KIRISH.TADBIRKORLIK VA ISHGA JOYLASHTIRISH TEXNOLOGIYASI ASOSLARI FANINING MAQSAD VAZIFALARI
MAXKAMOVA RISOLAT
Yangi mavzu rejasi:
1. Fanning maqsadi
2. Fanning asosiy
vazifalari:
3. Fanni o’rganishga qo’yiladigan talablar
Fanning maqsadi – bozor munosabatlari sharoitida o’rta maxsus, kasb-hunar ta’limi o’quvchilariga tadbirkorlik asoslari, bitiruvchilarni ishga joylashtirish tizimini rivojlantirish va ularni mehnat bozoriga moslashtirish, ishga joylashtirishda va kasbiy muvaffaqiyatlarga erishishda o’quvchilarning shaxsiy bilim, ko’nikma hamda malakasini shakllantirish, bitiruvchilarning mehnat bozoridagi vakolatlarini bilishi, o’z kasbi va mutaxassisligi bo’yicha raqobatbardosh hodim sifatida tayyorlash, muzokaralar olib borishni o’rgatish ko’nikmalarini o’rganishlari uchun amaliy bilimlar majmuasini berishdan iboratdir.
Tadbirkorlik – o’z mulkiy javobgarligi ostida va foyda olish uchun tavakkal qilgan holda tadbirkorlik sub'еktlari bilan amalga oshiriladigan tashabbuskor faoliyat.
Fanning asosiy vazifalari
*talabalarning tadbirkorlik sohasidagi ma’naviyatini shakllantirish va huquqiy tarbiyasini tarkib toptirish, ko’nikmalarini o’rgatish;
*tadbirkorlikni rivojlantirish, rag’batlantirish, unga keng yo’l berish, tadbirkorlik faoliyatini kafolatlash to’g’risidagi ko’pgina qonun va farmonlarni, ya’ni tadbirkorlikning huquqiy, me’yoriy va tashkiliy asoslarini;
*kichik biznes va xususiy tadbirkorlik korxonalarini tashkil etish jarayonlarini, biznesni amalga oshirish bosqichlari, biznesdagi axloq madaniyati, biznes-rejani tuzish qoidalarini mukammal bilish;
КИРИШ
Иқтисодиётни модернизациялаштириш ва ишлаб чиқаришни диверсификациялаштириш шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш ва унинг асосида аҳолини, айниқса ёшларни иш билан бандлигини таъминлаш, уларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини амалга оширишлари ва иқтисодий мустақилликка эришишлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш, ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва янги иш ўринларини яратиш, ишга жойлашишга кўмаклашишни ташкил этиш, касбгатайёрлаш ва йўналтириш тизимини жорий этиш ҳамда кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳатларнинг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Ушбу масала Ўзбекистон ҳукуматининг ижтимоий-иқтисодий соҳасида амалга ошираётган ислоҳатларида энг устивор, давлат сиёсати даражасида кўтарилган масалалардан бири бўлиб, бу хусусда мамлакатимиз Президенти И.А. Каримов изоҳлаб берганидек: “...хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида бу соҳага тўлиқ эркинлик бериш, бу йўлда ғов бўлиб турган барча тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш энг муҳим устувор вазифадир”. Шу билан бирга Президентимиз шуни ҳам таъкидлайдиларки: “Аҳоли бандлигини таъминлаш, аввало, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича зарур шароитлар яратиш ижтимоий сиёсатимизнинг энг муҳим устувор йўналиши бўлиб қолади”1.
12015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир. Президент И.Каримовнинг 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилда иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. «Халқ сўзи» газетаси, 17 январь, 2015 йил.
