Автоматизациялашган лойиҳалаш тизими
Оценка 4.7

Автоматизациялашган лойиҳалаш тизими

Оценка 4.7
docx
20.02.2020
Автоматизациялашган лойиҳалаш тизими
Автоматизациялашган лойиҳалаш тизими.docx

         Автоматизациялашган лойиҳалаш тизими

Автоматизациялашган лойиҳалаш тизими деганда – компьютерни техник махсулотларни лойиҳалашда қўллаш – лойиҳалаш жараёнидаги масалаларни мулоқат асосида яратиш, лойиҳалаштириладиган объектни моделлаштириш ва техник хужжат­ларини тайёрловчи тизим тушунилади.

Масалан: автомобилларни лойиҳалаш, уйларни лойиҳалаш тизими, самолётларни лойиҳалаш тизими ва ҳ.к.

         Ахборот тизимлари тури аслида иккига бўлинади:

1.     Автоматлашган тизимлар.

2.     Автоматизациялашган тизимлар.

Автоматлашган тизимлардатизимнинг ишлаш жараёнида инсон иштирок этмайди. Автоматизациялашган тизимларда эсатизимбилан инсоннинг мулоқот қила олиши назарда тутилади.

Эксперт тизимлари сунъий тафаккур тизими бўлиб, соҳа бўйича йирик мутахас­сисларнинг билимларини, қоида ва хулоса механизмларининг мажмуасидан иборат билимлар базасида шакллантирган ва фойдаланувчи келтирган фактлар асосида  вазиятни таниш, ташхис қўйиш, ечимни ифодалаш ёки ҳаракатни танлаш учун таклиф киритиш амалларини бажариш асосида эксперт сифатида хулоса чиқара олиш имконига эга.

Автоматизацияланган ишчи ўринлари деганда – маълум бир мутахассис­нинг ўзининг функционал вазифаларини автоматизациялаш учун зарур бўлган шахсий программа ва техник воситалар мажмуаси тушунилади. Масалан, олий ўқув юртларидаги талаба-сессия, талаба-контракт, талаба-ётоқхона, талаба-стипендия, мактаб директори ва ўқув жараёни бўйича унинг муовини, коллеж ва лицейларни бошқаришда хизмат қилувчи ишчи ўринларини автоматиза­циялашган ҳолатла­рини мисол қилиш мумкин.

         Берилганлар базасини бошқариш тизими деганда – берилганларни йиғиш, улар устида турли амалларни бажариш, узатиш, сўровларни бажариш ва қайта ишлаш жараёнларини ўз ичига олувчи берилганлар базасини бошқарувчи тизим тушунилади. Ушбу тизим ҳар қандай ахборот тизимининг асосий қисми бўлиб ҳисобланади.

         Электрон давлат (ҳукумат) деганда – давлатнинг бошқарув тизимида тўлиқ равишда ахборот ресурсларидан икки томонлама фойдаланишни амалга оширувчи бир қанча қисмлардан тузилган йирик АТ тушунилади.

 

Тест саволлари:

 

1.Тизим нима?

А.* Ахборотни сақлаш, излаш, турларга ажратиш, униқайта ишлаш принциплари, усуллари, воситалари

Б. Ахборотларни йиғиш, сақлаш, узатиш,қайта ишлаш усул ва восиаталари мажмуини

C. Ягона мақсад йўлида, бир вақтнинг ўзида ҳам яхлит, ҳам ўзаро боғланган тарзда фаолият кўрсатадиган бир нeча турдаги eлeмeнтлар.

Д. тўғри жавоб йўқ

2.Ахборот тизими eлeмeнтларигақайсилари киради?

А. Одамлар,қурилмалар. Матeриаллар, бино..

Б. *Компютeрлар, Компютeр тармоқлари, одамлар, ахборот, дастурий таъминотлар..

C. Элeктрон ва Элeктромeханикқурилмалар..

Д. Коммуникация воситалари, eлeмeнтлари, алоқа каналлари.

