АХБОРОТ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ
Оценка 5

АХБОРОТ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ

Оценка 5
docx
19.02.2020
АХБОРОТ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ
maqola.docx

АХБОРОТ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ

 

Ахборот тушунчаси ва унинг турлари, ахборотни олиш, сақлаш ва қайта ишлаш йўлларини тушунтириш. Ахборотнинг синтактик, семантик ва прагматик  ўлчовлари, ахборотнинг ўлчов бирликлари ҳақида тушунчалар бериш.

-                               Ахборот тушунчаси;

-                               Ахборотларни узатиш;

-                               Ахборотнинг турлари: матн, тасвир, анимация, аудио ва видео;

-                               Ахборот бирликлари, ахборотнинг ўлчов ва ҳажм тушунчалари;

-                               Ахборотнинг жамиятда ва кундалик ҳаётимизда тутган ўрни;

-                               Файл тушунчаси ва уларнинг турлари;

-                               Файллар устида бажариладиган амаллар;

-                               Файлларни конвертация қилиш;

-                               Ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари;

-                               Ахборотнинг салбий ва ижобий таъсири.

 

Ахборот тушунчаси. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги 439-ИИ сон “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига биноан, ахборот - манбалари ва тақдим этилиш шаклидан қатъий назар шахслар, предметлар, фактлар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги маълумотлардир.

Ахборот кенг қамровли тушунча бўлиб, унга қуйидагича таърифлар ҳам бериш мумкин:

1. Далил, воқеа, ходиса, предмет, жараён каби объектлар ҳақидаги билим ҳамда тушунчалар ёки буйруқлар;

2. Маълум хос матнда аниқ маънога эга тушунчаларни ичига олган далил, воқеа, ходиса, предмет, жараён, тақдимот каби объектлар ҳақидаги билимлар мажмуи;

3. Қизиқиш уйғотиши мумкин бўлган, сақланиши ва қайта ишланиши лозим бўлган жами далил ва маълумотлар. Китоб матни, илмий формулалар, банк ҳисоб рақамидан фойдаланиш ва тўловлар, дарс жадвали, ўлчаш мажмуаларининг ер ва фазо станцияси ўртасидаги масофа тўғрисидаги маълумотлар ва ҳоказолар ахборот бўлиши мумкин.

 

Ахборотларни узатиш. Ахборотни узатиш деганда эҳтиёждан келиб чиқиб, уни бир кишидан иккинчи кишига ёки бир компьютердан иккинчи компьютерга турли воситалар ёрдамида етказиб бериш тушинилади. Ахборотларни узатишнинг турли хил усуллари мавжуд бўлиб, улар компьютер дастурлари ёрдамида, почта орқали, транспорт воситалари ёрдамида,  алоқа тармоғи орқали узатиш мумкин. Алоқа тармоғи орқали ахборотларни қисқа вақт ичида узоқ масофага узатиш мумкин. Бунда маълумотларни узатиш вақти сезиларли даражада қисқаради.

                

 

Ахборотнинг турлари: матн, тасвир, анимация, аудио ва видео. Маълумки, ахборотларни инсонлар бир-бирига узатиш жараёнида  матн кўринишдаги, жадвал кўринишдаги, товуш кўринишдаги ва тасвир кўринишдаги маълумотлардан фойдаланади.

Матн. Матн – бу маълумотларни ифодалаш шакли бўлиб, у мазмунан ягона, яхлит ва танланган тилнинг белгилари кетма-кетлигидан иборат. Матн ҳужжат асосидир. Ахборот тизимига матн киритиш клавиатура, нурли перо, микрофон, ёки сканер ёрдамида амалга оширилади. Матнларга ишлов бериш матн муҳаррири деб аталувчи махсус амалий дастурлар мажмуаси томонидан амалга оширилади. Тармоқ орқали матнлар маълумотлар бўлаклари кўринишида узатилади.

