Ахборот таъминоти
Оценка 4.8

Ахборот таъминоти

Оценка 4.8
docx
20.02.2020
Ахборот таъминоти
Ахборот таъминоти.docx

                                 Ахборот таъминоти

Ахборот таъминотиташкилотдаги айланиб юрувчи ахборотларни синфлаш ва кодлаш, ягоналаштирилган хужжатлар тизими, ахборот оқимлари чизмаси, ҳамда ББ қуриш услубиятининг ягона мажмуасидир.

Ягоналаштирилган хужжатлар тизими (ЯХТ) давлат, вилоят/худуд ва соҳалар даражасида яратилади. ЯХТнинг асосий мақсади – жамиятдаги турли ишлаб-чиқариш соҳалари бўйича кўрсаткичларни ўзаро таққослашни таъминлашдан иборат. Бунинг учун стандартлар яратилиши ва қуйидагиларга талаблар қўйилади:

         ягоналаштирилган хужжатлар тизимига;

         турли даражадаги бошқарув тизимларидаги хужжатларнинг ягоналашган шаклига;

         реквизитлар ҳамда кўрсаткичларнинг таркиби ва тузилишига;

         ягоналаштирилган хужжатлар тизимини жорий қилиш, юритиш ва рўйҳатдан ўтказишга.

Лекин,  ягоналаштирилган хужжатлар тизими мавжуд бўлгани билан, ташкилотлар тадқиқот қилинганда, доимий равишда бир қатор камчиликлар аниқланади:

         қўлда ишлов бериладиган хужжатларнинг жуда катта ҳажмдалиги;

         турли хужжатларда бир хил кўрсаткичларнинг такрорланиши;

         катта ҳажмдаги хужжатлар билан ишлаш натижасида мутахассисларнинг бевосита бажариши керак бўлган ишлардан чалғиши;

         баъзи кўрсаткичларнинг яратилиши, лекин ишлатилмаслиги ва ҳ.к.

Ана шу камчиликлардан ҳалос қилиш, ахборот таъминотини яратишдаги масалалар­дан бири бўлиб ҳисобланади.

Ахборот оқимларининг чизмаси – ахборот йўналиши ва унинг ҳажмини, ҳамда бирламчи ахборот яратилган жойни ва натижавий ахборотдан фойдаланишни акслантиради. Ана шундай чизмаларнинг тахлили ҳисобига ҳамма бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш мумкин.

Ахборот ҳажмини аниқлаш ва уни майда деталларигача таҳлил қилган ҳолда, ахборот оқимлари чизмасини қуриш, қуйидагиларни таъминлайди:

         такрорланувчи ва фойдаланилмайдиган маълумотларни йўқотишни;

         маълумотни синфлаш ва рационал тақдимот қилишни.

Бунинг учун батафсил ахборот оқимлари ҳаракатининг ўзаро боғланиш масалалари пухта ҳал қилиниши керак. Бошқарув қарорларини қабул қилиш учун, қайси кўрсаткич­лар зурур, қайсилари зарур эмаслигини аниқлаш керак. Ҳар бир бажарувчига фақатгина фойдаланиши зарур бўлган ахборот етиб бориши керак.

Берилганлар базасини қуриш услубияти уларни лойиҳалаштиришдаги назарияга асосланиши зарур. Бу услубиятнинг концепциясини тушуниш учун амалиётда қўлла­нила­диган 2та асосий, кетма-кет амалга ошириладиган босқичлардаги ғояларни келтирамиз.

1- босқич:

         ташкилотнинг тузилиши ва ўзига хос фаолиятини тушуниш;

         ахборот оқимлари чизмасини қуриш;

         хужжат айланишининг мавжуд тизимини тахлил қилиш;

         ахборот объектлари ва уларга мос хоссалар ҳамда тайинланишини аниқловчи кўрсатгичларнинг таркибини (параметрлар, тавсифлар) аниқлаш.

2- босқич — фаолият соҳасининг 1- босқичида аниқланган берилганларнинг ахборот-мантиқий концептуал моделини яратиш. Бу моделда объектлар ва берилганлар орасидаги ҳамма алоқалар ўрнатилган ва улар оптималлашган бўлиши керак. Яратилган ахборот-мантиқий концептуал модел, берилганлар базасини қуришдаги фундамент бўлади.