 

2-мавзу: Тизимларнингфаолиятиниваривожланишинихарактерловчиасосийтушунчалар: ҳолати, ўзинитутиши, мувозанатлилиги, турғунлиги, ривожланиши, тизимларнингтаснифи (2 соат маъруза)

 

Режа:

1.     Ахборот таъминоти

2.     Техник таъминот

3.     Математик таъминот

4.     Программа таъминот

 

Ахборот тизимининг асосий таркиби қисм-тизимлардан иборат. Қисм-тизим – бу тизимнинг қайсидир аломати бўйича ажратилган бўлагидан иборат. Ахборот тизимининг умумий тузилишини қўлланиш соҳасидан қатъий назар, қисм-тизимларнинг мажмуаси сифатида қараш мумкин. Бу ҳолатни синфлашнинг тузилма аломати, қисм-тизимларни эса таъминловчилар деб аташ мумкин. Шундай қилиб, ихтиёрий ахборот тизимининг тузилишини таъминловчи ва функционал қисм-тизимларнинг мажмуаси сифатида қараш мумкин.

Ахборот тизимларини таъминловчи қисм-тизимларига – ахбо­рот, техник, математик, программа, лингвистик, ташкилий, услубий ва ҳуқуқий таъминотлар киради.

Ахборот таъминоти қисм-тизимининг вазифаси, бошқарув қарорларини қабул қилиш учун ўз вақтида ишончли ахборотни шакллантириш ва чиқаришдан иборат.

Ахборот таъминотиташкилотдаги айланиб юрувчи ахборотларни синфлаш ва кодлаш, ягоналаштирилган хужжатлар тизими, ахборот оқимлари чизмаси, ҳамда ББ қуриш услубиятининг ягона мажмуасидир.

Ягоналаштирилган хужжатлар тизими (ЯХТ) давлат, вилоят/худуд ва соҳалар даражасида яратилади. ЯХТнинг асосий мақсади – жамиятдаги турли ишлаб-чиқариш соҳалари бўйича кўрсаткичларни ўзаро таққослашни таъминлашдан иборат. Бунинг учун стандартлар яратилиши ва қуйидагиларга талаблар қўйилади:

         ягоналаштирилган хужжатлар тизимига;

         турли даражадаги бошқарув тизимларидаги хужжатларнинг ягоналашган шаклига;

         реквизитлар ҳамда кўрсаткичларнинг таркиби ва тузилишига;

         ягоналаштирилган хужжатлар тизимини жорий қилиш, юритиш ва рўйҳатдан ўтказишга.

Лекин,  ягоналаштирилган хужжатлар тизими мавжуд бўлгани билан, ташкилотлар тадқиқот қилинганда, доимий равишда бир қатор камчиликлар аниқланади:

         қўлда ишлов бериладиган хужжатларнинг жуда катта ҳажмдалиги;

         турли хужжатларда бир хил кўрсаткичларнинг такрорланиши;

         катта ҳажмдаги хужжатлар билан ишлаш натижасида мутахассисларнинг бевосита бажариши керак бўлган ишлардан чалғиши;

         баъзи кўрсаткичларнинг яратилиши, лекин ишлатилмаслиги ва ҳ.к.

Ана шу камчиликлардан ҳалос қилиш, ахборот таъминотини яратишдаги масалалар­дан бири бўлиб ҳисобланади.

Ахборот оқимларининг чизмаси – ахборот йўналиши ва унинг ҳажмини, ҳамда бирламчи ахборот яратилган жойни ва натижавий ахборотдан фойдаланишни акслантиради. Ана шундай чизмаларнинг тахлили ҳисобига ҳамма бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш мумкин.

Ахборот ҳажмини аниқлаш ва уни майда деталларигача таҳлил қилган ҳолда, ахборот оқимлари чизмасини қуриш, қуйидагиларни таъминлайди:

         такрорланувчи ва фойдаланилмайдиган маълумотларни йўқотишни;

         маълумотни синфлаш ва рационал тақдимот қилишни.

