РЕЖА
4.1. Сон-саноқ бўйича тасаввурларни шакллантириш ва уларни ҳисоблаш амаллари билан таништириш
4.2. Кичик гуруҳда сон-саноқ бўйича тасаввурларини шакллантириш ва уларни ҳисоблаш амаллари билан таништириш
4.3. Ўрта гуруҳда сон-саноқ бўйича тасаввурларини шакллантириш ва уларни ҳисоблаш амаллари билан таништириш
4.4. Катта гуруҳда сон- саноқ бўйича тасаввурларини шакллантириш ва уларни ҳисоблаш амаллари билан таништириш
4.5. Тайѐрлов гуруҳда сон-саноқ бўйича тасаввурларини шакллантириш ва уларни ҳисоблаш амаллари билан таништириш
Сон-саноқ.
Мактабгача таълим ѐшидаги болаларни ўқитишнинг муҳим вазифаси математик абстрактлашлар билан аниқ борлиқ орасидаги боғлиқликни таъминлайдиган билим ва ҳаракатларнинг оралиқ савиясини шакллантиришдан иборат бўлиши керак.
Мактабгача ѐшдаги болаларгаматематика ўқитишда ўтиш савияси мазмуни
1 | Шундай фаолият ва масалаларни ўзлаштириш керакки, уларда математик операцияларни қўллашнинг зарурлиги болаларга яққол кўриниб туради. Иккинчи томондан, уларга шундай шартлар киритиладики, бунда мазкур масалаларни математик воситалардан фойдаланмай туриб (масалан, фазода ажратиб кўйилган икки тўпламни амалда тенглаштириш) амалга ошириш мумкин бўлмайди. |
2 | Муҳитнинг шундай муносабатларини ажратиш кирадики, бу муносабатларни қўлланиш болага конкрет буюмлардан математик объектларга ўтиш (масалан, буюмларни маълум белгилари бўйича гуруҳга киритиш ва шу асосда тўплам муносабатларини, тенглик-тенгсизлик муносабатларини, қисм-бутун муносабатларини ҳосил қилиш) имконини беради. Улар бундай машғулотларга катта қизиқиш билан ѐндашадилар, худди шу ернинг ўзида ўзлаштирганлари (тенглик, қисм-бутун ва ҳоказо муносабатлари)ни ўйинларга кўчирадилар, турмушда амалий ишлар қилишда фойдаланадилар, бир-бирларига (катта ва тайѐрлов гуруҳи болалари) шунга ўхшаш масалаларни таклиф қиладилар. |
4.2. Кичик гуруҳда сон-саноқ бўйича тасаввурларини шакллантириш ва уларни ҳисоблаш амаллари билан таништириш
Кичик гуруҳда тарбиячи болаларда тўплам алоҳида бир жинсли элементлар (буюмлар) мажмуи ҳақидаги тасаввурни ривожлантириши керак.
Ўқитишни буюмларнинг сифат, хоссаларини ажратишга оид машқлардан бошлаш керак.
Масалан:
бир қанча ўйинчоқлар ичидан худди тарбиячи қўлидагидек ўйинчоқни топиш таклиф қилинади, «Худди шундай кубчани (байроқчани, шарни) бер». Шундан кейин ҳар хил рангли (ўлчамли, шаклдаги) 2—3 та буюм орасидан худди шу рангдаги (ўлчамли, шаклдаги) буюмни танлаш топшириғи берилади.
Миқдор ҳақидаги тасаввурларни шакллантиришда бир жинсли (бир хил) буюмлардан гуруҳлар тузиш ва гуруҳни алоҳида буюмларга ажратишга доир ҳар хил ўйин-машқлар маълум ўринни олиши керак.
МАСАЛАН
Биринчи машғулот
Машқни бошқа ўйинчоқлар билан яна бир марта такрорлаш мумкин. Ҳар гал тарбиячи кўп, битта, биттадан, битта ҳам йўқ, ҳеч нарса йўқ сўзларини ишлатади; «Қанча?», «Қанчадан?» — саволларини қўяди.
Кичкинтойлар буюмларни ва улар қанчаданлигини (кўп, битта) айтадилар. Машғулотнинг боришида болалар тўплам алоҳида буюмларга ажралишига ва алоҳида буюмлардан тузилиши мумкинлигига ишонч ҳосил қиладилар.
4.3. Ўрта гуруҳда сон- саноқ бўйича тасаввурларини шакллантириш ва уларни ҳисоблаш амаллари билан таништириш
5 гача бўлган сонни ўзидан кичик бўлган иккита сонга
(буюмлар мисолида) ажратиш.
