Ўзбекистон Республикаси
Бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш
ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази
“Табиий ва аниқ фанлар методикаси” кафедраси
Бакаев Зоир Зарифович
Дидактик ва методик материалларни тайёрлаш
Услубий қўлланма
Бухоро-2020
Ушбу услубий қўлланмада Дидактик ва методик материалларни тайёрлашда матн муҳаррири ва қўшимча илова-дастурлардан фойдаланиш имкониятлари келтирилган. Бу услубий қўлланмадан ўқув жараёнида ва масофавий ўқитиш тизимини ташкил этишда фойдаланиш мумкин ва мустақил ўрганувчилар учун мўлжалланган.
Муаллифлар: З.З.Бакаев -
Бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази “Табиий ва аниқ фанлар методикаси” кафедраси катта ўқитувчиси.
Тақризчилар:
Ж.Жумаев — БухДУ “Амалий математика ва ахборот технологиялари” кафедраси ўқитувчиси
Х.Ҳаётов — БухДУ “Амалий математика ва ахборот технологиялари” кафедраси ўқитувчиси
Ушбу услубий қўлланма Бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази “Табиий ва аниқ фанлар методикаси” кафедрасининг 201__ - йил _______ даги йиғилишига кўрилган ва нашрга тавсия қилинган.
Дидактик ва методик материалларни тайёрлашда матн муҳаррири ва қўшимча илова-дастурлардан фойдаланиш
ДИДАКТИК ВА МЕТОДИК МАТЕРИАЛЛАРНИ ТАЙЁРЛАШДА MICROSOFT OFFICE WORD 2007 дан ФОЙДАЛАНИШ
Дидактик материаллардан таълим жараёнида фойдаланишнинг асосий мақсадлари – ўқувчилар томонидан ўқув материалларини эгаллаганлик даражасини аниқлаш, ўқувчиларнинг мустақил равишда фанларни ўрганиш учун имконият яратиш.
Замонавий ахборот технологиялари (АТ) дидактик материалларни яратишда жуда катта имкониятлар яратмоқдаки, бундай имкониятлар ўқитувчилар ихтиёрида авваллари бўлмаган. АТларнинг восита ва методлари қизиқарли, эстетик жиҳатдан ўзига тортувчи, билим олиш учун ҳизмат қиладиган, муаммоли материалларни тайёрлаш ва шунинг билан бирга ўқувчиларда ўқишга бўлган қизиқишини орттириш имконини яратади.
Microsoft Office пакетига кирувчи Microsoft Word матн муҳаррири ва Microsoft Excel электрон жадвал муҳаррирлари ёрдамида қуйидаги электрон дидактик материаллар (ЭДМ) турларини яратиш мумкин:
- муаммоли саволларга асосланган топшириқлар;
- ижодийлик ва изланувчанлик кўникмаларини ривожлантирувчи топшириқлар;
- солиштириш, умумлаштириш, таҳлил ва синтез қилиш каби мантиқий фикрлаш кўникмаларини ривожлантирувчи топшириқлар;
- лаборатория ишларини бажариш учун йўриқномалар;
- теоремалар, формулалар ва қоидалар ёзилган карточкалар;
- ёзма ишлар, лаборатория ишлари, мустақил ишлар;
- турли ҳил тестлар, анкеталар, сўровномалар;
- ўтилаётган мавзуга оид матнлар, кроссвордлар;
- экспериментларни ўтказиш бўйича топшириқлар ва б.
Microsoft Word матн муҳаррири ёрдамида ўқувчилар билимларини назорат қилувчи тестлар, ёзма ишлар ва турли топшириқларни яратиш мумкин. Бугунги кунда Microsoft Word матн муҳаррири барча мактабларда ўрнатилган компьютер синфларида мавжуд ва ушбу дастур аксарият компьютер фойдаланувчиларнинг кенг фойдаланадиган ишчи қуролига айланган.