 

Новый рисунок (1)

 

Тасвир. Тасвир – бу бирор воқеа, ходиса ёки жараёнларни ўзида ифодалаган расм бўлаклари ва ранглардан иборат маълумотдир. Фото, манзара, математик функциялар графиги, статистик маълумотлар диаграммаси ва шунга ўхшаш маълумотлар тасвир ҳисобланади. Компьютер ёрдамида тасвирларга ишлов беришни тўрт гуруҳга ажратиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:

1. Кулранг ва рангли тасвирлар;

2. Икки хил ва бир неча “рангли” тасвирлар;

3. Узлуксиз эгри ва тўғри чизиқлар;

4. Нуқталар ёки кўпбурчаклар иборат тасвирлар.

Бу туркумлаш тасвирни кўриб идрок қилиш механизми билан эмас, балки уларни тақдим этиш ва қайта ишлашга ёндашиш билан боғлиқ.

 

 

Анимация. Анимация маълум тезликда тасвирларни алмаштириш маҳсулидир. Бунда маълум вақт оралиғида, маълум сондаги бир хил ўлчамга эга бўлган тасвирлар тезкор алмаштирилади. Натижада мультипликацияга ўхшаш ҳаракатланувчи (анимацион) тасвир ҳосил бўлади. Фильмлар ва видео маълумотларнинг асосини анимациялар ташкил этади, чунки фильмлар намойишида бир сонияда 25-30 та тасвир тезкор алмаштирилади. Шундан қилиб, видеофильм таркибидаги тасвирларни ҳисоблаб чиқиш мумкин, яъни бир соатлик фильм 3600 сонияни, ундаги тасвирлар эса 90 мингтани ташкил этади. 

Анимация орқали қуйидагиларни амалга ошириш мумкин:

-                              матн ахборотини қисмлашни;

-                              тасвир қисмларининг сўзсиз ҳаракати жараёнини;

-                              расм ҳаракатларини;

-                              тарихий жангларнинг сўзсиз ҳаракатини;

-                              физик ва кимёвий жараёнларни;

-                              технологик жараёнларни;

-                              табиий ҳодисалар жараёнини;

-                              сиёсий ҳодисалар жараёнини;

-                              ижтимоий ҳодисалар жараёнини;

 

Компьютерда маълумотларни сакланиши

 

       Хар хил турдаги маълумотлар (товуш, матн, тасвир, видео) компьютерда рақамлар (кодлар) куринишида сакланади. Хар бирини саклашда компьютер махсус коидани куллайди. Масалан: мусикани саклаш учун у хар бир вакт интервалида булган товуш тебрланиш кодини хотирага саклайди; тасвирда эса тасвирни бир нечта сатр ва устунларга булиб, кесиш нукталарнинг хар бирининг рангини кодини хотирага сайлайди; матнда эса хар бир белги, рақам, харф кодини хотирага саклайди.

       Биз унлик санок системада хамма хисоб китобларни килсак, компьютер эса иккилик санок системада уларни бажаради. Шунинг учун маълумотларни минимал хажми БИТ деб номланиб 1 ёки 0 га тенг булади. Бу сонларни маъноси - ха ёки йук ва тугри ёки нотугри. Максимал 256 белги булиши мумкинлиги учун битта канакадир белги учун хотирада 1 БАЙТ хажм хотира ажратилади(1байт=256=28 бит). Байтдан катта улчов бирликлари хам бор 1 КИЛОБАЙТ = 1024 байт = 210 байт, 1 МЕГАБАЙТ = 1024 Килобайт = 220 байт, 1 ГЕГАБАЙТ = 1024 Мегабайт = 230 байт. Мисол учун битта А4 форматли когозни тахминан 2 Килобайт хажмли маълумот эгаллайди.

       Компьютер асосан маълумотларни саклаш ва улар билан ишлаш учун керак булади. Шу амалларни бажариш учун биз кутубхоналардан фойдаланамиз. Кутубхоналарда хам маълумотлар сакланади ва уларни биз хохлаган вактда ишлатишимиз мумкин.

       Кутубхонада маълумотлар китобларда сакланса, компьютерда эса ФАЙЛЛАРДА.

       ФАЙЛ бу номланган, дискда жойлашган маълумотлар кисми (харфлар рақамлар ва белгилар мантикий кетма кетлиги).