Сўнги йилларда тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказишнинг “бир дарчадан” деб номланган тезлаштирилган тизими ҳамда кичик бизнесни солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими, бир неча солиқлар тўлаш ўрнига ягона солиқ тўлови шаклида киритилди. Бу ҳолда ягона солиқ тўловининг ставкаси микрофирма ва кичик корхоналар учун 2014 йили 7% дан 6% га, 2016 йилнинг бошидан эса 5% га қадар пасайтирилди. Янги тузилаётган кичик ва хусусий корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредитлаш тизими яратилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиялаш бўйича махсус банк АТ “Микрокредитбанк” ташкил этилди. Кичик бизнес субъектлари айланма маблағ воситаларини тўлдиришлари учун кредит беришнинг максимал муддати 12 ойдан 18 ойгача узайтирилди. Тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича хуқуқий меъёрлар яратилди, назорат органларини тадбиркорлик субъектларининг хўжалик фаолиятига аралашишини кескин камайтириш бўйича чора тадбирлар кўрилди. Қабул қилинган кафолатлар, имтиёзлар кичик бизнесни тезкор ривожланишига кўмаклашди, натижада унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2000 йилдаги 33,8% дан ҳозирги кундаги 56,7 % га қадар ўсди. Бу соҳада меҳнатга банд аҳоли умумий сонининг 77% дан кўпроғи фаолият кўрсатмоқда. Фақат шу ўтган йилнинг ўзида кичик бизнес соҳасида янги 690 мингдан зиёд иш ўринлари яратилди.
Тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш асосида бир қатор ижтимоий-иқтисодий вазифалар ҳал этилиши назарда тутилади.
Биринчидан, жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, кичик бизнес ички бозорни зарур товар ва хизматлар билан тўлдирадиган, иқтисодиётнинг таркибий негизини белгилаб берадиган энг муҳим сектор ҳисобланади, шунингдек, аҳолини, айниқса ёшларни иш билан таъминлашда, уларнинг иқтисодий мустақилликка эришишлари ва ҳаётда ўз ўринларини топиб кетишларида энг асосий омил ва манба бўлиб хизмат қилади.
Иккинчидан, ҳозирги шароитда жаҳон ва минтақавий бозорларда рақобат кескинлашиб бораётгани ҳаммага аён. Айнан кичик бизнес ўзининг ҳаракатчанлиги, кам сармоя талаб қилиши ҳисобидан ишлаб чиқаришни енгилроқ ва тез модернизация қилиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини янгилаш имкониятига эга экани ва шу тариқа бозор конъюнктурасининг ўзгарувчан талабларига яхши мослаша олиши билан эътиборлидир.
Учинчидан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ўсиши билан мамлакат таянчи ва суянчи бўлган мулкдорлар ўрта синфини шакллантириш вазифаси бевосита ҳал этилади. Умуман айтганда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бугунги кунда аҳоли бандлигини таъминлайдиган ва унинг асосий даромад манбаи бўлган муҳим буғин ҳисобланмоқда.
Энг аввало, ёшларга хос тадбиркорлик ва ташаббускорлик тадбиркорлик фаолиятида ўз ўрнини топмоқда, ўз бизнесини ташкил этиш ва ҳамда ривожлантиришда қўлланилмоқда.
Замонавий бозор иқтисодиёти шароитида, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятининг асосий фаолият йўналишлари бўлиб, битирувчиларнинг шахсий баркамоллигини шакллантириш, уларнинг ўз устида ишлашлари ва самарали меҳнат фаолиятини олиб боришларига кўмаклашиш, шунингдек, тадбиркорлик ва бизнес бўйича билим ва кўникмаларини шакллантириш, уларга ишбиламонлик руҳини сингдириш, ёшларнинг ишга жойлашиши ва меҳнат бозорига мослашиши учун ёрдам бериш ҳисобланади.
Ўрта махсус касбий таълим тизимида касбий тайёргарликни ўтаётган ва ўтаб бўлганлар учун ҳам тадбиркорлик соҳаси ўзгача аҳамият касб этади. Таълим олганлар ўз билим ва кўникмаларини, нафақат амалдаги корхоналардаги иш жараёнида қўллашни, балким ўзлари томонидан, ўз яқинлари ва танишлари билан ташкил қилинадиган мустақил ишларида тадбиқ этишни орзу қиладилар. Ҳар бир ёш касб-ҳунар коллежи битирувчисида тадбиркор бўлиш ният ва орзуси бор. Бироқ бу орзуни амалга ошириш у қадар оддий иш эмас. Иккинчи томондан қараганда бу у қадар мураккаб ҳам эмас.