4 ѐшли болаларни ўқитишнинг асосий вазифаси уларни тўғри усуллардан фойдаланиб, 5 ичида буюмларни, товушларни, ҳаракатларни санашга ўргатишдир.
Масалан:
Тарбиячи саноқ зинаси (нарвони)нинг пастки поғонасига 2 та буюм (2 та арча) қўяди, улар ни қайта санайди, бунда болалар эътиборини натижавий сонга қаратади. Шундан кейин устки поғонага арчалар устига аниқ мос келтириб бошқа буюмларни (2 та олмахонни) қўяди. Уларни санайди, болаларга миқдорий муносабатларни (2 та олмахон ва 2 та арча, арчалар ва олмахонлар миқдори тенгдан) намойиш қилади. Шундан кейин тарбиячи устки поғонага яна битта олмахон қўяди ва дарҳол миқдорий муносабатларни аниқлайди: «Олмахонлар кўпайдими ѐки камайдими?» - «Кўпайди». Болалар «кўпни» жуда яхши кўрадилар. «Битта олмахоннинг жуфти йўқ, олмахонлар кўп, арчалар эса кам. Арчалар 2 та, олмахонлар нечта? Санаб чиқиш керак».
Масалан:
Тарбиячи саноқ зинаси (нарвони)нинг пастки поғонасига 2 та буюм (2 та арча) қўяди, улар ни қайта санайди, бунда болалар эътиборини натижавий сонга қаратади. Шундан кейин устки поғонага арчалар устига аниқ мос келтириб бошқа буюмларни (2 та олмахонни) қўяди. Уларни санайди, болаларга миқдорий муносабатларни (2 та олмахон ва 2 та арча, арчалар ва олмахонлар миқдори тенгдан) намойиш қилади. Шундан кейин тарбиячи устки поғонага яна битта олмахон қўяди ва дарҳол миқдорий муносабатларни аниқлайди: «Олмахонлар кўпайдими ѐки камайдими?» - «Кўпайди». Болалар «кўпни» жуда яхши кўрадилар. «Битта олмахоннинг жуфти йўқ, олмахонлар кўп, арчалар эса кам. Арчалар 2 та, олмахонлар нечта? Санаб чиқиш керак».
Тарбиячи санайди:
4.4. Катта гуруҳда сон- саноқ бўйича тасаввурларини шакллантириш ва уларни ҳисоблаш амаллари билан таништириш
Предметларнинг кам гуруҳига етишмаган предметни қўшишни ѐки кўп гуруҳдан битта ортиқча предметни олишни ва гуруҳлар ўртасида бир хил миқдордаги ҳар хил предметлардан иборат тенглик ҳосил қилишни ўргатиш.
10 гача бўлган сонларни бирликлардан иборат таркиби билан таништириш, масалан: (4-бу 1, 1, 1 ва яна 1, 9-бу 1, 1, 1, 1, 1, 1, 1, 1 ва яна 1).
10 гача бўлган сонларни ўзидан кичик бўлган 2 та сондан ҳосил қилишни ўргатиш (масалан: 4-бу 3 ва 1; 1 ва 3; 2 ва 2 каби)
10 дан 1 гача тескари санашни ўргатиш.
10 сони ичида сонларнинг қўшниларини - олдинги ва кейингисини топишни машқ қилиш.
Тенгсизликдан тенгликни (ѐки тенгликдан тенгсизликни), кам сонга битта предметни қўшиб ѐки кўп сондан битта предметни олиб, тенг йиғиндилардан бирига бир предметни қўшиб ѐки йиғиндилардан биридан бир предметни олиб
тенгликка ва тенгсизликка қандай эришишга ўргатиш
Масалан:
Берилган сон бўйича гуруҳлар тузишга ўргатиш, масалан: (8 тадан, 9 тадан, 10 тадан ва ҳакозо).
Арифметик масала ечишнинг (санашга асосланган) тузилиши билан таништириш. Қўшиш ва айиришга доир масалаларни ечишда битталаб қўшиб ва битталаб айириб ҳисоблаш усули билан таништириш.
10 ичида бармоқ, саноқ чўпи ва буюмлар ѐрдамида қўшиш ва айиришни ўргатиш.
Болаларга уйининг номерини айтишни ўргатиш.
Катта гуруҳда болаларни саноққа ўргатиш давом эттирилади. 10 ичида миқдор сонларни ҳам, тартиб сонларни ҳам ишлатиш малакаси мустаҳкамланади.
Болаларда сонлар орасидаги боғланишларни шакллантириш давом эттирилади: ҳар бир кейинги сон олдингисидан катта, олдингиси кейингисидан кичик.
Материалы на данной страницы взяты из открытых источников либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.