post - graduate teaching, preparation for obtain bachelors' and masters' degrees.

The review of all articles was accomplished by experts, materials are according to authors copyright. The authors are responsible for content, researches results and errors.

 

 

 

 

ISBN 978-83-949403-4-8

 

© Sp. z o. o. "iScience", 2021 © Authors, 2021 Жуманиёзова Насиба Раматиллаевна (Урганч, Ўзбекистон)

АУТИЗМ ТАШХИСЛИ БОЛАЛАР ОТА-ОНАЛАРИНИНГ ЭМОЦИОНАЛ

 

ХОЛАТЛАРИНИ НАМОЁН БЎЛИШИ................................................................... 

Конурова Лейла Руслановна (Гулистан, Узбекистан)

ПРИМЕНЕНИЕ МУЗЫКАЛЬНОЙ ТЕРАПИИ В РАЗВИТИИ ТВОРЧЕСКИХ

149

СПОСОБНОСТЕЙ ДЕТЕЙ ДОШКОЛЬНОГО ВОЗРАСТА .....................................  Усмонова Мухтасар Акбаровна (Фарғона, Узбекистан)

153

ИЖТИМОИЙ УСТАНОВКАНИНГ ШАХС ИЖТИМОИЙЛАШУВИГА ТАЪСИРИ

 

156

SECTION: SCIENCE OF LAW

Алимов Нодир Юнусович (Тошкент, Ўзбекистон) МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИ СОҲАСИДАГИ 

 

ҚОНУНЧИЛИКНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ТАРИХИ .............................................. 

Исмоилов Шахзод Зоир угли (Ташкент, Узбекистан)

ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ОЛИБ ҚЎЙИШ ВA ТИНТУВ ЎТКAЗИШ ТЕРГОВ

160

ҲAРAКAТЛAРИНИНГ ДAЛИЛЛAРНИ ТЎПЛAШДAГИ ЎРНИ.............................. 

Тўхтаров Исматуло Муродович, 

Олтмишева Насибахон Ғуломжоновна (Фарғона, Узбекистан)

ЎЗБЕКИСТОНДА УМУМДАВЛАТ ВА ҲУДУДИЙ МАНФААТЛАР

166

МУТАНОСИБЛИГИГА ЭРИШИШ МАСАЛАЛАРИ ............................................... 

 

173

SECTION: TECHNICAL SCIENCE. TRANSPORT

Turdaliyev Xusan Inomjonovich (Toshkent, O`zbekiston)

BO`RLANMAGAN QOG`OZDA BOSISHDA BO`YOQNING 

 

OPTIK ZICHLIGINI TADQIQ QILISH ...................................................................... 

Болтаев О. Т., Нурхонов Б. Ш., Нафасов Н. О. (Ташкент, Узбекистан) ПУТЕВЫЕ ДАТЧИКИ КОНТРОЛЯ ПОДВИЖНОГО СОСТАВА: 

179

СОСТОЯНИЕ ВОПРОСA И ПЕРСПЕКТИВЫ РАЗВИТИЯ ..................................... 

Ишмуратов Хикмат Кахарович, 

Полвонов Элмурод Дилмурод угли (Ташкент, Ўзбекистон)

ГАЗ ЁНИЛҒИСИГА ЎТКАЗИЛГАН «MAN» РУСУМЛИ ТРАНСПОРТЛАРДА

185

ЮЗАГА КЕЛАДИГАН НОСОЗЛИКЛАР................................................................. 

Мовсисян Б. В., Аветян Р. А. (Ереван, Армения)

РАЗРАБОТКА СОСТАВА ГЛИНОЗЕМИСТО-БЕЛИТОГО ЦЕМЕНТА

192

ИЗ НЕФЛИНОВЫХ СИЕНИТОВ ........................................................................... 

197

 

 

                 


Тўхтаров Исматуло Муродович, 

Олтмишева Насибахон Ғуломжоновна 

Фарғона политехника институти

(Фарғона, Узбекистан)

 

ЎЗБЕКИСТОНДА УМУМДАВЛАТ ВА ҲУДУДИЙ МАНФААТЛАР

 МУТАНОСИБЛИГИГА ЭРИШИШ МАСАЛАЛАРИ

 

Аннотация. Мақолада Ўзбекистонда давлат бошқарувида ҳудудий манфаатларнинг роли ва аҳамияти масалаларига эътибор қаратилган. Бунда мавзуни ёритиш жараёнида амалдаги қонунчиликни такомиллаштиниш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар хусусида муҳим мулоҳазалар баён қилинган.

