CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)
Оценка 4.7

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

Оценка 4.7
Книги
docx
география
Взрослым
13.12.2019
CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)
ECOLOGICAL OPTIMIZATION OF KOKAND OASIS LANDSCAPES.
111.docx

БОЙМИРЗАЕВ К.М., СОЛИЕВ И.Р.,

МИРЗАХМЕДОВ И.К.

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                           

 

 

 

ҚЎҚОН ВОҲАСИ ЛАНДШАФТЛАРИНИНГ ЭКОЛОГИК

ОПТИМАЛЛАШТИРИШ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

НАМАНГАН 2019

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА

МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

 

НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

 

 

 

БОЙМИРЗАЕВ К.М., СОЛИЕВ И.Р.,

МИРЗАХМЕДОВ И.К.

 

 

 

 

 

 

ҚЎҚОН ВОҲАСИ ЛАНДШАФТЛАРИНИНГ ЭКОЛОГИК

ОПТИМАЛЛАШТИРИШ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

НАМАНГАН - 2019

УДК  551. (252) (575 - 1)

 

Боймирзаев К.М., Солиев И.Р., Мирзахмедов И.К.   Қўқон воҳаси ландшафтларининг экологик оптималлаштириш. Монография, Наманган. “Наманган” нашриёти,  2019 йил, – 110 бет.

 

Мазкур монографияда воҳа ландшафтлари ва типлари, ўрганилиш тарихи, улардан хўжаликда оқилона фойдаланиш ҳамда муҳофаза қилиш, шунингдек Фарғона водийсининг “классик” табиий мажмуаларидан бири ҳисобланган Қўқон воҳаси ва унинг ландшафт – экологик шароити, воҳани шакллантирувчи табиий географик омиллар, ландшафт – экологик муаммоларини бартараф этиш йўл – йўриқлари билан бир қаторда уларнинг табиатини муҳофаза қилиш ва экологик жиҳатдан оптималлаштириш масалалари ҳам ўз ифодасини топган.

Монография географлар, илмий тадқиқотчилар ҳамда шу соҳа билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.

 

 

 

МАЪСУЛ МУҲАРРИР:

 

Абдулқосимов А.А. – география фанлари доктори, профессор

 

 

ТАҚРИЗЧИЛАР:

         

          Камалов Б.А. – география фанлари доктори, профессор

Мирзамаҳмудов О.Т. – география фанлари номзоди, доцент

Қўзибоева О.Қ.  – география фанлари номзоди, доцент

 

 

 

 

 

Монография Наманган давлат университетининг илмий техникавий Кенгашида (“ ” ноябрь, 2019 йил) муҳокама қилинган ва нашрга тавсия этилган.

 

 

 

©  Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, 2019 йил.

©  Наманган давлат университети, 2019 йил.

КИРИШ

 

ХХ аср давомида Ўзбекистонда янги ерларни ўзлаштириш жараёни кенг кўламда амалга оширилди. Мазкур ишлар Фарғона водийси, Мирзачўлда, Қарши чўли ва республикамизнинг бошқа бир қатор арид ҳудудларида айниқса жадаллик билан олиб борилди. Бунинг натижасида турли маҳсулдорликка эга бўлган ерлар ўзлаштирила бошланди, оқибатда ҳудудларнинг геоэкологик шароити кескин ўзгаришларга учради. Ер ости сувлари сатҳининг кўтарилиши, тупроқ унумдорлигининг пасайиши, шўрланиши, ботқоқланиши, шамол ва сув эрозиясининг ривожланиши, алмашлаб экиш тизимига амал қилмаслик, минерал ва кимёвий ўғитлардан мунтазам ҳамда меъёридан ортиқча фойдаланиш оқибатида ландшафтлар-нинг, жумладан воҳаларнинг геоэкологик шароити ёмонлашиб, уларнинг маҳсулдорлиги кескин камайиб кетди. Кучли ва ўртача шўрланган ерлар майдонининг салмоғи орта бошлади, шўрланган ва кучсиз шўрланган ерларнинг майдони қисқара бошлади. Бу жараён ҳозирги вақтда ҳам бошқача кўринишда давом этаётганлигини кузатиш мумкин.

Бу эса инсон хўжалик фаолиятининг таъсири воҳаларда, жумладан Фарғона водийсининг ҳам барча воҳаларида, антропоген ландшафтларнинг бир қатор типларини вужудга келишига ва ривожланишига олиб келди. Бундай омиллар таъсирида янги ўзлаштирилган ҳудудларнинг табиий географик шароити кескин ўзгариб янги мелиоратив географик шароитга эга бўлган воҳалар вужудга келди.

Бундай нохуш ландшафт – экологик муаммоларни Марказий Фарғонада барпо этилган водийнинг энг йирик Қўқон воҳа ландшафтларида ҳам кузатиш мумкин. Бинобарин антропоген ландшафтларни тадқиқ этиш, карталаштириш ва таснифлаш билан бирга уларнинг ландшафт – экологик ҳолатини оптималлаштириш (қулайликлаштириш) масаласи ҳам  алоҳида эътиборга моликдир. Фарғона водийси воҳалари, жумладан Қўқон воҳасининг ландшафт – экологик шароитининг шаклланиши ва ривожланишини асосий қонуниятларини ўрганиш,  ва экологик шароитини яхшилашнинг илмий – методик асосларини ишлаб чиқиш, воҳа ландшафтларини экологик жиҳатдан оптималлаштириш ҳозирги даврнинг муҳим долзарб ва замонавий муаммоларидан бири ҳисобланади.

Воҳалар, жумладан Ўзбекистонда вужудга келган воҳалар кўплаб соҳа мутахассислари томонидан кенг кўламли ўрганилган. А.Г.Исаченко, Н.А.Гвоздецкий, Л.Н.Бабушкин ва Н.А.Когай, А.А.Абдулқосимов,  А.А.Рафиков, А.Мақсудов, Ҳ. Ваҳобов, П.Баратов, П.Ғуломов, Ш.С.Зокиров, О.Раҳматуллаев, С.Б.Аббасов, К.М.Боймирзаев ва бошқалар воҳаларнинг вужудга келиши, шаклланиши ва ривожланиши, ландшафт – экологик муаммолари ва уларни олдини олиш йўл – йўриқлари ҳамда компонентлари бўйича тадқиқотлар олиб борганлар.

Фарғона водийсида шаклланган воҳа ландшафтларининг географик хусусиятларига оид изланишлар А.Абдулқосимов, А.Мақсудов, Ю.Султанов, Ҳ.Мурадов, К.М. Боймирзаев, Р.Холиқов, О.Қўзибоева, О.Абдуғаниев  ва бошқалар томонидан ўрганилган. Натижада водийда вужудга келган воҳаларнинг   геоморфологик тузилиши, табиатининг ривожланиш тарихи, ер ости ва ер усти сувлари, рельефи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда тупроқларининг ўзига хос хусусиятлари аниқланиб, суғориш ишлари таъсирида ландшафт компонентларининг ўзгариши ва уларнинг асосий хусусиятлари очиб берилган.

Аммо, Фарғона водийсида вужудга келган воҳаларнинг алоҳида – алоҳида ўрганилиши, уларнинг ўзаро таққослаш усули орқали ўзига хос хусусиятларини очиб бериш ишлари йўлга қўйилмаган. Натижада  Наманган, Фарғона, Андижон ва бошқа катта – кичик воҳалар қатори ишнинг тадқиқот объекти ҳисобланган Қўқон воҳасининг ҳам алоҳида белгилари, бошқа воҳалардан тафовутлари, Марказий Фарғона чўлларининг ўзлаштирилиши туфайли геоэкологик шароитини шаклланиши ва ривожланишининг асосий хусусиятлари тўла ва ҳар томонлама очиб берилмаган. Шунингдек Қўқон воҳасида антропоген тазйиқ остида вужудга келган ландшафт – экологик муаммолар, воҳаларнинг ўзгариб боришининг прогнозлаштириш, воҳаларнинг нохуш экологик шароитини оптималлаштириш кабилар географик жиҳатдан баҳоланмаган.

          Монографиянинг биринчи боби “Воҳалар ва уларни тадқиқ этишнинг илмий-назарий асослари” деб номланиб, унда воҳа ландшафтлари ва типлари ҳақида тушунчалар билан воҳа ландшафтларининг ўрганилиш тарихи ҳамда воҳа ландшафтларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқариш муаммолари кабилар ёритиб берилган. “Қўқон воҳасининг морфологик тузилиши ва хусусиятлари” деб номланган иккинчи бобда эса Қўқон воҳасининг вужудга келиши, шаклланиши ва ривожланиб бориши, воҳанинг геологик ва тектоник тузилиши ҳамда геоморфологияси, воҳа ландшафт – экологик муаммоларининг вужудга келишида иқлим ва гидрологик шароитни таъсири ҳамда тупроқ ва органик дунёсининг антропоген тазйиқ таъсирида ўзгариб боришининг оқибатлари тўғрисидаги маълумотлар таҳлил қилиб берилган. Учинчи бобда Қўқон воҳасининг ландшафт-экологик муаммолари ва уларнинг вужудга келтирувчи омиллар ҳамда бартараф этиш йўллари, воҳа ландшафтларининг антропоген тазйиқ остида ўзгариб боришининг прогнозлаштириш (башоратлаш), шунингдек Қўқон воҳаси ландшафтларидаги экологик шароитни оптималллаштириш масалалари баҳоли – қудрат ўз ечимини топган.

         Монографияни тайёрлаш ва нашр этишда яқиндан ёрдам берганликлари учун география фанлари докторлари, профессорлар А.А.Абдулқосимов, Б.А.Камалов, Наманган давлат университети география кафедраси профессор – ўқитувчиларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу билан бирга монография тўғрисида билдирилган фикр – мулоҳазалар муаллифлар томонидан мамнуният билан қабул қилинади.

 

1-БОБ. ВОҲАЛАР ВА УЛАРНИ ТАДҚИҚ ЭТИШНИНГ

        ИЛМИЙ - НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

 

1.1.          ВОҲА ЛАНДШАФТЛАРИ ВА ТИПЛАРИ

ҲАҚИДА ТУШУНЧА

 

         Ўтган асрда инсоният тараққиёти ва фан – техника инқилоби натижасида ер юзасида инсон фаолияти юзага келтирган ландшафт  комплексларининг кенгайиб бориши ўта даражада тезлашди. Шаҳар, қишлоқларнинг кўпайиши ва кенгайиши, экин майдонларининг кескин даражада ортиб бориши, автомобиль ва темир йўллари  эгаллаган ҳудудларнинг барпо этилиши кабилар оқибатида табиий ландшафт ўрнида инсон қўли, ақлу – заковати билан яратилган ландшафтлар барпо этилди. Уларнинг ер юзасида кенг тарқалганлиги ландшафтшуносликнинг  алоҳида тармоғи – антропоген ландшафтшунослик фанининг юзага келишига ва унинг тезлик билан ривожланишига олиб келмоқда.

Воҳа ландшафтлари ҳам узоқ йиллардан буён обикор деҳқончилик қилиниши ва кишиларнинг сурункали таъсирида кескин ўзгарган антропоген ландшафтларнинг таркибий қисмидир. Шунинг учун воҳа ландшафтлари унумдорлиги, таркибининг яхшиланиб бориши, тупроқлари таркибидаги чиринди миқдорининг кўпайиб бориши ва унинг тупроқ қатламлари бўйлаб бир текис тақсимланиши, агроирригация (суғориш таъсирида тупроқлар таркибига лойқа жинсларнинг қўшилиб бориши) ётқизиқларининг мавжудлиги билан табиий ландшафтлардан фарқ қилади. Воҳаларда кўп асрлардан буён интенсив деҳқончилик қилиб келиниши натижасида табиий тупроқ ва ўсимлик қоплами ўрнини воҳа маданий тупроқ, ўсимликлари эгаллаган.

          Воҳа ландшафтлари бевосита суғорма деҳқончилик ва инсонларнинг узоқ йиллик меҳнати самараси ҳисобланади. Воҳаларнинг вужудга келиши ва шаклланишида инсонлар томонидан олиб борилган ўзлаштириш ва агротехник тадбирларнинг аҳамияти  катта  ҳисобланади. Воҳа ландшафтлари табиий ландшафтларнинг ўзгариши ва  қулайликлашти-рилиши натижасида ҳосил бўлган антропоген ландшафт ҳисоблансада, инсониятнинг табиатга нотўғри таъсири оқибатида  бутунлай бузилган ландшафтларга айланиши ҳам мумкин. Бундай жараёнлар воҳалардаги экологик муаммоларнинг ривожланиб кетиши натижасида келиб чиқади, бу эса ўз навбатида воҳаларда нохуш ландшафт – экологик муаммоларни келтириб чиқаради.

Тарихий маълумотларда ёзилишича Бухоро ва Хива шаҳарлари оралиғида қадимда суғорма дехқончилик билан шуғулланадиган ўтроқ, зич аҳоли қўрғонлари мавжуд бўлган. Йиллар мобайнида олиб борилган суғориш ишлари натижасида тупроқдаги шўрланиш миқдори ортган,  аҳоли уй – жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Баъзи воҳалар ўрнини эса селитеб (шаҳар ва қишлоқлар) ландшафтлар эгаллайди. Шундан келиб чиққан ҳолда воҳа ландшафтларининг вужудга келиши, шаклланиши ва ривожланиб бориши (И.Р.Солиев, 2012) жараёнларини қуйидаги босқичларга бўлиб ўрганиш мумкин:    

1-босқич. Бу босқичда табиий ландшафтлар ўзгаради, маданий экин майдонлари пайдо бўлади. Табиатдаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси сезиларли ўзгаришга учрайди. Тупроқлар ўзининг табиий ҳолатини  сақлаб қолади. Чиринди миқдори нисбатан кам, гумусли қатлам юпқа, унумдорлик хусусияти паст  ва агроирригация ётқизиқлари йўқолиб боради. Воҳалар шаклланишининг бу босқичида   микроиқлим хусусиятлари  табиий ландшафтлар иқлимидан унчалик фарқ қилмайди. Аҳоли нисбатан сийрак жойлашади.

2-босқич. Бу босқичда эса маданий ўсимликлар кенг тарқалади, ёввойи ҳолдаги ўсимликлар ўз ўрнини маданий экинларга бўшатиб бера бошлайди. Ҳайвонот дунёсининг баъзи турлари ўзларининг яшаш манзилларини ўзгартиришига олиб келади. Чорвачилик ва деҳқончиликнинг интенсив ривожланиши кўзга ташланади. Тупроқдаги чиринди миқдори ортади, агроирригация ётқизиқлар шаклланади, чиринди сақловчи қатлам қалинлашади, бир сўз билан айтганда тупроқнинг унумдорлик хусусияти ортиб маданийлашган тупроқлар ҳосил бўлади. Аҳоли зичлиги нисбатан ортади. Асосан қишлоқ хўжалиги учун хизмат қиладиган саноат корхоналари шаклланади. Микроиқлим хусусиятлари ўзгаради. Ҳаводаги намлик миқдори ортади, ёғинлар нисбатан кўпаяди.

3-босқич. Бу босқичга келиб,  воҳаларга турли хил антропоген тазйиқлар кучаяди. Аҳоли зичлиги кескин ортади, табиатдан нотўғри фойдаланиш натижасида экологик муаммолар ривожланади, саноат корхоналари сони кўпаяди, йўллар ва аҳоли қўрғонлари зичлашади. Ёввойи ўсимлик ва ҳайвон турлари камайиб кетади. Экинзорлар ўрнини антропоген ландшафтлар эгаллайди. Тупроқлар бутунлай маданийлашган тупроқларга айланади, агроирригация ётқизиқлари қалинлашади баъзи жойларда (коллектор ва зовурлар фаолияти бузилган жойларда) тупроқда тузлар миқдори ортиб кетади, баъзан эса ботқоқлашади. Бир сўз билан айтганда бу босқичда воҳалар маданий ландшафтларга айланади баъзи ҳолларда бузилган ландшафтларга ҳам айланиши мумкин.                    

            Воҳа ландшафтлари ер юзасининг гипсометрик яъни, рельефининг ҳолатига кўра қуйидаги таснифий бирликларга ажратилиши мумкин (А.Абдулқосимов, 1991):

         1) тоғ оралиғи ботиғи: тоғ – водий, тўқай, қайир усти террасаси, тоғ олди текислик ва терраса – чўл воҳалари;

         2) водий: водий воҳалари, тўқай, қайирусти террасаси, дельта воҳалари:

         3) тоғ олди текислик: тоғ олди воҳалари, тоғ олди баланд текислик, тоғ олди паст текислик воҳаларига;

         4) текислик: чўл текислик воҳалари, қумли чўл, гилли ва шўрҳок чўл воҳа ландшафтлари.

            Юқоридаги таснифий бирликларга ажратилган воҳа ландшафтлари турли хил гипсометрик баландликларда вужудга келган, шаклланган ва жойлашган. Баландликнинг ўзгариши билан рельефнинг қиялиги, микрорельеф шакллари, микроиқлим хусусиятлари, сизот сувларининг сатҳи, тупроқ хиллари ва унумдорлик қатламининг қалинлиги ҳамда литологик жинсларнинг таркиби ўзгаради. Бундай ўзгаришлар воҳа ландшафтларининг барча компонентларида ўз аксини топади.

            Фарғона водийсидаги воҳа ландшафтларини Ўрта Осиёнинг бошқа воҳа ландшафтлари каби географик жойлашишига, генетик, рельеф ва тупроқ қоплами хусусиятларига (К.М.Боймирзаев, 2007) кўра уч гуруҳга ажратиш мумкин:

1.   Аллювиал текисликларда жойлашган воҳа ландшафтлари;

2.   Қуруқ дельталарда ҳосил бўлган воҳа ландшафтлари;

3.   Тоғолди текисликларидаги воҳа ландшафтлари.

            Бу воҳа ландшафтлари бир – биридан ўзининг табиий географик хусусиятлари, тузилиши ва ландшафтларидаги ўзига хос ўзгаришлар тенденцияси билан фарқ қилади.

Фарғона водийсининг воҳа ландшафтлари, умуман, барча антропоген геотизимлари инсон хўжалик фаолияти таъсирида шаклланар экан, уларнинг яратилиши маълум даражада аҳолининг эҳтиёжини қондириш учун бир неча хил мақсадларни кўзда тутишни тақозо этади. Шунинг учун антропоген ландшафтларнинг мақсадга мувофиқ яратилишини ва улардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, қуйидаги антропоген ландшафт типларига ажратилади (А.А.Абдулқосимов, К.М.Боймирзаев, 1995), уларнинг барчаси, яъни шаҳар селитеб ландшафт типи, қишлоқ селитеб ландшафт типи, суғориладиган агроландшафт типи, боғ воҳа ландшафт типи, ирригацион иншоотлар ландшафт типи, техноген саноат ландшафт типи, йўл техноген ландшафт типлари эса тадқиқот объектимиз ҳисобланган Қўқон воҳасида ҳам кенг тарқалган.

         Воҳа  ландшафтларининг асосий таркибий қисмини агроландшафтлар ташкил этади. Агроландшафтлар турлича гипсометрик баландликларда хилма – хил микрорельеф шаклларида барпо этилган бўлиб, уларга сизот сувларининг таъсири ҳам турличадир.

          Бундан ташқари маданий ўсимликлар вегетация даврида бир неча бор сунъий суғориш йўли билан уларнинг ривожланиши таъминланади. Ёзнинг иссиқ ҳарорати эса намлик буғланиш жараёнини фаоллаштиради. Оқибатда воҳаларда тарқалган агроирригация ётқизиқларида ва тупроқ қопламида шўрланиш жараёни содир бўлади. Бу жараён қадимий деҳқончилик давридан буён мавжуд бўлиб, суғориладиган ерлар турли хил даражада шўрланиш имконига эга бўлган. Бинобарин, Ўрта Осиёдаги воҳаларнинг, жумладан Қўқон воҳасида тарқалган воҳа ландшафт типларининг ҳам шўрланганлик даражасининг ҳозирги ҳолатини ҳисобга олиб, (И. Р. Солиев, 2011) уларни қуйидагича таснифлаш мумкин:

1.        Шўрланмаган воҳа ландшафтлари – воҳанинг барча ландшафт типларида мавжуд, лекин шаҳар ва қишлоқ селитеб, боғ воҳа, техноген саноат йўл – техноген ландшафт типларида катта майдонларни эгаллайди.

2.        Кам шўрланган воҳа ландшафтлари - суғориладиган агроландшафт, боғ воҳа, антропоген ўрмон, қишлоқ селитеб ландшафт типларида учрайди.

3.        Ўртача шўрланган воҳа ландшафтлари - суғориладиган агроландшафт, антропоген ўрмон, ирригацион иншоотлар, маданий яйлов ландшафт типларида кенг кўламда тарқалган.

4.      Кучли шўрланган воҳа ландшафтлари – қишлоқ селитеб, суғориладиган агроландшафт типларида оролсимон кўринишдаги майдонларни эгалласа, ирригацион иншоотлар ва маданий яйлов ландшафт типларида яққол кўзга ташланиб туради.

         Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, воҳа ландшафтлари антропоген комплексларнинг зонал бир тури бўлиб, у теварак – атрофдан ўзининг фақатгина табиий шароити билан фарқ қилиб қолмасдан, балки морфологик структурасининг мураккаблиги билан ҳам ажралиб туради. Бинобарин, воҳа ландшафтлари деб инсоннинг хўжалик фаолияти туфайли вужудга келган, суғориладиган ва баҳорикор деҳқончилик кенг тарқалган, агроценозлар билан қопланган ва инсон томонидан доимо бошқарилиши билан характерланадиган антропоген геосистемаларнинг зонал бир кўринишига айтилади. Фарғона водийсининг воҳаларида вужудга келган ландшафт – экологик муаммоларни ўрганиш, уларни ҳар томонлама таҳлил қилиш, воҳалар кўламининг ўзгариш сабаблари, ушбу ҳудудларда суғоришнинг самарали ташкил этиш муаммоларини аниқлаш ҳамда суғоришни самарали ташкил этиш учун тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.

 

1.2.  ВОҲА ЛАНДШАФТЛАРИНИНГ ЎРГАНИЛИШ ТАРИХИ

 

Ўрта Осиёнинг чўл, тоғолди чала чўл ва тоғоралиғи ботиқлари максимал даражада ўзлаштирилган ва ўзига хос такрорланмас хусусиятларга эга бўлган замонавий геосистемалар воҳа ландшафтлари ҳисобланади. Ўрта Осиёнинг энг йирик воҳалари тоғоралиғи ботиқлари, Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Мурғоб, Тажан, Чув, Или, Сурхондарё, Чирчиқ, Сўх ва бошқа дарё водийларида таркиб топган. Майдон жиҳатдан унча катта бўлмаган воҳалар қумли чўллар бағридан ҳам ўрин олган. Умуман арид иқлимли ўлкаларнинг воҳа ландшафтлари аксарият ҳолатларда тоғолди текислиги зонасида ва йирик тоғоралиғи ботиқларида жойлашган, чунки бу регионлар инсоннинг хўжалик фаолияти учун муҳим омил ҳисобланган.   

Воҳа ландшафт комплекслари антропоген геотизимларнинг зонал – регион варианти бўлиб, уларнинг географик тарқалиши арид ўлкаларнинг ирригация тармоқлари билан боғлиқ. Воҳа ландшафтлари Ўзбекистонда асосан тоғ олди текисларида, дарё водийларида, дельталарда, ёйилмаларда, тоғ оралиғи ботиқларида, айниқса сув, иқлим ва тупроқ ресурсларига бой бўлган Фарғона водийсида кенг тарқалган. Ҳар бир воҳа ўзининг мустақил географик номига эга, яъни воҳа ландшафтлари қайси шаҳар ва вилоят ҳудудида шаклланган ҳолда жойлашган бўлса, ўша шаҳарнинг номи билан айтилади. Масалан, Андижон воҳаси, Фарғона воҳаси, Марғилон воҳаси, Наманган воҳаси, Қўқон воҳаси ва ҳ.к.

         Антропоген ландшафтлар глобал масштабда кенг тарқалган бўлиб,  ҳозирги пайтда уларни тадқиқ этиш учун аксарият географлар ўзларининг диққатини қаратган. Модомики, деярли барча географик зоналарда антропоген ландшафтлар ва уларнинг зонал варианти воҳа ландшафтлари мавжуд экан, уларни тадқиқ этиш, карталаштириш, таснифлаш тадқиқотчиларимиз олдида турган энг муҳим ва долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

          Инсоннинг табиатга таъсири тўғрисидаги дастлабки фикрлар  1866 йилда Д.П.Марлининг “Инсон ва табиат ёки табиий географик шароитларнинг ўзгаришига инсон таъсири” (Человек и природа  или о влиянии человека на изменение физико – географических условий)  номли монографиясида билдирилган.

            Воҳалар ҳамда воҳа ландшафтлари географик адабиётларда турлича талқин этилади. Масалан, қисқача географик энциклопедияда (1962) воҳа деб Ливия чўлидаги аҳоли яшайдиган, дарахтлар ва буталар ҳамда улар ўсадиган жойлар изоҳланган.

Туркманистоннинг Мурғоб воҳасида маданий агроирригацион ётқизиқлар милоддан ўн минг йил аввал обикор деҳқончиликни ривожланиши натижасида ҳосил бўлганлиги, ирригациянинг жонланиши Мурғоб воҳасида милоддан етти асрдан илгари то ХIII асргача давом этиб келган. Бу даврда воҳада пахтачилик, ғаллачилик, полиз экинлари ва боғдорчиликда узумчилик ривожланган. Суғорма деҳқончиликнинг Марказий Осиёда ривожланиши, каналлар ва ҳовузлар ва бошқа ирригацион иншоотлар юнонлар‚ араблар‚ мўғуллар истилоси даврида катта зарар кўрганлар‚ натижада қурғоқчиликнинг авж олиши деҳқончилик маданияти гуллаб яшнаб турган Қадимий Мовароуннаҳр ўлкасида қишлоқ ҳўжалигининг ривожланишига салбий таъсирини кўрсатган. Деҳқончиликнинг бу воҳаларда ривожланиши гуллаб яшнаши тарихий археологик далиллар билан тупроқшунос ва тарихшунослар томонидан исбот этилган.

         М.А.Орлов А.Н.Розанов‚ С.Н.Рижов‚ Б.В.Горбунов‚ Н.В.Кимберг‚ Н.Г.Минашина‚ В.А.Молодцов‚ Р.Қ.Қўзиев, А.Мақсудов кабиларнинг илмий тадқиқотлари воҳа тупроқларининг ҳосил бўлиши‚ географик тарқалиши‚ хосса ва хусусиятлари‚ генезиси‚ эволюцияси ва экологик масалаларига бағишланган.

            М.А.Орлов (1933, 1937), В.Н.Кимберг (1962), А.Мақсудовлар (1988, 1990) воҳа тупроқлари таркибидаги агроирригация ётқизиқларини қалинлигига кўра таснифлашди. А.Мақсудов томонидан (1990) Фарғона водийси тупроқларининг агроирригация ётқизиқлари қалинлиги картаси тузилди. Шу билан бир қаторда деҳқончилик тарихи тўғрисидаги материаллар янги тупроқ типчаларининг пайдо бўлиши, табиий ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ўзгариб, маданийлашиб бориши аниқ маълумотлар билан бойитилди.

         Бу даврга келиб, воҳа тупроқларини морфологик тузилишига кўра таснифлаш (Бобоев, 1989, Мақсудов, 1990, 1994, 1995, Боймирзаев, 1995, 2001, 2007, 2012) ишлари ҳам ривожлантирилди.

         Е.П.Коровиннинг (1962) таъбири билан айтганда, воҳа бу инсон ижобий фаолиятининг ҳосиласидир. Воҳалар ирригация туфайли чўллардан тортиб олинган ерлардир. Шунинг учун ҳам воҳалар Ўрта Осиёнинг қуруқ, иссиқ,  ҳаётсиз, ўсимликлардан деярли маҳрум бўлган бепоён текисликлари ўртасида серсув ва ям-яшил доғдай бўлиб ажралиб туради.

         Географик терминлар луғатида (1968) воҳа ландшафтларига географик адабиётларда кенг тарқалган бўлишига қарамай изоҳ ҳам берилмаган.

