Иродали инсонларга хос 12 хислат
Оценка 4.8

Иродали инсонларга хос 12 хислат

Оценка 4.8
doc
18.02.2020
Иродали инсонларга хос 12 хислат
Иродали инсонларга хос 12 хислат.doc

Иродали инсонларга хос 12 хислат:

1. Нолиш билан вақт ўтказмайди. Иродаси мустаҳкам инсон хеч қачон қўлини қовуштириб, соатлаб арзи хол қилмайди. Чунки улар масъулиятни ҳис қилишади ва ҳаётларида ўзлари бош роль ижрочиси эканлигини англашади.

2. Ўзиги-ўзи ҳукмрон. Бошқаларнинг ишларини муҳокама қилишмайди ва уларни атрофдагилар бошқаришига йўл қўймайди. Айниқса, иш борасида ҳис-ҳаяжонни ташқарига чиқаришмайди, ақл билан йўл тутишади.

3. Ўзгаришлардан ўзини олиб қочмайди. Чунки матонатлилар ўзгаришлардан қўрқмайди. Ўзгаришлар иложсиз ишдек туюлмайди. Шунинг учун бошлаган ишларини омадли якунлашади.

4. Арзимас воқеалар учун куйинмайди. Улардан хеч қачон тиқилинч йўлда қолиб кетгани ёки бирор буюмини йўқотиб қўйгани ҳақидаги шикоятни эшитмайсиз. Диққатларини бир жойга тўплаб, вазиятнинг ечимини излашади.

5. Ҳаммага ёқишга уринмайди. Сабаби у билади, ҳамманинг кўнглини бирдек олиб бўлмайди ва кимдир уни рад қилишдан қўрқмайди. Уларга салбий муносабатда бўлганларга ҳам яхши гапиришда давом этиб, хушмуомалалик билан илтимосларини амалга оширади.

6. Таваккал қилишдан чўчимайди. Тўғри улар шошқалоқлик билан ўйламасдан қадам ташламайди, аммо керак пайтда таваккал қилишни ҳам билишади. Чунки аввало ақл тарозисида ҳаммасини тортиб кўришади-да.

7. Кўр ҳассасини бир марта йўқотади. Яъни хатоларидан хулоса чиқариб, иккинчи бор бунга йўл қўйишмайди.

8. Ўзгаларнинг ютуғига ҳасад қилмайди ва атрофдагиларни чин дилдан қутлашади. Билишадики, кимки меҳнат қилса, унга омад кулиб боқади.

9. Омадсизликка дуч келса, ортга қайтмайди. Ҳар қандай мағлубиятдан киши ўзига нимадир олиши, дунёқараши ўсиши мумкинлигини билишади.

10. Катта натижаларни кутишмайди. Сабаби вақт ва кучини аниқ марра сари сарфлаб, натижани олдиндан чамалашади.


Иродали инсонларга хос 12 хислат: 1

Иродали инсонларга хос 12 хислат: 1
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
18.02.2020