Таянч тушунчалар: Давлат, демократик давлат, ҳудудий манфаат, шахсий манфаат, ижтимоий манфаат, ўзини ўзи бошқариш, манфаатларни мутаносиблаштириш.

 

Тухтаров Исматуло Муродович, Олтмишева Насибахон Гуломжоновна

Ферганский политехнический институт

(Фергана, Узбекистан)

 

ВОПРОСЫ ДОСТИЖЕНИЯ ЕДИНСТВА ОБЩЕГОСУДАРСТВЕННЫХ  И ТЕРРИТОРИАЛЬНЫХ ИНТЕРЕСОВ В УЗБЕКИСТАНЕ

 

Аннотация. В статье речь идёт о вопросах роли и значении интересов в управлении государством в Узбекистане. В ней изложены некоторые рассуждения по совершенствованию действующего законодательства в республике в данном аспекте.  

Ключевые слова: Государство, демократическое государство, территориальный интерес, личный интерес, общественный интерес, сомоуправление, слияние интересов.

 

“Ҳудудий манфаатлар” деган тушунча ҳозирда амалиётда тез-тез қўлланаётган бўлса-да, унинг мазмун-моҳияти, сиёсий-амалий аҳамияти, ижтимоий тараққиётдаги ўрни билан боғлиқ тасаввурлар кўп ҳолларда мавҳум бўлиб қолмоқда. Ҳолбуки, жамиятни онгли бошқариш манфаатларни фарқлаш ва уларни ҳисобга олиш билан бевосита боғлиқ. Бу эса, “манфаат” тушунчасининг ижтимоий фикр тарихида тутган муҳим ўрни, унинг ижтимоий ва индивидуал ҳаракатларнинг реал сабаби сифатида намоён бўлишидан келиб чиқишига эътибор беришни тақозо қилади. 

Узоқ ўтмишдан маълумки, шахсий ва ижтимоий манфаатларни мутаносиблаштириш масалаласи демократиянинг асосий мазмунини ташкил этиб, бу масала илк бор қадимги юнон олимлари томонидан кўтарилган. Полис, яъни давлат “барчанинг умумий иши”, деган Демокритнинг фикри давлатнинг ижтимоий манфаатларни ифодалаши, индивидуал манфаатларни уйғунлаштиришга хизмат қилишини назарда тутади. Бунда давлатга илк маротаба умумий, бугунги тил билан айтганда - умуммиллий, яъни жамият манфаатларининг ифодачиси сифатида қаралган эди. Ҳуқуқ, инсон ҳуқуқлари ғояси эса, инсон, жамият ва давлат манфаатларини ифодалаш ва уларнинг мутаносиблигига эришишнинг муҳим воситасига айланди. Натижада индивидуал ва умумий манфаатлар қандайдир мавҳум тушунчадан аниқ шакл ва чизгиларга эга бўлган воқеиликка айлана бошлади. 

Утопик социалистлар Т. Мор, Т. Компанелла, Сен-Симон ва бошқалар илгари сурган ғоялар, хусусан, идеал жамият ғоясининг жамият ва инсон табиатига зидлиги, айниқса, унинг куч билан жорий этишга интилиш миллионлаб инсонлар манфаатларининг топталишига, жамият тараққиётининг чуқур турғунликка тушиб қолишига сабаб бўлди. Шу туфайли, ҳар қандай таълимотга шахс ва жамият манфаатлари,уларнинг мутаносиблиги нуқтаи назаридан баҳо бериш ва ўрганиш талаб этилади. 

Немис файласуфи Гегель эса ўз таълимотида манфаатга алоҳида эътибор бериб, инсонлар ҳаракати уларнинг эҳтиёжлари, қизиқишлари, манфаатларидан келиб чиқишини таъкидлайди. Унинг фикрича, манфаат мазмунини субъект фаолиятини қондиришга қаратилган ҳавас-интилишлар ташкил қилади. Шу туфайли, ҳеч нарса манфаатдан ташқарида амалга оширилмайди. У умумий ва шахсий манфаатлар мутаносиблигига эришишга жиддий аҳамият беради. Унинг фикрича, агар фуқароларнинг хусусий манфаатлари давлатнинг умумий мақсадлари билан бирлашса, улар бир-биридан қониқиш ҳосил қилса, давлат обод ва ўз-ўзидан кучли бўлади – бу принцип ўз-ўзидан олий даражада муҳимдир. Давлат ва жамият қурилишида ушбу принципни амалга оширишга қаратилган ҳаракатлар кейинчалик фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат институтларининг шаклланишига олиб келди.