         Воҳа ландшафтлари Ю.Г.Саушкин томонидан 1946 йилда географик адабиётларга “маданий ландшафт” деб киритилган. Муаллиф маданий ландшафт деб, инсон томонидан кучли ўзгартирилган табиий муҳитни тушунади. Маданий ландшафтларга мисол қилиб, Ўрта Осиё чўлларида қадимий Хоразм ва Бухоро воҳаларини кўрсатган.

         Маданий ландшафтлар ибораси Д.В.Богданов (1951), Н.В.Иванов, Ю.Н.Лесник ва Г.Г.Малихина (1984), А.Г.Исаченко (1965, 1991), П.Ғуломов (1966, 1985), Ю.А.Веденин (1990), Д.А.Аллан (1990) Ш.С. Зокиров (1997, 2005) кабилар томонидан ҳам қўлланилган. А.Г.Исаченко (1965, 1991), маданий ландшафтлар деб табиий компонентлар ўртасидаги алоқалар жамият мақсадларини кўзлаб илмий асосда мақсадга мувофиқ ўзгартирилган ландшафтларни тушунади. Бироқ “маданий” терминини ҳамма ўзлаштирилган ландшафтларга тадбиқ этиш мумкин эмас. Чунки инсон хўжалиги фаолияти натижасида ижобий ўзгаришлардан ташқари, кутилмаган нохуш ўзгаришлар ҳам содир бўлади. Масалан, воҳалардаги тупроқларнинг қайта шўрланиши, ботқоқланиши, тупроқ эрозиясининг кучайиши кабилар “маданий” иборасига тўғри келмайди.

         Шунинг билан бирга табиий географияда “антропоген ландшафтлар” атамасини ҳам кенг қўлланилмоқда. Йирик рус ландшафтшунос олими Ф.Н.Мильков (1973) таърифига кўра, инсон томонидан барпо этилган, табиий компонентларнинг бирортаси жумладан, ўсимлик қоплами ҳайвонот дунёси билан тубдан ўзгартирилган комплекслар антропоген ландшафтлар деб аталади. Антропоген ландшафтлар жуда хилма – хил бўлиб, улар қуруқликнинг деярли ҳамма қисмида учрайди. Воҳа ландшафтлари эса антропоген ландшафтларнинг зонал – регионал тури бўлиб, улар фақат арид иқлимли ўлкалар учун хосдир.

         Ўзбекистоннинг воҳа ландшафтларини текширишда уларнинг морфологик таркибий қисмларини ажратишда ҳамда карталаштиришда Л.Н.Бабушкин, Н.А.Когай (1964, 1965), Н.А.Гвоздецкий (1960, 1965), Т.В.Звонкова (1965, 1968), Ш.С.Зокиров (1972, 1997, 2005), С.А.Нишанов (1964), А.А.Абдулқосимов (1966, 1975, 1983, 1990, 2000, 2005), А.А.Рафиқов (1975, 1976, 1997), А.Раҳматуллаев (2001, 2006),  П.Ғуломовларнинг (1966, 1985, 1998) хизмати катта. Масалан, Л.Н.Бабушкин ва Н.А.Когай (1964, 1965)лар Ўзбекистон ҳудудини ландшафт карталаштиришда тоғолди текисликларида суғориладиган бўз тупроқли маданий ландшафт, аллювиал текисликдаги суғориладиган бўз тупроқли маданий ландшафт каби воҳа комплексларини ажратишади. Т.В.Звонкова (1965) Бухоро вилояти ҳудудида Зарафшон дарёсининг Бухоро ва Қоракўл дельталарида воҳа ландшафти, қадимги суғориладиган ерлар воҳа ландшафти, Зарафшон водийси тоғ оралиғи воҳа ландшафтлари кабиларни ажратиб, уларнинг қисқача тавсифини берган. Н.А.Гвоздецкий (1965) Самарқанд вилояти ҳудудида суғориладиган оч бўз тупроқли воҳалар, суғориладиган ботқоқ ва ўтлоқ аллювиал тупроқли воҳалар, суғориладиган типик бўз тупроқли воҳаларни карта-схемага тушириб, тавсиф берган.

Ўрта Осиё воҳа ландшафтларини комплекс тадқиқ этиш, уларни морфологик таркибини аниқлаш, ажратиш, чегаралаш, таснифлаш, карталарга тушириш каби ишлар А.А.Абдулқосимов (1977, 1989) томонидан амалга оширилган. Муаллиф воҳа ландшафтларини зонал ва вертикал дифференцияланиш ҳолатларини хисобга олган ҳолда уларга тавсиф берган. Воҳа ландшафтларини қайси рельеф типида вужудга келганлигини ҳисобга олиб, уларнинг бир неча типларини ажратган: тоғолди текислигидаги воҳалар, тоғ оралиғи ботиқларидаги воҳалар, дарё қайирларидаги воҳалар, қадимги ва ҳозирги дельталардаги воҳалар, қумли чўллардаги воҳалар ва бошқалар. Бундан ташқари А.А.Абдулқосимов (1989), Ўрта Осиёдаги бир қатор воҳа ландшафтларининг ареалларини майда масштабли картасини, Андижон, Фарғона, Қўқон воҳаларининг эса йирик масштабли ландшафт типологик карталарини тузган, муаллиф Ўрта Осиё воҳа ландшафтларини шаклланиш тарихини тарихий – археологик услубда тадқиқ этиб, уларнинг асосий шаклланиш марказларини ҳам аниқлаган.

            А.А.Абдулқосимовнинг (1972, 1983, 2003) таъкидлашича, воҳаларни ландшафт типологик карталаштириш тажрибаси шуни кўрсатадики, воҳа жой типларини ажратишда асосий мезон бўлиб, рельефнинг генетик типи хизмат қилиши мумкин, уларнинг ички морфологик тузилишини ажратишда эса микрорельеф шаклларидаги фарқлар, тупроқнинг механик таркиби ва агрокимёсидаги фарқлар, сизот сувларнинг сатҳи, агроирригация ётқизиқларнинг қалинлиги, она жинсларнинг характери кабиларга асосланиши керак.

         А.Абдулқосимовнинг (1983) фикрича воҳа ландшафти деб, инсоннинг хўжалик фаолияти туфайли вужудга келган, суғориладиган ва баҳорикор деҳқончилик кенг тарқалган, агробиоценозлар билан қопланган ва инсон томонидан доимо бошқарилиши билан характерланадиган антропоген геосистемасининг зонал бир кўринишига айтилади.

Юқоридаги фикрларга асосланиб, шундай хулосага келиш мумкинки, воҳа ландшафтлари ўз атрофидаги чўл ва чалачўл ландшафтларидан барча табиий комплекслари ва ўзига хос табиий шароитлари билан тубдан фарқ қилади. Қўқон воҳаси ҳам юқорида келтирилган ландшафт комплексларидан иборат бўлиб, Фарғона водийсида бошқа воҳаларга нисбатан “классик”лиги билан ажралиб туради. Чунки Қўқон воҳаси ландшафтлари бошқа ҳудудлардан аввало мунтазам суғорилиб туриладиган агрокомплекслари, ирригация ва мелиорация тармоқлари, барпо этилган дарахтзорлари, аҳоли зич жойлашган селитеб комплекслари ва бошқа хил хусусиятлари билан кескин фарқ қилади.

         Бироқ, шуни айтиш жоизки, Ўзбекистоннинг воҳаларига хос бўлган хусусиятлар, уларга характерли бўлган сукцессион тадрижий ҳолатлар, регионал – зонал хусусиятлар, антропоген геотизимларнинг ўзгаришини олдиндан башорат қилиш (прогнозлаштириш) каби масалалар тадқиқотчилардан ўз ечимини кутмоқда.

1.3.          ВОҲА ЛАНДШАФТЛАРИНИНГ КАРТАЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

 

Табиатда объектив мавжуд бўлган ва инсоннинг      яратувчанлик      хўжалик фаолияти  натижасида  вужудга  келган  ҳамда барқарор ривожланиб бораётга воҳа   ландшафт   комплексларини   дала  шароитида   мажмуали   тадкиқ   этиш, уларни ажратиш, чегаралаш ва турли масштабларда  карталаштириш   нафақат ҳозирги даврда,  балки келажақда ҳам долзарб   муаммолардан    бири    бўлиб қолади.  Республикамизнинг  тоғоралиғи ботиқлари, тоғолди текисликлари, дарё водийлари, конуссимон ёйилмалари ва дельталарининг   катта   қисмини   воҳа ландшафтлари   эгаллаб   олган.   Воҳа ландшафтларини тадқиқ этиш, уларнинг морфологик бирликларини    карталарга    тушириш, тузилган воҳа ландшафт карталарининг легендаларини    ишлаб    чиқиш    каби масалаларга кенг эътибор берилмоқда. Бунга шу мавзуларда ҳимоя қилинган диссертациялар     ва     чоп     этилган монографик асарлар мисол бўла олади.

            Сўнгги йилларда антропоген ландшафтларни тадқиқ этиш, карталаштириш ва таснифлаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилди. Бу тадқиқотларнинг натижалари Ф.Н.Мильков (1973, 1977), Т.Д. Александрова (1972, 1986), А.М.Рябчиков (1971), Н.А.Гвоздецкий (1961, 1977), А.А.Абдулқосимов (1966, 1977, 1989, 1996), Л.И.Куракова (1976, 1983), Ш.Зокиров (1997), Б.В.Виноградов (1977), П.Ғуломов (1966, 1985), О.Раҳматуллаев (1990, 2006, 2018) ва бошқаларнинг илмий асарларида ёритилган.

Лекин шуни эътироф этиш лозимки, Ўзбекистон воҳа ландшафтларини ва шу асосида тузилган ландшафт карталарини географик атласларда ёритиш масаласи ҳозирга қадар ҳам ўз ечимини топган эмас. Масалан, ЎзРФА География бўлими томонидан   1982  йилда  нашр  этилган Ўзбекистон ССР атласининг 1 – жилдида табиий географик компонентлар (геологик тузилиши, фойдали қазилмалари, рельеф, иқлим ва бошқ.) карталари билан бир қаторда  ландшафтлар картаси  ҳам берилган.     Мазкур картада  воҳа ландшафтлари “чўл зонасининг тупроқларидаги   суғориладиган   ерлар”, “бўз, ўтлоқ-бўз ва  ўтлоқ – аллювиал тупроклардаги суғориладиган ерлар” деб аталган. Бу картада ҳатто антропоген ландшафтларнинг таркибий қисми бўлган воҳа   ландшафтлари   ўзининг   қисқача мазмунини   ҳам   топмаган.   Картанинг легендасида Ўзбекистон ландшафтларини таснифлашда суғориладиган ерлар ярим гидроморф     ландшафтлар гуруҳига киритилган.      

Шунингдек. 1999 йилда чоп этилган Ўзбекистон географик атласидан ўрин олган   ландшафтлар   картасида   воҳа ландшафтлари маданий ландшафтлар деб тасвирланган холос. Лойиҳалаштирилган Ўзбекистон Миллий атласининг 1 – қисми Ўзбекистоннинг   табиий   шароити   ва табиий ресурсларига бағишланган бўлиб, унинг    таркиби    геологик  тузилиши,  геоморфология, гидрогеология, иқлим, ер усти сувлари, тупроқ, ўсимликлар дунёси, ҳайвонот дунёси, тиббий географик каби карталар билан бир қаторда ландшафтлар ва  табиий  географик  районлаштириш картасидан    таркиб    топган.    Лекин ландшафтлар    ва    табиий    географик районлаштириш   картасида воҳа ландшафтлари ва уларнинг морфологик бирликларини мазмунли даражада ёритиб бериш   имкони   бўлмайди.   Чунки   бу карталар   асосан   майда  масштабларда тузилади.   Одатда  воҳа  ландшафтлари карталари йирик масштабларда тузилган бўлиб, уларда ландшафтнинг морфологик бирликлари – жой,   урочиша   ва   фация типлари ўз аксини топади.

Маълумки,   табиий   ландшафтлар ўзини ўзи тиклайдиган ва экологик нуктаи назардан тозалаб турадиган геосистемалар қаторига киради. Воҳа ландшафтлари эса ундан фарқли равишда инсон томонидан бошқариладиган ва барқарор ривожланиб бораётган    антропоген    геосистемадир. Воҳа ландшафтларининг илк бор вужудга келиши одамларнинг ўтроқ ҳаёт тарзига ўтиш давридан бошланган ва кейинчалик бу ҳолат мукаммалашиб, аҳоли сонининг ортиб бориши туфайли кенг ривожланиб, ҳозирги кўринишдаги   мураккаб антропотехногеосистема   шаклида кўз ўнгимизда намоён бўлиб турибди. Инсон ўзининг   яратувчанлик қобилияти ва хўжалик фаолияти билан воҳа ландшафтларини вужудга келтирган ва шакллантирган бўлиши билан бирга у мазкур воҳа геосистемасининг ажралмас ва барқарор ривожлантирувчи таркибий қисми бўлиб ҳисобланади. Демак, ҳар бир инсоннинг   яшаш   жойи   ҳам,   меҳнат фаолияти ҳам қишлоқ хўжалик ва саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариши ҳам бевосита   воҳа   ландшафтлари   билан чамбарчас боғлиқ.

Ўзбекистонда воҳа ландшафтлари кенг тарқалган. Ҳар қайси воҳа ўзининг атоқли географик номи билан аталган. Масалан,   Самарқанд  воҳаси,   Фарғона воҳаси,  Қўқон воҳаси, Андижон воҳаси, Хоразм  воҳаси ва  бошқалар. А.Абдулқосимов томонидан  тузилган ва Ўзбекистон  Миллий  атласи  таркибига киритишга таклиф  этилаётган воҳа ландшафт   карталари   шундай   номлар билан аталган: Самарқанд воҳа ландшафт картаси, Андижон воҳа ландшафт картаси, Денов воҳа ландшафт картаси ва ҳ.к. Карталарга туширилган  воҳа ландшафтларининг морфологик бирликлари аниқ кўриниши, яхши ўқилиши ва бир – биридан   фаркланиб   туриши  учун турли хил шаклдаги штрих чизиқлари билан      тасвирланган.  Воҳаларнинг морфологик бирликларини ва уларнинг ички фарқларини ранглар ёрдамида ҳам тасвирлаш мумкин.

Воҳа    ландшафтларининг    йирик масштабли карталари илмий ва амалий жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Бу карталар ландшафт-экологик,  ландшафт – мелиоратив, тиббий – ландшафт, ландшафт – эпидемиологик,  ландшафт  архитектура, ландшафт   кадастри   каби карталарни тузишда методологик асос бўлиб хизмат қилиши   мумкин.   Шунинг   учун   ҳам Миллий атлас таркибига Ўзбекистон воҳа ландшафтлари картасини мустақил бўлим шаклида киритилса нур устига аъло нур бўлар   эди.   Шунингдек Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида шаклланган воҳа ландшафтлари ва уларнинг морфологик бирликлари жой ва урочиша типлари   тасвирланган карталарни  ёритиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

 

1.4.          ВОҲА ЛАНДШАФТЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ        

            ВА МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ БОШҚАРИШ 

                                    МУАММОЛАРИ

 

Фан – техника ва замонавий технологиялар тараққий этган ҳозирги даврда инсон билан табиат ўртасидаги муносабатлар, айниқса ранг – баранг табиий ва антропоген воҳа ландшафт комплексларини, бизни ўраб турган атроф – муҳитни, атмосфера ҳавосини, ичимлик сувларини, агроландшафт тупроқларини, шаҳар ва қишлоқ селитеб ландшафтларини муҳофаза қилиш, табиат ресурсларидан мақсадга мувофиқ ва улардан оқилона фойдаланиш, оқова ва ичимлик сувларини тежамкорлик билан сарф қилиш каби масалалар давримизнинг ҳамда яшаш тарзимизнинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Кейинги йилларда мамлакатимизда суғориладиган ерларнинг ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ шўрланишини олдини олиш ва ҳосилдорлигини кўтариш, пестицидлардан фойдаланишни камайтириш, минерал ўғитлар ўрнига органик ўғитларни ишлатиш ва бошқалар бўйича катта миқёсда тадбирлар амалга оширилмоқда ва ютуқларга эришилди.

Таъкидлаш жоизки, суғориладиган ерларда, айниқса аҳоли зич жойлашган Фарғона водийси воҳаларида экологик вазиятни яхшилаш самарадорлигини янада ошириш учун воҳаларни яхлит парагенетик тизим сифатида тадқиқ этиш, геосистемаларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш, инсон таъсирини “антропоген юк” методик ёндашуви ёрдамида ҳудудий – структуравий ва динамик система сифатида ўрганиш ҳамда картографик ва математик моделлаштиришдан фойдаланиш зарурияти туғилмоқда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида[1] “одамларнинг экологик хавфсиз муҳитда яшашини таъминлаш” ва “атроф-табиий муҳит, аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган экологик муаммоларни олдини олиш” юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилган. Бу борада, Фарғона водийси жумладан, Қўқон воҳа геосистемаларининг экологик муаммоларига доир мақсадли илмий – тадқиқот ишларининг олиб борилиши, уларда антропоген таъсир натижасида юзага келган экологик вазиятни оптималлаштиришга йўналтирилган илмий – тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этади.  

Фарғона водийси табиатига инсон хўжалик фаолияти таъсирининг кучлилиги маданий ландшафтларни вужудга келиши билан бирга, ландшафт – экологик муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Инсон хўжалик фаолиятининг кескин таъсири ландшафтларнинг янги агроген, гидроген, шаҳар ва қишлоқ селитеб каби бир қатор турларини вужудга келиши ва шаклланиб боришига сабаб бўлмоқда. Бу нохуш экологик муаммолар иқлим, ер усти ва ер ости сувлари, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига хос бўлиб, бу табиий компонентларнинг ўзаро таъсири барча ландшафтларга  таъсири демакдир. Инсон хўжалик фаолияти давомида табиатнинг бир ёки икки компонентини ўзгартириш билан барча компонентларга ҳам таъсир этиб, унинг тадрижий ҳолатини, вазифасини ва мувозанатини бузилишига сабаб бўлади. Натижада  ландшафтларда салбий экологик жараёнлар вужудга келиши мумкин, тоғ ёнбағридаги ўрмонларни кесиш тупроқ эрозиясини кучайишига, микроиқлимни ўзгаришига, сув ресурсларини камайиб, ўсимлик ва ҳайвон турларини йўқолиб боришига  олиб келади (Мильков Ф.Н., 1973).

Фарғона водийси, жумладан Қўқон воҳасида ҳам ландшафт типлари кучли антропоген тазйиққа учраганлиги, табиатини муҳофаза қилишда қуйидаги бир қатор нохуш экологик муаммолар мавжудлиги билан ажралиб туради:

·        сизот сувлар сатҳи ва минерал таркибининг ўзгариб бориши;

·        иккиламчи шўрланишларнинг пайдо бўлиши ва шўрлашган ерлар кўламининг кенгайиб бориши;

·        кимёвий ва минерал ўғитларни меъёридан ортиқча қўлланилиши оқибатида сув, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг зарарланиши ҳамда қишлоқ хўжалик экинлари,  аҳоли ичида турли касалликларни келиб чиқиши;

·        табиий ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг деярли ўзгаришга учраганлиги ва айрим турларни йўқолиб кетаётганлиги;

·        барпо этилган саноат корхоналарининг номувофиқ жойлаштирилиши оқибатида уларнинг зарарли чиқиндилари томонидан атроф – муҳитнинг ифлосланиши кабилар кузатилмоқда. 

       Табиатнинг барча кўринишларидан, жумладан Марказий Фарғона чўлларида барпо этилган воҳалар ва бошқа антропоген ландшафтлар табиий ресурсларидан ҳам оқилона фойдаланиш, уларни асраш, яхшилаш, муҳофаза қилиш, мавжуд экологик муаммоларнинг ечимини топиш кабилар барқарор ривожланишнинг асоси ҳисобланади. Шу муносабат билан табиатдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни стратегик режалаштириш барқарор ривожланишни шакллантиришнинг энг муҳим воситаси ва ғоят зарур бўғинидир.

Қўқон воҳаси Фарғона водийсида дастлаб ўзлаштирилган ҳудудлардан бири бўлиб, узоқ йиллар давомида антропоген таъсир натижасида унинг табиий ҳолати, табиий комплекслари кучли ўзлаштиришларга учраган. Айниқса кейинги йилларда ёйилманинг ўрта ва қуйи қисмларида ерларнинг  ботқоқланиши, шўрланиши, ерости сувларининг кўтарилиб бориши юз бермоқда. Натижада экинлардан кўзланган ҳосилни олиш имконияти камайиб бормоқда. Бунинг сабабларидан бири воҳа табиий ресурсларидан фойдаланишда унинг геологик – геоморфологик, гидрологик ва гидрогеологик хусусиятларига етарлича этибор берилмаётганлигидир.

Қўқон воҳа геосистемаларини шаҳар ва қишлоқ селитеб ландшафтларини ҳамда уларнинг таркибий қисмлари бўлган атмосфесра ҳавосини, ички сувларини, суғориладиган тупроқларини, маданий ўсимликларини экологик шароитини соғломлаштириш ва оптималлаштириш учун ландшафт – экологик тадқиқот натижаларига асосланган ва табиий географик муҳитнинг ички ҳамда ташқи фарқларини эътиборга олган ҳолда тадбирларни   ишлаб чиқиш лозим. Бунинг    учун, биринчи навбатда, фан – техника ютуқларидан фойдаланиб, экологик вазиятни вужудга келтирувчи ва кескинлаштирувчи механизмларни ҳар томонлама тахлил этиб, илмий жиҳатдан асосланган оптималлаштириш схемасини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш зарур. Бу эса содир бўлаётган нохуш экологик муаммоларни олдини олиш ва экологик шароитларни оптималлаштириш имконини беради.

Қўқон воҳаси ландшафтларида, хусусан аҳоли зич жойлашган шаҳар ва қишлоқ селитеб ландшафтларида вужудга келган ва ривожланиб бораётган экологик ҳолатни соғломлаштириш ва атроф – муҳитни  экологик шароитини оптималлаштириш учун чора – тадбирларни амалга ошириш зарур. Бунинг учун вужудга келтирилган антропоген ландшафтларни рекультивациялаш-тириш, фойдаланиш учун яроқсиз бўлган географик мажмуаларни оптималлаштириш ва уларнинг геоэкологик мувозанатини тиклаш, ўзлаштирилган ерлардан самарали фойдаланиш, табиий ва иқтисодий географик омилларни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалик экинларини ландшафт типларига мослаштириб жойлаштириш, суғориш тизимлари ва иншоотларини қайта реконструкция қилиш, шаҳар ва қишлоқ селитеб ландшафтларида  атмосфера ҳавосини зарарланишидан муҳофаза қилиш ва тозалаш учун кўкаламзорлаштирилган майдонларни ташкил этиш ва уларнинг кўламини кенгайтириш, воҳа геосистемалари доирасидаги шаҳарлардаги саноат корхоналари ва маиший – хўжалик чиқиндиларини зарарсизлантириш, уларга  қайта ишлов бериш  йўли  билан  атроф – муҳитнинг экологик ҳолатини оптималлаштиришга эришиш,  воҳа ландшафтлари билан боғлиқ бўлган геоэкологик муаммолар ечимини топиш ва маданий ландшафтлардан фойдаланиш технологиясини оптималлашти-ришга йўналтирилган мелиоратив ишларни табиий географик асосда яхшилаш, чўл экосистемаларининг ривожланиши учун қулай шароит яратиш ва экологик жиҳатдан соғломлаштириш, агроландшафтлар унумдорлигини ошириш ва қишлоқ хўжалигида етиштириладиган маҳсулотларнинг сифатини яхшилаш учун суғориладиган тупроқларга ва маданий экинларга минерал ўғитлар, пестицидларни рухсат этилган меъёрда ишлатиш, органик ўғитлардан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш, ҳар қандай географик ландшафт – экологик, тадқиқот ишларини олиб боришда, геосистемалардан турли мақсадларда фойдаланишда табиатнинг бир бутунлиги, зонал – регионал хусусиятлари, табиий ва антропоген ландшафтларнинг ўз – ўзини тиклаш ҳамда бошқариш қонуниятлари доимо бош мезони бўлиб қолишининг  шарт эканлиги кабиларни мунтазам амалга ошириб бориш лозим.     

Воҳа ландшафтларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқариш муаммоларини ечими уларни вужудга келтирувчи омиллар ва табиий географик хусусиятларини таҳлил қилиш, шаклланиши ва ривожланишида иқлим ҳамда гидрогеологик шароитнинг роли, воҳаларда суғоришни самарали ташкил этиш муаммоларини ўрганиш ва ечимларини ишлаб чиқиш, антропоген омил таъсирида содир бўлаётган экологик ўзгаришларни прогнозлаштириш, воҳалардан самарали фойдаланишнинг географик хусусиятлари ва амалий аҳамиятини ёритиб бериш, Фарғона водийси воҳаларида вужудга келган нохуш экологик шароитни оптималлаштириш кабилардан  иборат.

Инсон хўжалик фаолияти таъсирида антропоген ландшафтларда салбий ўзгаришларнинг содир бўлиши кейинги йилларда кўплаб кузатилмоқда. Айниқса суғориб деҳқончилик қилинадиган агроландшафтларда сувдан оқилона фойдаланмаслик оқибатида маданий тупроқларнинг қайтадан шўрланиши, ботқоқланиши, ирригация эрозиясининг фаоллашуви рўй бермоқда. Бундай ҳодисаларни Марказий Фарғонада барпо этилган воҳа ландшафтларида ҳам кузатиш мумкин. Бинобарин антропоген ландшафтларни тадқиқ этиш, карталаштириш ва таснифлаш билан бирга уларнинг ландшафт – экологик ҳолатини қулайлаштириш масаласи ҳам  алоҳида эътиборга моликдир.

 

II-БОБ.  ҚЎҚОН ВОҲАСИНИНГ МОРФОЛОГИК ТУЗИЛИШИ

ВА ХУСУСИЯТЛАРИ

 

2.1.  ВОҲА ЛАНДШАФТЛАРИНИНГ МОРФОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ТАСНИФИ

Воҳаларда табиий ўсимликлар ўрнини қишлоқ хўжалиги маданий экинлар ва ўрмон – боғ дарахтзорлари эгаллаган. Ўрта Осиёнинг барча суғориладиган қишлоқ хўжалик майдонларида пахта плантациялари яхши йўлга қўйилган, дон, беда, дуккакли ва полиз экинлари, эфир – ёғ олинадиган ўсимликлар экилади, мевали боғлар ва токзорлар кўпчиликни ташкил этади. Ўрмон – боғ ўсимликлари воҳаларга чўл ландшафтларидан кескин фарқ қиладиган ўзига хос манзара бағишлайди. Ҳозирги пайтда Ўрта Осиё воҳа ландшафтларининг боғ ва парклардаги мавжуд бўлган дарахт ва буталарнинг турлари 900 дан ошади. Улар хорижий мамлакатлардан келтирилган ва иқлимга мослаштирилган ҳамда маҳаллий манзарали турларидир. Иқлимлаштирилган турлардан сарв дарахти, магнолия, япон софораси, лола дарахти, калифорния заранги, қрим қарағайи, маҳаллий турлардан эса чинор қайрағоч, терак, тол ва бошқалар алоҳида ажралиб туради. Воҳаларнинг органик дунёси ҳам табиий ҳолдаги ландшафтларнинг ҳайвонот оламидан деярли фарқ қилади. Воҳаларда қушлардан – мусича, чумчуқ, қалдирғоч, сассиқпопушак, ёввойи каптар, зағча, бойўғли, кемирувчилардан – сариқ юмронқозиқ, Туркистон каламуши, Северцов уй сичқони кўп тарқалган. Ўрта Осиёнинг сувли ерларида ватани Шимолий Америка ҳисобланган нутрия арид иқлимга мослашиб кўпаймоқда ва қимматбаҳо мўйна бермоқда. Қишлоқ хўжалиги экинзорларида зараркунандалар ҳам мавжуд. Булар ғўза ўргимчак канаси, ғўза бити, кабилар пахта ва турли маданий экинларга зарар етказади. Демак воҳа ландшафтлариниг компонентларини тахлили шуни кўрсатадики, улар учун ўзига монанд бўлган инсоннинг хўжалик фаолияти туфайли шаклланган агробиоценоз, агроиқлим, агрозооценоз, агрокимё ҳамда агротупроқлар характерлидир (А.Г. Исаченко, 2003).

