“Ғазалиёт бўстонида” мавзусида адабий-мусиқий кеча
Оценка 4.6

“Ғазалиёт бўстонида” мавзусида адабий-мусиқий кеча

Оценка 4.6
Документация
docx
другое
10 кл—11 кл +1
04.04.2024
“Ғазалиёт бўстонида” мавзусида адабий-мусиқий кеча
Внеурочное занятие по узбекской литературе
Ғазалиёт бўстонида.docx

“Ғазалиёт бўстонида” мавзусида адабий-мусиқий кеча

Кеча мавзуси: Ғазалиёт бўстонида

Кеча мақсади: а) таълимий:ўқувчиларни ўзбек мумтоз адабиётида яратилган                                                    

                         ғазалларнинг  энг сара намуналари билан  таништириш ,улар-           

                        нинг мазмунини идрок эттириш;

                          б)тарбиявий: ўқувчилар қалбида улуғ ғазалнавис аждод -

                         ларимизга  нисбатан  ҳавас , меҳр-муҳаббат,фахр  туйғуларини       

                        уйғотиш, ғазаллар орқали гўзал қалб ва хуш ахлоқ соҳиблари,

                         маънавияти кучли  ҳамда  комил  инсонлар  қилиб  тарбиялаш;

                          в)ривожлантирувчи:ўқувчиларнинг ифодали ўқиш,бадиий

                          ўқиш,куйлаш малакаларини,эркин изланиш ва бадиий санъат-

                          корлик қобилиятларини ривожлантириш.

Кеча жиҳозлари: шиорлар,гуллар,шарлар, шоирларнинг суратлари, чолғу   

                        асбоблари.

Кечани  ўтказиш  жойи: мактаб  мажлис зали.

Кеча меҳмонлари: ўқитувчилар, ўқувчилар ,ота-оналар.

Кечани  ўтказиш  вақти: соат 12.30

Кечанинг бориши: I.Ташкилий қисм:

                              1.Кеча меҳмонларини кутиб олиш ва саломлашиш.

                               2.Кеча иштирокчиларининг тайёргарликларини текшириш.

                               3. Мумтоз  мусиқий  куй эшиттириш.

                               II.Ўқитувчининг кириш нутқи:

                               -Ассалому алайкум, ҳурматли ота- оналар,қадрли ҳамкасб-

                               лар ва азиз ўқувчилар!  Бугун  биз бу ерга  “Ғазалиёт бўсто-

            нида ”мавзусида  адабий  ва бадиий  кечамизни ўтказиш  учун йиғилдик. Унда    

            мактабимизнинг   ғазалхон  ўқувчилари иштирок этишади. Бу  кечани  11-синф   

           ўқувчилари Халиллаева Зуҳра ва Арипжан Жавоҳирлар бошқариб борадилар.            

          Энди навбатни шу бошқарувчи ўқувчиларга берамиз. Марҳамат , кечамизни 

          томоша қилингизлар.

                            III.Асосий қисм:

1-    бошқарувчи:
-Ассалом,эй шоир боболар руҳи,

Гўзаллик шайдоси момолар руҳи,

Руҳингиз олдида айлаймиз  таъзим,

Сизлардир халқимиз шаъни ,шукуҳи.

2-    бошқарувчи:

Ассалом , кошонам – муқаддас даргоҳ!

Ассалом, меҳмонлар – қалби дарёлар!                                                              

Ассалом, устозлар – касб-кори сабоқ!

Ассалом, дўстларим – бизга қўш қанот!

 1-бошқарувчи :      Гулласин юртимиз, яйрасин қалблар,

Тоабад  ўлмасин  миллийлик руҳи.

Улуғ халқим -  адабиёт  ҳамроҳи,

Акс этгандир орзусию дил оҳи.

2-бошқарувчи:     - Дилга ёр бизда ҳам бир олий  мақсад,

                                Мерос ғазал гулшанин  кўз-кўз этмоқ.

                                Гулшанни сиз билан оралаб кезиб,

                                Ғазал ўқиб,  қўлингизга гул тутмоқ.

1-бошқарувчи:    - Қадим  юртга қайтсин қадим наволарим,

                               Қумлар босиб, қуримасин дарёларим.

                               Алпомишга алла айтган момоларим,

                               Руҳини шод этай десанг – халқ бўл, элим.