Умумдавлат ва ҳудудий манфаатлар мутаносиблигига эришиш давлат ҳудудларининг институционаллашуви билан бевосита боғлиқдир. Ҳудудларнинг институционаллашуви натижасида ҳудудий жамоа ҳамда маҳаллий ҳокимият институтининг шаклланиши давлатнинг ҳудудий-сиёсий ташкил этилиши, ҳокимият ва бошқа, шундоқ ҳам баҳс-мунозарали бўлган сиёсий категорияларни янада тиниқлаштириш масаласини қайтадан кўтармоқда  

Айрим тадқиқотчилар давлатнинг ҳудудий-сиёсий ташкил этилишини белгилаш учун икки, яъни “ҳудудий-сиёсий уюшма” ва “сиёсий-ҳудудий бўлиниш” тушунчаларини ишлатишади. Шунингдек, федерацияларга нисбатан, улар тарихан шаклланган миллий, маданий, диний ва бошқа хусусиятларга эга автоном субъектлардан ташкил этилганлиги туфайли – давлат-миллий тузилиши, унитар давлатларга - марказлашган давлат сифатида маъмурий-ҳудудий тузилиш тушунчалари қўлланилади. Булардан ташқари, хорижий давлатлар қонунчилиги ва илмий мулоқотида “давлатнинг ташкил этилиши”, “давлатнинг маъмурий-ҳудудий бўлиниши”, “давлат тузилиши” ёки “оммавий ҳокимиятнинг ҳудудий ташкил этилиши” ва бошқа тушунчаларнинг ҳам қўлланиши мазкур институтни ўрганишни қийинлаштиради. 

Юқоридагилардан маълум бўладики, давлатнинг унитар, минтақавий ва федератив шакллари унинг ҳудудий-сиёсий ташкил этилишини тўлиқ очиб беролмайди. Ҳудудларнинг ўз-ўзини бошқариши демократик тамойилидан келиб чиққан ҳолда давлатнинг ҳудудий-сиёсий ташкил этилишини марказлашган, нисбатан номарказлашган, номарказлашган ва ҳудудий давлатларга ва бошқарув моделларига ажратиш мантиқий бўлади. 

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ҳуқуқий демократик давлат қуришни ўзининг стратегик мақсади сифатида белгилади. Босқичма-босқич амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ўтиш даврининг барча қийинчиликларини ижтимоий ларзаларсиз бартараф қилиб, барқарор ривожланишга хизмат қилмоқда. Ватанимиз тараққиётини янада юксалтиришга қаратилган энг муҳим ва долзарб мақсад ва вазифалар ҳақида тўхталиб, Ислом Каримов “миллий давлатчиликни барпо этиш ва мустаҳкамлаш жараёнида объектив зарурат бўлган кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига босқичма-босқич ўтишга эришиш давлат ва жамият қурилиши соҳасида асосий вазифамиз бўлиб қолиши муқаррар” [1; 32], дея таъкидлаган эди. Номарказлаштириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қўллабқувватлаш, ҳудудларни сиёсий жараённинг фаол субъектига айлантириш, яъни уларнинг институционаллашуви – кўзланган мақсадга эришишда долзарблашмоқда.

Умумдавлат ва ҳудудий манфаатлар мутаносиблигига эришиш инсон, жамият ва давлат муносабатларини тартибга солишни англатади. Ҳозирги замонда демократик ривожланиш натижасида ҳудудий жамоалар ўз-ўзини бошқаришининг кенгайиши, уларни сиёсатнинг фаол субъектларига айланиши умумдавлат ва ҳудудий манфаатлар мутаносиблигига эришиш масалалари эътиборни кучайтиришмоқда. Лекин “ҳудудий манфаатлар” тушунчасининг ҳозиргача шаклланмаганлиги умумдавлат ва ҳудудий манфаатлар мутаносиблигига эришиш масалаларини атрофлича ўрганиш ва самарали ҳал қилишдаги асосий муаммолардан биридир. 