Ўрта Осиё воҳа ландшафтларини комплекс тадқиқ этиш, уларни морфологик таркибини аниқлаш, ажратиш, чегаралаш, таснифлаш, карталарга тушириш каби ишлар А.А.Абдулқосимов (1977, 1989) томонидан амалга оширилган. Муаллиф воҳа ландшафтларини зонал ва вертикал дифференцияланиш ҳолатларини хисобга олган ҳолда уларга тавсиф берган.

Воҳа ландшафтларини қайси рельеф типида вужудга келганлигини ҳисобга олиб, уларнинг бир неча типларини ажратган: тоғолди текислигидаги воҳалар, тоғ оралиғи ботиқларидаги воҳалар, дарё қайирларидаги воҳалар, қадимги ва ҳозирги дельталардаги воҳалар, қумли чўллардаги воҳалар ва бошқалар. Бундан ташқари А.А.Абдулқосимов (1989), Ўрта Осиёдаги бир қатор воҳа ландшафтларининг ареалларини майда масштабли картасини, Андижон, Фарғона, Қўқон воҳаларининг эса йирик масштабли ландшафт типологик карталарини тузган, муаллиф Ўрта Осиё воҳа ландшафтларини шаклланиш тарихини тарихий – археологик услубда тадқиқ этиб, уларнинг асосий шаклланиш марказларини ҳам аниқлаган.

Воҳа ландшафтлари антропоген комплексларнинг зонал бир тури бўлиб, у теварак – атрофдан ўзининг фақатгина табиий шароити билан фарқ қилиб қолмасдан, балки морфологик структурасининг мураккаблиги билан ҳам ажралиб туради. Бинобарин, воҳа ландшафтлари деб инсоннинг хўжалик фаолияти туфайли вужудга келган, суғориладиган ва баҳорикор деҳқончилик кенг тарқалган, агроценозлар билан қопланган ва инсон томонидан доимо бошқарилиши билан характерланадиган антропоген геосистемаларнинг зонал бир кўринишига айтилади. Фарғона водийсининг воҳаларида вужудга келган ландшафт – экологик муаммоларни ўрганиш, уларни ҳар томонлама таҳлил қилиш, воҳалар кўламининг ўзгариш сабаблари, ушбу ҳудудларда суғоришнинг самарали ташкил этиш муаммоларини аниқлаш ҳамда суғоришни самарали ташкил этиш учун тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ. Жумладан, воҳаларни вужудга келтирувчи омиллар ва уларнинг табиий географик ҳусусиятларини таҳлил қилиш, уларнинг шаклланиши ва ривожланишида иқлим ҳамда гидрогеологик шароитнинг роли, воҳаларда суғоришни самарали ташкил этиш муаммоларини ўрганиш ва ечимларини ишлаб чиқиш, антропоген омил таъсирида содир бўлаётган экологик ўзгаришларни прогнозлаштириш, воҳалардан самарали фойдаланишнинг географик хусусиятлари ва амалий аҳамиятини ёритиб бериш, Фарғона водийси воҳаларида вужудга келган нохуш экологик шароитни оптималлаштириш кабилардан  иборат.

Фарғона водийсининг воҳа ландшафтлари асосан тоғолди проллювиал текисликларида, кичик ва йирик конуссимон  ёйилмаларида таркиб топган. Ёйилмалар эса водийнинг турли хил иқлим шароитига эга бўлган ҳудудларида жойлашган. Ландшафт комплексларини маданийлик даражаси ерларнинг маданийлик даражасидан бир мунча кенгроқ тушунчадир. Ландшафт комплексларининг маданийлиги тупроқлардаги агроирригация ётқизиқларининг қалинлиги, чиринди ва озуқа элементларига бойлиги, агробиоценозларнинг ривожланганлигини, ерларнинг ўзлаштириш даражаси, ҳосилдорлик, қишлоқ ва шаҳарларнинг мавжудлиги, йўл ва анҳорлар, саноат корхоналари туфайли амалга ошириладиган ҳамма тадбирлар билан боғлиқдир. Юқоридаги белгиларнинг мавжудлигига кўра Фарғона водийсида вужудга келган воҳаларнинг барчасида ҳам кучли маданийлашган, ўртача маданийлашган, кучсиз маданийлашган ва ниҳоят ландшафт комплексларига нотўғри муносабатда бўлиш натижасида бузилган ландшафтларни ажратиш мумкин.

Воҳаларнинг инсон хўжалик фаолияти таъсирида ўзгариши, биринчи навбатда суғориш иншоотларининг барпо этилиши, қишлоқлар ва шаҳарларнинг пайдо бўлиши, йўллар қурилиши, обикор деҳқончиликни ривожлантирилиши натижасида агроирригация ётқизиқларининг ҳосил бўлиши ва қалинлашиб бориши ва ҳоказолар оқибатида табиий ландшафт комплекслари ўрнига маданий геокомплексларнинг барпо этилиши ландшафт комплексларини ва улар тузилишининг ўзгаришига олиб келади. Натижада селитеб, қишлоқ хўжалик, сув хўжалик, мунтазам, бузилган (дегредациялашган) каби антропоген ландшафт комплексларининг хилма – хил кўринишлари пайдо бўлади.

Фарғона водийсининг қадимдан суғорилиб деҳқончилик қилиниб

келинаётган қишлоқ хўжалик ландшафтларида минг йиллар давомида шаклланган воҳа маданий тупроқлари алоҳида ўрин эгаллайди. Қадимдан суғорилиб деҳқончилик қилиб келинаётган жойлардаги тупроқ хиллари воҳа маданий тупроқлари ҳисобланади. Бу тупроқларни суғориш ва ҳар йили ҳайдаш, маҳаллий ва минерал ўғитлар солиш натижасида уларда маданий қатлам (ҳатто 3,5 метр қалинликда) вужудга келган.

Масалан, Бухоро воҳасида маданий қатламнинг қалинлиги 3 метрга етади, Туркманистоннинг қадимий Мессериан воҳасида эса 4 метрга етади. Тажан ва Мурғоб дарё ёйилмалари, Хоразм ва Зарафшон ҳавзасида ва Хоразм пасттекислигида қадимдан обикор деҳқончилик мавжудлигидан дарак беради. Бу жойларда инсон фаолияти таъсирида яратилган агроирригация ётқизиқларининг қалинлиги 2 – 3 метрга етади. Агроирригация ётқизиқларининг қалинлиги деҳқончилик тарихига, суғориладиган сувларнинг лойқалик даражасига, ерларнинг гипсометрик (қиялиги) ҳолатига ва ўғитлаш ҳамда суғориш техникасига боғлиқ. Обикор деҳқончилик тарихи узоқ муддатли бўлса, агроирригация ётқизиқлари ҳам шунчалик қалин бўлади (К.М.Боймирзаев, 2007).

Воҳа тупроқлари Фарғона, Зарафшон, Амударё ва бошқа водийларнинг суғориладиган ҳудудларида, қадимий суғориш тарихига эга бўлган Шарқ мамлакатларининг воҳаларида ҳам кенг тарқалган (Бартольд, 1914). Воҳа маданий тупроқларининг унумдорлигини ошириш ғўза-беда алмашлаб экиш усулини жорий қилиш, ер ости сувларини қочириб, тупроқ шўрланишини олдини олиш ва бошқа тадбирлар воситасида амалга оширилади.

Инсон хўжалик фаолияти туфайли вужудга келган антропоген ландшафтларни типлаштириш ва таснифлаш билан жуда кўп олимлар шуғулланганлар  Антропоген ландшафтларни Ю.Г.Саушкин «маданий» ёки кишилар томонидан ўзгартирилган ландшафтлар, деб қарайди. В.А.Котельников уларни ўзгармаган, кам ўзгарган, ўртача ўзгарган, кучли ўзгарган ва қайта яратилган ландшафтларга ажратади. Ф.Н.Мильков энг аввало қўриқ ҳолидаги (ўзлаштирилмаган) ва ҳозирги замон (ўзлаштирилган) ландшафтларни ажратади. А.Г..Исаченко, Н.И.Ахтирцев ва В.С.Преобра-женский ишларида ҳам шунга ўхшаш таснифлашларни учратиш мумкин.

Ф.Н.Мильков антропоген ландшафтларни энг муҳим комплексларига кўра ёки уларни хўжаликда фойдаланиш нуқтаи – назаридан бир неча хил гуруҳларга ажратиш лозим, деб ҳисоблайди. Чунончи, антропоген ландшафтларни генезисига кўра техноген эксприпатив, арацион, приоген, дигрессион комплексларга, хўжалик аҳамиятига кўра конструктив, ташландиқ ва бошқа комплексларга ажратади. Юқоридагидек таснифлаш Ўрта Осиё тоғ оралиғи ботиқларининг ландшафтларини типологик хариталаштириш ва комплекс табиий географик раёнлаштириш билан шуғулланган А.Абдулқосимов ишларида янада такомиллаштирилган. Ҳар бир воҳа ландшафт – типологик жиҳатдан ўз навбатида қишлоқ хўжалик, селитеб, сув хўжалиги, мунтазам ва бузилган синф гуруҳларига ажратилиши мумкин (Абдулқосимов, 1989).

Биз ҳам юқоридаги таснифлаш мезонига асосланиб Фарғона водийсидаги дарё ёйилмаларида вужудга келган антропоген ландшафтларни қишлоқ хўжалик, селитеб, сув хўжалиги, мунтазам ва дегредациялашган ландшафт комплексларига ажратамиз. Қишлоқ хўжалик комплекслари дала ва боғ ландшафт типларига бўлинади. Селитеб комплекслари эса қишлоқ селитеб ва шаҳар селитеб типларига ажратилади. Сув хўжалиги комплексларини ёйилмаларда барпо қилинган анҳорлар, сойлар, каналлар, ҳовузлар ва сув омборлари ташкил қилади. Мунтазам комплексларга электр, телефон линиялари ва йўллар (тип сифатида) киради. Дегредация комплекслари  кенг маънодаги бузилган ландшафтлар бўлиб, бизнинг текшириш объектимиз учун энг муҳим инсон фаолиятининг ландшафтга салбий таъсир оқибатида вужудга келган қайтадан шўрланган, шўрҳоклашган, ботқоқлашган ерлар, карьерлар, антропоген жарликлар, ирригацион эрозия туфайли ишдан чиққан ерлар киради.

Юқоридаги ҳар бир синф гуруҳлари антропоген жой типларининг йиғиндисидан ташкил топган. Бинобарин, Ф.Н.Мильков ва А.Абдулқосимов-ларнинг фикрича, рельефнинг генетик типи антропоген жой типини ажратишда асосий мезон бўлиб хизмат қилиши мумкин. Антропоген жой типлари ўз навбатида янада кичикроқ морфологик бирликлардан ташкил топади. Микрорельеф, тупроқ ва ундаги фарқлар, тупроқнинг гранулометрик таркиби, агрокимёвий хусусиятлари, агроирригация ётқизиқларининг қалинлиги, сизот сувларининг сатҳи ва минераллашиш даражаси, оналик жинсининг характери каби комплекс омиллар эса кичикроқ морфологик бирликларини ажратиш учун муҳим мезон бўлиб хизмат қилиши мумкин.

 

2.2.          ҚЎҚОН ВОҲАСИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ, ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИБ БОРИШИ

 

Арид иқлимли ўлкаларда кенг тарқалган ва шаклланиш тарихи замон ва маконда бир неча минг йилларга эга бўлган воҳа ландшафтлари Ўрта Осиё геосистемалари таркибида алоҳида ўрин эгаллайди. Воҳа ландшафт комплекслари Ўзбекистонда, айниқса Фарғона водийсида жуда кўп тарқалганлигига қарамасдан, уларни алоҳида мустақил табиат комплекси сифатида ўрганишга, тадбиқ этишга ва карталаштиришга анча кечроқ эътибор берила бошланди. Ўрта Осиёнинг чўл, тоғолди чала чўл ва тоғоралиғи ботиқлари максимал даражада ўзлаштирилган ва ўзига хос такрорланмас хусусиятларга эга бўлган замонавий геосистемалар воҳа ландшафтлари ҳисобланади. Ўрта Осиёнинг энг йирик воҳалари тоғоралиғи ботиқлари, Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Мурғоб, Тажан, Чув, Или, Сурхондарё, Чирчиқ, Сўх ва бошқа дарё водийларида таркиб топган. Майдон жиҳатдан унча катта бўлмаган воҳалар қумли чўллар бағридан ҳам ўрин олган. Умуман арид иқлимли ўлкаларнинг воҳа ландшафтлари аксарият ҳолатларда тоғолди текислиги зонасида ва йирик тоғоралиғи ботиқларида жойлашган, чунки бу регионлар инсоннинг хўжалик фаолияти учун муҳим омил ҳисобланган.

Фарғона водийсида инсон хўжалик фаолияти таъсирида вужудга келган ландшафт комплекслари кенг тарқалган бўлиб, улар орасида воҳалар катта майдонни эгаллайди. Воҳалар инсон томонидан мунтазам  бошқарилиб туриладиган маданий ландшафтлардир. Воҳаларнинг таркибий тузилиши фойдаланиш нуқтаи – назаридан бирор мақсадга йўналтирилган  ва узоқ йиллардан буён деҳқончилик қилиш натижасида шаклланган  агроландшафтлардан, шаҳар, қишлоқ селитеб  ва бошқалардан таркиб топган бўлади. Фарғона водийсининг   қадимдан суғорма деҳқончилик қилинадиган ҳудудларидаги воҳалар шу жойдаги қадимий шаҳар номлари билан аталади, масалан, Марғилон, Фарғона, Наманган, Андижон, Қўқон воҳалари шулар жумласидандир. 

Қўқон воҳаси Фарғона водийсининг жанубий – ғарбий қисмида жойлашган Сўх конуссимон ёйилмасида шаклланган. Воҳа табиатининг умумий хусусиятларига кўра водийнинг бошқа ҳудудларидан сезиларли даражада фарқ қилади. Чунки Фарғона водийсига кириб келадиган ҳар қандай ҳаво оқимлари дастлаб Қўқон воҳаси жойлашган ҳудудларга ўз таъсирини ўтказади. Воҳада ҳаво ҳарорати жанубдан шимолга томон “рельеф экспозицияси”га боғлиқ ҳолда ўзгариб боради. Денгиз сатҳидан 405 метр баландда жойлашган Қўқон шаҳри яқинида июл ойининг ўртача ҳарорати 26,8о ни, энг юқори ҳарорат 42о ни ташкил этса, январнинг ўртача ҳарорати Қўқонда – 2,2о ни, энг совуқ ҳарорат эса – 31,1о гача пасайиши мумкин.

         Воҳанинг катта қисмида йиллик ёғин миқдори Фарғона водийсининг бошқа ҳудудларига нисбатан анча кам бўлиб, 80 – 100 мм ни ташкил этади. Қўқон шаҳри атрофида эса 98 мм атрофида.  Нисбий намлик миқдори анча паст, ҳарорат нисбатан иссиқ ва қуруқ бўлиб, баҳор ва кузда ҳароратни исиб кетиши натижасида ҳаво босими пасаяди. Йилнинг айни шу даврида  Хўжанд дарвозаси орқали Мирзачўлдан водийга томон Қўқон шамоли эсади, шамолнинг тезлиги 20 – 25 м/сек га етади. 

         Барча воҳаларнинг вужудга келиши ва ривожланиб боришига ўхшаш шароит Қўқон воҳасида ҳам кузатилади. Воҳа табиий географик шароити ва экологик муҳити нуқтаи назаридан ҳам жуда қулайдир. Қўқон воҳаси ландшафтларида суғориш тизимининг тараққий этганлиги, намликнинг доимо буғлантирувчи маданий ўсимлик қопламининг мўллиги ўзига хос табиий шароитни вужудга келтирган. Суғориладиган зоналарда вегетация даврида кўп миқдорда сувнинг талаб этилиши ва сарфланиши табиий сув балансини кескин ўзгартиради. Воҳада кўплаб қурилган суғориш иншоотлари, айниқса, суғориш даврларида умумий сув балансини назорат қилиш имконини беради. Воҳа қишлоқ хўжалиги антропоген ландшафтларида кўп асрлар давомида доимий равишда суғориш натижасида алоҳида воҳа маданий тупроқ типи шаклланади. Бу тупроқ агроирригация ётқизиқларининг қалин қатламидан ташкил топган. Агроирригация ётқизиқларининг қалинлиги эса суғориладиган ерларнинг фойдаланиш даври билан боғлиқ. Айниқса, улар энг қадимдан суғорилиб келинаётган районларда жуда ҳам қалин.

     Воҳа ландшафтларининг характерли хусусиятларидан бири уларнинг юза қисмини ирригацион тўр  ниҳоятда зич қоплаганидир. Ирригацион тўрнинг морфологик элементларини дарёлар, сойлар, магистрал каналлар, ариқ, зовур ва коллектор кабилар ташкил этади. Қадимдан мавжуд бўлган кейинчалик кенгайтирилган ирригацион  тўрлар Қўқон воҳасининг вужудга келиши ва ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Қўқон воҳасининг энг йирик ирригацион тузилмасидан бири Сўх ирригацион тизими бўлиб, у  Сўх дарёсининг тармоқларидан  ташкил топган. Воҳанинг жанубий чеккаларида Сариқўрғон қишлоғи яқинида жойлашган гидроузелда Сўх дарёси  Қўқонсой, Оқтепасой, Наймансой, Бочқир, Киртан, Бувайда ва бошқа тармоқларга бўлиниб кетади. Қўқон воҳасининг жанубий чеккаларида жойлашган адиролди текисликларида  ирригация тизимлари унча зич эмас, лекин анча серсув ва тез оқади. Сўх дарёсининг тармоқлари қуйи қисмига борган сари майда ариқларга бўлиниб кетади. Шуниинг учун ҳам воҳанинг шимолий чеккаларида ирригацион тўрлар анча зич жойлашган. Бундан ташқари Қўқон воҳасини ғарбдан шарқга Катта Фарғона канали ёйсимон кўринишда кесиб ўтади. Сўх дарёси ва Катта Фарғона канали Қўқон воҳасининг ландшафтларини шаклланишида  катта аҳамият касб этади. Қўқон воҳаси гидрологик режими инсоннинг хўжалик фаолияти билан чамбарчас боғлиқ.

Воҳадаги ер ости сувлари сатҳини пасайтириш ва захни қочириш мақсадида ташкил этилган коллектор ва зовурлар  Катта Фарғона каналидан шимолий қирғоқларида бироз зич тарқалган. Воҳанинг  тошли,  шағалли, қумоқ – шағалли ётқизиқлари шаклланган Катта Фарғона каналининг жанубий қирғоқларида коллекторлар ва зовурлар  анча сийрак, баъзи жойларда деярли учрамайди. Бунинг асосий сабаби ер усти сувлари тош ва шағалли жинслар орасида анча тез симилади. Ер ости симилиб кетган сизот сувлар воҳанинг шимолий этакларида ер бетига анча яқин кўтарилади. Тупроқларининг шўрланишига сабаб бўлади. Демак шуни ҳам таъкидлаш мумкинки, географик қобиқдаги модда ва энергияни икки хил йўналишда ҳаракатланиши,  модда ва энергия алмашинув жараёни воҳаларда ҳам кузатилади. Қўқон воҳасидаги рельефнинг юқори қисмидан ер остига симилиб қуйи қисмига қараб ҳаракатланаётган ер ости сувлари моддаларнинг ер устида эмас, балки бу жараён ер остида алмашиниши ҳамда воҳаларни бир бутун геотизим эканлигини тасдиқлайди.

Қўқон воҳасининг асосий суғориш манбаи бўлган Сўх дарёси конуссимон ёйилмасининг бош қисмида грунт сувларининг сатҳи 94,2 – 95,3 м чуқурликда жойлашган. Ер ости сувларининг энг юқори ҳолати 90,3 – 91,4 м чуқурликда қиш фаслида кузатилади. Ер ости сувларининг энг чуқурлашган ҳолати 98,9 – 99,3 м чуқурликда июль ойида кузатилади. Ер ости сувларининг сатҳининг ўзгариш амплитудаси 7 – 8 м ни ташкил этади. Сўнги йилларда ер ости сувларининг сатҳи ўрта ҳисобда 0,07 м пасайганлиги кузатилди. Ер ости сувларининг маъданли таркиби кейинги йилларда жиддий ўзгаришларсиз 510 – 828 мг/л сақланиб қолмоқда.  Конуссимон ёйилманинг ўрта ва шимолий этакларида  грунт сувларининг сатҳи 2,3 – 2,7 м чуқурликда жойлашган. Уларнинг энг юқори ҳолати 1,4 – 2,3 м чуқурликда март – май

ойларида, энг чуқур ҳолати 1,2 – 2,0 м чуқурликда октябрь – декабрь ойларида кузатилади. Ер ости сувлари сатҳининг ўзгариш амплитудаси 0,6 – 1,7 м ни ташкил этди. Охирги йилларда ер ости сувларининг сатҳи ўрта ҳисобда 0,06 м пасайганлиги кузатилади.

Обикор деҳқончилик ишлари воҳанинг оддий бўз тупроқлар тарқалган ҳудудларида олиб борилади. Бу Қўқон воҳасининг ғўза, маккажўхори, полиз, сабзавот, боғ экинлари ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари етиштириладиган энг яхши майдонлари бўлиб, агротехника тадбирлари тўғри ташкил этилиб, минерал ва маҳаллий ўғитлардан самарали фойдаланилган тақдирда юқори ҳосил берадиган унумдор ерлар ҳисобланади. Обикор деҳқончилик амалга ошириладиган бўз тупроқларнинг айрим майдонлари шўрланган ва бу ерларда зах қочириш, шўр ювиш ишлари самарали олиб борилади. 

Қўқон воҳасида табиий ўсимликлар ўрнини қишлоқ хўжалиги маданий экинлари ва ўрмон – боғ дарахтзорлари эгаллаган, барча суғориладиган қишлоқ хўжалик майдонларида пахта плантациялари ривожлантирилган, дон, беда, дуккакли ва полиз экинлари каби маданий ўсимликлар экилади, мевали боғлар ва токзорлар катта майдонларни ташкил этади. Ўрмон – боғ ўсимликлари воҳаларга чўл ландшафтларидан кескин фарқ қиладиган ўзига хос манзара бағишлайди. Кейинги йилларда хорижий мамлакатлардан келтирилган ва иқлимга мослаштирилган ҳамда маҳаллий манзарали турлари кўпайиб бормоқда. Иқлимлаштирилган турлардан сарв дарахти, магнолия, япон софораси, лола дарахти, калифорния заранги, қрим қарағайи ва кўплаб манзарали дарахтлар, маҳаллий турлардан эса чинор, қайрағоч, терак, тол ва бошқалар алоҳида ажралиб туради.

Шунингдек Қўқон воҳасининг Марказий Фарғона чўлларининг ўзлаштирилмаган қисмларида чўл минтақасига хос ўсимликлар дунёсини бойитиб бориш, яъни табиий ҳолда ўсадиган оқ саксовул, қора саксовул, черкез, қандим, янтоқ кабиларни кўпайтириш ишларини амалга ошириш лозим. Бу тадбир қумларнинг мустаҳкамлашувига, воҳага қараб кўчиб юришини, қолаверса шамол эрозиясини олдини олишга хизмат қилади.

Воҳанинг органик дунёси ҳам табиий ҳолдаги ландшафтларнинг ҳайвонот оламидан деярли фарқ қилади. Қўқон воҳасида қушлардан – мусича, чумчуқ, қалдирғоч, сассиқпопушак, ёввойи каптар, зағча, бойўғли, кемирувчилардан – сариқ юмронқозиқ, Туркистон каламуши, Северцов уй сичқони кенг тарқалган. Қишлоқ хўжалиги экинзорларида зараркунандалар ҳам мавжуд. Булар ғўза ўргимчак канаси, ғўза бити кабилар пахта ва турли маданий экинларга зарар етказади.

Қўқон воҳаси ландшафтларининг компонентларини таҳлили шуни кўрсатадики, улар учун ўзига хос бўлган инсоннинг хўжалик фаолияти туфайли шаклланган агробиоценоз, агроиқлим, агрозооценоз, агрокимё ҳамда агротупроқлар (А.Г. Исаченко, 2003) барча воҳаларда бўлгани каби Қўқон воҳаси учун ҳам характерлидир.

 

2.3.          ВОҲАНИНГ ГЕОЛОГИК ВА ТЕКТОНИК ТУЗИЛИШИ ҲАМДА ГЕОМОРФОЛОГИЯСИ

 

            Фарғона водийсининг воҳа ландшафтлари асосан тоғолди проллювиал текисликларида, кичик ва йирик конуссимон  ёйилмаларида таркиб топган. Ёйилмалар эса водийнинг турли хил иқлим шароитига эга бўлган ҳудудларида жойлашган. Қуйида Қўқон воҳасининг геологик ва тектоник ҳамда геоморфологик тузилишига тўхталиб ўтамиз. Қўқон воҳаси табиатининг тараққиёт тарихини Фарғона водийсининг геотектоник ва геоморфологик тузилишидан ажратиб ўрганиб бўлмайди.

         Фарғона водийси ўзининг жуда мураккаб геологик тузилиши билан Ўрта Осиё тоғлик ўлкасидаги бошқа водийлардан ажралиб туради. Унинг мураккаб геологик тузилишига эга эканлиги, турли хил тектоник йўллар билан Тянь-Шань ва Помир-Олой тоғ тизмаларининг оралиғида жойлашганлигидир.

         Фарғона водийсининг геологик ва тектоник ривожланиш тарихи жуда қадимий эралар ва даврлар билан узвий боғлиқ. Шунинг учун ҳам водийнинг ривожланиш тарихини Ўрта Осиё ва Ўзбекистон геологиясини ўрганган олимлар икки катта босқичга бўлишади: полеозой ва мезокайназой. Фарғона водийси тектоник ботиқ сифатида полеозой эрасида вужудга келган (Васильковский, 1935, 1951, Вебер, 1937, Ланге, 1937, Алиев, 1959, Н.М.Синицин, 1960). Полеозой ётқизиқлари асосан водийни ўраб турган тоғ тизмаларида учрайди. Улар қумоқ жинслар, сланецлар, оҳактошлар, доломит ва конгломератлардан иборат. Лекин шу даврларда тектоник ҳаракатлар туфайли денгиз ҳавзаси Фарғона ҳудудидан чекинади. Тоғ тизмаларини кўтарилиши билан бир қаторда жуда катта майдонни эгаллаб ётган тоғ оралиғи Фарғона тектоник ботиғи  ҳам шаклланади.

         Мезозой эрасида тектоник ҳаракатлар сустлиги билан ажралиб туради. Қуйи бўр даврининг охирига қадар Фарғона водийси ҳудуди континентал шароитда ривожланади. Шу билан бирга бўр даврида водий юзаси аста-секин пасая боради ва қуруқлик ўрнини сувлик эгаллайди. Н.В.Васильковскийнинг (1954) фикрича ботиқнинг шимолий қисмини айрим участкаларигина ўша даврда континенталлик ҳолатини сақлаб қолган.

         Л.Б.Рухин ва Е.В.Рухиналарнинг (1961)  исботлашича бўр даврида Фарғона водийси ҳудудида кўл аллювиал текислик, чучук ва шўртоб сувли ҳавзалар, саёз денгиз ҳукмронлик қилган. Бу муаллифлар шимолий – шарқий адирлар минтақасидаги бўр ётқизиқларида нефть қазилма бойликлари ҳосил бўлиш имкониятларини асослаб беришди.

         Кайназой эрасининг чўкинди жинслари Фарғона водийсида, Қўқон воҳасида ҳам кенг тарқалган. Бу жинслар асосан  икки хил шароитда денгиз ва континентал шароитларда ҳосил бўлган. Фақатгина энг чекка ғарбий қисмида континентал режим сақланиб қолган. Палеоген ётқизиқлари асосан гил, мергел, доломит, оҳактош, гипс ва қумоқ жинслардан ташкил топган. Воҳанинг айрим қисмида уларнинг энг қалин жойи 400 м га етади (Вялов, 1935, Синицин, 1969).

