Фонетик бирликларнинг ифода мазмуни фонопрагматик сатҳ объекти сифатида.
Оценка 4.8

Фонетик бирликларнинг ифода мазмуни фонопрагматик сатҳ объекти сифатида.

Оценка 4.8
docx
24.01.2021
Фонетик бирликларнинг ифода мазмуни фонопрагматик сатҳ объекти сифатида.
Фонетик бирликларнинг ифода мазмуни фонопрагматик сатҳ объекти сифатида. .docx

Фонетик бирликларнинг ифода мазмуни фонопрагматик сатҳ объекти сифатида.

 

 

Аннотация: Ушбу макола бугунги тилшуносликнинг янги, уз навбатида тил системасида семасиология фани билан узвий боглик холда тараккий топаётган прагматиканинг турли сатхларидаги, жумладан, фонетик бирликлар ифода мазмунидаги узига хос урни ва куринишлари хусусида баъзи мулохазалар берилди.

 

Калит сузлар: денотат, фонетик бирликлар, прагматика, коммуникатив ният, предикативлик, пресуппозитция, коннотатив маъно, яширин пропозитция, имплицит, коммуникатив майдон.

 

Аннотация: Эта статья дает некоторое представление о новой роли современной лингвистики на различных уровнях прагматики, включая фонетические единицы, в контексте выражения семантики в языковой системе.

 

Ключевые слова: денотация, фонетические единицы, прагматика, коммуникативное намерение, предикатив, пресуппозиция, коннотативное значение, скрытое предложение, имплицит, коммуникативное пространство.

 

Abstract: This article provides some insights into the new role of modern linguistics in various levels of pragmatics, including phonetic units, in the context of the expression of semantics in the language system.

 

Keywords: denotation, phonetic units, pragmatics, communicative intention, predicative, presupposition, connotative meaning, hidden proposition, implicit, communicative space.

 

Реал борлиқдаги ҳар қандай нарса (денотат) ўзига хос шакл ва мазмун бирлигига эга. Ифодаловчи (имтерпретатор)томонидан айтилаётган ҳар бир ифоданинг шаклий кўриниши унинг турли категориялардан иборат тузилишидир. Ифодаланаётган тушунчанинг маъно томони эса жуда кенг қамровли масала. Тилда ифодаланаётган тушунча объектив борлиқдаги тўғридан тўғри ифода маъноси билан эмас, инсон тасаввурлари орқали аниқроқ айтганда, ўша тушунча ҳақида пайдо бўлган турли эмоционал фикрлардан юзага чиқади.

Kейинги йилларда кўплаб тилшуносларнинг турли тадқиқлари ва ҳатто у ҳақидаги фикрларнингбаҳслашувига сабаб бўлаётган сўзловчининг матндаги коммуникатив ниятини намоён этувчи янги тилшунослик соҳаси-прагматика(Изоҳ: прагматика тилшуносликнинг алоҳида соҳаси бўлиб, унинг тадқиқот доирасига мулоқот жараёнида лисоний бирликларни танлаб олиш, уларни қўллаш ҳамда ушбу қўлланишдаги бирликларнинг мулоқот иштирокчиларига таъсири масалалари ўрганилади[1]. )фани ҳам кенг қамровда ўрганилиши зарур бўлган масалалардан биридир.

Предикативликнинг мазмун плани бўлган модаллик бевосита сўзловчи мақсади ва нутқ вазияти шароитига боғлиқ. Бу ҳодиса эса тилнинг турли бирликлари орқали ифодаланиши мумкин. Шунингдек, имплицит пресуппозитция каби нутқ ҳодисалари прагматика фани муаммоси сифатида мантиқий-фалсафий категория тушунчаси билан узвий боғлиқдир. Дастлаб тил бирликлари асосан денотатив маъно ифодалаган бўлса, нутқий вазият меъёрий ҳолатдан чиққач, улар энди коннотатив маъно ифодалайди. Аввал грамматик вазифаси устун бўлган бўлса, кейин услубий вазифаси фаоллашади. Албатта, бунда сўзловчи ва тингловчининг, руҳий ҳолати, тафаккур системаси, дунёқараши ўз таъсирини ўтказади. Демак, нутқда тил бирликларининг танланиши, асосан, тил системасига бошқа системаларнинг таъсири асосида юзага келади. Бу таъсирлашув коммуникатив майдонда юз беради.