Ушбу машғулотимизда Microsoft Word 2007 матн муҳарририда матн киритиш, уни таҳрир қилиш, яратилган ҳужжатни узатиш каби амалларга эмас, балки унинг қўшимча имкониятлари ёрдамида ўқувчилар учун қизиқарли бўлган, эстетик жиҳатдан бежирим ва самарали ЭДМларни оз вақт сарфлаб яратишга бағишланган.
1. Microsoft Office пакети учун Learning Essentials қўшимча илова дастури
Learning Essentials – Microsoft Office пакети учун қўшимча илова дастури бўлиб, таълимга оид шаблон ва воситалар тўпламларидан иборат. Ушбу илова-дастур икки қисмдан иборат: ўқитувчилар ҳамда ўқувчилар учун ёрдамчи воситалар. Унинг ёрдамида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг кунлик фаолиятларини оптималлаштириш ва самарали ташкил этиш мумкин.
Таълим муассасалари учун бир қанча қулайликларни тақдим этади:
- Learning Essentials илова-дастурини Microsoft Office пакетидан фойдаланувчи ҳар бир мактаб Microsoft корпорациясининг веб-сайтидан бепул юклаб олиши мумкин;
- Тарқатма материаллар, тестлар, ёзма ишлар, сўровномалар, анкеталар, машқлар ва бошқа ЭДМларни тайёрлашда ўқитувчининг вақти жиддий равишда тежалади;
- ЭДМларни форматлаш ва таҳрир қилишга вақт қисқаради;
- ЭДМларни профессионал кўринишда яратиш имкониятини беради;
- Интерактив режимда ЭДМларни сичқонча тугмасини бир-неча бор босиш билан тайёрланади.
Learning Essentials илова-дастурини юклаб олиш учун қуйидаги сайтга кирамиз: http://www.microsoft.com/learningessentials/default.mspx. Ушбу гипермурожаат орқали юклаб олган файлимиз компьютеримизга LrngEssl20.exe ном билан сақланади.
Ушбу файлни ишга туширамиз. Ишга туширганимиздан сўнг қуйидаги ойна ҳосил бўлади:
Ундаги Unzip тугмасини босганимиздан кейин Learning Essentials илова-дастурининг файллари C:\LNGESSL2 папкасига очилади. Ушбу папка ичидаги файллардан setup.exe файлини ишга туширамиз. Дастур ўрнатилиши жараёнида ҳосил бўлган ҳар бир ойнада Далее тугмасини босамиз.
Илова-дастур ўрнатилгандан сўнг Windows нинг "Ишчи столи"да иккита ёрлиқ ҳосил бўлади: ўқитувчилар учун ўқув шаблонлар тўплами ва ўқувчилар учун ўқув шаблонлар тўплами.
Бундан ташқари Learning Essentials илова-дастури ўрнатилгандан сўнг Microsoft Word матн муҳаррири менюлар сатрида ҳам ўзгариш рўй беради: менюлар сатрига янги Надстройки бўлими қўшилади ва ушбу бўлимга тегишли воситалар панелида ўқитувчилар учун ўқув шаблонлар тўплами ва ўқувчилар учун ўқув шаблонлар тўплами ҳосил бўлади:
Ўқитувчи воситаларини очиш учун:
Ўқувчи воситаларини очиш учун:
Ўқитувчилар учун ўқув шаблонлар тўплами
Microsoft Word матн муҳаррири менюлар сатридан ёки Windows нинг "Ишчи столи"даги ёрлиқ орқали "Ўқитувчилар учун ўқув шаблонлар тўплами" ни ишга туширамиз. Ушбу илова-дастурни ишга туширганимиздан сўнг қуйидаги ойна ҳосил бўлади:
Ушбу илова-дастур менюси 9 та бўлимдан иборат бўлиб, ҳар бир бўлим олдиндан тузилган ҳужжатлар шаблонини (намуналарни) ўз ичига олади:
Юқорида айтиб ўтганимиздек, матн муҳаррирининг илова-дастури ёрдамида турли фанлардан тестлар, топшириқлар ва ёзма ишларни яратамиз. Илова-дастурнинг менюсида "Планы занятий и задания" ва "Задания и оценки" бўлимларида тестлар, топшириқлар ва ёзма ишлар шаблонлари келтирилган.