         Палеоген даври мобайнида Фарғона водийси фақат тебранма ҳаракатни бошдан кечиради. Дастлабки тектоник кўтарилишлар олигоценнинг охирида бошланади. Ана шу вақтдан бошлаб Фарғона ботиғи ўзининг ҳозирги қиёфасини эгаллай бошлайди ва денгиз ётқизиқлари континентал ётқизиқлар билан алмашинади. Денгиз ётқизиқларини континентал ётқизиқлар билан алмашинишига асосий сабаб, палеоген даврининг охирида рўй берган кучли тектоник харакатлардир. Бу тектоник жараён натижасида Фарғона водийсининг ўраб турган тоғ тизмалари вужудга келди. Палеогеннинг охирида содир бўлган тектоник жараён бутун неогенда ва тўртламчи (антропоген) даврда давом этиб, у ҳозирга қадар ҳам ўз фаолиятини тугатган эмас.

         Неоген даврида Фарғона ботиғида фақатгина континентал ётқизиқлар шаклланади. Қўқон воҳасининг Марказий Фарғонада жойлашган ҳудудлари, текисликлар ва адирлар зонаси неогенда тоғларда емирилган ва парчаланган жинсларни аккумуляция қилувчи майдонга айланади. Бу даврда тўпланган тоғ ётқизиқлари ва  жинсларининг қалинлиги 3000 – 4000 м гача етади (Васильковский 1948, 1951).

         Фарғона ботиғи рельефининг ва ҳозирги ландшафт комплексларининг шаклланишида тўртламчи (антропоген) давр ётқизиқлари етакчи роль ўйнайди. Водийнинг тўртламчи давр тарихи ва ётқизиқлари В.Н.Вебер (1930, 1937), Н.П.Васильковский (1951), О.К.Ланге (1937), С.С.Щулц (1948), И.П.Герасимов (1955), А.А.Юрьев (1956), А.Алиев (1959), Н.А.Когай (1963), М.Н.Грамм, Н.И.Гриднев ва А.Х.Хожиматов (1961), В.И.Попов, Н.А.Садовская ва А.С.Теленов (1972),  А.Р.Ярмухаммедов (1979) ва бошқалар томонидан батафсил ўрганилган.

         Фарғона водийси ҳудудидаги, жумладан Қўқон воҳасидаги тўртламчи давр ётқизиқларини Н.П.Васильковский (1956), Н.А.Когай (1963) ва бошқалар ҳосил бўлиш вақтига, ёшига кўра бир – биридан фарқ қилувчи тўртта комплексга, яъни  Тошкент, Мирзачўл, Сирдарё, Сўх комплексларига ажратишади. 

         Фарғона ботиғи, шунингдек Қўқон воҳасининг ҳам энг чекка баланд қисмлари Сўх комплексидан, адир тизмалари ва тоғ олди текисликлари Тошкент комплексидан, дарёларнинг қайир усти иккинчи террасалари мос келадиган қуруқ дельталар ва конуссимон ёйилмалар Мирзачўл комплексидан, ҳозирги дарё қайирлари ва қайир усти биринчи террасалари, ҳозирги даврда шаклланган дельталар Сирдарё комплексидан ташкил топган. Тўртламчи давр ётқизиқларининг қалинлиги аксарият ҳолларда 500 м дан ортади.

         Фарғона водийси ташқи кўринишидан тектоник ботиқ қиёфадаги оддий чўзинчоқ шаклга ўхшасада, унинг геоморфологик тузилиши текисликларга нисбатан анча мураккаброқ. Геоморфологик тузилишининг мураккаблиги шундаки, у қадимги ва ҳозирги замон қайир усти террасаларидан, адиролди пролювиал текисликлардан, йирик конуссимон ёйилмалардан, конгломератли ва лёссли адирлар тизмасидан, адир оралиғи ва адирорти ботиқ текисликларидан ташкил топган.

         Фарғона водийси ҳозирги рельефининг шаклланиши табиий жараёнлардан ташқари антропоген омилнинг таъсирига ҳам боғлиқ. Ҳозирги рельеф шакллари янги тектоник ҳаракатлар, эрозион жараёнлар натижасида алоҳида – алоҳида генетик рельеф типларини вужудга келтирган бўлса, инсоннинг бир неча минг йиллик хўжалик фаолияти ана шундай “бокира” рельеф шаклларининг ташқи қиёфасини ўзгартирди. Масалан, суғориладиган деҳқончиликни ривожлантириш мақсадида тоғолди қия текисликлари, қайирлар, қайирусти террасалари текисланиб ва ҳайдалиб экин майдонларига айлантирилди. Қўқон воҳасида тарқалган зол қум тепаликлари, грядалари ҳатто қум барханлари текисланиб, уларнинг ўрнида қишлоқ хўжалик экин майдонлари (агроландшафтлар), каналлар, ариқлар ва зовурлар барпо этилди.

         Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, инсон хўжалик фаолияти туфайли генетик рельеф типларининг фақатгина ташқи қиёфасигина ўзгариб қолмасдан, уларнинг юзасининг тузилиши, техноген микрорельеф шакллари билан янада мураккаблаштирилди. Экин майдонларини суғориш мақсадида ариқлар қазиш, дамбалар қуриш, жўяклар тортиш, сунъий террасалар барпо этиш кабилар техноген рельеф шаклларига мисол бўла олади. Бундан ташқари суғориладиган майдонларда ирригацион эрозия жараёни жарликларни ёки антропоген жарлар ва жарликларни вужудга келтирди. Қўқон воҳасининг  ҳозирги мавжуд бўлган рельеф шаклларининг катта қисмини антропоген рельеф шакллари деб аташ мақсадга мувофиқдир.

         Фарғона водийсидаги  дарё ҳавзалари турли кенгликка эга бўлган қайирлардан ва қайирусти террасалардан ташкил топган. Дарё водийларининг кенглиги Қўқон воҳасида жуда катта масофага чўзилган бўлиб улар асосан аллювиал ётқизиқлардан ташкил топган.

         Воҳанинг юқори қисмини қумоқ ва соз тупроқдан иборат қатламли ётқизиқлар қоплаб олган. Ороллар ва қирғоқбўйи ботиқлари ҳам майин жинслар билан қопланган. Майин жинсли қопламнинг қалинлиги дарёнинг фаолиятига боғлиқ ҳолда ўзгариб туради.

         Дарё водийларида қум барханлари, чала мустаҳкамланган ва қум тепаликлари мавжуд. Ҳамма қум барханларининг барик томони жануби-ғарбга, нишаб томони эса шимоли-шарққа қараган қум барханларининг баландлиги 2-10 метрни, баъзан 12-15 метрни, узунлиги ўртача 50-300 метр ва эни 10-15 метрни ташкил қилади. Қумликлар жуда сийрак ҳолда ўсимликлар билан қопланган.

         

2.4.          ВОҲА ЛАНДШАФТ-ЭКОЛОГИК МУАММОЛАРИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИДА ИҚЛИМ ВА ГИДРОЛОГИК ШАРОИТНИ ТАЪСИРИ

 

            Фарғона водийсининг умумий иқлим хусусиятлари унинг географик жойлашишига, теварак-атрофининг баланд тоғ тизмалари билан ўралганлигига, ҳудудни субтропик иқлим минтақасининг континентал типига мансуб эканлигига ва улкан арид ўлканинг оралиғида жойлашганлигига боғлиқ. Фарғона ботиғи улкан арид иқлимли ўлканинг ўрта қисмида жойлашганлиги туфайли бу ерда қурғоқчил давр узоқ давом этади, маданий ўсимликларнинг вегетация даврида тупроқ қопламида табиий намланишнинг бўлмаслиги агроландшафтларда сунъий суғоришни қўллашни талаб этади.

         Фарғона водийси воҳаларининг иқлим хусусиятлари А.А.Скворцов ва Ю.А.Скворцова (1927), Б.П.Алисов (1946), Л.Н.Бабушкин (1953, 1961), Е.Н.Балашова, О.М.Житомирская, О.А.Семёнова(1960), Т.А.Ососкова, Ф.Ҳ.Ҳикматов, В.Е.Чуб (2005)  ва бошқаларнинг тадқиқотларида, Наманган, Андижон, Фарғона вилоятларининг агроиқлим ресурслари (1977) маълумотномаларида кенг ёритиб берилган.

         Фарғона водийси воҳалари иқлим ресурсларига жуда бой бўлиб, ҳамма турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва улардан юқори ҳосил олиш учун қулайдир. Бу ерда 100 С дан юқори бўл-ган ўртача суткалик ҳароратнинг йиллик йиғиндиси 3800-46000 С га тенг. Агроландшафтлар учун фойда берадиган 100 С дан юқори бўлган ҳароратнинг йиғиндиси 2200-24000 С ни ташкил қилади. Бундай кўрсаткичга эга бўлган термик ресурс ҳамма турдаги қишлоқ хўжалик экинларини экиб пишиб етилиши учун тўлиқ имкон беради. Масалан, тез етишадиган пахта 17200 С, кеч етишадиган пахта 19600 С, ерёнғоқ 14000 С, кунжут 14500 С, шоли 14400 С фойдали ҳароратни талаб этади. Бундан ташқари Фарғона водийси воҳалари иқлим шароитида кўпчилик маданий экинлар бир йилда икки марта ҳосил олиш имконини беради.

         Қўқон воҳасида суғориладиган қишлоқ хўжалик экинларини экиш мақсадида ўзлаштириш бошланган давргача унинг ҳавосини таркибидаги нисбий намлик ҳозирги вақтдагига нисбатан бир мунча кам бўлган. Ҳозирги кунда суғориладиган экин майдонларининг ортиши, ирригация шахобчаларининг кенгайиши ва сунъий сув омборларининг кўплаб қурилиши воҳа ҳавосининг нисбий намлигини ортиб кетишига олиб келган.

         Ёз ойларида воҳа ҳавосининг ўртача ҳарорати ўзгарувчан омиллардан бири сифатида кишиларнинг меҳнат фаолияти таъсирида анча пасаяди. Масалан, суғориладиган экин майдонларида ирригацион турнинг кўплиги ва маданий ўсимликларнинг ўзидан кўплаб намликнинг буғлантириш натижасида ҳаво ҳарорати воҳаларда чўл геокомплексига нисбатан ёз ойларида 2,5-2,00 С даражада паст бўлади. Ҳавонинг нисбий намлиги 8-11 фоиз ва мутлоқ намлик 5-7 фоиздан юқори бўлади.

         Иқлим шароитига кўра Қўқон воҳасида чалачўл ва чўл зоналарини ажратиш мумкин. Чўл иқлим зонаси асосан текислик ва бўз тупроқли минтақани эгаллайди. Бу икки зона орасидаги чегара кескин даражада бўлмай, у Исфара ёйилмасининг юқори қисми, Сўх ёйилмаси, Сўх-Исфайрам ёйилмалариаро пастқамлик орқали ўтади. Иқлим зоналарининг бундай чегараланиши А.З.Генусов, Б.В.Горбунов, Н.В.Кимбергларнинг 1960 йилдаги Ўзбекистонни тупроқ-иқлимий районлаштириш схемасида ўз аксини топган.

         Йирик вилоят марказлари Андижон, Наманган, Фарғона шаҳарлари чалачўл зонасида жойлашган. Чўл зонаси чегарасида Хўжанд, Конибодом, Қўқон шаҳарлари, Поп, Жомашўй, Бўз, Бағдод, Ёзёвон каби аҳоли қўрғонлари жойлашган.

         Чўл зонаси қурғоқчил иқлими, ҳароратининг кескин ўзгариб туриши ёзининг иссиқ келиши, қишининг совуқлиги билан характерланади. Йиллик қуёш радиацияси чўл зонасининг текислигида 240 ккал/см2 га тенг ёки бошқача айтганда тропик минтақа радиациясидан кам эмас. Бундай катта иссиқлик ресурсининг бўлиши энг аввало қуёшнинг эклиптикада кўп вақт тик турганлиги ва йилнинг иссиқ даврида булутсиз кунларнинг кўплиги билан изоҳланади.

         Марказий Фарғонанинг ўрта қисмида атмосфера ҳавосининг ўртача йиллик ҳарорати 13,5°С ли изотерма Исфара ва Сўх ёйилмасининг ўрта қисмидан ўтади. Қишнинг ўртача ойлик ҳарорати Бешариқда -2,2°С, Ултармада -2,3°С,  Қўқонда -2,2°С ни ташкил қилади. Энг паст ҳарорат эса -27 - 28°С. Баҳор бошланиши билан ҳарорат тез кўтарилади. Апрель ойининг ўрталаридаёқ ўртача ойлик ҳарорат 14°С дан ортиқ бўлади. Июлнинг ўртача ҳарорати 25-28°С гача, энг юқори ҳарорат эса 46°С гача боради. Йиллик ёғин миқдори 100 ммга яқин. Шарққа ва шимолий-шарққа томон ёғингарчилик миқдори аста-секин ортиб боради ва бўз тупроқли минтақанинг чалачўл иқлимига айланади. Энг кўп миқдордаги ёғин қишда ва баҳор бошларида бўлиб, йиллик ёғин миқдорининг 70-90 фоизини ташкил қилади. Ёз ва куз ойлари учун қурғоқчил ва булутсиз кунлари характерли ҳисобланади. Қор қоплами ер устида 20-40 кун сақланади.

         Воҳа ландшафтларига, айниқса қишлоқ хўжалик табиати комплексларига шамолнинг таъсири анча катта. Унинг таъсир доираси айниқса водийнинг шарқидан ғарбига томон (1-жадвал) кучайиб боради (2-расм). Қуйида Қўқон метеорологик станциясининг маълумотига кўра ўртача кучли шамоллар бўладиган (15 м/с ва ундан юқори) кунлар сонини келтирамиз.

1-жадвал

Иқлим зоналари

Чўл зонаси

Чалачўл зонаси

Ойлар

Бешариқ

Қўқон

Фарғона

Хонобод

Андижон

I

3

1

0

0

0

II

3

2

1

0

0

III

6

5

2

1

0

IV

5

6

3

1

1

V

5

6

4

2

1

VI

2

3

4

1

1

VII

2

3

2

1

0

VIII

3

3

2

0

0

IX

2

3

2

0

0

X

4

3

2

0

0

XI

4

2

2

0

0

XII

3

2

1

0

0

Йиллик

42

39

23

6

3

         

            Жадвалдан кўриниб турибдики, Фарғона водийсининг ғарбий қисмида март, апрель ва май ойларида кучли шамоллар тез – тез такрорланиб Қўқон, Яйпан, Бешариқ воҳа ландшафтларига, айниқса уларнинг қишлоқ хўжалик комплексларига катта зарар етказади. Шунинг учун бу ҳудудларда маҳаллий агроиқлим шароитини оптималлаштириш мақсадида иҳота ўрмон минтақаларини янада кенгайтириш ва бошқа  чора – тадбирларни амалга ошириш керак.

         

июль

 

июль

 

январь

 

январь

 

  Андижон

 

    Қўқон

 
               

          Шамол эрозияси намгарчилик етарли бўлмаган, ёғин миқдори кам,  нисбий намлик эса паст, шунингдек баҳор ва ёз фаслларида ҳарорат юқори бўладиган   ҳудудларда кенг тарқалган. Шамол эрозияси хавфини иқлимий омиллардан ҳарорат, ёғин миқдори, намлик, шамол ва шамолнинг тезлиги кабилар келтириб чиқарувчи манбалардан ҳисобланади. Тупроқларнинг  механик таркиби, ёпишқоқлиги, тупроқдаги нам миқдори, тупроқ зарраларининг катталиги каби бир қатор хоссалари эса шамол эрозиясига бардошлилиги билан ажралиб туради.

Инсон хўжалик фаолиятининг таъсири ҳам шамол эрозиясини олдини олишга қаратилган бўлишиёхуд салбий ҳолатлар эса эрозияни келтириб чиқариши мумкин.

Қўқон воҳасида жойлашган Бешариқ, Фурқат, Ўзбекистон, Данғара, Учкўприк, Бувайда, Бағдод туманлари ҳудудидаги агроландшафтларда тарқалган тупроқлар шамол эрозияси таъсирига кучли учрамоқда.  Енгил механикли тупроқлар учун   3-4 м\сек тезликдаги шамол ҳам эрозияни келиб чиқиши учун етарли бўлади. Қўқон шамолининг тезлиги эса 20-25 м\сек га етади. Шамолнинг эрозия иши унчалик кўзга ташланмаслиги мумкин. 100 гектарлик майдондаги узунлиги 100 метр, кенглиги 5 метр, чуқурлиги 2 метр бўлган жарлик дарҳол кўзга ташланади. Мана шундай  жарликни ҳосил бўлиши учун 600-800 метр куб тупроқ қоплами йўқолган бўлса, 100 гектарлик ер  майдонининг атиги 1см қалинликдаги қатлами учириб кетилиши натижасида 1300 метр куб тупроқ қоплами йўқолади. Бу тупроқнинг ҳайдаладиган қисмида 4% гача чиринди бўлса, юқоридаги жараён натижасида тупроқнинг таркибидаги 4 тонна чиринди, 200 кг азот, 150-200 кг фосфор йўқолади ва унумдор зарралари учириб кетилади[2].

Сўх дарёси ёйилмасининг чекка қисмларида жойлашган қумликларни “Қўқон шамоли” учириб кетиши ва тўзғитиши натижасида янги – янги кичик – кичик қум массивлари ҳосил бўлаётганини ҳам кузатиш мумкин. Чунки бу ҳудудда жойлашган қумликлар шамол йўналишида жойлашганлиги учун ҳаргектар майдондан йил давомида 100 тоннага яқин қумлар учирилиб кетади. Натижада ҳосил бўлган барханлар йилига 14 – 20 метргача силжиши мумкин.

 Воҳанинг катта майдонида оч тусли ва сур - қўнғир тупроқларда суғориб деҳқончилик қилинадиган агроландшафтлар таркиб топган. Бундай ландшафтлар Бешариқ, Фурқат, Ўзбекистон, Учкўприк, Бувайда ҳамда Бағдод  туманларида катта майдонларни эгаллайди. Буталар билан мустаҳкамланган қумли чўл   ландшафтлари ҳам юқорида номлари келтирилган туманлар ҳудудида кенг тарқалган. Бу икки ландшафт типидаги тупроқларнинг  ҳам  механик таркиби сув ўтказувчан бўлиб, ернинг юза қисмида сув тўпланмайди ва ювилиб кетиши анча қийин. Ювилиб кетмаслигини яна бир сабаби рельефи текисликдан иборат. Аммо шамол бу тупроқларни осон чангитиб, учириб кета олади. Айни шу ландшафтлар тарқалган ҳудудларда Қўқон шамолининг дефляция иши яққол кўзга ташланади.

Воҳа тупроқларининг ҳосил бўлиши, генезиси, эволюцияси, географик тарқалиши, хосса ва хусусиятлари, таснифи, унумдорлиги, экологияси ва маданий тупроқларнинг инсон фаолияти натижасида вужудга келиши воҳанинг шаклланиши ҳамда ривожланишига катта таъсир қилувчи асосий омиллардан ҳисобланади.

Шамол эрозияси ишининг камайтириш мақсадида ташкил этилган иҳотазорлар, дарахтзорлар майдонининг кескин қисқариб бориши эрозия ривожланишига кенг йўл очиб бермоқда. Кўчма қумларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган иҳотазорлардаги буталар тартибсиз кесилиши натижасида уларнинг майдони йилдан – йилга камайиб бораётгани эрозия хавфини янада оширмоқда. Воҳанинг Марказий Фарғона  чўлларига туташ жойларида  шамолнинг тезлигини камайтириш мақсадида экилган тол, тут каби дарахтларнинг майдони ҳам деярли йўқолиб бормоқда. Қўқон воҳасида    жойлашган туманларда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг таркиби (2010йил) [3]  қуйидаги 1 – жадвалда ўз аксини топган.

2-жадвал

 

Туман-лар

номи

Майдони минг га

Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар, минг га

Шу жумладан суғориладиган ерлар, минг га

Қишлоқ хўжалигида  фойдаланиладиган ерларга нисбатан фоизда

Эк-ин ерлар

Кўп йиллик дарахтзорлар

Пичанзор ва яйловлар

Бешариқ

77.4

27.5

25.2

75.9

13

11.1

Бағдод

33.3

22.7

20.7

76.9

13.9

9.2

Бувайда

27.9

18.1

16.9

88.0

5.2

6.8

Данғара

43.5

20.8

19.1

87.6

4.2

8.2

Учкўп-рик

27.5

18.9

17.0

80.9

8.8

10.3

Фурқат

30.5

16.5

15.2

90.3

1.6

8.1

Ўзбекистон

68.8

23.4

21.6

60.6

26.6

12.8

 

Жадвалдан кўриниб турибдики кўп йиллик дарахтзорлар нисбатан кўпроқ майдонни эгаллаган туманлар  Ўзбекистон,Бағдод, Бешариқ,  Учкўприк туманларига тўғри келади. Аммо юқоридаги туманларда кўп йиллик дарахтзорлар асосий қисми Олой тоғ тизмасининг шимолий этакларидаги боғлар ҳиссасига тўғри келади.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг Бувайда туманида  5,2 %, Данғара туманида 4,2 %, Фурқат туманида 1,6 %  қисмини кўп йиллик дарахтзорлар эгаллайди. Бу туманлар ҳудуди асосан текисликда жойлашган бўлиб  катта қисми қишлоқ хўжалик   экинлари майдонлари ҳиссасига тўғри келади.

Асосан экин экиладиган далалар атрофида шамоллар тезлигини камайтириш, тупроқларни эрозиядан ҳимоялаш  мақсадида тут ва тол дарахтлари экилган бўлса, бу дарахтзорлар майдони деярли йўқолиб бормоқда. Бундай ҳолатни келиб чиқиш сабабларини бевосита воҳада аҳоли сони ва зичлигини ортиб бориши билан боғлаш мумкин[4] (2-жадвал).    

 

 

3-жадвал

 

 

Туманлар

номи

Аҳоли сони,

минг киши

 

 

Ўсиши,

  %

 

Зичлиги,

кв км киши

 

1989-йил

 

2010-йил

Бешариқ

140.9

181.2

128.6

235.3

Бағдод

108.0

174.8

161.8

529.7

Бувайда

111.2

178.9

160.9

639.0

Данғара

87.3

144.1

165.1

335.1

Учкўприк

113.9

183.3

160.9

654.6

Фурқат

-

97.1

-

313.2

Ўзбекистон

142.6

194.5

136.4

281.9

 

Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибди – ки Қўқон воҳасида жойлашган туманларнинг қишлоқ хўжалик экинлари етиштириладиган майдонларида вужудга келаётган шамол эрозияси нохуш экологик муаммолардан саналади. Бундай ҳолатни олдини олишга қаратилган тадбирлар эса жуда суст олиб борилмоқда ёки олдиндан мавжуд бўлган дарахтзорлар, иҳотазорлар майдони йилдан – йилга камайиб бормоқда, айрим жойларда эса бутунлай йўқолиб кетмоқда. Воҳада бундай нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида бир қатор қуйидаги чора – тадбирларни амалга ошириш лозим:

·        Шамол эрозиясини олдини олишга қаратилган дарахтзор ва иҳотазорларни мавжудларини сақлаб қолиш ва янгиларини барпо этиш;

·        Чўлларнинг янги ўзлаштирилган қисми ва шамол эрозияси кузатилаётган воҳа ҳудудларида суъний ўрмонлар ташкил этиш;

·        Қишлоқ хўжалик экинларини жойлашиш хусусиятларини қайта кўриб чиқиш, ландшафт типларига мослаштириш ва унда боғдорчилик тармоқларига кенг ўрин бериш;

Бинобарин, Фарғона водийси воҳаларининг агроиқлим шароити хилма-хил экан, қишлоқ хўжалик экинларини экишда, уларни турларини танлашда ва маданий ўсимликларни янги турларини районлаштиришда иқлим элементларининг тақсимланишини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир. Чунки агроландшафт комплекслари ҳам географик тарқалишида ва ривожланишида табиий комплекслар сингари зонал қонуниятга бўйсинади.

          Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигининг тараққиёти ва мазкур соҳада амалга оширилиши лозим бўлган барча фаолият сувдан фойдаланиш билан бевосита боғлиқдир. Республика бўйича экин майдонларини суғориш учун йилига ўртача 55 млрд. М3 сув талаб этилади. Бу эса Марказий Осиё давлатларида истеъмол қилинадиган жами сув ресурсларининг деярли ярмига тенгдир. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган сувнинг 80 фоиздан ортиғи қўшни давлатлар ҳудудидан оқиб келади. Бу сувдан самарали фойдаланиш барқарорлигини республикамиз ҳудудида ташкил этиш имкониятини чегаралайди. Шу боисдан, қишлоқ хўжалигида сувдан тежаб – тергаб фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.

Инсоният ва жамият динамик характерга эга бўлиб, нафақат унинг ривожланиши ҳисобига сувга бўлган эхтиёж ортиб бормоқда, балки бу жараёниннг бевосита салбий таъсири остида чучук сув ресурсларининг ифлосланиб,  камайиб боришига ҳам олиб келмоқда. БМТнинг сув ресурсларига оид махсус дастурларида кўрсатилишича, 2025 йилга бориб ер юзидаги мамлакатларнинг ярмидан кўпроғида ичимлик сувининг етишмаслиги кузатилса, 2050 йилга бориб эса Ер шари аҳолисининг тўртдан уч қисмини чучук сув танқислигига учраши башорат қилинмоқда.

Чучук ер ости сув заҳиралари республикамиз учун ҳам муҳим стратегик ашё ҳисобланади. Агар уларнинг миқдори сув ресурсларининг умумий миқдорига нисбатан 10 фоизни ташкил этса, аҳоли ичимлик мақсадида фойдаланилаётган сувларнинг 60 фоизини ташкил этади. Демак, ҳозирги кунда ҳам, келгусида ҳам ер ости чучук сув заҳиралари ичимлик сув таъминотининг асосий манбаи сифатида фойдаланилиши табиийдир. 

Фарғона водийси Ўрта Осиё ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларига нисбатан ички сув ресурсларига бойлиги билан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам водий энг қадимий даврлардан бери обикор деҳқончиликнинг асосий марказларидан бири бўлиб келган. Ички сув манбаларининг етарли даражада бўлиши Фарғона водийсининг тоғ олди проллювиал текисликларини, конуссимон ёйилмаларини, қайир ва қайир усти террасаларини, адир оралиғи ва адир орти текисликларини, Марказий Фарғона чўлларини, ҳатто адирларни ҳам кенг кўламда ўзлаштириб суғориладиган воҳа ландшафтларига айлантиришда ғоят катта имкон беради.  Ички сувлар геокомплексларнинг ажралмас, энг муҳим таркибий қисми бўлиш билан бирга, улар табиий ва антропоген ландшафтларнинг шаклланишида ҳамда ривожланишида фаол иштирок этади. Воҳа ландшафтларининг мавжудлиги ва уларнинг функционал ҳолати ҳам ички сув манбалари билан узвий боғлиқдир. 

Фарғона водийси теварак атрофидаги тоғ тизмаларидан оқиб тушадиган ер усти сувларини қабул қилувчи мустақил ҳавза бўлибгина қолмасдан, балки тоғ ён бағирларидан ва тоғ олдиларидан оқиб келувчи ер ости сувларини қабул қилувчи мустақил йирик артезиан ҳавза ҳам ҳисобланади.

Конуссимон ёйилмаларининг юқори қисмида ер ости сувлари 10 – 15 м қуйида ётади. Ёйилмаларнинг  ўрта қисмларида эса ер ости сувларининг юзаси анча юқори кўтарилади ва 5 – 8 м ни ташкил этади. Ёйилмаларнинг чекка қисмларида ва ёйилмалараро пасттекисликларида сизот сувлари ер юзасига жуда яқин ётади. Ҳатто улар айрим жойларда 0.5 – 1.0 м чуқурликда бўлиб, тупроқларни қайта шўрланишига ботқоқланишига таъсир кўрсатади.     