Бунинг учун батафсил ахборот оқимлари ҳаракатининг ўзаро боғланиш масалалари пухта ҳал қилиниши керак. Бошқарув қарорларини қабул қилиш учун, қайси кўрсаткич­лар зурур, қайсилари зарур эмаслигини аниқлаш керак. Ҳар бир бажарувчига фақатгина фойдаланиши зарур бўлган ахборот етиб бориши керак.

Берилганлар базасини қуриш услубияти уларни лойиҳалаштиришдаги назарияга асосланиши зарур. Бу услубиятнинг концепциясини тушуниш учун амалиётда қўлла­нила­диган 2та асосий, кетма-кет амалга ошириладиган босқичлардаги ғояларни келтирамиз.

1- босқич:

         ташкилотнинг тузилиши ва ўзига хос фаолиятини тушуниш;

         ахборот оқимлари чизмасини қуриш;

         хужжат айланишининг мавжуд тизимини тахлил қилиш;

         ахборот объектлари ва уларга мос хоссалар ҳамда тайинланишини аниқловчи кўрсатгичларнинг таркибини (параметрлар, тавсифлар) аниқлаш.

2- босқич — фаолият соҳасининг 1- босқичида аниқланган берилганларнинг ахборот-мантиқий концептуал моделини яратиш. Бу моделда объектлар ва берилганлар орасидаги ҳамма алоқалар ўрнатилган ва улар оптималлашган бўлиши керак. Яратилган ахборот-мантиқий концептуал модел, берилганлар базасини қуришдаги фундамент бўлади.

Ахборот таъминотини яратиш учун зарур талаблар:

         ташкилот бошқарув тизимидаги – мақсадлар, масалалар ва функцияларни аниқ тушуниш;

         ахборот оқимларининг чизмасини тахлил қилиш учун – ахборот яратилган дақиқа­дан бошлаб, ундан бошқарув даражаларининг турли бўғинларида фойдалангунча кетган вақт оралиғидаги, ахборот ҳаракати аниқлаш;

         хужжатлар алмашинуви тизимини такомиллаштириш;

         синфлаш ва кодлаш тизимидан фойдаланиш;

         ахборотлар орасидаги ўзаро боғланишни акслантирувчи концептуал ахборот-мантиқий моделини яратиш услубиятини билиш;

         замонавий техник таъминот асосида, берилганлар базасини бошқариш тизимларининг компьютерлардаги фаолиятининг асосларини билиш.

Техник таъминот бу — ахборот тизимининг ишлаши учун зарур бўлган техник воситалар мажмуаси ҳамда уларнинг ва технологик жараёнларни тавсифловчи хужжатлардан иборат.

Техник воситалар мажмуасига:

         ихтиёрий моделдаги компьютерлар;

         ахборотни тўплаш, ишлов бериш, узатиш ва чиқариш қурилмалари;

         берилганларни узатиш ва алоқа линиялари;

         ташкилий техника ва ахборотни автоматик тарзда олувчи қурилмалар;

           эксплуатацион материаллар ва бошқалар киради.

Хужжатлаштиришда бирламчи танланган техник воситалар, берилганларни технологик ишлови, технологик таъминот расмийлаштирилади. Хужжатлаштиришни шартли равишда 3 гурухга ажратиш мумкин: 

         техник таъминот бўйича давлат ва соҳадаги стандартларни ўз ичига олувчи умумий тизим;

         ҳамма босқичлар бўйича техник таъминотни яратишдаги услубиятлар мажмуаси­дан иборат махсуслашган тизим;

         техник таъминот бўйича ҳисоблашларни олиб боришда ишлатиладиган норматив-маълумотли тизим.

Техник таъминотнинг шакллари:

         марказлашган;

         марказлашмаган;

         қисман марказлашган.

Марказлашган ҳолатда, АТмэйнфреймларда ёки йирик серверларда фаолият юритади.