1-машқ. Математикадан ёзма иш вариантини тайёрлаш.
"Ўқитувчилар учун ўқув шаблонлар тўплами" менюсининг "Планы занятий и задания" бўлимидаги "Задания по математике" қисмини танлаймиз ва тақдим этилаётган 5 та шаблондан "Общее задание по математике" танлаймиз
ва қуйидаги шаблон ҳосил бўлади:
|
|
Оценка |
||||
|
|
|||||
|
||||||
|
|
|||||
Инструкции: |
Срок выполнения: |
|
||||
|
|
|
|
|
|
Ушбу шаблоннинг юқори қисмидаги матнларни ҳар бир ўқитувчи ўзига мослаб ўзгартириши мумкин. Пастки қисмидаги масалаларнинг ҳар бир формуласига "сичқонча" чап тугмасини икки марта босилади ва формулалар муҳаррири ёрдамида уларни ҳам ҳоҳлаган формулага ўзгартириш мумкин.
Кўриб турибсизки, ёзма иш вариантини яратишга бир неча сония вақт сарфланди ҳолос.
2-машқ. Кимё фанидан тест тайёрлаш.
"Ўқитувчилар учун ўқув шаблонлар тўплами" менюсининг "Задания и оценки" бўлимидаги "Проверочные работы" қисмини танлаймиз ва тақдим этилаётган 4 та шаблондан "Проверочная работа – современная"ни танлаймиз
Шундан сўнг қуйидаги ойна ҳосил бўлади:
"Далее" тугмасини босамиз, ва қуйидаги ойнадаги саволлар турларини танлаймиз:
Бу ерда 7 турдаги саволлар таклиф этилади: "Да или нет" ("Ҳа ёки йўқ"), "Выбор ответа" ("Жавобларни танлаш"), "Заполнить пропуски" ("Бўшлиқларни тўлдириш"), "Подбор ответа" ("Саволга мос равишда жавобларни танлаш"), "С коротким ответом" ("Қисқа жавобли"), "Развёрнутый ответ" ("Кенгайтирилган жавобли"), "Смешанный тип" ("Бир неча ҳилдаги саволлар"). Кимё фанидан тест тайёрлаш учун биз иккинчи турдаги саволларни танлаймиз – "Выбор ответа" ("Жавобларни танлаш"), бунда битта саволга тўртта жавоб ва улар ичида фақат биттасигина тўғри жавоб бўла олади.
Юқоридаги ойнадаги "Далее" тугмасини босамиз ва қуйидаги ойна ҳосил бўлади:
Бу ерда "Число вопросов" (Саволлар сони)ни нечталигини кўрсатамиз, ва яна "Далее" тугмасини босамиз.
Шундан сўнг жавоблар сонини белгилаймиз (бу ерда жавоблар сони 2 тадан 6 тагача танлаш имкони мавжуд) – 4 та жавоб, ва яна "Далее" тугмасини босамиз. Шундан сўнг ҳосил бўлган ойнада "Готово" тугмасини танлаймиз.
Ушбу амалларнинг натижасида қуйидагича тест-шаблони яратилади:
|
| |
|
Инструкции: |
o У вас на выполнение этого теста. o Это от вашей конечной оценки. o Внимательно прочитайте каждый вопрос и ответьте на него. |
Обведите букву правильного ответа.
1.
A.
B.
C.
D.
2.
A.
B.
C.
D.
3.
A.
B.
C.
D.
Ушбу шаблоннинг юқори қисмидаги матнларни ҳар бир ўқитувчи ўзига мослаб ўзгартириши мумкин. Пастки қисмидаги тестларнинг ҳар бир саволига ва жавобларга "сичқонча"нинг чап тугмаси бир марта босилади ва савол ҳамда жавобларга ўзгартириш киритиш мумкин.
Юқорида бажарган амалларимиз натижасида тест вариантининг шаблонини яратишга бир неча сония вақт сарфланди ҳолос.