Фарғона водийси ерости чучук сув конларига бой минтақа ҳисобланишига қарамай воҳаларда яшовчи аҳолининг ичимлик сув таъминоти асосан очиқ сув ҳавзалари ҳисобига амалга оширилади. Чунки, аксарият воҳа аҳолиси жойлашган ҳудудларда жойлашган ерости сувлари истеъмол учун яроқсиздир. Чунки энг юқори талаб ичимлик сувига нисбатан қўйилади. Давлат стандарти (андозаси) ичимлик суви ва озиқ —овқат саноатига тўғри келади. Давлат стандарти ичиш учун қулай органолептик кўрсаткичлар бўлишлигини тақозо этади, м–н: мазаси, ҳиди, ранги, тиниқлиги, ҳамда уни кимёвий таркибини зарарсизлиги ва эпидемиологик хавфсизлиги. Ичимлик сувида 4 г.м~3 миқдордан кам кислород бўлмаслиги лозим. Хлор иони 350, сульфат 500, темир — 0,3, марганец — 0,1, мис — 1,0, руҳ — 5,0, аллюминий — 0,5, метафосфат — 3,5, фосфат —3,5, қуруққолдиқ 1000мг/л дан кам бўлиши керак. Бундай сув ичиш учун яроқли ҳисобланади. Сувни минераллашуви 1000 мг/л дан зиёд бўлса яроқли эмас, 100 мг/л дан кам бўлса ҳам яроқсиз, туз камлик қилади. Сувни қаттиқлиги рН 6,5 – 8,5 атрофида бўлиши лозим.

Ўтган йиллар давомида Норин – Сирдарё дарёларидаги турли сув омборларининг ирригацион режимдан бир томонлама энергетик режимга ўтиб бориши билан боғлиқ ҳолда сув танқислиги сезиларли даражада ортиб борди. Вегетация даврида суғориш учун фойдаланиладиган сув заҳираларининг сунъий тарзда камайтирилиши Қўқон воҳасининг суғориладиган геосистемаларидаги мелиоратив ҳолатнинг ёмонлашиб кетишига ва ҳосилдорликнинг пасайишига олиб келди. Бу ҳолат воҳадаги мавжуд суғориш – дренаж тизимларининг эскириши ва яроқсиз ҳолга келиши билан янада мураккаблашмоқда. Бундай шароитда суғориладиган геосистемаларнинг агрокимёвий ва агроэкологик ҳолатини яхшилаш, ерларнинг шўрланишини камайтириш ва олдини олишда самарали бўлган сув – хўжалик ва фитомелиоратив тадбирларни ишлаб чиқиш долзарб муаммолардан ҳисобланади. 

Фарғона водийсининг ёпиқ ҳолатидан келиб чиқиб, ерларнинг тупроқ–экологик ҳолати бузилишига кўпроқ гидрогеологик кўрсаткичларнинг ўзгариши, аниқроғи ер ости сувлари сатҳининг кўтарилиши ва минераллашуви сабаб бўлмоқда. Антропоген омилларнинг таъсири остида  ер ости сувлари сатҳи ва минераллашувининг ўзгариши билан ерларнинг мелиоратив ҳолати ўртасидаги боғлиқлик аниқланган.

Мавжуд табиий ресурс учун жавобгарликни ҳис қилмаслик оқибатида ер ости чучук сув заҳираларини ифлосланиши ва камайиб кетишини олдини олиш мақсадида муҳофаза қилиш, улардан оқилона, самарали ва қонуний фойдаланиш каби масалаларда тегишли субъектлар томонидан совуққонликка, маъсулиятсизликка ва бефарқликка йўл қўйилаётган экан, фақат экология ва атроф – муҳитни муҳофаза қилиш “Ўздавгеолқум”нинг  гидрогеологик бўлинмалари томонидан олиб борилаётган назорат ва мониторинг ишлари билан муайян натижага эришиб бўлмайди.

Республика ахолисининг ичимлик сув таъминотини тубдан яхшилаш, сув ва канализация тармоқларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, ичимлик сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда ичимлик сувидан фойдаланиш назоратининг  ягона тизимини яратиш мақсадида Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ичимлик сувларидан фойдаланишни назорат қилиш Давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди ва жойларда тегишли инспекциялар ташкил этилиб, фаолият юрита бошлади.

Қайд этилаётган масаланинг долзарблиги эътирофи сифатида 2017 йилнинг 4 майида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 – 2021 йилларда ерости сувлари заҳираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора – тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.Қарор ижросини таъминлаш орқали республика бўйича турли мақсадларда фойдаланилаётган эксплутацион бурғи қудуқларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, ерости сувларига қудуқлар бурғилаш тартибини такомиллаштириш, ерости сув мониторингини тубдан такомиллаштириш ва бунда кузатув тармоқларини босқичма – босқич ривожлантириш, уларни замонавий модернизациялаш, узоқ муддатли истиқбол учун ерости чучук сув заҳираларини ўстириш стратегиясини яратиш ва амалга ошириш, бу борада геология – қидирув ишларини олиб бораётган давлат гидрогеологик корхоналари ва бўлинмаларининг моддий – техник  базасини мустаҳкамлаш ва модернизациялаш каби масалалар бўйича бир қатор вазифалар юклатилди.

Юқорида қайд этилган ҳужжатларнинг давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ерости сувларидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни янада тартибга солиш чора – тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарор билан “Ерости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида”ги Низом ва “Ерости сувларининг давлат мониторинги тўғрисида”ги Низомлар тасдиқланди.

Мавжуд табиий ресурс, яъни чучук  сув заҳиралари учун келажак авлодларимиз олдида барча бирдек жавобгар эканлигини ҳис қилган ҳолда, уни авайлаб асраш ва ундан оқилона фойдаланиш юзасидан бир ёқадан бош чиқариб ўз ҳиссасини қўшиш ҳар бир инсоннинг бурчи эканлигини тушуниб етиш ва унга амал қилиш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.   

            Фарғона водийси воҳаларининг қишлоқ хўжалик ландшафт комплексларини суғоришда ва маданийлашиш даражасини ортиб боришида водий атрофини ўраб турган тоғ тизмаларидан Сирдарё томон оқиб тушувчи дарё ва сойларнинг ҳам хизмати катта. Қўқон воҳаси агроландшафтларининг сув билан таъминлашда эса жануб томондан оқиб тушувчи дарёлардан Исфайрамсой, Шоҳимардонсой, Сўх, Исфара, Хўжабақирғон, Оқсув кабилар ва уларда барпо этилган суғориш иншоотлари мазкур дарёларнинг сув режимини бутунлай ўзгартириб, Фарғона водийсида ягона сув тизимини ташкил қилади. Қўқон воҳаси дарёларининг сув режимини ўзгартиришда ва сувларни мавсумлараро мақсадга мувофиқ тақсимлашда барпо этилган сув омборларининг ҳам аҳамияти катта.

                  

2.5.          ТУПРОҚ ВА ОРГАНИК ДУНЁСИНИНГ АНТРОПОГЕН  ТАЗЙИҚ ТАЪСИРИДА ЎЗГАРИБ БОРИШИНИНГ ОҚИБАТЛАРИ

 

            Ўзбекистон республикасида суғориладиган ерларнинг 31,5 фоизи кучсиз, 15,5 фоизи ўртача, 14,0 фоизи кучли шўрланган, 6,4 фоизи эса шўрхок тупроқдан иборат.  Булардан ташқари мелиоратив ҳолати ёмон бўлган 413, 7 минг гектар суғориладиган экин майдонлари ҳам бор. Суғориладиган ерларнинг 40 фоизга яқинида ирригация эррозияси ривожланган.

         Фарғона водийсининг тупроқлари Ўрта Осиёнинг бошқа ҳудудларига нисбатан энг кўп ўрганилган. Водий тупроқларининг илмий тадқиқоти ҳақидаги асосий маълумотлар Б.В.Горбунов (1957), М.А.Панков (1957), С.А.Шувалов (1957), Г.И.Ройченко (1960), А.Мақсудов (1979, 1990, 1993), Ғ.Юлдашев (2000, 2010, 2012) ва бошқа тупроқшунос – олимларнинг илмий асарларида акс этган.

         Фарғона водийсининг тупроқ қоплами ҳақида маълум даражада тўлароқ маълумотлар баён қилишда “Ўзбекистон тупроқлари” монографияси (1975), А.З.Генусов (1983), А.Мақсудов (1979, 1990, 1993), Х.Муродов (1991) Ғ.Юлдашев (1993, 2000, 2012, 2015), ва бошқаларнинг илмий ишларига ҳамда шахсий изланишларимиз натижаларига асосландик.

         Фарғона водийсининг тупроқ қоплами ўз хусусиятига кўра хилма – хилдир. Водийнинг Қўқон воҳаси жойлашган ҳудудлар ва марказий ҳамда ғарбий қисмига назар солсак, у ерда чўл зонасига мансуб бўлган қумли – чўл, бўз – қўнғир, ўтлоқли, шўртоб ва шўрхок тупроқларни кўрамиз.        Водийнинг қадим замонлардан бери суғориб деҳқончилик қилиб келинаётган тупроқлари агротехник жиҳатдан юқори унумдорлик хусусиятига эга бўлган. Аммо ҳосил бўлиш жараёнига кўра, табиий белгиларни йўқотган типларга айланиб кетган.

         Чўл зонасининг воҳа ўтлоқ тупроқлари Сирдарё, Қорадарё ва Норин дарёси террасаларининг текис майдонларида, қайирдаги қадимги аллювиал текисликларда тарқалган. Ер юзасига яқин ётган ва кам минераллашган сизот сувлари тупроқ кесмасини доимо ўртача даражада намлаб туради. Бу тупроқлар ўсимликлар таъсирида қалин чим ҳосил қилган. Чириндининг миқдори 1 – 2 фоизни ташкил қилади, маълум даражада шўрланишга эга. Ўтлоқ, қайир – аллювиал, ботқоқли – ўтлоқ тупроқлар тошқин сувлари билан ювилиб турганлигидан шўрланиш рўй бермайди. Сизот сувлари таркибида карбонатлар ва сульфат тузлари кўп бўлганлигидан шўр қатламлари ҳосил бўлади. Бу тупроқларнинг асосий майдонлари суғорма деҳқончилик билан банддир. Ер ости сувининг яқинлиги ва тупроқнинг шўрланишга мойиллиги туфайли улардан ернинг захини қочирадиган зовурлар қазиб ҳамда шўр ювиш ишларини олиб бориб фойдаланилади.

         Чўл зонасининг воҳа ботқоқлашган – ўтлоқ тупроқлари геоморфологик, гидрогеологик шароитлари ўтлоқ тупроқларникига ўхшаш бўлган ҳудудларда учрайди. Аммо ботқоқлашган ўтлоқ тупроқларнинг юқоридаги қатламларида занг доғлари кўп, чала чириган ўсимлик қолдиқлари бор, қўланса ҳидли бўлиши билан ўтлоқ тупроқларидан фарқланади. Ўтлоқ тупроқлар бошқа тупроқлардан чириндига бойлиги билан ажралиб туради.

         Шўрхоклар Сирдарёнинг ўзанусти террасалари, ёйилмаларининг чеккалари ва ёйилмалараро пастқамликларда тарқалган. Шўрхокларда шўрадошларнинг айрим турларигина учрайди. Тупроқнинг юқори қисми турли хил тузлардан иборат, қатқалоқли, юмшоқ 1-2 см.ли қатлам ҳосил бўлган, унинг остида эса туз доғли ва бўз-қўнғир рангли деярли бир хил тузилишга эга бўлган қатлам бор.

         Бўз тупроқлари текисликларнинг денгиз сатҳидан 400 – 1500 м баландликларда ҳосил бўлган. Тупроқ ҳосил қилувчи жинслари қумоқ, лёссимон ва лёсслардан иборат. Ўсимликлар қопламида зич эфемерлар ҳамда сийрак шувоқ, шўра ассоциацияси чим қатламни ҳосил қилади. Бўз тупроқларнинг кесмасида чимли чириндили қатлам, аллювиал-карбонатли ва она жинс қатламлари аниқ ажраб туради. Чириндили қатлам одатда бўз рангда бўлиб, бироз қўнғир тус сезилиб туради. Унинг қалинлиги 15-18 см, бу миқдор оч бўз тупроқларда бироз камаяди. Чириндининг миқдори оч тусли бўз тупроқларда 1,0-1,5 фоизни, оддий бўз тупроқларда 1,5-2,5 фоизни ташкил қилса, тўқ тусли бўз тупроқларда 3-4 фоизгача боради.

         Фарғона водийсининг қадимдан суғорилиб деҳқончилик қилиниб келинаётган қишлоқ хўжалик ландшафтларида минг йиллар давомида шаклланган воҳа маданий тупроқлари алоҳида ўрин эгаллайди. Қадимдан суғорилиб деҳқончилик қилиб келинаётган жойлардаги тупроқ хиллари воҳа маданий тупроқлари ҳисобланади. Бу тупроқларни суғориш ва ҳар йили ҳайдаш, маҳаллий ва минерал ўғитлар солиш натижасида уларда маданий қатлам (ҳатто 3,5 метр қалинликда) вужудга келган. Воҳа маданий тупроқларининг тик қисмида морфологик тузилиш, тупроқ туси ва механик  таркиби асосан бир хил чиринди (гумус) миқдори юқоридан пастки қатламга камайиб боради. Бу тупроқларнинг яна бир муҳим белгиси шундаки, уларнинг таркибида уй – рўзғор буюмларининг (сопол, чинни  идиш) парчалари, суяк, кўмир қолдиқлари ва бошқалар учрайди. Бу қолдиқларнинг қандай чуқурликда учраши ва агроирригация ётқизиқларининг қалинлиги деҳқончилик маданиятини қанчалик қадимийлигини кўрсатади. Таркибида чиринди бошқа тупроқларга нисбатан кўп. Масалан, ҳайдов қатламида 1,7 фоиз, 60-70 см қатламда 1,3 фоиз ва 150 см қатламда 0,65 фоиз чиринди бор.  Воҳа маданий тупроқларининг агрокимё ва физикавий хоссалари мўл ҳосил олиш учун анча қулай.

          Ер ости сувларининг минераллашиш даражаси аксарият ҳолларда суғориладиган тупроқларнинг шўрланиш даражасини, юзага яқин ётган сувлар эса уларнинг ботқоқланиш даражасини белгилайди. Ер ости сувлари ландшафт комплексларининг тупроқ қопламига кучли таъсир кўрсатиб, уларнинг оптимал мелиоратив режимини ўзгартиради. Шунинг учун ер ости сув сатҳи қанча юқори кўтарилса гидроморф режим шунча кучаяди ва аксинча, ер ости сув сатҳи қанчалик пасайса, ярим автоморф ва автоморф режим шунча орта боради. Демак, автоморф геокомплексларнинг гидроморфга ва гидроморф геокомплексларнинг автоморфга трансформацияланишида ер ости сувларининг роли бениҳоя катта.

            Воҳа тупроқларини ўтлоқ ва ботқоқ – воҳа тупроқлари, тақир – воҳа тупроқлари, бўз – воҳа маданий тупроқлари, бўз тупроқлар минтақасидаги ўтлоқи ва ботқоқ – воҳа маданий тупроқлари  кабиларга ажратиш мумкин.

         Воҳа тупроқлари Фарғона, Зарафшон, Амударё ва бошқа водийларнинг суғориладиган районларида, қадимий суғориш тарихига эга бўлган Шарқ мамлакатларининг воҳаларида ҳам кенг тарқалган (Бартольд, 1914). Воҳа маданий тупроқларининг унумдорлигини ошириш ғўза – беда алмашлаб экиш усулини жорий қилиш, ер ости сувларини қочириб, тупроқ шўрланишини олдини олиш ва бошқа тадбирлар воситасида амалга оширилади.

         Обикор деҳқончилик ишларини оч тусли ва оддий бўз тупроқларда олиб борилади. Бу Фарғона водийсининг ғўза, маккажўхори, полиз, сабзавот экиладиган энг яхши майдонлари бўлиб, агротехника тадбирлари тўғри ташкил этилиб, минерал ва маҳаллий ўғитлардан самарали фойдаланилган тақдирда юқори ҳосил берадиган ерлар ҳисобланади. Обикор деҳқончилик амалга ошириладиган бўз тупроқларнинг айрим майдонлари шўрланган ва бу ерларда зах қочириш, шўр ювиш ишларини самарали олиб борилади.

Қўқон воҳасининг ўрта ва қуйи ёнбағир микрозоналарида минераллашган грунт сувлари ер юзасига яқин ётган жойларда ўртача ва кучли парчаланган суғориладиган ўтлоқ, ботқоқ-ўтлоқ ва ботқоқ тупроқлар ҳамда шўрхоклар яхши ривожланган. Бу тупроқларда шўрланиш ва ботқоқланиш жараёни жуда фаол. Бундай жараёнлар уларнинг мелиоратив ҳолатини янада мураккаблаштиради. Грунт сувлари ер юзасидан чуқурроқда ётган жойларда шўрланмаган автоморф тупроқлар, хусусан сур-қўнғир тупроқлар яхши ривожланган. Бундай тупроқларда аксинча, шўрланиш ва ботқоқланиш жараёни эмас, балки сув ва шамол эрозияси фаол кечади.

            Қумли – чўл тупроқлари шамол таъсирида вужудга келган ётқизиқларда ривожланган қадимги аллювиал текисликларда, водийнинг марказий ва ғарбий қисмларида тарқалган. Бу тупроқлар псеммофит, кўпинча черкез, сингрен, шувоқли сийраклашган эфемерлар ва бутасимон ўсимликлар қопламига эга. Бу тупроқ бошқа чўл зонасининг автоморф тупроқларига нисбатан қалинроқ ўсимлик қопламига эга. Шунинг учун чим ҳосил бўлишини дастлабки фазасидадир. Унда чириндининг миқдори 0,3 – 0,6 фоиздан ошмайди. Тупроқ кесмасининг қатламлари бўйича фарқланиши анча кам. Тупроқ ҳосил бўлиш жараёни маҳсулотлари унинг карбонатли ўрта қисмидагина бироз билинади. Биологик йўл билан бўлса ҳам бирозгина туз ҳосил бўлиш жараёни характерлидир.

Воҳанинг барча ҳудудларидаги суғориладиган тупроқларнинг шўрланиш даражаси бевосита ер ости сувларининг минераллаши даражаси билан чамбарчас боғлиқ. Агар ер ости сувлари таркибида минерал тузлар миқдори қанча кам бўлса, агротупроқлар шунчалик даражада кам шўрланади ва аксинча, ер ости сувларининг минераллашиш даражаси қанча юқори бўлса, тупроқлар шунча кучли шўрланади. Сўх конуссимон ёйилмасида ерости суви сатҳи ва унинг минераллашиш даражаси ўзининг географик тарқалишида маълум қонуниятга бўйсунади. Ана шу қонуниятга асосланган ҳолда ёйилманинг ер ости сувини минераллашиш даражаси юқоридан қуйи томон ортиб боради, шунингдек, тупроқларнинг шўрланиш даражаси ҳам айнан шу йўналишда кучайиб боради. Бу ер ости сувининг минераллашиш даражасини суғориладиган тупроқларга таъсирини қулайлик даражасини қуйидагича баҳолаш мумкин: ер ости сувлари таркибида минерал тузларнинг миқдори 0,5 г/л дан кам бўлса, у суғориладиган тупроқлар учун энг қулай, агар 0,5-2 г/л бўлса қулай, 2-3 г/л бўлса камроқ қулай, 3-4 г/л бўлса жуда кам қулай ва 5 г/л дан ортиқ бўлса қулай эмас ҳисобланади. Ер ости сувлари ва тупроқларнинг ўзаро таъсири  4 – жадвалда берилган.

Сўх конуссимон ёйилмаси ер ости сувларининг минераллашиш даражаси ва унинг тупроқларни шўрланишига таъсири

4-жадвал

т/р

Ер ости сувининг чуқурли-ги, м

Ер ости сувининг минерал-лашиш даражаси,

г/л

Ер ости сувининг минерал-лашиш типи

Тупроқ типи

Тупроқ-нинг шўрланиш даражаси

Тупроқ-нинг ювилиш даражаси, %

Мелио-ратив баҳоси, балл

1.

0,5-1

минераллаш-маган,

0-0,5

карбонат-ли

суғорила-диган ўтлоқ-ботқоқ

шўрланмаган

ювилмаган, 1-10

86 – 100

2.

2-3

кучсиз,

05,-2

карбонат-сульфатли

суғорила-диган ўтлоқ

кам шўрланган

кам ювилган, 10-20

71 – 85

3.

1-2

ўртача,

2-3

сульфат-карбонат-ли

суғорила-диган ўтлоқ

ўртача

шўрланган

ўртача ювилган

20-30

56 – 70

4.

1-3

кучли,

5-7

сульфат-хлоридли

суғорила-диган ўтлоқ

кучли

шўрланган

ўртача ювилган 20-30

56 – 70

5.

0,5-1

кучли,

5-7

хлоридли

суғорила-диган ўтлоқ-ботқоқ

кучли

шўрланган

кам ювилган, 10-20

31 – 55

6.

8-10

минерал-лашмаган,

0-0,5

карбонат-ли

суғорила-диган сур-қўнғир

шўрланмаган

кучли ювилган,

30-40

31 – 55

 

Ландшафт комплексларини мелиоратив баҳолашда уларнинг тупроқ қопламини сифатий ҳолатини ва табиий географик жараёнлар таъсирида юз берган миқдорий ўзгаришини ҳисобга олиш керак.

Маълумки,  Сўх конуссимон ёйилмаси Қўқон воҳасининг энг “классик” ёйилмаси ҳисобланади. Ёйилманинг тупроқ қоплами асосан сур – қўнғир, ўтлоқ, ботқоқ – ўтлоқ, ботқоқ ва шўрхок тупроқлардан таркиб топган. Тупроқнинг мелиоратив ҳолатини баҳолашнинг асосий белгиларидан бири унинг гумус қатламини эрозион ювилганлик даражасидир. Ана шундай мезонга асосланиб, тупроқларнинг гумус қатламини ювилганлик даражасини бешта тоифага бўлиб ва уларни қуйидаги 100 балли кўринишда баҳоланди:

1.     Ювилмаган тупроқлар, гумус қатлами яхши сақланган ва бузилмаган

86 – 100 балл;

2.     Кам ювилган тупроқлар, гумус қатламининг 10 – 20% и ювилган

71 – 85 балл;

3.     Ўртача ювилган тупроқлар, гумус қатламининг 20 – 30% и ювилган

    56 – 70 балл; 

4.     Кучли ювилган тупроқлар, гумус қатламининг 30 – 40% и ювилган

31 – 55 баллгача;

5.     Жуда кучли ювилган тупроқлар, гумус қатламининг 40% ва ундан  кўпроқ қисми ювилган, кўп   жойларда она жинслар юзага чиқиб қолган 0 – 30  баллгача).

            Фарғона водийсининг ўсимлик қоплами ва турлари хилма – хил бўлиб, улар ўзининг географик тарқалишида зоналлик қонуниятига бўйсунади. Водий ўсимликларини тадқиқ этиш ХIХ – асрнинг охири ва ХХ – асрнинг бошларида фаол бошланган. 1912 йилда С. С. Неуструев бошчилигидаги экспедиция Сирдарёнинг ўнг қирғоғидан Чотқол тоғ тизмасининг баланд қисмигача бўлган ҳудудда геоботаник текшириш ишларини амалга оширди.

         Б.А.Дробов 1922 – 1925 йилларда Фарғона ботиғининг ғарбий қисмидаги қумли ва шўрҳок чўлларини ва Сирдарё қирғоқлари ўсимликларини ўрганди.

         Фарғона водийсининг ўсимлик қопламини ўрганишда М.Г.Попов (1922), М.М.Советкина (1929), В.П.Мельников (1931), Е.П.Коровин (1934, 1961, 1962), С.Г.Головченко (1962), Г.Т.Сидоренко (1953), М.М.Набиев (1959), М.М.Орифхонова (1965, 1967), Ш.Тожибоев 1990, 2005, 2010), К.Ш.Тожибоев (2005, 2012, 2018) ва бошқалар катта ҳисса қўшдилар.

         Шуни алоҳида қайд қилиш керакки, водийнинг ҳар хил рельеф шаклларидаги ўсимликлар қоплами турлича тупроқ иқлимий шароитларга кўра бир – биридан тубдан фарқ қилади. Қўқон воҳасининг марказий текислик ва адиролди текисликларининг пастки қисмларида ер ости сувлари яқин бўлганлиги учун ўсимликларнинг гумид типига мансуб гуруҳи тарқалган. Улар асосан тўқай ва ўтлоқ – ботқоқ типларига оид ўсимликлар қопламини ташкил қилади. Тўқайларга хос ўсимлик қоплами типи иккита – туронғил ва жинғилли формациялардан иборат. Ўтлоқ – ботқоқ ўсимлик қоплами қамиш – ажириқ, янтоқ, оқбош формацияларидан иборат. Сернам тупроқли ерларда бу формацияларга оид ўсимликлар 80 – 100 фоизни ташкил қилади.

         Қўқон воҳасининг ҳозирги ўсимлик қоплами кишиларнинг кўп асрлик хўжалик фаолияти таъсирида ўзининг дастлабки “бокира” ҳолатини йўқотган. Марказий Фарғонанинг қумли ва шўрхок чўлларининг, проллювиал текислик ва адир грядаларининг чала чўл ўсимликлари, дарё ва сойларнинг қайирларидаги тўқайзорлар тамомила дегредациялашган. Бир неча минг йиллар давомида барпо этилган воҳа ландшафтларида ва янги ўзлаштирилган антропоген ландшафтларда маданий ўсимликлар таркиб топган.

         Воҳа флораси комплекслари орасида дарахт ва бута ўсимлик турлари ўрин эгаллайди. Улар кишиларга ҳудди шаҳар ва қишлоқ селитеб ландшафтлари табиатига ўрмон элементларини киритгандай бўлиб туюлади ва воҳаларда микроиқлим шароитини ҳосил қилади. Қўқоннинг воҳа дендрофлораси таркибида келиб чиқиши автохтон характерга эга бўлган ўсимлик турлари чинор, ёнғоқ, қайрағоч, арча кабилар учрайди. Воҳаларда энг кўп тарқалган дарахт турлари тут, тол ва тераклардир.

         Воҳа ландшафтларининг дендрофлора таркибида маҳаллий дарахт турларидан ташқари хорижий мамлакатлардан келтирилган ва узоқ йиллар давомида Ўрта Осиё иқлим шароитига мослашган дарахт турлари ҳам кўп учрайди. Буларга Калифорния заранги, айлант, оқ акация, теракларнинг айрим турлари, каштан, гледичияни мисол қилса бўлади. Айниқса кейинги йилларда шаҳар ва қишлоқларда олиб борилаётган “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” каби давлат дастурлари бўйича олиб борилаётган ишлар натижасида хориждан ўнлаб мевали ва манзарали экин ҳамда дарахтларнинг кириб келишига сабаб бўлди.

         Фарғона водийси вилоятлари республикамизда мевали боғларга бой ҳудудлардан ҳисобланади. Водийдаги мевали боғларнинг 50 фоиздан зиёдроқ қисми асосан Наманган, Фарғона, Андижон, Қўқон, Хўжанд ва Ўш воҳаларига тўғри келади. Водийда мевали ўсимлик навларининг кўп бўлишига сабаб, биринчидан ботиқни ўраб турган тоғ тизмалари ёнбағирларида жуда катта майдонларда мевали ўрмонларнинг кенг тарқалиши бўлса, иккинчидан, бу ерга хорижий мамлакатлардан кўплаб навларни олиб келиб, маҳаллий иқлим шароитига мослаштирилганлигидир. Масалан, Хитойдан шафтоли ва нашватиларнинг бир неча навлари, Олд Осиё ва Ўрта Ер денгизи мамлакатларидан олма, анор, анжир, беҳи, гилос, олча, хурмо ва бошқа турдаги мевали ўсимликлар келтирилган. Бу маданий ўсимликлар Фарғона водийсидаги воҳа ландшафтларининг ўзига хос агробиоценозларини ташкил этади. Қўқон воҳасининг агроландшафтлари-нинг флористик тузилиши техника ва толали ўсимликларидан дон, полиз ва сабзавот экинларидан таркиб топган. Бинобарин Қўқон воҳаси ландшафтларининг қайси бир ўсимлик турини олманг, уларнинг келиб чиқишида, шаклланишида, географик тарқалишида, ҳатто янги экин навларини яратилишида антропоген омилнинг роли ниҳоятда каттадир.