 

2-бошқарувчи :    Дунёга боқ, қадди сендек ким бор яна ,

                              Довруғи  ҳам  дарди сендек ким бор яна .

                             Халқ  бўлишга  ҳадди сендек ким бор яна,

                             Мозийни ёд этай десанг – халқ бўл, элим!

1-бошқарувчи:  Дарҳақиқат ,  халқимиз дунёдаги энг буюк халқлардан бири-            

                            дир.  Меҳри дарё ,  қадди баланд,  метиндек  иродаю,  сабр -                     

                            бардоши  ва  ҳалол  меҳнати билан  довруғи  оламни тутган

                            қиёси йўқ бир халқдир.  Унинг буюклигини  туриш – турму-

                            шида ,  гўзал  урф – одатларга ,  маросимларга  бой  ҳаётида ,

                            ширин  ва  гўзал  муомаласида  янада  яққолроқ  кўрамиз.

                            Халқимизнинг  бу буюк  қадриятларини изчил  ўрганиб,

                            эъзозлаб,   улардан  маънавий озиқ олиб, ўсиб – ривожланиб, 

                            янгиланиб  бораверамиз. “ Агар янгиланиш  элнинг мил-

                          лий руҳ томиридан озиқ ола олмаса, у адашишга  бошлайди”,-

                            деб бу ҳақда элбошимиз Н.А.Назарбаев  айни ҳақиқатни        

                            айтганлар.

2-бошқарувчи:   - Ҳа,  халқимиз  яратган  ва  яратаётган  мўъжизакор  нақш-

                            лару  муҳташам бинолар,  гўзал саънат  асарлари  ҳали-ҳануз

                            дунё  аҳлини  ҳайратга  солиб  келмоқда. Азалдан  қалби

                            гўзалликка  ташна,  эзгуликка  мойил  бўлган  қўли  гул  хал-

                            қимиз  бу  дунёга не –не даҳолару  улуғ  шоирларни  ҳам 

                            бахш  этган  халқдир. Элбошимиз  ўзининг “Келажакка дас-

                            тур:  руҳий янгиланиш ”  мақоласида “ Әр бір өлкенің  хал-

                            қына суықта пана, ыстықта сая болған,  есімдері  ел есінде

                            сақталған  біртуар  перзенттері  бар.  Осының  бәрін  жас

                            ұрпақ  біліп  осуге тиіс ”, – дея ёш  авлодни   халқимизнинг

                            бу  улуғ фарзандларини  таниб – билиб ўсишга  чорлайди.

                            - Шунингдек, адабиётда  ҳам  халқнинг  севимли  фарзанд-

                            лари  бўлган буюк  шоирларимиз  шундай  бўстон  яратди-

                            ки,  дунё адабиётида бунга тенг келадиган  бўстон   йўқ

                            десак, муболаға бўлмас.

1-бошқарувчи: - Албатта, у  ажойиб бўстон  -  ғазалиёт  бўстонидир. Унда   

                          улуғ шоирларимиз  яратган  ҳар бир ғазал қанча вақт ўтмасин,

                          сўлимайдиган, қуриб қолмайдиган, абадий яшнаб турувчи

                          бир  гулдир. Дунёда гулни севмайдиган,  бўстонга                  

                           талпинмайдиган одам бўлмаса керак.

2-бошқарувчи: Шунинг  учун  бугун  биз  ушбу ғазалиёт  бўстонидан  энг

                            сара гулларни узиб сизга тақдим этмоқчимиз, яъни энг яхши

                            ғазаллар билан кечамиз давомида таништириб бормоқчимиз.

                            Марҳамат,  тинглаб завқ  ва ором олингизлар. 

IV. Адабий – бадиий қисм. 1.Сайфи  саройи,  Хоразмий , Атойи  ва  

                           Саккокий  ғазалларини 7 “Б” -8 “Б”- 11-синфўқувчилари 

                           ифодали  ўқишади.                                                                            

                           2. Шоир Лутфийнинг “ Жиги-жиги”  ғазалини  8 “Б”-синф                                                          

                           ўқувчиси      Талипов  Мақсад куйлайди.

                            3. Мавлоно Лутфий ҳақида “ Шеър ўғриси ” мавзусида 7 “Б”-

                          синф  ўқувчилари     саҳна кўринишини қўйишади.