Шаблондан фойдаланишнинг қандай афзалликлари мавжуд? Биринчидан, саволларни рақамлашга ҳамда жавобларни маркировка қилишга, тестни умумий кўринишини форматлашга ўқитувчи умуман вақт сарфламайди. Ўқитувчи фақатгина савол ва жавобларни шаблонга киритади ҳолос. Бу эса анча вақт тежалишига олиб келади. Иккинчидан, тестни бежирим қилиб яратиш ҳам анча вақт сарфланишини талаб этади. Албатта, дидактик материалларни оддий ва соддагина қилиб ҳам бажариш мумкин. Лекин, юқоридаги тестни ўқувчилар бошқача қабул қиладилар, уларнинг дидактик материал билан ишлашга қизиқишини орттиради, ҳамда тест топширувчи ўқувчи ҳақидаги маълумотлар бир меъёрда тартибга келтирилган, бу эса тест билан ишлашда қулайликлар яратади.
Learning Essentials илова-дастури булардан ташқари ўқитувчи ва ўқувчилар учун кўплаб бошқа қизиқарли ва самарали шаблонлар ҳамда ўқув ресурсларини тақдим этади.
Умид қиламизки, ушбу машғулотимизда келтирилган Microsoft Office пакетига кирувчи Microsoft Word матн муҳаррири учун Learning Essentials илова-дастури фойдали ва самарали ЭДМларни тайёрлашда ўқитувчиларга катта ёрдам беради.
ДИДАКТИК ВА МЕТОДИК МАТЕРИАЛЛАРНИ ТАЙЁРЛАШДА MICROSOFT OFFICE EXCEL 2007 дан ФОЙДАЛАНИШ
Таълим жараёнида дидактик материаллар ўқувчилар эгаллаган билимларини текшириш, ўтилган мавзуларни ўқувчилар томонидан мустақил равишда ўрганиш, такрорлаш, амалий машқ ва масалаларни бажариш, ўқувчиларнинг билим олиш жараёнини назорат қилиш каби муҳим таълимий вазифаларни амалга оширишлиги билан алоҳида ўрин эгаллайди.
Бугунги кунда ахборот технологияларининг усул ва воситалари дидактик материалларни тайёрлашда катта имкониятлар яратади. Биринчидан, дидактик материалларни тайёрлаш учун кам вақт сарфланади, бу эса ўқитувчининг вақтини тежайди, иккинчидан – ахборот технологиялари ёрдамида тайёрланган дидактик материалларни нафақат қоғоз шаклида, балки компьютер, мобил телефон, планшет ёки шунга ўхшаш бошқа турдаги электрон восита ёрдамида бажариш ҳамда улардан фойдаланиш имконияти яратилади.
Ушбу машғулотимизда Microsoft Office амалий дастурлар тўпламига кирувчи Microsoft Excel 2007 электрон жадвал муҳаррири ёрдамида дидактик материалларни яратишни кўриб чиқамиз.
Ўқитувчилар ўзининг фани бўйича Microsoft Excel 2007 электрон жадвал муҳаррири ёрдамида назорат тестлари, кроссвордлар, функциялар графикларини, дарс жадвалларини яратишлари мумкин. Ўқувчилар эса мустақил равишда химия, физика, биология, математика фанларидан лаборатория машғулотларида олинган натижаларнинг динамик жадваллари ва уларнинг диаграммаларини, турли ҳисоб-китоб ишларини амалга оширишлари мумкин.
I. КРОССВОРД ЯРАТИШ
Информатика фанидан ўқувчилар билимини текшириш мақсадида топшириқни кроссворд кўринишида тайёрлаймиз.
Расм 1.
Кроссвордни яратиш матн киритишдан бошланади, яъни, кроссворд сўзларини электрон жадвал муҳарририга киритамиз. Бунда ҳар бир катакчага сўзларнинг битта ҳарфи киритилади.