Умуман олганда, лингвистик прагматика тилшуносликнинг янги соҳаси сифатида нутқ субъектининг ички мақсади билан боғлиқ яширин пропозитцияларни ўрганади. У белгининг коммуникатция жараёнидаги реал муносабатига оид муаммоларни ўрганиши билан тилшуносликнинг бошқа соҳаларидан фарқ қилади.

Юқорида таъкидланганидек, сўзловчининг коммуникатив нияти тилнинг турли бирликлари орқали ифодаланишини кузатиш мумкин, яъни тилнинг ҳар қандай сатҳида прагматик белги амал қилади. Баъзан товушлар ҳам коммуникатив майдонда сўзловчининг турли мақсадини ифодалашга хизмат қилади. Субъект руҳий ҳолатини ифодалашда фонема ҳам бошқа тил бирликларидан кам вазифа бажармайди. Яъни товушлар талаффузи, бир жиҳатдан, юзага келаётган сўз маъноларининг тўғри ифодаланиши ва англанишида муҳим ўрин тутади. Иккинчи жиҳатдан эса товушларнинг маълум акцент билан талаффуз қилиниши нутқда прагматик тўсиқ (шум) тушунчасини юзага келтиради. Бундай талаффуз услуби, кўпинча, нутқ субъектига хос баъзи маълумотларни ифода этади[2]. Субъект руҳий ҳолатининг ўзгариши биринчи галда товушлар талаффузида кўзга ташланади ва бу ҳол интонацияда кўринади. Фонема нутқий актда фанат фарқловчи белгиси билан намоён бўлмайди, балки у маълум бир системани ташкил этувчиси сифатидаги мақомга эга бўлади.

         Нутқ товуши ҳамда оҳангларнинг маълум яширин (иллокутив) мақсад билан кўлланиши натижасида муаллиф муносабатининг ифодаланиши фонопрагматик таҳлил объекти ҳисобланади. Фонетик бирликларнинг матндаги прагматик вазифасига кўра лингвистик прагматиканинг фонопрагматик аспектини ажратиш зарур бўлади[3]. Фонопрагматика фонетик ҳодисалар ёрдамида юзага чиқувчи прагматик маъноларни ўрганади. [4]Бу кўпинча уларни бирдан ортиқ ифодасида ва шу орқали ўзига хос эмоцияларни юзага чиқишида кузатилади. Ҳавола этилаётган қуйидаги мисолларда фонетик бирликнинг ифода мазмунида сўзловчининг нутқ вазиятига боғлиқ равишдаги коммуникатив мақсадини намоён этишига гувоҳ бўламиз. Зеро, ўрганилаётган лингвистик прагматиканинг фонетик бирликлар доирасидаги ифодасига эътибор қаратиш субъект ва ҳаракат ўртасидаги комунникатив муносабатни аниқлаш жараёнини осонлаштиради.

1. - Ойи обкашниям айтинг.

-Бўлди ухла. . .

-Айта қоли-и-и-инг. ( унлининг чўзилиши илтимос, ялиниш семасини ифодаламоқда. Ў. Ҳошимов. ”Дунёнинг ишлари” 14-бет )

2. -Жониворларга озор бериб бўлмайди болам.

-Хўп. . . Катта бўлсам ка-а-а-тта шаҳарларга бораманми?

Ушбу мисолда эса сўзловчининг ёш хусусиятлари эътиборга олинган. Ўша асар. 16-бет.

3. Вой пошша-а-а-а. Нима қилиб қўйдингиз? (сўзловчининг қўрқиш, хавотирланиш муносабати юзага чиқмоқда. Ўша асар. 16-бет )          

4. Хў-ўш-деди Далавой маънодор қилиб. (сўзловчининг ўзини катта тутиши, манманлик семаси Ўша асар. 214-бет)

5. Бир зум лаблари титраб тикилиб турди-ю кўзларига ёш қалқиб чиқди:

Н-нега? Н-нега кетади?-деди инграб. (Ғазаб, нафрат каби коммуникатив ниятлар юзага чиқмоқда 194-бет).

6. Ойи-и-и!-деди илтижо билан шу онда боядан бери индамай турган Хўжа онасига талпиниб. (Сўзловчининг хурсандчилик ҳолати ифодаланмоқда ’Дунёнинг ишлари’)

7. Овозим борича чинқириб юбордим:

-Хўжа-а-а-а!!! ( унлининг бирдан ортиқ ифодаланиши қўрқинч семасини юзага чиқармоқда. ” Дунёнинг ишлари” 188-бет)

8. Вуй-й-й-й!