Ахборот таъминотини яратиш учун зарур талаблар:

         ташкилот бошқарув тизимидаги – мақсадлар, масалалар ва функцияларни аниқ тушуниш;

         ахборот оқимларининг чизмасини тахлил қилиш учун – ахборот яратилган дақиқа­дан бошлаб, ундан бошқарув даражаларининг турли бўғинларида фойдалангунча кетган вақт оралиғидаги, ахборот ҳаракати аниқлаш;

         хужжатлар алмашинуви тизимини такомиллаштириш;

         синфлаш ва кодлаш тизимидан фойдаланиш;

         ахборотлар орасидаги ўзаро боғланишни акслантирувчи концептуал ахборот-мантиқий моделини яратиш услубиятини билиш;

         замонавий техник таъминот асосида, берилганлар базасини бошқариш тизимларининг компьютерлардаги фаолиятининг асосларини билиш.

Техник таъминот бу — ахборот тизимининг ишлаши учун зарур бўлган техник воситалар мажмуаси ҳамда уларнинг ва технологик жараёнларни тавсифловчи хужжатлардан иборат.

Техник воситалар мажмуасига:

         ихтиёрий моделдаги компьютерлар;

         ахборотни тўплаш, ишлов бериш, узатиш ва чиқариш қурилмалари;

         берилганларни узатиш ва алоқа линиялари;

         ташкилий техника ва ахборотни автоматик тарзда олувчи қурилмалар;

           эксплуатацион материаллар ва бошқалар киради.

Хужжатлаштиришда бирламчи танланган техник воситалар, берилганларни технологик ишлови, технологик таъминот расмийлаштирилади. Хужжатлаштиришни шартли равишда 3 гурухга ажратиш мумкин: 

         техник таъминот бўйича давлат ва соҳадаги стандартларни ўз ичига олувчи умумий тизим;

         ҳамма босқичлар бўйича техник таъминотни яратишдаги услубиятлар мажмуаси­дан иборат махсуслашган тизим;

         техник таъминот бўйича ҳисоблашларни олиб боришда ишлатиладиган норматив-маълумотли тизим.

Техник таъминотнинг шакллари:

         марказлашган;

         марказлашмаган;

         қисман марказлашган.

Марказлашган ҳолатда, АТмэйнфреймларда ёки йирик серверларда фаолият юритади.

Марказлашмаган ҳолатда, функционал қисм-тизимлар бевосита ишчи ўринларда амалга оширилади.

Қисман марказлашган ҳолатда, техник таъминот ихтиёрий функционал қисм-тизим­лар ва ББни сақлаш учун шахсий компьютер ва  суперкомьютердан иборат тақсимланган тармоқлар асосида ташкиллаштирилади.

Математик таъминот – бу берилганларга ишловдаги математик усуллар, моделлар, алгоритмларнинг мажмуаси, тизимларни бошқаришнинг намунавий масалалари, оммавий хизмат кўрсатиш назарияси, ўйинлар назарияси ва ҳ.к. иборат.

Математик таъминот воситаларига:

         бошқариш жараёнларини моделлаштириш воситалари;

         бошқаришдаги намунавий масалалар;

         математик программалаш, математик статистика, оммавий хизмат кўрсатиш назарияси ва бошқа усуллар киради.

Программа таъминоти – бу фойдаланувчиларга йўналтирилган ва ахборотларга ишлов беришнинг намунавий масалаларини ечишга мўлжалланган программалар мажмуасидан иборат.

Программа таъминотига – тизимдаги умумий ва махсус программа махсулотлари, ҳамда программаларни ишлатиш бўйича техник хужжатлар киради.

 

АТдагиумумий программатаъминотига – ахборот ишловида намунавий масалалар­ни ечиш учун фойдаланувчиларга мўлжалланган программалар мажмуаси киради. Бу программалар мажмуаси компьютерларнинг функционал имкониятларини кенгайти­риш, берилганлар ишлови жараёнини назорат қилиш ва бошқариш учун  ишлатилади.

Тизимдаги махсус программатаъминоти, аниқ АТни яратиш жараёнида тузилган программалар мажмуасидан иборат. Унинг таркибига аниқ объект фаолияти моделини турли даражадаги мосликларда акслантиришни амалга оширувчи амалий программалар пакетикиради.