         Фарғона водийси ҳудудида ҳайвонот оламининг дашт, чўл ва субтропик зоналарга ҳамда баландлик минтақаларига хос вакиллари учрайди. Ҳайвонларнинг аксарияти иссиқ ва қуруқ иқлимга мослашган судралиб юрувчилар, кемирувчилар, йиртқичлар ва қушларнинг турли – туман турларидир. Кишиларнинг хўжалик фаолияти таъсирида ҳайвонларнинг кўплаб турлари киритилиб кетган. Марказий текисликлар ва адирлар минтақасида каламуш, юмронқозиқ, дала сичқони, эчкиэмар, калтакесак, типратикон, чўл тошбақаси ва илонларнинг айрим вакиллари тарқалган. Дарё ва сойларнинг тўқайзор қисмларида қушлар ўзига хос биотоп ҳосил қилган. Деярли барча сув ҳавзаларида ондатра, аҳён – аҳёнда қундуз учраб туради.

         Маданий ландшафтлар (боғлар,  дала ва қишлоқлар) ҳам ўз ҳайвонот дунёсига эга. Бу ерларда ҳайвон ва қушларнинг одамга яқин, унинг ҳимояси яшашга мослашган турларигина яшайди. Булар орасида кўкбақа ҳар хил рангли калтакесак, Туркистон яйдоқ бармоқли геккон кабилар тарқалган. Воҳаларда кўпгина қушлар, чумчуқларнинг бир неча турлари, туя қалдирғоч ва дала қалдирғочи, мусича, майна, қорашақшақ, қарқуноқ ва бошқа қушлар бор. Узунқулоқ кирпи, кичик кўршапалак, кемирувчилардан эса кулранг каламуш, уй сичқони, кўрсичқон кабилар воҳаларда яшашга мослашган. Экинзорлардан ўтувчи симёғоч, баланд дарахтларга лайлаклар мустаҳкам жойлашиб яшамоқдалар. Лекин лайлаклар сув ҳавзаларининг, айниқса канал ва ариқларни бетонлаштирилган жойларида бақа, балиқ, калтакесак ва ҳашоратларнинг камайиши натижасида йўқолиб бормоқда. Кўлларда, қамиш ва бошқа сув ўтлари билан қопланган сув ҳавзаларида оқбош ўрдаклар учрайди. Тоғолди текисликларида ва адирларда олақўзан тарқалган. Олақўзан очиқ саҳро жойларида яшаб, асосан қумсичқон, юмронқозиқларнинг инида, тоғолди текисликларида шувоқ ва турли эфемер ўсимликларида, тақирлар ва шўрҳок ерларда штраух қурбақабоши, эчкиэмар, чипор калтакесак, геккон, дашт агамаси, ўқ илон, дашт тошбақаси каби судралиб юрувчилар тарқалган. Ҳозирги вақтда бу ҳайвонлар чўлларнинг кенг кўламда ўзлаштирилиши оқибатида кескин камайиб кетган.

         Қўқон воҳасининг турли ландшафт типларида учрайдиган кўплаб ҳайвон ва паррандалар, масалан, силовсин, олақўзан, болтаютар, итолғи, оқбош, оқ лайлак, судралиб юрувчилардан штраух қурбақабоши, эчкиэмар, чипор калтакесаклар кишиларнинг хўжалик фаолияти таъсирида кескин камайиб бораётганлигини кузатиш мумкин.

         Кейинги йилларда сув, ҳаво, тупроқ ва бошқа табиий компонентларнинг турли йўллар билан зарарланиши ва заҳарланиши оқибатида кўплаб ҳашаротлар, қушлар, сув ҳайвонлари нобуд бўлмоқда. Ёввойи фаунадан фойдаланиш билан бир вақтда, ёввойи ҳайвонларни йил давомида ов қилинишидан ва уларни бутунлай йўқолиб кетишидан сақлаш лозим. Қўқон воҳасининг барча ландшафт типларида, жумладан тўқай, воҳа, чўл, текисликлар ва сув ҳавзаларининг ҳайвонларини нафақат сақлаб қолиш, балки уларнинг сонини кўпайтириш имконини ҳам берадиган чора – тадбирлар режасини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.

 

III- БОБ.  ҚЎҚОН ВОҲАСИНИНГ ЛАНДШАФТ – ЭКОЛОГИК МУАММОЛАРИ ВА УЛАРНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ ЧОРА – ТАДБИРЛАРИ

 

3.1.          ЛАНДШАФТ–ЭКОЛОГИК МУАММОЛАР ТЎҒРИСИДА ТУШУНЧА

 

Ландшафт муҳофазаси тадбирлари ҳамма жойда амалга оширилиши зарур. Бу тамойил табиат ва жамиятнинг ўзаро боғланишда бўлишидан, географик қобиқнинг бир бутунлигидан, унда модда ва энергиянинг алмашинишидан, горизонтал ва вертикал алоқаларнинг муҳим ўрин эгаллашидан, ландшафтларнинг очиқ характердаги геотизим бўлишидан келиб чиқади (Я.Демек, 1977; Ф.Н.Мильков, 1986; В.С.Преображенский, 1986). Бир бу-тунлик, тизимлилик, табиий комплекслар ва уларнинг компо-нентлари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик, ўзаро боғлиқлик, ўзаро таъсир ҳар қандай ландшафтлардаги муҳим хусусиятларининг сақланиши, шу ҳудуддаги бошқа ландшафтларнинг ҳам хусусиятлари сақланиб қолишини белгилаб беради.

А.Г.Исаченконинг (1991) фикрича, ҳозирги замон ландшафтларининг кўпчилиги инсон фаолияти натижасида маданий ландшафтларга айлантирилган. Бундай ландшафтларнинг энг асосий хусусиятлари: маҳсулдорлик, иқтисодий самарадорлик ва инсон ҳаёти учун қулай экологик шароитга эга бўлишидир.

Маданий ландшафтларни оптималлаштиришдаги муҳим вазифалардан бири, кишилар ҳаёти учун қулай бўлган экологик муҳитни сақлаш ва муҳофаза қилишдир.

Ҳозирги кунда бузилишга учраган ва учраётган ландшафтлардаги табиий мувозанатни тиклаш ва сақлаб қолишни яхшилашда илмий асосда режалаштирилган алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини яратиш муҳим аҳамиятга эга.

         Қўқон воҳаси геосистемаларининг теварак-атрофдаги дегредация-лашган ландшафтларини рекультивация қилиш воҳа ландшафтларининг экологик шароитини оптималлаштиришда, компонентлараро алоқадорликни тиклашда ва унинг барқарорлигини мустаҳкамлашда, бузилган ерлардаги геокомплексларни унумдорлигини оширишда ҳамда улардан самарали ва оқилона фойдаланишни ташкил этишда асосий мезон бўлиб хизмат қилади.

         Қўқон воҳасида вужудга келган дегредациялашган ерлар қишлоқ хўжалик экин майдонларига, яйловларга ва геоэкосистемаларига катта зарар етказмоқда, ҳосилдор геокомплексларни ифлослантириб, уларни қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқсиз ерларга айлантирмоқда. Оқибатда  агроландшафтлар ва яйловларнинг чегараси ҳамда ареаллари қисқариб, уларнинг экологик шароити салбий томонга ўзгармоқда. Бундай содир булаётган жараёнларни олдини олиш, техноген ландшафтларини ва бузилган ерларни ўрнига ҳосилдор ва геоэкологик жиҳатдан соғлом агрокомплексларни, антропоген яйловларни барпо этиш учун уларни рекультивация қилиш ишларини амалга ошириш керак. Табиат манзарасини ва атроф – мухитнинг экологик шароитини бузиб турган техноген ландшафтларни ва бузилган ерларни фақат рекультивация қилиш йўли билан оптималлаштириш ҳамда уларнинг экологик вазиятини соғломлаштириш мумкин. 

Ландшафтлардаги экологик мувозанатни функционал ва ҳудудий йўллар асосида сақлаб туриш мумкин. Биринчисида, табиатдан оқилона фойдаланишни амалга оширадиган тадбирлар комплекси, иккинчисида, айрим табиий комплексларни тўлиқ ва қисман қайта тиклаш, айрим компонентларни пассив муҳофазага олиш тушунилади (Н.Ф.Реймерс, Штилмарк, 1979).

Биринчи йўлнинг асосий вазифаси геотизимдаги хилма-хилликни ва ундаги муҳит ҳосил қилувчи компонентлар уйғун-лигини сақлашдир. Лекин, бу йўл билан адирларда шаклланган ва урбанизациялашаётган маданий ландшафтларни оптималлаштириш самараси унчалик юқори бўлмайди. Чунки, бу ландшафтлардаги муҳит яратувчи компонентлар ўртасида мувозанат анча бузилган бўлиб, хилмахиллик кўрсаткичи ва уларнинг барқарорлик даражасининг пасайиши кузатилмоқда.

Бу ландшафтларнинг табиий мувозанатини тиклашда иккинчи, яъни ҳудудий йўлдан ҳам фойдаланишнинг аҳамияти ортади. Бунда ландшафтларнинг морфологик тузилишини ташкил этувчи турли даражадаги (жой, урочишче, фация) кичик табиий ҳудудлар компонентларининг зарурий шарт-шароитларини сақлаш талаб этилади. Демак, ҳар бир табиий, табиий-антропоген ландшафтлардаги барча кичик табиий ҳудудларни агроурбокомплексларга айлантирмаслик лозим. Уларнинг маълум қисми алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар сифатида сақланиши муҳимдир.

Ландшафт ўзига хос муҳит ҳосил қилувчи геотизимдир. Унда инсон яшайди. Шу боис ландшафтларни инсон яшаши ва фаолият кўрсатиши нуқтаи-назаридан ўрганиш лозим бўлади. Ландшафтларни илмий тадқиқ қилишдаги экологик ёндашиш бир қатор амалий масалаларни ҳал этишда катта аҳамиятга эгадир. Ландшафтларнинг динамик ҳолатларини аниқлашда экологик мезон катта аҳамият касб этади. Чунки уларнинг тез ўзгарувчан ва кишиларнинг хўжалик фаолияти таъсирига тез акс-садо берадиган компоненти биотадир. Шунинг учун ҳам табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини илмий асосларини ишлаб чиқишда ландшафт-экологик йўналишнинг тадқиқот натижалари жуда аҳамиятлидир. Бу йўналиш географиянинг экология фани билан туташган жойида юзага келади (Ш.Зокиров, 1994).

Ерлардан фойдаланишда зарур бўлган ландшафт-экологик тамойилларни Л.Г.Раменский (1983), В.М.Чупахин (1985, 1987, 1991), Г.В.Гельдиева (1982), А.А.Чибилев (1992) ва бошқалар ўз асарларида кўрсатиб ўтганлар. Масалан, А.А.Чибилев (1992) ландшафт экологиясининг тамойиллари ва мақсадларини кўрсатиб, дашт зонаси ландшафтлари ва уларнинг умумий жойлашув қонуниятларини ҳамда уларни экологик баҳолашни кўрсатиб ўтади.

Ф.Н.Мильков (1990) табиий-географик башоратнинг ўз олдига қўйган асосий мақсади географик қобиқда, ландшафтларда ва уларнинг компонентларида яқин ва узоқ келажакда бўладиган ландшафт – экологик  ўзгаришларнинг йўналиши ва жадаллигини аниқлашдан иборатдир деб ҳисоблайди.

Табиий географик башоратда асосан маьлум муддатдан сўнг географик қобиқда ландшафтлар, ўлкалар, зоналар каби турли кўламдаги табиий географик мажмуаларда   ёки    геотизимларда    бўладиган    ўзгаришларнинг    йўналиши  ва жадаллигини олдиндан аниқлаш мақсад қилиб олинади.

Табиий географик башорат қилиш жараёнида бир вақтнинг ўзида уч турдаги ўзгаришларни эътиборга олишга тўғри келади. Булар:

1.Инсоннинг таъсирисиз геотизимларнинг ўз ривожланиш қонуниятларига боғлиқ ҳолда рўй берадиган ўзгаришлар;

2.Табиат қонуниятларига асосланган  аммо  инсоннинг  маьлум   мақсадларни кўзланган ҳолда таъсир этиши натижасида рўй берадиган ўзгаришлар

3. Инсон томонидан онгли равишда бирор мақсадни кўзлаган ҳолда табиатга таъсир этиши натижасида юз берадиган ўзгаришлардир.

Демак, мавжуд нашр қилинган ва далада тўпланган маълумотларнинг таҳлили асосида ландшафт-экологик шароитга қуйидагича таъриф бериш мумкин: Ландшафт – экологик шароит деганда, ландшафтларнинг органик дунёни ҳамда инсоннинг хўжалик фаолиятини амалга оширишини таъминлай оладиган имкониятига айтилади.

Бироқ шуни ҳам айтиш жоизки, ландшафт – экологик шароит тушунчасининг мазмуни ва моҳиятига ҳозиргача аниқ ва тўлиқ таъриф берилмаган.

5-жадвал

Ландшафт-экологик шароитни ўрганиш жараёнида

вужудга келган атама ва тушунчалар

 

Атама ва тушунчалар

Таърифи

Йили

1

2

3

4

1

Экологик геог-рафик ҳолат

(А.В.Антипова)

Маълум бир ҳудуд муҳити экологик сифатларининг йиғиндисини ифодалайдиган умумий тушунча. Экологик ҳолат қулай ва ноқулай бўлиши мумкин.

2000

2

Экологик вазият

(А.В.Антипова)

Ҳар бир геотизимнинг антропоген ўзгаришларини ифодалайдиган геотизимлар тузилишининг таҳлили асосида ҳудудни экологик баҳолаш.

2000

3

Экорекон-струкция

(Б.И.Кочуров)

Бузилган ландшафтларни олдинги ҳолатига қайтариш ва тиклаш.

1999

4

Экологик оқибатлар

(Б.И.Кочуров)

Инсоннинг атроф, табиий муҳитга таъсири натижаси.

1999

5

Ҳудуднинг экологик техник сиғими

(Б.И.Кочуров)

Шаклий ва функционал хусусиятларни бузмаган ҳолда ҳудуднинг узоқ вақт мобайнида ҳолатини йўқотмай, экологик тизим мажмуасини ушлаб тура оладиган максимал техноген ҳолати.

1999

6

Экологик аҳамиятли омиллар

(Б.И.Кочуров)

Аҳоли ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, табиий ресурслар сифатида ишлатиш, ландшафтларнинг бутунлиги, барқарорлиги, аҳамияти ва эстетик қийматини сақлаб қолиш учун лозим бўлган ландшафтларнинг зарурий хосса ёки компонентлари.

1999

 

 

7

 

 

Экологик

хавфсизлик     (Б.И.Кочуров)

Атроф табиий муҳитидаги вужудга келаётган антропоген таъсир, шунингдек стихияли офатлар ва табиий ҳалокатларнинг хавф-хатар ва оқибатларидан шахс ва жамиятнинг ҳимояланганлик даражаси.

1999

8

Экологик

баҳолаш

(Б.И.Кочуров)

Инсон яшаши ва хўжалик фаолиятининг қандайдир тури учун табиий-ландшафт шароитларининг яроқлилик даражасини аниқлаш.

1999

9

Экологик

хавф

(Б.И.Кочуров)

Инсон ва жамият ҳаёти ва соғлиғини хатарга олиб борувчи табиий офатлар ва антропоген таъсирлар натижасида инсонни ўраб турган муҳитнинг деградацияланиши ва бузилиш эҳтимоли .

1999

10

Ландшафтли режалаш

(Б.И.Кочуров)

Табиий ҳудудий комплексларни (ландшафтларни) ўртача шаклланаётган ва ресурс ишлаб чиқарувчи ландшафт имкониятларини сақлаб қолиш ёки яхшилаш шарти билан ишлатиш усуллари ва асосий йўналишларини кўриб чиқадиган фаолият тизимидир. Ландшафтли режалаш ҳудуд экологик-хўжалик қурилишининг таркибий қисмидир. Ҳудуд ландшафтларини сақлаш ва қандай ишлатиш ҳақидаги маълумотдан иборат ландшафт режаси ландшафтли режалашни асосини ташкил этади.

1999

Жадвал О.Т.Мирзамаҳмудов томонидан тузилган (2008).

Қўқон воҳасининг ҳудудлари табиатига антропоген таъсирнинг кучлилиги маданий ландшафтларни вужудга келиши билан бирга ландшафт -экологик муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Бу нохуш экологик муаммолар чўлларнинг микроиқлими, ер усти ва ер ости сувлари, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига хос бўлиб, бу табиий компонентларнинг ўзаро таъсири барча ландшафтларга, табиий компонентларга ҳам  таъсири демакдир. Антропоген омиллар таъсири натижасида табиатнинг бир ёки икки компонентини ўзгартириш билан барча компонентларга ҳам таъсир этиб, унинг тадрижий ҳолати, вазифаси ва мувозанатини бузилишига сабаб бўлади. Натижада  чўл ландшафтларида салбий экологик жараёнлар вужудга келиши мумкин, мавжуд ўрмонларни кесиш тупроқ эрозиясини кучайишига, микроиқлимни ўзгаришига, чучук сув ресурсларини камайиб, табиий ўсимлик ва ҳайвон турларини йўқолиб боришига  олиб келади .

Ўзлаштирилган арид ҳудудларида ландшафт – экологик муаммоларни келиб чиқишига дехқончилик маданиятига амал қилмай иш олиб борилиши натижасида ўрмон ва боғларнинг мол боқиладиган ўтлоқларнинг йўқолиб бориши, кенг кўламдаги шудгорлаш майдонларининг вужудга келиши тупроқ эрозиясига (емирилишига) сабаб бўлади. Шунинг учун ўтмишда эрозиянинг турли кўринишларининг олдини олиш мақсадида, чўлларнинг ўзлаштирилган ҳудудларига турли дарахт ва ўсимликларни ўтқазиш ишлари йўлга қўйилган. Табиат ва жамият ўртасидаги муносабатларни қулайликлаштириш кўп жиҳатдан илмий – тадқиқот ишларини кенг миқёсда махсус йўналтирилган дастурлар асосида амалга оширишга ҳам боғлиқдир.

 

3.2.          ҚЎҚОН ВОҲАСИНИНГ ЛАНДШАФТ-ЭКОЛОГИК МУАММОЛАРИНИ ВУЖУДГА КЕЛТИРУВЧИ ОМИЛЛАР ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ

 

  Антропоген ландшафтларни, жумладан воҳа ландшафтларини рекультивация қилиш ва  шу йўл билан уларни қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган унумдор ерларга айлантириш масалалари Э.А.Новиков, (1976), Л.В.Моторина (1978, 1985), В.И.Федотов (1985), А.А.Абдулқосимов (1990, 1991), Ҳ.Ваҳобов (1995, 1998, 1999) ва бошқаларнинг илмий тадқиқотлари ва асарларида  кенг ёритилган.  Қўқон воҳасининг саноат корхоналари ва техноген ландшафтлар билан банд бўлган жойларида  табиий геокомплекслар ва уларни таркибий қисмлари бўлган географик компонентлар инсон хўжалик фаолияти туфайли шу даражада ўзгариб трансформациялашиб кетганки, уларга дастлабки пайтларда хос бўлган табиий белгилардан, характерли хусусиятлардан ва компонентларнинг тарихий шаклланган ўзаро алоқадорлик механизмидан нишон ҳам қолмаган.

Фарғона  водийси воҳа геосистемаларининг техноген ландшафтларини рекультивация қилиш антропоген ландшафтларнинг экологик шароитини оптималлаштириш, компонентлараро алоқадорликни тиклаш ва унинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, бузилган ерлардаги геокомплексларни унумдорлигини ошириш ҳамда улардан мақсадга мувофиқ ва оқилона фойдаланишни ташкил этишда асосий мезон бўлиб хизмат қилади.

          Мамлакатимизнинг барча минтақаларида, жумладан Фарғона водийсида ҳам вужудга келган ва келтирилган техноген ландшафтлар, бузилган ерлар қишлоқ хўжалик экин майдонларига, яйловларга ва геоэкосистемаларига катта зарар етказмоқда. Ҳатто воҳа ландшафтлари атрофидаги ҳосилдор геокомплексларни ифлослантириб, уларни қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқсиз ерларга айлантирмоқда. Оқибатда  агроландшафтлар ва яйловларнинг чегараси ҳамда ареаллари қисқариб, уларнинг экологик шароити салбий томонга ўзгармоқда. Бундай содир бўлаётган жараёнларни олдини олиш, бузилган ерларни ўрнига ҳосилдор, геоэкологик жиҳатдан соғлом агрокомплексларни, антропоген яйловларни барпо этиш учун уларни рекультивация қилиш ишларини амалга ошириш керак. Табиат манзарасини ва атроф – муҳитнинг экологик шароитини бузиб турган техноген ландшафтларни ва бузилган ерларни фақат рекультивация қилиш йўли билан оптималлаштириш ҳамда уларнинг экологик вазиятини соғломлаштириш мумкин. 

         Табиий ландшафтларнинг деградацияланишига ва уларнинг турли даражада бузилишига фойдали қазилмаларни ёпиқ усул билан қазиб олиш ҳам катта таъсир кўрсатади. Қазилма бойликларни ёпиқ метод билан қазиб олинган жойларда табиий геосистемалар икки томонлама талофот кўради. Биринчидан, ер остидан қазиб олинган рудалар бойитилгандан кейин бўш тоғ жинслари ҳосилдор ерларнинг устига чиқариб ташланади ва улар техноген рельеф шаклларини ҳосил қилади, иккинчидан, ер остидан қазиб олинган тоғ жинслари ўрнида катта – катта бўшлиқлар вужудга келади, вақт ўтиши билан  атмосфера ёғинларининг ерга сингиб бориши натижасида бўшлиқлар юзага чўкиб, антропоген карстлар, суффозион чўкмалар ва ўпирилган жойлар ҳосил бўлади. Қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқсиз  бўлган техноген ландшафтлар ва дегредациялашган ерлар Фарғона водийси ҳудудида юзлаб ва минглаб гектар майдонни ташкил этади. Техноген ландшафтлар ва бузилган ерларни мелиорация йўли билан оптималлаштириш, уларни қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун ҳосилдор ерларга айлантириш минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

        Техноген ландшафтларни рекультивация қилишдан асосий мақсад фойдаланилмай ташландиқ бўлиб ётган карьерларни, чиқинди бўш жинслардан таркиб топган тепаликларни, ирригацион эрозия таъсирида кучли парчаланган лессли ва лессимон жинсли участкаларни, суффозион  карст жараёни туфайли вужудга келган чўкмаларни серунум ерларга айлантириш, уларни узоқ вақт давомида бузилган геоэкологик шароитини ва компонентлараро алоқадорлигини тиклаш йўли билан қишлоқ хўжалиги муомаласига қайтаришдир. Бузилган ерларнинг ҳосилдорлигини тиклаш ва кучли зарарланган геокомплексларнинг табиий шароитини соғломлаштириш учун ҳар қайси минтақанинг зонал – ландшафт хусусиятларига кўра бир неча методлардан фойдаланиш мумкин.          

Ҳозирги кунда нафақат Фарғона водийси, балки Ўзбекистоннинг барча тоғолди ва текислик зоналарида вужудга келган техноген ландшафтларни рекультивациялаштириш ва геоэкологик вазиятни кескинлигини оптималлаштириш масаласига ҳозирга қадар кам эътибор берилб келинмоқда. Фақат баъзи жойлардагина маҳаллий ахамиятга эга бўлган рекультивация ишлари амалга оширилган. Бунга карьерларда сунъий кулларнинг барпо этилиши, антропоген бедлендларни текислаб, уларнинг ўрнида мевали боғларнинг яратилиши, дарёлар қайирларидаги бузилган ерларни ўзлаштириб, маданийлаштирилган дала ҳовли селитеб ландшафтларга айлантирилиши мисол бўла олади. Техноген ландшафтларни рекультивациялаштириш фойдаланишга яроқсиз бўлган геокомплексларни оптималлаштириш ва атроф-муҳитни экологик жиҳатдан соғломлаштириш-нинг энг илғор ҳамда самарали методи хисобланади. Рекультивация қилиш натижасида техноген ландшафтлар вужудга келтирган салбий оқибатларга барҳам берилади. Геоэкологик мувозанат тикланади, экосистемаларнинг нормал ривожланиши ва инсоннинг хўжалик фаолияти учун қулай географик муҳит яратилади.

Қўқон воҳасининг ландшафтлари ва уларнинг таркибий қисми бўлган барча ландшафтлар шу даражада ўзгартирилганки, уларнинг ичида асл табиий қиёфасини сақлаб қолган табиий геокомплексларни топиш қийин. Воҳа ландшафтларини ҳосил қилган компонентлар мажмуасида инсон хўжалик фаолияти туфайли вужудга келган кўплаб геоэкологик шароитлар шаклланган. Буларга қуйидаги  ландшафт – экологик муаммоларни киритиш мумкин:

·               ўзлаштирилган ерларда шаклланган агроландшафтлардан самарали фойдаланиш тўла амалга оширилмаётганлиги, табиий ва иқтисодий географик омилларни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалик экинларини ландшафт типларига мос ҳолда жойлаштириш суст олиб борилаётганлиги;

·       атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни йилдан – йилга кўпайиб бораётганлиги;

·       ички сувларни зарарли ва заҳарли бирикмалар билан ифлосланиши;

·       қишлоқ хўжалик маҳсулотларини нитратлар, пестицидлар каби кимёвий минераллар билан заҳарланиши;

·        суғориладиган унумдор тупроқларни камбағаллашиши, қайта шўрланиш ва шўртобланишни кузатилиши;

·       селитеб ландшафтларни саноат корхоналари, маиший –хўжалик чиқиндилари билан ифлосланиши ва улар туфайли инсон саломатлигига салбий таъсир этаётган экологик вазиятларнинг кескинлашиб бориши кабилардир.

         Қўқон воҳаси ландшафтларини ҳамда уларнинг таркибий қисмлари бўлган атмосфера ҳавоси, ички сувлари, суғориладиган тупроқлар, маданий ўсимликларининг экологик шароитини оптималлаштириш учун чора – тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Бунда, биринчи навбатда, ландшафтшунослик фани ютуқларидан фойдаланиш, экологик шароитни вужудга келтирувчи ва кескинлаштирувчи механизмларни таҳлил этиш, илмий жиҳатдан асосланган оптималлаштириш йўл – йўриқларини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга тадбиқ этиш лозим. Бу эса мавжуд нохуш экологик вазиятларни олдини олиш ва оптималлаштириш имкониятини беради. Шунингдек қуйидаги чора – тадбирларни амалга ошириш зарур:

·       Қўқон воҳаси ландшафтларининг  атмосфера ҳавосини ифлосланишидан ҳимоя қилиш ва тозалаш учун суъний ўрмонлар,  кўкаламзорлаштирилган ҳудудларни барпо этиш ва уларнинг кўламини кенгайтириб бориш;

·       Транспорт воситалари  шаҳар ҳавосини турли заҳарли кимёвий моддалар, микроэлементлар билан ифлослантиришини ва уларни инсон саломатлиги учун ўта хавфли эканлигини хисобга олиб, уларнинг экологик талабга тўла жавоб бера олишига эришиш, янги технологик мосламалар ўрнатиш, шаҳар ҳудудида автомобиллар қатнови зичлигини камайтириб бориш йўл – йўриқларини ишлаб чиқиш;

·       Саноат корхоналари ва маиший-хўжалик чиқиндиларини қайта ишлаш технологиясини жорий этиб,  улардан иккиламчи материаллар, органик ўғитлар ишлаб чиқиш йўли билан иқтисодий самарадорликка эришиш орқали атроф-муҳитнинг экологик шароитини оптималлаштириш;

·       Суғориладиган агроландшафтларнинг ландшафт – экологик шароитини оптималлаштириш учун инсон хўжалик фаолияти натижасининг маҳсули бўлган геокомплекслардан оқилона фойдаланишни илмий асосда ташкил этиш.

·       Агроландшафтлар унумдорлигини ошириш ва қишлоқ хўжалигида рақобатбардош маҳсулотлар етиштириш ва уларнинг сифатини яхшилаш учун тупроқлар ва маданий экинларга минерал  ва кимёвий ўғитларни меъёрида қўллаш, маҳаллий органик ўғитлардан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш;

Фарғона водийси воҳаларининг техноген ландшафтларида вужудга келган ва келаётган ландшафт–экологик шароитни оптималлаштириш ва иқтисодиётимизнинг барча соҳаларида юқори самарадорликка эришиш учун геокомплексларнинг морфологик тузилиши ва маҳаллий табиий шароитини ҳисобга олиш, қишлоқ хўжалик экинларида алмашлаб экишни йўлга қўйиш, органик ва минерал ўғитлардан белгиланган меъёрда фойдаланиш, мелиоратив чора – тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш, меҳнат ресурсларидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш зарур. Ишлаб чиқилган тадбирлар мажмуасини интеграллашган ҳолда амалиётга татбиқ этиш воҳа ландшафтларида экологик мувозанатни барқарорлаштириш имконини бериши табиий.