Асл тилламикан?(ҳайратланиш семаси” Дунёнинг ишлари” 168-бет)

9. Ҳо-о-о -аммам ўрнидан туриб кетди-Бели оғримаганнинг нон ейишини томоша қилинглар. (Эътироз, кесатиқ семалари етакчилик қилмоқда. . ”Дунёнинг ишлари” 157-бет)

10. Йў-ў-ўқ!Бу ерда бир гап бор. Атайлаб бизга ўхшаган туристларга кўз-кўз қилиш учун очиб қўйган бу дўконни. ( нутқ вазиятига кўра гумонсираш семаси юзага чиқмоқда. ” Сўққабош бевагина”)

11. Бир йўла пенсия оладиганига уйланасан. Кампирнинг нафақасини е-е-е-б ётасиз. (Киноя, кесатиқ семаси нутқ актида намоён бўлмоқда. ”Сўққабош бевагина”107-бет)

12. Дастурхон хў-ў-ўп тўкин бўпти-да укам, раҳмат. Айниқса памилдорини айтгин. (Нутқий шароитга кўра мақтов семаси намоён бўлмоқда. . ”Сўққабош бевагина”211-бет)

13. Ҳа-а-а-а Алам қилдими?-Равшан баттар завқланиб кулди. (Масхаралаш, дўқ-зарда маънолари ифодаланмоқда )

14. Ур-р-руғингни ўйнатиб юбораман. ( Тингловчига нисбатан таҳдид қилиш маъноси етакчилик қилмоқда. ”Дунёнинг ишлари”155-бет)

15. Бе-е-е!!!. Нима деяпсиз домла?!. Булар тонг отмасдан ноғора товушини эшитмаса хумори тутадиган бўп қолган. (Киноя, кесатиқ семаси унлининг чўзилиши сабабли нутқ жараёнида ўз аксини топмоқда. ”Сўққабош бевагина”114-бет)

Юқорида кузатганимиз фонетик бирликлар (унли ва ундош товушларнинг нутқ системасидаги ўзига хослиги)орқали сўзловчи коммуникатив ниятининг нутқ шароитига асосланган ҳолда ифода этилиши”прагматик белги”тушунчаси тилнинг фонологик соҳасида ҳам амал қилади, деган фикрни қўллаб-қувватлайди. Шу каби тилнинг турли сатҳларида прагматик белгиларнинг намоён бўлиши ва уларнинг ўрганилиши бугунги тилшунослик фанининг долзарб муаммоларидан бири сифатида ўзининг мукаммал тадқиқотларини кутиши, шубҳасиз.

 

Фойдаланган адабиётлар рўйҳати:

1. Ҳакимов Муҳаммад Ўзбек прагмалингвистикаси асослари; ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фарғона давлат университети –Т. : ФАН

2. И. Хожалиев . Нутқ системасининг психолингвистик талқинига доир; Фарғона-2002

3. Ш. Сафаров. Прагматика. Монография. Тошкент. -2008.

4. Уткир Хошимов, ” Дунёнинг ишлари”, кисса. Т, : 2013

5. Уткир Хошимов, ”Суккабош бевагина” Сайланма. Кисса ва хикоялар.

 


 

Скачано с www.znanio.ru



[1] Ш.Сафаров.Прагматика.Монография.Тошкент.-2008.

[2] Ҳакимов Муҳаммад ЎЗБЕК прагмалингвистикаси асослари ; ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фарғона давлат университети –Т.: ФАН

[3] Ҳакимов Муҳаммад ЎЗБЕК прагмалингвистикаси асослари ; ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фарғона давлат университети –Т.: ФАН

[4] И.Хожалиев .Нутқ системасининг психолингвистик талқинига доир; Фарғона-2002

 

Фонетик бирликларнинг ифода мазмуни фонопрагматик сатҳ объекти сифатида

Фонетик бирликларнинг ифода мазмуни фонопрагматик сатҳ объекти сифатида

Демак, нут қда тил бирликларининг танланиши, асосан, тил системасига бо шқа системаларнинг таъсири асосида юзага келади

Демак, нут қда тил бирликларининг танланиши, асосан, тил системасига бо шқа системаларнинг таъсири асосида юзага келади

Ойи-и-и!-деди илтижо билан шу онда боядан бери индамай турган

Ойи-и-и!-деди илтижо билан шу онда боядан бери индамай турган
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
24.01.2021