Ўн минглаб одамлар ҳар йили ўз ишларини бошлайдилар ва тадбиркорлик соҳасига қўшилиб кетадилар. Буларнинг барчаси оддий имкониятларга эга, оддий одамлар ҳисобланади. Нима учун касб-ҳунар коллежи битирувчиси бўлган ёшлар ҳам бу соҳада ўзларини синаб кўрмаслиги керак? Ахир, тадбиркорлик соҳаси айниқса ёшлар учун, кўплаб имкониятларни ўзида мужассам қилган, сирли мамлакат ҳисобланади. Буларнинг ичида ўзини номоён қилиш имконияти, меҳнат қилиш имконияти, кураш ва таваккал қилиш билан боғлиқ қизиқарли фаолият билан шуғулланиш, фаол ишлаш, ўз маблағларини ишлаб топиш, қарор қабул қилиш, уларни қаерга сарфлаш ёки улардан қандай фойдаланиш каби имкониятлар бор. Бундан ташқари, уларда келажагини ўз қўллари билан қуриш имконияти ҳам мавжуд. Албатта тадбиркорлик соҳасида ишлаш, касбий билим ва кўникмалардан ташқари, тиришқоқлик, ташаббускорлик, масъулиятлилик, вазифаларини сидқидилдан бажаришга интилиш, тармоқда ишлай билиш ва ниҳоят таваккал қила олиш каби шахсий фазилатларга эга бўлишни талаб этади. Бироқ, бу фазилатларнинг кўпига, тадбиркорлик фаолияти давомида эришиш мумкин. Ўз сезгирлиги, ақли ва тажрибаси ҳамда ушбу қўлланмадаги маслаҳатларга риоя қилиб, ҳар бир ёш – касб-ҳунар коллежи ўқувчиси муваффақиятли тадбиркорга айланиши мумкин.
Хўш, қандай тузилмада ишлаш ҳар томонлама қулай ҳисобланади? Қаерда юқори лавозимларга ва моддий фаровонликка эришиш имкониятлари юқори? Балким, хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш афзалроқдир? Ушбу саволлар ҳар бир ёш мутахассисни меҳнат фаолиятини бошлаш олдидан хавотирга солади. Шу сабабли ишга жойлаштириш жараёни жуда муҳим ва ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўзига хос ходиса бўлиб, улардан ўз касбининг билимдони ва омадли бўлишини талаб этади.
«Тадбиркорлик ва ишга жойлаштириш технологияси асослари» ўқув курси касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг тадбиркорлик ва бизнес соҳасида билимли бўлишига, амалий кўникмаларга ва меҳнат бозорида муваффақиятга эришишишига, ўз шахсий бизнесини очишда ёки ёлланма ходим сифатида иш берувчи билан бўладиган суҳбатда ўз имкониятларини кўрсатиб бера олишига, янги иш жойига муваффақият билан мослашишини таъминлашга йўналтирилган.
Бититувчиларни доимий ва самарали иш билан таъминлаш ва уларнинг яхши хизмат лавозимларда ишлашлари энг асосий сифат кўрсаткичи бўлиб, таълим муассасасининг мавқеини аниқлаб беради.
Бўлажак битирувчи-тадбиркорларимиз олдиларига қўйган юксак мақсадларига эришишда бир қатор муаммоларга дуч келмоқдаки, бу - қонуниятлари даражасида тўла англамаслик, бизнесни ташкил этиш, режалаштириш, молиялаштириш, солиққа тортиш ва бошқаришда керакли билим ҳамда кўникмага эга эмаслик, меҳнат бозори ва унда иш излаш, ишга жойлашиш,иш берувчи билан бўладиган суҳбатда ўз имкониятларини кўрсатиб бера олишларида намоён бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими битирувчиларини ишга жойлаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиш қарорини бериш жараёнларининг суст амалга ошаётганлигини асосий сабабларидан биридир.