       Китобнинг номи иккита кисмдан иборат булса (китоб номи ва автор номи), файл номи хам иккита кисмдан иборат (файл номи ва тури). Шу иккита кисми файлнинг тулик номи деб номланади. Файл номи узунлиги - 8 белгигача, кенгейтмаси - 3 белгигача булиши мумкин. Файл номи ва кенгейтмаси уртасида нухта белгиси куйилиши шарт. Файл номи китоб номига ухшаб ичида сакланиб турган маълумотлар мавзусига караб куйилади. Файл тури (кенгейтмаси) шу маълумотлар турига караб куйилади. Файл номига караб биз шу файлдаги маълумотлар нима хакидалигини ёки кимга тегишлигини аниклашимиз мумкин. Файл тури (кенгейтмасига) караб компьютер маълумотларни канака куринишда бизга курсатишни аниклайди. Шунинг учун асосий, куп кулланадиган, кенгейтмалар билан танишамиз.

      

Асосий кенгайтмалар:

ехе, cом, бат - хар хил программаларни ишга туширадиган файллар

бмп, жпг, гиф - расм ва тасвир файллари

тхт, доc, wри - матн файллари

wав, мид, мп3 - аудио файллари

мов, ави - видео файллари

сйс - система файллари

 

       Масалан: реферат.доc, пҳото.жпг, сетора.мп3, тахи.мов, азиз.тхт

   Китоблар кутубхонади хоналарда жойланишса, компьютерда эса файллар КАТАЛОГЛАРДА (директория ёки папкаларда) жойлашади. Битта хонада бир нечта хона булиши мункин булса, битта каталогда бир нечта бошка каталог булиши мумкин. Битта хонада чикиб кетсангиз, сиз юкори жойлашган хонага чикиб кетасиз. Энг юкори хона эса каридор деб номланади. Худди шу вазият каталоглар билан. Агар сиз каталогдан чикиб кетсангиз, у холда сиз юкори жойлашган каталокга чикасиз. Энг юкори каталог асосий деб номланади. Каталоглар номи узинлиги 8та белгидан ошмаслиги керак. Хонанинг номи унинг ичидаги китобларга караб куйилса, каталог номи хам ичида сакланиб турган файлларга караб куйилади.

       Масалан: ГАМЕ, ТХТ, БУГАЛТЕР, ПРОГРАММ,

       Хамма хоналар ва китоблар кутубхонада этажларда жойлашади, компьютерда эса каталоглар ва файллар ДИСКЛАРДА. Дисклар 3 хил булади: каттик, юмшок ва компакт. Этажлар номи тартибланиб сонлар билан берилса, дисклар номи хам тартибланиб лотин харфлар билан берилади (А, В, С, Д, э...). Булардан А ва В юмшок (флоппи) дискларга берилади. Колган харфлар С, Д, э ... каттик дискларга берилади. Агар сизда (компакт дисклар юритувчиси) хам компьютерда булса у холда охирги харф унга берилади

       Куйидаги жадвалда биз компьютер ва кутубхона уртасидаги фаркни куришимиз мумкин. Кутубхона - Маълумотлар китобларда сакланади. Китобнинг тулик номи икта кисмдан иборат: узи номи ва автор номи.

       Компьютерда эса - Маълумотлар файлларда сакланади. Файл тулик номи икта кисмдан иборат: узи номи ва кенгейтмаси. Кутубхона - Китоблар хоналарда мавзуси ёки автор буйича сараланиб сакланади.