Кроссвордимиз 5 та горизонтал ва 4 та вертикал сўзлардан иборат бўлади. Расм 1. да берилгани каби сўзларни киритамиз. Кроссворд сўзлари киритилганидан сўнг ҳар бир сўзни рамкага олишимиз керак. Мисол сифатида иккинчи горизонтал "клавиатура" сўзини рамкага олишни кўриб чиқамиз, қолган сўзлар эса ҳудди шу каби усулда рамкага олинади. Бунинг учун:
1. C7 дан L7 гача катакчаларни белгилаймиз.
2. Воситалар панелидан "Шрифт" бўлимидаги "Границы" (Чегаралар) пиктограммасини танлаймиз. Ундан сўнг "Все границы" (Барча чегаралар) бўлимини танлаймиз:
3. Натижада C7 дан L7 гача бўлган катакчаларда "клавиатура" сўзи қуйидагича рамкага олинади:
Кроссвордимизнинг 5 та горизонтал ва 4 та вертикал сўзларини киритиб, уларни рамкаларга олганимиздан кейин катакчаларга ёзилган сўзларни ўчиришимиз керак. Чунки, ўқувчилар кроссвордни ечганларида кроссворд ичи бўш бўлиши керак.
Энди кроссвордимизнинг саволларини киритамиз, саволларимиз кроссвордимизнинг ўнг тарафида бўлади. Расм 2. да кўриб турганингиздек, битта катакчада битта сатр ёзилади. Агарда, битта катакчага бер нечта сатр киритсак, кроссвордимиз сўзлари ёзилган ҳар бир сатр ҳам кенгаяди. Саволларни киритганимиздан кейин қуйидагича кўриниш ҳосил бўлади:
Расм 2.
Кроссвордимизда иккита савол олимларга бағишланган бўлиб, кроссворддаги фотосуратларга қараб кимлигини топишлари керак: Блез Паскал ва Чарльз Беббиж. Уларнинг фотографияларини Интернет тармоғидан топиш мумкин. Айниқса, бу турдаги маълумотларни www.wikipedia.org сайтида кўплаб топиш мумкин. Microsoft Excel 2007 да расм қўйиш қуйидагича амалга оширилади:
1. Вставка менюсининг Рисунок пиктограммаси танланади;
2. Очилган мулоқот ойнасида керакли папкадан олдиндан сақлаб қўйилган расм файли танланади ва Вставить тугмаси босилади.
Танланган расмнинг форматини ўзгартириш учун эса "Сичқончанинг" чап тугмачаси расм устида икки марта босилади ва Формат менюсининг Стили рисунков бўлимидан керакли шакл танланади (масалан, Ч.Беббижнинг расми эллипс шаклида берилган).
Ишимиз якунлангандан кейин яратилган дидактик материалимизни қоғозда босмага чиқариб ҳар бир ўқувчига тақдим этишимиз мумкин.
Лекин, ушбу дидактик материалдан фойдаланишнинг иккинчи усули ҳам мавжуд. Бунда, дидактик материал қоғозда эмас, балки электрон жадвалда ўқувчилар ҳар бир катакчага жавобларни киритади ва Excel дастури киритилган сўзларни тўғри-нотўғрилигини текширади.
Кроссворд киритилган файлни очамиз ва ҳар бир савол рўпарасидаги катакчада ўша саволга тўғри жавоб берилганлигини текширамиз. Бунинг учун мисол сифатида иккинчи горизонтал саволдаги сўзни қандай қилиб тўғри киритилганлигини текширамиз:
1. Расм 2. да берилган иккинчи горизонтал сўз (клавиатура) ни киритамиз:
2. Иккинчи горизонтал савол тўғрисидаги катакчани (V19) танлаймиз ва формулалар сатридан f(x) тугмасини босамиз;
3. Ҳосил бўлган Мастер функций мулоқот ойнасидаги Категории пунктининг Текстовые бўлимини танлаймиз;
4. Ва ушбу бўлимдаги СЦЕПИТЬ (Улаш) функциясини танлаймиз ва OK тугмасини босамиз;
5. Аргументы функции мулоқот ойнаси очилади ва унинг ҳар бир сатрига кроссворддаги ҳар бир катакчадаги ҳарфни алоҳида киритамиз;
6. Барча ҳарфлар жойлашган катакчаларни танлаганимиздан сўнг OK тугмасини босамиз;