Марказлашмаган ҳолатда, функционал қисм-тизимлар бевосита ишчи ўринларда амалга оширилади.

Қисман марказлашган ҳолатда, техник таъминот ихтиёрий функционал қисм-тизим­лар ва ББни сақлаш учун шахсий компьютер ва  суперкомьютердан иборат тақсимланган тармоқлар асосида ташкиллаштирилади.

Математик таъминот – бу берилганларга ишловдаги математик усуллар, моделлар, алгоритмларнинг мажмуаси, тизимларни бошқаришнинг намунавий масалалари, оммавий хизмат кўрсатиш назарияси, ўйинлар назарияси ва ҳ.к. иборат.

Математик таъминот воситаларига:

         бошқариш жараёнларини моделлаштириш воситалари;

         бошқаришдаги намунавий масалалар;

         математик программалаш, математик статистика, оммавий хизмат кўрсатиш назарияси ва бошқа усуллар киради.

Программа таъминоти – бу фойдаланувчиларга йўналтирилган ва ахборотларга ишлов беришнинг намунавий масалаларини ечишга мўлжалланган программалар мажмуасидан иборат.

Программа таъминотига – тизимдаги умумий ва махсус программа махсулотлари, ҳамда программаларни ишлатиш бўйича техник хужжатлар киради.

 

АТдагиумумий программатаъминотига – ахборот ишловида намунавий масалалар­ни ечиш учун фойдаланувчиларга мўлжалланган программалар мажмуаси киради. Бу программалар мажмуаси компьютерларнинг функционал имкониятларини кенгайти­риш, берилганлар ишлови жараёнини назорат қилиш ва бошқариш учун  ишлатилади.

Тизимдаги махсус программатаъминоти, аниқ АТни яратиш жараёнида тузилган программалар мажмуасидан иборат. Унинг таркибига аниқ объект фаолияти моделини турли даражадаги мосликларда акслантиришни амалга оширувчи амалий программалар пакетикиради.

Программа махсулотини яратишдаги техник хужжатлар масалалар тавсифи, алго­ритм­­лаш топшириқлари, иқтисодий-математик моделлар ва назорат мисолларидан ибо­рат бўлади.

Лингвистик (онтологик) таъминот – бу келишилган қоидалар, услублар, луғатлар, юқори даражадаги алгоритмик тиллар мажмуасидан иборат бўлиб, берилганларни бошқариш ва амалларни бажаришда мутахассислар, яратувчилар ва фойдаланувчилар учун ягона тилда гапириш имкониятини яратади. Бу восита ҳамда ушбу ахборот тизимида ишлатилган атамалар мажмуаси ёрдамида программа, техник ва ахборот таъминоти билан мулоқат қилинади.

 

Услубий таъминот — АТнияратиш вафаолияти жараёнида ходим­лар­нинг техник воситалар ва АТ модулларининг ўзаро ҳаракатларини йўлга солувчи техник ва технологик усуллар мажмуасидан иборат.

 

Ташкилий таъминот — АТнияратиш вафаолияти жараёнида ходим­лар­нинг техник воситалар билан алоқасини тартибловчи воситалар мажмуасидан иборат.

Ташкилий таъминот қуйидаги функцияларни амалга оширади:

         ташкилотдаги мавжуд бошқариш тизимини тахлил қилиш, қаерда АТдан фойдала­ниш ва автоматизациялаш учун масалалар тўпламини аниқлаш;

         АТ лойиҳалашдаги техник топшириқларни ўз ичига олган компьютерда ечилади­ган масалар ва унинг самарадорлигини таъминловчи  техник-иқтисодий  асослар.

Ташкилий таъминот, лойиҳани яратишдан олдинги объектни ўрганиш жараёнидаги, ББ яратишдаги 1- босқичдан аввал яратилади.

 

Ҳуқуқий таъминот — АТни  яратиш, ҳуқуқий мақом ва фаолияти бўйича ҳуқуқий нормаларнинг мажмуаси бўлиб, ахборотни олиш, ўзгартириш ва фойдаланиш тартибла­рини белгилайди.

