![]() |
Ҳавускон ота зиёратгохи
қадимдан машҳур бўлган, одамлар доим ташриф буюрувчи
диққатга сазовор жой ҳисобланади. Бу жой хақида деярли
аниқ маълумотлар бизгача етиб келмаган. Ривоятларга кўра, VIIаср охири
VIII-аср бошларида арабларнинг ўрта Осиёга кириб келиши билан
боғлиқдир. Ҳавускон ота Араб суворийлари билан отда бирга
келиб, Фарғона водийсига тушади. Водийнинг ҳар турли сўлим гўшалари
ва боғ-роғларини айланиб, ҳозирда ўзи асос солган
Ҳаваскон отага келиб қолади.
Пахтаобод тумани Маданият қишлоғига кириш жойи, Мойлисув сойи ва Андижон – Маданият йўлининг ғарбий чеккасидаги тепаликда жойлашган. Зиёратгоҳга ташриф буюрувчилар нигоҳи энг аввало катта йўл бўйидаги қабристон чекасида қурилган Хўжа Тақсим ота мақбарасига тушади. Мақбара оддий тўртбурчак тархли, пишиқ ғиштдан қурилган, кириш эшиги ёғоч ўймакорлиги услубида, томи гумбазли, оқ руҳ тунука қопланган, мақбара ичида қабр бор.
Отакўзи ота мадраси қурилиши хақида икки хил тахмин бор. Биринчиси 22 та ҳужрадан битта катта хонақодан, икки хонадан ҳамда иккинчи қаватида тўртта ҳужрадан ташкил топган.
Боғи бобур маданият ва истироҳат боғи
Боғи Бобур» — Андижон шаҳрининг жанубий шарқида — Буюк ипак йўли ёқаси
(Боғишамол) даги адирда жойлашган . 300 га майдонни эгаллаган. Фзбекистон Республикаси халқаро Бобур жамғармаси ташаббуси билан барпо этилган. Кобул шаҳридаги «Боғи Бобур»га қиёсан қурилган.
Хайвонот боғи
Ушбу хайвонот боғи 2019 йилда фойдаланишга топширилган. 80 га чқин қафасларга турли қитъалардан келтирилган, илонлар, тимсохлар, шерлар, гавая макакалари, эму туяқуши, ўрдак ва оққушлар ҳамда сув ости жонзотлари олиб келиниб парваришланмоқда.
Тарихчи олим Мухаммад Наршахийнинг ёзишича, Ҳазрати
Қутайба ибн Муслим 42-ҳижрий (661-мелодий) йилда Суриянинг Бохилий
деган жойида туғилган. Қутайба ибн Муслим 72-хижрий (691- мелодий)
йили Араб халифаси Абдурахмон ибн Марвон томонидан Хуросонга ноиб этиб
юборилади. Мазкур жойда дафн этилган.
Тешиктош ота Зиёратгоҳи ҳудудидаги тепаликда ғор жойлашган бўлиб, ҳозирги кунда ушбу жойга фуқаролар зиёрат қилиш мақсадида ташриф буюрадилар. Ғор илмий жихатдан ўрганилмаган.
ҚФРҒОНТЕПА ТУМАНИДАГИ ТУРИСТИК ОБЪЕКТЛАР
Бундан 200 йил аввал ташкил этилган
бўлиб, ҳозирда зиёратгоҳга маҳаллий ҳамда хорижий
сайёҳлар булоқ сувларидан шифо олиш учун қеладилар.
Зиёратгоҳ атрофида шифобаҳш ҳисобланган “Кўк булоқ”,
“Сўнгал булоқ”, “Яра-чақа булоқ”лари мавжуд. Зиёратгоҳ
қадамжодир, ҳар чоршанба куни бу ерга келиб қизлар кокил
кестиради ҳамда фарзанд кўрмаганлар ўзларига фарзанд тилайдилар.
Қўштепа архелогик ёдгорлиги.
Ушбу қадимий ёдгорлик деярли бир гектар ерни эгаллаган бўлиб, баландлиги 4-7 метрни ташкил этувчи иккита тепаликдан иборат. Тахминларга кўра, бу бир неча гектарга чўзилган аҳоли пунктининг марказий қисми ҳисобланади. У мудофаа вазифасини бажарувчи қалъа девори билан ўралган бўлган.
Қўрғонтепа ҚФЙ ҳудудида жойлашган ушбу мадраса 1909-1912 йиллари қуриб битказилган 0,46 гектарга эга. Бино таъмирталаб бўлиб, ҳозирда аҳоли масжид сифатида фойдаланиб келмоқда.
![]() |
Материалы на данной страницы взяты из открытых источников либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.