А.Навоийга бағишланган Китоб хафталигида
Ёшлар иттифоқи томонидан
бажарилиши лозим бўлган ишлар.
Душанба соат 10-12
1. Танлов ғолибларига диплом(мақтов ёрлиғи) тайёрлаш
Мавлоно Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Мувашшах” услубида ёзилган шеърлар танловида ғолиб бўлганлиги учун:
1. Мутлоқ ғолиб:Равшанбек Мадумаров, кимё-технология факультетининг ёшлар билан ишлаш декан ўринбосари
2. 1-ўрин: 77-17 КТ грух талабаси Жавохир Осмон(Боқижонов)
3. 2-ўрин: 23-20 МСТ грух талабаси Нўмонов Мухаммадюсуф
4. 3-ўрин: 50-18 грух талабаси Отабекова Гуласал
2. Сахнада А.Навоий ва Х. Бойқаро сиймосини яратиш
3. Телевидениени таклиф қилиш
4. Зални талабалар билан тўлдириш
5. Ректоримиз билан хафталик очилишини келишиб олиш
6. Институт ансамбли томонидан мумтоз қўшиқ куйлар ижросини таъминлаш
Сешанба соат 10-15
1. Архитектура йўналишидаги талабаларнинг А. Навоий сиймосини яратиш бўйича ижодий ишлари кўрик-танловини фоеда ташкиллаш тўғрисида декан ва кафедра мудирини огох қилиш
Чоршанба соат 13-15
АРМ нинг ўқув залига 100 нафар китобхонларни йиғиш
Пайшанба соат 10-12
Катта залга нафақада ишлаётган барча профессор-ўқитувчи ва бўлимлар ходимларини йиғиш
Жума соат 13-15
АРМ нинг ўқув залига 100 нафар ўқитувчи-ходим аёлларни ва талаба қизларни йиғиш
Душанбадан жума кунига қадар тадбирларни суратга олиш учун фотографни АРМ га бириктириб қўйиш
Фарғона политехника институтида мавлоно Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган “Китоб хафталиги”
ДАСТУРИ
Хафталикнинг 1-куни: 8-феврал, Душанба, тадбирлар зали, 10-00дан 12-00гача
1. Хафталикнинг очилиши, институт ректори Саломов Ў.Р.нинг кириш сўзи
2. Ғазаллар султони А. Навоийнинг хаёти ва ижодига бағишланган маърузалар(олимлар, ёзувчи ва шоирлар чиқиши)
3. “Мувашшах” усулида ёзилган шеърлар танлови ғолибларини тақдирлаш
4. Ижодкор талабалар чиқиши.
5 Тадбир фаолларини тақдирлаш маросими
Хафталикнинг 2-куни: 9-феврал, Сешанба, институт фоеси, 10-00дан 15-00гача
1. Ёш ижодкорлар томонидан А. Навоий хаёти ва ижодига бағишланган расмлар, фотосуратлар ва деворий газеталар танлови
2. Янги бадиий китоблар кўргазмаси ва китоблар ярмаркасини ташкиллаш.
3. Президентимизнинг 4-ташаббуси амалда: китоб мутолааси ва китоб тарғиботига бағишланган видеороликлар намойиши
4.Тадбир фаолларини тақдирлаш
Хафталикнинг 3-куни: 10-феврал, чоршанба, АРМнинг ўқув зали, 13-00дан 15-00гача
1. АРМ қошидаги “Ёш китобхонлар клуби” ва унинг фаолияти тўғрисида. Клуб мудири
А.Сайдуллаева чиқиши.
2. “Ёш китобхонлар клуби” томонидан 2020 йил давомида тайёрланган аудио- видеороликлар намойиши.
3. “Ёш китобхонлар клуби” аъзоларининг чиқиши.
4. Клубнинг фаол иштирокчиларини тақдирлаш.
Хафталикнинг 4-куни: 11-феврал, Пайшанба, АРМнинг ўқув зали, 10-00дан 12-00гача
1. Кекса китобхонлар куни. Институтнинг кекса ўқитувчи-ходимлари билан ишлаш бўйича масъул-АРМ директори М.Турдиалиевнинг “Қари билганни-пари билмас” мавзусидаги чиқиши.
2. “Кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш бизнинг асосий вазифамиз” мавзусида институт касаба уюшмаси раиси Б. Дадажоновнинг чиқиши.
3. “Устозлар хотираси” мавзусидаги видеороликлар намойиши
4. Фаол кекса китобхонларни тақдирлаш маросими
Хафталикнинг 5-куни: 12-феврал, Жума, АРМнинг ўқув зали, 13-00дан 15-00гача
1. Китобхон хотин-қизлар куни. А.Навоий асарларида инсон саломатлиги ва шахсий гигиена масалаларининг талқини. Институт хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Раджапова чиқиши
2. “Соғлом она-соғлом бола” мавзусида талабалар уйи қошидаги тиббиёт ходимлари чиқиши
3. “Зукко китобхон” танловини ўтказиш.
4. Тадбирнинг фаол иштирокчиларини ва танлов ғолибларини тақдирлаш маросими
Тадбир ташкилотчилари: Ахборот ресурс маркази жамоаси
Институт ёшлар билан ишлаш бўлими
Институт касаба уюшмаси
Институт хотин-қизлар қўмитаси
“КИТОБ ХАФТАЛИГИ” ГА МАРХАМАТ ҚИЛИНГ !
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.