Ҳуқуқий таъминотнинг асосий мақсади қонунчиликни мустаҳкамлашдан иборат.

Ҳуқуқий таъминот таркибига қонунлар, фармонлар ва фармойишлар, ҳокимият органла­рининг қарорлари, буйруқлари ва йўриқномалари, ҳамда вазирлик, корхона, ташкилот ва махаллий ҳокимият органларининг норматив хужжатлари киради.

Ҳуқуқий таъминотни, ихтиёрий АТнинг фаолиятини тартибловчи умумий қисм ва аниқ бир тизимнинг фаолиятини тартибловчи махаллий қисмга ажратиш мумкин. АТ фаолиятини тартибловчи босқичлар:

         АТнинг мақоми;

         ходимларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари;

         бошқариш жараёнининг алоҳида турларининг ҳуқуқий нормалари;

         ахборотни яратиш, фойдаланиш ва бошқалар.

 

Тест саволлари:

 

1. Фактографик тизим нима?

А.* Кўриниши содда вақўйилган масалаларга ягона, аниқ ечимни кўрсата оладиган тизим

Б. Ягона, аниқ ечимни кўрсата оладиган, тeхник воситалари билан ишлайдиган  тизим

C. Тўғри жавоб йўқ

Д. Коммуникация воситалари, eлeмeнтлари, алоқа каналлари

 

2. Қуйидагилардан қайси бири тўғри ?

А. Ахборотнинг ёзув кўринишида ифодаланиши хабар дeб тушуниш мумкин.

Б.* Узлуксиз сигналларни кодлаш учун узилишли кўринишга ўтказиш шарт eмас.

C. Ҳарқандай хабарни физик катталик сифатида ифолаш мумкин

Д. Тўғри жавоб йўқ

 


 

Автоматизациялашган лойиҳалаш тизими

Автоматизациялашган лойиҳалаш тизими

Д. тўғри жавоб йўқ 2.Ахборот тизими eлeмeнтларигақайсилари киради?

Д. тўғри жавоб йўқ 2.Ахборот тизими eлeмeнтларигақайсилари киради?

Лекин, ягоналаштирилган хужжатлар тизими мавжуд бўлгани билан, ташкилотлар тадқиқот қилинганда, доимий равишда бир қатор камчиликлар аниқланади: • қўлда ишлов бериладиган хужжатларнинг жуда катта ҳажмдалиги; •…

Лекин, ягоналаштирилган хужжатлар тизими мавжуд бўлгани билан, ташкилотлар тадқиқот қилинганда, доимий равишда бир қатор камчиликлар аниқланади: • қўлда ишлов бериладиган хужжатларнинг жуда катта ҳажмдалиги; •…

Техник таъминот бу — ахборот тизими нинг ишлаши учун зарур бўлган техник воситалар мажмуаси ҳамда уларнинг ва технологик жараёнларни тавсифловчи хужжатлардан иборат

Техник таъминот бу — ахборот тизими нинг ишлаши учун зарур бўлган техник воситалар мажмуаси ҳамда уларнинг ва технологик жараёнларни тавсифловчи хужжатлардан иборат

Математик таъминот воситаларига: • бошқариш жараёнларини модел лаштириш воситалари ; • бошқаришдаги намунавий масалалар ; • математик программ алаш , математик статистик а , оммавий…

Математик таъминот воситаларига: • бошқариш жараёнларини модел лаштириш воситалари ; • бошқаришдаги намунавий масалалар ; • математик программ алаш , математик статистик а , оммавий…

АТ лойиҳалашдаги техник топшириқларни ўз ичига олган компьютерда ечилади­ган масалар ва унинг самарадорлигини таъминловчи техник-иқтисодий асослар

АТ лойиҳалашдаги техник топшириқларни ўз ичига олган компьютерда ечилади­ган масалар ва унинг самарадорлигини таъминловчи техник-иқтисодий асослар
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
20.02.2020