 

3.3.  ЛАНДШАФТЛАРНИ ЭКОЛОГИК ОПТИМАЛЛАШТИРИШ

ПРИНЦИПЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

 

Ландшафтни экологик жиҳатдан оптималлаштириш ландшафтнинг фойдали хусусиятларидан максимал даражада фойдаланиш, ушбу хусусиятларнинг узоқ муддатли сақланиши муаммоларини ҳал қилишда экологик ёндашувдан кенг фойдаланишни ва уларнинг йўқолишини максимал даражада камайтиришни ҳамда улардан фойдаланиш ва сақлаш харажатларини камайтиради. “Ландшафтни муҳофаза қилиш” луғатида (1982) «Ландшафтни экологик оптималлаштириш» атамаси «Ландшафтдан оқилона фойдаланиш усулларини танлаш, яъни ландшафтга берилган ижтимоий – иқтисодий функцияларни танлаш» деб тушунилади ва бу тушунча табиий хусусиятларга (ландшафт потенциали) тўлиқ мос келади десак муболаға бўлмайди.

Экологик оптималлаштиришнинг ажралмас қисми, бу мелиоратив ландшафтни бошқариш доирасида кўриб чиқилган ландшафт мелиоратив ҳолатидир (Исаченко, 1977; Михно, 1977, 1984; Чибилев, 1978, 1982). Ландшафт мелиоратив ҳолати деганда «Ер, сув, иқлим ва биологик ресурсларнинг табиий имкониятларидан фойдаланишни оптималлаштириш учун ландшафт хусусиятларини ҳар томонлама яхшилашдир». Бундай умумлаштирилган шакллантиришга қарамай, «мелиоратив ҳолатни яхшилаш» тушунчаси аллақачон «экологик ландшафтни оптималлаштириш» деб юритила бошланган ва шунинг учун уни фақат оптималлаштиришнинг айрим турларининг мажмуи сифатида кўриб чиқиш мумкин.

Ландшафтларни экологик оптималлаштиришнинг асосий принциплари, бизнинг фикримизча қуйидагича бўлиши лозим:

1.                 Ландшафтларни экологик оптималлаштириш ҳеч бўлмаганда муносабатларнинг мураккаблиги ва тизимли хусусиятларини ҳисобга олади. Ландшафтнинг табиий таркибий қисмлари ва техноген омиллар ўртасидадир. Шу сабабли, у янада мураккаб ҳудудий табиий комплексларни оптималлаштириш шароитида ландшафтнинг ҳар қандай таркибий қисмини ҳимоя қилиш ва оқилона фойдаланишни таъминлайди. Ландшафтларни экологик оптималлаштиришнинг асосий объекти турли даражадаги табиий комплекслардир (парагенетик муносабатларни ҳисобга олган ҳолда). Бундай объектлар ерлар, катта ва кичик дарёлар водийлари ва керак бўлганда дарё ҳавзалари ягона ландшафт тизими сифатида бўлиши мумкин.

2.                 Муайян ҳудуднинг ландшафтларини экологик оптималлаштиришда узоқ иқтисодий фаолият натижасида ландшафтнинг табиий имкониятларини ҳисобга олиш керак. Табиатдан фойдаланишни ташкил этиш ландшафтнинг фойдали хусусиятларини максимал даражада ҳисобга олиши ва уларни узоқ муддатли сақлашга ҳисса қўшиши керак. Минтақада табиий ресурслардан фойдаланишга ихтисослашиш биринчи навбатда табиий ландшафт имкониятлари билан белгиланиши ва маҳаллий аҳолининг манфаатларига жавоб бериши керак.

3.                 Ландшафтни экологик оптималлаштириш унинг барқарор ва самарали ишлашини таъминлаши керак. Бунинг сабаби ҳар бир ландшафт ташқи таъсирларга нисбатан маълум бир чегарага эга эканлиги билан боғлиқ. Шунингдек, одамнинг таъсир қилиш даражаси ушбу барқарорлик чегарасидан ошмаслиги керак.

4.                 Ландшафтларни экологик оптималлаштириш бўйича тадбирлар мажмуаси ҳар қандай даражадаги тизимга эга ландшафтларни, очиқ турдаги; географик қобиқ ичида улар турли хил «горизонтал» моддалар ва энергия оқимлари билан ўзаро боғлиқдир.

Бу шуни англатадики, маҳаллий таъсирлар ҳар хил «каналлар» орқали алоҳида ландшафтлар ва экотизимлар чегараларидан ташқарига чиқади. Ландшафтларни экологик оптималлаштиришда ушбу таъсирларни олдиндан айтиб бериш керак ва керак бўлганда уларнинг фазо ва вақтга таъсир қилиш радиуси локализация қилиниши керак.

 

Атроф - муҳитнинг асосий йўналишлари

6-жадвал

Йўналиш

Мақсад

Моҳият

1. Ландшафт фондининг мақбул тузилишини шакллантириш ва сақлаш

Ландшафтнинг зарур хилма-хиллиги ва барқарорлигини таъминлаш. Оптимал ўрмон қопламини сақлаш. Мавжуд ландшафт потенциалидан оқилона фойдаланиш

Ер кадастри материаллари ва ерларнинг иқтисодий баҳоларини умумлаштириш орқали ландшафт асосидаги ер баҳоси

2. Маҳаллий генофондни, жамоаларни ва популяцияни тиклаш ва сақлаш

 

 

Ўсимлик ва ҳайвон турларини тиклаш ва сақлаш принциплари

Алоҳида турлар, жамоалар ва популятсияларнинг антропоген ва бошқа табиий омилларга нисбатан сезгирлиги нуқтаи назаридан баҳоланиши. Уларнинг ландшафтдаги экологик ролини аниқлаш.

3. Ер фондидан қишлоқ хўжалигида фойдаланишни кўкаламзорлаштириш

Ландшафтларни экологик оптималлаштиришнинг барча соҳаларини ҳисобга олган ҳолда агроландшафтни оптималлаштириш

Табиий ресурслардан қишлоқ хўжалигида фойдаланишнинг асосий турларини ўрганиш, оқибатларини баҳолаш

4.Ландшафтларни уйғунлаштириш ва гуманизация қилиш

Ландшафтларнинг эстетик ва ахлоқий қадриятларини максимал даражада сақлаш

Ландшафтга эстетик баҳо бериш, табиий ландшафтнинг эстетик ва маданий-тарихий қадриятларини аниқлаш

 

5.                 Ландшафтларни экологик оптималлаштиришнинг яна бир принципи Б.Б. Родоманнинг (1974) биосфера ва рекреацион ресурсларни сақлаш воситаси сифатида ландшафтни қутблаш тўғрисидаги машҳур таклифидан келиб чиқади. Ушбу принципга мувофиқ интенсив равишда ишлатиладиган ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар бир-биридан иложи борича узоқроқ жойда сақланиши керак. Шу билан бирга, оптималлаштирилган ландшафт дизайнининг фазовий тузилишида интенсив фойдаланиш зоналарини экологик мувозанат зоналаридан ажратувчи буфер (ўтиш) бўлимлар алоҳида аҳамиятга эга.

6.                 Табиий тизимларнинг экологик барқарорлиги ва маҳсулдорлиги ландшафтнинг экологик хилма-хиллиги билан чамбарчас боғлиқдир. Жумладан, экологик хилма-хиллик индексини ҳисоблаш усуллари таклиф қилинган (Мандер, 1983). Шу муносабат билан ландшафтларни экологик оптималлаштириш принципларидан бири оптималлаштирилган ҳудудда ландшафт ва экологик хилма-хилликни сақлаб қолиш ва тиклаш зарурлигини таъминлаши керак.

Атроф – муҳитнинг асосий йўналишлари

7-жадвал

Усул

Амалий қўллаш

Ҳудуднинг ландшафт-екологик таҳлили ва Ер ресурсларининг мониторинги

Норматив кўрсаткичларни белгилаш ва Ер фондининг таркибини такомиллаштириш, унумдор бўлмаган Ерларни экологик жиҳатдан тоза ўзгартириш

Турларни, уларнинг популясия-сини ва жамоаларини биологик мониторинг қилиш. Ландшафт экологик одатий

Қиммат турларни сақлаш ва улардан иқтисодий фойдаланиш. Ўсимлик-ларни ҳимоя қилишнинг биологик усулларини жорий этиш

Ландшафтга суғориш ва дренаж таъсирини моделлаштириш ва прогноз қилиш. Қиёсий географик таҳлил

Ер усти ва Ер ости сувларининг маҳаллий ва транзит оқишини тартибга солиш ва улардан фойдаланиш учун экологик стандартларни аниқлаш ва амалга ошириш

Иқтисодий фойдаланишнинг ҳар хил турлари учун биотик ва абиотик ландшафт хусусият-ларининг қиёсий таҳлили

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш-нинг ҳар хил турлари учун ландшафтга оптимал юкларни (меъёрларни) аниқлаш

Ландшафт-географик (ташки-лий даражалар ва ландшафтлар иерархияси) ва биоекологик (табиий мигратсия каналлари, деразалар, яшаш марказлари ва ҳк) биноларни ҳисобга олиш ва хариталаш

Йўналиш зоналарида биотик ва абиотик таркибий қисмларнинг мониторингини ташкил этиш

Минтақа ландшафтининг эстетик қадриятларини таҳлил қилиш. Тарихий ва археологик бўлимлар. Маданий ва дам олиш эҳтиёжларини ўрганиш

Ландшафтнинг рекреатсион ва маданий манбаларини ривожлан-тириш. Унинг маданий ва тарихий аҳамиятини ошириш. Туризм

 

Иқтисодий ривожланган ландшафт зоналари, жумладан, Ўрта Осиёнинг чўл ва чала чўл зоналари шароитида ландшафтларни экологик оптималлаштириш, иқтисодий фаолият ва табиий ландшафт хусусиятларининг уйғун мувофиқлигини таъминлаш учун бузилган ландшафтларнинг йўқолган функцияларини сақлаш ва тиклашга қаратилган бўлиши керак (1-жадвал).

Биринчидан, бу зарурий шароитларни таъминлайдиган ернинг мақбул тузилишини шакллантириш ва сақлаш ландшафтнинг хилма-хиллиги ҳамда барқарорлиги. Ушбу чоралар ландшафт фондини геоэкологик кузатишга асосланган бўлиши керак. Унинг ёрдами билан ер турлари утилитар-экологик функцияга мувофиқ бир ҳил гуруҳларга бирлаштирилиши мумкин.

Иккинчидан, ландшафтларни экологик оптималлаштириш ёввойи табиатнинг маҳаллий генетик фондини тикланиши ва сақланишини таъминлаши керак.

Учинчидан, унинг ландшафт ва иқлим шароитига мос келиши керак бўлган ҳудуднинг табиий суғорилишини тиклаш ва сақлаш. Амалда бундай вазифани тиклаш ёки барқарорлаштириш орқали ҳал қилиш керак. Тупроқ ва кўллардаги сув сатҳи, йўқолган оқим ва булоқларнинг тикланиши. Бу ишда сув хўжалигини бошқариш ва гидротехник иншоотларнинг ишлашини экологик жиҳатдан таҳлил қилиш, шунингдек, Ер усти сувларининг оқими ва транзит оқимини тартибга солиш ва ишлатишда экологик мезонларни аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.

Тўртинчидан, ландшафтларни экологик жиҳатдан оптималлаштириш барча даражадаги алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тармоғини – микрорезерватлардан қўриқхоналаргача мақсадли ривожлантиришни таъминлаши керак. Қўриқхоналар тизимини шакллантиришда ландшафт-географик шунингдек, уларнинг биоэкологик шароитини ҳам ҳисобга олиш керак.

Ландшафтларни экологик оптималлаштиришнинг навбатдаги вазифаси, биз нафақат экологияни, балки эстетикани ҳам ҳисобга оладиган уларни ташкил қилишни таъминлашда кўрмоқдамиз. Шу муносабат билан оптималлаштириш эстетик ва ахлоқий қадриятларнинг юқори даражада сақланишини, шунингдек, ландшафтнинг рекреацион ва маданий бойликларини, инсон ва табиатни инсонпарварлаштиришга, маданиятни сақлаш ва тиклашга, жамият фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

 

3.4.          ҚЎҚОН ВОҲАСИНИНГ ЭКОЛОГИК ШАРОИТИНИ ОПТИМАЛЛЛАШТИРИШ МУАММОЛАРИ ВА ЕЧИМЛАРИ

 

Фарғона водийси Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан табиий шароити ва геотизимларининг кенглик ва баландлик минтақаланишига мос ҳолда ўзгариши натижасида ландшафт мажмуаларининг хилма – хил бўлиши билан ажралиб туради. Шу билан бирга водий ҳудуди қадимдан обикор дехқончилик яхши ривожланган ва табиати инсон хўжалик фаолияти туфайли кучли ўзлаштирилганлиги билан характерлидир.

Аҳолиси энг зич жойлашган, табиий ландшафт комплекслари антропоген омил таъсирида юқори даражада трансформациялашган минтақа сифатида бошқа ҳудудлардан яққол ажралиб турадиган Фарғона водийсида қишлоқ хўжалигининг агроиқтисодиёт ва турли саноат тармоқлари ҳамда рекреация тизимларини ривожлантириш учун қулай табиий географик шароит ва ландшафт комплекслари мавжуддир.

Фан – техника ва замонавий технологиялар тараққий этган ҳозирги даврда инсон билан табиат ўртасидаги муносабатлар, айниқса ранг – баранг табиий ва антропоген воҳа ландшафт комплексларини, бизни ўраб турган атроф – муҳитни, атмосфера ҳавосини, ичимлик сувларини, агроландшафт тупроқларини, шаҳар ва қишлоқ селитеб ландшафтларини муҳофаза қилиш, табиат ресурсларидан мақсадга мувофиқ ва улардан оқилона фойдаланиш, оқова ва ичимлик сувларини тежамкорлик билан сарф қилиш каби масалалар давримизнинг ҳамда яшаш тарзимизнинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Кейинги йилларда фан ва техниканинг тез суръатлар билан ўсиб бориши, ландшафт сферасида геотехсистеманинг шаклланиши, инсон билан табиат ўртасидаги муносабатларни ва вужудга келган геоэкологик вазиятларни оптималлаштириш муаммоси ниҳоятда долзарб тус олди. Фан – техника тараққиёти жамиятнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш учун кенг имкониятлар очиб бераётган бўлса, иккинчи томондан табиий ресурслардан тобора интенсив фойдаланишни тақозо қилмоқда. Бу жараён теварак – атрофдаги муҳитга, экологик мувозанатга салбий таъсир кўрсатмоқда. Шунинг учун ҳам республикамиз тараққиётининг ҳозирги босқичида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ер – сув, ўрмон, тоза ҳаво, ҳайвонот дунёси, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш тўғрисида ғамхўрлик қилиш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи бўлмоғи керак.

Узоқ йиллар мобайнида инсон томонидан бунёд этилган ва бошқариладиган воҳа ландшафтлари, жумладан Қўқон воҳа ландшафтлари, айниқса суғориладиган агроландшафтлар муҳофаза қилишга жуда ҳам муҳтож. Чунки Қўқон воҳасидаги катта – катта майдонларни эгаллаб ётган агроландшафтларнинг аксарият майдонларида ерости сувларининг ер юзасига яқин жойлашуви оқибатида суғориладиган тупроқ қатлами қадимдан қайта шўрланиш характерига эга. Шунинг учун бу воҳалардаги доимий суғориладиган экин майдонларининг барча турдаги тупроқ қатлами 70 – 80 % гача шўрланган. Суғориладиган тупроқлар турли даражада (кучсиз, ўртача ва кучли) шўрланган бўлиб, улар шўрланиш жараёнидан муҳофаза қилишни талаб этади. Шу боисдан суғориладиган экин майдонида шўрланган тупроқларнинг шўрини ювиш ишлари қиш ойларида муттасил равишда ва агротехника қоидаларига асосланган ҳолда ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Бундан ташқари воҳа ҳудудидаги барча суғориладиган агроландшафтларни сув ва шамол эрозиясидан, тупроқларни заҳарли кимёвий бирикмалар билан ифлосланишдан, воҳа ландшафтларини кўчма қумларнинг бостириб келишидан муҳофаза қилиш муҳим вазифалардан ҳисобланади.

Қўқон воҳаси ландшафт типлари кучли антропоген тазйиққа учраганлиги, табиатини муҳофаза қилишда қуйидаги бир қатор нохуш зкологик муаммолар мавжудлиги билан ҳам ажралиб туради:

Ø  Сизот сувлар сатҳи ва минерал таркибининг ўзгариб бориши;

Ø  Иккиламчи шўрланишларнинг пайдо бўлиши ва шўрланган ерлар кўламининг кенгайиб бориши;

Ø  Кимёвий ва минерал ўғитларни меъёридан ортиқча қўлланилиши оқибатида сув, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг зарарланиши ҳамда қишлоқ хўжалик экинлари,  аҳоли ичида турли касаллликларни келиб чиқиши;

Ø  Табиий ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг деярли ўзгаришга учраганлиги ва айрим турларни йўқолиб кетаётганлиги;

Ø  Барпо этилган саноат корхоналарининг номувофиқ жойлаштирилиши оқибатида уларнинг зарарли чиқиндилари томонидан атроф – муҳитнинг ифлосланиши кабилар кузатилмоқда.

Воҳа геосистемалари ва уларнинг таркибий қисми бўлган шаҳар  селитеб ландшафтлари шу даражада ўзгартирилганки, уларнинг таркибида сақланиб қолган табиий геокомплексларни топиш жуда қийин. Воҳа геосистемалари ва уларни ташкил этувчи компонентлар мажмуасида инсоннинг кўп асрлик хўжалик фаолияти туфайли пайдо бўлган ва ривожланган кўплаб геоэкологик вазиятлар мавжуд.

Булар агроландшафтларни, атмосфера ҳавосини ва ички сувларни заҳарли кимёвий бирикмалар билан ифлосланиши, етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини нитратлар ва пестицидлар  билан заҳарланиши, суғориладиган унумдор тупроқларни камбағаллашиши ва қайта шўрланиши, шаҳар селитеб ландшафтларини саноат корхоналари ва маиший – хўжалик чиқиндилари билан ифлосланиши, радиоактив рудалар қазиб олинадиган конлар атрофида радиацияли майдонларни вужудга келиши ва улар туфайли инсон саломатлигига зарар етказувчи экологик вазиятлар шаклланиб йил сайин кескинлашиб бориши каби долзарб муаммолардир.

Қўқон воҳасининг катта қисми селитеб воҳа ландшафтларидан ташкил топган. Селитеб ландшафтлар моҳияти ва мазмунига кўра икки типга бўлинади: 1) шаҳар селитеб ландшафтлари ва 2) қишлоқ селитеб ландшафтлари. Шаҳар селитеб ландшафтлари ҳудудида табиий ландшафтлар жуда кучли ўзгартириб юборилган. Шаҳар селитеб ландшафтларида техника тараққиёти натижасида табиий ландшафтдан тубдан фарқ қилувчи шаҳар ландшафти вужудга келган.

Ҳозирги кунда экологик вазиятнинг кескинлашиб бориши билан боғлиқ бўлган долзарб вазифалардан бири шаҳар ва қишлоқ селитеб ландшафтларнинг табиатини ва унинг атмосфера ҳавосини инсон ҳаёти ва саломатлиги учун оптимал ҳолда сақлаш катта аҳамият касб этади. Айниқса шаҳар селитеб ландшафтлари ҳавосининг ифлосланишида транспорт воситаларининг таъсири катта. Автомобиллардан чиқадиган турли хил заҳарли газлар, саноат корхоналаридан ва маиший хизмат корхоналаридан чиқадиган чиқиндилар Қўқон шаҳар ва унинг атрофидаги аҳоли қўрғонларининг ҳавосини бузиб, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шунинг учун аҳоли пунктларини, шаҳарларни кўкаламзорлаштириш, доимий яшил дарахтларга буркаш, шаҳар атрофида яшил минтақалар ва дам олиш жойларини кўпайтириш шаҳар ва қишлоқ селитеб ландшафтларида вужудга келган экологик вазиятларни оптималлаштириш имконини беради. Шаҳарларда манзарали дарахтлар  майдонини кенг кўламда ташкил этиш ҳаво намлигини сақлайди, микроиқлимни вужудга келтиради ва шу билан бир қаторда инсонлар учун қулай шароит яратилади.

Қўқон воҳасининг шаҳар ва қишлоқ селитеб ландшафтларини ҳамда уларнинг таркибий қисмлари бўлган атмосфера ҳавосини, ички сувларини, суғориладиган тупроқларини, маданий ўсимликларини экологик шароитини соғломлаштириш ва оптималлаштириш учун ландшафт – экалогик тадқиқот натижаларига асосланган ва табиий географик муҳитнинг ички ҳамда ташқи фарқларини эътиборга олган ҳолда чора – тадбирларни   ишлаб чиқиш лозим.

Бунинг    учун, биринчи навбатда, экологик вазиятни вужудга келтирувчи ва кескинлаштирувчи механизмларни ҳар томонлама таҳлил этиб, илмий жиҳатдан асосланган оптималлаштириш схемасини ишлаб чиқиш ва уни изчиллик билан амалиётга қўллаш зарур. Шундагина содир бўлаётган нохуш экологик ҳолатларни олдини олиш ва экологик шароитни оптималлаштириш имконияти яратилади.

             Қўқон воҳасида вужудга келган ва ривожланиб бораётган экологик вазиятни соғломлаштириш ва атроф – муҳитни  экологик шароитини оптималлаштириш учун амалга ошириладиган энг муҳим устивор вазифалар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:

·          Барпо этилган суғориш тизимлари ва иншоотларини қайта реконструкция қилиш;

·          Шаҳар ва қишлоқ селитеб ландшафтлари эгаллаган майдонларни  атмосфера ҳавосини ифлосланишидан ҳимоя қилиш ва тозалаш учун кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш ва уларнинг кўламини кенгайтириш;

·          Саноат корхоналари ва маиший – хўжалик чиқиндиларини зарарсизлантириш, қайта ишлов берувчи заводлар қуришни ташкил этиб, ифлосланган атроф – муҳитнинг экологик вазиятини соғломлаштириш эришиш;

·          Қўқон воҳасида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналари ҳудудидаги ифлосланган техник сувларни махсус қурилмалар ёрдамида тозалаб, қайта фойдаланишга тайёрлаш технологиясини йўлга қўйиш, тозаланган ичимлик сувини аҳоли истеъмоли учун етказиб беришдан олдин уларни қатьий экологик стандарт  талабига   жавоб берадиган ҳолга келтириш;

·          Агроландшафтларнинг маҳсулдорлигини  ошириб бориш, улардаги чўлланиш жараёни  ва тобора кучайиб бораётган геоэкологик вазиятларни оптималлаштириш учун воҳа ландшафтларидан самарали фойдаланишни илмий асосда ташкил этиш;

·          Воҳа геосистемалари билан боғлиқ бўлган геоэкологик муаммоларни ечимини топишга ва маданий  ландшафтлардан фойдаланиш технологиясини оптималлаштиришга йўналтирилган мелиоратив ишларни тубдан яхшилаш;

·          Вужудга келтирилган антропоген ландшафтларни рекультивациялаштириш, фойдаланиш учун яроқсиз бўлган географик мажмуаларни оптималлаштириш ва уларнинг геоэкологик мувозанатини тиклаш;

·          Агроландшафтлар доирасидаги геоэкологик мутаносибликни барқарорлаштириш, суғориладиган тупроқлар ва маданий экинлар учун кимёвий ва минерал ўғитлар миқдорини камайтириш, ҳосилдорликни ошириш механизмини йўлга қўйиш учун алмашлаб экиш схемасига қатьиян амал қилиш;

·          Қўқон воҳасини ўраб турувчи  чўл экосистемаларининг ривожланиши учун қулай шароит яратиш ва экологик жиҳатдан соғломлаштириш;

·          Воҳанинг барча ландшафт типларида илмий тадқиқотлар олиб боришни йўлга қўйиш, бунинг учун эса махсус илмий экспедициялар ташкил этиш;

·          Воҳада олиб бориладиган географик, ландшафт – экологик, ландшафт – геокимёвий тадқиқот ишларини бажаришда, геосистемалардан турли мақсадларда фойдаланишда табиатнинг бир бутунлиги, зонал – регионал хусусиятлари, табиий ва антропоген ландшафтларнинг ўз – ўзини тиклаш ҳамда бошқариш қонуниятларига мунтазам амал қилиниши кабилар.     

Қўқон воҳаси ландшафтларида вужудга келган экологик вазиятни оптималлаштириш учун агросистемаларнинг морфологик структурасини, уларнинг маҳаллий табиий шароитини ҳисобга олиш, алмашлаб экишни тўғри йўлга қўйиш, органик ва минерал ўғитларни белгиланган меъёрда қўллаш, қишлоқ хўжалик экин турларини маҳаллий табиий    шароитга мос ҳолда жойлаштириш, белгиланган мелиоратив чора – тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш, меҳнат ресурсларидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш, меҳнатни тўғри ташкил этиш зарур.

Бу тадбирлар воҳа  ландшафтларида экологик мувозанатни яхшилашга  ва оптималлаштиришга олиб келиши табиий. Табиатнинг барча кўринишларидан, айниқса Қўқон воҳаси табиий ресурсларидан ҳам оқилона фойдаланиш, уларни асраш, яхшилаш, муҳофаза қилиш, мавжуд экологик муаммоларнинг ечимини топиш кабилар барқарор ривожланишнинг асоси ҳисобланади. Шу муносабат билан табиатдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни стратегик режалаштириш барқарор ривожланишни шакллантиришнинг энг муҳим воситаси ва ғоят зарур бўғини ҳисобланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ХУЛОСА

 

Қўқон воҳасида вужудга келган ландшафт – экологик муаммоларни ўрганиш, уларни ҳар томонлама таҳлил қилиш, воҳа кўламининг ўзгариш сабаблари, ушбу ҳудудларда суғоришнинг самарали ташкил этиш муаммоларини аниқлаш ҳамда суғоришни самарали ташкил этиш учун тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ. Жумладан, воҳаларни вужудга келтирувчи омиллар ва уларнинг табиий географик ҳусусиятларини таҳлил қилиш, уларнинг шаклланиши ва ривожланишида иқлим ҳамда гидрогеологик шароитнинг роли, воҳада суғоришни самарали ташкил этиш муаммоларини ўрганиш ва ечимларини ишлаб чиқиш, антропоген омил таъсирида содир бўлаётган экологик ўзгаришларни прогнозлаштириш, воҳадан самарали фойдаланишнинг географик хусусиятлари ва амалий аҳамиятини ёритиб бериш, Қўқон воҳасида вужудга келган нохуш экологик шароитни оптималлаштириш кабилардан  иборат.

Шунингдек Қўқон воҳаси ландшафтларининг вужудга келиши, кўламининг кенгайиб бориш жараёнлари, воҳа табиатидан оқилона фойдаланиш, ландшафт комплексларининг тадрижий ўзгариши, таснифи, табиий географик районлаштириш каби масалаларни тадқиқ этиш натижасида қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин:

Ø  Инсон хўжалик фаолияти таъсирида вужудга келган ва шаклланган воҳа ландшафтлари ҳам табиий ландшафтлар сингари мураккаб ва хилма – хил морфологик тузилишга эга;

Ø  Қўқон воҳа ландшафтларини тадқиқ этиш, уларни ўрта ва йирик масштабли хариталаштириш ҳамда таснифлаш, шаклланиш тарихини ўрганиш, тадрижий ҳолатини кузатиш, илмий ва амалий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга;

Ø  Воҳанинг агроландшафтларида ўтказилган тупроқ кесмаларини таҳлил қилиш ётқизиқларнинг қалинлиги хилма – хил бўлиши, табиий геокомплексларни антропоген омил таъсирида ўзлаштирилиши босқичма-босқич амалга оширилганлигини кўрсатди. Ётқизиқларининг қалинлик ўлчови шу ерда таркиб топган воҳа ландшафтларини ёшини аниқлашда ҳам асосий мезон бўлиб хизмат қилади;

Ø  Қўқон воҳа ландшафтлари таркибида ўзлаштириш даражасига кўра кучли маданийлашган, ўртача маданийлашган ва кучсиз маданийлашган воҳа ландшафтлари ҳамда дегредациялашган антропоген ландшафтлар мавжудлиги аниқланди;

Ø  Воҳа ландшафтларининг тупроқлари таркиби турли хил кимёвий элементларга ва органик моддаларга бой компонентлардан ҳисобланиб,улардан қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини ошириш мақсадида оқилона фойдаланишда асосий омил бўлиб хизмат қилади;

Ø  Қўқон воҳаси картасини тузиш, тупроқлари таркибидаги агроирригация ётқизиқларининг қалинлик миқдори кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, Фарғона водийси деҳқончилик тарихини ўрганиш ва бошқа воҳаларга тадбиқ этиш имконини беради;

Ø  Воҳа ландшафтлари тарқалган ҳудудларда қишлоқ хўжалик экинларини ландшафт типларига мослаштириб жойлаштириш ҳосилдорлик даражасини ошишига, энг муҳими ландшафт – экологик муаммоларни ижобий ҳал этишга олиб келади.       