Юқоридаги муаммоларни Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ва унинг бир гуруҳ мутахассислари томонидан тайёрланган, Шарқий Европа, Кения ва Мустақил Ҳамдўстлик Мамлакатларининг (МДҲ) бир қатор республикаларида апробациядан ўтган «Бизнес билан танишув» номли модуллар кетма-кетлиги ва Ўзбекистон-Швейцария “Касбий кўникмаларни ривожлантириш” лойиҳасига асосланган, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази ҳамдаЎзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган «Тадбиркорлик ва ишга жойлаштириш технологияси асослари» фани ўқув дастури доирасида тайёрланган мазкур ўқув қўлланма асосида ҳал этишга эътибор қаратилган.
Ўқув қўлланмада асосий эътибор кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти, унинг моҳияти, мазмуни ва мақсади, бундай фаолиятни ташкил этиш, унинг турлари, бизнес ғоя ва унинг зарурлиги, иш фаолиятини режалаштирилиши ва бизнесни самарали бошқариш, молиялаштириш ва суғурталаш, солиққа тортиш, тадбиркорлик фаолиятида маркетинг, бизнес-режалар тузиш, шунингдек, ҳозирги вақтда энг долзарб масалалардан бирига айланган касб-ҳунар таълими битирувчиларини ишга жойлаштириш тизимини ривожлантириш ва уларни меҳнат бозорига мослаштириш, ишга жойлаштиришда ва касбий муваффақиятларга эришишда ўқувчиларнинг шахсий билим, кўникма ҳамда малакасини шакллантиришга оид билимлар, иш ўйинлари, кейс-стадилар, схемалар ва интерфаол каби ўқитиш усулларини қамраб олишга қаратилган.
Ўқув қўлланма касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун мўлжалланган «Тадбиркорлик ва ишга жойлаштириш технологияси асослари» курси бўйича асосий ўқув материали ҳисобланади. Бундан ташқари ундан ҳозирда ўз фаолиятини олиб бораётган ҳамда фаолиятини энди бошлаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари ҳам қўлланма сифатида фойдаланишлари мумкин.
НИМА УЧУН АЙНАН ТАДБИРКОРЛИК?
1.1. Бизнес нима ва одамлар нима учун бизнес билан шуғулланадилар
Иқтисодиёт фанида тадбиркорлик фаолиятига доир дастлабки тадқиқотлар ХVIII асрда Р. Контилон, А. Тюрго, Ф. Кене, А. Смит ва Ж.Б. Сеи асарларида амалга оширила бошланди. Бироқ ҳозирга қадар жамоатчилик фикрида «тадбиркорлик» тушунчасининг кўп маънолилиги сақланиб қолмоқда. Кўпинча илмий адабиётларда ушбу тушунча ҳақида, у фавқулодда ҳодисанинг иқтисодий, ташкилий ва руҳий тавсифлари тўпламидан иборат, деган тасаввурлар мавжуд.
Дастлабки босқичларда тадбиркорликнинг енг муҳим аломати бирон-бир шахс - тадбиркор фаолиятининг фойдали ёки зарарлилигини белгиловчи ноаниқлик омили сифатида баҳоланган. Тадбиркорликнинг ижтимоий-иқтисодий вазифаси турли бозорларда талаб билан таклиф орасида мувозанат ўрнатишга доир такомиллик фаолиятидан иборат деб тан олинган.
Кейинчалик «сармоя егаси» ва «тадбиркор» тушунчалари бир-биридан фарқлана бошланди. Тадбиркор сармояни муомалада юритишни, кўпайиб боришини таъминлайди ва бу борада у «венчур» сармоядор, яъни жалб қилинган молиявий маблағларни усталик билан тасарруф етувчи шахс сифатида ишни юритиб юборишга ўз ғоялари, билими ва кўникмаларини татбиқ қилиб, кўп фойда олиш мақсадида ўша маблағларни таваккал ишларга сарфлайди.
«Бизнес» сўзи инглизча бўлиб, у тадбиркорлик фаолияти ёки бошқача сўз билан айтганда, кишиларни фойда олишга қаратилган тадбиркорлик фаолиятидир.
