Бородин - рус композитори, химик олим, жамоа арбоби.
Александр Перфирьевич Бородин - рус композитори, химик олим, жамоа арбоби. Уй шароитида кенг доирали ( жумладан, мусиқий) таълим олган. Петербургдаги Хирургик тиббиёт академиясини ўқиб тугаллаган (1856), ва кейинчалик ушбу даргоҳда тиббиёт фани доктори (1858),профессор (1864), химия кафедрасининг мудири (1878), академик (1877) фаолият олиб борган. Биринчилар қаорида аёллар учун тиббиёт курсларини ташкил этувчиси. Ўз даврининг илғор олимлари Д. И. Менделеев, И. М Сеченов, В. Г. Белинский ва А. А Герценлар билан бўлган дўстлик ришталари Бородин дунёқараши ва илғор ғояларини шаклланиига туртки бўлди. Бородин- 60 йиллар тарғиботчисидир.
Фаолиятида кўп вақтни мусиқа санъатига бағишлаган, мустақил тарзда композиторлик сир – асрорларини ўзлаштирди. 1860 йилларда “ Қудратли тўда “ аъзоси бўлди. Стасов, Балакирев таъсирида ва Даргомыжский билан ўрнатган алоқалар Бородин ижодида Глинка анъаналарини давом этишига катта таъсир кўрсатади. Мазкур йилларда №1 симфония, “ Ботирлар” фарс-опера,, “ Уйқдаги княжна” романс ва б. асарлари яратилади.
Бородиннинг ижодий мероси
Катта илмий ва педагогик фаолият, ўзининг ишига бўлган катта талабчанлик ва пухталик сиффат томаонлари Бородин асарларини ёзилиш муддатини чўзилишига сабаб бўлган. Хусусан № 2 симфония йкки йил ичида ёзилган бўлсада оҳирига тказиш учун яна бир неча йиллар керак бўлди. “ Князь Игорь” операси устида композитор 18 йил ишлаган ( асарни оркестровкасини кейинчалик , композитор вафотидан сўнг Н. А. Римский – Корсаков ва А. К.Глазуновлар бажардилар).
Бородиннинг ижодий мероси катта эмас. Унинг асарларида рус халқининг улуғлиги, Ватанга муҳаббат, эркинлик мавзулари акс этилди. Бородин асарларининг марказида рус тарихининг достонларидаги кахрамонллар образлари, халқ қахрамонона достонлар туриб улар орқали композитор замоннинг долзарб масаларига жавоб излаган. Бородин асарлари эпик кенглик ва чуқур лирика билан суғорилган. Рус мусиқий фольклорни характерига нозик дид билан ёндашган композитор шарқ халқларнинг мусиқаси билан танишиб боради.Шу боис, унинг асарларида рус ва шарқона тимсоллар бир бирига яқин туради.
“ Князь Игорь” операси
Нафақат образли ифода учун балки композиторнинг бутун услуби учун эпиклик хосдир. Унинг асарларининг мусиқий драматургияси мусиқий матнни аста секин ёилиши, бир эмоционал холатда узоқ қолиши билан ажралиб туради. Куйлар рус маросим, эпик, лирик ва ҳалқ қўшикларига яқин. Бородин услуби- миллий мусиқага таянган ҳолда унинг умулашган хусусиятлар қоришмасида оригинал образлар яратишда; фольклор иқтибосларни йўқлиги, классик шаклларни қшлланиши. Гармоник тили асосан диатоник бўлиб , рус халқининг кшповозли полифониясидан келиб чиқади.
Бородин ижодининг йирик , марказий ва кахрамонана асарлардан бири “ Князь Игорь” операси саналади. Уўбу асарда эпик опера ва тарихий ҳалқ мусиқий драма белгилар мужассам этилган.
Бородин- рус классик симфонияларни асосчиларидан бири саналади. Унинг симфониялари( №1 симфония бир вақтда Н. А. Римский – Корсаков ва П. И.Чайковский симфониялар билан яратилган ) , рус симфонизмда кахрамонона-эпик йўналишини очиб берди. Айниқса №2 симфония бу йўналишнинг чўққисига айланди. Бородин шунингдек, рус класик квартет асосчилардан бири ( № 2 торли квартет ўзининг лирикаси билан мавтун этади) ва камер вокал лирикада туб янгилик киритганлиги билан алоҳида ўрин эгаллайди. У биринчилар қатори да романсга рус достонлар мавзуларини киритди Эпик романс-балладалар ( “Море”, “ Песнь тёмного леса”) билан бир қаторда композитор сатирик, хажвий кўшиқлар муаллифидир.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.