                           4.Лутфийнинг “ Суратингни кимки кўрди...” ғазалини11-синф

                            ўқувчиси ифодали  ўқийди.                                               

                           5. “ Муножот ” куйига 11-синф  ўқувчиси Селтаева Фарзона                     

                           рақс ижро этади.

                           6.Ғазал мулкининг султони А.Навоий ҳақида “ Шоир ижод

                            онларида ” мавзусида 11-синф  ўқувчилари саҳна кўриниши

                          қўйишади.

                          7. Навоийнинг  “ Оҳким”ғазалини 7 “Б”синф ўқувчилари

                          куйлайдилар.    

                         8. Навоийнинг  “Келмади” ғазалини  6 “Б” –синф ўқувчиси

                          Талип  Диляра  ифодали ўқийди.

                       9. Навоийнинг “ Мубтало бўлдим” ғазалини 11-синф ўқувчиси                        

                           Арипжан  Жавохир  куйлайди.

                       10. Бобурнинг  “Ғурбатта ул ой...” ғазалини  11-синф       

                      ўқувчиси  Джунаева  Шаҳзода  ифодали ўқийди.

                       11. “Ғазалим – бор-йўғим ” мавзусида  9-синф  ўқувчилари 

                       саҳна кўриниши қўйишади.

                       12. Б.Машрабнинг  “ Мастоналарға ” ғазалини  7 “Б”   -синф

                      ўқувчилари куйлашади.

                       13. Нодиранинг “На гул сайр айла...” ғазалини  7 “Б”-синф

                       ўқувчиси  Талип  Севинч  ифодали ўқийди.

                       14.“Нодира ва Увайсий” мавзусида 11-синф ўқувчилари саҳна

                       кўринишини кўйишади.

                       15. Увайсий ғазалига 7 “Б”-синф ўқувчиси  рақс ижро этади.

                       16. Муқимий ғазалини 11-синф ўқувчиси  Собирова  Лолабону

                        ифодали ўқийди.

                       17. Фурқатнинг  “ Навбаҳор ” ғазалини 7 “Б” синф             

                        ўқувчилари  куйлашади.

                      18. Э.Воҳидовнинг “Дўст билан обод  уйинг... ” ғазалини 7 “Б”-

                      синф  ўқувчиси  Арипжан  Дурдона  ифодали ўқийди.

                      19. Иброҳим   Пўлатнинг  “Яхши - ёмон”  ғазалини  9-синф

                      ўқувчиси Эргашова  Хадича  ифодали  ўқийди.

V.  Адабий –  ижодий   қисм. 1. “ Баҳр ул-байт ” ўйинини ўтказиш.

                           2. Томошабинлар билан совғали ўйин: “ Ўйланг, изланг,

                           топинг! ” .

VI. Кеча меҳмонларига сўз бериш.

VII. Якуний қисм:

1-бошқарувчи:  Ҳурматли  томошабинлар, сизлар билан бирга ажойиб бир

                             бўстонда маза қилиб сайр этдик. Афсуски, сайримиз

                             ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Эътиборларингиз учун катта

                            раҳмат.Хайр, соғ-омон бўлингизлар !


 

Кеча мавзуси: Ғазалиёт бўстонида

Кеча мавзуси: Ғазалиёт бўстонида

Унда мактабимизнинг ғазалхон ўқувчилари иштирок этишади

Унда мактабимизнинг ғазалхон ўқувчилари иштирок этишади

Алпомишга алла айтган момоларим,

Алпомишга алла айтган момоларим,

Осының бәрін жас ұрпақ біліп осуге тиіс ”, – дея ёш авлодни халқимизнинг бу улуғ фарзандларини таниб – билиб ўсишга чорлайди

Осының бәрін жас ұрпақ біліп осуге тиіс ”, – дея ёш авлодни халқимизнинг бу улуғ фарзандларини таниб – билиб ўсишга чорлайди

Лутфийнинг “ Суратингни кимки кўрди

Лутфийнинг “ Суратингни кимки кўрди

Фурқатнинг “ Навбаҳор ” ғазалини 7 “Б” синф ўқувчилари куйлашади

Фурқатнинг “ Навбаҳор ” ғазалини 7 “Б” синф ўқувчилари куйлашади
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
04.04.2024