«Бизнесмен» (тадбиркор) атамаси биринчи маротаба Англия иқтисодиётида ХVIII асрда пайдо бўлиб, у «мулк егаси» деган маънони билдиради. Жумладан, Адам Смит тадбиркорни мулк егаси сифатида таърифлаб, уни фойда олиш учун қандайдир тижорат ғоясини амалга ошириш мақсадида иқтисодий таваккалчиликка борадиган кишидир, деб таъкидлайди. Тадбиркорнинг ўзи, ўз ишини режалаштиради, ишлаб чиқаришни ташкил етади, маҳсулотни сотади ва олган даромадига ўзи хўжайинлик қилади.
Бизнес - бу аввало, ишлаб чиқаришни ташкил етиш, иқтисодий фаолият ва муносабатлар, ҳаётнинг ўзи, сўнгра эса пул ишлаш демакдир. «Бизнес» ибораси хорижий сўз экан, у бутун дунё бўйича тарқалган, ундан барча мамлакатларда фойдаланадилар. Ўзбек тилида эса бизнес сўзи тадбиркорлик, бизнесмен эса тадбиркор демакдир. Ўзбекча сўз хорижий сўзга тўғри келади, лекин унга қўшимча маъно ҳам беради. Бу сўзлар ортида «иш», яъни иш билан шуғулланиш ёки корхона ташкил қилиш ётади. Шундай қилиб, бизнес - бу корхона ташкил қилиш демакдир (саноат корхонаси, савдо дўкони, хизмат кўрсатиш корхонаси, аудиторлик контораси, адвокат идораси, банк ва ҳ.к.). Демак, бизнес - бу йўқ нарсадан пул қилиш эмас, балки мураккаб ишлаб чиқаришни ёки хизмат кўрсатишни ташкил етиш демакдир. Тадбиркор - бу доимо ўз ишининг фидойиси, билимдонидир. Тадбиркорлик учун ўқиш керак, нафақат дастлабки пайтларда, балки тадбиркор бир умр ўқиши, изла-нишда бўлиши керак.
Тадбиркорлик бозор иқтисодиётига хос иқтисодий фаолиятдир. Бошқача айтганда, у муайян ижтимоий-иқтисодий натижага эришиш мақсадида товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва айирбошлашни ташкил этиш бўйича мулкдорларнинг ёки улар вакилларининг онгли ва мақсадли иқтисодий фаолиятидир.
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунида тадбиркорлик фаолияти тушунчасига қуйидагича таъриф берилган: «Тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) тадбиркорлик фаолияти субйектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир»1.
1 Ўзбекистон Республикасининг «Тадбикорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни (янги таҳрири), 3-модда. // http:// www. lex.uz.
Тадбиркорликнинг моҳияти қуйидагилар орқали янада ойдинлашади.
Биринчидан, тадбиркорликнинг субйекти ким бўлиши мумкин? Қонун-чиликка мувофиқ, балоғат ёшига йетган ҳар бир фуқаро ўз мулки асосида ёки мулк егасининг ваколати асосида ўзи ихтиёр етган қонунга зид бўлмаган фаолият тури билан шуғулланиши мумкин.
Иккинчидан, юқоридаги таърифда тадбиркорликнинг яна бир томони - мазмуни ифода етилган бўлиб, у мазмунан бой, хилма-хил кўринишга ега. Тадбиркорлик фаолиятини танлаш, уни ташкил этиш ва ривожлантириш моҳият жиҳатидан давлат, жамият аҳамиятига молик иш бўлмасдан, балки эркин танланадиган фаолиятдир.
Тадбиркорлик фаолиятининг уч тури ва унга мос равишда тадбиркорларнинг уч гуруҳини алоҳида кўрсатиш мумкин: 1) товарни сотиш, қайта сотиш ва тижорат ишларини ташкил этиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар;
2) товар ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар;
3) янги товар ёки хизмат лойиҳасини ташкил этиш. Тадбиркорликнинг бу тури билан интеллектуал мулк егалари - инновация тадбиркорлари шуғулланади.