Мустақил тараққиёт йилларида Ўзбекистон жаҳон сиёсий харитасидаги янги миллий сиёсий тизим мақомига эга бўлди. Ушбу тизимнинг самарали фаолияти унинг элементлари ва даражалари ўртасидаги муносабатларнинг тўғри ташкил этилишига бевосита боғлиқлиги тобора кўпроқ намоён бўлиб бормоқда. Марказ ва ҳудудлар ўртасидаги сиёсий муносабатларнинг институционаллашуви, яъни ҳудудий сиёсий тизимларнинг шаклланиши, уларнинг умумдавлат сиёсий маконидаги ролининг ошиб бориши сиёсий тараққиётнинг долзарб масалаларидан бирига айланмоқда. Сиёсий маконни ҳудудий таснифлаш, сиёсий воқеиликни тизимли ўрганиш баробарида, янги услублар, хусусан, институционал ёндашиш, сиёсий тизимни янада чуқурроқ таҳлил қилиш ва уни такомиллаштириш имконини беради.

Бугунги кундаги марказ ва ҳудудлар ўртасидаги мураккаб муносабатлар – ҳокимият муносабатлари деб талқин этилаётган бўлса-да, бироқ сиёсий жараён сифатида қабул қилинаётгани йўқ. Аксинча, давлат ўз сиёсий маконини ҳудудий таснифлашга салбий муносабатларни шакллантирмоқда. 

Ўзбекистоннинг маъмурий-ҳудудий тузилиши сиёсий ҳудудий тизимларни шакллантириш учун расмий асос бўлишини эътироф этган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман, шаҳар, қишлоқ ва шаҳарчалар сиёсий тизимларидан иборатлигини кўриш мумкин. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри минтақавий, уларнинг таркибидаги туманлар, шаҳарлар, қишлоқ ва шаҳарчалар маҳаллий сиёсий тизимларни ташкил этади. Маҳалла фуқаролар йиғинларининг нодавлат ташкилотлар сифатида белгилангани эса уларни ҳудудий сиёсий тизим сифатида эътироф этишга баҳсли кўриниш бериши мумкин. Бироқ амалда, бизнингча, маҳалла фуқаролар йиғинлари тегишли ҳудудда маҳаллий аҳамиятга тегишли масалаларни, асосан, сайланадиган институтлар орқали ҳал қилаётгани учун ҳудудий жамоалар ҳисобланади. 

Ўзбекистонда ҳудудий сиёсий тизимларнинг ривожланиши ҳудудий манфаатларни ифода этиш ва умумдавлат манфаатлари билан мутаносиблаштириш имконини беради. Мазкур жараённинг самарали кечиши миллий ва ҳудудий сиёсий институтлар фаолияти билан боғлиқдир. Маҳаллий ҳокимият органлари муҳим ҳудудий сиёсий институт бўлиб, улар ҳудудий жамоалар томонидан шакллантирилади. Мазкур институтнинг ҳудудий жамоа, унинг бошқа институтлари билан яқин алоқалар ўрнатиши ҳудудий манфаатларни аккумуляциялаб, уларни амалга оширишга хизмат қилади. Маҳаллий ҳокимият манбаи бўлган ҳудудий жамоаларнинг индивидлар ва ҳудудий ҳамжамиятлардан иборатлиги сиёсий ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги алоқаларни атрофлича ўрганиш эҳтиёжи мавжудлигини кўрсатади. Бу ўринда таъкидлаш лозимки, ушбу алоқаларни ҳамкорлик даражасига чиқармай туриб, ҳудудий сиёсий тизимлар мавжудлиги, давлатнинг барқарор ривожланиши, жамиятдаги хилма-хил манфаатлар мутаносиблигига эришиб бўлмайди. 

Мутахассисларнинг фикрларига кўра, фуқаролик институтлари ва ҳокимият органлари ўртасидаги муносабатлар қуйидаги беш принципга асосланади: 1) амалдаги қонунчилик нормаларига риоя қилиш; 2) томонларнинг ваколатли органлар функцияларига аралашмаслик; 3) масалаларни музокаралар, дискуссиялар, давра суҳбатлари ва тенглик асосидаги ҳамда бошқа ўзаро алоқа шакллари орқали ҳал қилиш; 4) секторлараро (давлат, бизнес ва ННТ) оммавий қарама-қаршиликдан воз кечиш;  5) келишилган қарорларни қабул қилиш [2; 56-57]. Ўзбекистонлик тадқиқотчилар ҳам фуқаролик жамияти истиқболларини жамоат ташкилотларини ривожлантириш, фуқаролар ташаббусларини кенгайтириш, одамларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш билан боғлайдилар. 