Программа махсулотини яратишдаги техник хужжатлар масалалар тавсифи, алго­ритм­­лаш топшириқлари, иқтисодий-математик моделлар ва назорат мисолларидан ибо­рат бўлади.

Лингвистик (онтологик) таъминот – бу келишилган қоидалар, услублар, луғатлар, юқори даражадаги алгоритмик тиллар мажмуасидан иборат бўлиб, берилганларни бошқариш ва амалларни бажаришда мутахассислар, яратувчилар ва фойдаланувчилар учун ягона тилда гапириш имкониятини яратади. Бу восита ҳамда ушбу ахборот тизимида ишлатилган атамалар мажмуаси ёрдамида программа, техник ва ахборот таъминоти билан мулоқат қилинади.

 

Услубий таъминот — АТнияратиш вафаолияти жараёнида ходим­лар­нинг техник воситалар ва АТ модулларининг ўзаро ҳаракатларини йўлга солувчи техник ва технологик усуллар мажмуасидан иборат.

 

Ташкилий таъминот — АТнияратиш вафаолияти жараёнида ходим­лар­нинг техник воситалар билан алоқасини тартибловчи воситалар мажмуасидан иборат.

Ташкилий таъминот қуйидаги функцияларни амалга оширади:

         ташкилотдаги мавжуд бошқариш тизимини тахлил қилиш, қаерда АТдан фойдала­ниш ва автоматизациялаш учун масалалар тўпламини аниқлаш;

         АТ лойиҳалашдаги техник топшириқларни ўз ичига олган компьютерда ечилади­ган масалар ва унинг самарадорлигини таъминловчи  техник-иқтисодий  асослар.

Ташкилий таъминот, лойиҳани яратишдан олдинги объектни ўрганиш жараёнидаги, ББ яратишдаги 1- босқичдан аввал яратилади.

 

Ҳуқуқий таъминот — АТни  яратиш, ҳуқуқий мақом ва фаолияти бўйича ҳуқуқий нормаларнинг мажмуаси бўлиб, ахборотни олиш, ўзгартириш ва фойдаланиш тартибла­рини белгилайди.

Ҳуқуқий таъминотнинг асосий мақсади қонунчиликни мустаҳкамлашдан иборат.

Ҳуқуқий таъминот таркибига қонунлар, фармонлар ва фармойишлар, ҳокимият органла­рининг қарорлари, буйруқлари ва йўриқномалари, ҳамда вазирлик, корхона, ташкилот ва махаллий ҳокимият органларининг норматив хужжатлари киради.

Ҳуқуқий таъминотни, ихтиёрий АТнинг фаолиятини тартибловчи умумий қисм ва аниқ бир тизимнинг фаолиятини тартибловчи махаллий қисмга ажратиш мумкин. АТ фаолиятини тартибловчи босқичлар:

         АТнинг мақоми;

         ходимларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари;

         бошқариш жараёнининг алоҳида турларининг ҳуқуқий нормалари;

         ахборотни яратиш, фойдаланиш ва бошқалар.

 


 

Ахборот таъминоти Ахборот таъминоти — ташкилотдаги айланиб юрувчи ахборотларни синфлаш ва кодлаш, ягоналаштирилган хужжатлар тизими, ахборот оқимлари чизмаси, ҳамда

Ахборот таъминоти Ахборот таъминоти — ташкилотдаги айланиб юрувчи ахборотларни синфлаш ва кодлаш, ягоналаштирилган хужжатлар тизими, ахборот оқимлари чизмаси, ҳамда

Бу моделда объектлар ва берилганлар орасидаги ҳамма алоқалар ўрнатилган ва улар оптималлашган бўлиши керак

Бу моделда объектлар ва берилганлар орасидаги ҳамма алоқалар ўрнатилган ва улар оптималлашган бўлиши керак

Марказлашган ҳолатда , АТмэйнфреймларда ёки йирик серверларда фаолият юритади

Марказлашган ҳолатда , АТмэйнфреймларда ёки йирик серверларда фаолият юритади

Услубий таъминот — АТнияратиш вафаолияти жараёнида ходим­лар­нинг техник воситалар ва

Услубий таъминот — АТнияратиш вафаолияти жараёнида ходим­лар­нинг техник воситалар ва
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
20.02.2020