Учинчидан, мақсад жиҳатидан тадбиркорликнинг икки турини:
а) фойда олишни, иқтисодий самарага эришишни мақсад қилган;
б) ижтимоий самарага (масалан, табиат муҳофазаси, ёш авлод тарбияси, соғлиқни сақлаш) эришишни мақсад қилган турларини ажратиш мумкин.
Тадбиркорлик ва бизнесни ривожлантириш учун қуйидаги шарт-шароитлар талаб етилади:
1. Мулк муносабатларининг уйғунлашуви. Бозор иқтисодиёти шароитида мулкий муносабатлар уч жиҳат билан белгиланади:
егалик қилиш, яъни мулк егаси сифатида мулкка тўла ҳукмронлик қилиш: сотиш, ижарага бериш, ҳадя этиш;
фойдаланиб туриш, яъни мулк егасининг назорати асосида маълум шарт ва тўлов евазига мулкдан вақтинча фойдаланиш;
тезкор бошқаришни, яъни мулк егасининг назорати остида ресурсларни тақсимлаш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича мулкни бошқариш ҳуқуқини жорий этиш.
2. Тадбиркорларга ўз қобилиятини тўла намоён этиш учун қуйидаги иқтисодий эркинликларнинг берилиши:
маҳсулот турларини ва ишлаб чиқариш усулини танлаш эркинлиги;
ҳамкорларни мустақил танлаш;
маблағларни қонунга зид бўлмаган соҳаларга мустақил сарфлаш эркинлиги ва ҳ.к.
3. Бозорнинг очиқлиги, яъни товарлар, сармоялар, маълумотлар, иш кучи, хомашё ҳаракати учун сунъий тўсиқларнинг йўқлиги.
4. Бозор инфратузилмасининг мавжудлиги. Бунга қуйидагилар киради:
тижорат банклари;
товар, фонд, меҳнат, валюта биржалари;
тижорат таваккалчилиги ва мулк суғуртаси;
маълумот ва реклама манбалари, оммавий ахборот воситалари, алоқа воситалари;
експерт бюролари, сертификат марказлари, божхоналар, солиқ назорати, баҳолаш ташкилотлари, арбитражлар ва ҳ.к.
5. Тадбиркорлик учун ҳуқуқий кафолатнинг мавжудлиги, яъни тадбиркорликни ҳимояловчи қонунчиликнинг мавжудлиги.
6. Янги корхоналарга кадрлар тайёрлаш, кредит олиш, солиқ тўлаш, табиий бойликлардан фойдаланиш бўйича давлат томонидан берилган имтиёзлар ва ҳ.к.
Тадбиркор нималарни билиши ва қилиши керак? У енг аввало, тад-биркорлик фаолиятини қандай амалга оширишни, қандай шароитда амалий ҳаракат қилишни, тадбиркор олдида учрайдиган тўсиқларни ҳал қилиш йўлларини ва қандай ютуқларга эришишни билиши керак. Тадбиркор - ишлаб чиқаришни ташкил этишни ҳамда маҳсулотни сотишни билиши лозим. У бозор муносабатлари шароитида юзага келадиган аниқ шароитларни баҳолаши ва тўғри йўл танлай олиши зарур. Ҳеч ким, ҳеч қачон тадбиркорга нима қилишни ўргатмайди ва оғир пайтларда ёрдамга келмайди. Ҳар бир тадбиркор фақат ўз кучига, билимига ва заковатига ишониши ва суяниши лозим.
Бизнесни муваффақиятли олиб боришга кўмаклашувчи тадбиркорликнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
1. Мулк соҳиби бўлиш. Бу йерда тадбиркорлар чекланган ресурслар ёки маҳсулотларнинг егаси бўлиши керак. Улар ўз мулкига таяниб ёки ўзга мулкини ижарага олиб ишлайди.
2. Фойда олишга интилиш.Тадбиркорнинг бойишдан иборат иқтисодий манфаати бўлиб, унга фойда олиш орқали эришилади.
3. Иқтисодий эркинлик. Тадбиркор бозорга қараб нимани, қанча, қандай технология асосида ишлаб чиқаришни, яратилган товарни кимга, қачон ва неча пулга сотишни, қайси банк билан алоқа қилишни, ўзига шерик топишни, хуллас, ҳар қандай иқтисодий фаолиятни ҳеч бир тоифасиз, ўз билганича амалга оширади.