       Компьютерда эса - Файллар каталогларда мавзуси ёки тури буйича сараланиб сакланади

       Кутубхона - Китоблар ва хоналар этажларда жойлашади

      Компьютерда эса - Файл ва каталоглар дискларда жойлашади

 

Файл тушунчаси ва уларнинг турлари. Файл ягона яхлит деб қараладиган маълумотлар ёки дастур кодлари мажмуидир. Файл ўз номига эга бўлган ва тизимда сақланадиган маълумотларнинг асосий элементи бўлган объектдир. Фойдаланувчи файлни яратиши, нусхалаши, жўнатиши ва йўқ қилиши мумкин. Ҳар бир файл атрибутлар ва ундаги ахборотдан иборат бўлади. Файлнинг атрибутларига биринчи навбатда унинг номи, ахборот тури, яратилиш санаси ва вақти, ундан файдаланиш усули ҳамда ундан фойдаланишга рухсат бериш шартлари киради. Файлларнинг қуйидаги турлари мавжуд:

-                                 матн маълумотларни ўзида жамлаган файллар;

-                                 график маълумотларни ўзида жамлаган файллар;

-                                 мусиқа маълумотларни ўзида жамлаган файллар;

-                                 видео маълумотларни ўзида жамлаган файллар.

 

 

Файллар устида бажариладиган амаллар. Юқорида айтилганидек, файллар ўз номига эга бўлган ҳамда ўзида ахборотларни жамлаган объектдир. Шундай экан, демак ундан фойдаланиш жараёнида улар устида бир қанча амалларни бажариш мумкин. Булар:

-                                 файлларни яратиш;

-                                 файлларни нусхалаш;

-                                 файлларни ўзгартириш;

-                                 файлларни узатиш;

-                                 файлларни ўчириш.

Файлларни конвертация қилиш. Одатда файллар ўзида сақлаган маълумотларнинг турларига қараб ҳар хил кўринишда мавжуд бўлади. Кўпинча ушбу файллардаги маълумотлардан фойдаланиш учун уларни бир турдан бошқасига ўгиришга тўғри келади. Ушбу ўгириш жараёни конвертация деб номланади. Конвертация жараёнлари яъни маълумотларни бир турдан бошқасига ёки бир форматдан бошқасига ўгириш махсус дастурий воситалар ёрдамида амалга оширилади.

Ахборотнинг салбий ва ижобий таъсири. Ахборотнинг ижобий  томони шундан иборатки, ўз вақтида олинган тўғри ва сифатли ахборот  турли соҳаларда аниқ қарор қабул қилиш имконини беради. Тўғри сифатли ахборот инсонлар, айниқса ёшларнинг  дунёқарашини бойитиши, билим олиши, замонавий билимлар эгаси бўлиши имконини беради, зеро Президентимиз таъкидлаганларидек фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур.

Ахборотнинг салбий томони шундан иборатки, ҳозирги кунда айрим ғарб давлатларидан кириб келаётган бизнинг миллий қадриятларимизга ёт бўлган ахборотлар ва қарашлар ҳамда инсонлар онгини заҳарловчи маълумотлар ҳам мавжуд. Айниқса бундай маълумотлар Интернет тармоғи орқали кенг тарқалмоқда. Интернет ва СМС хабарлар орқали тарқалаётган жамиятимизга, қадриятларимиз ва анъаналаримизга, давлатчилигимизга зид бўлган ножўя ахборотлар ёшларнинг онгини заҳарлаши ва уларни нотўғри йўлларга бошлаши мумкин. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш бизнинг вазифамиздир. Ҳар доим ахборотдан ўринли ва тўғри фойдаланиш зарур.


 

АХБОРОТ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ

АХБОРОТ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ

Ахборотнинг турлари: матн, тасвир, анимация, аудио ва видео

Ахборотнинг турлари: матн, тасвир, анимация, аудио ва видео

Анимация. Анимация маълум тезликда тасвирларни алмаштириш маҳсулидир

Анимация. Анимация маълум тезликда тасвирларни алмаштириш маҳсулидир

КИЛОБАЙТ = 1024 байт = 210 байт, 1

КИЛОБАЙТ = 1024 байт = 210 байт, 1

Этажлар номи тартибланиб сонлар билан берилса, дисклар номи хам тартибланиб лотин харфлар билан берилади (А,

Этажлар номи тартибланиб сонлар билан берилса, дисклар номи хам тартибланиб лотин харфлар билан берилади (А,

Файлларни конвертация қилиш.

Файлларни конвертация қилиш.
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
19.02.2020