7. V19 катакчада клавиатура сўзи ёзилади.
8. V19 катакчадаги ёзувни яшириш учун V устунни тўла белгилаймиз ва белгиланган соҳада "Сичқонча"нинг чап тугмасини босамиз, ҳосил бўлган менюдан Скрыть бўлимини танлаймиз;
9. W19 катакчага формула киритамиз ва ушбу формула V19 катакчадаги жавоб билан ўқувчи кроссвордга киритган сўзни солиштиради, агар иккаласи мос келса, яъни ўқувчи тўғри жавобга мос сўзни киритса "1" балл, нотўғри жавоб киритса "0" балл қўйилади:
- W19 катакчасини танлаймиз ва формулалар сатридан f(x) тугмасини босамиз;
- Ҳосил бўлган Мастер функций мулоқот ойнасидаги Категории пунктининг Логические бўлимини танлаймиз;
- ушбу бўлимдаги ЕСЛИ (Агарда) функциясини танлаймиз ва OK тугмасини босамиз;
- Лог_выражение сатрига V19="клавиатура" шартини киритамиз;
- Значение_если_истина сатрига 1 ни киритамиз;
- Значение_если_ложь сатрига 0 ни киритамиз;
- W устунини ҳам 8 қадамда кўрсатилган амаллар асосида яшириб қўямиз.
Ҳудди шу усулда барча вертикал ва горизонтал сўзлар учун юқоридаги қадамларни бажарамиз. Кейинги бажарадиган вазифамиз шундан иборатки, кроссворддаги барча сўзлар киритилганидан кейин улар бўйича тўпланган балларни битта катакчада йиғиндисини ҳисоблаймиз:
10. W27 катакчасини танлаймиз ва қуйидаги формулани киритамиз: =СУММ(W4:W27). Натижада ҳар бир савол қаршисидаги баллар йиғиндиси ҳисобланади. Агарда йиғинди 9 га тенг бўлса, кроссворднинг барча сўзлари тўғри топилган ҳисобланади.
II. ГЕОМЕТРИЯДАН ТЕСТ ТАЙЁРЛАШ
Ушбу машқда Microsoft Excel 2007 электрон жадвал муҳаррири ёрдамида геометриядан тест тайёрлаймиз. Тайёрлаган тестимизда ўқувчи бир нечта жавобдан тўғрисини танлайди ва жавобларга мос равишда натижани аниқлайди. Қуйидаги Расм 3. да 10 та савол берилган ва ҳар бир саволга жавоб бериш учун жавоблар ичида қайси бири ортиқча тушунчалигини топиш керак. Масалан, 1-саволда бешта жавоб берилган: а) томон; б) диаметр; в) уч; г) периметр; д) бурчак. Бешта жавобдаги тушунчалар ичида қайси бири ортиқча саволига тўғри жавоб – диаметр, чунки барча қолган жавоблардаги тушунчалар кўпбурчакларга оид тушунчалар, диаметр эса айланага оид тушунча ҳисобланади.
Microsoft Excel 2007 электрон жадвал муҳарририда ҳужжатлар Книга (Китоб) деб аталади, ва у Лист (Варақ) лардан иборат бўлади. Бизнинг тестимиз иккита варақдан иборат бўлади. Биринчи варқда тест, иккинчи варақда тўғри жавоблар киритилади. Қуйидаги Расм 3. да биринчи варқда тест акс этган.
Тест тузишни ушбу расмдаги каби тестни киритишдан бошлаймиз.
Расм 3.
1. Microsoft Excel 2007 дастурини ишга туширинг.
2. Янги ҳужжат ташкил этилганда автоматик тарзда учта варақ очилади (Лист1, Лист2, Лист3). Уларнинг биринчисини Тест деб номлаймиз (Лист1 устида "сичқончанинг" ўнг тугмасини босамиз ва Переименовать буйруғини танлаймиз ва Тест сўзини киритамиз)
3. Расм 3. даги каби мос равишда маълумотларни киритинг.
4. G3, H3, F15 ва D17 катакларга ҳеч қандай маълумот киритманг.
5. Геометрик фигураларни Вставка менюсининг Фигуры бўлимидаги тайёр фигуралардан фойдаланиб киритамиз.