4. Иқтисодий масъулият. Тадбиркор масъулиятни ўз зиммасига олиб, кўрган фойда-зарарига ўзи жавоб беради.
5. Иқтисодий таваккалчилик. Тадбиркор таваккал қилиб, «ё устидан, ё остидан» қабилида иш тутади, иқтисодий хавф-хатарни зиммасига олиб, чув тушиб қолишдан қўрқмайди.
6. Қонун-қоидаларга риоя қилиш. Тадбиркор саъйи-ҳаракатларининг ўз қоидалари бор, уларга итоат қилиш ҳам қарз, ҳам фарз ҳисобланади.
7. Рақобат курашида қатнашиш. Тадбиркор ҳар доим бошқалар билан «ким ўзади» қоидасига кўра беллашуви шарт.
8.Тадбиркорлик сири. Бизнес ишида технология, янги товар яратиш, бозор топиш, нарх белгилаш, контракт тузиш ва бошқалар сир сақланади.
9. Ҳалоллик билан иш юритиш. Тадбиркорлик ҳалол йўл билан пул топишга асосланиши зарур, қаллоблик, ғирромлик ва алдамчилик унинг табиатига зид. Масалан, Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) одамларга «ҳалол йўл билан нафақа топинглар», деб марҳамат қилганлар. Шу сабабли «ҳалол топ» деган қоида тадбиркорликка ҳам хос бўлган.
Ўзбекистон қонунларига кўра, товар ишлаб чиқарувчилар истеъмолчиларнинг товар сифатига бўлган талабини қондириши, товар сифатини кафолатлаши шарт. Давлат шу қонунлар ижросини назорат қилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунида: «Давлат истеъмолчиларнинг товар (иш, хизмат) сотиб олиш ва ундан фойдаланиш чоғидаги ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди», деб таъкидлаб ўтилган.
10. Нуфуз (имиж)га ега бўлиш. Нуфуз халқ орасида, тадбиркорлар доирасида обрў-эътиборли бўлишни билдиради. Тадбиркор ўз шаънини авайлаши, фирма номини еъзозлаб, унга доғ туширмаслиги, яхши ном чиқариши шарт.
11. Тадбиркорликда ўз-ўзини бошқариш тартиби бор. Давлат фирма ишига аралашмайди, балки иқтисодий сиёсати билан тадбиркорларга кўмаклашади, қонунлар орқали тадбиркорлик учун шароит яратади. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига кўра, давлат тадбиркорликни қўллаб-қувватлайди, тадбиркорлар мулкининг дахлсиз-лигини таъминлайди.
Бозор иқтисодиётининг турли мулк шаклларига асосланишини тадбиркорликда яққол кўриш мумкин. Инсонга наф келтирувчи ҳар қандай неъматлар, албатта, кимнингдир мулки. Фақат ҳеч кимга керак бўлмаган нарсанинг егаси йўқ. Бозор иқтисодиёти керакли нарсани яратиб, уни бозор орқали истеъмол этишга асосланар экан, у албатта, мулкчиликни талаб қилади.
Мулк моддий ва маиший бойликларни қонуний равишда ва белгиланган тартибда кишилар томонидан ўзлаштириш шаклидир. Ўзлаштириш тартибини мулкий ҳуқуқ белгилайди, у кимнинг мулкдор бўлиши, мулкдан фойдаланиш қоидалари, мулкни давлат томонидан кафолатлаш кабиларни белгилаб қўяди. Мамлакатимизда мулкий ҳуқуқ ва мулкий муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Фуқаролик кодекси ва «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонун асосида тартибга солинади.
Тадбиркорлар мулкий муносабатнинг субйекти, яъни иштирокчиси бўлишади. Улар мулк қилиб ўзлаштирадиган нарсалар йер, бино, иншоот, асбоб-ускуналар, машина-механизмлар, яратилган товарлар, илмий ғоялар, лойиҳалар, товар белгилари ва бошқалардан иборат. Булар мулкий муносабатларнинг обйектидир. Мулкнинг уч босқичи бор:
а) егалик қилиш;
б) фойдаланиш (ишлатиш);
д) тасарруф этиш.