Умумдавлат ва ҳудудий манфаатларни мутаносиблаштириш мураккаб жараёндир. У етарлича ўрганилган бўлмаса-да, олимлар томонидан марказ ва ҳудудлар муносабатларини мутаносиблаштиришнинг адолат, тенглик, қонунийлик, мувозанатлик ва бошқа талаблари, тамойиллари ҳамда мезонлари тавсия қилинган. И.А. Каримов таъкидлаганидек, биз шунчаки демократик давлат эмас, балки адолатли демократик давлат қуришга интиляпмиз. Адолатга интилиш – халқимиз маънавий-руҳий дунёсига хос энг муҳим хусусият [3; 355]. Умумдавлат ва ҳудудий манфаатларнинг мутаносиблигига эришишда адолат асосий мезон сифатида намоён бўлади. 

Умумдавлат ва ҳудудий манфаатлар мутаносиблигига эришиш сиёсий-ҳуқуқий механизмининг таҳлили ҳудудий жамоалар институтлари, яъни маҳаллий ҳокимият ва давлат органлари ўртасидаги ваколатларни чегаралашни алоҳида институт сифатида ажратиш заруратини кўрсатади. Давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари ваколатларини чегаралаш оммавий бошқарувни оптималлаштириш, демократик ислоҳотларнинг узлуксизлигини таъминлаш, яъни номарказлаштириш мақсадларига эришиш омилларидан бири бўлиб, бугунги кунда Ўзбекистон тараққиётини таъминлашда катта аҳамият касб этади. 

Давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари ваколатларини аниқ “ажратиш” ёки

“чегаралаш” муҳим амалий аҳамиятга эга бўлиб, унинг асосий принциплари: 1) давлат ваколатларига доир масалалар юзасидан қабул қилинган қонунларнинг барча учун мажбурийлиги; 2) давлат ва маҳаллий ҳокимият органларининг ихтиёридаги масалалар юзасидан агар давлат томонидан қонун қабул қилинмаган бўлса, бундай қонун қабул қилингунга қадар маҳаллий ҳокимият органи томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши; 3) маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёридаги масалалар юзасидан фақат уларнинг ўзлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилинишини назарда тутади. 

Умумдавлат ва ҳудудий манфаатлар мутаносиблигига эришиш оммавий ҳокимият органлари ваколатларини чегаралаш, маҳаллий ҳокимият органлари масъулиятини кучайтириш ва улар фаолиятига давлат аралашуви баробарида, ҳудудларнинг давлат ҳокимиятини амалга оширишдаги иштирокини тартибга солишдан ҳам иборат. Бунда маҳаллий ҳокимият органларининг аҳоли манфаатларини ифода этиш вазифасини бажариши умумдавлат қарорларини қабул қилишда тегишли даражадаги маҳаллий ҳокимият органи иштирокини тақозо қилади. 

Ҳудудий иштирокнинг таҳлили уни фуқаролар, ҳудудий жамоаларнинг бевосита ёки ўз сиёсий-ижтимоий институтлари – маҳаллий ҳокимият ва ўзини ўзи бошқариш органлари орқали давлат ва маҳаллий ҳокимиятни амалга оширишдаги иштироки, яъни сиёсий иштирокнинг бир тури эканлигини кўрсатади. Маҳаллий ҳокимият ва ўзини ўзи бошқариш органлари фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий институтлари бўлганлиги туфайли юқори турувчи оммавий ҳокимият органлари фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиши табиий. 

Амалиётда тўпланган тажрибаларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, бу субъектлар ўз қонунчилик ташаббуси ҳуқуқларидан етарлича фойдаланишмаяпти. Ваҳоланки, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланишга мажбурият сифатида ёндашиш мантиқийдир. Бугунги кунда эса қабул қилинган қонунларни амалга ошириш ва уларнинг ижроси таъминланишини назорат қилиш масалалари қонунчилик жараёнининг ажралмас қисмига айланган. Тадбиқ этиш механизми бўлмаган ва зарур ижтимоий-иқтисодий шароитлар билан таъминланмаган қонун кутилган самарани бермайди, аксинча, амалда ҳаракатсиз бўлиб қолаверади. Оқибатда ҳуқуқий муносабат субъектлари қонунда белгилаб қўйилган ҳуқуқларидан фойдаланиш ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум бўладилар. Қонунларни амалга ошириш ва уларнинг ижросини назорат қилиш маҳаллий ҳокимият ва ўзини ўзи бошқариш органлари ваколатлари доирасига кириши уларнинг бу борадаги фаолиятини такомиллаштириш долзарб масалалардан бири эканлигини тасдиқлайди. 