Иккинчи варақда эса тўғри жавоблар киритилади. Иккинчи варақни ташкил этишда биринчи варқдан нусҳа оламиз:
6. Тест варағини "сичқончанинг" чап тугмаси билан танлаймиз, CTRL тугмасини ушлаб турган ҳолда сичқончани ўнг тарафга ҳаракатлантирамиз. Нусха олинган варақнинг номини ўзгартириш иккинчи амалда кўрсатилганидек бажарамиз ва номини Жавоблар деб киритамиз..
7. Жавоблар варағида жавоб устунига тўғри жавобларни киритинг.
Расм 4.
Тестимизнинг асосий элементларидан – бу 1) 5 та жавобдан бирини танлаб олиш ойнасини ҳосил қилиш, 2) тўғри жавоблар йиғиндисини ҳисоблаш ва 3) умумий натижани эълон қилиш.
1) 5 та жавобдан бирини танлаб олиш ойнасини ҳосил қилиш:
"Сизнинг жавобингиз" устунидаги жавоб катакчасини белгилаймиз ва тугмани босиб ҳосил бўлган жавоблар рўйхатидан керакли жавобни танлаймиз.
Ушбу жавоблар рўйхатини ҳосил қилиш учун қуйидаги амлларни бажарамиз:
1.G4 катакчани белгилаймиз;
2.Менюнинг Данные пунктидан Работа с данными бўлимига ўтамиз;
3.Шу бўлимдаги Проверка данных пиктограммасини танлаймиз;
4.Ҳосил бўлган Проверка вводимых значений мулоқот ойнасидаги Параметры бўлимини танлаймиз;
5.Условие проверки майдонидаги Тип данных рўйхатидан Список ни танлаймиз;
6.Источник матн киритиш сатрида жавобларни нуқта-вергул орқали киритамиз: а;б;в;г;д.
7.Сообщение для ввода бўлимини танлаймиз;
8.Сообщение майдонига "Ортиқча тушунча ёки фигурани танланг" матнини киритинг;
9.Барча маълумотлар киритилиб бўлингандан сўнг ОК тугмасини босамиз.
Натижада G4 катакчада жавоблар рўйхати ҳосил бўлди. Қолган саволлар учун жавоблар рўйхатини киритиш учун ушбу амалларни бошдан оҳиригача бажариш шарт эмас. Бунинг учун Автозаполнение амалидан фойдаланамиз:
1. G4 катакчани белгилаймиз;
2. "сичқонча" тугмасини катакчанинг пастки ўнг бурчагига олиб келамиз ва "сичқонча" кўрсатгичи + белгисига ўзгаради;
3. "сичқонча"нинг чап тугмасини ушлаган ҳолда G13 катакчасигача олиб борамиз;
4. G4 дан G13 гача катакчаларнинг барчасига жавоблар рўйхати кўчирилади;
Тест саволлари оҳирида "Натижалар кўрсатилсинми?" саволи киритилган. Унга жавоб икки ҳил бўлиши мумкин: Ҳа ва Йўқ. Агар Ҳа жавоби танланса D17 катакчада тест натижалари акс этади, Йўқ жавоби танланса D17 катакчада тест натижалари акс этмайди.
Буни амалга ошириш учун жавоблар рўйхатини ҳосил қилиш амалларидан фойдаланамиз. Бунда бешта а;б;в;г;д жавоблар эмас, балки иккита - Ҳа ва Йўқ жавоблар киритилади.
2) тўғри жавоблар йиғиндисини ҳисоблаш
Бунинг учун Если (Агарда) мантиқий функциядан фойдаланамиз:
1. Биринчи саволнинг жавоби тўғрисидаги Н4 катакчани белгиланг;
2. Формулалар сатридан f(x) тугмасини босамиз ;
3. Ҳосил бўлган Мастер функций мулоқот ойнасидаги Категории пунктининг Логические бўлимини танлаймиз;
4. Ушбу бўлимдаги ЕСЛИ (Агарда) функциясини танлаймиз ва OK тугмасини босамиз;
5. Лог_выражение сатрига С3=G4 шартини киритамиз;
6. Значение_если_истина сатрига 1 ни киритамиз;
7. Значение_если_ложь сатрига 0 ни киритамиз;
8. Бошқа саволлар учун жавобларни текширишни юқорида келтирилган Автозаполнение усулидан фойдаланамиз.