Уларнинг яхлитлиги мулкчиликни яратади. Тадбиркорларнинг мулкий мақоми икки ёқлама бўлиб, биринчидан, улар ўз мулкига таяниб иш юритишади, яъни моддий ресурслар ва яратилган товарлар уларнинг ўзиники. Иккинчидан, улар ўзгалар мулкини ижарага олиб ҳам фаолият юритишади, бунда мулкка вақтинчалик егалик қилишади ва мулкдан фойдаланишади, аммо уни тасарруф етиб хўжайинлик қила олишмайди. Барибир, ҳар икки ҳолатда ҳам яратилган товарларнинг егаси тадбиркор бўлиб қолаверади. Тадбиркор ўз мулкидан наф кўриши шарт, шундагина унинг иқтисодий манфаати юзага чиқади. Тадбиркор ўз мулкини ишлатиб фойда топади, ўз мулкини қимматга сотиб, даромад кўради, ўз мулкига таяниб меҳнат қилади ва шу йўл билан пул топади ва, ниҳоят, у ўз мулкини меросга қолдиради ёки хайр-еҳсон йўлида ҳадя қилади. Мулкни қандай ишлатишни тадбиркор ўзи ҳал қилади, яъни бунинг енг мақбул йўлини ўзи танлаб олади. Тадбиркор ўз мулкидан наф кўргани учун мулкий масъулиятни, яъни мулкни оқилона ишлатиш жавобгарлигини зиммасига олади.
Тадбиркорлик турли мулк шакллари доирасида юз беради ва қонунга қараб, унинг турлари юзага келади. Бозор иқтисодиётида хусусий мулк йетакчи мавқеда туради. Хусусий мулк айрим кишиларга тегишли ва уларга наф келтирувчи мулкдир.
Хусусий мулкка қараб, хусусий тадбиркорлик мавжуд бўлади. Хусусий мулкнинг ўзи икки кўринишга ега:
1. Якка хусусий мулк - бу якка шахснинг мулки, шу мулкка асосланган корхона якка шахсга тегишли корхона ҳисобланади. Айрим мулкдорга қарашли, лекин ишчиларни ёллаб ишлатадиган ёки мулкдорнинг шахсан ўзи ва оила аъзолари ишлайдиган корхоналар ҳам бўлади.
2. Гуруҳий - корпоратив хусусий мулк - бу маълум мақсадни кўзлаб, ўзаро бирлашган мулк соҳибларининг хусусий мулки. Бу мулкни ҳар бир соҳиб алоҳида эмас, балки биргаликда ўзлаштиради. Унинг намунаси корпорациялар бўлиб, улар амалда ҳиссадорлар жамияти шаклида фаолият кўрсатади. Бундай тадбиркорлик иши корпорация доирасида амалга ошади.
Тадбиркорлик жамоа мулкига ҳам асосланади. Бу мулк жамоага бирлашган кишиларнинг умумий мулки ҳисобланади. Жамоага кирувчилар унинг мулкига ўз ҳиссасини қўшиши шарт. Бу йерда ҳам ҳиссадорлик қоидаси бор, аммо акциядорликдан фарқи шуки, мулк соҳиби жамоа таркибида ишлаши шарт. Бунга мисол қилиб, кооперативларни, маҳалла ва жамоа хўжаликларини олиш мумкин. 96
Давлат мулки давлатнинг вазифаларини бажаришга хизмат қилувчи мулк, давлат корхоналарининг ва ташкилотларининг мол-мулкидан иборат. Давлат унитар корхоналари ҳам тадбиркорлик билан шуғулланиб, фойда кўрадилар.
NAZORAT UCHUN SAVOLLAR:
1. Fanning maqsadi ?
2. Fanning asosiy vazifalari ?
3. Fanni o’rganishga qo’yiladigan talablar?
Adabiyot: Jamoa. “Biznes va tadbirkorlik asoslari” 5-7 betlar. Toshkent -2009 yil
Материалы на данной страницы взяты из открытых источников либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.