Қўқон воҳаси ландшафтларида содир бўлган ҳамда бўлиш эҳтимоли бор нохуш экологик таъсирга қарши кураш чораларини қўллаш учун табиий компонентлар орасидаги узвийликни ҳисобга олиш тавсия қилинади.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

 

1.        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони.

2.       Абдулкосимов А.А. Проблемы изучения межгорно-котловинных   ландшафтов Средней Азии. Ташкент.: Изд-во Фан 1983. -125 с.

3.        Абдулкосимов А.А. Ландшафтное районирование Ферганской котловины // Ландшафты Узбекистана -Т.: Фан, 1966. -57с.

4.        Абдулкосимов А.А. Историко-географические центры возникновения антропогенных ландшафтов // Известия Узбекистанского географического общества. -Тошкент: Фан, 1990. Т.16. – с. 16-21.

5.        Абдулкосимов А.А. Типология и классификация антропогенных ландшафтов Узбекистана // Табиий географиянинг регионал муаммолари. Илмий конференция тезислари. - Самарқанд, 2002. -Б. 6-10.

6.        Абдулкосимов А.А. Оазисные ландшафты Средней Азии и их морфологическая структура //Вопросы антропогенного ландшафтоведения. Воронеж. 1972. с. 81 - 89.

7.        Абдулкосимов А.А. Зональная дифференциация и структура оазисных ландшафтов Средней Азии //География и природные ресурсы. №4. Новосибирск. 1989. с. 62-70.

8.        Абдулкосимов А.А., Боймирзаев К.М., Солиев И.Р. Сельскохозяйственные ландшафты Средней Азии и вопросы экологии // ХХ Міжнародної науково-практичної інтернет-конференції «Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах СНД» Переяслав-Хмельницький  – 2014. с 18-19

9.        Абдулкосимов А.А., Боймирзаев К.М., Солиев И.Р. Охрана антропогенных ландшафтов Средней Азии // Актуальные вопросы развития современного общества. Сборник статей 4-й Международной научно-практической конференции 18 апреля 2014 года в 4-х томах. ТОМ 1, Курск , 2014

10.   Абдулқосимов А.А., Абдураҳманова Ю.Х., Давронов К.Қ. Зарафшон ботиғи воҳа ландшафтлари ва геоэкологияси.- Т.: “IQTISOD - MOLIYA”, 2017.

11.   Аллан Д.А. Оазисы. Кн: Сахара. Пер. с англ. М.: Прог. 1990.  с 382-392.

12.   Агроклиматические ресурсы Наманганской, Андижанской, Ферганской областей Узбекистана. -Л.: Гидрометеоиздат, 1977. -196 с.

13.   Арифханова М.М. Растительности Ферганской долины. -Тошкент: Фан, 1967. –295 с.

14.   Арманд Д.Л. Наука о ландшафте. М.: Мысль, 1975. 287 с.

15.   Бабушкин Л.Н. Когай Н.А. Опыт физико-географического районирования Узбекистана // Научные труды ТашГУ. вып. 213. географические науки, кн. 24. -Т.: 1963. -С. 3-18.

16.   Бабушкин Л.Н. Когай  Н.А. Физико-географического районирование Узбекистана // Науч. труды ТашГУ. вып. 231 географические науки, кн. 27. -Т.: 1964. -С. 5-247.

17.   Балашова Е.Н. Житомирская О.М., Семёнова О.Л. Климатическое описание республик Средней Азии. -Л.: Гидрометеоиздат. 1960. –243 с.

18.   Бабур З.М.. Бабурнаме. Записки Бабура. Т.: 1993. 464 с.

19.   Бартольд В.В. К истории орошения Туркестана. СП б. 1914, с. 3 – 30.

20.   Безобразова Н.Ф. Обзорные гидрогеологические исследование северно-восточной части Ферганской котловины //Материалы по гидрогеологии Узбекистана, вып. 2. 1932. 48 с.

21.   Берг Л.С. Опыт разделения Сибири и Туркестана на ландшафтные и морфологические области // Избранные труды т 2. Физическая география. М.: 1958. с.86.

22.   Бернштам А.Н. Древняя Фергана. Изд. АН СССР.Т.1951.44 с.

23.   Богданов Д.В. Культурные ландшафты долины Северо -западного Памира и возможности них преобразования// Вопросы географии № 24. М.: 1951. с. 300-321.

24.   Боймирзаев К.М., Максудов А. Агроирригационные наносы почв межгорных оазисов и их региональное использование // Материалы научно практической конференции по проблемам экологии, охраны и рационального использования природных ресурсов. Ош, 1989. с.11-13.

25.   Боймирзаев К.М., Максудов А. Зависимость между окультуренными ландшафтами и мощностью агроирригационных наносов // Тезисы докладов I-делегатского съезда почвоведов Узбекистана. Ташкент. 1990. 88-89 с.

26.   Боймирзаев К.М. Фарғона водийсининг воҳа ландшафтлари ва уларни муҳофаза қилиш //Выделение и исследование природных синтетических веществ, а также некоторые проблемы науки и экологии. Наманган, 1994. 69-73-бет.

27.   Боймирзаев К.М. Агроирригационные наносы оазисных ландшафтов Ферганской долины и их  рациональное использование (на примере  Сохского и Чартаксайского конуса выноса).  Г. ф. н. илмий даражасини олиш учун ёзилган автореферат. Тошкент, 1995 йил.  21- бет

28.   Боймирзаев К.М. Воҳа ландшафтлари: вужудга келиши шаклланиши ва ривожланиш хусусиятлари (Фарғона водийси воҳалари мисолида) // Ўзбекистон ГЖ ахборотномаси, 24 – жилд, Тошкент, 2004 йил, 49-52 бет

29.   Боймирзаев К.М. Воҳа ландшафтлари ва агроирригация ётқизиқларининг текширилиш тарихи  // Ўзбекистон ГЖ VII – сьезди материаллари. Тошкент, 2006 йил, 47 – 49 бет

30.   Боймирзаев К.М. Фарғона водийси воҳа ландшафтларининг морфологик тузилиши . // Ўзбекистон ГЖ ахбороти, 27-жилд, Тошкент, 2006 йил, 23 -25 бет.

31.   Боймирзаев К.М. Фарғона водийси воҳа ландшафтларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш. “Фан” нашриёти,  Тошкент, 2007 йил, 132 - бет.

32.   Боймирзаев К.М. Фарғона водийси воҳаларининг ландшафт-экологик муаммолари ва уларни муҳофаза қилиш масалалари // Фан-техника тараққиёти ва география илмий-амалий анжуман материаллари. Самарқанд, 2007 йил, 41- 43 бет

33.    Боймирзаев К.М., Солиев И.Р. Фарғона водийси воҳалари ва уларда содир бўлаётган ландшафт - экологик ўзгаришлар // Водий ва воҳалар: табиати, аҳолиси, хўжалиги. Республика илмий-услубий конференция материаллари.   Андижон, 2012 йил, 19 – 20 март 173 -174 бет

34.   Боймирзаев К.М., Солиев И.Р. Қўқон воҳасининг экологик-гидрогеологик жиҳатдан районлаштириш Ўзбекистон география жамияти ахбороти . 34-жилд. Тошкент, 2014 йил, 14-17 бетлар

35.   Боймирзаев К.М., Солиев И.Р. Фарғона  водийсида  табиатдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг долзарб муаммолари.  Республика илмий – амалий  конференцияси   материаллари. Наманган, 2014 йил, 94-95 бетлар.

36.   Боймирзаев К.М., Умаралиева Б. Қўқон воҳаси ландшафт – экологик шароитига шамол эрозиясининг таъсири ва унинг оқибатлари // Ўзбекистон география жамияти ахбороти,  45 – жилд. Тошкент, 2015 йил,  44 – 47 бетлар

37.   Боймирзаев К.М., Мирзахмедов И.К. Воҳа ландшафтларини вужудга келиши ва шаклланиши Материалы IІ Международной научно-практической интернет конференции  «Наука и образование в ХХІ веке». Астана, 2018 йил, 185-187 бетлар

38.   Боймирзаев К.М., Мирзахмедов И.К. Воҳа ландшафтларининг геоэкологик муаммолари ва уларни муҳофаза қилиш масалалари // География ва география таълимидаги муаммолар.  Республика конференцияси материаллари. Тошкент, 2018 йил, 69-72 бетлар

39.   Брыкина Г.А. Юго-западная Фергана в первой половине I тысячелетия нашей эры. Изд-во Наука, 1982. 139-143 с.

40.   Васильковский Н.П. К стратиграфии четвертичных отложний Ферганы //В сб.материалы по геологии Средней Азии, вып.2.Т.: 1939. 3-19 с.

41.   Виноградова Б.В. Структуры антропогенных геосистем аридных зон//Проблемы освоения пустынь. №4.1977.с.223-300.

42.   Видинеева Е.М. Антропогенное влияние на водный и солевой сток р.Нарын / Е.М.Видинеева, М.Е.Бейлинсон, Д.А.Гулямова; под ред. Ю.Н.Иванова // Гидрологические исследования в Средней Азии. Труды Среднеазиатского регионального НИИ им. В.А.Бугаева. —М.: Гидрометеоиздат: Моск. отд-е, 1988. —Выпуск 127(208).—С.88-97.

43.   Влияние человека на ландшафт. М.: Мысль. 1977. 206 с.

44.   Вопросы антропогенных ландшафтоведения. Воронеж. Изд-во ВГУ, 1972. 144 с.

45.   Гвоздецкий Н.А. Антропогенные ландшафты субтропиков Закавказья и Среднеазиатских пустынь. // Вопросы географии № 106. М.: 1977. с 129-138.

46.   Гейнц В.А. Подземные воды четвертичных отложений Юго-западной Ферганы, их режим и баланс в связи с водохозяйственными мероприятиями. Ташкент: Фан. 1967. с. 108.

47.   Генусов А.З. Почвы и земельные ресурсы Средней Азии. Ташкент: Изд-во. Фан. 1993. 134 с.

48.   Горбунов Б.В. Орошаемые почвы Средней Азии. В кн. География и классификация почв Азии. М.: Наука. 1965. с. 39-49.

49.   Демек Я. Теория систем и изучения ландшафта. Пер. с чешского. М.: Прогресс 1977. 223 с.

50.   Духовный В.А. Динамика современного водохозяйственного баланса Ферганской долины / В.А.Духовный, В.И.Соколов, М.Г.Хорст; под ред. В.А.Духовного // Сборник научных трудов. Ташкент: НИЦ МКВК, 2013. — №13.

51.   Духовный В.А. Управление водными ресурсами Центральной Азии - на пути к водно-энергетическому согласию / В.А.Духовный. —Ташкент: НИЦ МКВК. 2010. —44с.

52.   Жекулин В.С. Исторические методы исследования антропогенно-измененных ландшафтов //Методы исследования антропогенных ландшафтов. Л. 1982. с.6-7.

53.   Звонкова Т.В. Среднеазиатская равнинная страна. В.кн. Физико-географического районирования. М.: 1968. с. 246-277.

54.   Зокиров Ш.С. Амалий ва антропоген ландшафтшунослик. «Университет» нашриёти, Т.: 1997 й.

55.   Зокиров Ш.С. Кичик ҳудудлар географияси. T.: “Университет” нашр. 1999 йил, -110- бет.

56.   Иванов Н.В., Лесник Ю.Н., Малыхина Г.Г. и др. Возможность выявления по космофотоматериалам антропогенного воздействия на внутриоазисные пески Ферганской долины //Проблемы освоения пустынь. № 3. 1984. с. 25-31.

57.   Ильин И.А. Водные ресурсы Ферганской долины. Л.: Гидрометеоиздат. 1959. с. 247.

58.   Исаченко А.Г. Ландшафтоведения и физико-географическое районирование. М.: Высшая школа. 1991. 366 с.

59.   Кимберг Н.В., Кочубей М.И., Шувалов С.А. Почвы Узбекской ССР. Т.З. Ташкент. Изд-во «Узбекистан». 1964.

60.   Краеведеческое исследование антропогенных ландшафтов //Межвузовский сборник научных трудов. Воронеж. 1983. 40 с.

61.   Куракова Л.И. Антропогенные ландшафты и задачи их комплексного изучения //Географические исследования в МГУ. М.: 1976. с. 28-34.

62.   Куракова Л.И. Антропогенные ландшафты. М.: Изд. МГУ. 1976. 216 с.

63.   Куракова Л.И.Современные ландшафты и хозяйственная деятельность. М.: 1983. 158 с.

64.   Ковда В.А. Проблемы опустынивания и засоления почв аридных регионов мира / В.А. Ковда - Москва: Наука,   2008 - 414 с

65.   Ланге О.К. Ферганская котловина //Геология Узбекистан. Т.1. Л.:-М: 1937. с.449-472.

66.   Легостаев В.М. Агромелиоративные мероприятия по освоению земель Центральной Ферганы. Ташкент. 1961. 39 с.

67.   Максудов А. Почвы Центральной Ферганы и их изменение в связи с орошением. Ташкент: Фан, 1979. 120 с.

68.   Максудов А. Изменение рельефа Ферганской долины под антропогенным воздействием //Известия ВГО, Ленинград. Т.120. Вып.3. 1988. с. 260-265.

69.   Максудов А. Изменение мощности агроирригационных наносов Ферганской долины под антропогенным воздействием //Проблемы освоения пустынь. Ашхабад. № 1. 1988. с. 47-55.

70.   Максудов А. Изменение почвенно-экологических условий Ферганской долины под антропогенным воздействием. Ташкент. Фан. 1990. 92 с.

71.   Мирзамаҳмудов O.T., Боймирзаев K.M.  Наманган вилояти адирларининг ландшафт – экологик шароитини баҳолаш. T.: “Муҳаррир”,  2011 йил, -122 бет.

72.   Мильков Ф.Н. Класс антропогенных промышленных ландшафтов //Вопросы антропогенного ландшафтоведения. Воронеж. 1972. с. 5-13.

73.   Мильков Ф.Н. Человек и ландшафты (очерк антропогенного ландшафтоведения) М.: Мысль. 1973. 224 с.

74.   Мильков Ф.Н. Антропогенное ландшафтоведение, предмет изучение и современное состояние //Вопросы географии № 106. М.: 1977. с 11-27.

75.   Мильков Ф.Н. Физическая география: учение о ландшафте и географической зональности. Воронеж. 1986. 328 с.

76.   Мирзажанов К.Б. Ветровая эрозия в орошаемых почвах Узбекистана и борьба с ней / К.Б. Мирзажанов. – Ташкент: «Фан», 1973. - 235с.

77.   Мирзажонов К., Назаров М., Зокирова С., Юлдашев Ғ.Тупроқлар муҳофазаси, “Фан ва технология” нашриёти, Тошкент, 2004 йил

78.   Молодцев В.А. Ирригационные наносы оазисов Средней Азии. М.: 1963. с.44-111.

79.   Мужчинкин Ф.Ф. Гидрогеологический очерк западной части Ферганской котловины //Матер. По гидрогеологии Узбекистана. Ташкент. 1932. 20 с.

80.   Муродов Х. Дешифрирование почвенного покрова межгорных котловин Средней Азии по аэро и космическим снимкам (на примере Ферганской долины). Автореферат дис.  канд.геог.наук. М.: 1991. 22 с.

81.   Неронова Т. Экологическое состояние областей Ферганской долины (Электронный ресурс) / Т.Неронова, В.Новиков, Н.Сафаров. — Норвегия: ЮНЕП/ГРИД-Арендал.—2006.—Режим доступа:  http://enrin.grida. no /htmls / ferghana_valley /ferghana_valley_soe/index.htm.

82.   Николаев В.А. Принципы классификации ландшафтов //Вестник МГУ, сер. геогр. 1973 № 6.

83.   Николаев В.А. Классификация и мелкомасштабное картографирование ландшафтов / В.А.Николаев. — М.:, Московский университет, 1978. —62с.

84.   Нишанов С.А. Особенности ландшафтов, природные ресурсы аридных областей и пути их рационального использования. Т.: Фан. 1984-140 с.

85.   Орлов М.А. Изменения почвообразовательных освоение пустынь Средней Азии и Казахстана. Ташкент:.  ОГПЗ. 1934.

86.   Орлов М.А. О сероземах и оазисно-культурных почвах //Труды САГУ, серия УП, вып.6. Ташкент:. 1937.

87.   Ососкова Т.А., Ҳикматов Ф.Ҳ., Чуб В.Е. Иқлим ўзгариши. ЮНЕП, Т.: 2005 й.

88.   Панков М.А. Почвы Ферганской области //Почвы Узбекской ССР. Т.2. Ташкент. 1957. с. 7-159.

89.   Перейра Л.С. Стратегии планирования режима орошения хлопка в условиях дефицита воды в Ферганской долине. Центральная Азия / Л.С.Перейра, П.Паредас, Е.Д.Чолпанкулов. —Ташкент: МКВК, 2003.

90.   Попов В.И. Садовская Н.А., Теленков А.С. Ферганская впадина // Геология СССР. М.: 1972. Т.23. с. 648-665.

91.   Преображенский В.С. Основы ландшафтного анализа. М.: 1988.  198 с.     

92.   Прокаев В.И. О методике учёта антропогенной динамике  геокомплексов при физико-географическом районировании. //7-совещание по вопросам ландшафтоведения. Пермь. 1974. с. 75-77.

93.   Расулов А. Опыт освоения солончаков в Центральной Фергане // Хлопководство № 9. 1958. с. 43-49.

94.   Рафиков А.А. Природно-мелиоративная оценка земель Голодной степи. Ташкент. 1976. 160 с.

95.   Рафиқов А.А. Географик прогнозлаштириш асослари. T.: “Университет” нашр.,   2003 йил, -261 бет.

96.   Рахматуллаев А. Ўзбекистон воҳа ландшафтларида экологик юк меъёрини аниқлаш //Инновация – 2001: Халқаро конф. материаллари. – Тошкент. 2001. – Б. 248-250

97.   Рахматуллаев А. Ўзбекистон воҳа ландшафтларининг геоэкологик муаммолари //Ўзбекистон География жамияти ахбороти. – Тошкент, 2003. 23-жилд. – Б. 75-78

98.   Рахматуллаев А. Воҳа геосистемаларида экологик вазиятни башоратлаш //Ўзбекистон География жамияти ахбороти. – Тошкент, 2009. 33-жилд –Б. 84-86

99.   Rakhmatullaev A. Estimation of antropogenenic Pressure on Landscapes of Oasises (on Example of Mid and Lower Part of Zarafshan River) //Jornal of Environmental Science and Enginee ring- Libertyville. Illinois, USA, Volime 5, Namber 9, September 2011 (serial Number 46), 1126-1130 p.

100.       Рахматуллаев А. Ўрта ва Қуйи Зарафшон воҳа геосистемаларида экологик вазиятни географик оптималлаштириш.  География фанлари доктори (Dsc) диссертацияси автореферати. Тошкент – 2018. – 56 бет.

101.       Решеткина Н.М. Регулирование и использование подземных вод Ферганской котловины в целях мелиорации земель //Записки узб. отд. Всесоюзн. минералог. об-во. Вып. 11. Ташкент. 1957.

102.       Рухин Л.Б., Рухина Е.В. Меловые отложения Ферганской котловины.   Л.: 1961.,160 с.

103.       Рябчиков А.М. Тревожные антропогенные изменения природной среды. Вестник МГУ. Серия 5, география, № 2. 1990. с. 3-14.

104.       Сапожникова С.А. Некоторые особенности климата оазисов в условиях Средней Азии //Известия ВГО т. 83. Вып.3. 1951. с. 231-235.

105.       Саушкин Ю.Г. Культурный ландшафт //Вопросы географии, вып.1. М.: 1946, с. 97-106.

106.       Скворцов А.А., Скворцов Ю.А. Искусственное орошение, климат и почва оазисов. Л.: 1927. 14 с.

107.       Соколов, В.И. Сборник научных трудов / В.И. Соколов; под ред. В.А.Духовного // Комплексное гидрографическое изучение Ферганской долины. —Ташкент: НИЦ МКВК, 2013. —№13.

108.       Солнцев В.Н. Системная организация ландшафтов (проблемы методологии и теории) М.: 1981. 239 с.

109.       Солиев А., Назаров М., Қурбонов Ш.. Ўзбекистон ҳудудлари ижтимоий – иқтисодий ривожланиши. “Мумтоз сўз” нашриёти, Тошкент. 2010 йил

110.       Солопов А.В. Взаимовлияние оазисов и пустынь //Проблемы освоения пустынь. № 4. 1971. с.52-60.

111.       Султанов Ю. Природа гор юга Ферганы. Т.: Изд-во “Фан”, 1974. 88 с.

112.       Фарманов, Т. Руководство по современным способам ирригации и мелиорации, методам ведения хозяйства в аридных зонах, потребляющих минимальное количество ресурсов / Т.Фарманов, Н.Гаипназаров, О.Ешмуратов // Программа Развития ООН. —Ташкент: 2011. —56 с.

113.       Фарғона водийси табиатини мухофаза қилишнинг экологик-географик асослари// Республика илмий-амалий анжуман материаллари. Наманган. 2003.

114.       Холиков Р.И. Изменения ландшафтов Ферганской долины под влиянием хозяйственной деятельности человека //Ферганскоая долина: природа, население, хозяйство. Л.: ГО СССР. 1989.

115.       с. 20-28.

116.       Ғуломов П.Н. География ва табиатдан фойдаланиш. Ташкент.:   1985. 144 б.

117.       Чупахин В.М. Ландшафтный подход в организации рационального природопользования //Природопользование и охрана ландшафтов. М.: 1981. с 3-11.

118.       Шульц В.Л. // Вопросы географического районирования Средней Азии и Узбекистана. —Ташкент: Изд-во Ташкентского государственного университета, 1964. —Выпуск 231. —С. 200-225.

119.       Шульц, В.Л. Реки Средней Азии / В.Л.Шульц. -Л.: ГИМИЗ, 1965. -С. 122-153.

120.       Юренков Г.И. Основные проблемы физической географии и ландшафтоведения. М.: 1982. 216 с.

121.       Юсупов, М. Некоторые проблемы развития сельского хозяйства Ферганской долины (Узбекистан) / М. Юсупов – Ташкент: изд-во Фан, 1975. – 209 с.

122.       Қўзиев Р.Қ. Бўз – воҳа тупроқлари, уларнинг тадрижий ривожланиши ва унумдорлиги. Тошкент, 1991. 136 б.

123.       Bichsel Ch. Conflict Transformation in Central Asia: Irrigation disputes in the Ferghana Valley / Ch.Bichsel. -London: Routledge, 2009. -192 р.

124.       Conrad C. Satellite based calculation of spatially distributed crop water requirements for cotton and wheat cultivation in Fergana Valley, Uzbekistan / C.Conrad, M.Rahmann, M.Machwitz // Global and Planetary Change. -2013. -Part A. -№110. -P.88-98.

125.       Environment assessment // Fergana Valley water recourses management project. Republic of Uzbekistan: Ministry of agriculture and water resource, 2009. -167 p.

126.       Starr, S. Frederick Fergana Valley. The Heart of Central Asia /S. Frederick Starr.New York: M.E. Sharpe, 2011. 442р.

127.       Morgan R.P.S. Soil erosion and conservation. Australia, 2005. pp. 316.


 


МУНДАРИЖА

 

КИРИШ…………………………………………………………...

3

I-БОБ.

ВОҲАЛАР ВА УЛАРНИ ТАДҚИҚ ЭТИШНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ…………………………….

7

1.1.

Воҳа ландшафтлари ва типлари ҳақида тушунча………………

7

1.2.

Воҳа ландшафтларининг ўрганилиш тарихи…………………...

12

1.3.

Воҳа ландшафтларини карталаштириш масалалари…………...

18

1.4.

Воҳа ландшафтларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқариш муаммолари……………………………..

21

II-БОБ.

ҚЎҚОН ВОҲАСИНИНГ МОРФОЛОГИК ТУЗИЛИШИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ………………………………………….

26

2.1.

Воҳа ландшафтларининг морфологик хусусиятлари ва таснифи……………………………………………………………

26

2.2.

Қўқон воҳасининг вужудга келиши, шаклланиши ва ривожланиб бориши……………………………………………...

31

2.3.

Воҳанинг геологик ва тектоник тузилиши ҳамда геоморфологияси………………………………………………….

37

2.4.

Воҳа ландшафт-экологик муаммоларининг вужудга келишида иқлим ва гидрологик шароитни таъсири……………………….

41

2.5.

Тупроқ ва органик дунёсининг антропоген тазйиқ таъсирида ўзгариб боришининг оқибатлари………………………………..

55

III-БОБ.

ҚЎҚОН ВОҲАСИНИНГ ЛАНДШАФТ-ЭКОЛОГИК МУАММОЛАРИ ВА УЛАРНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ…………………………………………..

65

3.1.

Ландшафт-экологик муаммолар тўғрисида тушунча………….

65

3.2.

Қўқон воҳасининг ландшафт-экологик муаммоларини вужудга келтирувчи омиллар ва уларни бартараф этиш йўллари…………………………………………………………….

72

3.3.

Ландшафтларни экологик оптималлаштириш  принциплари ва вазифалари………………………………………………………...

77

3.4.

Қўқон воҳаси ландшафтларидаги экологик шароитни оптималллаштириш муаммолари ва ечимлари…………………

82

 

ХУЛОСА………………………………………………………….

90

 

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР………………………...

92

 

 

 

 

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА

МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

 

НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

 

 

БОЙМИРЗАЕВ К.М., СОЛИЕВ И.Р.,

МИРЗАХМЕДОВ И.К.

 

 

 

 

 

ҚЎҚОН ВОҲАСИ ЛАНДШАФТЛАРИНИНГ ЭКОЛОГИК

ОПТИМАЛЛАШТИРИШ

(Монография)

 

 

 

 

        Муҳаррир:                К. Абдуллаев 

            Мусаҳҳих:                Э. Солиев

Техник муҳаррир:               И. Мирзахмедов

 

 

 

Нашриёт рақами М – 664. Босишга рухсат берилди: 29.011.2019 йил.  Бичими 60×84, 1/16 Офсет қоғози, офсет усулида босилди. Шартли босма табоғи 9,0. Ҳисоб нашриёт табоғи 8,0. Адади 100 нусха. 246 – буюртма. Баҳоси шартнома асосида.

 

 

“Наманган” нашриёти

160108 Наманган шаҳар, Навоий кўчаси, 36 – уй

 

 

 

©  Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, 2019

     йил.

©  Наманган давлат университети,  2019 йил.



[1] Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони.

1 К. Мирзажонов, М.Назаров, С.Зокирова, Ғ. Юлдашев Тупроқлар муҳофазаси,“Фан ва технология” нашриёти, Тошкент, 2004 йил

[3]А.Солиев, М.Назаров, Ш.Қурбонов. Ўзбекистон ҳудудлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиши. “Мумтоз сўз” нашриёти, Тошкент. 2010 йил

[4]А.Солиев, М.Назаров, Ш.Қурбонов. Ўзбекистон ҳудудлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиши. “Мумтоз сўз” нашриёти, Тошкент. 2010 йил

 

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY (Uzbekistan region)

CHANGES IN THE CLIMATE OF THE FERGHANA VALLEY  (Uzbekistan region)
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
13.12.2019