Ҳозирги пайтда ижро ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ҳокимият олдидаги ҳисобдорлиги давлат бошқарувининг муҳим кўрсаткичларидан бири сифатида белгиланмоқда. Бу тўғрида Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзиёв ҳам алоҳида таъкидлаганидек, “парламент ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини шакллантириш мақсадида шаҳар ва туманларда ҳақиқий аҳволни ўрганиб, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботини халқ депутатлари кенгашлари сессияси муҳокамасига киритиш тартибини жорий этишни ҳаётнинг ўзи тақозо қилмоқда” [4; 53]. Бинобарин, ҳудудларнинг давлат ҳокимиятини амалга оширишдаги иштирокини кенгайтириш умумдавлат ва ҳудудий манфаатлар мутаносиблигига эришишнинг муҳим унсурларидан биридир.  

 

СПИСОК ИСПОЛЬЗОВАННЫХ ИСТОЧНИКОВ:

1.     Каримов И. А. Ватанимиз ва халкимизга садоқат билан хизмат қилиш - олий саодатдир / Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либералдемократик партияси IV қурултойидаги маъруза. 2007 йил 6 ноябрь. – Т.: Ўзбекистон, 2007.

2.     Кин Д. Демократия и гражданское общество. – М., 2001.

3.     Каримов И. А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т. 3. – Т.: Ўзбекистон, 1996

4.     Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24-йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза // http://www.press-service.uz/uz/news/5384/

 

                 

ЎЗБЕКИСТОНДА УМУМДАВЛАТ ВА ҲУДУДИЙ МАНФААТЛАР МУТАНОСИБЛИГИГА ЭРИШИШ МАСАЛАЛАРИ

ЎЗБЕКИСТОНДА УМУМДАВЛАТ ВА ҲУДУДИЙ МАНФААТЛАР МУТАНОСИБЛИГИГА ЭРИШИШ МАСАЛАЛАРИ

POLISH SCIENCE JOURNAL

POLISH SCIENCE JOURNAL

WARSAW, POLAND Wydawnictwo Naukowe "iScience" 2021

WARSAW, POLAND Wydawnictwo Naukowe "iScience" 2021

The review of all articles was accomplished by experts, materials are according to authors copyright

The review of all articles was accomplished by experts, materials are according to authors copyright

SECTION: TECHNICAL SCIENCE.

SECTION: TECHNICAL SCIENCE.

Тўхтаров Исматуло Муродович,

Тўхтаров Исматуло Муродович,

Тўхтаров Исматуло Муродович,

Тўхтаров Исматуло Муродович,

Полис, яъни давлат “барчанинг умумий иши”, деган

Полис, яъни давлат “барчанинг умумий иши”, деган

Юқоридагилардан маълум бўладики, давлатнинг унитар, минтақавий ва федератив шакллари унинг ҳудудий-сиёсий ташкил этилишини тўлиқ очиб беролмайди

Юқоридагилардан маълум бўладики, давлатнинг унитар, минтақавий ва федератив шакллари унинг ҳудудий-сиёсий ташкил этилишини тўлиқ очиб беролмайди

Бугунги кундаги марказ ва ҳудудлар ўртасидаги мураккаб муносабатлар – ҳокимият муносабатлари деб талқин этилаётган бўлса-да, бироқ сиёсий жараён сифатида қабул қилинаётгани йўқ

Бугунги кундаги марказ ва ҳудудлар ўртасидаги мураккаб муносабатлар – ҳокимият муносабатлари деб талқин этилаётган бўлса-да, бироқ сиёсий жараён сифатида қабул қилинаётгани йўқ

И.А. Каримов таъкидлаганидек, биз шунчаки демократик давлат эмас, балки адолатли демократик давлат қуришга интиляпмиз

И.А. Каримов таъкидлаганидек, биз шунчаки демократик давлат эмас, балки адолатли демократик давлат қуришга интиляпмиз

Бугунги кунда эса қабул қилинган қонунларни амалга ошириш ва уларнинг ижроси таъминланишини назорат қилиш масалалари қонунчилик жараёнининг ажралмас қисмига айланган

Бугунги кунда эса қабул қилинган қонунларни амалга ошириш ва уларнинг ижроси таъминланишини назорат қилиш масалалари қонунчилик жараёнининг ажралмас қисмига айланган
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
27.06.2022