Барча жавобларнинг тўғри/нотўғрилигини текшириб бўлганимиздан кейин уларнинг йиғиндисини ҳисоблашимиз керак:
1. Н14 катакчани белгиланг;
2. Формулалар сатридан f(x) тугмасини босамиз ;
3. Ҳосил бўлган Мастер функций мулоқот ойнасидаги Категории пунктининг Математические бўлимини танлаймиз;
4. Ушбу бўлимдаги СУММ (Йиғинди) функциясини танлаймиз ва OK тугмасини босамиз;
5. Ҳосил бўлган ойнада Число1 сатрига йиндиларни ҳисоблаши лозим бўлган катакчалар диапазонини киритамиз: Н4:Н13;
6. OK тугмасини босамиз;
Изоҳ: одатда йиғинди функциясини танлаганингизда йиғинди натижаси акс этадиган катакчага нисбатан юқоридаги барча катакчалар диапазони автоматик тарзда Число1 сатрига ёзилади. Агар бундай ҳолат юз бермаса Н4:Н13 катакчалар диапазонини қўлда киритишимиз мумкин.
3) умумий натижани эълон қилиш
1. D17 катакчани белгиланг;
2. Формулалар сатридан f(x) тугмасини босамиз ;
3. Ҳосил бўлган Мастер функций мулоқот ойнасидаги Категории пунктининг Логические бўлимини танлаймиз;
4. Ушбу бўлимдаги ЕСЛИ (Агарда) функциясини танлаймиз ва OK тугмасини босамиз;
5. Аргументы функции мулоқот ойнаси ҳосил бўлади;
6. Лог_выражение сатрига F15="ҳа" шартини киритамиз;
7. Значение_если_истина сатрига СУММ(I4:I13) ни киритамиз;
8. Значение_если_ложь сатрига " " ни киритамиз;
9. OK тугмасини босамиз.
Машғулотимиз ниҳоясида шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бундай тестларни нафақат геометрия фанидан, балки барча ўқув фанлар учун ҳам тузиш мумкин. Албатта тест тузишнинг бундан ҳам мукаммал усуллари мавжуд: тайёр тест олувчи дастурлар ишлаб чиқилган ва улардан фойдаланиш учун Excel дастурида ишлашни билиш талаб этилмайди. Лекин бундай усулда ўқув фанлардан тестлар ёки топшириқлар тайёрлашнинг ўзига ҳос ютуқ томонлари бор:
- Барча ҳолатлар учун тест олиш дастурлари талабга жавоб бера олмайди;
- Кўплаб тест олувчи дастурлар тижорат дастурлари ҳисобланиб, улардан фойдаланиш учун маълум бир маблағ тўланиши керак;
- Excel дастури ёрдамида тест тузиш орқали ўқитувчи ушбу дастурнинг кўплаб фойдали функцияларини янада мукаммал эгаллаб боради;
- Ўқувчиларнинг Excel дастури билан ишлаш кўникмалари ривожланади.
Кроссворд машқининг саволлари ва тўғри жавоблари:
Вертикал сўзлар:
1. Ахборотни чиқариш қурилмаси (Монитор). 2. Ахборот ўлчови бирлиги (Террабайт). 3. Биринчи дастурчи (Лавлейс). 4. Дастлабки ҳисоблаш ускуналаридан бирининг яратувчиси, француз олими (Паскал).
Горизонтал сўзлар:
1. Ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш қонунларини ўрганувчи фан (Информатика). 2. Ахборотни киритиш қурилмаси (Клавиатура). 3. Ҳисоблаш техникаси ривожига ҳисса қўшган инглиз олими, биринчи компьютер ихтирочиси (Беббиж). 4. "Ақлли" мобил телефон (Смартфон). 5. Замонавий компьютер қурилмаси (Планшет).
Скачано с www.znanio.ru
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.